sektorlarga | Неотсортированное

Telegram-канал sektorlarga - Секторларга©мурожаат

3548

💻Ушбу платформа мамлакатимизнинг равнақига бефарқ бўлмаган, Президент сиёсатини қўллаб-қувватловчи, ватанпарвар журналист ва блогерлар томонидан ташкил этилди ва ҳеч қандай молиявий мақсадлар кўзланмаган, кимнингдир сиёсий қарашларини ҳам ифодаламайди.

Подписаться на канал

Секторларга©мурожаат

QALAMPIRUZ манбасига кўра, Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов Мудофаа вазири этиб тайинланди.

У Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.
Холмуҳаммедов Мудофаа вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари каби лавозимларида ҳам фаолият юритган.

👉🇺🇿@axborotuz

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

#Анонс
✅ БУГУН БАРЧАСИНИ ҚАЙТА ТУҒРИЛАШ КЕРАК ёхуд ⚡️InterFUTBOL⚡️нинг сешанба сони АНОНСи
♻️Тан олиш керак, бугун, яъни 19 ноябрь куни миллий термамиз Лаосда бор-будини йиғиштириб ғалаба қозониши шарт ва лобуд. Акс ҳолда яна мухлисларимиз орасида юрак касаллигига учраганлар сафи кенгайса кенгаядики...
⛳️- Омон бўлсин Сречко, насиб этсин 3 очко;
- Ортиқча 6 (х2) дақиқа;
- Корейсча японча олға интилиш;
- Лаосга катта юқотишлар, лекин кучли ишонч билан;
- Чемпионатдан холи вақтда;
- Умар Эшмуродовда нима гаплар?
- Йўқлик сари юз буриш;
- Алиқулов тенгсиз ёки...
- Салим Мустафоевга барқарорлик етишмади;
- Хитой кенгликлари учун мега ижрочи;
- Сўз навбати Рондонга;
- Лифтда сайр мисоли;
- Турли номинациялар бўйича;
- Ҳазилнинг таги нима эди?
- Мармуш- "стандарт"ларни янги қироли
ва бошқа шу каби қизиқарли мақолаларни нашримизнинг 91(2200)-сонида ўқишингиз мумкин.
💹 ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!
📲 http://iff.uz/bugun-barcasini-qaita

✅Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

✅Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

⚡️Бироздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бошланади

Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

👉🇺🇿@axborotuz

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

“Fuqarolarning korrupsiya holatlariga duch kelganda xabar berish oqibatlaridan qo‘rqishi bizni xavotirga soladi” — Akmal Burhonov

Tadbirda Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktori Akmal Burhonov loyiha natijalari haqida fikr bildirar ekan, respondentlarning yarmidan ko‘pi xabar berish oqibatidan qo‘rqishi achinarli ekanligini ta’kidlagan.

Batafsil — https://daryo.uz/VnCqz4ok

✅Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

НамМТИда янги замонавий амфитеатрнинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Наманган муҳандислик-технология институти "Халқаро талабалар куни" байрами арафасида ўз талабаларига муносиб совға тақдим этди. Замонавий ёзги амфитеатрнинг очилиш маросими институтинг ўсиб бораётган имкониятларини яна бир бор намойиш этди.

Тадбирда институт ректори Одилжон Маматкаримов, Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Абдулаҳат Ғаффаров, Вилоят маънавият ва маърифат маркази раҳбари Мусохон Аппақов ҳамда Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов сўзга чиқиб, талабаларни ушбу ажойиб имконият билан самимий табриклашди.

Амфитеатр замонавий меъморий ечим асосида қурилиб, 500 ўринга мўлжалланган. У талабаларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, турли шоу-дастурлар, маънавий-маърифий тадбирлар ва маданий кўнгилочар лойиҳаларни ўтказиш учун барча зарур жиҳозлар билан таъминланган.

Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

https://uza.uz/uz/posts/bagrikeng-diyor-farzandlari_657765

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

🏵 Бир гуруҳ фаоллар "Диний бағрикенглик" кўкрак нишони билан тақдирланди

Бугун "Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан мамлакатимизда диний-маърифий ривожланиш йўлида ҳисса қўшган турли соҳа мутахассислари, шу жумладан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг маънавият ва маърифат ҳамда давлат тилини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси Фатхиддин Муҳиддинов "Диний бағрикенглик" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев юксак мукофотга сазовор бўлганларни қутлади ва миллатлараро дўстлик ҳамда диний бағрикенглик ришталарини мустаҳкамлашдаги хизматларини алоҳида эътироф этиб, келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилади.

Маълумот учун: "Диний бағрикенглик" кўкрак нишони билан жамиятда бағрикенглик ғояларининг мустаҳкамланиши, турли миллат ва элат ҳамда диний конфессия вакиллари ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилаётган ходимлар мукофотланади.


💐 АОКА жамоаси фахрли устоз Фатхиддин Муҳиддиновни юксак эътироф билан самимий муборакбод этади! Серқирра фаолиятлари ва тажрибаларида зафар ёр бўлишига, мукофотлар давомли бўлишига тилакдошмиз!

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

"Пахталикўл" сув узатиш иншоотида реконструкция ишлари олиб борилмоқда

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган туманидаги "Пахталикўл" сув узатиш иншоотида бўлиб, Европа тараққиёт тикланиш банки маблағлари асосида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди.

Бу ерга 5 та янги двигателлар олиб келинди. Бундан ташқари, барча ёритиш чироқлари энергия тежамкор лампаларга алмаштирилиб, уларнинг ҳар бирига ҳаракат қурилмалари ўрнатилмоқда. Бунинг натижасида «Пахталикўл» сув узатиш иншоотида бир ойда ўртача 120-140 минг квт электр энергиясини иқтисод қилишга эришилади.

Вилоят раҳбари жараённи тезлатиш ва бунда сифатга алоҳида эътибор қаратиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | yanginamangantumanihokimligi">Youtube | Guruh

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Янги Наманган туман ихтисослаштирилган мактабининг куз-қиш мавсумига шайлиги назорат қилинди

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов туманнинг Оромгоҳ маҳалласи ҳудудида жойлашган мазкур мактабда бўлиб, қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди. Совуқ кунларни беталафот ўтказиш, хоналарда мўтадил ҳароратни сақлаш борасида масъулларга зарурий кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, тумандаги барча ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилган бўлиб, иситиш тизимлари, қозонхона, мўрилар ва электр тақсимлагичлар тўлиқ назоратдан ўтказилган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | yanginamangantumanihokimligi">Youtube | Guruh

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Олий судда лавозимга тайинланган судьялар қасамёд қабул қилди

Олий суд пленумининг навбатдан ташқари мажлисида айрим туманлараро маъмурий судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/657456

✅Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

"Liger Cinema" киностудияси томонидан Миллия гвардия билан ҳамкорликда "Ваъда" номли кўп қисмли сериал тасвирга туширилмоқда.

Ҳозиржа сериалнинг биринчи мавсуми тасвирга туширилди.

/channel/Rasmiy_xabarlar_Official/47860

✅Обуна бўлинг: @
Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ TikTok миллий хавфсизлик хавотирлари ҳолатида ҳам хитойлик ходимларни ёллашни кўпайтирди;

⚡️ Meta келгуси йил бошида Threads'да рекламани жорий этишни режалаштирмоқда;

⚡️ АҚШ президентлигига сайланган Дональд Трамп аввалги позициясини ўзгартириб, TikTok'ни мажбурий сотишдан қутқармоқчи;

⚡️ Meta компанияси европалик Instagram ва Facebook фойдаланувчиларига Европа Иттифоқи тартибга солувчи органлари талабларига мувофиқ "камроқ персонлаштирилган реклама" олиш имкониятини тақдим этишни режалаштирмоқда;

⚡️ Ticketmaster маълумотларини бузган хакерлар 50 миллиард ёзувларни ўғирлашда айбланмоқда;

⚡️ Guardian ирқчилик ва фитна назарияларига "ишора қилиб", Х ижтимоий медиа платформасини тарк этади;

⚡️ Корпоратив сунъий интеллект билан шуғулланувчи Writer компанияси C серияси доирасида 200 миллион доллар жалб қилди;

⚡️ Илон Маск xAI учун янги улкан суперкомпютерни қанчалик тез яратгани билан рақобатчиларни ҳайратда қолдирди, бу эса ўта катта ўлчамли маълумотларни қайта ишлаш марказлари пойгасини рағбатлантиришга ёрдам берди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам социально-экономического развития, дальнейшего улучшения инвестиционного климата и предпринимательской среды в Андижанской области.

#Mirziyoyev #yigilish #Andijon #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари раҳбарлари сайланди:

🔹 Равшан Мамутов Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Шарофиддин Назаров Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;
🔹 Гулрух Агзамова Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Илҳом Абдуллаев Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Жаҳонгир Ширинов Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Бобур Бекмуродов Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Нодир Жумаев Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Улуғбек Шерматов Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Хайрулло Ғаффоров Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси.

✅Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ-1002-сон, 15.11.2024 й.) имзоланди


🔰 Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини тартибга солади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мансабдор шахс бўлиб, у давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширади.

❗️Омбудсман фаолияти қуйидаги асосий принциплардан иборат:

➖қонунийлик;
➖мустақиллик;
➖адолатлилик;
➖инсонпарварлик;
➖камситишга йўл қўймаслик;
➖холислик;
➖очиқлик.

⚡️Сайланиш куни 30 ёшга тўлган, камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Омбудсман лавозимига сайланиши мумкин.

⚖️Қонун билан Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан 5 йил муддатга сайланади ва айни бир шахс Омбудсман лавозимига сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмаслиги белгиланди.

⛔️Омбудсман сиёсий партияга аъзоликни ёки унда иштирок этишни ўз ваколатлари муддатига тўхтатиб туриши ёхуд тугатиши шарт бўлиб, шунингдек, илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

✅Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

#Биласизми

🔰 Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби ва мадҳиясига эга. Давлат рамзлари давлат ҳимоясидадир.

🇺🇿 Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.

❗️ Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

⚠️ Давлат рамзларининг ҳимоясини таъминлаш мақсадида уларга нисбатан ҳурматсизлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Kanalga ulanish: @aokanamangan

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

🇺🇿 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқда мустақиллик, озодлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган.

🇺🇿 Байроғимиздаги ҳар бир ранг, ҳар бир белги ўзига хос маънога эга:

Мовий ранг – куч-қудратни, тинчлик ва барқарорликни ўзида акс эттиради;

◽️Оқ ранг – поклик, беғуборликни ифодалаб келган;

Яшил ранг – яшариш ва янгиланиш рамзи, шунинг баробарида она табиатимиз, асрий қадриятларимиз, иймон-эътиқодимиз тимсоли ҳисобланади.

Қизил чизиқлар томиримиздаги аждодлар қони – мангулик нишонасидир.

🌜 Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам.

Давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

❗️Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда

“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–996-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қонунга кўра, қуйидагилар болаларга нисбатан зўравонликнинг шаклларидир:

🔹жисмоний зўравонлик;
🔹жинсий зўравонлик;
🔹руҳий зўравонлик;
🔹ғамхўрлик кўрсатмаслик;
🔹эксплуатация қилиш;
🔹таъқиб этиш (буллинг).

🚫Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилинади.

❗️Давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўради.

✅ Қонунга мувофиқ:

➖зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари белгиланмоқда;
➖болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирлар белгиланиб, жумладан, зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда.

📑 Шунга кўра, ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан берилади ва зўравонликдан жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига ваколатли давлат органи иштирокида топширилади.

🗓 Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

🏢 Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

📞 Агентлик ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ва чора-тадбирлари тўғрисида ахборот олинишини, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларининг олди олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган ишонч телефони ишлашини таъминлайди.

❕Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

⚠️ Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ишлаб
чиқилган.

✅Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Илон Маск ҳукумат жараёнларини геймификация (ўйинга айлантириш) қилмоқчи ва экспертлар буни оқилона маркетинг стратегияси дейишмоқда;

⚡️ Meta компанияси WhatsApp ва Instagram'ни сотиб олгани учун судга тортилади;

⚡️ Трамп TikTok иловасини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши овоз берган Вакиллар палатаси аъзоси Гаэтсни Бош прокурор лавозимига номзод қилиб кўрсатмоқда;

⚡️ Pew Researh маълумотларига кўра, Х дан фойдаланиш бироз пасаймоқда, WhatsApp эса ўсиб бормоқда;

⚡️ The Wall Street Journal ўз мақолаларининг сунъий интеллект ёрдамида яратилган резюмеларини синовдан ўтказади, улар янгилик сюжетларининг бошида "Асосий лаҳзалар" графасида акс этади;

⚡️ Сунъий интеллектга эга Perplexity қидирув тизими шу ҳафтада ўз платформасида рекламаларни синовдан ўтказишни бошлайди;

⚡️ Сунъий интеллект билан шуғулланадиган етакчи компаниялар: OpenAI, Google ва Anthropic сунъий интеллектнинг янада мукаммал моделларини яратишга ҳаракат қилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2024 йилдаги 91-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.

✅Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Наманганда ижтимоий соҳа объектлари куз-қиш мавсумига тўлиқ шай ҳолатга келтирилди

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳридаги ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш давомида “Маърифат” маҳалласида жойлашган 38-сонли мактабда бўлди.

Вилоят раҳбари мактабнинг замонавий шарт-шароитлар билан таъминланганлиги, шунингдек, ёш авлоднинг билим олиши учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.

Жорий йил бошида таълим муассасасида янги 540 ўринли ўқув биноси ва 288 квадрат метр майдонли спорт зал қурилиб, фойдаланишга топширилган. Шу билан бирга, 490 ўринли қўшимча ўқув биноларини мукаммал таъмирлаш ишлари ҳам амалга оширилди.

Ҳозирда мактабда 1 153 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Улар учун барча зарур шароитлар яратилган, хусусан, қишки мавсум учун иссиқлик тизими доимий барқарор ҳолатда сақланиши таъминланган. Вилоят ҳокими таълим муассасасидаги иссиқлик тизими, барча техник жиҳозлар узлуксиз ишлашини таъминлаш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Шимолий айланма йўлининг икки четидаги бунёдкорлик ишлари кўрилди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган туманидан ўтган шимолий айланма йўлининг икки четидаги бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишди.

Мазкур кўчада "Бест строй 2020" МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар барпо этилмоқда, 2 та 80 хонадонли турар-жойлар келгусида аҳолининг уйга бўлган талабини қондиришга хизмат қилади.

Кейинги манзил мазкур ҳудуддаги Намангансой устидан ўтувчи, маҳаллий тилда Чортоқ йўли кўприги деб аталувчи объектда бўлди, бу ерда айни пайтда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳага кўра узунлиги 500 метр бўлган ушбу кўприк замонавий кўринишга келтирилади. Бунинг учун 2 млрд сўмдан зиёд маблағ сарф этилиши кўзда тутилган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | yanginamangantumanihokimligi">Youtube | Guruh

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

#Биласизми

⚡️ Қонунчиликка кўра, истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим.

✔️ Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.

⚖️ Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди.

✅Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

🇺🇿 Ўзбекистон байроғи юртимиз бўйлаб мағрур кезмоқда

Ватанпарвар юртдошларимиз, ёшлар ва ҳарбийлар ҳамроҳлигида рекорд даражадаги 100 метрлик давлатимиз рамзи Хоразмдан Бухорога етиб келиб, Арк қалъасидан олиб ўтилди.

Айни дамда байроқ Самарқанд вилоятига етиб келди.


🇺🇿 18 ноябрь куни байроғимиз Тошкент шаҳрида кутиб олинади!

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун (ЎРҚ-982-сон 25.10.2024 й.) қабул қилинди


Манба: ЎРҚ-982-сон, 25.10.2024 й.

✅Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, ов қилиш ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини тутиш қоидаларини бузиш, камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутишнинг белгиланган тартибини ёки шартларини, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш:

Қизил китобга киритилган ҳайвонот дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган бўлса:

🔹БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (136 млн сўмдан 204 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔹
3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
🔹
3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

©️Huquqiy axborot

✅Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…
Подписаться на канал