Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.
Туркия раҳбари Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
—
Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Турецкой Республики Реджепом Тайипом Эрдоганом.
Глава Турции сердечно поздравил лидера Узбекистана с днем рождения, искренне пожелав крепкого здоровья, благополучия и больших успехов, мира и процветания узбекскому народу.
#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлар экан, Ўзбекистон етакчисининг икки қардош мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари бугунги юксак даражага етишига қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
—
Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Республики Казахстан Касым-Жомартом Токаевым.
Президент Казахстана, тепло поздравив главу нашего государства с днем рождения, подчеркнул личный вклад лидера Узбекистана в достижение современного высокого уровня отношений стратегического партнерства и союзничества между двумя братскими странами.
#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифим юксак даражада ташкил этилгани ва Қирғиз Республикаси делегациясига кўрсатилган самимий меҳмондўстлик учун дилдан миннатдорлик билдираман.
Сиз билан пойтахтингиз Тошкентда ва Ўзбекистоннинг гавҳари - қадимий Хива шаҳрида ўтган учрашувларимизни илиқ ҳиссиётлар билан эслайман.
Хива аҳлининг самимий қабули, шунингдек, "Музей-шаҳар" номини олган Хива шаҳрининг тарихий, маданий ва меъморий обидалари катта таассурот қолдирди.
Биз Ўзбекистонда мисли кўрилмаган ютуқлар ва улкан ўзгаришларга гувоҳ бўлдик. Ишонтириб айтмоқчиманки, мамлакатингизга ташрифим доирасидаги воқеалар қалбларимизда ёрқин ва ёқимли хотиралар қолдирди.
Қирғизистон ва Ўзбекистон халқларининг чуқур тарихий алоқалари ва муштарак миллий-маънавий қадриятлари бугунги кунда ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз учун мустаҳкам замин яратди.
Сиз билан самимий ва ишончли шахсий муносабатларимиз бундан буён ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш омили бўлиб қолади.
Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида ривожлантириш масалаларига шахсан эътиборингизни юксак қадрлайман.
Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизнинг тимсолингизда ҳамфикр, садоқатли ва яқин дўстимни топганимдан жуда хурсандман.
Тошкент ва Хивада ўтган учрашувларимиз якунида эришилган барча келишувлар тўлиқ амалга оширилишига ишонаман.
Ишончим комилки, давлат ташрифи якунлари бўйича имзоланган икки томонлама ҳужжатларнинг амалга оширилиши сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, инвестиция, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларни изчил ривожлантиришга янги суръат бағишлайди.
Биз қардош халқларимиз ўртасидаги яқин ва дўстона муносабатларни, уларнинг фаровонлиги йўлида ҳар томонлама ҳамкорликни янги куч ва янги руҳ билан давом эттирамиз, деб ишонаман.
Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизни туғилган кунингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, узоқ умр, давлат ишларида муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилайман.
Чуқур ҳурмат ила,
Садир Жапаров,
Қирғиз Республикаси Президенти
Facebook|Instagram|X
Муҳтарам Президент жаноблари!
Туғилган кунингиз муносабати билан Сизга энг самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз.
Жорий йилнинг январь ойида Сиз рафиқангиз билан Хитойга муваффақиятли давлат ташрифини амалга оширган эдингиз, бу ташриф давомида Сиз билан самарали ва натижадор музокаралар олиб бордик, икки томонлама муносабатларни янги даврда барча шароитда кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтариш ва Хитой - Ўзбекистон умумий тақдирини янада юксак босқичдан барпо этишимизга келишиб олдик ҳамда икки давлат ўртасидаги барча йўналишлар бўйича ҳамкорликнинг янги режасини белгилаб олдик. Яқинда Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида учрашув ўтказдик ва Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлиги бўйича янги келишувларга эришдик.
Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаман ва Сиз билан мустаҳкам дўстлигимизни қадрлайман. Сиз билан биргаликда барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва Хитой-Ўзбекистон муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларга тайёрман. Ишончим комил, Сизнинг раҳбарлигингизда "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида белгиланган барча мақсадлар, албатта, ўз вақтида амалга оширилади.
Си Цзиньпин,
Хитой Халқ Республикаси Раиси
—
Уважаемый господин Президент!
Позвольте мне выразить Вам самые искренние поздравления и наилучшие пожелания по случаю Вашего дня рождения.
В январе текущего года Вы с супругой нанесли успешный государственный визит в Китай, в ходе которого мы с Вами провели эффективные и плодотворные переговоры, объявили о повышении двусторонних отношений до уровня всепогодного всеобъемлющего стратегического партнёрства в новую эпоху и способствовании построению китайско-узбекского сообщества единой судьбы с более высокой отправной точки, и наметили новый план сотрудничества по всем направлениям между двумя государствами. Недавно на полях Саммита Шанхайской организации сотрудничества в Астане мы провели встречу и достигли новых договоренностей по китайско-узбекскому сотрудничеству.
Уделяю повышенное внимание развитию китайско-узбекских отношений и ценю глубокую дружбу с Вами. Готов вместе с Вами прилагать усилия по продвижению сотрудничества во всех сферах и выведению китайско-узбекских отношений на новый уровень.
Уверен, что под Вашим руководством все определенные в Стратегии «Узбекистан — 2030» цели непременно будут осуществлены в срок.
Си Цзиньпин,
Председатель Китайской Народной Республики
Facebook|Instagram|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.
Мактубларда Ўзбекистон етакчиси раҳбарлигида юртимиз давлатчиликни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш йўлида улкан ютуқларга эришаётгани таъкидланган.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаклари, мамлакатимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қатъий интилиш билдирилган.
—
На имя Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева по случаю дня рождения поступают сердечные поздравления от глав иностранных государств, правительств и парламентов, руководителей авторитетных международных и региональных организаций.
В посланиях отмечается, что под руководством Лидера Узбекистана страна добивается впечатляющих успехов на пути укрепления государственности, роста благосостояния народа и повышения авторитета страны на международной арене.
Также выражаются искренние пожелания крепкого здоровья, долгой жизни и успехов главе нашего государства, а народу Узбекистана — мира и благополучия, а также приверженность дальнейшему укреплению взаимовыгодного сотрудничества с нашей страной.
Facebook|Instagram|X
Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари очилишига 2 кун қолди
Бўлажак Олимпия ўйинлари расман 26 июль – 11 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегацияси ўз иштирокини бугун футболчиларимизнинг Испанияга қарши ўйини билан бошлайди.
Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 19 спорт турида 90 нафар спортчи билан 75 та лицензия қўлга киритган. Ҳамюртларимиз футбол, камондан отиш, сувга сакраш ва аёллар кураши дастурларида Олимпия ўйинларида дебют қилади.
Фурсатдан фойдаланиб, олдинда турган масъулиятли мусобақаларда ҳар бир спортчимизга омад ва зафарлар ёр бўлсин деб, жонажон Ватанимизга тарихий натижалар билан қайтишларини тилаб қоламиз!
✅Обуна бўлинг: @Sektorlarga
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров икки мамлакат биринчи хонимлари билан биргаликда Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуаси ва Нуриллабой сарой мажмуасига ташриф буюрдилар.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Кыргызстана Садыр Жапаров вместе с первыми леди двух стран посетили комплекс Ичан-кала и дворцовый комплекс Нуриллабой в городе Хиве.
#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston #Xiva
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Press - tur tashkil etildi
Unda OAV vakillari va jurnalistlar Davlatobod tumanida bo‘lib, loyiha qiymati 4 mlrd. 700 mln so‘mni tashkil etuvchi 91- hamda 280 o‘rinli binoni mukammal ta’mirlash, 12x24 o‘lchamdagi sport zal, 660 o‘rinli qo’shimcha o‘quv binosini barpo etishga 10 mlrd. 909 mln so‘m davlat mablag’lari yo‘naltirilgan 95 – maktablardagi olib borilayotgan qurilish – ta’mirlash ishlari bilan tanishdilar.
Asosiy e’tibor loyiha sifat ko‘rsatkichlari bo‘yicha standartlarga mos bo‘lishiga qaratilib, bu borada quruvchilar bilan suhbat olib borildi. Mehmonlarning qiziqtirgan savollariga atroflicha javob berildi.
Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi Axborot xizmati
✅Kanalga ulanish: @aokanamangan
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.
—
В резиденции «Куксарой» состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова в узком формате.
#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston #muzokara
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни тантанали кутиб олиш маросими бўлди.
—
В резиденции «Куксарой» состоялась торжественная церемония встречи Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова, совершающего государственный визит в нашу страну.
#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston #marosim
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
“Ижтимоий тармоқларда, матбуотда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганлигига гувоҳ бўляпмиз” – Комил Алламжонов
Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари давлат ва нодавлат теле, радиоканаллар ҳамда бошқа ОАВ раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Батафсил — https://daryo.uz/k/9yMdPhXD
✅Каналга уланиш: @aokanamangan
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ruxsatsiz yo'l ishlarini bajarish mumkin emasligini bilasizmi?
Uni olishning alohida tartibi ham mavjud bo‘lib, bunday qilmaslik javobgarlikka sabab bo‘ladi.
➡️ Rus tilida
Kanalga ulanish: @aokanamangan
Хушмуомалалик – хорижлик миллионлаб сайёҳларда илиқ таассурот қолдириш асоси
Хизмат кўрсатиш тармоқлари (туризм) инфратузилмасини ташкил қилувчи тармоқларни шакллантириш ва ривожлантиришда инсон омили энг аҳамиятлидир.
Манба
✅Каналга уланиш: @aokanamangan
Президентимиз қардош Озарбайжонда Шуша шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Озарбайжонга келди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида Россия етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар тилади.
—
Вопросы дальнейшего углубления узбекско-российских отношений всеобъемлющего стратегического партнёрства и союзничества были обсуждены в ходе телефонного разговора Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Российской Федерации Владимира Путина.
В начале беседы лидер России сердечно поздравил главу нашего государства с днем рождения, искренне пожелав крепкого здоровья, благополучия и больших успехов.
#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Уважаемый Шавкат Миромонович!
Выражаю искреннюю признательность за высокую организацию моего государственного визита в Республику Узбекистан и теплое гостеприимство, оказанное делегации Кыргызской Республики.
С теплыми чувствами вспоминаю наши с Вами встречи в столице Ташкенте и жемчужине Узбекистана – древнем городе Хиве.
Теплый прием жителей Хивы, а также исторические, культурные и архитектурные памятники Хивы, получившие звание «Города-музея», вызвали глубокие чувства и оставили незабываемые впечатления.
Мы стали свидетелями невероятных успехов и великих перемен в Узбекистане. Хочу заверить, что пребывание в Вашей стране и произошедшие события оставили в наших сердцах светлые и приятные воспоминания.
Глубокие исторические связи и общие национально-духовные ценности народов Кыргызстана и Узбекистана создали прочную основу для нашего взаимовыгодного сотрудничества в настоящее время.
И наши с Вами теплые и доверительные личные отношения и дальше будут фактором развития двустороннего сотрудничества между странами.
Высоко ценю Ваше личное внимание к вопросам развития всестороннего стратегического партнёрства между нашими странами в духе дружбы и добрососедства.
Уважаемый Шавкат Миромонович, я очень рад, что в Вашем лице я обрел единомышленника, верного и близкого друга.
Уверен, что все договоренности, достигнутые по итогам наших встреч, состоявшихся в Ташкенте и Хиве, будут полностью реализованы.
Убежден, что реализация двусторонних документов, подписанных по итогам государственного визита, придаст новый импульс последовательному развитию отношений в политической, торгово-экономической, энергетической, транспортной, инвестиционной, научно-технической, культурно-гуманитарной и других сферах.
Я уверен, что мы вместе с новой энергией и новым духом продолжим тесные и дружеские отношения между нашими братскими народами и всестороннее сотрудничество на благо наших братских народов.
Уважаемый Шавкат Миромонович, от всей души поздравляю Вас сегодняшним днем рождения.
Желаю Вам крепкого здоровья, счастья, долгих лет жизни, успехов в государственных делах, а братскому народу Узбекистана – мира и процветания.
Садыр Жапаров,
Президент Кыргызской Республики
Facebook|Instagram|X
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Таваллуд кунингиз муносабати билан самимий табрикларим ва эзгу тилакларимни қабул қилгайсиз!
Сизнинг бунёдкорона сиёсатингиз ва оқилона раҳбарлигингиз туфайли бугун Сиз халқингизнинг умумэътироф этилган етакчиси бўлиб, халқаро ҳамжамиятда ҳақли равишда катта обрў-эътиборга эгасиз.
Ишончим комил, Сизнинг стратегик йўлингизга қатъий амал қилиб, муҳим ташаббус ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириб, қардош ўзбек халқи фаровон Янги Ўзбекистонни барпо этишда Сиз қўйган юксак мақсадларга эришади.
Мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган улкан шахсий ҳиссангизни юксак қадрлайман.
Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қатъий интилишимни тасдиқлар эканман, Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, битмас-туганмас куч-ғайрат, оилавий фаровонлик ва қардош Ўзбекистон равнақи йўлидаги масъулиятли фаолиятингизда янги муваффақиятлар тилайман.
Ҳурмат билан,
Қасим-Жомарт Тоқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти
—
Уважаемый Шавкат Миромонович!
Примите мои сердечные поздравления и добрые пожелания по случаю Вашего дня рождения!
Благодаря Вашей созидательной политике и мудрому руководству сегодня Вы являетесь общепризнанным лидером своего народа, по праву пользуетесь большим авторитетом в международном сообществе.
Убежден, твердо следуя Вашему стратегическому курсу и успешно претворяя в жизнь важные инициативы и реформы, братский узбекский народ достигнет поставленных Вами высоких целей в построении процветающего Нового Узбекистана.
Дорожу нашими доверительными отношениями и высоко ценю Ваш огромный личный вклад в укрепление уз дружбы, добрососедства и многогранного сотрудничества между нашими странами и народами.
Подтверждая твердый настрой на всестороннее укрепление казахско-узбекского стратегического партнерства и союзничества, желаю Вам, уважаемый Шавкат Миромонович, неиссякаемой энергии, семейного благополучия и дальнейших успехов в Вашей ответственной миссии на благо братского Узбекистана.
С уважением,
Касым-Жомарт Токаев,
Президент Республики Казахстан
Facebook|Instagram|X
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Сизни таваллуд кунингиз билан самимий муборакбод этаман.
Президентлик фаолиятингиз билан юртдошларингиз ўртасида катта ҳурмат ва юксак халқаро обрў-эътиборга сазовор бўлдингиз. Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда салмоқли ютуқларга эришди, жаҳон майдонида ўз мавқеини мустаҳкамлади.
Давлатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, барча йўналишларда самарали икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссангиз беқиёсдир.
Яқинда Тошкентда ўтган самарали музокараларимизни илиқ эслайман. Россия ва Ўзбекистоннинг дўст халқлари фаровонлиги йўлида конструктив мулоқотни ва яқин ҳамкорликни давом эттиришдан мамнунман.
Сизга чин дилдан мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман.
Ҳурмат билан,
Владимир Путин,
Россия Федерацияси Президенти
—
Уважаемый Шавкат Миромонович!
Сердечно поздравляю Вас с Днем рождения.
Своей деятельностью на президентском посту Вы снискали большое уважение среди соотечественников и высокий международный авторитет. Под Вашим руководством Узбекистан добился значительных успехов в социальной
и экономической сферах, укрепил свои позиции на мировой арене.
Трудно переоценить Ваш личный вклад в развитие отношений стратегического партнерства и союзничества между нашими государствами, продуктивного двустороннего сотрудничества на всех направлениях.
Тепло вспоминаю наши недавние плодотворные переговоры в Ташкенте. Буду рад продолжению конструктивного диалога и тесной совместной работы на благо дружественных народов России и Узбекистана.
Искренне желаю Вам крепкого здоровья, счастья, благополучия и успехов.
С уважением,
Владимир Путин,
Президент Российской Федерации
Facebook|Instagram|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Тожикистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик ва оилавий бахт-саодат, биродар Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
—
Вопросы дальнейшего развития узбекско-таджикских отношений стратегического партнерства и союзничества были рассмотрены в ходе телефонного разговора Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Республики Таджикистан Эмомали Рахмона.
Лидер Таджикистана тепло поздравил главу нашего государства с днем рождения, искренне пожелав ему крепкого здоровья и семейного благополучия, а братскому народу Узбекистана – мира и процветания.
#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Туркманистон миллий етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Национальным лидером туркменского народа, Председателем Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым.
Национальный лидер Туркменистана сердечно поздравил главу нашего государства с днем рождения, тепло пожелав ему крепкого здоровья и благополучия, а также мира и процветания братскому народу Узбекистана.
#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Тошкентдаги Ўзбекистон-Қирғизистон саммити – келгусида икки томонлама муносабатларда янада юқори даражага чиқиш учун мустаҳкам асос
—
Узбекско-кыргызский саммит в Ташкенте – прочная основа для дальнейшего перехода на более высокий уровень двусторонних отношений
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров продолжили переговоры в расширенном составе с участием официальных делегаций двух стран.
#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston #muzokara
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Қирғизистон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Facebook|Instagram|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган Президенти Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали мулоқот қилди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с вновь избранным Президентом Исламской Республики Иран Масудом Пезешкианом.
#Mirziyoyev #muloqot #Eron #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: БМТ Бош котиби Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бир ҳафта ичида иккита йирик тадбир – Президент Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Шушада Туркий давлатлар ташкилоти саммитларида иштирок этди.
—
Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: БМШ Бас хаткери Өзбекстанға келди. Бир ҳәпте ишинде еки ири иләж - Президент Астана қаласында Шанхай бирге ислесиў шөлкеми ҳәм Шушада Түркий мәмлекетлер шөлкеми саммитлерине қатнасты.
—
Обзор важнейших событий за неделю: Генеральный секретарь ООН посетил Узбекистан. За неделю Президент принял участие в двух крупных саммитах – Шанхайской организации сотрудничества в Астане и Организации тюркских государств в Шуше.
Facebook|Instagram|X
#Инфографика
Наманган вилоятида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланиш даражаси тўғрисида маълумот.
Барча рақамлар битта инфографикада.
✅Каналга уланиш: @aokanamangan
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Шуша шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбари Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ҳамроҳлигида бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Шушу для участия в неформальном саммите Организации тюркских государств. Глава нашего государства в сопровождении Президента Азербайджанской Республики Ильхама Алиева ознакомился с созидательной работой, проводимой в городе.
#Mirziyoyev #sammit #TDT #Shusha
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
📣 Ostona shahrida bo`lib o`tgan SHHT Davlat rahbarlari kengashining navbatdagi majlisi xususida
Читать полностью…