Бугун Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи форум бошланди. Унда БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари, ЕХҲТ, Европа Иттифоқи, ИҲТ, ШҲТ, МДҲ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Туркий давлатлар Парламент Ассамблеясининг юқори даражали вакиллари, 200 нафардан ортиқ халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирок этмоқда.
Ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинаётган ва бу гал “Экологик таҳдидлар: ўзгараётган дунёда инсон ҳуқуқларининг истиқболи ва барқарор ечимларни излаш” мавзусига бағишланган ушбу анжуман иштирокчиларига Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатини ўқиб эшиттирдим.
Давлатимиз раҳбари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги энг долзарб муаммоларга бағишланган Самарқанд форумларини ўтказиш яхши анъана тусини олганини таъкидлади.
Глобал иқлим ўзгариши оқибатида сайёрамизда юзага келган кескин экологик вазият Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги энг асосий тўсиқ ва таҳдидга айлангани, глобал миқёсда қашшоқлик билан боғлиқ муаммолар кўпайиб бораётгани, инсоннинг соғлик, тоза сув, озиқ-овқат ва уй-жойга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш хавф остида қолаётгани қайд этилган. Иқлим ўзгариши оқибатида инсон ҳуқуқларига етказиладиган зарарни кескин камайтириш учун жаҳон мамлакатлари биргаликда самарали чоралар кўриши кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Мурожаатда иқлим ўзгариши муаммолари билан курашиш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар қайд этилиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиёда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги резолюциясини ишлаб чиқиш ва илгари суриш бўйича Ўзбекистоннинг ташаббуси қўллаб-қувватланишига ишонч билдирилган.
—
Сегодня в городе Самарканде начался четвертый Форум по правам человека. В нем принимают участие представители высокого уровня ООН и её специализированных структур, ОБСЕ, Европейского Союза, ОИС, ШОС, СНГ, Организации экономического сотрудничества, Совещания по взаимодействию и мерам доверия в Азии, Парламентской Ассамблеи Тюркских государств, а также более 200 международных и национальных экспертов экспертов.
Я зачитал послание Президента Шавката Мирзиёева участникам форума, посвященного теме "Экологические вызовы: будущее прав человека в изменяющемся мире, поиск устойчивых решений".
В своем обращении Президент отметил, что из-за глобального изменения климата на нашей планете сложилась острая экологическая ситуация, которая стала главным препятствием и угрозой на пути к достижению Целей устойчивого развития. Указал на необходимость совместных эффективных действий стран мира для значительного снижения ущерба правам человека, вызванного изменением климата.
Выражена уверенность, что будет поддержана инициатива Узбекистана по разработке и продвижению резолюции Генеральной Ассамблеи ООН "О защите прав человека в условиях борьбы с негативными последствиями изменения климата в Центральной Азии".
Facebook|Instagram|X
Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи анъанавий Самарқанд форуми иштирокчиларига
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
❗️Hushyor bo‘ling, firibgar firmalar bor
Ularning qonuniy faoliyat olb borayotganini qayerdan bilish mumkin?
👉ushbu havolaga kiring
✅Obuna bo’ling: @Sektorlarga
‼️Murojaat!
G'alla yig‘ishtirib olish mavsumi boshlanishi munosabati bilan Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi g'alla o'rib olingan maydonlarda o‘simlik qoldiqlarini yoqish amaldagi qonunchilikka ko'ra javobgarlikka sabab bo'lishi to‘g‘risida ogohlantiradi.
https://gov.uz/eco/news/view/13379/
✅Kanalga ulanish: @aokanamangan
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Туркия Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича келгуси режалар кўриб чиқилди.
—
При Президенте Шавкате Мирзиёеве рассмотрены дальнейшие планы по экономическому и инвестиционному сотрудничеству с Турецкой Республикой и Королевством Саудовская Аравия.
#Mirziyoyev #yigilish #hamkorlik #investitsiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#FlowerFestNamangan #flower_fest_63
#ШОШИЛИНГ
63-халқаро "Гуллар фестивали" доирасида Наманганда йирик халқаро тадбирлар ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.
Хусусан, Наманган вилояти хокимлиги, Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси хомийлигида жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Шотокан каратэ-до спорт тури бўйича Халқаро очиқ турнир ўтказилади.
Мазкур турнирда Ўзбекистон билан бир қаторда Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистон, Қорақалпоғистон республикаси каби кўплаб давлатлардан 500 дан зиёд спортчилар иштирок этиши кўзда тутилган.
Мусобақа Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Завқли ва муросасиз жангларга "Гуллар фестивали"нинг барча меҳмонларини таклиф этамиз!
Каналга уланиш: @aokanamangan
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яккасарой ва Яшнобод туманларига ташриф буюриб, жамоат хавфсизлиги ва спорт соҳаларидаги янги объектлар ҳамда маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.
—
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Яккасарайский и Яшнабадский районы столицы, где ознакомится с новыми объектами в сферах общественной безопасности и спорта, а также проводимой созидательной работой в махаллях.
Facebook|Instagram|X
Анқара шаҳридаги Ўзбекистон-Туркия саммити якунланди. "Эсонбуға" халқаро аэропортида Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Президент Режеп Таййип Эрдоған ва рафиқаси кузатиб қўйди.
—
Узбекско-турецкий саммит в городе Анкаре завершился. В международном аэропорту «Эсенбога» Президента Шавката Мирзиёева с супругой проводили Президент Реджеп Тайип Эрдоган с супругой.
#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Анқарага ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва рафиқаси ҳамроҳлигида турк маданияти, санъати ва таомлари кўргазмаси билан танишдилар.
—
В рамках программы пребывания в Анкаре Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев с супругой в сопровождении Президента Турецкой Республики Реджепа Тайипа Эрдогана с супругой посетили выставку турецкой культуры, искусства и кухни.
#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #kurgazma
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған тантанали равишда топширди.
—
Состоялась церемония награждения Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева «Орденом Турецкой Республики». Высшую государственную награду братской страны Лидеру Узбекистана торжественно вручил Президент Реджеп Тайип Эрдоган.
#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #mukofot
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳрига расмий ташриф доирасида “Turkish Aerospace Industries Inc.” компанияси фаолияти билан танишди.
—
В рамках программы официального визита
в город Анкару Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью компании «Turkish Aerospace Industries Inc.».
#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #korxona
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Оламни асранг, дўстлар!
Ҳозирги тамаддунни саноатсиз тасаввур қилиш қийин.
Экологик муаммоларнинг энг актуал масаларидан бири зарарли ва заҳарли ташланмалардир. Уларнинг ҳажмини кескин камайтириш атроф-муҳит муҳофазасининг энг асосий йўналишларидир. Саноат корхоналарининг атмосферага ташланмалари ер ости сувларини бузиши, ҳаддан зиёд табиат бойликларидан энергетика манбаси сифатида фойдаланиши муаммони яна ҳам чигаллаштиради.
Яна бир оғриқли муаммо бу - бугунги кунда бутун дунё, жумладан, Ўзбекистон ҳам озиқ-овқат тизимларининг глобал беқарорлашувига дуч келмоқда. Нархларнинг ошиши ва иқлим ўзгариши оқибатларини ҳамма бошдан кечирмоқда.
Бу республикадаги ҳосилдорликка ва қишлоқ хўжалигига аллақачон таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистон минтақадаги сув танқислиги муаммосига энг кўп мойил бўлган давлатлардан бири бўлса-да, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳалигача унинг олдини олиш бўйича жиддий ишлар қилинмаган.
Парник газлари, музликларнинг эриб бориши, табиат буҳронлари ҳам инсоният олдига глобал муаммоларни қўйган. Табиий ва энергия ресурсларидан барқарор ва самарали фойдаланишга асосланган “яшил” иқтисодий ўсишнинг Миллий стратегияси атроф-муҳит ифлосланишини минимал даражага тушириш орқали табиий офатлар ҳамда иқлим ўзгаришига чидамлилигини оширишга қаратилгани эътиборга моликдир.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, иқтисодиётнинг турли тармоқларига “яшил” технологияларнинг жорий этилиши аҳоли турмуш сифатига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Яхлит хулоса қиладиган бўлсак, Она-замин бизнинг ягона маконимиз.
Уни асраб-аввайлаш фақат бизнинг қўлимизда.
Биз ҳам табиатнинг бир бўлаги сифатида унинг эртаси учун масъулмиз.
🟢 @jurnalistuz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Турецкой Республики Реджепа Тайипа Эрдогана 6 июня посетит эту страну с официальным визитом.
#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#ecopost
Фуқаро ўз уй-жойи ҳудудидан ташқарига эккан дарахтни рухсатсиз кесиши мумкинми?
Умумий қоидага кўра дов-дарахтларни кесиш фақат руҳсатнома билан амалга оширилади. Қимматбаҳо навли дарахтларни эса умуман кесолмайсиз, бунга хатто руҳсатнома бериш ҳам тўхтатилган, давлат мораторий эълон қилган. Лекин ҳозирги масаламиз, фуқаролар томонидан ўз ҳудудларига ёки ҳудудларидан ташқарига экилган оддий дарахтлар масаласида.
Баъзи юртдошларимиз ўз уй-жойларининг ёки ерларининг атрофига эккан дарахт ва кўчатларини бемалол кесиб олавераман деб ўйлайди. “Ахир, бу дарахтни 10 йил олдин ўзим экканманку, нима учун бировдан руҳсат сўраб кечишим керак экан” деб фикрлайди улар. Аслида, улар адашишади.
Фуқаролар қайси дарахтларни давлатдан руҳсат олмасдан кесиш мумкин деган саволга “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 45-моддасида шундай жавоб берилган:
➖ёғоч олиш ва мевалар етиштириш учун махсус экилган, юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган дарахтлар ва буталарни (тераклар ва бошқа тез ўсадиган турлар, тутзорлар, мевали дарахтлар ва буталар) кесиш учун рухсатнома талаб қилинмайди.
Масалан, жисмоний шахсларнинг шахсий томорқа ер участкасида ўсадиган мевали ва ёғочбоп дарахтлар ва буталар, уларнинг кўчат ва ниҳоллари унинг шахсий мулки бўлиши мумкин. Шуларни кесиш учун руҳсатнома олинмайди. Мисол учун, Рустам аканинг 6 сотихли томорқаси ҳудудида 15 та мевали ва 25 та терак дарахти бор. Рустам ака, мана шу дарахтларни ҳеч кимдан руҳсат сўрамасдан кесишга ҳақли. Лекин, Рустам ака ана шу томорқаси ҳудудидан ташқари жойдаги дарахтни руҳсатсиз кесиши мумкин эмас. Негаки, ҳудуддан ташқаридаги дарахт Рустам аканинг мулки ҳисобланмайди, бор-йўғи 10 см.ташқарида бўлса ҳам.
Кўпчилик ўзига қарашли ер участкаси атрофидаги қўшимча 2-3 метрлик ҳудудларни ободонлаштириб, бу ҳудудларга экилган дарахтларга ўзларини мулкдор деб ҳисоблайди. Бу ҳам нотўғри. Сабаби, бу ҳудудлар эгаликдан ташқаридаги ҳудуд бўлгани учун, ундаги дарахтлар фуқаронинг эмас, балки давлат ва жамоатчилик мулки ҳисобланади. Шундай экан, бу дарахтларни ҳам ўзбошимчалик билан кесиш мумкин эмас.
Айрим фуқаролар ўз ҳудудидан ташқаридаги дарахтлар бўйича “ахир буни мен ўз қўлларим билан экканманку, нима учун руҳсат олиб кейин кесишим керак, бу адолатдан эмаску” деб эътироз билдиришади.
Аксинча, сиз ўз ҳудудингиздан ташқаридаги ўзингиз эккан дов-дарахтларни истаган вақтингизда кеса олмаслигингиз адолатдандир.
Сабаби, сиз ўз ҳудудингиздан ташқарига кўчат ёки дарахт экиб, Конституциянинг 62-моддасидаги “фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар” деган бурчингизнинг бир қисмини бажаргансиз.
Бурч эса бажарилади, уни кейинчалик суйистеъмол қилиш жавобгарликка олиб келади.
Юрист Саидали Мухторалиев
🟢 @jurnalistuz
✍️Бир мактаб директорининг ота-оналарга ёзги мактаб таътили муносабати билан жўнатган хати
Ҳурматли ота-оналар!
Фарзандларингиз таътил давомида уйда сизларни овора қилмасликлари учун уйларингингизда худди мактабдагидек қулайлик қилингки, улар мактабда қила оладиган ҳамма ишларини уйда ҳам қила олсинлар.
Масалан, ботинкаси билан деворларни тепсин, уйларингиздаги стол-стулларни тирнаб қизларини исмларини ўйиб ёзсинлар, кирган хоналарида чироқларни ўчирмасдан чиқишсин, еган-ичган нарсаларининг пўчоғини, қоғозини истаган жойига ташласинлар, ҳожатхоналарни истагандек ишлатишсин, уйдаги ҳамма жиҳозларга хоҳлагандек зарар етказишсин, баланд овозда ғариб-ғариб овозлар чиқариб бақиришсин, хоналарда бақириб-чақириб югуришсин. Эшикларни тепиб очиб тепиб ёпсинлар. Уйдан қочиб компютерхоналарга бориб ўйин ўйнаса, бунинг яхши эмаслигини қизишмай тўғри тушунтиринг, тарбия беринг.
Фарзандларингиз бу ишларни қилаётганда ҳеч ҳам асабийлашмасдан, кулибгина танбеҳ беринг. Айниқса, уларни уруш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Худо кўрсатмасин, болангизнинг психологияси бузилиши мумкин. Уришга ҳаққингиз ҳам йўқ. Бурчакда турғизиб қўйиш ҳақида ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Боланинг ҳам ҳуқуқлари бор. Судга беришимиз мумкин.
Бу ишларга бир икки болангиз учун уч ярим ой сабр қилинг. Ахир, уйингизда мактабдагидек юзлаб бола эмас-ку.
Асаб толалари жуда ҳам муҳим, асабларингизни авайланг! Бир бузилса, қайта тикланмайди буни биласиз. Таътилингиз мароқли ўтишин тилаб қоламан.
Ҳурмат билан мактаб директори
🟢 @jurnalistuz
ИИВ МОИ Касбий тайёргарлик факультетига ўқишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади.
Номзодларга қўйилган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Яшаш манзили бўйича Наманган вилоятида доимий рўйхатда туриши;
- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги;
- Бўйи эркаклар учун 165 сантиметрдан, аёллар учун 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги;
- Муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (эркаклар учун);
- Олий маълумотга эга бўлган фуқаролар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.
Тўлиқ маълумотлар шу ерда👈🏻
Эслатма: ИИВ МОИ Кaсбий тайёргарлик факультетида ички ишлар органларининг сержантлар таркибидаги лавозимлар учун мутахассислар тайёрланади, бу ўқишни тамомлаганлар ичкиишлар органлари ходими бўлади.
Аризалар 2024 йилнинг 01 июль кунига қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун: ☎️+99869-210-32-06
Қўшимча маълумотлар👈🏻
Rasmiy munosabat
Bugun ijtimoiy tarmoqlarda “Oylik ijtimoiy energiya limiti 200 kVt, kunlik esa 6.6 kVt ekan” degan xabarlar tarqalmoqda.
Mazkur xabar yuzasidan “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ quyidagilarni ma’lum qiladi:
Xabaringiz bor, О‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Yoqilg‘i-energetika sohasida bozor mexanizmlarini joriy etishning qо‘shimcha chora-tadbirlari tо‘g‘risida” 2024-yil 16-apreldagi qaroriga asosan elektr energiyasi va tabiiy gaz bir oylik iste’molining bazaviy meyorlari tasdiqlangan.
Shunga kо‘ra, endilikda bir oyda 200 kilovattgacha elektr energiyasi ishlatgan xonadon egasi 1 kilovatt⋅soat uchun 450 sо‘mdan tо‘laydi. Iste’mol mazkur kо‘rsatkichdan oshsa, ya’ni 1000 kilovatt⋅soatgacha ishlatilgan bо‘lsa 200 kilovatt-⋅soatgacha – 450 sо‘m, qolgan 800 kilovatt⋅soatga – 900 sо‘mdan tо‘lov qilinadi.
Mazkur о‘suvchi tariflarni hisoblashda hamda xabarda keltirilganidek, elektr energiyasi sarfi kunlik iste’mol miqdorida emas, balki iste’molchining bir oy davomidagi kо‘rsatkichi asosida hisoblanishini ma’lum qilamiz.
Misol uchun, iste’molchi bir oyda 300 kilovattgacha elektr energiyasi ishlatgan bо‘lsa, xonadon egasi 200 kilovattga 1 kilovatt⋅soat uchun – 450 sо‘m, qolgan 100 kilovatt⋅soat uchun 900 sо‘mdan tо‘laydi.
2024-yil 1-iyundan iste’molchilarga foydalanilgan elektr energiyasi va tabiiy gaz bо‘yicha oylik ma’lumot “bazaviy meyor” va undan ortiq hajmlar kesimida yuboriladi.
Ijtimoiy tarmoqlarda tarqatilayotgan “...kuniga 6.6 kVtdan ortiq tok ishlatsangiz, undan ortganiga qimmat tarifda tо‘lanadi”, degan xabarlar mutlaqo asossiz ekanligini ta’kidlagan holda, yangilik kanallari adminlaridan bunday yolg‘on ma’lumotlarni tarqatmasliklarini sо‘rab qolamiz.
Shu о‘rinda iste’molchilardan elektr energiyasi bо‘yicha savollar yoki tushunmovchiliklar bо‘lsa, tuman elektr ta’minoti korxonasiga yoki “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning 1154 qisqa raqamli Call-markaziga hamda telegram ijtimoiy tarmog‘iga @HET_admin murojaat qilishlarini sо‘raymiz.
“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ mazkur tarqatilgan asossiz ma’lumot yuzasidan tegishli tartibda huquqni muhofaza qilish organlariga murojaat qilishini ma’lum qiladi.
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.
Facebook|Instagram|X
‼️Шаҳрисабз тумани ҳокими С.Ҳасанов ва Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ф.Мирзаев "Ҳисорак" сув омборидаги вазият бўйича сув омбори ёнидан маълумот берди.
Мутасаддилар ваҳимага ўрин йўқлиги ва ҳолат назоратга олинганини таъкидлашмоқда. Батафсил видеода.
✅Каналга уланиш: @aokanamangan
Pop tumanida “Ijtimoiy profilaktika” yo‘nalishida amalga oshirilayotgan ishlar muhokama qilindi
Pop tumani Madaniyat markazida “Obod va xavfsiz mahalla” tamoyili asosida Respublika mahallalarida xavfsiz muhitni yaratish mexanizmlarini belgilash to‘g‘risidagi qo‘shma qaror ijrosi yuzasidan yig‘ilish o‘tkazildi.
Unda mazkur qo‘shma qaror talablariga asosan mahalla yettiligining ijtimoiy profilaktika yo‘nalishida amalga oshirayotgan ishlari sektor rahbarlari tomonidan tanqidiy muhokama qilindi.
Ushbu yo‘nalishda mahallalar masʼul xodimlari tomonidan yo‘l qo‘yilayotgan kamchiliklarga alohida to‘xtalinib, kelgusida bunday holatlarni oldini olish maqsadida tegishli ko‘rsatma va topshiriqlar berildi.
Namangan viloyati IIB Axborot xizmati
Obuna bo’ling: @Sektorlarga
#O`zbekiston_Turkiya:
strategik hamkorlikning yangi bosqichi
Namangan teleradiokompaniyasi direktori Muhammadjon Maqsudovning fiklari
Каналга уланиш: @aokanamangan
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи қардош мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ривожида навбатдаги муҳим қадам бўлди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Олий мартабали меҳмонлар турк маданияти ва таомларига бағишланган кўргазма билан танишдилар
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия авиакосмик саноатининг илғор намуналари билан танишди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ҳурматли гуруҳ аъзолари!
Наманганга оид ҳар қандай мурожаат, аризалар ва таклифлар бўлса юборишингиз МУМКИН!!!
Бундай имкониятни қўлдан бой берманг!
/channel/Namangan_xalqim
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Анқара шаҳрига расмий ташриф билан келди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🇺🇿 Ўзбекистонлик ҳарбий мерганлар халқаро мусобақада 1-ўринни олди
Туркияда ўтказилган беллашувларда 11 давлатдан 36 та жамоа иштирок этган. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мерганлар жамоаси бир нечта шартларда 5 маротаба рекорд натижаларни қайд этиб, 1-ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Туркия, учинчи ўрин эса Баҳрайн жамоасига насиб этди.
Каналга уланиш: @aokanamangan
❗️Хорижга ишлаш мақсадида борган йигит халқаро терористик ташкилотлари тарғиботчиларининг таъсирига тушган
Ҳурматли фуқаролар! Ижтимоий тармоқлар орқали ўзининг радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилиб келаётган кимсалардан огоҳ бўлайлик!
Обуна бўлинг: @Sektorlarga
no comment… “63-халқаро гуллар фестивали”: Кўриб, завқ олинг!
✅Каналга уланиш: @aokanamangan