sharq_tabobati | Неотсортированное

Telegram-канал sharq_tabobati - Табиий даво

7495

☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг! тел:+99890-950-88-97

Подписаться на канал

Табиий даво

Қуёшнинг диаметри Ерникидан 109 марта, ҳажми эса 1 300 000 марта катта. Яъни Қуёшнинг ичига Ердан бир миллион уч юз мингта сиғади.

Стивенсон 2-18 юлдузининг ҳажми Қуёшнинг ҳажмидан тахминан 10 миллиард марта катта. Яъни бу юлдузнинг ичига Қуёшдан ўн миллиард дона сиғади.

Тон 618 юлдузининг ҳажми Стивенсон 2-18 юлдузининг ҳажмидан тахминан 6,6 миллиард марта, Қуёшнинг ҳажмидан 66 миллиард марта катта. Яъни Тон 618 квазар юлдузининг ичига Қуёшдан тахминан олтмиш олти миллиард дона сиғади.

Қуёш олдида Ер шу қадар нуқтадек. Юлдузлар олдида Қуёш нуқтадек бўлиб қолади, Ер эса нуқтадан анча кичик бўлиб кетади.

Улкан юлдузларга нисбатан тўғноғичнинг учидан ҳам кичик бўлиб қолган Ерда яшайдиган заррадек инсоннинг кибр, манманлик қилиши ақлга тўғри келадими?!

“у қивораман, бу қивораман” деб ўдағайлашади.

Бизни нима қутиртиряпти?

Пулми, қиммат машинами, қасрдек уйимизми, завод, фабрикаларимизми, танишлар, мухлисларнинг кўплигими, нима?!

Бу гаплар, аввало, ўзимга тегишли.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

​​КАЛЬЦИЙГА БОЙ КУНЖУТ СУТИ

Кунжутдаги кальций миқдори сигир сутидаги кальций миқдоридан бир неча баравар кўп эканини биласизми?
Кунжут сутини тайёрлаш жуда осон:

3-4 стакан фильтрланган Сув
1 стакан Кунжут
2та Араб хурмоси, данаксиз
1 чимдим Денгиз тузи


Бир стакан Кунжутни сувга солиб холодильникда 8-10 соат ивитинг. Сўнг ивиган сувини тўкиб ташлаб кунжутни тоза сувда чайиб олинг.
Чайилган кунжутни блендерга солиб устидан 3-4 стакан фильтрланган тоза сув қуйинг. Сут қуюқроқ бўлсин десангиз, 4 стакан эмас 3 стакан сув қуйинг. 2 та данаксиз хурмо, бир чимдим туз қўшинг.
Блендерда сут ҳолига келтиринг. Бунга 30-60 секунд кетиши мумкин. Сўнг 4 қават марля ёки махсус ёнғоқ сутлари сузиб олишга мўлжалланган қопчалар орқали массани ўтказиб, сутни сузиб олинг.
Кальций, Цинк, витамин Е га бой сутимиз тайёр.

Ферузабегим Юсуф

Читать полностью…

Табиий даво

Бу қизиқ!
ЗАРДОБ-– ХОСИЯТЛИ ВА ШИФОБАХШ.

Зардоб-сўзи тожик тилидан олинган бўлиб “Зард” – cариқ, “об” – cув маъносини англатади.

Сут, қатиқ ва зардобнинг шифолигини дастлаб машҳур юнон шифокори Гиппократ аниқлаган. Қуйида Гиппократ билан боғлиқ бир ривоят бор. Қадим юнон элида бир йигит буйрак касалига мубтало бўлиб қолади, уни ҳеч ким даволай олмайди. Сўнг бемор ҳаким Гиппократга мурожаат қилади. Ўша даврда буйрак касалликларини даволайдиган ҳар хил дорилар ва гиёҳлар бор эди, буларнинг кучи шу касални тузатолмаслигига ишониб, Гиппократ кунда уч маҳал бия сутидан ивитилган қатиқнинг зардобидан ичишни тавсия қилади. 10 кунда келиб, кўриниб туришни тайинлайди ва бир неча ойда йигит тузалиб кетади. Табобат илмининг бобокалони Абу Али ибн Сино номи билан боғлиқ бир ривоят ҳам мавжуд. Бир бемор аллома олдига келиб, силласи қуриётганини, кўп чанқаётганини айтади. Табиб беморнинг томирини кўради ва сопол ликопчага солинган пешобини офтобга қўяди. Пешоб буғланиб кетгач, ликопчага арилар қўна бошлайди, бориб қараса, майда кристаллар ҳосил бўлганини кўради. Шунда табиб: «Сен қада касалига мубтало бўлибсан» деб ташхис қўяди. Ибн Сино муолажани бундай белгилаган экан: эчки, қўй, сигир сутларидан қатиқ ивитиб, зардобини ажратасан, зардобни бир қайнатиб олиб совитасан ва кўзага қуйиб, ерга кўмасан ёки салқин жойда сақлайсан, ҳар куни шундан кўнгил тилагунча ичиб юрасан. Ажабо, бир ҳафта ичида бемор ўзини тетик сезадиган бўлибди. Собиқ иттифоқ тиббиёт акдемиясининг бир гуруҳ олимлари томонидан нашр этилган «Сутли таомлар» китобида сут, қатиқ, ва зардобнинг кимёвий таркиби таҳлил қилинган. Зардоб – қатиқ (айрондан) сузма тайёрлашда ажралиб чиққан сел (сариқ сув). Зардобда сут таркибидаги маъданли тузлар, жавҳарлар ҳамда микроэлементлар мавжудлиги кўрсатилади. Чунончи, маъданли модда тузларидан кальций, калий, магний, натрий ва темир тузлари учрайди. Жавҳарлардан лимон, туз ва фосфор кислоталари, микроэлементлардан эса йод, кобальт, мис, марганец ва бошқалар бор. Сузмада қатиқдаги оқсил, ёғ қолади, зардобга эса сув, сут қанди ҳамда витаминларнинг кўп қисми ўтади. Зардоб қайнатилиб, сўнг совитилиб ичилади. Халқ табобатида зардоб кўп хасталикларни даволашда қўлланилади (жигар, буйрак, истисқо, гипертония, бўғин оғриқлари ва бошқалар). Бинобарин, бундай серхосият неъматни сира ҳам тўкиб ташламаслик керак.

Қадимдан ҳозиргача эскирмаган фойдали маслаҳатлар

Сўйилган ҳайвоннинг ичак-чавоғидан таом тайёрланганда қўлланса ҳидни кетказиш учун зардоб билан билан ювилади.

Зардобдан тайёрланган ичимлик қон босимини пасайтиради, иштаҳани очади, сафрони яхши ҳайдайди, чанқоқни қондиради, тумов, йўтални даволайди, уни сувда ивитиб бошга суртилса, соч тўкилишининг олдини олади.

Зардобсув ўрнида ишлатилиб, хамир қорилади ва нон ёпилади. Хамиртурушсиз
зардобли хамирдан шифобахш чучвара, манти жилди ҳамда угра тайёрланади.

Гуруч илиқ сувда ювилгач, 5-6 соат ивитиб қўйилади, сўнгра мантиқасқон лаппагига дока ёйилади ва устига гуруч солиниб, то юмшагунча буғлаб пиширилади. Зардоб қозонга қуйилиб, пиёз ва сабзи солинади ҳамда ёғлик гўштдан думалатилган қийма солиб қайнатилади, пишгач, ҳалиги гуруч қўшилади. Қадимий мастава ана шу тарзда тайёрланади.

Зардобнинг ҳар бир литрига бир ош қошиқ ҳисобида асал аралаштирилиб қайнатилади, совитиб, шишаларга қуйилиб, совитгичда сақланади ҳамда яхна ичимлик сифатида ёзда ичилади.

Жиғилдон қайнаса, уч ҳўплам зардоб ичилади, бу жиғилдон қайнашини дарҳол қолдиради. Янги гўшт қайнатилиб совитилган зардобга ботириб қўйилса, бир неча кунгача айнимайди ва таъми янада яхшиланади.
7. 2 литр зардобга 0,5 кило қўй гўшти, 1 бош пиёз ва 2 дона шолғом солиниб пиширилган қайнатма шўрва кони фойда.
8. Ярим
литр зардобга 1 ош қошиқ сариёғ, бир оз мурч солиб, қайнатинг ва қаттиқ нон ботириб есангиз шамоллаганда яхши терлатади, ўралиб ётсангиз, бу яхши шифо.

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

"Жумҳур уламолар Луқмони ҳакимни табиб ва ҳаким эканларига иттифоқ қилишган".

(Яъни, у зотни донишманд, ҳаким кишилардан эканлари аниқ. Ҳикматли сўзлари эса икки қисмга бўлинади: бири тиббиётга оид кўрсатмалар, яна бири эса, ҳикматли сўзлар)

Мавлоно шайх Исмоил Ҳаққий Бурусавий "Тафсири руҳул баён" 7-жуз, 73-бет.

©таржимон Асадуллоҳ Қудратуллоҳ

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

😅Tabassumning foydasi

🍃Sizni yanada jozibali ko’rsatadi.

🪷Tabassum qilganda butun vujud bo‘shashadi va yurak bir tekis ura boshlaydi.

🍃Bu sizni sirli qiladi. (Tabassum - haqiqiy his-tuyg’ularni yashirishni eng yaxshi usuli.)

🪷Sizni sevimli inson bo’lishingizga imkon beradi.

🍃Qisqa vaqt ichida do’stlar orttirishingizga yordam beradi

🪷Tabassum sizni ishonarli inson qilib ko’rsatadi

🍃Sizga yanada ko’proq pul topish imkonini beradi (ayniqsa savdo tijorat va xizmat ko’rsatish sohasida)

🪷Atrofdagilar uchun tabassum nafaqat iltifot belgisi, balki jilmayib turgan inson o‘ziga ishonchning dalolatidir.

🍃Tabassum stressni yengishga agressiyani kamaytirishga yordam beradi. Quvonchli yuz ifodalari umrni uzaytiradi, teri faolligiga xizmat qiladi va yosh ko‘rinishga yordam beradi.

😉Tabassumingiz egasiga yuborishni unutmang 🤗


/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Ўз жигарларидан, ака-укасидан ёки ота-онасидан xафа бўлиб, гаплашмай, гина сақлаб юрганлар кўрсин буни!

Аллоҳ кечирганни кечиради, хатоларни унутганни, Аллоҳ хатосини унутади!

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Йод етишмаслигининг белгилари қандай?

📍Юрак соҳасида оғриқ, ҳансираш
📍Тез чарчаш, кайфият йўқлиги
📍Иштаҳа пасайиши
📍Эшитишнинг пасайиши
📍Хотира ёмонлашуви, тез-тез бош оғриши
📍Соч тўкилиши, терининг қуруқлашиши
📍Иммунитет сусайиши
📍Тез+тез шамоллаш ва инфекцион касалликлар билан оғриш.

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

КЕКСАЛИК НЕЧА ЁШДАН БОШЛАНАДИ?
Христофор Колумб Американи кашф этиш учун биринчи марта йўлга отланганида эллик ёшдан ошган эди.
Меъмор Синан “Сулаймония” жомесини тиклаб битирганида етмиш ёшдан ошган эди. “Салимия” жомесини қуриб битказганида эса саксон олти ёшда эди.  Чарли Чаплин етмиш олти ёшида ҳам фильм режиссёри сифатида ишида давом этарди. Гёте энг буюк асари “Фауст”ни ўлимидан бир йил олдин, яъни 82 ёшида ёзиб тугатганди.
Ёшлик ҳаётнинг аниқ бир муддати билан боғлиқ эмас. Инсон ўзига бўлган ишончи қадар ёш, шубҳаси қадар кекса ҳисобланади.  Журъати қадар ёш, хавотири қадар қари саналади инсон.  Умидлари қадар ёшариб, умидсизлиги қадар қарийди киши. Ҳеч ким узоқ умр кўргани учун қаримайди. Инсон ҳайрати йўқолганида қарийди. Йиллар фақат терига ажин туширади. Ҳиссиётларнинг ўлими руҳни қаритади. Инсон яшаган сари қарияпман, дея ўйлайди. Аммо яшамагани учун қариётганини мулоҳаза қилмайди.
Инсон қариганини тан олган кунидан бошлаб кексаяди. Гўзалликни кўра олиш қобилиятини йўқотмаган инсон ҳеч қачон қаримайди. Кексаймоқ — тоққа тирмашиб чиқиш кабидир. Чиққунча ҳолдан тояди киши. Нафаси сиқади. Аммо қарашлари ўзгаради. Юксакликдан атрофни яққолроқ кузата бошлайди.
Ақл  тажрибалар орттиргани сари инсон ёшариб бораверади...

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Уят - эркак учун виқор, аёл учун безак.

Жалолиддин Румий


/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

БЎЙИН ОСТЕХОНДРОЗИ ВА УНДАН ҚУТИЛИШИ УСУЛЛАРИ

Бўйин остеохондрози нима? Бу касалликдан қандай қилиб қутулиш мумкин?

✅ Тиббий луғат
Бўйин остеохондрози бу — умуртқанинг бўйин қисмидаги умуртқааро дискнинг шикастланишидир.
Халқ орасида эса уни бўғимлар орасига туз йиғилиши деб аташади.

✅ Келиб чиқиш сабаблари
Узоқ давом этувчи юмушдан сўнг умуртқага катта зўриқиш тушади. Бу ҳолат остеохондроз пайдо бўлишининг асосий сабабларидан саналади.

Шунингдек:
👉 ўтирганда гавдани нотўғри тутиш,
👉 букчайиб юриш
👉 оғир сумкани бир елкада кўтариш натижасида ҳам умуртқа оғриқни сезади ва бу оғриқ бўйиннинг юқори қисмига тарқалади.
Баъзан оғриқ қўлга (ҳатто юрак соҳасига) ҳам ўтиши мумкин. Бунда кўпинча бармоқ ёки қўлнинг увишиб қолиши юзага келади. Оғриқ яна бошни бурганда, гавданинг кўринишини ўзгартирганда кучаяди.

❗️ Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бўйин остеохондрози нам ҳавода кучаяди.

✅ Бир вақтда юз берадиган белгилари:
👉 бош териси оғриши;
👉 ҳаракат мувофиқлигининг бузилиши;
👉 артериал босимнинг «ўйнаши»;
👉 бош айланиши, бош оғриғи;
👉 кўнгил айниши, қайт қилиш.

✅ Даволаш қандай олиб борилади?
Бўйин остеохондрози дори-дармонлар билан эмас, балки турли машқлар ва физиотерапия муолажалари орқали даволанилади.
Унутманг дори-дармонлар фақатгина оғриқларни қолдириш учун қўлланилади.

✅ Даволовчи гимнастика
Ушбу ҳаракатларни бир маромда, секин, ҳар томонга қараган ҳолда 5 марта бажариш тавсия этилади.

1️⃣-машқ. «Ҳа-ҳа» машқи
Бошингизни олдинга бир оз эгиб, 5 дақиқадан сўнг орқага ташланг (бунда бошни охиригача орқага ташлаш яра- майди. Шунчаки шифтга қаралса бас).

2️⃣-машқ. «Йўқ-йўқ» машқи
Ойна олдига туриб, кўзингиз қаршисида ётиқ (горизонтал) чизиқ чизинг. Кўзларни чизиқдан узмаган ҳолда бошни аввал чап, сўнг ўнг томонга қаратиб ҳаракатлантиринг. Машқни худди шундай тарзда 5 марта бажаринг.

3️⃣-машқ. «Бай-бай» машқи
Бошингизни худди елкангизга қўй-моқчи бўлгандай ўнг ёнбошга эгилтиринг. Кейин эса аксинча чапга. Мазкур машқни ҳам 5 марта бажариш тавсия этилади.

4️⃣-машқ. «Айлана» машқи
Иякни кўкракка туширган ҳолда бошингизни соат стрелкаси бўйича аввал ўнг томонга, сўнг чап томонга айлантиринг.
Агар бошингиз айланса, машқни шу заҳоти тўхтатиб, дам олинг. Кейин яна бош айлантиришда давом этинг.

❗️ Унутманг! Умуртқанинг бўйин қисми доим машқларга эҳтиёж сезади. Шундай экан, машқларни ҳеч бўлмаганда кунига бир маҳал бажариш мақсадаг мувофиқ.

✅ Халқ табобатига мурожаат
➖ 1 дона ўртача катталикдаги хом картошкани олиб, майда тишли қирғичдан чиқаринг. Уни асал билан 1:1 нисбатда аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашмани оғриган жойга қўйиб, 1-2 соатга қолдиринг.
Даволаниш муддати — 10 кун.
➖ Тоғ райҳон (душица)нинг 1 ҳовуч майдаланган кукунига 2 пиёла ўсимлик ёки кунгабоқар ёғидан қуйиб, 8 соат тиндиринг. Сўнг докадан ўтказиб, қолган ёғни бўйинга суртинг ва яхшилаб уқаланг.
Мазкур муолажа 1 ҳафта давомида кечки уйқуга ётиш олдидан бажарилади.

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Табассум ҳам ҳудди саломга ўхшайди. Уни кўрдингизми сиз ҳам албатта жавоб қайтаринг, зеро сизнинг табассумингиз кўплаб қалбларни шодлантириши мумкин.

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Сирингни ҳаттоки дўстинга ҳам айтма!
Чунки, ҳар бир дўстнинг дўсти бордир.


/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

• 35 ёшдан катталар учун маслаҳатлар!

Умуман олганда, барча ёшдагилар амал қилса, фойдадан ҳоли бўлмайди!

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Тестостеронни оширадиган 9 маҳсулот


Соғлом эркак организми бир кунда 5-7 мггача тестостерон гормони ишлаб чиқаради. Тестостерон актив ишлаб чиқариладиган вақт эрталаб ҳисобланади.Тестостерон етишмовчилиги эркакларда вазн қўшиш, тушкунликка тушиш, уйқу бузилиши, жинсий заифлашувга олиб келади. Ҳаммага маьлумки, спорт билан мунтазам шуғулланувчиларда ва тўғри ҳаёт тарзига риоя килувчиларда тестостерон гормони яхши ишлаб чиқарилади. Қуйида тестостерон ишлаб чиқарилишига ижобий таьсир кўрсатувчи маҳсулотлар:
🍳 Тухум
🥟 Имбирь(занжабил)
🧅 Пиёз
🌽 Дуккаклилар айниқса, фасоль, чечевица
🌰🥜 Ёнғоқлар
🍑 Анор
🍌 Банан
🥩 Балиқ ва қизил гўштлар
🌶🥬 Гармдори ва сельдерей

🥂🍻Спиртли ичимликлар, кофе, соя аксинча тестостерон синтезини пасайтиради.

Читать полностью…

Табиий даво

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

☀️Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🌸Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🌸Кўнглингизни хотиржам,
🌸Чеҳрангизни нурли қилсин.
🌸Танангизни саломатлик,
🌸Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🌸Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

📍Диарея вақтида мумкин бўлган маҳсулотларни биласизми?

🍌Банан. Ошқозон ичак трактининг деярли барча бузилишларида курашиш учун фойдаланилади. Ҳар 3 соатда битта банан истеъмол қилинг.

🥛Қатиқ. Кам ёғли кефирни ичинг-диареядан таъсирланган ичак микрофлораси учун ҳақиқий нажот.

🍞 Қуритилган нон. Жавдар нони ҳам очлик, ҳам диарея билан курашишга ёрдам беради. Табиий уйда қуритилган нондан фойдаланиш яхшироқдир, чунки унда ҳар хил қўшимчалар бўлмайди.

💧Катталар ва болаларда диарея учун сувдан муҳимроқ нарса йўқдир. Кўп суюқлик ичиш керак, хона ҳароратида, кичик қисмларда, кичик қултумларда.

❗️Спиртли ичимликлар, қаҳва, сут, мева шарбатлари, ёғли, аччиқ ва қизариб пишган овқатлардан сақланинг. Кўп ҳолларда диарея 2-3 кун ичида йўқолади.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг



/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Нега оёқлар орасига ёстиқ ёки кўрпа (одеяло) қўйиб ухлашни шифокорлар ҳаммага тавсия қилмоқда?

Сабабини билганингиздан кейин шундай ухлашингиз аниқ!

Батафсил бу ерда 👇

Читать полностью…

Табиий даво

ТИБ ИЛМИНИНГ БАРЧАСИНИ ЎЗИДА ЖАМЛАГАН ОЯТ

Нақл қилишларича, Ҳорун Рашиднинг жуда моҳир насроний табиби бор экан. У Али ибн Ҳусайн ибн Воқидга: “Сизнинг китобингиз (Қуръон)да тиб илмига оид ҳеч нарса йўқ. Илм ўзи икки хил бўлади: дин илми ва бадан илми (тиб илми)”, дебди. Али ибн Ҳусайн унга бундай жавоб берган экан: “Аллоҳ таоло тиб илмининг барчасини ушбу яримта оятга жойлаб қўйган: “...еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз!”
Шунда насроний табиб “пайғамбарингиздан тибга оид бирон нарса нақл қилинмаган”, дебди.
Али ибн Ҳусайн бундай жавоб берган: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тиб илмини бир неча сўзга жам қилганлар”.
“Улар қайсилар?” – сўради табиб.
“Ошқозон – касалликлар макони. Парҳез – барча давонинг боши. Ҳар бир баданга ўрганган нарсасини бер!”
Шунда насроний табиб ҳайрат билан иқрор бўлган экан: “Китобингиз ва пайғамбарингиз Жолинусга тиббиётда ҳеч нарса қолдирмабди!”

Қуртубий айтади: Касалликнинг давоси икки қисмдан иборат: ярми дори дармон, ярми эса парҳез. Иккиси бир бўлдими, касал соғайиб оёққа турди, деявер.

Бу иккисидан парҳез яхшироқдир. Зеро, парҳезсиз дориларнинг фойдаси йўқ. Аммо дори бўлмаса ҳам парҳез фойда қилади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Парҳез барча давонинг бошидир”, деганлар.

"Мўминларга шифо ва раҳмат" китобидан.

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

🤯 Бош оғриғидан уй шароитида осон ва тез қутиламиз!

Ишдан, ўқишдан чарчаб келганингиздан сўнг, ушбу тавсияларни қўллаб кўринг.

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Тунингиз хайрли бўлсин...
🍃
Туннинг хайрлиси қандай?!
🥀
Қайғудалигингизда илтижойингиз тунлар бағрига фонус ёқадиган...

Хотиржамликда шукроналарингиз лабингизга кўчадиган...
🕌
Ва сиз Муҳаймин Зотнинг паноҳ чодирида ҳар қандай зарардан ҳоли, осуда, нафасларингиз зикрга айланган тун - бу хайрлидир...

Балки тун ўртасидаги биргина сажда- сизнинг бутун зулмат ҳаётингизни ёритиб юборишга қодир бўлар...
🌿
Таҳажжудли оқшом хайрлидир!
📿
Дуоларнинг энг сарасини зикр шодасига теринг!
🌺
Зеро машойиҳлар айтганидек:
🤲🏻
Дуо бу банданинг- эшик қоқмоғидир...

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Қайси томонингдан кибринг бўлса, ўша жойингдан бир кун синов кўрасан. Катта гапиришга шошилма! Тақдирлар олдинда. Бугун "мен хеч қачон..." деб ишонч билан гапирган жойинга зарба ейсан.

Бас, бировни тақдири устидан кулишдан эҳтиёт бўл !

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Интервал оч қолиш фойдалари

🌿 Организм ўзини-ўзи тозалаш механизми ишга тушади аутофагия
🌿 Ақлий қобилият ортади;
🌿 Энергия ортади ва кайфият кўтарилади;
🌿 Озиш жараёни ва метаболизм тезлашади;
🌿 Иммунитет кучайиб, яллиғланиш жараёнлари камаяди;
🌿 Тери ёшаради, ўсиш гормони миқдори ортади;
🌿 Овқат-ҳазм қилиш тизими фаолияти яхшиланади;
🌿 Саратон ва бошқа касалликлар ривожланиш хавфи камаяди;
🌿Инсулин, холестерин, қон босимини пасайтирди.

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Токи, бир кун келиб "дўстлар ҳам ўзгарар экан" демаслигинг учун - ҳаётингга кириб-чиқиб кетувчи ҳар бир инсонга нисбатан дўст сўзини ишлатаверма!

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Йиғлаб эшитиладиган ривоят...

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Беморни ўзи ёқтирмаган таом ва ичимлик тановул қилишга мажбурламаслик йўли билан даволашда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари.

“Жомиъи Термизий” ва “Сунани Ибн Можа”да Уқба ибн Омир Жуҳайний (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):

“Беморларингизни таом ва ичимликка мажбурламанг. Чунки Аллоҳ таоло уларни едиради ва ичиради”, – дедилар.

Баъзи моҳир табиблар: “Илоҳий ҳикматларни ўз ичига олган ушбу набавий калимада, айниқса, табиб ва касалларни даволовчилар учун беҳисоб фойдалар бор. Чунки табиати касалликка қарши курашаётган бемор табиий иссиқлиги заифлашиб ёки йўқолиб, иштаҳаси бўлмагани ё камайгани сабабли таом ва ичимликни ёқтирмай қолади. Демак, бундай пайтда унга егулик бериш мумкин эмас”, дейишган.
Очлик аъзоларнинг егулик талаб қилишидир. Чунки инсон табиати ошқозон бўшаб қолгани ҳисобига аъзоларда очликни сездиради. Шу боис юқоридаги аъзо пастки аъзони ўзига тортади. Бу тортиш ошқозонгача етиб боради. Натижада, очликни ҳис қилган инсон егулик истаб қолади.
Инсон касал бўлганида, унинг табиати касаллик моддасини пишириб етилтириб, танадан чиқариб ташлаш билан машғул экан, таом ва шароб талаб қилмайди. Бундай ҳолатда касал таом ейишга мажбурланса, унинг табиати ўз вазифасини адо эта олмай қолади. Чунки организм таомни ҳазм қилиш билан бандлиги сабабли касаллик моддаларини пишириб етилтириб танадан чиқариб ташлаш амалини қилмай қўяди. Бу эса касал учун зарардир. Айниқса, кризис ҳолатида ёки табиий ҳарорат заифлашганда ё йўқолганда унинг аҳволи оғирлашиб, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Бундай ҳолатда бемор қувватини сақлаб қолувчи ва кучайтирувчи, иштаҳаси тортадиган, таркиби витаминларга бой ҳамда ҳазм бўлиши осон таом ва ичимликларни тановул қилиши лозим.

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…
Подписаться на канал