sharq_tabobati | Неотсортированное

Telegram-канал sharq_tabobati - Табиий даво

7495

☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг! тел:+99890-950-88-97

Подписаться на канал

Табиий даво

Энг афзал зикрлар

Зикрларнинг энг афзали ва бутуни бу Қуръони каримдир.
Унинг биргина оятини тиловат қилиш билан банда қанчадан-қанча савобга эга бўлади.

✅ “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган едилар “Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Раҳмонга суюклидир: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил азийм”,
дедилар”

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам" “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи”ни кўпроқ айт Албатта, у жаннатнинг хазиналаридан бир хазинадир”, дедилар.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

#Фойдали

Сабзи ейишни инсон организмига фойдали жихатлари ҳақида

яқинларга хам улашинг!

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

❗️Тарвуз кимларга мумкин эмас?

🍉 Икки ёшгача бўлган болаларга тарвуз бериш тавсия этилмайди – бу уларда аллергия чақириши мумкин. 2-3 ёшдаги болалар учун тарвузнинг кунлик миқдори 80-100 грамм, 3-6 ёшлилар учун 150 граммдан ошмаслиги керак.

🍉 Пешоб йўли касалликлари, диарея, метеоризм, ошқозон ости безида муаммолари бўлганлар тарвузни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари керак.

🍉 Қандли диабети бўлганлар ҳам тарвуз истеъмолида меъёрни унутмасликлари лозим. Тарвуз қондаги глюкоза миқдорини қисқа муддатга, аммо тез кўтаради.


/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

ҚИММАТЛИ ТАВСИЯЛАР!

1. Телефонда чап қулоқда гаплашинг.

2. Бир кунда икки марта кофе ичманг.

3. Таблеткани совуқ сув билан қабул қилманг.

4. Соат 17:00 дан кейин тўйиб овқатланманг.

5. Ёғли таомлардан бироз тийилинг.

6. Эрталаб кўпроқ кечда камроқ сув ичинг.

7. Қўл телефонлари қувватчиларидан (зарядник) узоқроқ юринг.

8. Телефон орқали узоқ гаплашманг.

9. Ухлаш учун энг яхши вақт кеч 22:00 дан тунги 02:00 гачадир.

10. Тиббий муолажадан сўнг дарров ухлаш учун ётманг.

11. Телефон қуввати жуда оз қолганда қўнғироққа жавоб берманг, чунки радиация миқдори 1000 баробар ортади.


/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

🔥ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ШИФО ҚАЛАМПИР МУНЧОҚ

Буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино юқумли касалликларни даволашда ошловчи ва антисептик ҳусусиятларга эга бўлган гиёҳлардан кенг фойдаланган. Хусусан, қадимдан қондаги вирус ва заҳарли хилтларни тозалашда парманчак томири ҳамда қалампирмунчоқ қайнатмаси ишлатилган. Қалампирмунчоқ ноёб ва қимматбаҳо ҳисобланиб, уни ҳар куни оғзига солиб юриш турли юқумли касалликлар ёки ёқимсиз хидлардан сақлаган. Қалампирмунчоқда кучли антисептик моддалар мавжудлиги сабабли вирусларни ўлдириш ҳусусиятига эга. Бу ўсимликдан узоқ сафарларда озуқалар айнимаслиги учун қўлланилган. У шамоллаш ва гриппда фойдали. Шу боис момоларимиз уни чойга 4-5 донадан солиб ичишган. Саримсоқпиёз, пиёз, занжабил, зирк, ўсма кабилардан ҳам халқ табобатида вирусларга қарши фойдаланилган.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Ўзбекистонда етиштирилаётган 80 фоиз топинамбур Дубайга кетаркан.

✅ Топинамбур меваси Инулинга жуда бой. Инулин эса Қандли диабетнинг энг яхши давоси. Бундан ташқари юзлаб кучли таъсирлари бор.

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Оза олмаётганлар тавсия

🔠Кўпинча мия қошиқ оғизга қанча кўп марта кирса кўп овқат едим деб хисоблайди. Шу қоидани билиб олишимизни ўзиёқ навбатдаги хийлани қўллаш учун изн беради.

🔠Онгни алдаш

📌Бу жуда осон.  Овқатланётган порцияни ярмигача камайтиринг ва қошиқни кичигига алмаштиринг. Агар доим косада овқатланишга одатлансангиз пиёладан сал каттароқ коса бўлса маъқул бўлади.

📌Қоидалар кўп эмас.

1. Чайнов сонини кўпайтиринг
2. Таом таъмини энг охиригача хис қилишга урунинг
3. Овқатланиш вақтини чўзинг
4. Кичик қошиқда кўп мартта бориб келгач ишонаверинг ярим порцияга тўясиз!
5. Шошилманг. Кўп суюқлик ичинг.
6. 17 дан кейин овқатланманг.

📌Энг мухим қоида лаззатли таомни фойдалисига алмаштиринг!


/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Бодом мағзини истеъмол қилинг ва сиз уйқу келтирадиган таблеткаларни унутасиз! 😴

🔸Бу мазали мағизлар нафақат оқсилга, балки магнийга ҳам бой, мушакларнинг бўшашишини таъминлайдиган ва ухлашни осонлаштирадиган моддадир.

🔹 Бундан ташқари, бодом мағзи мелатониннинг қимматли манбаи бўлиб, уйқуга халақит берадиган стресс гормони - кортизол даражасини пасайтириши мумкин.

🔎 Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу турдаги мағиз ёғлари тинчлантирувчи таъсирига эга.

✍🏼 Демак, ётишдан олдин бир ҳовуч бодом мағзи ёки бодом ёғли пасталар уйқусизликка қарши курашда ажойиб ёрдамчи бўлади.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

#Намоз

Наманган вақти билан

10- май чоршанба куни учун намоз вақтлари

«Аҳлингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам унга бардошли бўлинг!»
ТОҲА сураси 132- оят.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

QULUPNAY ZARARLARI

Qulupnay – kuchli allergen hisoblanadi. Bolalarga, emizikli onalarga ayniqsa allergiyasi borlarga ehtiyot bilan isteʼmol qilish tavsiya qilinadi. Tarkibida kislotalarni koʻpligi sababli gastrit, oshqozon va oʻn ikki barmoq ichak yara kasalliklarida, sistitda, podagra kasalliklarida isteʼmolini cheklash kerak.

Qulupnayni qanday tanlash va saqlash kerak?

Qulupnayni spetsifik hidi saqlangan boʻlishi, choʻpagi yaʼni “dumchasi” qurib qolmagan boʻlsa bu yangi uzilganligini bildiradi. Sovutgichda 3 kundan ortiq saqlamaslik tavsiya qilinadi. Isteʼmol qilishdan avval yaxshilab yuvib keyin isteʼmol qiling.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Кийик гўшти ёғсиз бўлади экан! Сабаби у ҳамиша қўрқувда юради экан! Энди ўзимизга савол берайликда бизчи? Биз бугун Аллоҳдан қўрқябмизми? Бугун бизда қўрқув борми?

Жуда ҳам оғир маъруза! Аллоҳ рози бўлсин Солиҳон домла жуда ҳам таъсирли маъруза қилибдилар!

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Ҳар куни асал еса нима бўлади?

• Қондаги холестерин миқдорини камайтиради;
• Ортиқча тана вазнидан халос бўла бошлайсиз;
• Юрак қон-томир тизими фаолияти яхшиланади;
• Хотира кучаяди;
• Уйқусизлик дардидан халос бўласиз;
• Ошқозон-ичак тизими фаолияти яхшиланади;
• Асабийлашиш, асаб касалликларидан халос бўласиз ва яна кўплаб фойдалари бор!

🔶Кунлик меъёр: 2–3 ош қошиқ!
Эслатма! Асал кучли аллерген ҳисобланади. Агар сизда асалга ёки гул чангларига нисбатан аллергия бўлса эхтиёткорлик билан истеъмол қилишингизни маслаҳат бераман

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Перловка шифонинг манбайи

✏️Перловка парҳез маҳсулотлар сирасига киради. У:
➖қандли диабет билан оғриганлар,
ортиқча вазндан қутулишни истайдиганлар учун айни муддао.
Унда калория кўп бўлишига қарамай, озишда жуда яхши самара беради.

✏️Перловка табиий антибиотикдир. Перловка ивитилган сувдан энг кучли антибиотик препарат — гордецин топилган. У бактерия ва замбуруғларга қарши ўта кучли восита саналади.

✏️Перловка қон томирларни холестериндан тозалайди, организмни турли шлак ва заҳарли моддалардан фориғ қилади.
Айниқса, ошқозон-ичак фаолиятига кўрсатадиган таъсири беназирдир. Унинг ўраб олувчи хусусияти ошқозон ва ичак деворларини яхшилайди.

✏️Бундан ташқари:
қабзият:
➖замбуруғли ва инфекцион касалликларни даволайди;
➖шамоллашнинг олдини олади;
➖организмни токсинлардан тозалайди.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси


/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

🍓 QULUPNAY QIZILO'NGACH SARATONIDA YORDAM BERADI

Qizilo'ngach saratoni, oshqozon osti bezi saratoni kabi, eng halokatli tashxislardan biridir. Kasallikdan so'ng o'rtacha 5 yil umr ko'rgan bemorlar 20% dan kam.

Bunday daxshatli statistika bizni ushbu kasallikni oldini olish, shuningdek, uning rivojlanishini iloji boricha tezroq to'xtatish va qaytarish haqida o'ylashga majbur qiladi.

Olimlar rezavorlar bilan tajriba o'tkazishga qaror qilishdi. Qulupnay kukuni qizilo'ngach saratoniga hos ayrim o'zgarishlarga ega bo'lgan bemorlarning sog'lig'iga ta'siri bo'yicha o'tkazilgan klinik sinovda, bemorlar yarim yil davomida har kuni 30-60 g muzlatilgan, quritilgan qulupnayni kukun shaklida iste'mol qildilar (400 g tabiiy qulupnay miqdoriga to'g'ri keladi).

Tadqiqotning barcha ishtirokchilariga boshlang'ich yoki o'rta bosqichdagi saraton oldi holati tashxisi qo'yilgan, ammo ajablanarlisi shundaki, 80% hollarda kasallikning regressiyasi (ortga chekinishi) qayd etilgan.

Saraton oldi o'zgarishlar kamroq aniqlangan yoki butunlay yo'qolgan. Ko'p miqdorda qulupnay iste'mol qilganlar guruhidagi ishtirokchilarning yarmi davolanishdan so'ng sog'ayib ketishgan.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

❗️Наманган шаҳри 62-халқаро гуллар фествалига тайёрланмоқда 😍

Келмаганлар армонда!

Наманган шаҳрида 62-халқаро гуллар фестивалини 21 май куни соат 10:00 да Наманган халқаро аэропортидан бошланадиган 200 дан ортиқ ранг-баранг гулларга бурканган автокарвон очиб беради.


/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Писта тери ва кўриш учун фойдалидир

✅ Писта таркибида А ва Е витаминлари мавжуд бўлиб, улар терининг ёшлигини сақлайди, иммунитетни қўллаб-қувватлайди ва кўриш қобилиятини яхшилайди. Писта ёғи сепкил ва ёш доғларидан халос бўлишга ёрдам беради, терини юмшатади.

✅ Ҳатто кичик порция писта таркибида кўриш кескинлигини яхшилайдиган ва кўз соғлиғини яхшилаш учун яхши профилактика чораси бўлган антиоксидант бўлган кўп миқдорда лутеин мавжуд. Лутеин ёруғлик фильтри сифатида ретинани йўқ қилишдан ҳимоя қилади. Ёнғоқни компьютерда кўп ишлайдиган одамлар учун кўзнинг зўриқишини бартараф этиш учун истеъмол қилиш тавсия этилади.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

ҚОН БОСИМИ ЮҚОРИ КИШИЛАРГА 10 МАСЛАҲАТ

Агар сизда қон босими юқори бўлса, у ҳолда қуйидагиларга амал қилинг:

🍏. Асабийлашманг. Ҳамма нарсани бир вақтда бажараман, деб ўзингизни уринтириб қўйманг. Бақир-чақир қилманг, шошилманг.
🍏. Қон-томир склерозига сабаб деб топилган нарсалар: спиртли ичимликлар, ҳайвон ёғи (мол чарвиси), шакар, маргарин, ёғли сут маҳсулотлари, жигар, дудланган маҳсулотлардан сақланинг.
🍏. Мевалар, қора нон, ловия, нўхат, соя, кунгабоқар ёғи, гуруч, денгиз маҳсулотлари, қатиқ, айрон, мева шарбатлари истеъмол қилиш мумкин.
🍏. Уйқуга ётишдан камида 2-3 соат олдин овқатланманг.
🍏. Жуда шўр, ҳаддан ташқари ширин нарсалар истеъмол қилманг.
🍏. Ҳар хил қўрқинчли киноларни, асабга тегадиган кўрсатувларни кўрманг.
🍏. Уйқудан олдин кўчада, тоза ҳавода бир оз сайр қилинг, ухлашдан олдин илиқ ванна қабул қилинг.
🍏. Эрталаб наҳорда бир стакан илиқ сув ичинг.
🍏. Жисмоний тарбия билан шуғулланинг. Ҳеч бўлмаганда 5-7 километр масофа юринг.
🍏. Сабрли, хушчақчақ, меҳрли бўлинг. Бошқаларга ҳасад қилманг. Шунда Яратганнинг изни билан бу дарддан халос бўласиз . Ин шаа Аллоҳ.


/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Энг фойдали қуруқ мева мевалар

Қуруқ мевада янги узилган меванинг барча фойдали хусусиятлари сақланиб қолади. Шу тариқа, бизда фойдали моддалардан нафақат ёзда, балки йил бўйи ҳам баҳраманд бўлиш имкони бор.
👉🏼 Папайя шакарланган меваси (цукат) бутун организмни мустаҳкамлаб, оқсиллар алмашинувини тезлаштиради.
👉🏼 Қуритилган хурмо (финик) иш қобилиятимизни оширади, шунингдек, қўшимча фойдали моддаларга эга бўлгани туфайли, шамоллаш ва бош оғришида оғриқни қолдирувчи восита сифатида қўлланилиши мумкин. B5, E, H каби витаминларга жуда бой бўлган ҳолда, хурмо қоқи иммун тизимини мустаҳкамлайди ҳамда қишни фаол ва хушчақчақ тарзда ўтказишда ёрдам беради.
👉🏼 Қуритилган нок ичак фаолиятига ижобий таъсир ўтказади, организмдан токсинлар ва оғир металларни чиқариб ташлайди.
👉🏼 Ўрик туршаги калийнинг тенгсиз манбаидир; юракка яхши таъсир қилади ва онкологик касалликлар профилактикаси учун ажойиб восита ҳисобланади.
👉🏼 Қуритилган анжир қалқонсимон без фаолиятини нормаллаштиради, организмдан паразитлар чиқиб кетишига таъсир кўрсатади. У саратон ҳужайралари ривожланишининг олдини олади, терини витамин ва микроэлементлар билан таъминлайди.
👉🏼 Олхўри қоқи — ошқозон-ичак йўли фаолиятини яхшилашда ажойиб воситадир, у қабзиятдан халос қилади ва овқат ҳазм қилиш жараёнини тартибга солади. Шунингдек, гипертониядан азоб чекадиган, юрак ва жигар билан боғлиқ муаммолари бўлган кишилар учун ҳам айни муддаодир. У ревматизмда ҳам қўл келади, таркибидаги А витамини эса кўриш қобилиятини яхшилайди.
👉🏼 Майиз яхшигина антидепрессантдир, шунингдек, қалқонсимон без касалликларида ёрдам беради.
👉🏼 Қуритилган олча эркин радикаллар ҳаракатини нейтраллаштиради ва шу тариқа, терини ёшартириш хусусиятига эга.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Топинамбурнинг фойдали хусусиятларини биласизми?

🌿 Топинамбур - қоқиўтдошлар оиласига кирувчи кўп йиллик ўсимлик ҳисобланиб, саломатлик учун фойдали маҳсулотдир.

⚜️ Фойдали жиҳатлари:
- Қон томирлар ва тери ҳолатини яхшилайди;
- Қон босимини туширади;
- Организмдаги қанд миқдорини камайтиради;
- Ичак табиий микрофлорасини тиклайди;
- Қоннинг иммунологик кўрсаткичларини яхшилайди.

🏥 Тиббиётда қандли диабет билан оғриган инсонларда, бўғим касалликларида, остеохондроз ва полиартритларда кенг қўлланилади.

❗️ Кўп миқдорда истеъмол қилиш овқат ҳазм қилишда ноқулайликлар туғдириши мумкин !!!

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Buyraklarda tuz va toshlar boʻlsa oksalatga boy mahsulotlardan saqlanish kerak

Oksalatga boy oziq-ovqatlarni muntazam va koʻp miqdorda isteʼmol qilish buyrak-tosh kasalligi rivojlanish xavfini oshiradi.

Oksalatlar organizmda kalsiyni soʻrilishini oldini oladi, bu esa kalsiy oksalatlarini shakllanishiga olib keladi, ular toshga aylanadi.

Shavel, ismaloq, rovoch, karam, selder, lavlagi, shokolad, qulupnay va hayvon go'shtlari kabi oksalatga boy oziq-ovqatlarni me'yoridan ortiq va doimiy isteʼmol qilishda ehtiyot boʻling.

Bundan tashqari, C vitaminini ortiqcha isteʼmol qilish ham xavfli boʻlib — buyraklarda toʻplanadi va oksalat tuzlariga aylanadi.

Sutkasiga kamida 6 stakan toza suv ichish — buyraklarda tosh hosil bo'lishini oldini oladi.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Энергетиклар ўрнини босувчи табиий ичимлик

✅ Кўк чой + 1 бўлак лимон + 1 чой қошиқ асал. Бу ичимлик сизни жонлантиради. Шу билан бирга, у асабий тарангликни енгиллаштиради.

✅ Имтиҳонлар, муҳим суҳбатлар ва ҳоказолар олдидан жуда яхши ёрдам беради

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

СОҒЛИK УЧУН ЧОЙГА НИМАЛАРНИ ҚЎШИБ ИЧГАН МАЪҚУЛ?

1. Куркума
Куркумали чой яллиғланишларни камайтиради. Саратон билан курашади, юракни мустаҳкамлайди.

2. Занжабил (имбирь)
Занжабил овқат ҳазмини яхшилайди. Мигрендан азият чекаётганларга яхши фойда беради. 

3. Долчин (кopицa)
Долчинли чой шамоллаш, грипп ва йўтал каби вирусли касалликларни даволашда қўлланилади. Ва қанд миқдорини камайтиради. 

4.  Асал
Сайёрамиздаги энг фойдали егулик. У организм учун энергия манбаи бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди.

5. Новвот 
Эрталаб нонуштага бир пиёла новвот чой ичганнинг юраги бақувват бўлади.
Бундан ташқари, овқат ҳазм қилишдаги бузилишлар, организмнинг сувсизланиши, қон босимининг тушиб кетишида, совқотиш ва умумий чарчоқ кабиларни даволашда қўл келади.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

​​QULUPNAY FOYDALARI

Qulupnay oʻzida ichaklar faoliyati uchun foydali boʻlgan koʻplab kletchatka saqlaydi. Qulupnayni barra vaqtida isteʼmol qilish kerak, sababi issiqlik bilan ishlov berilganda yoki sovutgichda saqlanganda tarkibidagi mineral va vitaminlar sifati oʻzgaradi. Past glikemik indeksga ega boʻlganligi uchun xattoki diabetiklar ham isteʼmol qilishi mumkin. 

Qulupnay oʻzida koʻp miqdorda vitamin “C” saqlaydi, bu esa immunitetni koʻtaradi, teri, tirnoq va sochlar salomatligiga ijobiy taʼsir koʻrsatadi. Bundan tashqari oʻzida koʻplab kuchli antioksidantlar saqlaganligi sababli organizmdagi erkin radikallarni neytrallaydi.

Tarkibidagi ellagova kislotasi, flavanoidlar va antotsianlar (qizil rangni aynan antotsian moddasi beradi) mikrob va viruslarga qarshi xalokatli taʼsir koʻrsatadi va yalligʻlanishni bartaraf qiladi.
100 grammi — 41 kkal.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

​​"Е"–кодли овқат қўшимчалари харом турлари

Доим ҳайвондан олинадиган қўшимчалар:
🔶Е 120 Кошениль/Кармин: қизил ранг берувчи — эркак ҳашаротлардан олинади.
🔶Е 441 Желатин: чўчқа ёки чорва ҳайвони суягидан/терисидан олинади.
🔶Е 542 Натрий фосфат: ҳайвон суяги экстракти.
Е 904 Шеллак: лакли чувалчанг ва ҳашаротлардан олинадиган смола.

🔶Баъзи қўшимчалар (масалан Е470–479) ҳайвондан ҳам ўсимликдан ҳам олиниши мумкин. Бу қўшимчаларни индивидуал тарзда, яхшилаб ўрганиш керак!

🔶Асосий эътибор бериладиган қўшимчалар қуйидагилар:

🔶Е 422 глицерин, глицерол — харом (агар чўчқа ёки бошқа ҳайвондан олинган бўлса)
🔶Е 470–483 — харом (агар чўчқа ёки бошқа ҳайвондан олинган бўлса)
🔶Е 542 натрий фосфат — харом (агар чўчқа ёки бошқа ҳайвондан олинган бўлса)

ҲАЛОЛ сертификатига эга маҳсулотлар бор, имкон қадар шу маҳсулотлардан истеъмол қилинг! Албатта маҳсулот этикеткасига қараб олинг! Юқоридаги "Е" кодли қўшимчалар бўлса ўзингиз ва фарзандларингизга едирманг!

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Гемоглобинни гўштсиз кўпайтириш мумкин 5 та рецепт

🔶 Бир стакан ёнғоқ ва бир стакан хом гречкани майдаланг, бир стакан асал қўшинг, ҳамма нарсани аралаштиринг, ҳар куни бир ош қошиқдан истеъмол қилинг.

🔶 Бир стакан ўрик туршаги, ёнғоқ, майизни майдалаб, асал қўшинг, қобиғи билан 1-2 та лимон қўшинг (лимон ўрнига алое шарбати қўшиш ҳам мумкин), кунига 1-3 ош қошиқдан истеъмол қилинг.

🔶 100 мл янги сиқилган лавлаги шарбати, 100 мл сабзи шарбати билан аралаштирилади ва ичилади (атиги 7 кун ичида гемоглобинни оширади).

🔶 1/2 стакан олма шарбати, 1/4 стакан лавлаги шарбати ва 1/4 стакан сабзи шарбати, аралаштириб, кунига 1-2 марта ичилади.

🔶Зирк (барбарис) қайнатмасини кун давомида ичиб юриш ҳам яхши самара беради. 100 г зиркни 2 литр сувда 15 дақиқа қайнатилади ва совугандан кейин сузиб олинади ва суткада 1/2 литрдан ичилади

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

🎉 ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🗓 9 май - Хотира ва қадрлаш куни. Фашизм устидан қозонилган ғалабага 78 йил тўлди.

🏅 Хотира - ўтганларни эслатиб туради, ўзликни англатади. Қадр - инсонни улуғлайди, жамиятни безайди.

🤲 Шундай озод ва обод кунлар учун курашган, жонини фидо қилган аждодларимизнинг руҳлари шод бўлсин!

👨🏻‍🦳 Бугун ёнимизда умргузаронлик қилаётган нуронийларимизнинг қадрлари ҳамиша баланд бўлсин!


/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

#Намоз

9- май сешанба куни учун намоз вақтлари

«Аҳлингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам унга бардошли бўлинг!»
ТОҲА сураси 132- оят.

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Энг фойдали қуруқ мева мевалар

Қуруқ мевада янги узилган меванинг барча фойдали хусусиятлари сақланиб қолади. Шу тариқа, бизда фойдали моддалардан нафақат ёзда, балки йил бўйи ҳам баҳраманд бўлиш имкони бор.
👉🏼 Папайя шакарланган меваси (цукат) бутун организмни мустаҳкамлаб, оқсиллар алмашинувини тезлаштиради.
👉🏼 Қуритилган хурмо (финик) иш қобилиятимизни оширади, шунингдек, қўшимча фойдали моддаларга эга бўлгани туфайли, шамоллаш ва бош оғришида оғриқни қолдирувчи восита сифатида қўлланилиши мумкин. B5, E, H каби витаминларга жуда бой бўлган ҳолда, хурмо қоқи иммун тизимини мустаҳкамлайди ҳамда қишни фаол ва хушчақчақ тарзда ўтказишда ёрдам беради.
👉🏼 Қуритилган нок ичак фаолиятига ижобий таъсир ўтказади, организмдан токсинлар ва оғир металларни чиқариб ташлайди.
👉🏼 Ўрик туршаги калийнинг тенгсиз манбаидир; юракка яхши таъсир қилади ва онкологик касалликлар профилактикаси учун ажойиб восита ҳисобланади.
👉🏼 Қуритилган анжир қалқонсимон без фаолиятини нормаллаштиради, организмдан паразитлар чиқиб кетишига таъсир кўрсатади. У саратон ҳужайралари ривожланишининг олдини олади, терини витамин ва микроэлементлар билан таъминлайди.
👉🏼 Олхўри қоқи — ошқозон-ичак йўли фаолиятини яхшилашда ажойиб воситадир, у қабзиятдан халос қилади ва овқат ҳазм қилиш жараёнини тартибга солади. Шунингдек, гипертониядан азоб чекадиган, юрак ва жигар билан боғлиқ муаммолари бўлган кишилар учун ҳам айни муддаодир. У ревматизмда ҳам қўл келади, таркибидаги А витамини эса кўриш қобилиятини яхшилайди.
👉🏼 Майиз яхшигина антидепрессантдир, шунингдек, қалқонсимон без касалликларида ёрдам беради.
👉🏼 Қуритилган олча эркин радикаллар ҳаракатини нейтраллаштиради ва шу тариқа, терини ёшартириш хусусиятига эга.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…
Подписаться на канал