shariatuz | Неотсортированное

Telegram-канал shariatuz - SHARIATUZ

6580

Тошкент шаҳридаги «Сирож солиҳ» жомe масжиди имом хатиби Ҳасан Қодировнинг расмий диний-маърифий канали Facebook.com/shariatuz Youtube.com/shariatuz Instagram.com/shariatuz @Shariatuz_maruza_bot Саволга: @Shariatuzga_savollar_bot

Подписаться на канал

SHARIATUZ

Ҳамдардлик билдирамиз

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент шаҳри "Султон ҳожи" жоме масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ домла Раҳимовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум домламизни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Дин ривожи, халқ маърифати ва ватан равнақи йўлида қилган барча хизматларини Аллоҳ қабул айласин!

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечириб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Абдуллоҳ домла Раҳимовнинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, сафдошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Читать полностью…

SHARIATUZ

Ҳасан домла Қодировнинг марузалари энди тўлиқ шаклда
ушбу ботда
👇👇👇

@Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

Бир-биримизнинг камчиликларимизни қидиришга шу қадар машғулмизки, гўзалликларни кўришга ва улашишга вақтимиз йўқ.

Нўъмон Алихон

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#23_июн
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

Ўлим энг катта мусибат эмас, балки ҳаётнинг ўзгармас қонунидир. Лекин энг катта мусибат сен ҳаёт бўлганинг ҳолда қалбингдаги Аллоҳдан қўрқувнинг ўлишидир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#22_июн
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

Жуманинг суннатлари:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: @Shariatuz

Читать полностью…

SHARIATUZ

#21_июн
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Муҳим

"ҲОЖИЛАРИМИЗ, СИЗ КАМТАР БЎЛИНГ, БАРЧАГА ИБРАТ БЎЛИНГ!
СИЗНИ КУТИБ ОЛАЁТГАНЛАРГА ҲАМ ТАЙИНЛАНГ... "

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

SHARIATUZ

Диний-маърифий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

⚡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

SHARIATUZ

#20_июн
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Dolzarb

Dinshunoslik ekspertizasi va dinshunoslik ekspertizasi deganda nimalar nazarda tutiladi?


📲/channel/shoshhanafiy

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Бахтли_бўлай_десангиз

Кийимларингиз покизалиги, хушбўйлик ва ташқи кўринишингиздаги тартибга эътибор беринг, хушбўйлик ва мисвок (тишларни тозалаш)ни доимий одатга айлантиринг.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#19_июн
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

БАРАКАНИНГ МАЪНОСИ

Бараканинг асл маъноси “бирор нарсадан қийинчиликсиз фойдаланиш” деганидир. Айни шу иш баракадир. Бу гапга кўра, инсонларнинг бир-бирларига нисбатан “Аллоҳ фалон ишни сенга муборак қилсин”, дейишларининг маъноси “Аллоҳ сенга шу ишда бирор қийинчиликсиз манфаат берсин”, дегани бўлади.

Имом Мотуридий

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

Инсоннинг энг яхши ҳамроҳи турмуш ўртоғи бўлса, бу ҳаёт ташвишларидан осон ўта олади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

Тарихдан маълумки, дунёга довруғ солган аксар буюк алломаларга, фозилу уламоларга болалик пайтида оталари ҳаром касб билан топилган бирор луқма ҳам таом едирмаган, оналари уларни бетаҳорат эмизишмаган.

"Одоблар хазинаси", 1-жуз

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

📢 Ҳожиларнинг илк гуруҳлари юртимизга етиб келди

Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари эсон-омон она диёримизга етиб келдилар.

🗣Нурли юзи, қувноқ кўзида Ватан соғинчи намоён бўлган ҳожилар жамоасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида эҳтиром ила кутиб олишди.

🤲 Ҳожиларимиз муборак заминда Ҳақ таолонинг фарзи – Ҳаж амалини чиройли адо этиб, соғу саломат ўз юртига етиб келганлари ва яқинлари дийдорига етишганлари учун шукроналар айтиш баробарида эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишди.

🟢 Эндиликда ҳожилик бахтига муяссар бўлган ҳамюртларимиз жамиятда барчага ўрнак бўлиб, ёшларни илм-маърифатга чақириш, аҳолини эзгу ишларга бошлаш ва кам таъминланган кишиларга ёрдам кўрсатиш ишларида етакчилик қиладилар.

⚡️ Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз Ватанга қайтишлари шу йил 12 июлгача давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

SHARIATUZ

🛫Дастлабки гуруҳ ҳожиларимиз она Ватанга жўнаб кетишди

Бугун, 22 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш Ҳаж ибодатларини бекаму кўст бажариб, юртимизга жўнатиб кетишди.


Бу йилги ҳаж мавсуми ҳар қачонгидан ҳам файзли, шукуҳли, барча шарт-шароитларга эга ҳолатда ўтди. Ҳаж арконларини бажариш учун юртимиз мўмин-мусулмонларига Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррамада яратилган шарт-шароитларга кўплаб мусулмонларнинг ҳаваси келганига барча гувоҳ бўлди. Айниқса, меҳмонхоналар, Мино, Арафот водийларидаги шароит ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчага манзур бўлди.

🤲Юртдошларимиздан фақат бир нарса, у ҳам бўлса, Ҳажнинг барча арконларини чиройли адо этиш талаб этилди, холос.

🗣Мана, бугун юз-кўзлари порлаган, пешоналаридан нур балқиган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи диёримизга қайтиб кетди.

☪️Аслида, ҳожи бўлиш осон, лекин шу номга бир умр содиқ бўлиб қолиш мушкул. Эндиликда ҳожиларимиз ўзларининг ибратли амаллари, гап-сўзлари ила ёшларимизга намуна бўлиб, юртимиз равнақи, хақимиз фаровонлиги, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшадилар, иншо Аллоҳ.

🌙 Ҳадиси шарифга биноан Ҳаж арконларини бажарган киши ўз Ватанига шошиши керак. Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз ҳажини адо қилса, аҳлига қайтишга шошилсин. Чунки шундай қилиши ажрини кўпайтиради”, дедилар (Имом Дорақутний ривояти).


📕 Аллома Муновий раҳматуллоҳи алайҳ “Файзул қадир” китобида ҳадисни қуйидагича шарҳлаган: «(Ватанга) шошилиш – мустаҳаб. “Аҳл”дан мурод эса, ватандир, гарчи у ерда аҳли (оиласи) бўлмаса-да. Келиши билан дўстлари, аҳлларига сурур бағишлагани учун “шундай қилиши ажрини кўпайтиради”.

🤲 Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур қилган бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Бахтли_бўлай_десангиз

Саҳар пайтларини лозим тутинг! Албатта, саҳар вақти баракадир. Бу пайтда Аллоҳнинг зикри, Қуръон тиловати, илм ёдлаш, мутоала, китоб ёзиш ва сафар каби ишларингиз амалга оширишга шошилинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Ҳикмат_мўминнинг_йўқотгани

Нафсингиз учун йиқилмас таянч изланг, бугун мавжуд бўлиб, эртага йўқоладиган нарсага суянманг.

Рамазон Бутий

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |

Читать полностью…

SHARIATUZ

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok👇

/channel/+Q0yKqSR1fmFjCyto

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Ҳаж_2024
#Суҳбатлар

МАККА ШАҲРИДА ҲОЖИЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

20.06.2024 санада AYED AL SAHA меҳмонхонаси (Сурхондарё ва Навоий) масжидида АСР намозидан кейин эркак ва аёллар учун "Ҳожиларга муносиб хулқ ва исрофга йўл қўймаслик"  мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.

🎤 Маърузачи: Тошкент шаҳар "Сирож солиҳ" жоме масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

ҚАЙТГАН ҚИЗИНИ ҚАРАМОҒИГА ОЛГАН КИШИНИНГ ФАЗЛИ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Суроқа ибн Жаъшамга:

"Сени энг улуғ садақа ёки энг улуғ садақалардан бирига далолат қилайми?" - дедилар.

"Ҳа, ё Расулуллоҳ!" - деди.

"Сенга қайтиб келган ва сендан бошқа қаровчиси йўқ қизинг", - дедилар.

"Одоблар хазинаси" китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Бахтли_бўлай_десангиз

Қуръон билан ҳамнафас бўлинг. Уни ёдланг, тиловат қилинг, эшитинг ва тадаббур қилинг. Албатта, у ғам ва маҳзунликни кетказишнинг энг катта воситасидир.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

🕋 ҲОЖИЛАРИМИЗ 22 ИЮНДАН ЮРТИМИЗГА ҚАЙТАДИ

📢 “Ҳаж – 2024” мавсуми ибодату зиёратларини кўтаринки кайфиятда ниҳоясига етказаётган зиёратчиларимиз жорий йилнинг 22 июнь – 12 июль кунлари юртимизга қайтиб келади.

🛫 Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига “Uzbekistan Airways”нинг тўғридан-тўғри авиқатновлари орқали парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган. Ҳожиларимизга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар тақдим этилади.

🤲 Ҳамюртларимизнинг ибодатлари қабул, дуолари мустажоб бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

SHARIATUZ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Анас розияллоҳу анҳунинг ҳаққига қуйидагича дуо қилдилар:

"Аллоҳим, бунинг молини ва бола-чақасини кўпайтиргин ва унга буларда барака бергин".

Сиз билан бизнинг орамизда урф бўлган "ували-жували бўлсин, серфарзанд, сердавлат бўлсин" деб дуо қилиш ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқдир.

"Одоблар хазинаси", 1-жузидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#бомдод

ҒОЯТ АҲАМИЯТЛИ ВАҚТ

Аллоҳ азза ва жалла Ўз каломи шарифида тонг вақтини улуғлаб зикр қилган. Шунингдек, тонг ва аср вақтларидан бошқа вақт билан қасам ичмаган.
Аллоҳ таоло Фажр сурасида айтади:
وَالْفَجْرِ وَلَيَالٍ عَشْرٍ
"Тонг билан қасам, ўн кеча билан қасам..." (1–2-оятлар).
Тонг чоғи "машҳуд" – “гувоҳлик берилган” вақтдир, яъни Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг энг карамли махлуқотларидан бўлмиш жуда кўп фаришталар бу пайтда шоҳид бўлиб туришади. Осмондаги ҳамма фаришталар ушбу намозга гувоҳ бўлиш учун ер юзига тушишади.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

#mutolaa #haj #savob
ҲАЖ САВОБИГА ТЕНГ 8 АМАЛ

Динимизда баъзи амаллар борки, уларга ҳажнинг савоби берилади. Албатта, ҳеч бир амал ҳаж ибодатининг ўрнини боса олмайди. Лекин Аллоҳнинг раҳмати ва фазли кенг. Ўзининг розилигини топиш имконият ва йўлларини бандаларига осон қилиб қўйган.


1. Масжидга таҳорат олган ҳолда бориш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким фарз намозни ўқиш учун таҳорат олган (пок) ҳолда (масжидга) чиқса, унинг ажри эҳромдаги ҳожининг савобига тенгдир” (Имом Абу Довуд ривояти).

2. Зуҳо намозини ўқиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

3. Ота-онанинг юзига қараш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Она-отасининг юзига раҳмат билан боққан кишига ҳаж ва умранинг савоби ёзилади”, дедилар. “Кунда минг марта боқса ҳам шундайми?” деб сўрадилар. “Кунда юз минг марта боқса ҳам”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

4. Илмга интилиш.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки эрта билан масжидга фақатгина илм ўргангани ёки ўргатгани борса, унга тўлиқ ҳаж амалининг савоби берилади” (Имом Табароний ривояти).

5. Яхши ният қилиш.
Узун ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “....Яна бошқа бир бандага Аллоҳ бойлик ҳам, илм ҳам бермайди, шунга қарамай, агар менда ҳам бойлик бўлганида фалончининг амалини қилардим, дейди. Бас, у ниятига яраша олади...” (Имом Термизий ривояти).

6. Ота-онанинг розилигини топиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳодда иштирок этишни истайман, лекин бунга ҳеч қодир бўла олмаяпман”, деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: “Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?” деб сўрадилар.

У: “Онам ҳаёт”, деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг борасида Аллоҳдан қўрқ (яъни унга яхшилик қил). Шундай қилсанг ҳаж, умра ва жиҳод қилувчи бўласан...” (Имом Байҳақий ривояти).

7. Шом намозини жамоат билан адо этиш.

Уқба ибн Абдулғофир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Шом намозини жамоат билан ўқиш ҳажга, бомдодни ўқиш эса умра намозига тенгдир”.

8. Қурбон ҳайити намозини адо этиш.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади. Саҳоба Михнаф ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтадилар: “Рамазон ҳайити намозига қатнашнинг ажри (савоби) умранинг ажри билан баробардир. Қурбон ҳайити намозига бориш эса ҳаж савобига тенгдир”.

Даврон НУРМУҲАММАД

#qurbon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Бахтли_бўлай_десангиз

Синовлар сиз билан Роббингиз орасини яқинлаштиради, сизга дуо қилишни ўргатиб, сиздаги кибрланиш, керилиш ва фахрланиш каби иллатларни кетказади.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…
Подписаться на канал