Қонни кўпайтириш учун темир таблеткалари иккиламчи жигар серозига олиб келади, яхшиси табиий йўл орқали қон кўпайтирамиз!
🗯 Ҳафтада 2-3 марта бодом ва ёнғоқларини (ярим бодом + ярим ёнғоқ) истеъмол қилинг.
🗯 Асал сиропи ёки узум шарбати сиропи кунига 1 дан 3 стакангача истеъмол қилинг.
🗯 Кунига 21 та майиз ва 3 та хурмо бирга истеъмол қилиш тавсия этилади,
🗯 Кечаси 7 та анжир + эрталаб 7 та зайтун истеъмол қилинг,
🗯 Ясмиқ, мол гўшти, чой, сут маҳсулотлари, помидор ва бодринг, салқин ичимликлар ва бошқалар каби совуқ овқатлар истеъмолини камайтириш.
🗯 Ҳар куни битта майдаланган олма билан бир ош қошиқ асал аралашмасини бирга истеъмол қилинг!
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Овқатни узоқ чайнаш фойдали
✅ Овқат қанчалик яхши ва майда чайналган бўлса, у тупурик билан шунчалик яхши намланади ва кейинчалик қизилўнгач орқали осонроқ ҳаракатланади.
✅ Бундан ташқари, овқат ҳазм қилиш жараёни аллақачон оғизда бошланади: сабаби тупурикда ҳазм қилувчи ферментлар мавжуд.
✅ Таомни майда чайнаш камроқ овқат истеъмол қилишга ҳам ёрдам беради. Сабаби у иштаҳани пасайтиради
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Узумли ниқоб ёшартиради
✅ Керак бўлади:
• Узум
• Йогурт ёки кефир
✅ Тайёрлаш:Узумни майдаланг ва унга айтганимиздек ёгурт ёки кефир қўшинг. Сўнг юзингизга суртинг. 20 дақиқадан сўнг, илиқ сув билан ювиб ташланг...
✅ Фойдаси:
• Юзни теккизлайди;
• Ажинларни ёқотади;
• Юздаги тешикчаларни хам бартараф этади...
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Онадан қизига, наслий ўтадиган касалликлар!!!
• Остеопороз ( суякларнинг дарз кетиши, синиши, мўрд бўлиб қолиши)
• Ревматоид артрит ( бўғимлар яллиғлниши)
• Эрта қариш
• Депрессия
• Глаукома ( кўз касаллиги, кўз босимининг ошиши)
• Юрак-қон томир касалликлари( инсульт, инфаркт)
• Мигрень
• Уйқусизлик
• Альцгеймер касаллиги (олий руҳий фаолиятнинг кучайиб борувчи бузилиши билан кечувчи касаллик)
Кўкрак ва тухумдон саратони
Нима қилиш керак?
➖Агар онангизда шу касалликлардан бири мавжуд бўлса, айнан шу касалликнинг мутахассисига хар 6 ойда 1 маротаба кўригдан ўтгани бориб туришингиз керак.
Зеро, сизнинг соғлиғингиз, жуфти халолингиз ва фарзандаларингиз учун муҳим. Соғлиғингизга бефарқ бўлманг, азиз аёллар!
@sharq_tabobati
ХАММА БИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН 40 ФАРЗНИ БИЛАСИЗМИ?
Исломда 5 фарз бор.
Иймонда 7 фарз бор.
Намозда 12 фарз бор.
Таҳоратда 4 фарз бор.
Таяммумда 4 фарз бор.
Ғуслда 3 фарз бор.
Амру маъруфда 1 фарз бор.
Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ҳайзда 1 фарз бор.
Нифосда 1 фарз бор.
Илм излашда 1 фарз бор.
🗯 Исломдаги 5 фарз:
1.Иймон;
2.Намоз;
3.Рўза;
4.Закот;
5.Ҳаж.
🗯 Иймондаги 7 фарз:
1.Аллоҳ Таолога иймон келтириш;
2.Фаришталарга иймон келтириш;
3.Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш;
4.Пайғамбарларига иймон келтириш;
5.Қиёмат кунига иймон келтириш;
6.Яхшилик ва ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш;
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш.
🗯 Намоздаги 12 фарз.
Намоздан ташқаридаги 6 фарз:
1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши;
2.Жойи пок бўлиши;
3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши;
4.Қиблани топиши;
5.Ният;
6.Ўз вақтида ўқиш.
🗯 Намознинг ичидаги 6 фарз:
1.Такбири таҳрима (Дунё ишларини ҳаром қилиб, охират ишларини ҳалол қилувчи такбир. "Аллоҳу Акбар" деб намозга кирилади);
2.Қиёмда туриш;
3.Қироат қилиш;
4.Руку;
5.Сажда;
6.Қаъдаи охир (Аттаҳиёти миқдорида ўтириш)
🗯 Тахоратдаги 4 фарз:
1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш;
2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш;
3.Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4.Икки оёқнинг тўпиқлари билан бир борадан ювиш.
🗯 Таяммумнинг 4 фарзи:
1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш;
2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган, тупроқ, тош, қум кабилар);
3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масҳ тортиш;
4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масҳ тортиш.
🗯 Ғуслдаги 3 фарз:
1.Оғизга сув олиб ювиш;
2.Бурунга сув олиб ювиш;
3.Бутун баданга сув етказиб ювиш.
🗯 Амру маъруфда 1 фарз бор.
Яхши амалларни ўзи бажариб, бошқаларга ҳам буюриш.
🗯 Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб, бошқаларни ҳам қайтариш.
🗯 Ҳайзда 1 фарз бор.
Ҳайз хукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ. (Бир умр ҳайз кўрмаса, намоз ўқийверади).
Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.
Илм излашда 1 фарз бор.
Илм излаш, ўқиш
@sharq_tabobati
Гемоглобинни( қонни) кўтариш учун суппер рецепт
✅ РЕЦЕПТ;
Бир стакан ёнғоқ ва бир стакан майиз олинг. Кейин иккита ўртача лимонни уруғларни олиб ташланг ва ҳаммасини гўшт майдалагичдан ўтказинг.
✅ Бир стакан асал, бир стакан сабзи ва бир стакан лавлаги шарбати қўшинг. Ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг.
✅ Музлатгичда сақланг, овқатдан олдин кунига 3 марта 1 ош қошиқдан истеъмол қилинг
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
ЭМИЗИКЛИ ОНАЛАР БАЛИҚ ИСТЪМОЛ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
🐟 Кўпгина денгиз махсулотлари ўзида симоб моддасини сақлайди. Симоб эса бола учун зарарли модда ҳисобланади.
🐟 Шу сабабдан лактация даврида балиқларнинг кўпгина турларини истеъмол қилмаган маъқул.
Истемол қилиш мумкин бўлган балиқларнинг турлари қуйидагилар:
🔹Сельд;
🔹Лосос;
🔹Сардин;
🔹Хек;
🔹Зоғора
🐟 Балиқ махсулотларининг миқдори бир ҳафтада 300 гр. дан ошмаслиги зарур.@sharq_tabobati
🍽️ Нонушта қилмаслик 8 та зарарли асоратларни келтириб чиқаради
• Остеопороз
• Ҳаддан ташқари семириш,
• Кекса ёшдаги диабет,
• Болаларда калта бўйлик,
• Соч ва қошларнинг тўкалиши,
• Овқат ҳазм қилиш жараёнидаги муаммолар,
• Қуруқ тери,
• Қалқонсимон без муаммолари
@sharq_tabobati
Зайтун мойи нима учун жудаям фойдали 30 га яқин касалликларга даво ҳисобланади?
• 1 ой давомида ҳар куни кечга оёғингизга зайтун ёғини суртинг,
• Оёғингизга суртилган зайтун мойи устидан пайпоқ кийиб, эрталабгача оёғингизни шу ҳолатда қолдиринг,
• Сиз ушбу усул ёрдамида танагиздаги оёқлар шамоллаши орқали келиб чиқадиган 30 га яқин касалликларби даволайсиз, жумладан:
• Қон таркибидаги холестерин миқдорини камайтириш,
• Тиз оғриғидан сизни халос қилади,
• Бел оғриғидан ҳимоя қилади,
• Гўзаллик тимсоли сифатида сизни мафтункор қилиб кўрсатади
@sharq_tabobati
📍Ибн Синода узоқ умр кўриш борасида тавсиялар
☑️ Гўзал табиат қўйнида яшаш лозим.
☑️ Вақтида овқатланиш, мижозга мос таомлар тановул қилиш керак.
☑️ Танани чиқиндилардан тозалаш ва ҳар ойда сано ичиш, ҳафтада бир ҳаммомга тушиш лозим.
☑️ Қадди-қоматни тўғри тутиш ва тўғри юриш ҳам аҳамиятга эга.
☑️ Кенг ва озода уйда яшаш лозим.
☑️ Тўйиб ухлаш ва бадантарбия қилиш керак.
☑️ Доим жисмоний ва руҳий жиҳатдан фаол бўлиш ҳам талаб этилади.
☑️ Одоб-ахлоқли, иродали, сабр-тоқатли бўлиш зарур.
@sharq_tabobati
Шукур қилишга жуда ҳам кўп сабабларимиз бор лекин негадур доимо нолиб яшаймиз
/channel/tabibasohibahon
👩🦰Хурматли Аёллар эрингизга гўзал кўринмоқчимисиз? Асалдан фойдаланинг!
✅ Соч тўкилиши. Соч тўкилиши ёки каллиги бўлса, соч илдизларини қиздирилган зайтун мойи, 1 ош қошиқ асал, 1 чой қошиқ долчин аралашмасли билан сочингизни ёғланг. 15 дақиқадан кейин сочларингизни илиқ сув билан ювинг.
✅ Хусунбузар: 3 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчин. Ётишдан олдин юзни аралашма билан ёғланг ва эртаси куни эрталаб илиқ сув билан ювинг. 2 ҳафта ичида хусунбузар бутунлай йўқолади.
/channel/tabibasohibahon
❤️ Dunyodagi bepul davolovchi tabiblar 12-tadir:
🍃 Qurʼoni karim tilovati;
🍃 Besh vaqt namoz oʻqish;
🍃 Bir yilda bir oy, oyda uch kun, haftada ikki kun roʻza tutish;
🍃 Yetarli suv ichish;
🍃 Kechasi toʻyib uxlash;
🍃 Toza, ochiq havo;
🍃 Kunlik yarim soat piyoda yurish;
🍃 Vitaminlarga boy taomlarni yeyish;
🍃 Quyosh nuri (Ayniqsa ertalab chiqayotgani)
🍃 Asal
🍃 Sedana;
🍃 Qanoat.
/channel/tabibasohibahon
✅Саратонга қарши бирикмаларга бой гулкарам
🥦Олимлар гулкарамда олтингугурт бирикмалари - глюкозинолатларга бой эканлигини аниқладилар. Уларнинг ўзига хос турлари, изотиоцинатлар, танага зарар этказишдан олдин потенциал кансерогенларни фаолсизлантиришга қодир.
🥬Токсик бирикмалар ҳужайралар ва органлардан хавфсиз тарзда чиқарилади, саратон хавфини камайтиради.
/channel/tabibasohibahon
ХИСЛАТ
8 тоифа билан ўтирган кишининг 8 хислати ортади:
• Бойлар билан ўтирган кишининг дунёга ҳою ҳаваси ортади;
• Камбағаллар билан ўтирган кишининг шукри зиёда бўлади;
• Амирлар билан ўтирган кишининг кибри ортади;
• Аёллар билан ўтирган кишининг уларга майли ортади;
• Болалар билан ўтирган кишининг ўйин-кулгуга майли ортади;
• Гуноҳкор (осийлар) билан ўтирган кишининг журъати ортади
• Солиҳлар билан ўтирган кишининг ибодатга ҳаваси ортади;
• Олимлар билан ўтирган кишининг илми ва тақвоси зиёда бўлади
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Ўпка саломатлиги учун нафас олиш машқи
✅ Нафас олиш гимнастикаси организмни кислород билан фаол таъминлашга қаратилган.
✅ Бунга эришишнинг энг осон йўлларидан бири - нафасни ушлаб туриш машқи.
✅ Масалан, нафас олиш - 2 сония, нафасингизни ушлаб туриш - 4 сония, нафас чиқариш - 4 сония. Бу назорат остида нафас олиш стрессни камайтиради, диққатни жамлайди ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Сариёғ ва асал қўшилган иссиқ сут шамоллаш ва бўғим касалликларида (артрит, артроз ва бошқалар), шунингдек, асаб тизими муаммоларида самарали таъсир кўрсатади.
@sharq_tabobati
Аллоҳ таоло бир бандасини бемор қилса, тўрт фариштасига буюрар экан "Сен кучини ол, сен юзидан рангини ол, сен иштаҳа, оғиз таъмини ол, сен бутун гуноҳларини ол".
Соғайганда, ранг куч, иштаҳа-таъм қайтарилар экан. Гуноҳга келганида Аллоҳ таоло айтар экан, "Менинг номимга мос эмас шунча дард чеккан бандамга гуноҳини қайтариб бериш. Унинг гуноҳини ўчириб юборинг".
💕Уй шифокорингиз биз бўламиз!!!
🔺Бу канал ҳар бир Инсонда бўлиши керак!!!
@sharq_tabobati
☝️МАНА НИМА УЧУН ЁМОН НАРСАЛАРНИ ЎЙЛАМАСЛИК КЕРАК
Олимларнинг аниқлашича инсон ҳаёлида ёмон нарсалар, воқелар, ҳақида ўйласа ташвишга тушса. Бу холатда инсон мияси ростдан ҳам шундай воқеа содир бўлган деб қабул қилади ва жавоб реакциясини билдиради
Ва аксинча яхши нарсалар ҳақида ўйласа мия буни реал қабул қилади ва бахт гормонини ростдан ҳам ишлаб чиқаради.
❗️ Сиз нимани ўйламанг мия буни реал қабул қилади. Шунинг учун ёмон ҳаёл ва гумонлардан сақланинг
@sharq_tabobati
Уч нуқтани босинг ва сиз бетакрорсиз!!
➖Киши юзининг пешона қисмида учта шундай нуқта борки, унинг ёрдамида ташқи кўринишни ўзгартириш имкониятига эгасиз.
👁 Ўртадаги нуқта — «учинчи кўз» деб аталади. Шарқ табобатида бу нуқта жуда муҳим ҳисобланади. Бу ерда мағрурланиш мушаклари жойлашган ва улар юзимизга қовоғи солиғлик ва оғирлик ифодаларини беради.
➖Қошларнинг бошланишидаги бу икки нуқта эса қошни кўтариш, кўзни ҳаракатлантириш ва юзни очишга ёрдам беради.
➖Агар сиз ҳар куни эрталаб ва кечқурун ана шу нуқталарни навбати билан 7 сониядан босиб турсангиз, бир ҳафта ўтгач, юзингиз қай даражада ўзгарганига гувоҳ бўласиз.
@sharq_tabobati
Қон кўпайтириш учун супер шарбат
🔶Керакли махсулотлар:
•Хом сабзи 300 г майдаланг
•Лавлаги 300 г майдаланг
•300 г асалга солиб аралаштиринг ва совутиб олинг.
🔶Ичиш тартиби:
1 ош қошиқдан кунига 1 марта, эрталаб оч қоринга овқатдан 30 дақиқа олдин. Бир ҳафта ичида гемоглобин нормал ҳолатга кўтарилади!
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
❓Юриш танага қандай таъсир қилади?
▪️3 дақиқа юриш қон босимини пасайтиради.
▪️5 дақиқа тоза ҳавода юриш кайфиятни яхшилайди.
▪️10 дақиқа юриш ижодий фикрлашни яхшилайди.
▪️15 дақиқа овқатдан кейин юриш қондаги қанд миқдорини пасайтиради.
▪️30 дақиқа юриш вазнни камайтиришга ёрдам беради (юриш тезлигига қараб).
▪️40 дақиқа юриш қарияларда юрак ишемик касалликларини ривожланиш хавфини камайтиради.
▪️90 дақиқа юриш депрессив фикрлашни камайтиради.
@sharq_tabobati
Ҳаддан ташқари кўп калорияга эга маҳсулотлар ТОП–10 талиги:
(100 граммда)
1. Тозаланган пахта мойи – 899 ккал.
2. Эритилган сариёғ, қўй ёғи, мол ёғи, илик ёғи – 887 ккал.
3. Маргарин – 746 ккал.
4. Майонез – 627 ккал.
5. Ёнғоқ мағзи – 631 ккал.
6. Бодом мағзи – 606 ккал.
7. Кунгабоқар пистаси – 578 ккал.
8. Ер ёнғоқ – 548 ккал.
9. Тухум порошоги – 542 ккал.
10. Шоколад – 540 ккал
@sharq_tabobati
Уйқусида қўрқинчли тушларни кўрадиган кишилар учун
Бир киши Расулуллоҳнинг олдиларига келиб, ёмон тушлар кўришини, уйқудан чўчиб уйғонишини айтди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон уйқуга ётсанг ушбу дуони ўқигин, дедилар:
Аъузу бикалимаатиллаҳи аттааммати мин ғозобиҳи ва иқобиҳи ва мин шарри ибадиҳи ва мин ҳамазатиш шаятини ва ан яҳзурун»
/channel/tabibasohibahon
"ФАРЗАНДГА НАСИҲАТ"
53. СУВ ИЧИШ ҚОИДАСИ
ҲАҚИДА
Қулоғингни тутгил, эй ўғлим,
Сув ичмоқчи бўлганда ҳар ким.
Бунда бордир неча қоида,
Буни билмоқ элга фоида.
Ўта совуқ бўлса агар сув,
Ичмоқликдан тезда қўлни юв.
Чунки зарар топади томоқ,
Сенга оғир бўлади емоқ.
Совиб кетар яна ошқозон,
Ҳазми учун етади нуқсон.
Овқатга қўл урмасдан аввал,
Сув ичмоқни билгин бемаҳал.
Овқатдан сўнг ичсанг совуқ сув,
Касалликлар ёпишар “дув-дув”.
Ибн Сино фикрича қачон,
Иссиқ таом ейилган замон.
Ўртасида сув ичса бироз,
Бунга йўқдир асло эътироз.
Совуқ сувни тик туриб ичма,
Соғлиғингдан бир умр кечма.
Жигар сари тез бориб шу он,
Иллатларни қўзғайди ёмон.
Ичсанг агар ўтириб ичгин,
Саломатлик режасин бичгин.
Учга бўлиб ичсанг агарда,
Дард қўзимас асло жигарда.
Ичса агар Расули акрам,
Учга бўлиб ичарди ҳар дам.
Суннат бизга Расулнинг иши,
Амал қилсин унга ҳар киши.
54. ОВҚАТНИ ИССИҚ ИЧМАСЛИК
ҲАҚИДА
Қулоғингни тутгил, эй ўғлим,
Овқат емоқ бўлганда ҳар ким.
Сабр қилиб, совитса бироз,
Соғлик учун бўлғусидур соз.
Иссиқ-иссиқ ичганда одам,
Томоқлари куйса ўша дам.
Меъдагача борса куйдириб,
Ўнгачини яна ўйдириб.
Оғир дардга бўлади дучор,
Оқибатда бўлади ночор.
Топилмайди унинг давоси,
Кўкка чиқар ҳар кун навоси.
Саратондан совийди ҳаёт,
Демак бўлгин бундан эҳтиёт.
Иссиқ бўлса ногаҳон таом,
“Пуф” деб унга пуфлама, эй хом.
Яна ичма чиқариб овоз,
Эл ичида бўлади носоз.
Бундай ҳоллар нафрат туғдирар,
Иштаҳани элга бўғдирар.
Расул деди, иссиқ таомда,
Хайрият йўқ еган замонда.
Куйиб-куйиб ичганда чойни,
Эгаллайди иллат ҳар жойни.
Бу сўзларга қилсанг сен амал,
Ҳаёт бўлур сенга мукаммал.
Еб-ичишда одобга интил,
Ҳар бир ишда савобга интил!
Маҳмуд ҲАСАНИЙ
/channel/tabibasohibahon
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!
3 таси бирда байрам муборак
— Жума айёми
— Мустақиллик байрами
— Кузнинг илк куни
Кузнинг биринчи куни ва ЖУМА айёми ҳамда юртимиз Мустақиллигининг 32 йиллиги муборак бўлсин!
❗️Соч тўкилиши сабаблари ва уларни қайта ўстиришнинг табиий усули.
/channel/tabibasohibahon
ИХЛОС, ИШОНЧ, УМИД, ТАВАККУЛ ВА ҚАТЪИЯТ
Ихлос:
Қишлоқ аҳли ёмғир сўраб дуо қилиш учун масжидга чиқдилар. Фақат бир болакай соябон кўтариб олган эди.
Ишонч:
Гўдакни осмонга отганингизда қувончдан қийқириб кулади. Чунки тутиб олишингизни билади.
Умид:
Эртага уйғониш-уйғонмаслигимизни билмаймизу, бомдодга туриш учун уйғотгични тўғрилаб қўямиз.
Таваккул:
Бир сониядан кейин нима бўлишини билмаймиз, лекин келажак учун катта-катта режалар тузамиз.
Қатъият:
Ҳеч кимнинг оилавий ҳаёти силлиқ кечмаслигини биламиз. Ўзимизда ҳам шундай муаммолар учраши эҳтимоли юқорилигини ҳам биламиз. Лекин барибир оила қурамиз!..
“ГУНОҲИМГА КАФФОРАТ”
Бир куни энг яхши ва тақводор саҳобалардан бири Абу Зар Ғифорий (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларида ўзининг занжий қули билан айтишиб қолиб жаҳл устида:
– Эй қора танлининг боласи! – деб юборди.
Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ғазабланиб кетдилар.
– Оқнинг боласининг қоранинг боласидан тақво ва яхши амалдан бошқада афзаллиги йўқ! – дедилар.
Абу Зар дарҳол ўрнидан турди-да, юзини ерга қўйиб қулига:
– Юзимни бос! Токи қилган гуноҳимга каффорат бўлсин! – деди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
/channel/tabibasohibahon