shariatuz | Неотсортированное

Telegram-канал shariatuz - SHARIATUZ

6580

Тошкент шаҳридаги «Сирож солиҳ» жомe масжиди имом хатиби Ҳасан Қодировнинг расмий диний-маърифий канали Facebook.com/shariatuz Youtube.com/shariatuz Instagram.com/shariatuz @Shariatuz_maruza_bot Саволга: @Shariatuzga_savollar_bot

Подписаться на канал

SHARIATUZ

Фақиҳ ким?

1. Илмда - Буйруқлар ва қайтариқларни ворид бўлган хабарлар ва масдарларидан ўрганган ҳолда тушуниб фаҳмлаган киши- фақиҳдир.

2. Тазкияда – Ҳаракатлари мустаҳкам ва суянчли бўлган, сукунати ҳамд билан тўлган, муаммо-офатлари ҳал бўлган, ҳолатлари яхшиланган киши- фақиҳдир.

3. Мулойимликда – иймон неъматини тотган, покланган, мусобақа майдонида сайр этган ҳамда бутун борлиғи билан Карийму Ҳаллоқ зотга юзланган киши – фақиҳдир.

4. Тавозуъда – сўзлари, иборалари тушунарли бўлган, ишоралари эса фаҳмланарли бўлган киши- фақиҳдир.

5. Фаҳмда – ибратларни илғаган, ишораларни англаб ечган, ёмонликка буюрувчи нафси амморага тескари, хилоф бўлган, ҳар бир нарсадан аломат ва белги олган киши – фақиҳдир.

6. Ихлосда – ўзини Саййиди ва Мавлосига батамом топширган, Ундан ўзгани ибодат учун танимайдиган, Унинг розилигидан ўзга нарсани талаб этмайдиган- фақиҳдир.

7. Басийратда – кўзларидан ғафлат тўрини олиб ташлаб, кўра бошлаган, сўнгра нафси ҳавосининг ёмонликлари кўра бошлаган киши – фақиҳдир.

8. Яқийн (кучли ишончда) – Мавлосига муҳтожлиги фақирлигини эътироф қилиши орқали кучли ишонч ва фаҳми нури ила қўрқув ва ваҳима занжиридан қутулиб олган, бу ҳолга етказганига ҳамд айтган ва У зотга дуо-илтижолари ортган киши – фақиҳдир.

9. Қўрқувда – Ҳаётлик вақтида, ўлимга юзлашиб, қабрга кирмасдан олдин ўзини муҳосаба қилиб борган, ўзининг амалларини тафтиш қилиб юрган киши- фақиҳдир.

10. Ҳикматда – ҳидоят ва тўғриликка муваффақ қилинган, ҳикмат берилган ва хитобларни ажратиш ато этилган, унинг сўзлари эшитувчиларга ёқимли бўлган киши – фақиҳдир.

Изоҳ: “Али розияллоҳу анҳу айтадилар: Сизларга ҳақиқий фақиҳнинг хабарини берайми? У одамларни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилмайдиган ва уларга Аллоҳ таоло осий бўладиган ишларга рухсат бермайдиган кишидир. Одамларни Аллоҳнинг макридан бепарво қолдирмайдиган кишидир. Бошқага рағбат қилиб Қуръонни тарк қилмайдиган кишидир».

@Shariatuz👇

/channel/+Q0yKqSR1fmFjCyto

Читать полностью…

SHARIATUZ

#09_Декабр
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok @Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

СЕН ФАҚИР ЭКАНСАН

Бир киши Иброҳим Ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳга:
“Эй Абу Исҳоқ, мендан ушбу жубба (кийим)ни қабул қилишингизни хоҳлардим”, деди.
- Сен бой бўлсанг, қабул қиламан. Борди-ю, фақир бўлсанг, уни рад этаман.
- Албатта, мен бойман.
- Қанча молинг бор?
- Икки минг динор.
- Сендаги икки минг ўрнига тўрт минг бўлишини хоҳламайсанми?
- Ҳа, хоҳлайман.
- У ҳолда, сен фақир экансан. Уни сендан қабул қилмайман.

Ибрат: Дунёга кўнгил боғламаслик ҳар бир мўминнинг зийнатидир. Унга маҳлиё бўлиш эса бандани ҳалокатга етаклайдиган офат ҳисобланади.

Манба: "Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китоби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok @Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилинг!

Огоҳ бўлингки, Aллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур.

Раъд сураси,28-оят.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Каналга уланиш учун манзил👆

Читать полностью…

SHARIATUZ

#08_Декабр
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok @Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Тарбияга_оид_ҳадис

Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ ҳузуридаги дўстларнинг яхшиси дўсти учун хайрли бўлганидир. Аллоҳ ҳузуридаги қўшниларнинг яхшиси қўшниси учун хайрли бўлганидир”, дедилар.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Каналга уланиш учун манзил
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENMiqkkdX5hYwsraA

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Аллоҳ сизга хайрли умр, дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:

اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур
(Маъноси: "Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз".)

Абу Довуд ривояти.

👉@ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Муҳтож ва қийналган кишиларни оғирини енгил қилиш керак

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

ЗАҲАР ТАЪСИР ҚИЛМАГАН САҲОБА

Баъзи кофирлар Холид ибн Валид розийаллоҳу анҳудан каромат талаб қилиб: “Сен Исломни даъво қиласан. Бас, бизга бирор каромат кўрсат”, дейишди. Шунда: “Менга ўлдирадиган заҳар олиб келинглар”, деди. Унга бир косада заҳар олиб келишди. Уни қўлига олди ва: “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм”, деб ҳаммасини ичди. Аллоҳ таолонинг изни билан соғ ҳолда ўрнидан турди. Шунда кофирлар: “Бу ҳақ диндир”, дейишди.

Юқоридаги ҳикоядан “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм”ни таом ва ичимлик олдидан айтишнинг дунёвий ва ухровий фойдалари мавжуд эканини билиб олдик. Ҳатто у ейиладиган ва ичиладиган нарсаларга ўқилса, зарар бермайди, иншааллоҳ.
Холид ибн Валид розийаллоҳу анҳу билан содир бўлган бу қисса турли ривоятлар билан келтирилган. Ушбу каромат кўп маротаба содир бўлган бўлиши мумкин.
Абу Сафар роҳимаҳуллоҳ айтади: “Холид ибн Валид розийаллоҳу анҳу Ҳирога тушди. Унга: “Заҳардан эҳтиёт бўлинг, ажамлар сизни заҳарлаб қўймасин”, дейишди. Шунда: “Уни олиб келинглар”, деди. Қўлига олиб уни ютди ва: “бисмиллаҳ”, деди. Унга ҳеч нарса зарар қилмади.

Ибрат: Ҳақиқий тақво эгалари ҳеч нарсадан хавотирга тушмайдилар, қўрқмайдилар, маҳзун ҳам бўлмайдилар. Улар ҳар доим Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўладилар.

Манба: "Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китоби

👉 @ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

#06_Декабр
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok @Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

ЛУҚМОНИ ҲАКИМНИНГ ДОНИШМАНД БЎЛИШИГА САБАБ

Луқмони Ҳакми қора танли, қалин лабли, қадами ясси қул бўлган. У мажлисда инсонларга илм, тўғри йўл кўрсатиб турган вақтда олдига бир киши келиб:
– Сен мен билан фалон-фалон жойда қўй боқиб юрган одам эмасмисан? - деб сўради.
– Ҳа, деди.
– Нима сени мен кўриб турган юксак даражага етказди? деб сўради.
– Рост сўзлаш ва ўзимга алоқадор бўлмаган нарсадан сукут қилиш, - деди.

Ибрат: Инсонни ростгўйлик ва керакли ўринда сўзлаш азизлик даражасига олиб чиқади.

Манба
: "Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китоби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok @Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

#05_Декабр
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok @Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

#эълон

Бугун 04.12.2023 да хуфтон намозидан сўнг "Сирож Солиҳ" жоме масжидида "савол-жавоблар" туркумли суҳбати бўлиб ўтади.

Суҳбатда енгил, жавоби очиқ-ойдин бўлган саволларга ҳанафий мазҳабимиз китобларидаги ёрқин жавобларни келтириш билан, фатвога оид саволларга эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатволарини нақл қилиш билан жавоб берамиз.

Эслатма: Суҳбат таҳририятимизга аввал келиб тушган саволлар юзасидан бўлади. Ушбу эълондан сўнг юборадиган саволларингизга кейинги суҳбатларда жавоб берилади ИншаАллоҳ.

Саволларни йўллаш учун бот👇

@Shariatuzga_savollar_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Тарбияга_оид_ҳадис

Амр ибн Шуъайб отасидан, у бобосидан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Болаларингиз етти ёшга кирганида намоз ўқишга буюринглар. Агар ўн ёшга кириб ҳам (намоз ўқишмаса), уларни уринглар ва ётоқда ораларини ажратиб, алоҳида қилиб қўйинглар”, дедилар.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Каналга уланиш учун манзил
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENMiqkkdX5hYwsraA

Читать полностью…

SHARIATUZ

Истиғфор ҳақида

(Бизга келадиган мусибатларнинг кўп қисми, гуноҳларимиз сабабидан келади. Бунинг давоси истиғфордир)

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | @Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

Хайрли кун

❄️ Қор ёғганда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🌨 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаайаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

💨 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

👉@Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

Ҳар бир қийинчиликнинг ортида енгиллик бордир

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

👉@Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

Жуманинг суннатлари:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: @Shariatuz

Читать полностью…

SHARIATUZ

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok👇

/channel/+Q0yKqSR1fmFjCyto

Читать полностью…

SHARIATUZ

Дуода холис амалларини ўртага қўйиб сўраш

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

👉@Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Бахтли_бўлай_десангиз

Кечасидан сабоқ чиқарган, нафсини тергаб турган, қабри учун захира тайёрлаган, ошкора ёки махфий ишлари борасида Аллоҳнинг кўриб турганини ҳис этган инсон саодатли инсондир.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok @Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

#07_Декабр
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok @Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

☪️ “Йил имоми – 2023” танлови (видеолавҳа)  

Куни кеча бўлиб ўтган «Йил имоми – 2023» кўрик танловида Тошкент шаҳри  “Холид ибн Валид” жоме масжиди  имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжонов I даражали диплом ҳамда Ҳаж сафари йўлланмасини қўлга киритди.
Бу, албатта, Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг, пойтахтимиздаги барча имом-домлаларнинг улкан ютуғидир.
Фурсатдан фойдаланиб, Исроилжон домла Исмоилжоновни самимий қутлаймиз. У кишининг барча ишларида Аллоҳ таолодан улкан муваффақиятлар сўраб қоламиз.

✅  Улашинг | @ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Бахтли_бўлай_десангиз

Тавфиқ бу чиройли хотима, сўз тўғрилиги, амал солиҳлиги, зулм ва қариндошликни узишдан йироқликдир.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Каналга уланиш учун манзил
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENMiqkkdX5hYwsraA

Читать полностью…

SHARIATUZ

Саловат айтганда бериладиган мукофот

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Тарбияга_оид_ҳадис

Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ва Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида шунчалик давомли, кўп васият қилганларидан қўшни меросхўр бўлса керак, деб гумон қилдим”, дедилар.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Каналга уланиш учун манзил
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENMiqkkdX5hYwsraA

Читать полностью…

SHARIATUZ

Ризқ топишдаги нотўғри холатлар

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИБРАТИ

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг илми ва амалидаги намуна қандай ҳам гўзал?! У зотнинг илми борасида “Саҳиҳул Бухорий” ва бошқа асарлари маълум. Лекин Имом Бухорийнинг амали ҳақида Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ “Ҳадй ас-сорий муқаддима фатҳ ал-Борий” китобида қуйидагиларни ёзган: “Муҳаммад ибн Мансур айтади:

“Биз Абу Абдуллоҳ Бухорий билан мажлисда эдик. Бир киши соқолидаги нарсани олиб масжиднинг ерига ташлади. Бухорийнинг ҳалиги нарсага ва одамларга қараб турганини кўрдим. Одамлар сезмай турганларида қўлини узатиб, ердан ҳалиги нарсани олиб, енгига солганини кўрдим. Масжиддан чиққач эса уни олиб ерга улоқтирганига гувоҳ бўлдим”.

Ибрат: У зот роҳимаҳуллоҳ соқолдан кетказилиши керак бўлган нарсадан масжидни муҳофаза этганлар. Албатта, бу илм ва амалнинг гўзаллигидан. Бас, уларнинг йўлига эргашинг.

Манба
: "Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китоби

@Shariatuz

Читать полностью…

SHARIATUZ

#04_Декабр
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok @Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Бахтли_бўлай_десангиз

Бир бўлак нон, етти дона хурмо, бир пиёла сув, хонага тўшалган бир тўшак ва Мусҳаф... Ушбу нарсаларга эга бўлган ҳолда борингизга шукр қилинг ва дунёга “Ас-салом” денг!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал