#Тарбияга_оид_ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким уйланишга қодир бўлмаса, рўза тутсин. Чунки рўза унинг учун бичилишдир”, дедилар.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#06_октябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Қуръондан оят:
Фатҳ сураси, 13 - оят
وَمَن لَّمْ يُؤْمِن بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ فَإِنَّا أَعْتَدْنَا لِلْكَافِرِينَ سَعِيرًا
13. Ва ким Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирмаса, албатта, Биз кофирларга ловуллаган оловни тайёрлаганмиз.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
БИЗ НАМОЗДАМИЗ
“Канзул уммол” китобида келтирилишича, Абу Мусо Ашъарий розийаллоҳу анҳу хуфтон намозидан кейин Умар розийаллоҳу анҳу олдига келди. Шунда Умар розийаллоҳу анҳу унга: “Нима сени (бу ерга) олиб келди?” деб сўради. “Олдингизга гаплашиш учун келдим”. “Шу соатда-я?” деб сўради. “У фиқҳ (яъни фиқҳ бўйича гаплашмоқчиман)”, деди. Умар розийаллоҳу анҳу ўтирди.
Икковлари узоқ гаплашишди. Сўнг Абу Мусо розийаллоҳу анҳу: “Эй мўминлар амири, нафл намоз (ўқийлик)”, деди. “Биз намоздамиз (ибодатдамиз)”, деди.
Ибрат: Зикр ҳалқалари деганда илм ҳалқалари тушунилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
“Агар билмайдиган бўлсангиз, аҳли зикрлардан сўрангиз!” (Наҳл сураси, 43-оят).
Манба: "Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китоби
@ShariatUZ
БИР ҲАДИС ШАРҲИ
“БИРОРТАНГИЗ ТОКИ ЎЗИ ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНИ БИРОДАРИГА ҲАМ ЯХШИ КЎРМАГУНЧА МЎМИН БЎЛА ОЛМАЙДИ”
Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме
масжиди имом-хатиби
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Жума_шукуҳи
04-Октябр санада Устозимиз Ҳасан домла Қодиров “Сирож Солиҳ жоме” масжидида жамоат учун Жума суҳбати қилиб бердилар.
Жума мавзуси: Бир ҳадис шарҳи
📍Масжид локацияси
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Жуманинг суннатлари:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
@Shariatuz
Xайрли тонг азизлар.
Роббим бизларни неъмат вақтида шукур қилгувчилардан,
Бало пайтида сабр қилгувчилардан,
Ҳар бир ишда Сени зикр қилгувчилардан қилгин. Амин.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
#04_октябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Қуръондан оят:
Нажм сураси, 26 - оят
وَكَم مِّن مَّلَكٍ فِي السَّمَاوَاتِ لَا تُغْنِي شَفَاعَتُهُمْ شَيْئًا إِلَّا مِن بَعْدِ أَن يَأْذَنَ اللَّهُ لِمَن يَشَاءُ وَيَرْضَى
26. Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар мавжуд, уларнинг шафоати ҳеч фойда бермас. Фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлганларга изн берса, мустасно.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Бахтли_бўлай_десангиз
Тарбиясиз фарзанди, итоатсиз аёли, азият берувчи қўшниси, зерикарли дўсти, ёмонликка бошловчи нафси ва ҳавоси бор инсон қандай қилиб бахтли бўла олади!?
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
#03_октябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР
🗣2024 йил 2-4 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қозоғистон давлати Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этадилар.
Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинди: “Набий муҳтарам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мўмин банда бетоб бўлса, Аллоҳ таоло уни гуноҳларидан темирчининг босқони темирнинг ифлосларини тозалаганидек тозалайди”, – дедилар”.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
#бомдод
ҒОЯТ АҲАМИЯТЛИ ВАҚТ
Аллоҳ азза ва жалла Ўз каломи шарифида тонг вақтини улуғлаб зикр қилган. Шунингдек, тонг ва аср вақтларидан бошқа вақт билан қасам ичмаган.
Аллоҳ таоло Фажр сурасида айтади:
وَالْفَجْرِ وَلَيَالٍ عَشْرٍ
"Тонг билан қасам, ўн кеча билан қасам..." (1–2-оятлар).
Тонг чоғи "машҳуд" – “гувоҳлик берилган” вақтдир, яъни Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг энг карамли махлуқотларидан бўлмиш жуда кўп фаришталар бу пайтда шоҳид бўлиб туришади. Осмондаги ҳамма фаришталар ушбу намозга гувоҳ бўлиш учун ер юзига тушишади.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ.
🌞ХАЙРЛИ ТОНГ🌞
Эрталаб айтиладиган зикр:
(رَضِيتُ بِاللَّهِ رباً، وَبِالإِسْلامِ دِيناً، وَبِمُحَمَّدٍ نَبِيًّا) ثَلاَثاً.
Аллоҳни Парвардигор деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни набий деб рози бўлдим.
Аҳмад, Насоий, Абу Довуд ва Термизий ривояти.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Мусулмон мусулмоннинг биродаридур
Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме
масжиди имом-хатиби
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Бахтли_бўлай_десангиз
Аллоҳ берган яхши фазилатларингизни ўйлаш билан нафсингизни хурсанд қилиб туринг, ўзингиз касб қилган ёмонликлардан тавба қилиш билан эса қалбингизни роҳатлантиринг.Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#05_октябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
#Тарихдан
✅ БУЮК ИМОМ ➖ АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ ✅
✔️ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва имом Моликнинг ҳаж зиёратидаги суҳбатлари
✔️ 60 мингдан ортиқ масаланинг ечимини у зот кўрсатган эдилар
✔️ Суҳбатдан хулоса чиқардилар
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов
суҳбатларидан
🤝 ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН МУФТИЙЛАРИ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ КЕЛИШИБ ОЛДИЛАР
📍 Остона сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилдилар.
🗣Мулоқот аввалида Қозоғистон бош муфтийси Ўзбекистон делегациясига қардош халқларнинг нуфузли йиғилиши ва унинг доирасидаги анжуманда фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам Қозоғистон мезбонлигида ўтган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши юқори даражада ўтгани билан қутлади.
💬Суҳбат давомида мамлакатлар ўртасидаги диний-маърифий ҳамкорлик изчил ривожланиб, халқларимиз ўртасидаги биродарлик, бирдамлик ва қардошлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли муносабатлар янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.
#Бахтли_бўлай_десангиз
✅ Агар сизга ҳасад қилувчилар бўлмаса, демак сизда ҳавас қилишга арзигулик яхшилик ҳам йўқ,
✅ агар чин дўстингиз бўлмаса, демак сизда яхши хулқ йўқ,
✅ агар сизнинг динингиз бўлмаса, демак сизда яшаш принципи ҳам йўқ.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Кунларнинг саййиди Жума муборак
Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар. @SHARIATUZ
Ҳақиқий тақво
Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме
масжиди имом-хатиби
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Абу Курайма Миқдод ибн Маъди Кариб Киндий розийаллоҳу анҳу айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан қайси бирингиз биродарини яхши кўрса, яхши кўришини унга маълум қилсин”, – дедилар”.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Хайрли_тонг
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Аллоҳ сизга сўнмас иймон, гўзал ахлоқ, шукр этгувчи қалб, зикр этувчи тил, хайрли умр, дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур
(Маъноси: "Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз".)
Абу Довуд ривояти.
👉@ShariatUZ ✅
Тақвонинг даражалари
Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме
масжиди имом-хатиби
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Қуръондан оят:
Ар-Роҳман сураси, 13 - оят
فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
13. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Бахтли_бўлай_десангиз
Ҳаёт шундай бир фурсатки, уни йўқотмагунча унинг қадрига ета олмаймиз. Офият соғлом кишилар бошидаги тождир. Бу тожни касал инсондан бошқалар кўрмайди.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
#02_октябрь