shariatuz | Неотсортированное

Telegram-канал shariatuz - SHARIATUZ

6580

Тошкент шаҳридаги «Сирож солиҳ» жомe масжиди имом хатиби Ҳасан Қодировнинг расмий диний-маърифий канали Facebook.com/shariatuz Youtube.com/shariatuz Instagram.com/shariatuz @Shariatuz_maruza_bot Саволга: @Shariatuzga_savollar_bot

Подписаться на канал

SHARIATUZ

Саховат-жаннатга етакловчи фазилат

Ҳасан домла Қодиров

6 рамазон | 16 март, шанба
Рамазон-2024 тақвими Тошкент вақти билан
Ифторлик: 18:33

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

РАМАЗОННИ ҚАНДАЙ КУТИБ ОЛАМИЗ?

Отам раҳматлининг айтишларича, Рамазони каримни кутиб олишнинг энг афзал йўли шуки, у келишидан илгари қилиб юрган (кунлик) ишларингизга бир назар солиш. Қайси бирини тарк этиш ёки Рамазондан кейинга қолдириш мумкин бўлса, шундай қилинг. Шунда Рамазонни тўлиқ ибодатда ўтказишингизга имкон туғилади.

"Вақтингиз - ҳаётингиз" китобидан

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Ramazon_rözasi

🤲 Niyyati pok dindoshim! Ramazonda qilgan duolaringiz ijobat bo'lsin!

Bizning kanalga a’zo bo‘lishni unutmang! 👇👇👇
@ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

РЎЗАНИНГ КАФФОРАТИ
#рўза

❓175-CАВОЛ:
Рамазон рўзасини қасддан бузган киши каффорат тўлар экан. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор қасддан яъни, рўза тутгани эсида бўла туриб овқат еса, сув ичса ёки жинсий алоқа қилса, рўзаси бузилади. Бу ҳолатда ҳам қазо, яъни, бузган рўзасини тутиши, ҳам каффорат вожиб бўлади.

Рўзанинг каффорати қуйидагилардан иборат:
🔹Бир қул озод қилиш.
🔹Агар бунга қодир бўлмаса кетма-кет икки ой рўза тутиш.
Бунда бир кун қазосидан ташқари икки ой ҳисобланади. Ҳозирги кунда қулдорлик йўқлиги сабабли қул озод қилишга қодир бўлмаслик табиийдир. Ушбу отмиш кун кетма-кет тутиладиган рўза шариатда рўза тутиш мумкин бўлмаган кунлар яъни, Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари ва Қурбон ҳайити кунидан кейин уч кун, жами беш кунга тўғри келиб қолмаслиги керак.
🔹Бунга ҳам имконияти бўлмаса, олтмишта фақир кишига фидя миқдорича таом беради ёки таомнинг қийматини беради. Бир фақир кишига олтмиш кун таом берса ҳам бўлади. Аммо бир фақирга отмиш кунлик таомни бир кунда берса жоиз бўлмайди.

Каффорат ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилган:

مَنْ جَامَعَ عَامِدًا فِي أَحَدِ السَّبِيلَيْنِ أَوْ أَكَلَ أَوْ شَرِبَ مَا يُتَغَذَّى بِهِ أَوْ يُتَدَاوَى بِهِ فَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ وَالْكَفَّارَةُ فَيَعْتِقُ أَوَّلًا فَإِنْ لَمْ يَجِدْ صَامَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ أَطْعَمَ سِتِّينَ مِسْكِينًا

яъни: “Ким икки жинсий йўлнинг бирига қасддан яқинлик қилса, озуқа ёки даво бўладиган нарсани еса ёҳуд ичса унинг зиммасига қазо ва каффорот лозим бўлади. Унда аввало бир қул озод қилади. Тополмаса икки ой кетма-кет рўза тутиб беради. Унга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдиради (“Раддул муҳтор”).

Зиммасига каффорат лозим бўлган киши рўза тутишга қодир бўла туриб, таомлантириш йўли билан каффоратни адо қилмоқчи бўлса, каффорат адо бўлмайди. Чунки тартиб бузилган бўлади.

Каффорат рўзасини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоратни қайтадан бошламайди, балки узри кетгач давом эттиради. Нифос қонини кўрса, каффоратни қайтадан бошлайди. Чунки, нифос қони бу масалада узр ҳисобланмайди (“Раддул муҳтор”).

Каффорат рўзасини тутаётган киши олтмиш кун ичида бирор кунни қолдирса каффорат бузилади ва рўза тутишни бошидан бошлайди.

Рамазоннинг қазоси ва каффоратини тутаётган киши субҳи содиқ кирмасидан аввал мана шу рўзаларни тутишни ният қилишлари шарт. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди. Шунинг учун саҳарликка туролмай қолишидан қўрққан киши қуёш ботганидан кейин эртанги куннинг қазо ёки каффорат рўзасини тутишни ният қилдим, деса кифоя қилади. (“Фатавои Ҳиндия”).

Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни бузишда каффорат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

#фотолавҳа

Рамазон шукуҳи
Сирож Солиҳ жоме масжиди


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👉@ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Таровеҳ 2024 | 6-кун
«Сирож солиҳ» жомe масжиди

Устоз Ҳасан домла Қодиров Намоздан олдин маруза қилиб берадилар.

🎤Хатми
Қуръонни
Рахимов Абдулборий қори, Убайдуллоҳ қори, Каримбердиев Ғовсиддин қори, Абдувалиев Муҳаммадий қори
ўқиб беришади.


⏰ Oнлайн 20:10 да бошланади. Биз билан ушбу линклар орқали онлайн кузатинг👇

Youtube 👉https://youtube.com/live/prCb1DYa4aY?feature=share

Facebook 👉https://www.facebook.com/Shariatuz

Instagram 👉 https://www.instagram.com/shariatuz/

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

Рамазон - баракотли ойдир!
Ҳасан домла Қодиров
👉 @Shariatuz

Читать полностью…

SHARIATUZ

Киши қанчалик илм соҳиби бўлмасин, қалбда уни ҳақ ишга амал қилишдан чалғитиб турадиган баҳоналар учрайди. Масалан, нафсни дам олдириш баҳонаси, кўпинча бомдод намозига туришдан тўсиб қолади.

Озроқ дам олиш баҳонаси дўстлар билан узоқ суҳбатлашиб ўтиришга ундаб, жамоат намозига чиқмасликка сабаб бўлади.

Шаҳват баҳонаси Аллоҳ ва Расули рози бўлмайдиган назарларга олиб келади.

Катталик баҳонаси мусулмонни паст санашга, уни ғийбат қилиш ва ёмонлашга бошлайди.

Шу каби ички разолатлар, нафсий макр-ҳийлалар илмга амал қилишдан тўсади.

Муҳаммад Тақий Усмоний 👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Жуманинг суннатлари:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: @Shariatuz

Читать полностью…

SHARIATUZ

РЎЗАНИ БУЗУВЧИ ОМИЛЛАР
#рўза

❓172 -CАВОЛ:
Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

🔹Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса рўза бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

🔹Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.

🔹Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
- Тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборса-ю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
- аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
- ҳўқна (клизма) қилдирса;
- бурнига дори томизса.

🔹Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.

🔹Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
- Рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
- Уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
- Қон олдирса;
- Сурма қўйса;
- Аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.

Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.

🔹Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:
- Ўз нафсига ишонмаган кишининг ўз аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса зарари йўқ;
- Бирор нарсани татиб кўриш ва мисвоқдан бошқа нарса билан тишни тозалаш;
- Эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. 👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok @Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

#САҲАРЛИК
🌙Рўзанинг 4-куни,  14-МАРТ

👉Оғиз ёпиш
⏰ 05:18

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

_👉Оғиз ёпиш дуоси
Навайту  ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

#МАЪНОСИ
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅  Улашинг | @Shariatuz

Читать полностью…

SHARIATUZ

#фотолавҳа 13.03.2024

Рамазон шукуҳи 4-кун
Сирож Солиҳ жоме масжиди


@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

Youtube 👉https://youtube.com/live/L3A6KF_VyKo?feature=share

Читать полностью…

SHARIATUZ

08.03.2024
Жума_мавизасидан

Рўза ва Қуръон бандани шафоат қилади


Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Youtube 👇👇👇👇

https://youtu.be/3UeUEt5yxVI?si=URdzYP_6P3V6ZL8S

Читать полностью…

SHARIATUZ

Саховат-жаннатга етакловчи фазилат

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

youtube👇👇👇

https://youtu.be/LLVcKsZjnj4

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Рамазон_2024

Муҳаммадий қори


🕌Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Сирож Солиҳ жоме масжиди таровеҳ намози

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Ramazon_2024

16 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ОЛТИНЧИ КУНИ ШАНБА

САҲАРЛИК: 05:14
(Тошкент вақти билан)


САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

👉@ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

#16_Март
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

https://youtube.com/live/prCb1DYa4aY?feature=share

Читать полностью…

SHARIATUZ

#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 5-куни 15 - МАРТ
👉Оғиз очиш
⏰ 18:32

#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅  Улашинг | @ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Рамазон - баракотли ойдир!

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Youtube 👇👇👇👇

https://youtu.be/OZfKoY0rO4Q

Читать полностью…

SHARIATUZ

🌙РАМАЗОННИНГ ИЛК  ЖУМАСИ
МУБОРАК БЎЛСИН!🕌

🌺 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!🌼🌼🌼

Аллоҳ таоло кунларингизга файз, яхшилигингизга ажрлар, умрингизга барака берсин!

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
✅  Улашинг 👉 @ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

🗓 5 рамазон | 15 март, жума
⚪️ Саҳарлик
: 05:16
🤲 Дуоси:
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلّهِ تَعَالَى أَللّهُ أَكْبَرُ

Читать полностью…

SHARIATUZ

#15_Март
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

РЎЗАДОР КУНДУЗИ ЮВИНИШИ МУМКИНМИ?
#рўза

372-CАВОЛ: Рўзадор киши кундуз кунлари ювиниши мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар ичида рўзадор киши кундуз куни ювиниши ҳақида бир бирига мутлақо зид икки хил қараш бор:
1. Рўзадор киши кундуз куни мутлақо ювиниши мумкин эмас;
2. Кундуз куни бемалол ювиниш мумкин.

Бу мавзуда сўз бошлашдан аввал, кундуз куни эҳтилом бўлиб қолган рўзадор ғусл қилиши вожиблиги, албатта, ювиниши шарт эканини таъкидлаймиз ва бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Бизнинг мавзумиз ғусл қилиши вожиб бўлмаган рўзадорнинг ювиниши ҳақида бўлади.

Бу мавзуда "Ал-Фатовол ҳиндия" китобида шундай дейилади:

وَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - أَنَّهُ يُكْرَهُ لِلصَّائِمِ الْمَضْمَضَةُ وَالِاسْتِنْشَاقُ بِغَيْرِ وُضُوءٍ وَكُرِهَ الِاغْتِسَالُ وَصَبُّ الْمَاءِ عَلَى الرَّأْسِ وَالِاسْتِنْقَاعُ فِي الْمَاءِ وَالتَّلَفُّفُ بِالثَّوْبِ الْمَبْلُولِ وَقَالَ أَبُويُوسُفَ : لَا يُكْرَهُ ، وَهُوَ الْأَظْهَرُ كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ .

яъни: "Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинишича, рўзадор таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиши макруҳдир. Шунингдек ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қўйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш ҳам макруҳдир. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Юқорида саналган ишлар макруҳ эмас". Мана шу гап устунроқ, "Муҳити Сарахсий" китобида шундай келган".

Демак, жиддий зарурат бўлмаганда таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиш, ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қўйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш каби ишларни қилинмаса, бу ишларни ифтордан кейинга қолдирилса, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига амал қилинган бўлади.

Лекин, масалан, кун қаттиқ исиб кетганда ва бошқа шу каби ҳолатларда юқоридаги ишларни қилиш зарурати туғилса ва ибодатдан безор бўлиш маъносида эмас, балки ибодатга ёрдам олиш маъносида бу ишларни қилинса, Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига, кейинги уламолар устун кўрган сўзга амал қилинган бўлади, макруҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. 👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

#14_Март
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

#фотолавҳа 13.03.2024

Рамазон шукуҳи 4-кун
Сирож Солиҳ жоме масжиди


@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

Таровеҳ 2024 | 4-кун
«Сирож солиҳ» жомe масжиди

Устоз Ҳасан домла Қодиров Намоздан олдин маруза қилиб берадилар.

🎤Хатми
Қуръонни
Рахимов Абдулборий қори, Убайдуллоҳ қори, Каримбердиев Ғовсиддин қори, Абдувалиев Муҳаммадий қори
ўқиб беришади.


⏰ Oнлайн 20:10 да бошланади. Биз билан ушбу линклар орқали онлайн кузатинг👇

Youtube 👉https://youtube.com/live/L3A6KF_VyKo?feature=share

Facebook 👉https://www.facebook.com/Shariatuz

Instagram 👉 https://www.instagram.com/shariatuz/

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 3-куни 13 - МАРТ

👉Оғиз очиш
⏰ 18:29

👉Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅  Улашинг | @ShariatUZ

Читать полностью…
Подписаться на канал