shariatuz | Неотсортированное

Telegram-канал shariatuz - SHARIATUZ

6580

Тошкент шаҳридаги «Сирож солиҳ» жомe масжиди имом хатиби Ҳасан Қодировнинг расмий диний-маърифий канали Facebook.com/shariatuz Youtube.com/shariatuz Instagram.com/shariatuz @Shariatuz_maruza_bot Саволга: @Shariatuzga_savollar_bot

Подписаться на канал

SHARIATUZ

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ МУСУЛМОН УММАТИ УЧУН ЙЎЛЛАГАН РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИКЛАРИ НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТ – МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИНИНГ САҲИФАЛАРИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

🌐 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Ислом умматини Рамазон ойи билан муборакбод этган табриклари нуфузли халқаро ташкилот – Мусулмон донишмандлар кенгашининг ижтимоий тармоқларида эълон қилинди.

– Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, Ҳақ таолонинг раҳмат ойи – муборак Рамазон ойи кириб келди. Бу ой ахлоқни сайқаллаш, гўзал хулқлар билан зийнатланиш учун ғанимат фурсатдир. Зеро, бу ой – раҳмат, мағфират, ўзаро ҳамжиҳатлик ва раҳм-шафқат ойидир, - дейилади қутлов муқаддимасида.

Муфтий ҳазратлари ўз табрикларида бу ойда кичик бир яхшиликка кўп ажр-савоб бериладиган, хато-ю гуноҳлар кечириладиган ой эканини эслатиб, рўза ибодатини иймон билан савоб умидида тутиш, кечаларни қоим қилиш гуноҳларга каффорат бўлади, дея бу вақтларни унумли ўтказишга чорлаганлар. Шунингдек, мусулмонлар йил давомида Рамазон ойини интизорлик билан кутиши, ўзгача завқ ва шавқ, тоат-ибодат билан ўтказишларини ҳам алоҳида қайд этганлар.

“...Имом Бухорий ватани бўлган Ўзбекистон халқи, қолаверса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси номидан жамики мўмин-мусулмонларни Рамазон ойи кириб келиши билан самимий қутлайман. Аллоҳ таолодан бу ойнинг фазилатларидан тўлиқ истифода қилишга тавфиқ бериши сўрайман”, - дейилади табрик хотимасида.

🌐 Мазкур табрикни қуйидаги ҳаволалар орқали кўриш мумкин:

🌐 https://www.facebook.com/share/v/kXkpMif6CkG2Hb61/?mibextid=WaXdOe

🌐https://x.com/muslimelders/status/1766857556197093489?s=46

🌐 https://www.instagram.com/reel/C4VwqdTs6w-/?igsh=MWtpMXp0azFoNzBrbQ==

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Ташриф

Бугун 13.03.2024 санада устоз Ҳасан домла Қодиров Тошкент вилояти, Янгийўл тумани
"Хузайфо" жоме масжидига
пешин намозига ташриф буюриб, йиғилган жамоатга неъматларга шукроналик ва рамазонга оид ҳадислар ҳақида маруза қилиб бердилар.

👉 @ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

#ҲАДИС

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса рўзани очмайди: қон олдириш, қайт қилиш ва эҳтилом бўлиш», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

@ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Ramazon_2024

13 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ УЧИЧИ КУНИ ЧОРШАНБА

САҲАРЛИК: 05:20
(Тошкент вақти билан)

САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.
👉@ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

#13_Март
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

#12_Март

#фотолавҳа

Рамазон шукуҳи 2-кун
Сирож Солиҳ жоме масжиди

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

11 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ БИРИНЧИ КУНИ ДУШАНБА

ИФТОРЛИК: 18:27
(Тошкент вақти билан)

ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتطرْتُ، فَ
اغْفِرْ لِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

👉 @ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Кимга ислом неъмати берилган бўлса, унга етмаган бирор неъмат қолмабди.

Маҳмуд Замахшарий

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Рамазон_табриги

Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#САҲАРЛИК
🌙Рўзанинг 1-куни,  11-МАРТ

👉Оғиз ёпиш
⏰ 05:23

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

_👉Оғиз ёпиш дуоси
Навайту  ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

#МАЪНОСИ
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
👉@ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

#фотолавҳа

Рамазон шукуҳи
Сирож Солиҳ жоме масжиди

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

08.03.2024
Жума_мавизасидан

Рамазон ойида савобларни кўпайтирилиши
ҳақида

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Youtube 👇👇👇👇

https://youtu.be/3UeUEt5yxVI?si=URdzYP_6P3V6ZL8S

Читать полностью…

SHARIATUZ

ҚУРБАТ ОЙИ

Биз бу ой сари ошиқиб, уни шавқ ила кутиб олмоғимиз, бекaму кўст ўтказиш учун бор вужудимиз билан ҳаракат қилмоғимиз лозим. Шундагина бизда Аллоҳга қурбат ҳосил бўлади. Шу ойда қурбат ҳосил бўлмаса, бошқа ойларда жуда мушкул. Чунки бу ой Аллоҳнинг ойидир.

"Рамазонни қандай кутиб оламиз?" китобидан

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарори

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Манба: /channel/shmirziyoyev/20963

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ramazon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

SHARIATUZ

ЭЪЛОН

Маълумки, ҳафтанинг ҳар душанба куни масжидимизда савол-жавоб суҳбатлари ўтказилар, сиз азизлардан Shariatuz канали ботига юборилган саволларга Ҳасан домла Қодиров томонидан жавоб берилар эди.

Масжидимизда таровеҳ намози ўқилиши муносабати билан мазкур савол-жавоб суҳбатлари Рамазон ойидан сўнг давом эттирилишини маълум қиламиз.

Жавоби берилмаган саволларингизга Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатволари асосида имкон қадар бот орқали жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

👉 @ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

​​​​--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧∽ ---
 
         РАМАЗОН ЛУҒАТИ

    Рамазон – Рамазон арабча «ар-рамад» деган сўздан олинган бўлиб, қуёш ҳароратининг жуда исиб, қайнаб кетишини англатади. «Рамазон» дейилишига сабаб, бу ойда гуноҳлар куйдирилади. Уларни ёндириб, кул қиладиган нарса солиҳ амаллардир.

     Рўза – ўзбек тилига «рўза» деб таржима қилинадиган «савм», «сиям» сўзи луғатда нафс истакларидан ўзини тийишни билдиради. Истилоҳий маъноси эса ният қилиб, тонг отганидан кун ботгунича нафснинг энг катта истаклари қаторига кирувчи ейиш-ичиш ва жинсий алоқа каби зарурий эҳтиёжлардан тийилишдир.

    Таровеҳ – луғатда дам олиш, истироҳат қилиш маъноларини англатади. Истилоҳда эса рамазон ойи кечаларида хуфтон намозидан кейин, витр намоздан олдин ўқиладиган таъкидланган суннат намоздир.

    Хатм – тугатиш, якунлаш. Таровеҳ намозларида Қуръони каримни бир ойда энг камида бир марта ўқиш.

    Тасбеҳ – Аллоҳ таолони турли ношойиста сифатлардан поклаб ёд этиш.

     Таровеҳ тасбеҳи – таровеҳ намозларида ҳар тўрт ракатда дам олиш учун ўтирган айтиладиган тасбеҳ.

     Эътикоф – луғатда бирор нарсани ушлаб туриш, туриб қолиш деган маъноларни билдиради. Шариатда эса масжиднинг ичидан чиқмай, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида бир неча кун ибодатни лозим тутиш маъносини англатади.

     Қадр кечаси – Аллоҳ таоло Қуръони каримда “минг ойдан яхшироқ кеча” дея таърифлаган, унинг фазилати ҳақида алоҳида “Қадр сурасини нозил қилган тун. Кўпгина уламолар қадр кечасини рамазон ойи охирги ўн кунлигининг тоқ кечаларидан излаш кераклигини таъкидлашган.

     Фитр садақаси – инсон ўзини поклаши, рўзада йўл қўйилган баъзи камчиликлар ўрнини тўлдириши, камбағал ва муҳтожларга ёрдам бўлиши учун жорий қилинган молиявий ибодатдир. Бирламчи эҳтиёжидан ортиқча маблағга эга бўлганларнинг фитр садақасини беришлари вожиб.

     Шайхи фоний – Рамазондан бошқа пайтда ҳам, умрининг охиригача рўза тута олмайдиган кишилар. Масалан ўта қари ва сурункали касалга чалинганлар.

    Фидя – луғатда бадал, эваз дегани. Бирор узрли сабаб билан рўза тутишга мадори етмайдиганлар ҳар рамазоннинг ҳар бир куни учун бир мискинни бир кунлик таом билан тўйдиради.

     Каффорат – узрсиз, қасддан рўзасини бузган одам жазо сифатида икки ой узлуксиз рўза тутади. Бунга мадори етмаса, 60 нафар мискини эрталаб ва кечқурун овқатлантиради.

 Ⓜ️анба muslimuz. @Shariatuz
  --- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧∽ ---

Читать полностью…

SHARIATUZ

#xatmi_quron

📖 ҚУРЪОН МЎМИНЛАРГА ШИФО ВА РАҲМАТ

📖 3-жуъз (Бақара сураси 253-оятидан Оли Имрон сураси 93 оятигача)

☪️ Убайдуллоҳ қори Исҳоқов ("Сирож солиҳ" жоме масжиди имом ноиби)

Бу (Қуръон ёки мазкур гаплар) одамлар учун баёнот ҳамда тақводорлар учун ҳидоят ва насиҳат (манбаи)дир” (Оли Имрон сураси, 138-оят).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

👉@ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

РАМАЗОНДА САҲАРЛИКДАН УХЛАБ ҚОЛИШ
#рўза

❓161-CАВОЛ:
Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши уйғонганидан кейин сув ичиб, ният қилиб рўзани давом эттирса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Рамазонда саҳарликдан ухлаб қолган одам, ўйғонгач оз бўлса ҳам бирор нарса еб-ичиб, рўзани ният қиламан деса, нияти ҳам ўша куни тутадиган рўзаси ҳам тўғри бўлмайди. Рамазон ойида саҳарликка ухлаб қолган одам, уйқудан тургач, рўзани бузадиган (яъни, еб-ичиш, эр-хотинлик алоқаси каби) ишларни қилмасдан, шу кунги рўзани тутишни ният қилади. Бундай ниятни токи қуёш тиккага келгунгача қилиш мумкин.

عَنْ سَلَمَةَ رضي الله عنه قَالَ أَمَرَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم رجلاً مِنْ أَسْلَمَ "أَنْ أذِّنْ فِي النَّاسِ: مَنْ كَانَ أَكَلَ فَلْيَصُمْ بَقِيَّةَ يَوْمِهِ ، وَمَنْ لَمْ يَكُنْ أَكَلَ فَلْيَصُمْ، فَإِنَّ اليَوْمَ يَوْمُ عَاشُورَاء" (أَخْرَجَهُ البُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ).

Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам Аслам қабиласидан бир кишига буюрдилар: “Одамларга эълон қилгинки, ким (бугун таом) еган бўлса, куннинг қолган қисмида емай турсин. Ким ҳеч нарса емаган бўлса, рўза тутсин. Чунки бугун – Ашуро кунидир” (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган).

Ушбу ҳадисда Рамазон рўзасини Ашуро кунига қиёс қилинган. Чунки Исломнинг аввалида Ашуро рўзаси фарз бўлган (“Эълоус-сунан”).

Имом Таҳовий: “Бу ҳадисда муайян бир кунда рўза тутиши керак бўлган киши, кечаси ният қилмаган бўлса, кундузи ният қилиши дурустлигига далил бор”, – деганлар.

“Заволгача ният қилиш, тонг отгандан кейин рўзани бузадиган амаллар бўлмаган бўлса, жоиз бўлади. Агар тонг отгандан кейин қасддан ёки унутиб еган, ичган ёки жинсий алоқа қилган бўлса, бундан кейин ўша кунги рўзани ният қилиши жоиз бўлмайди” (“Фатавои Ҳиндия”, “Шарҳут Таҳовий”).

Демак, Рамазонда сахарликка ухлаб қолган киши, ўйғонгач, ҳеч нарса емай-ичмай рўза тутишни ният қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

#фотолавҳа 12.03.2024

Рамазон шукуҳи 3-кун
Сирож Солиҳ жоме масжиди

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#РАМАЗОН2024

Рамазон тасбеҳи

Шухрат қори Рустамхон ўғли
Сирож Солиҳ жоме масжиди имом ноиби

🔗
Улашинг: @ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Таровеҳ 2024 | 2-кун
«Сирож солиҳ» жомe масжиди

Устоз Ҳасан домла Қодиров Намоздан олдин маруза қилиб берадилар.

🎤Хатми
Қуръонни
Рахимов Абдулборий қори, Убайдуллоҳ қори, Каримбердиев Ғовсиддин қори, Абдувалиев Муҳаммадий қори
ўқиб беришади.

⏰ Oнлайн 20:10 да бошланади. Биз билан ушбу линклар орқали онлайн кузатинг👇

Youtube 👉https://youtube.com/live/kPcvByeU-Dc?feature=share

Facebook 👉https://www.facebook.com/Shariatuz

Instagram 👉 https://www.instagram.com/shariatuz/

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

08.03.2024
Жума_мавизасидан

Ким бир мўминга енгиллик берса, Аллоҳ таоло унга дунё ва оҳиратда енгиллик беради

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Youtube 👇👇👇👇

https://youtu.be/3UeUEt5yxVI?si=URdzYP_6P3V6ZL8S

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Бахтли_бўлай_десангиз

Ҳар бир киши ўз уйида бошлиқдир. Уни ҳеч ким хорлай олмайди. Одамлар уни бирор нарсадан тўса олмайдилар, золимлар зулм қила олмайдилар, бахиллар эса уни рад қила олмайдилар.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Саҳарликда таҳоратсиз рўзани ният қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, саҳарликда таҳоратсиз бўлсада рўзани ният қилиш мумкин. Ният дуруст бўлиши учун таҳорат шарт қилинмайди. Таҳорат – намоз ўқиш ва Қуръони каримни ушлаш каби ибодатларда шарт бўлади. Ҳатто, жунуб киши баданидан нажосатни кетказиб, қўл-бетини ювиб, оғиз бурнини чайиб, саҳарлик қилиши ва рўзани ният қилиши жоиз. Табиийки, оғиз ёпгандан кейин ғусл қилиб олади.  Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

#11_Март
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Таровеҳ 2024 | 1-кун
«Сирож солиҳ» жомe масжиди

🎤Хатми
Қуръонни
Рахимов Абдулборий қори, Убайдуллоҳ қори, Каримбердиев Ғовсиддин қори, Абдувалиев Муҳаммадий қори
ўқиб беришади.

⏰ Oнлайн 20:40 да бошланади. Биз билан ушбу линклар орқали онлайн кузатинг👇

Youtube 👉https://youtube.com/live/u3zQzcE_wlM?feature=share

Facebook 👉https://www.facebook.com/Shariatuz

Instagram 👉 https://www.instagram.com/shariatuz/

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Рамазон_табриги

Аллоҳ таоло бу муборак ойни юртимиз учун, бутун дунё мусулмонлари учун тинчлик-хотиржамлик, тоат-ибодат, тақво ойи, Қуръон ойи қилсин, иймон ҳаловатини, ибодат лаззатини насиб этсин!
Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Эълон
#Хатмонага_марҳабо

10 мартдан Тошкент шаҳар Олмазор тумани "Сирож Солиҳ" жоме масжидида 27 кунлик Қуръон хатми бошланади.

🎤Хатми Қуръонни
Рахимов Абдулборий қори, Убайдуллоҳ қори, Каримбердиев Ғовсиддин қори, Абдувалиев Муҳаммадий қори
ўқиб беришади.

Хатмона @Shariatuz каналида онлайн тарзида узатилади.

⏰Намознинг бошланиш вақти
Тошкент вақти билан: 20:30

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#10_Март