Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
Баъзи жанглар: Бадрда мусулмонлар ғалаба қозонди, мушриклардан 70 таси ҳалок бўлди ва 70 таси асир тушди. Мушриклар товон тўлаб, бунга қодир бўлмаса 10 та болага таълим бериш орқали озод бўлди.
Улар мағлубият аламидан ва мусулмонларни бутунлай йўқ қилиш пайида Уҳуд урушини келтириб чиқардилар. Унда мусулмонлар дастлаб ғалабага эришиб, сўнг ўз хатолари туфайли мағлуб бўлдилар. Жангда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам жароҳатландилар, саҳобалар розияллоҳу анҳум ниҳоятда фидокорлик билан жанг қилдилар, улардан 70 киши шаҳид бўлди, оғир жароҳатланганлар ҳам бўлди.
Ҳижрий бешинчи йилда Хандақ (Аҳзоб) жанги бўлди. Бунга сабаб гуруҳ-гуруҳ Исломнинг душманлари бирлашиб, Исломни бутунлай йўқ қилиш ниятида эдилар. Бу жангда Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг таклифлари билан душман билан орада хандақ (чуқур) қазилди. Шу сабаб душман хандақдан ўта олмай катта жанг бўлмади, ўқ отиш ва яккама-якка жанг каби кичик тўқнашувлар бўлди. Душманлар деярли ўн беш кун Мадинани қуршаб туришди, бу вақтда мусулмонларнинг озиқ-овқат таъминоти тугаб анча қийинчилик бўлди. Сўнг Аллоҳ таолонинг нусрати келди: қаттиқ шамол туриб душманнинг чодири бузилиб, қозонлари ағнади. Шериклари билан ораларида низо ҳам чиқди. Мушриклар ортга қайтишди.
Олтинчи ҳижрий йилда умра ниятида Маккага келаётган мусулмонларга кофирлар қаршилик қилиб Маккага киргизмади. Ҳудайбия сулҳи тузилди.
@ShariatUZ
#18_январ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @SHARIATUZ ✅
Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
Мадинада ҳаёт, Бадр урушининг келиб чиқиши: Улар Мадинага етиб боргач масжид қурдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари учун масжиднинг ёнидан хоналар қурдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳожир ва ансорларни Аллоҳ учун биродар кириштириб қўйдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинадаги яҳудийлар билан тинч яшаш учун битим туздилар. Азон жорий қилинди. Шу тариқа мусулмонлар тинч-тотув, эзгулик йўлида фаровон ҳаёт кечираётган эдилар, лекин мушриклар Исломни бутунлай йўқ қилиб юбориш ҳаракатидан тўхтамадилар. Натижада Аллоҳ таоло урушга изн берди ва бадр жанги келиб чиқди. Шу кунгача мусулмонларга бемисл қийноқлар етказилганда ҳам ҳатто қаршилик қилинмас эди, энди Аллоҳ таоло изн берди.
👉 @SHARIATUZ ✅
#17_январ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @SHARIATUZ ✅
Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
Мадинаи Мунавварада Ислом: Меърож воқеасидан сўнг Набий алайҳиссалом ҳаж мавсумида Мадиналик кишиларнинг бир гуруҳини Исломга чақирдилар, улар мусулмон бўлди. Кейин улар Мадинага қайтиб бориб келаси ҳаж мавсумигача қавмини даъват қилиб, келаси йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига 72 та мусулмон келди. Шундан сўнг Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилиш бошланди. Саҳобалар бирин-кетин ҳижрат қилишди, деярли ҳаммадан сўнг – мушриклар тўда бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдириш учун тайёргарлик кўрганидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳижратга изн бўлди ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан бирга Мадинага ҳижрат қилдилар.
👉 @SHARIATUZ ✅
#16_январ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @SHARIATUZ ✅
#эълон
Бугун 15.01.2024 да хуфтон намозидан сўнг "Сирож Солиҳ" жоме масжидида "савол-жавоблар" туркумли суҳбати бўлиб ўтади.
Суҳбатда енгил, жавоби очиқ-ойдин бўлган саволларга ҳанафий мазҳабимиз китобларидаги ёрқин жавобларни келтириш билан, фатвога оид саволларга эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатволарини нақл қилиш билан жавоб берамиз.
Эслатма: Суҳбат таҳририятимизга аввал келиб тушган саволлар юзасидан бўлади. Ушбу эълондан сўнг юборадиган саволларингизга кейинги суҳбатларда жавоб берилади ИншаАллоҳ.
Саволларни йўллаш учун бот👇
@Shariatuzga_savollar_bot
Мўътадиллик, ишларда ўрта йўлни тутиш Ислом умматига хос. Аллоҳ таоло ислом умматини бошқа умматлар ичида ўрта уммат қилган. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:
وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا
яъни: “Шунингдек, сизларни (мусулмонларни бошқа) одамларга (умматларга) гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбарнинг сизларга гувоҳ бўлиши учун “ўрта уммат” қилиб қўйдик” (Бақара сураси, 143-оят).
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
12.01.2024
Жума_марузасидан
1. Аллоҳ таоло ерни инсониятга бўйсундириб қўйди
Ҳасан домла Қодиров
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Барчамизга маълум бўлган Оятал курси қуйидагичадир:
“Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг ўзи бордир! У тирик ва абадий турувчидир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Осмонлар ва Ердаги (барча) нарсалар Уникидир. (Қиёмат куни) Унинг ҳузурида ким ҳам (гуноҳкорларни) Унинг рухсатисиз шафоат қила оларди?! Аллоҳ одамларнинг олдиларидаги ва ортларидаги бор нарсани билади. (Одамлар) Унинг илмидан фақат (У) истаган миқдорича ўзлаштирурлар. Унинг Курсийси осмонлар ва Ерни (ҳам) ўз ичига сиғдира олур. У иккисини муҳофаза этиш Уни толиқтирмас. У Олий ва Буюкдир”
(Бақара сураси 255-оят)
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
29.12.2023
Жума_марузасидан
Аллоҳ таолодан дунё ва оҳират яхшилигини сўрашимиз керак
Ҳасан домла Қодиров
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Youtube > https://youtu.be/qAzsznejvQY
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бир буғдой сотувчининг олдидан ўтиб, қўлларини буғдой уюми ичига тиқсалар, унга ҳўллик тегди. Шунда: “Эй, буғдой эгаси, бу нимаси?” деб сўрадилар. Шунда у киши: “Ё Расулуллоҳ унга ёмғир теккан эди”, деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Сиз ўша жойини одамлар кўриши учун тепасига чиқариб қўймайсизми?” деб танбеҳ бердилар ва изидан: “Ким алдаса, биздан эмас”, дедилар
(Имом Муслим ривоятлари).
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
22.12.2023
Жума_марузасидан
Одамларга озор бермаслик садақадур
Ҳасан домла Қодиров
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Youtube > https://youtu.be/mcCNCWlF9Rs
12.01.2024 жума
СИРОЖ СОЛИҲ ЖОМЕЪ
МАСЖИДИДА ЖУМА ШУКУҲИ
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok 📲
Ота-онага яхшилик қилишнинг зарурлиги ва фазилати ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди:
وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا
яъни: “Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт”
(Исро сураси, 23‑оят).
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ
عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقْنَا تَفْضِيلًا
яъни: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик”
(Исро сураси 70-оят).
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
12.01.2024
Жума_марузасидан
4. Мусулмон одам фақир, мискинларни ҳаққини бериши керак
Ҳасан домла Қодиров
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Youtube > https://youtu.be/LkVMvb-3rV4
Умар разияллоҳу анҳу нубувватнинг бешинчи йилида ўттиз уч ёшларида мусулмон бўлганлар. Исломни қабул қилишларидан аввал Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
اَللَّهُمَّ أَعِزَّ الإِسْلاَمَ بِأَحَبِّ هَذَيْنِ الرَّجُلَينِ إِلَيْكَ بِأَبِي جَهْلٍ أَوْ بِعُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ ﴾ (رواه الإمام الترمذي)﴿
яъни: “Эй Парвардигор, мана шу икки кишидан – Абу Жаҳл ёки Умар ибн Хаттобдан – қайси бири Ўзингга суюмлироқ бўлса, Исломни у билан азиз қилгин”, – деб дуо қилган эдилар (Имом Термизий ривоятлари).
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
12.01.2024
Жума_марузасидан
3. Инсон молу-дунё топишдан мақсади чиройли бўлиши керак
Ҳасан домла Қодиров
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Youtube > https://youtu.be/8ZR18cbINw4
Аллоҳ таоло Қуръони киримнинг бир нечта жойларида бандаларини омонатдор бўлишга буюрган. Жумладан:
إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تُؤَدُّوا الْأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا
яъни: “Дарҳақиқат, Аллоҳ омонатни ўз эгаларига топширишингизга буюрар” (Нисо сураси 58-оят).
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
12.01.2024
Жума_марузасидан
2. Мусулмон киши ҳалол касб қилишга ҳаракат қилади
Ҳасан домла Қодиров
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok
Youtube > https://youtu.be/y9h-OJ9fEkk
Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
Маҳзунлик йили ва Тоифга сафар: Нубувватнинг ўнинчи йилида Хадижа розияллоҳу анҳо ва Абу Толиб вафот этгач мушриклар мусулмонларга аввалгидан ҳам зиёдароқ озор етказа бошлашди. Қаршилик ниҳоятда кучайиб, Маккада даъват қилиш мушкул бўлиб қолган эди. Шунда Набий алайҳиссалом мавлолари Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу билан бирга шарафли кишиларнинг шаҳри дея Тоифга сафар қилдилар.
Тоифга етиб боргач, Набий солаллоҳу алайҳи ва саллам қавм бошлиқлари билан гаплашдилар ва уларни Исломга чақирдилар. У зотнинг кутганидан тамомила тескари равишда, улар у зотга жуда қўполлик қилишди. Улар у зотни ҳақорат ва мазах қилишди, ярамас одамлар тўдаси у зотга орқадан тош отди, натижада Набий солаллоҳу алайҳи ва салламдан қон кета бошлади. Қачон Набий солаллоҳу алайҳи ва саллам бироз ўтирсалар, ерюткур одамлар у зотнинг ортидан таъқиб этди ва у зотга яна тошлар ёғдира бошлашди. Набий солаллоҳу алайҳи ва салламни муҳофаза қилаётган Ҳазрати Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу ҳам жароҳатландилар.
Тоифдан қайтиш вақтида Набий солаллоҳу алайҳи ва саллам мевали боғда дам олиб жўшқин дуо қилдилар. Бу дуодан сўнг бирин-кетин кушойишлар кела бошлади: аввало Аддос розияллоҳу анҳу Исломга кирди, сўнг қайтишларида жинларнинг бир гуруҳи у зотнинг Қуръон тиловат қилаётганларини тинглаб иймонга келишди, Маккага келганларидан сўнг мўъжизалардан аввал ойнинг иккига бўлиниши, сўнг исро ва меърож ҳодисалари рўй берди.
👉 @SHARIATUZ ✅
#15_январ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @SHARIATUZ ✅
Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
Илк ваҳий: Рамазон ойининг йигирма биринчи кечаси, душанба куни, милодий 610 йилнинг 10 августида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳиро ғорида бўлганларида Жаброил алайҳиссалом илк ваҳийни олиб тушди. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавваллудларига қамарий ҳисоб билан 40 йил, 6 ой ва12 кун, шамсий ҳисоб билан эса 39 йил, уч ой ва 20 кун бўлган эди.
«Иқро» сурасининг илк оятлари нозил бўлиши ила набий бўлдилар, «Муддассир» сурасининг илк оятлари нозил бўлиши билан расул бўлдилар.
Уч йил давомида одамларни Исломга махфий даъват қилдилар. Шундай бўлса ҳам бу вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва мусулмонларга кўп озорлар етказилди.
Ошкора даъватга ўтиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қуйидаги амри ила бўлди:
«Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир. Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат». Шуаро сураси, 214-215 - оятлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу оятга биноан аввал қариндош-уруғларини Макка даврининг тўртинчи йили бошидан ошкора даъват қилишни бошлаганлар.
«Бас, сенга амр этилган нарсани юзага чиқар ва мушриклардан юз ўгир» ояти (Ҳижр сураси, 94-оят.) нозил бўлганидан кейин эса, ошкора даъватни оммавий тарзда қилиб юборадилар.
👉 @SHARIATUZ ✅
#14_январ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @SHARIATUZ ✅
Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
Каъбани қайта қуриш: Бу вақтда Набий алайҳиссалом 35 ёшда эдилар. Сув тошқини туфайли зарар кўрган Каъбани қайта тиклаш учун қабилалар йиғилиб иш бошлашади, қачонки ҳажарул асвадни ўрнига қўйишга келганда улар ўзаро шараф талашадилар. Шунда улар эшикдан биринчи кирган киши муаммони ҳал қилиб беради дея келишиб оладилар. Аллоҳнинг марҳамати ила Муҳаммад алайҳиссалом эшикдан биринчи кирадилар ва ўзларининг зукколиклари билан муаммога осонгина ечим топиб берадилар: ҳажарул асвадни бир матонинг устига қўйиб, ҳар бир қабиладан бўлган бир вакил матони бир учидан ушлаб ҳажарул асвадни жойига этади, Набий алайҳиссалом эса уни олиб ўрнига қўядилар.
@Shariatuz
#13_январ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
👉 @SHARIATUZ ✅
Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
Набий алайҳиссаломнинг бошқа аёллари (розияллоҳу анҳунна):
Савда бинти Замъага нубувватнинг 10 йили, Хадижа онамизнинг вафотларидан бир ой ўтиб, шаввол ойида уйланганлар.
Оиша бинти Абу Бакрга нубувватнинг 11 йили уйланганлар, ҳижратдан 7 ой ўтиб бирга яшай бошлаганлар. Набий алайҳиссалом фақат Оиша онамизнинг биринчи турмушлари бўлганлар. Оиша онамиз у зотдан 18 ёшда бева қолганлар.
Ҳафса бинти Умарга ҳижрий 3 йилнинг шаъбон ойида уйланганлар.
Зайнаб бинти Хузаймага ҳижрий 4 йилда уйланганлар. Орадан 3 йил ўтиб у киши вафот этди. У киши мискинларга муруввати сабаб «Мискинлар онаси» унвонини олган эдилар.
Умму Салама Ҳинд бинти Абу Умайяга ҳижрий 4 йилнинг шаввол ойида уйланганлар.
Зайнаб бинти Жаҳш – Аммаларининг қизи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан сўнг у зотнинг аёллари орасида биринчи бўлиб вафот этганлар.
Жувайрия бинти Ҳорис - Хузоъанинг Банул Мусталиқ қабиласи бошлиғи Ҳориснинг қизи.
Умму Ҳабиба Рамла бинти Абу Суфёнга 7 ҳижрий йилда уйланганлар.
Сафийя бинти Ҳуяйга ҳижрий еттинчи йилда Хайбар фатҳидан сўнг уйланганлар.
Маймуна бинти Ҳорисга 7 ҳижрий йилнинг зулқаъда ойида уйланганлар.
Хадижа ва Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳумо Набий алайҳиссаломнинг тирикликларида вафот қилган, қолган тўққизталари у зот вафот қилганларида ҳаёт эди.
@Shariatuz
Жуманинг суннатлари:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTokКаналга уланиш учун манзил
👆
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok @Shariatuz_maruza_bot