БИЗГА ҲАРОМ ЕДИРМАНГЛАР
Имом Ғаззолийнинг “Иҳё” китобида келтирилишича, салафи солиҳларнинг аёллари эрлари тирикчилик учун чиқиб кетаётсалар, уларга насиҳат қилиб айтар эдилар:
“Бизнинг ҳаққимизда Аллоҳдан қўрқинглар ва ҳаром касбдан бизни таомлантирманглар. Биз очлик ва зарарга сабр қиламиз, лекин дўзахга сабр қила олмаймиз”.
Ибрат: солиҳа оналаримиз буюк эр кишилар ортида туриб, улкан вазифаларни адо этганлар. Нафақат эрлари, балки фарзандлари, ўзлари ва бутун авлодлари учун тақво ва салоҳият уруғини экканлар. Зеро, ҳалол луқманинг самараси жуда аҳамиятлидир. Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ “Таҳзибут таҳзиб” асарида келтиришича, зуҳд ва вараъ шайхи Бишр Ҳофий шундай деган: “Ҳалол ейдиган ўн киши бор эди. Уларнинг қоринларига гарчи тупроқ ютсалар-да, ундан (ҳалолдан) бошқаси кирмасди. Фузайл ибн Иёз улардандир”.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Бахтли бўлай десангиз, ҳаётингизни янгиланг, яшаш тарзингизни турли услублар билан безаб туринг, эскирган ҳаёт жабҳаларини ўзгартиринг.
Хайрли тонг азизлар!
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Қалбида мисқол заррача кибри бор киши жаннатга кирмайди
Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме
масжиди имом-хатиби
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Бахтли_бўлай_десангиз
Агар ўтмишни ёдга олсангиз, яхши онларингизни эсланг, шод бўласиз. Агар бугунингизни зикр қилсангиз, қўлга киритадиган (ютуғ)ингизни ёдга олинг, саодатга эришасиз. Бордию эртанги кунни тилга олсангиз, қалбингизга хурсандчилик кириши учун яхши ўй-хаёл, режаларингизни тилга олинг.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
#19_октябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Қуръондан оят:
Зориёт сураси, 15 - оят
إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ
15. Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Тарбияга_оид_ҳадис
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Бир-бирларингизга ҳадялар беринглар, бир-бирингизни яхши кўрасизлар”, – деган сўзларини ривоят қилдилар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Кунларнинг саййиди Жума муборак
Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok👇
/channel/+Q0yKqSR1fmFjCyto
Расулуллоҳга саловат айтиш
Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме
масжиди имом-хатиби
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🗣Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман бошланди
⏺Термиз шаҳрида жойлашган Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида "Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни" мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бошланди.
#17_октябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Қуръондан оят:
Ҳаж сураси, 3 - оят
وَمِنَ النَّاسِ مَن يُجَادِلُ فِي اللَّهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَيَتَّبِعُ كُلَّ شَيْطَانٍ مَّرِيدٍ
3. Одамлардан Аллоҳ ҳақида билмасдан тортишганлари ва ҳар бир бебош шайтонга эргашганлари ҳам бор.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Бахтли_бўлай_десангиз
Огоҳ бўлингки, Аллоҳнинг зикри билан қалблар ором топади, гуноҳлар тўкилади ва у билан ғайбларни билувчи Ягона Зот розилигига эришилади ҳамда унинг воситасида ғам-ғуссадан халос бўлинади.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Таваккални инсон садоқат билан қилиши керак
Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме
масжиди имом-хатиби
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Тарбияга_оид_ҳадис
Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳу айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча: “Эй, Раббим! Мен сендан тан соғлигини, қаноатни, содиқ қулликни, гўзал хулқли бўлишни ва тақдирга рози бўлишимни сўрайман”, деб дуо қилар эдилар”.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
•••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••
#Тарбияга_оид_ҳадис
Абу Яъло Маъқал ибн Ясор розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор бандани Аллоҳ таоло бир жамоага бошлиқ қилсаю, у ўз қўл остидагиларни алдаб бу дунёдан ўтса, Аллоҳ таоло унга жаннатни ҳаром қилади”, дедилар.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTokКаналга уланиш учун манзил
👆
#20_октябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Видолашув ҳажида таъкидланган энг муҳим масала
Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Ибратли_ҳикматлар
Қадарга рози бўлганимизда Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Хурсанд бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Хафа бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Қувонганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Касал бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Мушкуллар ечилганда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Орзуларимиз жаннатга кўчган пайтда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Дунё биз учун тор бўлиб қолганда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
✅ Алҳамдулиллаҳ ✅
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok 👇👇👇
/channel/+Q0yKqSR1fmFjCyto
Мўмин киши кибрни қалбидан кетказиши керак
Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме
масжиди имом-хатиби
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Жума намози марузасидан фото
Мавзу: Қуръон ҳикматлари: Кибр ва тавозе (Луқмон сураси 18-19 оятлар)
«Сирож солиҳ» жомe масжиди
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Жуманинг суннатлари:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
@Shariatuz
#18_октябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Қуръондан оят:
Юсуф сураси, 3 - оят
نَحْنُ نَقُصُّ عَلَيْكَ أَحْسَنَ الْقَصَصِ بِمَا أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ هَذَا الْقُرْآنَ وَإِن كُنتَ مِن قَبْلِهِ لَمِنَ الْغَافِلِينَ
3. Биз сенга ушбу Қуръонда ваҳий қилган нарсамиз ила энг гўзал қиссани ҳикоя қилурмиз. Гарчи ундан олдин бундан бехабарлардан бўлсанг ҳам.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Тарбияга оид ҳадис
Қубайса ибн Бурма Асадий розийаллоҳу анҳу айтдилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу дунёда яхшилик қилган кишилар охиратда яхшиликка эришадилар ва бу дунёда ёмон иш қилувчилар охиратда ёмонликка дучор бўладилар”, – дедилар”.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Уйқуга ётишдан олдидан ўқиладиган дуо ҳақида
Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме
масжиди имом-хатиби
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #hamkorlik
🇺🇿🤝🇪🇬 МИСР ВА ЎЗБЕКИСТОН МУФТИЙЛАРИ ФАТВОЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ
🗣Шу йил 15 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд жаноблари икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, хусусан фатво йўналишида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.
💬 Учрашувда Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётганига урғу қаратиб, бунда икки давлат раҳбарларининг дўстона алоқалари турли йўналишлардаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига туртки бўлаётганини таъкидладилар.
✅ Мулоқотда таълим, илмий-тадқиқот, малака ошириш ва диний-маърифий соҳалардаги ҳамкорликлар тобора ривожланиб бораётганини қайд этдилар.
🗣Хусусан, Миср Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб ҳазратлари, Миср вақф ишлари вазирлиги ва Дорул Ифто билан доимий алоқалар ўрнатилганини қайд этди. Ўз навбатида, Ўзбекистон заминида ўтказилаётган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли анжуманнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
⏺Доктор Назир Муҳаммад Айёд жаноблари ўзаро алоқалар узоқ ўтмишга бориб тақалишини қайд этиб, Ўзбекистон Миср учун муҳим аҳамиятга эга мамлакат эканини таъкидлади. Шунингдек, бу юртда Ислом дини ривожи учун ҳисса қўшган буюк алломалар етишиб чиққани, жумладан, аҳли сунна вал-жамоа таълимоти асосчиларидан бири Имом Мотуридий, буюк муҳаддислар Имом Бухорий, Имом Термизий кабиларнинг саъй-ҳаракатлари сабаб бутун Ислом олами XIV асрдан буён Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳадисларидан баҳраманд бўлиб келаётганини алоҳида қайд этди. Назир Муҳаммад Айёд Ўзбекистондаги ўзгаришларни доимо кузатиб бораётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази фаолияти катта аҳамиятга молик эканини таъкидлади.
⏺Келгусида ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва диний соҳа ходимлари ўртасида малака ошириш курсларини ташкил этиш борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
#16_октябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Қуръондан оят:
Нур сураси, 19 - оят
إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
19. Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube