sharq_tabobati | Неотсортированное

Telegram-канал sharq_tabobati - Табиий даво

7495

☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг! тел:+99890-950-88-97

Подписаться на канал

Табиий даво

🧠Миянинг ёш бўлиб қолишига ёрдам берувчи тавсиялар

👨🏻‍🦳Қариш муқаррар равишда мия ишига таъсир қилади, деб ўйларсиз. Бу бутунлай нотўғри. Мияни соғлом ва ёш сақлаш ҳар бир инсоннинг ўз қўлида.

🔺Юрак тезроқ уришига мажбурланг. Бунда югуриш ёки тез юриш каби аэробик машқлар фойдалидир.

🥗Овқатланиш одатларингизни ўзгартиринг. Таъкидланишича, овқатланиш пайтида калорияларни чеклаш, шунингдек вақти-вақти билан рўза тутиш нейрогенезга ёрдам беради. Бундан ташқари, у диабет каби метаболик касалликларнинг аломатларини камайтиради.

🛌Уйқуга эътибор беринг. Уйқу глимфатик тизим орқали мияни тозалайди. Уйқусиз тун IQ даражасини анча тушириб юборади. Шунинг учун бир кунда 5 - 7 соат ухлашга ҳаракат қилинг. Зарур бўлса, кундузи бироз вақт мизғиб олинг.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

ХАЛЛ خلّ - СИРКА

(Маҳмуд Ҳасаний томонидан нашрга тайёрланган Боситхон ибн Зоҳидхоннинг "Асомий ул-адвия" номли китобидан)

Халл – арабча, сирка ва сак – форсча, ўзбек тилида ҳам сирка номи билан машҳур, уксус – русча.

МОҲИЯТИ.
Ачитилган шарбат бўлиб, маълумдир. Ҳар қандай ҳўл ва қуруқ мевалардан тайёрланади. Масалан, узумдан, хурмодан, анжирдан ва бошқа обдор ва ширин мевалардан тайёрланади. Ёки буларнинг қуруғининг ивитмасидан, майиз, туршак, қоқи, чалпакларидан ёки шакар, найшакар, асал шарбатларидан ҳозирланади. Баъзи донлардан, масалан, гуруч кабилардан ҳам тайёрланади. Ҳаммасидан яхшироғи узумдан тайёрланганидир. Агар шакар, найшакар ва хурмо каби сувсиз нарсаларнинг ҳар бир ратлига тўрт ратд сув қўшиб қайнатилса, унинг ачитиш йўли машҳурдирки, шарбатни хумга солиб, оғзини маҳкам бекитиб, устидан сомонли лой билан суваб, ёз фасли бўлса офтобга, йўқса, иссиқ жойда сақланади. Ейилиб ачигандан сўнг шарбатни тафлдан ажратиб, шишаларга солиб, оғзини маҳкам бекитиб, ҳаводан асраб сақланади. Ҳар бирининг тайёрлаш тартиби “Муфродот” китобларида муфассал баён қилинган.

ТАБИАТИ. Узумдан бўлган сирканинг қуввати мураккаб бўлиб, бирозгина иссиқ латиф жавҳардан ва кўпроқ латиф совуқ жавҳардан иборат. Совуқ ва қуруқ табиатга эга. Баъзилар қуруқлиги учинчи даража яқин, яъни қуруқлиги кўп деганлар. Хурмо, майиз, анжир ва асалдан бўлгани ҳам узумдан бўлганининг даражасига яқин. Аммо асалдан қилингани узумдан қилинганига нисбатан иссиқроқ ва қуруқдир. Баъзиси ундан камроқ даражада бўлади. Қобиз (қотирувчи) қуввати асл мевасига қараб фарқли бўлади. Чунончи, қобиз мевадан, масалан, нашвати ва олма кабилардан бўлса сиркасида қобизлик қуввати қўпроқ, баъзисида озроқ бўлади.
Умуман, сиркадаги табиат совуқ ва қуруқ бўлади. Чунки у уч хил нарсанинг таркибидан ҳосил бўлади, бирозгина латиф иссиқлик, кўпроқ совуқ ва латиф ер жинсидан, яна кўпроқ ҳўл сув қисмидан. Сиркадаги очувчилик хислати ва баданга тез ўтувчанлиги ундаги латиф оловликнинг ишидир. Қотириш қуввати эса ер жинсидан бўлган совуқликнинг ишидир. Баданни суст ва заиф қилиши ундаги сувлиликнинг ишидир.

ТАЪСИР ВА ХОСИЯТИ. Қотирувчи, қуритувчи ва тез ўтувчидир. Даволарнинг қувватини баданга етказиб беради, хилтларни латифлаштиради. Қўюқ хилтларни жойидан кўчиради. Бадандаги барча касалликларга ҳар хил йўллар билан фойда ва таъсир этади. Буларнинг барчасини муфассал баён қилиш имкони бўлмагани сабабли тарк этилди.

ЗАРАРИ.. Қари ва савдо мизожли кишиларга, ўпкасида касаллиги бир одамларга, янги ва қуруқ йўтал, бошқа совуқ ва қуруқ мизожли касалларга, қуюқ хилти бор, бўғин оғриғи бор, ичаклари заиф, жинсий қуввати заиф, бошқа асабли аъзолари заиф кишиларга, касалдан янги шифо топганларга, совуқ мизожли кишиларга зарар қилади. Ундан доимий истеъмол қилинса истисқо, кўз заифлиги, рангнинг сарғайиши, ичакда санчиқ юз бериши ва баданнинг озишини пайдо қилади.

ИСЛОҲИ – ширинликлар, ёғли гўштларнинг шўрваси, қўюқ қизил шароб.Йўтал зарарини йўқотиш учун ислоҳи – ширинликлар, бодом ёғи, бироз иссиқлик парчалар. Пайларга зарарини йўқотиш учун ислоҳи – асал, иссиқ дорилар. Ичак санчиғини йўқотиш учун ислоҳи – ширалари. Ичиш миқдори – етти мисқолгача. Бадали – баъзи ишларда шароб, баъзи ҳолларда лимон.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Бугун яна бир яхши кунимиз якунига етди...

Бугун кимгадир яхшилик килдингиз еки кимнингдир дардига малҳам бўлдингиз.

Кимгадир яхши маслаҳат бердингиз еки кайфиятини яхши сўз ила кўтардингиз.....

Ҳеч бўлмаганда кимгадир табассум улашдингиз, шундайми?

Доим ёдингизда бўлсин, Сиз энг олий БАХТга муносиб инсонсиз...

😊 ХАЙРЛИ  ОКШОМ АЗИЗЛАР !

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

​​​​​​ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ

1. Қиблага қараб дуо қилиш.

2. Икки қўлни кўтариб дуо қилиш.

3. Икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртиш.

4. Икки қўлни кўтариб, кафтнинг ичини ўзига қаратиб дуо қилиш. Сўнгра уларни юзга суртиш.

5. Дуонинг аввалида Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш.

6. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш.

7. Азми қарор билан иккиланмай, бўшашмай сўраш.

8. Дуонинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва нима учун дуоим қабул бўлмаяпти, демаслик.

9. Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш.

10. Ўзига ва ўзига тобеъ бўлган шахс ва нарсаларга дуои бад қилмаслик.

11. Гуноҳ аралаштирмасдан дуо қилиш.

12. Қариндошлик алоқасини узмасдан туриб, дуо қилиш.

13. Дуода муболағага кетиб, ҳаддан ошмаслик.

14. Дуони уч марта такрорлаш.

15. Дуо қилувчи таоми, шарбати ва кийимининг ҳалол-пок бўлиши учун ҳаракат қилмоғи. Бўлмаса, дуо қабул бўлмаслиги аниқ.

16. Дуо қилувчининг озуқаси, маскани, либоси ва барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир киши узоқ сафар қилади. Ҳориб, чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб, эй Роббим, эй Роббим, дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан ғизолангандир. Бас, қандоқ ҳам унга ижобат қилинсин», деганлар.

17. Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиёр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти Арафа кунидир. Ойларнинг энг шарафлиси Рамазондир. Ҳафтанинг энг шарафли куни Жума кунидир. Саҳар чоғи ҳар бир куннинг энг шарафли вақтидир.

18. Дуо қилиш учун шарафли ҳолатларни ихтиёр қилиш лозим. Ёмғир ёғишни бошлаган вақт, азон ва иқомадан кейин, фарз намоздан кейин, ифтор пайтида, саждадаги ҳолда, кўнгил эриган пайтлар дуо қилиш учун муносиб ҳолатлар бўлади.

19. Овозни жуда кўтариб ҳам, жуда пастлатиб ҳам юбормай дуо қилиш керак.

20. Тазарруъ, хушуъ, хузуъ, рағбат ва илтижо ила дуо қилиш лозим.

21. Ёлворган ҳолда дуо қилиш.

22. Олдин астойдил тавба қилиб, зулм қилган бўлса, уни ўрнига қайтариб туриб, дуо қилиш лозим.
🍃
Хайрли кун !

Дуоларингиз ижобат бўлсин..

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

​​Учта нарсани ёдда тутинг, бахтли бўласиз:

1. Агар бир неъматга эришсангиз, Аллоҳга ҳамд айтинг!
2. Агар ризқингиз секин келса, Аллоҳга истиғфор айтинг!
3. Агар сизга қийинчилик етса, “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ”ни кўпайтиринг!
🍃
Ҳамма нарса агар кўпайса, арзонлашади.
Фақат Одоб~ ундай эмас..!
У кўпайган сари қимматлашиб бораверади..!
🍃
Намозга дўзахдан қўрқиб эмас,
Жаннатга муштоқ бўлиб туринг!
🍃
Доим кимдир сизнинг ишингизга катта аҳамият беради.
Сиз эса буни сезмайсиз ҳам.
Барча подшоҳларнинг эшигига:
“Яқинлашиш ва расмга олиш
тақиқланади!” деб ёзиб қўйилади. Лекин подшоҳларнинг Подшоҳи эса биз бандаларига:

---“Аллоҳга сажда (ибодат) қилиб, (Унга) яқин бўлинг!” деб айтади...!
🍃
Қозонга яқин юрсанг, қораси юқади,~ дейишади...
Кимда нима бўлса, шуни инсонларга тарқатади, сочади...!
🍃
“Сен учун” деб ёзилган нарса заиф бўлишингга қарамай сенга келади...
“Сен учун эмас” деб ёзилган нарсага кучли бўлишингга қарамай ета олмайсан...
🍃
Гоҳида ~ сукут бошқаларга суҳбат одобини ўргатиб қўйиш учун фойдали дарс вазифасини ўтайди...
🍃
Бало~мусибат сенинг жисмоний
қувватингни эмас, Аллоҳдан
ёрдам сўраш қувватингни " Синаш" учун берилади...
🍃
Агар эшакка ҳам кўп эътибор бериб юборсангиз, у ўзини араб отиман деб,~ ўйлайди...
🍃
Ҳаётдаги кўп муаммоларимизнинг асосий икки сабаби қуйидагилардир:
1. Ўйламасдан иш қиламиз.
2. Иш қилмасдан ўйлашда давом этаверамиз.
🍃
Ёлғончи билан дўстлашишдан эҳтиёт бўл! Чунки, у саробга ўхшайди. Яқинни узоқ қилиб кўрсатади, узоқни эса яқин
қилиб...
🍃
Оптимист стаканнинг сув бор қисмига қарайди... Писсимист стаканнинг сув йўқ қисмига қарайди...
🍃
Луқмони Ҳакимдан сўрашди:
---“Ҳикматни кимдан ўргандингиз?” У киши шундай жавоб бердилар:
---“Жоҳиллардан. Ҳар сафар улардан бир айбни кўрганимда, ўша айбдан четландим” !
🍃
Менга дин ҳақида қуруқ гап гапирма...! Мени ўз ҳолимга қўй, мен динни сенинг хулқингда, муомалангда, ҳаёт тарзингда
кўрай...
🍃
Қанчадан қанча гаплар тил камонидан ўйламасдан отилади... Натижада ўзидан минг чандон катта~катта жароҳатлар
қолдиради...
🍃
Шикоятни кўпайтирма, чунки, яна ғам келади... Ҳамдни кўпайтир, "Бахт" олиб келсин!
🍃
Одамлар сенинг шикоятларингни биринчи бор эшитиб, далда бўладилар. Кейинги сафар эса малоллана бошлайдилар...
🍃
Албатта, қалбларда темирнинг зангидек занг бўлади...
Уни кетказадиган нарса
истиғфордир...
🍃
“Иложи йўқ” деган сўзни инсон ўз ожизлигини оқлаш ўйлаб топган...
🍃
Икки нарса ҳаётга бўлган қарашингизни ўзгартиради:
беморлик ва мусофирлик...
🍃
Ҳаёт ишлари сизга машаққат туғдираётган бўлса, хафа бўлманг! Атроф қанчалик қоронғу бўлса, Ой ҳам шунчалик порлоқ ва нурли бўлиб кўринади...
🍃
Қалб қалбни яхши кўрса, кўз айбни кўрмайди...
🍃
Икки киши орасидаги яхши муносабатни кўрсангиз, “Булар барча ишда бир ёқадан бош чиқаришади, ўзаро келишишади” деб ўйламанг.
“Улардан бири иккинчисининг
айбларига кўз юмяпти” деб ўйланг...

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Оёқ нуқтаси


Оёқ юзасини қадимдан хитойликлар дарахтнинг илдизига солиштиришади.

Ҳатто Дао илми файласуфлари “ Ақл оёқдан киради” деган нақлга амал қилишади.

Шунинг учун, оёқнинг саломатлигига катта эътибор беришади. Оёқ кафтидага кўпгина нуқталар ички органлар билан доимий алоқада бўлган ҳолатда уйғунлашиб ишлайди.

Тибет шифокорлари “ кечки таомдан кейин 1000 қадам юрсанг-100 йил яшайсан” деган нақлни илгари сурадилар.

Оёқ кафтида жойлашган аккупунктур нуқта барча хасталикларни даволашда, ҳатто шошилинч ҳолатлар: кома, шок, хушдан кетиш, тутқаноқларда, ис газидан захарланганда самара беради.

Ушбу ғаройиб нуқта оёқ кафтининг 2чи ва 3 бармоқлари орасидаги , бармоқлардан оёқ асосига томон 2.5 см пастроқда жойлашган.

Оёқ кафтидаги мазкур нуқтани ( Юн-Цюань деб номланади) қизил билан белгилаб олиб, кунига 20 маротаба босиб уқалаш барча аъзолар ишини мустаҳкамлайди.

Доимо саломат бўлинг!



/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Ноаён, Бепоён, Улкан дунёда Инсон – бир тўзиган гард каби, э-воҳ.
Миллиард одамларга тўлган дунёда Ҳеч битта одамни унутма, Аллоҳ. Кишини ғам билан қолдирма якка,
Ҳеч кимни йўқликнинг қаърига отма. Номардга – дил бергин, қўл бергин – мардга,
Мени ҳам унутма.
Уйсизга – уй қургин, йўлсизга – йўл бер,
Саҳрога – ёмғиру, тоғларга шамол. Маддоҳ фаҳм топсин, гунгларга тил бер – Муаттар сўзларни айтсин бемалол.
Борларга – инсоф бер, ғарибга – сабр, Ботирга – тулпору,
олимга – рутба.
Ким ўлса, бер майин тупроқли қабр...
Мени ҳам унутма...

Муаллифга рахмат!

Читать полностью…

Табиий даво

TOP–10 boʻy oʻstiruvchi mahsulotlar

Aktiv boʻy oʻsish davri 10–13 yoshdan boshlanib, 18–20 yoshgacha davom etadi. Boʻyning baland-pastligi koʻp jihatdan genga bogʻliq boʻlsada, lekin baʼzi bir roʻzgʻordagi yetishmovchilik sabab boʻy oʻsmay qolishi mumkin. Hayot koʻrsatkichlari yaxshilangan mamlakatlarda 10 sm atrofida boʻy oʻsish kuzatilgan. Demak toʻgʻri va sifatli taomlanish bilan boʻyni oʻstirish mumkin.

1. Suli yormasi — foydali mikroyelementlar: kaliy, magniy, fosfor, yod, ftor, rux, temir, xrom, shuningdek, “A”, “B”, “E” va “K” vitaminlariga boy. Bu moddalarning barchasi suyak va mushak toʻqimalarining rivojlanishini maksimal darajada oshiradi. 

2. Banan — kaliyning eng yaxshi manbalaridan biridir, yaʼni har kuni banan isteʼmol qilish bolangizning yaxshi oʻsishiga yordam beradi.

3. Dukkaklilar — oʻsimlik oqsili va B guruh vitaminlari manbai, shuningdek, mushaklar va suyaklarning faol oʻsishiga hissa qoʻshadigan vitaminlar va mikroyelementlar majmuasiga ega.

4. Tuxum — sifatli oqsil va D vitamini manbai hisoblanadi. Agar siz ularni normal rivojlanishini istasangiz, bolalarga muntazam ravishda berish kerak. Qaynatilgan tuxum bolalar tanasi tomonidan toʻliq hazm boʻladi. 

5. Mol goʻshti — tarkibida boshqa mahsulotlardan koʻra koʻproq oqsil, temir va sink mavjud. Bularning barchasi bolaning oʻsishida muhim rol oʻynaydi. Mol goʻshti B12 vitaminiga ham boy.

6. Dengiz mahsulotlari — yuqori sifatli oqsilning yana bir manbai. Bundan tashqari, rekord miqdordagi B12 vitamini miyani ragʻbatlantiradi. Kechqurun har qanday dengiz maxsulotlarini isteʼmol qilish tavsiya etiladi, chunki ular juda koʻp oqsil va yod elementiga boy. Bola uyqu paytida oʻsish gormoni ishlab chiqarishini ragʻbatlantiradi.

7. Yongʻoq — foydalari, xususan, tananing oʻsishi va rivojlanishiga foydali taʼsiri Gippokrat davridan beri maʼlum boʻlib, u oʻz risolalarida buni taʼkidlagan.

8. Tvorog — organizm tomonidan oqsillarni hazm qilish qulayligi boʻyicha shubhasiz yetakchi hisoblanadi, shuning uchun u bolalarning ratsionida boʻlishi kerak. Tvorogga boy boʻlgan provitaminlarning quyosh nurlari taʼsirida inson tanasi D vitamini ishlab chiqaradi. Bu vitamin kalsiy va fosfor almashinuvida faol ishtirok etadi, bu esa suyaklar va tishlarning holatiga ijobiy taʼsir qiladi.

9. Asal — bola organizmini oʻsishi va rivojlanishi uchun zarur boʻlgan mineral elementlar majmuasi bilan taʼminlaydi. Bolaning ratsionidagi asal kalsiy va magniyning yaxshiroq soʻrilishiga imkon beradi, bu esa suyak va tishlarning normal rivojlanishiga yordam beradi. Bir yoshgacha boʻlgan chaqaloqlarga asalni bermaslik kerak — bu chaqaloqning hazm qilishini qiyinlashtiradi va kuchli allergiyaga olib kelishi mumkin. 

10. Olma — ular kaliy, magniy, kalsiy, beta-karotin, B guruh vitaminlari va suyak zichligini sezilarli darajada oshirishi mumkin boʻlgan boshqa koʻplab foydali moddalarga boy. Bundan tashqari, boshqa mevalardan farqli oʻlaroq, faqat olma suyaklarni mustahkamlash uchun eng yaxshi boʻlgan bor va flavonoid floridzinni oʻzida saqlaydi.

Bo'y o'sishdan ortda qolayotgan yaqinlaringiz bo'lsa ulashing)

Эслатма! Бу махсулотларни қўллашдан олдин, ошқозон ичаклар ортиқча хилт ва гижжалардан тозаланиши керак!

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.


Бутун Ислом оламига Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло ўтган Рамазон ойида қилган солиҳ амалларимизни даргоҳида қабул қилсин, барчамизни бу ойдан гуноҳлардан пок ҳолда чиққан бандалари қаторида айласин ва кейинги Рамазонларга офиятда етказсин!

Читать полностью…

Табиий даво

Тана ҳолати уйқу ва саломатликка қандай таъсир қилади

Ухлаб қолган пайтдаги тананинг ҳолати нафақат уйқу сифатига таъсир қилади. Тушдаги тананинг доимий нотўғри позицияси турли касалликлар ва патологияларни қўзғатиши мумкин.

Ноқулай вазиятдаги уйқу ҳолатида бўйин ва умуртқа поғонаси мушаклари ғайритабиий, физиологик бўлмаган ҳолатда бўлади ва эрталаб одамнинг бели оғрийди, бўйин бурилмайди. Агар бу доимий равишда содир бўлса, умуртқа поғонасида патологик жараёнлар ривожланади.

Уйқу вақтида мия токсинлардан тозаланади ва бу инсон ёнбошида ётган ҳолатида энг самарали бўлади. Агар токсинлар ёмон чиқарилса, унда неврологик патологиялар, хусусан, Альцгеймер касаллиги ривожланиш хавфи мавжуд.

Агар сиз доимо қоринга ётиб ухласангиз, унда мушаклар ва бўғинлар эзилади. Вақт ўтиши билан умуртқаларда ўзгаришлар юз бериб остеохондроз ривожланиши мумкин. Ҳар доим бир томонда ухлаш буйрак тошларига олиб келиши мумкин.

Чалқанча (тепага қараб) ухлаш инсонда хуррак отиш пайдо бўлишига, тилнинг орқага тортилишига сабаб бўлади. Бу уйқу пайтида нафас олишни тўхтатиши - апноэ ривожланиши билан хавфлидир.

Уйқудаги ҳаракатлар

Одатда уйқу пайтида биз ётган холатимизни бир неча марта ўзгартирамиз. Бу уйқу фазалари билан боғлиқ. Маълумки, уйқу даври беш босқични ўз ичига олади: биринчи тўртта давр - уйқуга кетиш ва секин уйқу, кейин тез ёки парадоксал уйқу. Оддий уйқу пайтида бу цикл бир неча марта такрорланади. Тез уйқу даври тугагандан сўнг, одам одатда буралиб холатини ўзгартиради.

Физиологик нуқтаи назаридан, тушдаги ҳаракатланиш зарур. Гап шундаки, сиз холатигизни ўзгартирганингизда, мушаклар ўзига зўриқишнинг бир қисмини олади ва бу миянинг фаол қисмларидаги қўзғалувчанликни камайишига ёрдам беради ва уларга тикланиш имконият яратади.

Бундан ташқари, мушакларнинг ҳаракати пайтида қон оқими кучаяди ва шу билан қон тананинг турли қисмларига етказилади. Битта ҳолатда ухлаган инсонларда қон айланиши ва тўқималарнинг озиқланиши ёмонлашади.

Ёнбошлаб ухлаш ҳолати

Бу холатдаги уйқу тананинг энг кенг тарқалган позициясидир. Шифокорлар буни жуда физиологик деб ҳисоблашади. Ёнбошлаб ухлаш тўшак ва ёстиқ қулай бўлса соғлом уйқуни таъминланади. Бу ҳолатда умуртқа поғонаси ва бўйин табиий ҳолатда бўлади ва мушакларни дам олиш имкони бўлади.
Мия суюқлиги таркибидаги токсинлар инсоннинг ёнбош холатдаги уйқуси пайтида тез чиқарилади ва бу неврологик касалликларнинг олдини олади. Бу ҳолатда ухлаш хуррак отувчи ва апноэга мойил инсонлар учун ҳам тавсия этилади.

Ёнбошлаб ётишда қайси томонда ухлаётганингиз ҳам муҳимдир. Яхши уйқу учун чап тарафдаги ҳолат кўпроқ мос келади деб хисобланади. Бунда ички аъзоларда қон айланиш ва овқат ҳазм қилиш жараёнлари яхшиланади. Бу холат айниқса жиғилдони қайнайдиган (кўп зарда бўладиган) инсонлар учун тавсия этилади. Чап томонда ухлаш (лекин ҳомила ҳолатида эмас) ҳомиладор аёллар учун ҳам мос келади – бунда йўлдош орқали қон оқими кучаяди, жигарга тушадиган босим пасаяди. Қон босими юқори инсонларга юракка тушадиган зўриқишни камайтириш учун ўнг томонда ухлаш яхши хисобланади.

Эмбрион (тиззаларни букиб, эгилиб ётиш) холатида ухлаш зарарли хисобланади. Бунда организмда хаво айланиши бузилади, умуртқа поғонаси таранглашиб зўриқади ва эрталаб уйғонганда оғриқ хис қилишга сабаб булади.

Чалқанча ётиб ухлаш

Бу холатда ухлаш тунда дам олиш учун яхши деб ҳисобланади: умуртқа поғонаси табиий эгрилиги сақланиб қолади, умуртқалараро тоғай дисклар зўриқмайди, уларда дистрофик ўзгаришлар бўлмайди, эрталаб уйғонганда белда оғриқ кузатилмайди.

Чалқанча холатда ухлаш умуртқасида эгрилиги бор, остеохондроз ва умуртқа поғонасининг бошқа патологиялари бўлган одамлар учун тавсия этилади. Бу ҳолатда юз териси ёстиқ билан тўқнашмайди ва юзга ажинлар тушмайди.
Аммо чалқанча ётишда юракнинг ишлаши қийинлашади, ўпкага хам ҳаво камроқ киради, нафас олиш қийинлашади, хуррак отиш пайдо бўлади. Бу позиция уйқу апноэ бор инсонларга маън этилади.
Ҳомиладор аёллар учун хам чалқанча ётиб ухлаш тавсия этилмайди - ҳомила ички аъзоларга босим ўтказади, пастки ковак венани хам эзиши мумкин.

Қоринга ётиб ухлаш

Читать полностью…

Табиий даво

ВИТАМИН МИНЕРАЛЛАР ЕТИШМАСЛИГИНИНГ АСОРАТЛАРИ

🗯 ЖИЗЗАКИЛИК -> йод, магний;

🗯 АЛКОГОЛИЗМ -> цинк;
🗯 АЛЛЕРГИЯ -> йод, кальций;

🗯 АНЕМИЯ -> темир, кальций, цинк, магний, мис;
🗯 АПАТИЯ -> йод, кальций, цинк.

🗯 АРТРИТ -> кальций, цинк.
🗯 АТЕРОСКЛЕРОЗ -> йод, кальций, кремний, магний, цинк

🗯 БЕПУШТЛИК -> йод , кальций, цинк;
🗯 УЙҚУСИЗЛИК -> йод, кальций, калий, магний;

🗯 БРОНХИТ -> йод, кальций;
🗯 СОЧ ТЎКИЛИШИ -> йод, кальций, кремний, магний, мис, цинк;

🗯 ГЕММОРОЙ -> магний;
🗯 ГЕПАТИТ -> кальций;

🗯 ГИПЕРТОНИЯ -> йод, кальций, магний;
🗯 ГИПОТОНИЯ -> йод, калий, кальций, магний


/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Суякли шўрванинг фойдасини билганингизда эди ҳар куни Ифторликка пиширар эдингиз

Аёлларимизга юборамиз, бугун ифторга бир шўрва ичайлик


/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Қадр кечаси дуоси:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

"Аллоҳумма иннака аъфуввун туҳиббул аъфва фаъфу аънний".

"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимизни кечиргин!

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

МУНТАЗАМ НАЗОРАТ ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН СОҒЛИҚНИНГ 10 ТА КЎРСАТКИЧИ 👆👆👆👆👆👆

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

1. Артериал қон босими
Хар бир одамнинг жуссасига қараб артериал қон босими 110-120/70-80 мм с.у. атрофида бўлади. Систолик босимнинг 120 дан 129 гача кўтарилиши қон босимини ортганини англатади. Гипертониянинг эрта босқичларида беморда шикоятлар бўлмайди. Шу сабабли қон босимини мунтазам ўлчаб туриш тавсия этилади. Бош оғриши кунгил айниши билан бирга келганда, кўкрак сохасидаги оғриқ, нафас олишни қийинлашиши, бўшашиш, кўрув ва нутқ билан муаммолар бўлганда зудлик билан тиббий кўрикка бориш талаб этилади. Айниқса II, III ва IV қон гурухига эга инсонлар қон босимини диққат билан кузатиши зарур. Текширувлар бу гурух вакилларида юрак қон томир касалликлари хавфи юқорилигини кўрсатади.

2. Қонда холестерин миқдори
Холестерин организмда жуда кўплаб вазифаларни бажаради, шу жумладан янги хужайраларни хосил қилишда қатнашади. Унинг миқдорини қонда ортиб кетиши хавфли бўлиб, қон томирлар деворида холестерин бляшкаларини пайдо бўлиши ва кейинча атеросклероз ривожланишига сабаб бўлади. Холестерин миқдорини билиш учун йилда икки маротаба қон тахлили топшириб «яхши» (юқори зичликдаги липопротеид) ва «ёмон»» (паст зичликдаги липопротеид) холестерин миқдорини текшириб туриш талаб этилади.

3. Триглицеридлар даражаси
Юрак қон томир касалликлари ривожланиши хавфини кузатиш учун триглицеридлар миқдорини хам аниқлаш талаб этилади. Улар хам «ёмон» холестерин каби қон томирларида ёғ бляшкалари хосил қилиб атероклерозга сабаб бўлиши мумкин. Агар сизнинг авлодингизда қандли диабет ва юрак муаммолари билан инсонлар бўлмаса триглицеридларни 5 йилда бир марта текшириш кифоя қилади.

4. Буқоқ бези гормонлари даражаси
Улар организмдаги моддалар алмашинуви ва бошқа кўплаб жараёнларга таъсир этади. Буқоқ гормонлари миқдори камлиги тана вазни ортиши билан боғлиқ муаммолар, тез толиқиш, онгни хиралашуви, хотирани сусайиши ва совқотиш каби симптомларни келтириб чиқаради.

5. Тишлар холати
Тишлардаги караш (налёт) да бактериялар мавжудлиги коронар етишмовчилик билан боғланади. Улар таъсирида қондаги тромбоцитлар қўшилиб, қон лахтаси хосил қилиши – қон томирлар йўлини тўсиб, юрак клапанлари яллиғланиши чақириши мумкин. Пародонтит (милклар шамоллаши) билан оғрийдиган одамларда инфаркт ва инсульт кўп учрайди. Пародонтит диабетни оғирлаштиради, айниқса чекувчиларда.

6. Танадаги холлар шакли ва ранги
Танада холлар қанча кўп бўлса уларнинг биттасини ёмон турдаги ўсмага айланиш хавфи шунча юқори бўлади. Ойда бир марта ўзингизни кузатиб туринг, танадаги холларни ўлчами, ранги ва шаклига эътибор қаратиб туринг. Танадаги ўсмасимон хосила оғриса, қичишса, 3 хафта мобайнида хам битмаса, қора пўст билан қопланса ва қонаса – бундай холларга жиддий ёндашиш керак.

7. Умуртқа поғонасини соғлом эгрилиги
Бирон бир яқинларингиздан умуртқа поғонангиз холатини кўрикдан ўтказишни илтимос қилинг. Эгилинг ва қўлингизни полга узатинг. Кузатувчи кўкрак қафасини бир томони иккинчисидан баланд турган-турмаганини, болдир ва сонни симметриклигини текширсин. Тик холатингизда хам иккала елка ва куракларни симметрик ва бир даражада турганини, умуртқани ортиқча юмалоқлашмаганини аниқлаш зарур. Умуртқа поғонасида қийшайишлар аниқланса врачга мурожаат қилинг.

8. Бош оғриғи интенсивлиги
Бош оғриғи енгил ёки чидаб бўлмас даражада кучли бўлиши мумкин. Бош оғриғи бошқа белгилар билан бирга келганда – бош мия ўсмаси, қон босимини ортиши ёки инсульт хақида ўйлаш мумкин. Бош оғриқларини пайдо бўлиши сабаби ва вақти, давомийлиги ва интенсивлигига, бошнинг қайси қисми оғриётганлиги ва қўшимча симптомларга эътибор қаратинг, имкон қадар блокнот юритиб ёзиб юринг. Агар бошингиз бир хафтада бир мартадан кўпроқ оғриса сабабини аниқлаш учун шифокор ёки тажрибали табибга учранг. Бош оғришига кўрувни йўқолиб қолиши, юз нерви параличи, оёқ-қўлларни бўшашиши, нутқ ва эшитишни бузилиши каби белгилар қўшилса зудлик билан мутахассисга боринг.

Читать полностью…

Табиий даво

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Гўзаллик учун фойдали бўлган мевалар ҳақида нималарни биласиз?

Зиғир уруғи; Тери ёшлиги эликсири;
Қизил карам; Ажинларга қарши;
Киви; Саломатлик қўриқчиси;
Ўрик барги, тери рангининг қўриқчиси;
Цитрус мевалари; Қаришга қарши;
Олхўри; Тирноқларнинг мустаҳкамлиги кафолати;
Саримсоқ; Терини ёшартирувчи;
Малина; Юзнинг шишиши билан хайрлашинг;
Авакадо; Ёшлик меваси;
Дуккаклилар; Терини тозалаш воситаси;
Манго ва сабзи; Тери учун,

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Қандай таомланиш иммунитетни кучсизлантиради?

1. Кўп туз истеъмол қилиш.
Организмда кўп миқдорда туз тўпланиши иммун тизим кучсизланишига олиб келади. Охирги тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, вирусли инфекцияга қарши курашиш учун керак бўладиган ресурслардан ортиқча тузларни организмдан чиқаришга сарфланар экан, натижада етарли миқдорда иммуноглобулинлар ишлаб чиқарилмайди, бу эса касалланиш хавфини оширади.

2. Сабзавот, кўкат ва меваларни кам истеъмол қилиш.
Булар клетчатка, витамин ва минералларга бой. Таркибидаги витамин А, С ва фолат кислота иммунитетни мустаҳкамлайди.

3. Кам оқсил истеъмол қилиш.
Бизни организм оқсилни ўзи синтез қилаолмайди. Иммун тизим элементлари оқсилдан иборат, шу сабабли оқсилга бой рацион иммунитетни мустаҳкамлайди.

Таомланишда светофор принципи

Ҳар кунлик истеъмол қиладиган озуқа маҳсулотларингизни рўйхатини тузинг ва уларни категорияларга бўлиб чиқинг.

🔴 Қизил — рациондан бутунлай чиқариб ташлаш керак бўлган маҳсулотлар. Масалан: ширинликлар, фастфудлар.

🟡 Сариқ — ўхшашига алмаштиринг. Масалан: колбасани гўштга, шакарни асалга, оқ нонни қора нонга.

🟢 Яшил — бу категориядаги маҳсулотларни қолдириб ва имкон қадар рациондаги улушини кўпайтирасиз! Масалан: сабзавотлар, кўкатлар, мевалар, ёғсиз гўшт ва сут маҳсулотлари.

Соғлом овқатланиш, тўғри рацион тузишни ҳозирдан бошланг!


/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

ХЎРОЗНИНГ ТАЪРИФИ ВА УНДАГИ ХИСЛАТЛАР
ҲАҚИДА

🐓🐓🐓🐓🐓🐓🐓🐓🐓🐓🐓🐓

Ибн Сино 174, Беруний 965.

Буюк мўъжизанинг биридир хўроз,
Бу ҳақда тафаккур айлагин бироз

Сенга қандай қилиб етмоқда тухум,
Даво билан ичи лиқ тўла бир хум.

Сени ким кечаси қилмоқда бедор,
Ўзи ўз уйқусин тарк этиб такрор.

Таҳажжудга сени чорлайди тунда,
Намозга чақирар сени ҳар кунда.

Фариштадан сенга беради хабар,
Малоика, демак, уйингда турар.

Унга ким ўргатди бу хуш одатни,
Балки, ким кўзлади бу саодатни.

Хўрозга юкланди бу улуғвор иш,
Сени саодатлар сари чақириш.

Бўлмаса хўрозга бу нима ишдир,
Бу нима заҳмату нима ташвишдир?

Агар тафаккурга хос бўлса одам,
Бунинг замирига тез етар шу дам.

Нодон одамларда бўлмас тафаккур,
Ботин кўзи юмуқ ё бўлади кўр.

Махдум, агар билсанг нимадир хўроз,
Ақлу фикринг сени, демак, эрур соз.

🐓🐓🐓🐓🐓🐓🐓🐓🐓🐓🐓🐓🐓

ТИББИЙ ТАЪРИФ

🐓Бу хурус (хўроз)дир. Унинг мояги тез ҳазм бўлувчидир. Гўшти қуруқ-иссиқ бўлади.
🐓Буқрот айтади: унинг шўрваси
қалтироққа ва бўғин оғриғига фойда қилади. Хусусан, шўрва шивит (укроп), чилпоя ва пиёз билан пиширилган бўлса.
🐓"Минҳож" китобининг соҳиби айтади: фақат шивит билан пишириб, суви бир донаг (0,495 г.) колганда ичилади. Қари хўроз шўрваси рабу (нафас сиқиши, ҳарсиллаш)га қарши ичилади.
🐓Агар шивит ва чилпоя қўшилса, қўланж (ич қотиши)га қарши фойла қилади.Агар ҳасакдона (маҳсар уруғи) билан бирга истеъъмол қилинса, балғамни суради.
🐓Агар у ични қотирувчилар билан истеъмол қилинса, ичак ярасини тузатади . Агар сут билан пиширилса, қовуқ ярасига фойда қилади.
🐓Сўйиб, қорни ёрилса, ёзишларича, тирик ҳолда ёрилса, илон ва афъо илони чаққан жойга босилса, гоятда фойда қилувчидир.
🐓Сангдона (жиғилдони)иинг ичида бўладиган юпқа пўстини олиб ташлаб, сўнг жиғилдонини қуритиб, туйиб, шароб билан ичилса, меъда оғриғига қарши ғоятда фойдалидир.
🐓Муаллифнинг ўғли айтади: жиғилдонни бирозгина новвот билан туйиб, талқон қилиб истеъмол қилинса ҳам ўша таъсирни беради ва бу кўп марта тажриба қилинган. ("Ихтиёроти Бадиъий" китобидан)

Маҳмуд ҲАСАНИЙ

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Юрагингизга ёрдам

Тўғри тик турган ҳолатда икки оёқ товонингизни баробар 5смга кўтариб туширинг.

Айнан шундай ҳаракатланганда юракнинг веноз клапанларига қонни ҳайдаш учун қўшимча импульслар узатилади.
Кунига 30 тадан товонларингизни кўтариб тушириш ҳаракатини 4-5 мартадан такрорлашингиз юрагинигиз саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Машхур Табиблар бу усулни варикоз касаллигида 1 кунда 500 мартагача қўллашни тавсия қилишган, албатта хозиқ Табиб билан маслахатлашган холда.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Яланг оёқ юришнинг фойдаларини биласизми?

🗯 Қадимда ялангоёқ босилган ҳар бир қадам умрни шунчага узайтиради дейишган.

🗯 Бу эса мия учун гимнастика ҳисобланади. Оёқлар териси бошқа тери майдонларига қараганда кўпгина сезги органларининг рецепторлар макони ҳисобланади.

🗯 Ялангоёқ юриш завқ беришдан ташқари, иммунитетни мустаҳкамлаш учун кучли импульс беради.

🗯 30-40 дақиқа ялангоёқ юриш билан стрессни енгиллатишга, чиниқиш ҳосил қилишга, қон айланишни яхшилашга ижобий таъсир қилади.

🗯 Бундан ташқари, яссиоёқликка, нутқни яхшилашга, юқори нафас йўллари инфекцияларининг олдини олишга ҳам ёрдам беради.


/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

💸 Сукут сақлаш саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?

💸 Тангликни (бетақотлик) йўқотади;
💸 Ақлий қувватни тиклайди;
💸 Миянинг фаолиятини фаоллаштириди;
💸 Мия ҳужайраларининг янгиланишини таминлайди;
💸 Кунига 10 дақиқа сукут сақлаш мия саломатлигини ошириш учун фойдалидир.

🌿
https://t.me/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Бу холатда ухлаш учун энг ноқулай хисобланади. Гарчи бу ҳолатда нафас олиш осонроқ бўлади, хуррак отиш кузатилмайди ва овқат ҳазм қилиш жараёни яхшироқ кечади. Қоринга ётиб ухлашда умуртқаларга куч келади, остеохондроз ва бел оғриғи ривожланади.
Одатда, бу холатда ухлаётган одам нафас олиш учун бошини ён томонга буради. Бунда умуртқа артериялари сиқилади ва мия камроқ қон олади, бош мия гипоксияси ва бош оғриғи ривожланади. Косметологлар бу холатда ухламасликни тавсия этади. Негаки бу холатда ухлаб ётганда юзда ажинлар кўпроқ пайдо бўлади.


/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

ҚАЙСИ ХОЛАТ - УХЛАШ УЧУН ФОЙДАЛИ?

Уйқу пайтида танамиз дам олади ва тикланади. Соғлом тўлиқ тунги уйқу кейинги кун учун фаровонлик, қувноқлик ва энергия гаровидир. Аммо шундай бўладики, сиз тун бўйи ухладингиз ва эртаси куни эрталаб сиз эзилиб, чарчаган ва уйқуга тўймаган холатда турасиз. Бунинг сабаби уйқу пайтида ноқулай ҳолатда ётган бўлишингиз мумкин.


/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Жигарни фаолиятини яхшилаш ва тиклашни 7 та олтин қоидаси

1. Жигар очликни яхши кўради. Тез-тез оч қолиш ёки ҳафтада 2 кун рўза тутиш тавсия қилинади.
2. Қатиқ, зардоб, қизил рангли мева ва сабзавот соклари жигарни тозалайди.
3. Ҳар куни икки ош қошиқ асал истеъмол қилиш керак, бир қошиқ эрталаб, бир қошиқ ухлашдан аввал.
4. Ўт ҳайдовчи гиёҳлардан ва расторопша дамламаларини ичиб туринг.
5. Аччиқ, шўр, алкогол истеъмолини бутунлай чеклаш.
6. Моно-тўйинмаган ёғларни (зайтун, зиғир мойлари) улушини рационда кўпайтириш.
7. Жигар оқсилли аъзо бўлганлиги сабабли оқсилга бой маҳсулотларни (гўшт, балиқ, пишлоқ, творог, тухум) кўп-кўп истеъмол қилиш — жигар ҳужайраларини тиклайди.

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

ТАҲОРАТ ДУОЛАРИ
🕊
"Таҳорат боби"

- Таҳорат бошланиб, икки қўл ювилаётганда қайси дуо ўқилади?

Ушбу дуо ўқилади: «Aлҳамду лиллаҳиллази жаъалал маа таҳуран вал ислама нуран».

Маъноси: «Сувни ҳам, Ислом динини ҳам поклик манбаи қилиб яратган Aллоҳга ҳамд бўлсин».

Оғиз чайилаётганда ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма таҳҳир накҳати ва асқини мин ҳавзи набийика».

Маъноси: «Илоҳим, оғзимни пок қил, Пайғамбар ичган «Ҳавзи кавсар» сувидан ичишни насиб эт».

Бурунга сув тортилаётганда ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма ариҳни роиҳатал жаннати ва ла туриҳни роиҳатан-нари».

Маъноси: «Илоҳим, жаннат ҳидидан баҳраманд эт, дўзах исидан нари тут».

Юз ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:

«Aллоҳумма баййиз важҳи би нурика явма табяззу вужуҳу улаика ва ла тусаввид важҳи явма тасвадду вужуҳу аъдоик».

Маъноси: «Илоҳим, севимли бандаларинг юзлари пок ҳолатда турувчи куни менинг юзимни ҳам ёруғ қил. Гуноҳкорлар юзи қора бўлгувчи кундан асрагил”.

Ўнг қўл ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:

«Aллоҳумма аътини китаби биямини ва ҳосибни ҳисабан ясирон».

Маъноси: «Илоҳим, қиёмат куни амалларим ёзилган дафтарни ўнг тарафимдан бериб, ҳисобимни енгиллатгин».

Чап қўл ювилаётганда ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма ла туътини китаби бишимали ва ла мин варои зоҳри ва ла туҳосибни ҳисабан шадидан».

Маъноси: «Илоҳим, амаллар ёзилган дафтарни чапимдан ҳам, ортимдан ҳам бермагил, қаттиқ ҳисоб-китоб қилмагил».

Бошга масҳ тортилаётганда ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма ғашшини бироҳматика ва анзил ъалайя мин барокатика».

Маъноси: «Илоҳим, Ўз раҳматинг билан бошимни силагин, устимга баракотларингни ёғдиргин».

Қулоққа масҳ тортилаётганда ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма ижъални миналлазина ястамиъунал қовла фаяттабиъуна аҳсанаҳу».

Маъноси: «Илоҳим, мени яхши сўзларга тобеъ қилгил ва эргаштиргил».

Бўйинга масҳ тортилганда ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма аътиқ рақобати минаннари ваҳфазни минассалосили вал ағлали».

Маъноси: «Илоҳим, мени дўзах азобидан асрагил ва занжирларда судрамагил».

Ўнг оёқ ювилаётганда ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма саббит қодамайя ъалас сироти явма тазиллу фиҳил ақдаму».

Маъноси: «Илоҳим, қиёматда – оёқлар тойгувчи кунда оёқларимни тойдирмагил».

Чап оёқ ювилаётганда ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма ижъал саъйи машкурон ва занби мағфурон».

Маъноси: «Илоҳим, қилган ишларимни савоб йўлига бургил ва гуноҳларимни авф этгил».

Таҳорат якунида ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма ижъални минат-таввобинал мутатоҳҳирина важъални мин ъибодикас-солиҳиналлазина ла ховфун алайҳим ва ла ҳум яхзанун».

Маъноси: «Илоҳим, мени Ўз тарафингга юзланувчи покиза инсонлар сафига сол, қиёмат куни яхши бандаларинг қаторида қўллагил, азоблардан асрагил».

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ

🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!

🌙  Росулуллоҳ с.а.в:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
🔸1 минути 58 кундан афзал
🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

🌙 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Набий с.а.в: (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".

✅  БУ ЙИЛГИ РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОҲИРГИ ТОҚ КЕЧАЛАРИ:
🔹 21 кеча: 11 апрел (сешанба)дан — 12 апрел (чоршанба)га ўтар кечаси;
🔹 23 кеча: 13 апрел (пайшанба)дан — 14 апрел (жума)га ўтар кечаси;
🔹 25 кеча: 15 апрел (шанба)дан — 16 апрел (якшанба)га ўтар кечаси;
🔹 27 кеча: 17 апрел (душанба)дан — 18 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
🔹 29 кеча: 19 апрел (чоршанба)дан — 20 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси.


/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

9. Қонда қанд миқдори
Қонда қанд миқдорини ортиб кетиши (гипергликемия) организмдаги қон томирларда яллиғланиш келтириб чиқаради. Унинг қондаги нормал миқдори 3,5–5,5 ммоль/л (60–100 мг/дл) ни ташкил этиб, бу кўрсаткични 11 ммоль/л (200 мг/дл) дан ортиши қандли диабетнинг 2 тури белгиси саналади. Ёшингиз 45 дан юқори бўлса, хаёт тарзингизни ўтириб ўтказсангиз, ортиқча вазнингиз бўлса, ёки наслингизда қандли диабет, гипертония билан оғриганлар бўлса – йилига бир марта қондаги қанд миқдорини текшириб туринг.

10. Кўкрак безлари холати
Бу биринчи навбатда аёлларга тегишли ва ойда бир марта кўкрак безларини текшириб туриш тавсия этилади. Мустақил кўрикда уларни ранги, шакли, терисидаги чуқурчалари мавжудлиги, ажралмалар мавжудлигини кузатиш зарур. Сут бези тўқимасидаги ўзгаришларни хайз цикли кунига боғлиқлигига эътибор қаратинг. Ўчоқли хосилаларга гумон қилинганда маммография – сут безини ультратовушли текширувдан ўтказинг.


/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Iftorlikka nima yeyish kerak va muhim qoidalar

Ogʻiz ochish uchun qilgan kichik tamaddingiz (xurmo yoki shirinlik) yoki ichilgan suv faqat roʻza ochish jarayoniga tegishli boʻlsin. Undan keyin 10-15 daqiqa sukut (pauza) qiling. Pauzadan so'ng taomlanishni boshlaysiz.

Dastlab isteʼmol qilingan xurmo qonni darhol glyukoza bilan boyitadi. Bu miyadagi ochlik markazini tormozlab, ortiqcha miqdorda taom yeb qoʻyishni oldini oladi. Bularga bosh miya taxminan 20 daqiqa vaqt sarflaydi (pauzani ahamiyati).

Suv ichganda bundanda oson miya reaksiya beradi, yaʼni oshqozondagi ogʻirlik hissi bosh miyaga taʼsir qilib, ishtahani pasaytiradi. 

Asosiy taomlanishda siz tartibga amal qiling. Ya'ni, dastlab xurmo va suv, keyin pauza, undan keyin suyuq taom, ortidan salat.

Iftorlikka yogʻli ovqat isteʼmol qilmaslik yaxshiroq. Sabzavotli, goʻsht–sabzavotli yoki baliqdan tayyorlangan taomlar eng maqbuli hisoblanadi. E'tibor bergan bo'lsangiz iloji boricha oqsilli bo'lsin.

Ichimliklardan yangi sharbatlar, mevali ichimliklar, kompotlar, kisel ichish mumkin. Choy (yashil yoki karkade yaxshiroq) yoki unchalik kuchli boʻlmagan kofe.

Tanaga juda tez singib ketadigan, toʻlaqonli boʻlmagan oddiy uglevodlar iftorlikka yaramaydi. Ular odamni toʻydiradi, lekin foydali moddalarga to'yintirmaydi. Uzoq muddat toʻqlik hissini bermaydi ham.

Ramazonda saharlik va iftorlik taomlari retseptlari, tayyorlanishi kerak bo'lsa reaksiya bildiring)

/channel/sharq_tabobati

Читать полностью…
Подписаться на канал