shariatuz | Неотсортированное

Telegram-канал shariatuz - SHARIATUZ

6580

Тошкент шаҳридаги «Сирож солиҳ» жомe масжиди имом хатиби Ҳасан Қодировнинг расмий диний-маърифий канали Facebook.com/shariatuz Youtube.com/shariatuz Instagram.com/shariatuz @Shariatuz_maruza_bot Саволга: @Shariatuzga_savollar_bot

Подписаться на канал

SHARIATUZ

DIQQAT!
OGOH BOʻLING!

❗️Ijtimoiy tarmoqlar orqali xalqaro terroristik tashkilotlar va ekstremistik oqimlarning gʻoyaviy rahnamolarining audio, videolarini tinglash, tomosha qilish hamda aholi orasida vahima chiqarishga qaratilgan shu kabi materiallarni tayyorlash, tarqatish yoki namoyish etish orqali boshqa fuqarolar orasida targʻibot qilish uchun javobgarlik belgilangan.

📌 Turli yot oqimlar tasiriga tushib qolmang, uydirma, boʻhton, yolgʻon daʼvolarga ishonmang, bugungi tinch hayotni qadriga yeting, kimningdir sizdan foydalanishiga yoʻl qoʻymang!

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

SHARIATUZ

Инсонни тақво азиз қилади

Имом Шофиъий Мисрга келган эдилар, Абдуллоҳ ибн Ҳакам: «Мисрда яшашни хоҳласангиз, бир йиллик озиқ-овқатингиз бўлсин. Султоннинг мажлисига қатнашиб туринг, азиз бўлиб юрасиз», деди.

Имом Шофиъий унга бундай дедилар: «Эй Абу Муҳаммад, тақвоси азиз қилмаган одамни бошқа нарса азиз қила олмайди. Мен Ғаззада туғилдим, Ҳижозда вояга етдим. Ҳеч қачон кечгача етадиган озиқ-овқатим бўлмаган. Лекин бирор марта оч ҳолда тунаганим йўқ».

Солиҳлар гулшани китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#26_Феврал
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Фойдаси йўқ гапдан сақланинг

Мувриқ Ижлий: «Йигирма йилдан бери фалон-фалон нарсаларни сўраб, Аллоҳ таолога дуо қиламан. Аллоҳ менга уларни бермаяпти, лекин мен У Зотдан ноумид бўлмайман», деди.

Одамлар қизиқиб, сўраган нарсалари нима эканини сўрашди. У: «Фойдаси бўлмаган гапларни гапиришдан сақланишни сўрайман», деб жавоб берди.

Солиҳлар гулшани китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#25_Феврал
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Чинакам инсонлар

Ибн Муборак билан Суфён Саврий ўртасида бундай савол-жавоб бўлиб ўтган экан:

– Чинакам инсонлар кимлар?
– Уламолар.
– Кимлар чинакам шарафли?
– Тақводорлар.
– Чинакам подшоҳлар кимлар?
– Парҳезкорлар.
– Чинакам омилар кимлар?
– Гап билан одамларнинг пулини оладиган қиссагўйлар.
– Чинакам пасткашлар кимлар?
– Золимлар.

Солиҳлар гулшани китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#24_Феврал
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Аллоҳим, мени улар ўйлагандан
ҳам яхшироқ қилгин!

Асмоъий бундай ҳикоя қилади: «Буюк саҳобий Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзлари ҳақида мақтов эшитсалар, бундай дер эдилар: «Аллоҳим! Сен мени ўзимдан ҳам яхшироқ биласан. Мен эса ўзимни улардан кўра яхшироқ биламан. Аллоҳим, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин. Улар билмайдиган гуноҳларимни кечиргин. Улар айтган нарсалар билан мени жазоламагин».

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу яна: «Қанийди мўмин банданинг бир тола сочи бўлиб қолсам» ёки баъзи вақтларда: «Қанийди ҳайвонлар ейдиган ўт-ўлан бўлиб қолсам», дер эдилар.

Изоҳ: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бу гапларни бежиз айтмаганлар. Ул зот охират куни Яратган Зот – Аллоҳ таолонинг ҳузурида бўладиган савол-жавобнинг қанчалик даҳшатли бўлишини ҳис қилганларидан, у куннинг масъулияти ўта оғир бўлишини билганларидан шундай дер эдилар.

Солиҳлар гулшани китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok @Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

16.02.2024
Жума_марузасидан

Умматнинг ичида энг биринчи фақиҳа, олима бўлган саҳоба Оиша розияллоҳу анҳо онамиз

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Youtube > https://www.youtube.com/watch?v=4_8Tjv-oLk0

Читать полностью…

SHARIATUZ

Гўзал хулқ – Қиёмат куни мезонни оғир бўлишига сабаб бўлади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ алайҳиссалом бундай деганлар:
مَا شَيءٌ أثقلُ فِي مِيْزَانِ الْمُؤْمِنِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِن خُلُقٍ حَسَنٍ، فَإِنَّ اللَّهَ تَعَالَى لَيُبغِضُ الْفَاحِشَ الْبَذيءَ

яъни: “Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмас. Албатта, Аллоҳ фаҳш ва чиркин сўз айтувчини ёмон кўрур”,

(Имом Термизий ривоятлари).

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#22_Феврал
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Ёш авлод муаллимлар олдида омонатдир. Албатта, уларнинг таълим-тарбияси борасида устозлар масъулдирлар. Улар келажакда комил инсон бўлиб етишишлари учун бор имкониятларини ишга солишлари зарур.

Чунки ҳадиси шарифда шундай дейилади:
كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ

яъни: “Ҳар бирингиз раҳбардирсиз ва қўл остингиздагилардан масъулдирсиз” (Муттафақун алайҳ).

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

16.02.2024
Жума_марузасидан

Эркак кишига фарз бўлгани каби аёл кишига ҳам илм олиш фарз

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Youtube > https://www.youtube.com/watch?v=4_8Tjv-oLk0

Читать полностью…

SHARIATUZ

Буюк хулқ соҳиби!

Набий алайҳиссалом ўз умматларига ота ўз фарзандига шафқатли ва меҳрибон бўлганидан кўра шафқатли эдилар.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
لَقَدْ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مِنْ أَنْفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُمْ بِالْمُؤْمِنِينَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
яъни: “Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз Унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди”
(Тавба сураси 128-оят).

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#эълон

Бугун 26.02.2024 да хуфтон намозидан сўнг "Сирож Солиҳ" жоме масжидида "савол-жавоблар" туркумли суҳбати бўлиб ўтади.

Суҳбатда енгил, жавоби очиқ-ойдин бўлган саволларга ҳанафий мазҳабимиз китобларидаги ёрқин жавобларни келтириш билан, фатвога оид саволларга эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатволарини нақл қилиш билан жавоб берамиз.

Эслатма: Суҳбат таҳририятимизга аввал келиб тушган саволлар юзасидан бўлади. Ушбу эълондан сўнг юборадиган саволларингизга кейинги суҳбатларда жавоб берилади ИншаАллоҳ.

Саволларни йўллаш учун бот👇

@Shariatuzga_savollar_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

Ҳазрати Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу ибодатда ва тақвода ҳам пешқадам саҳобалардан эдилар. Ривоят қилинишича, у зот ҳаж кунлари Каъбанинг олдида бир ракъатда Қуръонни тўлиқ хатм қилар эканлар. Бошқа кунлари ҳар жума куни Қуръонни хатмини бошлаб, пайшанба куни тамомлар эканлар. Ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу Қуръон тиловати ҳақида шундай дер эканлар:

إِنِّي لَأَكْرَهُ أَنْ يَأْتِيَ عَلَيَّ يَوْمٌ لَا أَنْظُرُ فِيهِ إِلَى عَهْدِ اللهِ يَعْنِي الْمُصْحَفَ

яъни: “Мен бирор кунимни Аллоҳнинг бу аҳди (яъни, Қуръон)га қарамасдан ўтказишимни ёқтирмайман” (Имом Байҳақий ривоятлари).

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

23.02.2024
Жума_марузасидан

Шериклар бир-бирига xиёнат қилмаса учинчиси Аллоҳ бўлади

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |

Тўлиқ видео youtube каналимизда👇

https://youtu.be/RjJ6Y22OoQI

Читать полностью…

SHARIATUZ

Mўмин киши тилини ўзгаларни ғийбати ва обрўсини тўкишдан тийиши лозим.
Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:

إِنَّ العَبْدَ لَيَتَكَلَّمُ بِالكَلِمَةِ مِنْ رِضْوَانِ اللَّهِ، لاَ يُلْقِي لَهَا بَالا، يَرْفَعُهُ اللَّهُ بِهَا دَرَجَاتٍ، وَإِنَّ العَبْدَ لَيَتَكَلَّمُ بِالكَلِمَةِ مِنْ سَخَطِ اللَّهِ، لاَ يُلْقِي لَهَا بَالا، يَهْوِي بِهَا فِي جَهَنَّمَ

яъни: “Киши ўзи эътибор бермаган ҳолда Аллоҳ рози бўладиган сўзни айтиши мумкин. Бу билан Аллоҳ унинг жаннатдаги даражасини кўтаради. Шунингдек, киши ўзи эътибор бермаган ҳолда Аллоҳни ғазаби келадиган сўзни гапириб қўйиши мумкин. Бу билан Аллоҳ уни жаҳаннамга тушуради”
(Имом Бухорий ривоятлари).

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

23.02.2024
Жума_марузасидан

Шерикчиликдаги муомалалар

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |

Тўлиқ видео youtube каналимизда👇
https://youtu.be/RjJ6Y22OoQI

Читать полностью…

SHARIATUZ

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бандаларига бир қийинчилик ортидан албатта, енгиллик келишини баён қилиб, шундай деган:

فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا. إِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا

яъни: “Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир” (Шарҳ сураси, 5-6-оятлар).

Бу оятни тафсир қилган уламоларимиз албатта, бир қийинчиликдан кейин икки енгиллик бор, дейдилар.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

Бароат кечаси ҳақида

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |

Читать полностью…

SHARIATUZ

Бирорта илоҳий динларда зино ҳалол бўлган эмас.
Ҳатто Пайғамбаримиз алайҳиссалом зинонинг ёмонлигини баён қилиб, шундай деганлар:
لايزني الزاني وهو مؤمن

яъни: “Зинокор мўмин ҳолида зино қилмайди” (Имом Муслим ривоятлари).

Фарзандларимизни бу балодан қутқаришнинг янг яхши йўли, уларни доим назорат қилиб туриш, ёмон дўстларга қўшилиб қолишдан сақлаш, солиҳ инсонлар билан дўстлашишига ёрдамлашиш, бўш вақтларини турли фан ва спорт тўгаракларида ўтишини таъминлашдир.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#23_Феврал
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Энг афзал амал

Муовия ибн Қурра айтади: «Ҳасаннинг ҳузурида эдик. Қайси амал энг афзал экани ҳақида гаплашдик. Ҳамма тунда қоим бўлиш, деб иттифоқ қилди.
Мен эса: «Ҳаромларни тарк қилиш», дедим. Шунда Ҳасан: «Гап тамом, гап тамом», деди».

Солиҳлар гулшани китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

16.02.2024
Жума_марузасидан

Аёллардан биринчи исломни қабул қилган Хадижа розияллоҳу анҳo онамиз

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Youtube > https://www.youtube.com/watch?v=4_8Tjv-oLk0

Читать полностью…

SHARIATUZ

Бир таҳорат билан хуфтон ва бомдод

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ансорий айтади: «Таймий ўз замонининг оддий одами эди. У хуфтон билан бомдод намозини битта таҳорат билан ўқир, қачон вақти бўлса, намоз ўқийверарди. Аср намозидан кейин шом намозигача тасбеҳ айтар, доим рўза тутиб юрар эди.
Бир ҳайит куни намоздан кейин ҳамма уй-уйига тарқалди. Кеч киргач, яна масжидга келишса, бир киши юзига ниқоб тўсиб олиб, намозда турган экан. Қарашса, Сулаймон Таймий экан».

Солиҳлар гулшани китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#21_Феврал
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Авлиё каромат билан ғурурланмайди

Хут ибн Рофеъдан ривоят қилинади: «Амр ибн Атаба шериклари билан уларнинг ходими бўлишга шартлашиб олган эди. Иссиқ кунлардан бирида у чорва боққани чиқди.
Шерикларидан бири келиб қараса, Амр ибн Атабанинг боши узра бир булут соя солиб турар эди. Шунда шериги: «Эй Амр, хурсанд бўл», деди. Буни пайқаган Амр шеригидан бу ҳолатни ҳеч кимга айтмаслик ҳақида ваъда олди».

Солиҳлар гулшани китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#20_Феврал