ОҒРИҚНИ КЕТКАЗАДИГАН
ДУОЛАР
🗯 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб зиёратига борганларида ёки у зотнинг олдиларига бетоб келса, қуйидаги дуони айтардилар:
“Азҳибил баъса. Роббан наси. Ашфи анташ шафи, ла шифаа илла шифаука шифаан ла юғодиру сaқоман”.
Маъноси: “Эй инсонларнинг Робби, ёмонликни кетказ. Шифо бер. Сен шифо бергувчисан. Дарду аламни
қолдирмайдиган малҳамни Сен бергувчисан” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
🗯 Пайғамбар алайҳиссалом Маймуна бинти Убай розияллоҳу анҳога бундай деб айтдилар: “Ўнг қўлингни сенга оғриқ бераётган жойга қўй ва уч марта айт:
“Бисмиллаҳ. Аллоҳумма давини бидавайка. Вашфини бишифаика. Baaғнини бифазлика амман Сивака. Ваҳдир анни азака”.
Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан сўрайман. Эй Аллоҳ! Давоинг билан менга шифо бер. Шифоинг билан мени давола. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан мени беҳожат қил. Мендан азиятингни узоқ қил, кетказгил".
🗯 Расулуллоҳ алайҳиссалом Маймуна розияллоҳу анҳога яна айтдилар: “Қўлингни оғриғинг бўлаётган ерга қўйва уч марта айт:
“Бисмиллаҳ. Азҳиб анний шарра ма ажиду. Бидаъвати набиййикат тоййибил мубарокал мискийна индика. Бисмиллаҳ”.
Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан сўрайман. Эй Аллоҳ! Мендаги ёмон дардларни мендан кетказ. Ўзингнинг яхши, муборак ва мискин пайғамбаринг дуоси орқали Сенинг исми билан сўрайман" (Ибн Асокир ривояти).
🗯 Пайғамбар алайҳиссалом безгак ва барча касалликларда асҳобларига қуйидаги дуони ўқишни ўргатардилар:
“Наъузу биллаҳил ъазийм мин кулли ирқин наъаарин ва мин шарри ҳаррин нари".
Маъноси: “Буюк Аллоҳнинг исми ила юқори қон босимидан ва ўт балосидан паноҳида асрашини сўраймиз" (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).
«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
РEЙҲАН-АЖОЙИБ ТАБИИЙ АНТИБИОТИК
✅Унинг дезинфекцияловчи, бактерицид хусусиятлари туфайли танани кўплаб инфекциялардан ҳимоя қилади.
✅ Ангина 1 чой қошиғини 250 мл қайноқ сувга солиб , 20 дақиқа қайнатилади сузиб олиб совитинг ва кунига 2 3 маҳал ярим стакан овқатдан олдин ичинг.
✅ Конюнктивит, кўз қовоқларининг яллиғланиши.
500 мл қайноқ сувга бир қошиқ райҳон қўшинг ва озгина кутинг. Дамламани олинг ва кунига 2-3 марта овқатланишдан олдин ярим чашка ичинг.
✅ Бош оғриғи Райхон ва чой қошиқ лимон бальзамини тенг равишда аралаштирамиз, қайноқ сув 200 мл қуямиз. 20 дақиқа кутинг, 1 чой қошиқ асал қўшинг, оз-оздан ичинг. 30 дақиқада ҳаммаси ўтиб кетади. Бу дамлама бундан ташқари тинчлантирувчи ҳам ҳисобланади
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Қаришни секинлаштирадиган ва илмий тадқиқотлар билан тасдиқланган озиқ-овқатлар:
1. Олхўри энг яхши антиоксидант ҳисобланади. Кунига 3-4 та реза мевасини истеъмол қилиш қаришдан жиддий ҳимоя қилади.
2. Майиз - кунига камида 2 ош қошиқ истеъмол қилиш тавсия этилади.
3. Оқ карам - ҳам хом, ҳам тузланган карам, ёшартиришга ёрдам беради.
4. Яшил чой - метаболизмни яхшилаш қобилияти билан машҳур.
5. Лавлаги - қон таркибини яхшилайди ва ёшартиришга ёрдам беради.
6. Апельсин С витаминининг ажойиб манбаидир.
7. Қизил узум - антиоксидант хусусиятлари билан машҳур.
8. Болгар қалампири - С витаминига бой, бу уни қаришга қарши озиқ-овқатлар рўйхатига киритади.
9. Тариқ - ҳафтада камида икки ёки уч марта тариқ бўтқасидан фойдаланиш қаришни секинлаштиришга ёрдам беради
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
📍Бола бўйини ўстиришнинг қадимий усули
🔘 Ёш болаларга янги хом тухум аралаштирилган илиқ сут берилади. Икки стакан сутга битта тухум аралаштирилиб, кунига уч марта ичирилади.
🔘 Бола имкон қадар жисмоний машғулотлар билан шуғулланиши керак. Сузиш ва баскетбол, айниқса, фойдали.
🔘 Энг самаралиси – юқорига чўзилиш машқи. Оёқ учида туриб, кучингиз етганича юқорига чўзилинг.
🔘 Юзтубан ётиб олинг ва оёқларни имкон борича юқорига кўтаринг. Бу машқни кунига 2-3 маротаба такрорлаб турсангиз кифоя. Машғулотларнинг давомийлиги 3 ой.
@sharq_tabobati
☀️Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.
✨ Тонг чоғида эсиб шаббода,
✨ Дилингизга фараҳбахш этсин!
✨ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
✨ Аллоҳим сизни асрасин!
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ
@sharq_tabobati
Кўз нурини ошириш учун махсус массаж
Кўз хиралашишига аксарият холатларда унинг мускулларининг кўчсизланиши сабаб бўлади. Ушбу машқ уларни кучайтиради.
@sharq_tabobati
#Фойдали
❗Уй шароитида қорайган ва доғ тушган юз учун энг фойдали малхам тайёрлаш
@sharq_tabobati
Боланинг сут тишлари неча ойликдан чиқа бошлайди?
🦷 6-12 ой —пастки марказий кесувчи тиш
🦷 8-12 ой — юқори марказий кесувчи тиш
🦷 9-13 ой — юқори ён кесувчи тиш
🦷 10-16 ой — пастки ён кесувчи тиш
🦷 13-19 ой — юқори биринчи озиқ тиш
🦷 14-18 ой — пастки биринчи озиқ тиш
🦷 16-22 ой — юқори қозиқ тиш
🦷 17-23 ой — пастки қозиқ тиш
🦷 23-31 ой — юқори ва пастки иккинчи озиқ тиш
✅ Шундай қилиб, боланинг 2,5-3 йиллик ҳаёти давомида 20 дона сут тиши чиқиб улгуради.
Маълумот ўрнида: Сут тишларининг кеч чиқиши ёки вақтидан олдинроқ чиқиши ҳам кузатилади.
@sharq_tabobati
Ҳар бир касаллик феъл-атвор билан чамбарчас боғлиқ. Яъни феъл-атворнинг салбий томонлари бу Сизнинг касалликларингиз:
Аёллар жинсий касалликлари - эркакларга (ёки битта эркакка) нисбатан нафрат ва кечирмаслик;
Буйрак касалликлари - доимий ҳавотирланиш, қўрқув-ваҳима;
Аллергия - салга хафа бўлиш, ёки жиззакилик;
Жигар касалликлари - жаҳлдорлик;
Саратон (рак) - кечирмаслик ёки узоқ вақт ўзидан ва атрофдагилардан хафа бўлиб юриш;
Қабзият(Ич қотиши) - эски фикрларни қўйиб юбормаслик, ўтмишга боғланиб яшаш.
@sharq_tabobati
• Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди: Вақт. Айтилган сўз. Имконият
• Уч нарсани йўқотиб бўлмайди: Тинчлик, Умид, Ғурур.
• Уч нарса қадрли: Севги. Ишонч. Ҳалоллик.
• Уч нарса ўткинчи: Мансаб. Омад. Барқарорлик.
• Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди: Меҳнат. Тўғрилик. Эришилган натижа.
• Уч нарса одамни ҳароб қилади: Кибр. Ҳаром. Зулм.
• Учта гапни айтиш қийин: Сени севаман. Кечир. Ёрдам бер
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
ЮЗГА АЖИН СОЯ СОЛМАСИН
✅ Ҳар қандай ёшда ҳам ёш ва гўзлал бўлиб қолишни истайсизми? Унда мен тавсия қилмоқчи бўлган воситалардан фойдаланиб кўринг. Бу сизга юздаги қуёш нури таъсирида ва ёшга доир пайдо бўлган ажинлардан халос қилишга ёрдам беради.
✅ Бунинг учун кичкина шиша идишга 1 ошқошиқ асал, 1 ошқошиқ канакунжут ёғи (касторный масло), 1 чойқошиқ вазелин ва 2 томчи 5 фоизли йод томизилади. Обдан аралштирилади.
Тайёр аралашма ажинлар устига суртилади. Ярим соатдан сўнг илиқ сувда ювилади. Муолажа ҳар куни бир маҳал бажарилади. Давомийлиги — бир ҳафта
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Озмоқчи бўлган диққатига!
✅ Расмда ёғни эритувчи табий махсулотлар рўйхати келтирилган!
✅ Рационингизга ушбу махсулотларни доим қўшиб, истеъмол қилиб юринг!
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Фарзанд Тарбияси учун тавсиялар
🗯 Фарзандингизнинг сочини тарасангиз, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кимнинг сочи бўлса, уни парвариш қилсин», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ тараб қўйяпман» деб айтинг.
🗯 Ўғилчангизга атир суртсангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Менга бу дунёдан хушбўйлик аёллар маҳбуб қилинди. Намоз эса кўз қувончим қилинди», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ атир суртяпман» деб айтинг.
🗯 Фарзандингиз мактабга кетаётганда «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким илм талабида йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди», деган ҳадисларини эслатинг.
🗯 Фарзандингизга кулиб қараганингизда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Биродарингнинг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир», деган ҳадисларини эслатинг.
🗯 Фарзандингизни мақтасангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши сўз ҳам садақадир», деганларини эслатинг.
🗯 Фарзандингизга овқат берганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Челагингдан биродарингнинг челагига сув қуйишинг ҳам садақа», деган ҳадисларидан олганингизни айтинг.
🗯 Бирор йиғинда кексалар ҳам ўтирган бўлса, фарзандингизга уларни ҳурмат қилишни ўргатиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичикларимизга раҳм шафқат қилмаган, кексаларимизни эъзозламаганлар биздан эмас», деганларини айтинг.
🗯 Шу тариқа фарзанд тарбиясини суннат ва сийратга боғлаб, ҳадислар асосида таълим-тарбия беринг
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
✅ Пешоб хидидан қутиламиз.
Фарзанди 5 ёшгача бўлган оналарда учрайдиган муаммога ечим
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Бўғим оғриқларини ҳалқ табобати усулида бартараф этиш
✅ Ёнғоқнинг баргини ёки пўстлоғини эзиб, оғриган жойга суртилса, оғриқни қолдиради.
✅ Қари хўроз гўштидан тайёрланган шўрва ичилса, бўғим оғриқларидан тезда халос бўлинади.
✅ Туйилган қалампирмунчоқ сут билан аралаштириб фойдаланилса, бўғим оғриқларида фойдаси тегади.
✅ Шотут баргини сувда қайнатиб ичсангиз, бел оғриғидан қутуласиз.
✅ Кунига 7-8 граммдан ялпиз баргини янчиб сув билан ичилса, бел оғриғидан асар ҳам қолмайди
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Оддий картошка билан ёшариш сири
🔶Қандай тайёрлаймиз: бунинг учун картошкани тозалаб арчиб қирғичдан ўтказинг ва сиқиб сувини олинг. Картошка сувидан 2 ош қошиқ олиб 1 стакан сут билан аралаштиринг. Юз учун малхам тайёр.
✅ Қўллаш: Малхамни суришдан олдин юзни яхшилаб ювинг. Тайёр малхамни юзга яхшилаб хамма жойига суринг. Ниқобни 20-30 дақиқа давомида тинч қолдиринг ва илиқ сув билан ювинг. Ажин ва юздаги қарилик аломатларини ёқотиш учун кунора 10 ёки 15 марта қўлланг
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
📍Ҳар кун иккита ёнғоқ истеъмол қилиш хотира яхшиланишига ёрдам беради!
✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров:
☑️ Ёнғоқ C, Б1, Б2, ПП витаминларига, каротин, ошловчи моддалар, хинонлар ва эфир мойлари, бириктирувчи тўқималар, темир ва кобальт тузлари ҳамда рух моддасига бой.
📝 Ёнғоқлар фолий кислотасига бой.
📝 Кальцийнинг манбаи ҳисобланади.
📝 Агар кунига ҳеч бўлмаганда 2 та ёнғоқ истеъмол қилинса, хотира анча яхшиланади.
📝 Кунига истеъмол қилинган 4 та ёнғоқ эса, организмни антиоксидантлар билан кучлантиради.
📝 Иммунитетни ва ҳужайралар ҳимоясини яхшилайди
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади.
Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.
Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.
Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.
Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.
Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.
@sharq_tabobati
#Диққат
🥚Тухумни ювмасдан ишлатиш хавфли касалликка чалинишга олиб келади
❗️Видеони дўстларга улашиб қўямиз
@sharq_tabobati
Болаларда «D» витамини етишмаслигининг белгилари
Ёш боласи бор танишларга юбориб қўямиз!
@sharq_tabobati
#Фойдали
Қорин ва белдаги ёғларни эритиш учун фойдали машқлар
Қорни бор танишларга юбориб қўямиз!
@sharq_tabobati
🍈Қовун пишиғи мавсумида мевасини еб уруғини ташлаб юборманг!
Эркаклик қувватини топ даражада ошириш учун Қовун уруғи айни муддао🔥👍
@sharq_tabobati
ДОҒЛИ ПИГМEНТНИ ДАФ ЭТИШ
✅ Ёш ўтган сари тери соҳасида жигарранг пигментли доғ ҳосил бўлади. Буни даф этиш учун нордон олма ёхуд лимоннинг бир паррагини олиб, кечасига озор соҳага қўйилади. Устидан лейкопластир билан ёпиштирилади.
Эрталаб лейкопластир олиб ташланади, мабодо пигмент доғ юмшаган бўлса эҳтиёткорлик билан олинади.
Мабодо, доғ кетмаган бўлса, муолажа яна бир бор такрорланади
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Сизни аллергия қийнайдиган бўлса биз сизга мойчечакли дамламани таклиф қиламиз!
✅ Шифобахш хусусиятга эга бўлган мойчечак (ромашка) ўсимлиги тери ва уйқу ҳолатини меъёрлаштириш хусусиятига эгалиги ҳамда бошқа ноёб дориворлик хусусиятлари билан ажралиб туради. Шу билан бирга аллергияда ҳам фойдали таъсир кўрсатади.
✅ Мойчечак чойи антигистамин таъсирига эга ва тез-тез аксиришни олдини олиш учун фойдалидир
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Сариқ меваларнинг хусусиятлари биз учун қанчалик аҳамиятли?
• Лимон: инфектсиянинг душмани,
• Мандарин: яллиғланишга қарши ва сийдик ҳайдовчи восита ҳисобланади,
• Ананас: қон босимини даволаш самарали таъсир кўрсатди,
• Ўрик: юрак ҳимоячиси ҳисобланади,
• Манго: овқат ҳазм қилиш тизимини мустаҳкамлайди,
• Банан: мушак ҳосил қилувчи,
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари!
• Ҳар ишни бошласангиз «Бисмиллаҳ» денг.
• Ният қилсангиз «Иншааллоҳ» денг.
• Ҳайратлансангиз «Субҳаналлоҳ» денг.
• Мақтасангиз «Машааллоҳ» денг.
• Раҳмат айтсангиз «Жазакаллоҳ» денг.
• Афсуслансангиз «Астағфируллоҳ» денг.
• Кузатсангиз «Фий амааниллаҳ» денг.
• Берсангиз «Фий сабийлиллаҳ» денг.
• Ўлимни эшитсангиз «Иннаа лиллаҳ» денг.
• Акса урсангиз «Алҳамдулиллаҳ» денг.
• Қийинчилик етса «Ё Аллоҳ» денг!
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Киви истеъмол қилиш қонни суюлтиради.
Қонни суюлтириш хусусиятлари
кивида, аспирин таблеткаларидан кўра кўпроқ.
✅ Кивида озуқа моддалари олманикидан 8 баравар кўп,
✅ Киви таркибида C витамин, апельсин таркибидаги C витамини миқдорига тенг
✅ Унинг таркибидаги калий эса банан таркибидаги калий миқдорига тенг.
✅ Бир дона киви истеъмол қилинг, бир нечта меваларнинг хусусиятларини танангизга сингдиринг
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
ТЕРИНИ ЁШАРТИРИШ УЧУН...
✅ Бир ош қошиқ сабзи шарбатини бир ош қошиқ қаймоқ ёки сметана ва битта янги тухум сариғи билан аралаштиринг. Аралашмани юз ва бўйинга 20 дақиқа давомида суртиб қўйинг, совуқ сув билан ювинг. Ниқоб чарчаган терига янги кўриниш беради
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati