shariatuz | Неотсортированное

Telegram-канал shariatuz - SHARIATUZ

6580

Тошкент шаҳридаги «Сирож солиҳ» жомe масжиди имом хатиби Ҳасан Қодировнинг расмий диний-маърифий канали Facebook.com/shariatuz Youtube.com/shariatuz Instagram.com/shariatuz @Shariatuz_maruza_bot Саволга: @Shariatuzga_savollar_bot

Подписаться на канал

SHARIATUZ

🍃Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘️Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
👉 @ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Мусулмон киши ҳалол касб қилади

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | @Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

ЁНҒИННИ СЕЗМАГАН НАМОЗХОН

“Тарихул Ислом” китобида улуғ тоебин, фақиҳ, зоҳид Муслим ибн Ясор Басрий таржимаи ҳолида келтирилган. У зот 100 ҳижрий санада вафот этган.
Ибн Авн Муслим ибн Ясорнинг ўғли Абдуллоҳдан ривоят қилиб айтади: “Унинг отаси намоз ўқиса, қозиққа ўхшаб қолар, бу томонга ҳам, бу томонга ҳам эгилмас эди”. Ғайлон Ибн Жарир айтади: “Муслим ибн Ясор намоз ўқиса, ташлаб қўйилган кийим каби (қимирламас) эди”. Ибн Шавзабдан ривоят қилинади: “Муслим ибн Ясор намозга киришса, (ундан олдин) аҳлига: “Гаплашаверинглар, мен гапингизни эшитмайман”, дер эди”. “Бир марта унинг уйида ёнғин чиқди. Уни ўчиришди. Кейин унга хабар беришди. У: “Сезмадим”, деди”. Бу ривоятни Саид ибн Омир Маъдий ибн Сулаймондан келтирган.

Ибрат: Нафсини поклаган, намозни меърож деб билган, уни хушуъ ва хузуъ ила ўқийдиган зотлар намозларида бошқа нарсаларни сезмаганлар. Ўзимизга савол берайлик: “Намозда нималарни ўйлаймиз?” “Ўзимиз намозда туриб, ёнимизда бўлаётган ишларга аралашамизми ёки намоздан чалғимаймизми?”

👉 @Shariatuz

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Тафаккур

Нега ўзингизни қийнайсиз?

Инсониятнинг хатоларидан бири бу – узоқ келажакнинг оғир юкини бугунги кунга қўшиш ва ҳаётини қийинлаштиришдир.

Киши хаёл сура бошласа, унинг фикрлари ниҳоясиз чегараларга тарқалади. Гумон ва васвасалар бу эрк берилган фикрларни жуда тез эгаллайди ҳамда оғир ташвишлар ва хавотирли ўйлар томон етаклайди.

Шундай экан, нега кераксиз хаёлларга берилиб, қайғу билан ўзингизни қийнайсиз?

Бугунингиз чегарасида яшанг.
Мана шу сиз учун энг мос ва тўғри услубдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким кўнгли хотиржам, бадани офиятда ва ҳузурида бир кунлик озуқаси бор бўлган ҳолида тонг оттирса, худди дунё унинг қўлида жамлангандек бўлибди” (Имом Термизий ривояти).

👉Агар сизда мана шу неъматлар бўлса, демак, сиз бутун дунёга эгасиз. Шундай экан, уларни кичик санаманг.

👉Тинчлик, саломатлик ва кунлик озиқ-овқат порлоқ ақлга хотиржам ва тўғри ўйлашни ҳадя этади.
Натижада у бир шахснинг ҳаёти майли, ҳатто тарих ғилдирагини ўзгартириб юборадиган ғоялар топиши мумкин бўлади.

✅ Аслида, бу кичик кўринган неъматлар ўз соҳибига мукаммал фойда олинадиган вақт, юраётган йўлида мунтазамлик, қийинчилик ва ғовлардан дам олиш учун фурсат тақдим этади.

Иброҳим Халилуллоҳ алайҳиссалом тонгда бундай дуо қилар эдилар:Аллоҳим! Яратганинг бу янги кунни сенга ибодат қилишим ила бошлат. Уни мен учун мағфират ва розилигинг билан тугат. Унда мени Ўзинг қабул қиладиган яхшиликлар билан ризқлантир. Улар ила мени покла ва куч-қувватли қил. Қилган гуноҳларимни мағфират эт. Албатта Сен ўта мағфиратли, раҳмли, барчага яхшиликни раво кўрувчи ва кўплаб неъматларни ато этувчи Зотсан”. У зот айтардилар:

✅ “Ким тонг оттирганда шу дуони айтса, батаҳқиқ, бугуннинг шукрини адо этибди”.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий  

👉 @ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Ризқни ҳалодан топиш

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

Жуманинг суннатлари:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: @Shariatuz

Читать полностью…

SHARIATUZ

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok👇

/channel/+Q0yKqSR1fmFjCyto

Читать полностью…

SHARIATUZ

Абу Зуръа ибн Амр айтади:

"Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган икки кишининг афзали муҳаббати кўпроғидир".

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#30_Ноябр
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

ТАНА ВА ҚАЛБ РОҲАТИ

  Етти хислатдан ўзингни сақласанг, жисминг ҳам қалбинг ҳам роҳат топади:

— ўтган нарсага ўкинма, хафа бўлма;
— ҳали бошингга тушмаган нарсага ғам чекма;
— ўзингда бор айб билан бошқаларни маломат этма;
— бажармаган ишингга мукофот сўрама;
— эга бўлмаган нарсангга ҳавас қилма;
— ғазабидан сенга зарар етмаган кишига ғазабланма;
— таҳсинга лойиқ бўлмаган кишини мақтама.


👉@ShariatUZ 📲

Читать полностью…

SHARIATUZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!🤲

🍀 Қалбингиз иймонга,✨
🍀 Уйингиз қувончга,✨
🍀 Юзингиз нурларга,✨

🌸 Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!🤲

💐 Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин!🤲

☀️ХАЙРЛИ ТОНГ☀️

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |

Читать полностью…

SHARIATUZ

Бандалар имтиҳонда бўлишлиги ҳақида ояти карима

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Ҳадис: Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”).

Абу Довуд ривоятлари.
👉👉👉@Shariatuz

Читать полностью…

SHARIATUZ

Қийинчиликни ортида кўп яхшиликлар бор

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Тарбияга_оид_ҳадис

Ҳузайфа розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаринглар. Бундай қилмайдиган бўлсангизлар, Аллоҳ таоло сизларга бир балони юборади. Сўнгра дуо қилсангизлар, дуоларингиз қабул қилинмайди”, дедилар.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

#03_Декабр
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok @Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

🕌 ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ЯНА БИР ЖОМЕ МАСЖИД ҚАЙТА БУНЁД ЭТИЛДИ
 
✅ Бугун, 2 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳрида қайта қурилган “Искандархўжа” жоме масжидининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этдилар. 

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари маросимда юртимизда диний-маърифий жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги масжид очиш, мавжудларини қайта қуриш ва таъмирлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, уларда намозхонларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, масжид қуриш ва обод этишнинг фазлини баён этиш баробарида қурилиш ишларида кўмакчи бўлган ҳомийлар, устаю-муҳандислар, қурувчилар ва масжид қавми улуғ ажрларга эга бўлганини билдирдилар. Муфтий ҳазратлари ушбу жоме атрофида яқин ўтмишдаги улуғ зотлар истиқомат қилганлари ва масжидда ҳам мўътабар зотлар хизмат қилганларига алоҳида урғу қаратдилар.

🤲 Маросим якунида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Қуръони карим тиловати қилди, Тошкент шаҳридаги "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти мудири, қори-домлалар устози, мазкур жомеда Рамазон ойларидаги бир неча бор хатми Қуръон ўқиган Абдуҳаким қори Матқулов томонидан хайрли дуолар қилинди.
➡️ БАТАФСИЛ

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Ҳикмат_мўминнинг_йўқотгани

Ҳакимлардан биридан сўрашди:
– Бойлар яхшими ёки олимлар?
– Албатта, олимлар.
– Хўп, яхши. Лекин олимларнинг бойлар эшигига боришлари ва бойларнинг олимлар томон бормаслигига нима дейсиз?
– Чунки уламолар молнинг фазилатини биладилар. Бойлар эса илмнинг қийматини билишмайди.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

#02_Декабр
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok @Shariatuz_maruza_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Фотолавҳа

"Сирож Солиҳ" жоме масжидида жума шукуҳи (01.12.2023)

✨ Улашинг👉| @ShariatUZ

Читать полностью…

SHARIATUZ

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилинг!

Огоҳ бўлингки, Aллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур.

Раъд сураси,28-оят.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Каналга уланиш учун манзил👆

Читать полностью…

SHARIATUZ

Мусибатларни енгиш учун Аллоҳга таваккал қилиш керак

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Ҳикмат_мўминнинг_йўқотгани

Бир киши Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳга шундай деди:
"Аллоҳ таоло оятда "Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан" деган, бизга нима бўлдики, Аллоҳга дуо қиламиз, аммо бизга ижобат қилинмаяпти?"
Иброҳим ибн Адҳам унга жавобан:
"Бунинг сабаби бешта:
1⃣ Аллоҳни танидингиз, лекин Унинг ҳаққини адо қилмадингиз,
2⃣ Қуръон ўқидингиз, лекин ундаги нарсага амал қилмадингиз,
3⃣ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севамиз дедингиз, лекин унинг суннатларини тарк қилдингиз,
4⃣ Иблисни лаънатлаймиз, дедингиз, аммо унга итоат этдингиз, ва
5⃣ бешинчиси, ўз айбларингизга кўз юмиб, бошқа одамларнинг айблари билан овора бўлдингиз".

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

Мусулмон кишига мусибат етса...

Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Ҳикмат_мўминнинг_йўқотгани

Мақтов эшитаётган одам ўзидаги камчиликларни билиб туриб, мақтовчиларнинг мақтовидан ғурурланиши айни аҳмоқликдир.

Манба: Рамазон Бутий. Шарҳ ҳикам ал-атоъиййа

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Каналга уланиш учун манзил
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENMiqkkdX5hYwsraA

Читать полностью…

SHARIATUZ

#29_Ноябр
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#Тарбияга_оид_ҳадис

Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй ўғлим, агар оила аъзоларинг ҳузурларига кирсанг, салом бергин. Ана шунда ўзингга ва оила аъзоларингга барака бўлади”, дедилар.

Сабоқ: Киши уйига кирганида ўз аҳлига салом бериш маҳбуб амаллардан. Агар ҳечким бўлмаса “Ассалому ъалайна ва ъала ибадиллаҳис солиҳийн”, деб айтмоқлиги ҳам маҳбубдир.

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Каналга уланиш учун манзил👆

Читать полностью…

SHARIATUZ

#28_Ноябр
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
🇺🇿#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | shariatuz">TikTok

Читать полностью…

SHARIATUZ

#эълон

Бугун 27.11.2023 да хуфтон намозидан сўнг "Сирож Солиҳ" жоме масжидида "савол-жавоблар" туркумли суҳбати бўлиб ўтади.

Суҳбатда енгил, жавоби очиқ-ойдин бўлган саволларга ҳанафий мазҳабимиз китобларидаги ёрқин жавобларни келтириш билан, фатвога оид саволларга эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатволарини нақл қилиш билан жавоб берамиз.

Эслатма: Суҳбат таҳририятимизга аввал келиб тушган саволлар юзасидан бўлади. Ушбу эълондан сўнг юборадиган саволларингизга кейинги суҳбатларда жавоб берилади ИншаАллоҳ.

Саволларни йўллаш учун бот👇

@Shariatuzga_savollar_bot

Читать полностью…

SHARIATUZ

☪️«БОҚИЙ БУХОРОНИНГ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИДАГИ ЎРНИ»

✅Аввал хабар берганимиздек, айни соатларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасаси мажлислар залида Мир Араб мадрасасининг 500 йиллиги муносабати билан "Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни" мавзусида халқаро анжуман юқори савияда ўтказилмоқда.
Тадбирда Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг обрў-эътиборли уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон сингари мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари фаол иштирок этяптилар.

🔟Анжуманни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари табрик сўзи билан очиб бердилар.

✍️Шундан сўнг сўз Миср Араб Республикаси муфтийси, Шайх, профессор, Др. Шавқий Аллом ҳазратларига берилди. У киши  Ўзбекистон, хусусан, Бухоро заминидан етишиб чиққан буюк алломаларнинг бой маънавий мероси, уларнинг ислом тамаддуни тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида маъруза қилди.
Халқаро мусулмон уламолар кенгаши раиси, Шайх, проф., Др. Алий Муҳйиддин Қорадоғий ҳазратлари, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор Али Эрбош жаноблари ҳам ўзларининг табрик сўзларида Ўзбекистон илм-фан ва маданият бешиги эканини, бу юрт алломалари олдида жаҳон халқлари қарздор эканини таъкидладилар.

🟢Мир Араб мадрасаси битирувчиси, Кавказ мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода ўзбекча маъруза қилиб, Ўзбекистон ўзи учун иккинчи ватан эканини ифтихор билан қайд этди.
Анжуман якунланди.

#Мир_Араб_мадрасасининг_500_йиллиги
#Тошкент2023

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…
Подписаться на канал