shariatuz | Неотсортированное

Telegram-канал shariatuz - SHARIATUZ

6580

Тошкент шаҳридаги «Сирож солиҳ» жомe масжиди имом хатиби Ҳасан Қодировнинг расмий диний-маърифий канали Facebook.com/shariatuz Youtube.com/shariatuz Instagram.com/shariatuz @Shariatuz_maruza_bot Саволга: @Shariatuzga_savollar_bot

Подписаться на канал

SHARIATUZ

#14_Феврал
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

#12_Феврал

Шижоат

Собит Бунонийдан ривоят қилинади: «Абу Лайло Ибн Умму Мактумнинг қуйидаги сўзини келтиради: «Раббим, менинг узримга оят нозил қил», деб дуо қилган эдим. Шунда «Узрсиз бўла туриб (уйида) ўтирувчи мўминлар билан Аллоҳ йўлида моллари ва жонлари билан жиҳод қилувчилар тенг бўлмайдилар.

Аллоҳ моллари ва жонлари билан жиҳод қилувчиларни (уйида) ўтирувчилардан (кўра) ортиқ даражали қилди. Ҳаммасига ҳам Аллоҳ чиройли (савоб) ваъда қилди. Аллоҳ улкан мукофот (тақсими)да ўтирувчилардан кўра мужоҳидларни буюк ажр билан афзал этди» ояти нозил бўлди.

Шундан кейин у ғазотларда қатнашар, «Байроқни менга беринглар, чунки мен кўрмайман ҳам, қоча олмайман ҳам. Мени икки сафнинг ўртасига турғизиб қўйинглар», дер эди.

Солиҳлар гулшани китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#11_Феврал
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Ҳаё қиламан

Суфён ибн Уяйна айтади: «Бир куни халифа Ҳишом ибн Абдулмалик Каъбага кирган эди, у ерда Солим ибн Абдуллоҳни кўриб, «Мендан ҳожатингизни сўранг», деди.

Солим: «Мен Аллоҳнинг уйида У Зотдан бошқадан бир нарса сўрашга ҳаё қиламан», деди. Солим Каъбадан чиққач, Ҳишом унинг орқасидан кетди. Унга етиб олгач, «Мана, Каъбадан чиқдингиз, энди ҳожатингизни сўранг», деди. Солим: «Дунё ҳожатлариданми ё охират ҳожатлариданми?» деган эди, Ҳишом «Дунё ҳожатларидан», деб айтди.

Солим ибн Абдуллоҳ: «Мен дунёни унинг Эгаси бўлган Зотдан сўрамадим, энди қандай қилиб унинг эгаси бўлмаган одамдан сўрайман?» деб, бошқа гапга ўрин қолдирмади».

Солиҳлар гулшани китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

Ота-онасига яхшилик қилган фарзандларга жаннат эшиклари очилиши ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:

مَا مِنْ مُسْلِمٍ لَهُ أَبَوَانِ، فَيُصْبِحُ وَهُوَ مُحْسِنٌ إِلَيْهِمَا إِلَّا فُتِحَ لَهُ بَابَانِ مِنَ الْجَنَّةِ

яъни: “Қайси бир мусулмоннинг ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб тонг оттирган бўлса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади”, – деганлар

(Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривоят қилганлар).

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

09.02.2024
Жума_марузасидан

Қуръони Каримдаги энг умидбахш оят

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Youtube > https://youtu.be/tw5T2OvxWLU

Читать полностью…

SHARIATUZ

09.02.2024
#Жума_шукуҳи
#Фотолавҳа

Сирож Солиҳ жомеъ масжиди

ЖУМА МАВЗУСИ: Қуръони Каримдаги энг умидбахш оят

👉 @ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

ИСЛОМДА АЁЛЛАРГА МУНОСАБАТ

1. Ҳаётнинг турли жабҳаларидаги жавобгарлик масъулияти эркакка юклатилди, бу машаққатлардан аёллар озод қилиндилар.

2. Исломда аёллар таълим олиш ҳуқуқига эгадирлар.

3. Исломда аёлларга ҳалол касб кор қилиш ҳуқуқига эга.

4. Нафақа ҳаққи. ( “Уларни (оналарни) меъёрида озиқлантириш ва кийинтириш отанинг (эрнинг) зиммасидадир” (Бақара сураси, 233-оят).)

5. Маҳр олиш ҳаққи.

6. Мерос олиш ҳаққи.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#09_Феврал
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Аллоҳ кўриб турганини ҳис қиламан

Исом ибн Юсуф бир куни Хотамул Асомнинг мажлисига кирди. Сўнг: «Эй Хотам, намоз ўқиётганингизда Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб турасизми?» деди. Ҳотамул Асом: «Ҳа», деди. У: «Намозни қандай ўқийсиз?» деб сўради. Хотамул Асом бундай деди: «Аллоҳ таолонинг «Намозни қоим қилинглар» деган буйруғига «Лаббай» деб, ўрнимдан тураман.

Қўрқув билан юраман. Ният билан намозни бошлайман. Аллоҳнинг азамати билан такбир айтаман. Тартил ва тафаккур билан Қуръон ўқийман. Хушуъ билан рукуъга кетаман. Тавозеъ билан сажда қиламан. Ўтириб, ташаҳҳуд айтгач, ният билан салом бераман.

Аллоҳ таолога чин ихлос билан дуо қилиб, намозни якунлайман. Кейин хавотир билан нафсимга мурожаат қиламан, Аллоҳ таоло намозимни қабул қилмаслигидан қўрқиб тураман. Шу хавфни то ўлим келгунига қадар сақлаб қолишга жидду жаҳд билан уринаман». Бу гапларни эшитган Исом ибн Юсуф: «Сиз ҳеч қўрқмай, «Намозни Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб ўқийман», деб айтаверинг», деди.

Солиҳлар гулшани китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

🕋 РАМАЗОНДА ҲАЖНИНГ САВОБИГА ТЕНГ УМРА ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ?

🌙🌙 Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:
فإنَّ عُمْرَةً في رَمَضَانَ تَقْضِي حَجَّةً مَعِي
"Рамазондаги умра мен билан бирга қилинган ҳажга тенгдир". Ушбу ҳадиси шарифда Рамазонда қилинган умранинг савоби Расули Акрам билан қилинган ҳажга тенг экани баён қилинмоқда.

😄 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган Рамазон ойидаги арзон, қулай ва тўғридан-тўғри рейслардаги умра хизматларидан фойдаланинг!

🌙 Рамазон ойининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўн кунликлари учун ўзига хос ва мос арзонлаштирилган нархлар белгиланган.

📍 Умра сафарига боришни хоҳловчи азизларимиз Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ҳаж ва умра марказига мурожаат қилишлари мумкин.
📞+998998821858
📞+998770851858

🗂Вилоятлардаги вакилларимиз 👈🏻

🗺МАНЗИЛ

🤲 Аллоҳ таоло умрангизни мабрур, саъйингизни машкур ва дуоларингизни мақбул қилсин.

🌐 Ҳаж ва умра марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:
🌐Instagram 🌐Telegram 🌐Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

SHARIATUZ

22.12.2023
Жума_марузасидан

4. Ғийбатдан сақланишлик

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам ҳадиси шарифларида бизни кибрнинг катта гуноҳлигидан огоҳлантирганлар. У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам кибр ҳақида шундай дейдилар:

“Жаннат ва дўзах ўртасида мунозара бўлди. Дўзах: “Жабр қилувчилар ва мутакаббирлар мендадир”, – деди. Жаннат: “Одамларнинг заифлари ва мискинлари мендадир”, – деди. Аллоҳ таоло уларнинг ўртасида ҳукм чиқариб шундай деди: “Сен жаннатсан, менинг раҳматимсан, сен билан хоҳлаган кишиларимга раҳм қиламан. Сен дўзахсан, сен билан хоҳлаган кишиларимни азоблайман. Сизларни ўзим тўлдираман””
(Имом Муслим ривоятлари).

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

02.02.2024
Жума_марузасидан

Ёшликда қилинган ибодатнинг фазилати

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Youtube > https://youtu.be/ivo7RmOWjJU

Читать полностью…

SHARIATUZ

09.02.2024
Жума_марузасидан

Аллоҳ таоло буюк карам соҳиби

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Youtube > https://youtu.be/tw5T2OvxWLU

Читать полностью…

SHARIATUZ

09.02.2024
Жума_марузасидан

2. Аллоҳ таоло мағфират қилгувчи, меҳрибон зотдур

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Youtube > https://youtu.be/tw5T2OvxWLU

Читать полностью…

SHARIATUZ

Mўътадиллик Аллоҳ ва Расули ҳалол қилган нарсаларни ҳалол деб билиш, ҳаром қилган нарсаларни эса ҳаром деб билиш билан бўлади.
Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади:

قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ قُلْ هِيَ لِلَّذِينَ آَمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَذَلِكَ نُفَصِّلُ الْآَيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ

яъни: “Айтинг: «Бандалари учун чиқарган Аллоҳнинг зийнатини ва пок ризқларни ким ҳаромга чиқарди?» Айтинг: «У (зийнат ва пок ризқлар) бу дунёда имон келтирганлар (ва бошқалар) учун, қиёмат кунида эса, холис (мўминларнинг ўзлари учун бўлур)». Шундай қилиб, оятларни биладиган қавмларга муфассал баён қилурмиз”
(Аъроф сураси, 123-оят).

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

22.12.2023
Жума_марузасидан

Ҳеч бир амални кичик санамаслик ҳақида

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Хушхабар
✅ МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР

🌐
/channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

SHARIATUZ

#10_Феврал
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Хушхабар
✅ МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР

🗣2024 йил 9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгашга қабул қилинганлари эълон қилинди.

🌙 Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли кенгаш аъзолигига қабул қилиш ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Аҳмад Тоййиб жаноблари ўз сўзида Марказий Осиё минтақасида ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган кўплаб уламолар орасидан фақатгина Ўзбекистон муфтийси аъзо қилинганига алоҳида урғу қаратди.

😄Йиғилишда иштирок этаётган дунёнинг етакчи ва таниқли уламолари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини Мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилинганлари тарихий воқеа бўлганини таъкидлаб, юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юксак эътироф этдилар...

⚡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

SHARIATUZ

Ўттиз йиллик одат

Ражо ибн Муслим Абдийдан ривоят қилинади: «Ажрада ал-Амиянинг уйида меҳмон бўлиб турар эдик. У аёл кечалари намозда қоим бўларди. Баъзи кунлари кечанинг аввалидан то саҳар вақтигача бедор бўларди. Саҳар вақти киргач, ўзининг маҳзун овози билан бундай деб нидо қиларди:
«Аллоҳим! Обидлар Сен учун тун қоронғилигини саҳар зулматларига қадар такбир билан бедор ўтказдилар. Улар Сенинг раҳматингга, мағфиратинг фазлига эришдилар. Илоҳим, бошқадан эмас, фақат Ўзингдан сўрайман! Мени раҳматингга эришганлардан қилгин, муқарраб бандалар даражасига кўтаргин, солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин.
Сен карамлиларнинг карамлисисан, раҳмлиларнинг раҳмлисисан, буюкларнинг буюгисан, эй карим Зот!» Сўнгра саждага йиқилиб, саждасида йиғлар, то бомдод вақти киргунча дуо қилиб, шу ҳолда турарди.
Бу унинг ўттиз йиллик одати эди».

Солиҳлар гулшани китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok @Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

22.12.2023
Жума_марузасидан

3. Мол-дунёларини Аллоҳ йўлида сарфлаб, ортидан миннат қилмаганларга ажр бор

Ҳасан домла Қодиров

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг гуноҳлардан маъсум бўлишларига қарамасдан, Аллоҳга тавба қилишлари – биз каби гуноҳдан холи бўлмаган умматлар учун катта дарс ва кўрсатмадир,
бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилганлар:

التَائِبُ مِنَ الذَّنْبِ كَمَنْ لاَ ذَنْبَ لَهُ

яъни: “Гуноҳдан тавба қиладиган киши гуноҳи йўқ киши кабидир” (Имом Ибн Можа ривоятлари).

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#08_Феврал
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Ҳали Раббимнинг ибодатига тўймаган эдим

Абу Айёш Қаттон айтади: «Басрада Мунийба исмли ибодатли аёл яшарди. Унинг ўзидан ҳам ибодатлироқ қизи бор эди. Ҳасан Басрий ўша қизни кўриб, ёш бўла туриб ибодатга бунчалик берилганидан таажжубга тушган эди.
Бир куни Ҳасан Басрийнинг ёнига бир киши келиб, «Фалончи қизни танирмидингиз? Ўша ҳозир жон талвасасида ётибди экан», деди. Ҳасан Басрий ўрнидан сакраб туриб, унинг олдига борди. Қиз Ҳасан Басрийни кўриб, йиғлаб юборди. Ҳасан Басрий: «Нега йиғлайсан, синглим?» деди.
У: «Шу ёшимда юзимга тупроқ тортиладиган бўлди. Мен эса ҳали Раббимнинг ибодатига тўймаган эдим. Эй Абу Саид, онамни қаранг, отамга мен учун кенгроқ қабр қазиб, чиройли кафан танлашни буюряптилар. Аллоҳга қасам, Маккага тайёргарлик кўраётган бўлсам ҳам кўп кўзёш тўккан бўлардим.
Қандай қилиб қабр зулмати ва қўрқинчига, қурт-қумурсқалар маконига тайёргарлик кўриб турганимда йиғламайин?» деди».

Солиҳлар гулшани китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#07_Феврал
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @Shariatuz_maruza_bot
👉 @SHARIATUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

«У талбия айтган ҳолда тирилади»

Ҳофиз Ибн Носир Димашқий айтади: «Барзолий 738 ҳижрий сана, зулҳижжа ойининг учинчи куни, ҳажда эҳром боғлаган ҳолда вафот этдилар. Баъзи уламолар у зот ҳақида бундай деганлар: «Барзолий ҳадис ўқиётиб, Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг қуйидаги ҳадисларини ўқиб қолсалар, кўнгиллари бўшаб, ўзларини тута олмай, йиғлаб юборар эдилар:
«Бир саҳобий эҳром боғлаган ҳолида туясининг устидан йиқилиб вафот этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша саҳобий ҳақида: «У қиёмат куни «Лаббайка» айтган ҳолда тирилади», дедилар». Мана шу ҳадисга бўлган муҳаббати туфайли Барзолий ҳам эҳром боғлаган ҳолда вафот этдилар».

Солиҳлар гулшани китобидан

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…
Подписаться на канал