sektorlarga | Неотсортированное

Telegram-канал sektorlarga - Секторларга©мурожаат

3548

💻Ушбу платформа мамлакатимизнинг равнақига бефарқ бўлмаган, Президент сиёсатини қўллаб-қувватловчи, ватанпарвар журналист ва блогерлар томонидан ташкил этилди ва ҳеч қандай молиявий мақсадлар кўзланмаган, кимнингдир сиёсий қарашларини ҳам ифодаламайди.

Подписаться на канал

Секторларга©мурожаат

Президентимиз бандлик ва аҳоли даромади масаласи биринчи даражали аҳамиятга эга эканини яна бир бор таъкидлаб, бу борада оқсоқликка йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида барча даражадаги раҳбарларни огоҳлантирди.

Яна бир муҳим масала – тартибли ва хавфсиз меҳнат миграцияси.

Жорий йилнинг январь-март ойларида меҳнат миграциясидан 58 минг нафар, апрелда 57 минг нафар фуқаромиз қайтиб келган. Йил охиригача яна 250-300 минг нафари қайтиши прогноз қилинмоқда.

Уларни ишга жойлаштириш, ижтимоий масалаларига кўмаклашиш муҳимлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга миграция бўйича ягона ахборот платформасини яратиб, “маҳалла еттилиги” тизими билан интеграция қилиш, хорижда меҳнат қилаётган ва қийин вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга кўмаклашиш, қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан топшириқлар берилди.

Муҳокама қилинган вазифалар юзасидан тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Пиллани харид нархи пастлиги учун пиллакорларда манфаатдорлик паст.

Шунинг учун ипакчиликни ривожлантириш бўйича куни кеча имзоланган Президент фармони билан пилла харид нархи 25 фоизга оширилди.

Пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади.

Мутасаддилар ва ҳокимларга янги тутзорлар ташкил қилса бўладиган 105 минг гектар ер ажратиш топширилди. Бу ерлар лотларга бўлиниб, аукционда берилади, аукциондаги ернинг бошланғич нархи 10 фоиз этиб белгиланади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Давлатимиз раҳбари ипакчиликдаги муаммо ва имкониятларга тўхталиб ўтди.

Охирги етти йилда бу соҳага катта эътибор берилиб, кластер тизими жорий қилинди. Жумладан, 74 та пилла-ипакчилик кластери ва 11 та уруғчилик корхонаси ташкил қилинди. Тут майдонлари 40 минг гектардан 55 минг гектарга кўпайди.

Буни ҳисобига, пилла етиштириш ҳажми 2,5 баробар ошиб, 26 минг тоннага етди, ипак маҳсулоти экспорти 3 баробар кўпайди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Жорий йилда Шароф Рашидов ва Оҳангарон туманларида биттадан йирик чарм кластерини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Бунда экологияга жавоб берадиган сув тозалаш иншооти ва бино қуриш учун 40 миллион доллар арзон ресурс йўналтирилади. Бу ердаги тайёр лойиҳаларга 7 йилда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан табиий ва сунъий чармдан маҳсулот чиқарувчи хорижий брендлар жойлаштирилади.

Хорижий бренд жалб қилган ҳар бир корхонага сорсинг компаниялари учун сарфланган харажатни 30 минг долларгача қисмини қоплаб бериш тизими йўлга қўйилади.

Шунингдек, 14 та кичик саноат зонасида 100 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш, 11 та чорва кластерига озуқабоп экин экиш учун ер масаласини тўлиқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Давлатимиз раҳбари икки йил олдин 155 гектар жой ажратилиб, чармга ихтисослашган 16 та кичик саноат зонаси қилинганини қайд этди.

Оҳангарон ва Ургут туманларида лойиҳалар бошланган бўлса-да, Нурафшон шаҳрида, Уйчи, Ангор, Қўқон, Қўштепа, Олтинкўл, Шароф Рашидов туманлари, Наманган шаҳри, Шаҳрихон, Самарқанд, Ҳазорасп, Бухоро, Нукус туманлари, Қарши шаҳрида бу ишлар лозим даражада ташкил этилмагани танқид қилинди.

Соҳада янги лойиҳалар учун 40 миллион доллар арзон ресурс ажратилгани, халқаро кредит линияларидан 100 миллион доллар жалб этилганига қарамай, мутасаддилар бу борада сусткашликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Президент раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ҳозирда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари билан бирга тез фурсатда маҳаллада юзлаб иш ўрни ва экспортбоп маҳсулот яратадиган, юқори даромад келтирадиган кичик ва ўрта корхоналар кераклиги таъкидланди.

Бу борада энг катта захира маҳаллий саноат тармоқлари ҳисобланади. Шу муносабат билан учта муҳим соҳа – чарм, гилам ва пиллачилик саноатида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар бор.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон аҳлини Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан самимий қутлайди!

Ватан эрки, тараққиёти йўлида юксак жасорат кўрсатган фидойи қаҳрамонлар авлодлар учун доим ўрнак бўлишади. Эл-юрт маърифати, тинчлиги, фаровонлиги йўлида жонини қурбон қилган ҳамюртларимиз хотираларига ҳамиша ҳурматдамиз.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Давлатимиз раҳбари уруш фахрийлари билан самимий мулоқот қилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Тошкентда «Инсон учун» савдо кўргазмаси бўлиб ўтди

📹 Гулшода Шарипова, ҳунарманд:

«Фаолиятимни 3 та тикув машинаси билан бошлаганман. Ҳозир 20 кишини иш билан таъминладим. Келгусида ҳар бир вилоятда корхонамиз филиалини очиш ниятидаман.

Ўтган йили буюртма асосида қурилиш ишчилари учун махсус кийимлар тикиб, чет элга етказиб бердим.

Ҳозир ҳар қандай инсон, имконияти чекланган бўлса ҳам, ҳаракат қилса, муваффақиятга эриша олади.Чунки зарур шароитларнинг барчаси муҳайё қилинган».


Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Президент Шавкат Мирзиёев отдал дань уважения памяти соотечественников, погибших во Второй мировой войне

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

#FlowerFestNamangan #flower_fest_63

Гуллар диёри Наманган яна Сизларни чорлайди!

2024 йил 19 майдан 23 июнга қадар ўтадиган 63-халқаро “Гуллар фестивали”га марҳамат!

Бу йил янада зўр бўлади!

Келинг, кўринг, ўзингиз гувоҳ бўлинг!

Барчангизни Наманганда кутамиз!

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

✍️Биз ҳам каналимиз ўқувчиларини ва яқинлари билан таклиф этамиз!
Келсангиз, кўзингиз қувнайди, гўзалликдан дилингиз яйрайди!!!

🟢 @jurnalistuz

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

В резиденции «Куксарой» Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с руководителями ведущих китайских компаний.

#Mirziyoyev #qabul #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на втором пленарном заседании Совета иностранных инвесторов

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Second plenary session of the Foreign investors council

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Иккинчидан, масъулиятли бизнес юритиш. Бу борада иқтисодиёт барқарорлиги, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг тегишли тамойилларини кенг жорий этиш долзарб вазифадир.

Учинчидан, муқобил инвестицияларни рағбатлантириш. Бунда стартап, инновацион лойиҳалар, биргаликдаги сармояларни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Венчур инвестициялар тўғрисида”ги янги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш катта аҳамиятга эга.

Тўртинчидан, инвесторлар билан ишлаш тизимини рақамлаштириш. Хорижий инвесторлар билан давлат органлари ўртасидаги барча хизматларни амалга ошириш учун мукаммал электрон платформани ишлаб чиқиш ва амалиётга кенг жорий этиш вақти келгани таъкидланди. Бу инвесторларни қийнаётган комплекс муаммоларни ўз вақтида ва тизимли ҳал этишга имкон беради.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Президентимиз бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида беқарорлик тобора кучайиб, энергетика, озиқ-овқат соҳалари ва экологик тизимда инқирозлар ўткир тус олаётганига эътибор қаратди. Бундай мураккаб шароитда бамаслаҳат, ўзаро кенгашиб, аниқ амалий қадамлар ташланса, кўзланган юксак марраларга албатта эришилиши таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо хонимнинг кенгаш фаолиятидаги алоҳида ўрнини қайд этди.

Экспертлар томонидан ишлаб чиқилган Инвестициялар ва Махсус эркин зоналар тўғрисидаги қонун лойиҳалари мамлакатимизда қулай инвестиция ва бизнес муҳитини такомиллаштиришда улкан қадам бўлади.

Бундан ташқари, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти жамоаси томонидан бошланаётган инвестиция сиёсати таҳлили мамлакатимиздаги инвестиция муҳитини янада яхшилаш борасида асосий йўналишларни белгилаб олишга ва самарали механизмларни яратишга хизмат қилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Йиғилишда ипак олишнинг муқобил усулларини йўлга қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Хитойда канакунжут қуртини парваришлаб, ипак олиш кенг йўлга қўйилган.

Бу янги йўналишни ўзимизнинг иқлим шароитимиздан келиб чиқиб татбиқ қилиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига канакунжут ўсимлиги ва қурти уруғларини олиб келиб, Ипакчилик институтида синов ишларини бошлаш топширилди.

Умуман, ҳокимлар ва соҳа мутасаддиларига пилла мавсумини сифатли ташкил этиб, ҳосил йўқотишсиз йиғиб олинишини таъминлаш бўйича қатор топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Йиғилишда соҳага ипак қуртини парваришлаш, касалликдан сақлаш агротехникаси ва инновациялари кириб келмагани ҳисобига уруғдан пилла олишда йўқотишлар сақланиб қолаётгани таъкидланди.

Шунингдек, дунёда ипак маҳсулоти импортини 45 фоизи тўғри келаётган Европа бозорига чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Экспортда ипакдан тайёр маҳсулот улушини, жумладан, пиллани чуқур қайта ишлаб, тайёр ипак маҳсулотлари, мато ва уй текстили ишлаб чиқарадиган қувватларни кўпайтириш зарур.

Пиллачилик учун озуқа базаси бўлган тутзорларда янги навли ҳосилдор тут экишини кенгайтириш муҳим. Биздаги 1 миллион гектарга яқин пахта майдонига бир-икки қатордан тут экилса, 50-60 минг тонна озуқа захирасини шакллантириш мумкин.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Президентимиз гилам ишлаб чиқарувчиларнинг хом ашё муаммосидан хабари борлигини таъкидлади.

Ўтган йили гилам корхоналарига марказлашган ҳолда полипропилен олиб келиш тизими йўлга қўйилгани ўз самарасини берди.

Бу йил ҳам шу тажриба давом эттирилиб, маблағ икки карра кўпайтирилади.

Гилам ишлаб чиқариш, сотиш ва валюта тушишигача бўлган вақтни инобатга олиб, тадбиркорга полипропилен 1 йилгача муддатга берилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Соҳада энг асосий масалалардан бири, бу – хом ашё.

Кластерларда қорамолни кўпайтириш билан бирга, аҳоли хонадонлари ва терини қайта ишлаш корхоналари билан кооперацияни йўлга қўйиш 25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил қилинган.

Лекин, ер ажратиш ва кредит масаласи тўлиқ ҳал қилинмагани учун барча кластерларнинг ҳам фаолияти ҳали юриб кетгани йўқ. Масалан, 19 та кластерга етарли ер майдонлари ажратилмаган.

Айтилган муаммоли масалалардан келиб чиқиб “Чармсаноат” уюшмаси фаолиятини тубдан ўзгартириш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Йиғилишда айрим вазир ва ҳокимлар бу соҳа тадбиркорларини эшитмаётгани, тайёр имкониятлардан тўғри фойдалана олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ўтган йили чармсаноатда ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб, қарийб 3 триллион сўмга етди. Лекин, шуни ярми Андижон ва Фарғонага тўғри келади.

Республикадаги жами терининг 40 фоизини берадиган Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмнинг чармсаноатдаги улуши уларнинг имкониятига мос эмас.

Маҳсулотига бозор топиш, айланма маблағ масалалари сабабли айрим корхоналар ўтган йилни зарар билан якунлаган. Ўтган йили чармсаноат экспортида тайёр маҳсулот улуши атиги 30 фоиз бўлган.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чарм ва ипак саноатида мавжуд имкониятларни ишга солиш, жойларда Сайхунобод тажрибаси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по задействованию имеющихся возможностей в кожевенной и шелковой промышленности, обеспечению занятости населения на основе Сайхунабадского опыта на местах.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

#hunarmand #imkoniyat #sanʼat #ijtimoiy_himoya

Bugungi kunda hukumat tomonidan nogironligi boʻlgan hunarmandlar uchun yaratilayotgan qulay imkoniyatlar ularning mehnatini chinakam ma’noda qadr topishiga va moliyaviy tomondan yuksalishiga turtki bermoqda.

Obuna bo’ling: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Наманган вилояти прокуратураси органлари томонидан аҳоли бандлигига кўмаклашиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар

Обуна бўлинг:
@Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Бугун Франциянинг ОАВни ривожлантириш агентлиги (CFI), мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан АОКА, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилган журналистлар минтақавий форумининг очилиш маросимида иштирок этдим.

Минтақамизда илк бор ўтказилаётган ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Франция мутахассислари ва экспертларини тўплаган форум дезинформация, медиасаводхонлик, журналистика этикаси, ОАВни рақамлаштириш ва молиялаштириш каби бугунги тез ўзгариб бораётган дунёда муҳим аҳамиятга эга масалалар муҳокамасига бағишланган.

Ҳамкорларга ушбу муҳим тадбирни ташкил этгани учун миннатдорлик билдириб, иштирокчиларга муҳокамалар унумли, тажриба алмашинуви самарали бўлишини тилайман.

Сегодня принял участие в церемонии открытия Регионального форума журналистов, организованного Французским агентством по развитию СМИ (CFI), посольством Франции в нашей стране совместно с АИМК, Университетом журналистики и массовых коммуникаций и другими партнерами.

Форум, впервые проводимый в нашем регионе и собравший участников из Узбекистана, Казахстана, Кыргызстана, Таджикистана и Франции, посвящен обсуждению критически важных в современном быстро меняющемся мире вопросов - дезинформация, медиаграмотность, журналистская этика, цифровизация и финансирование медиа.

Благодарю партнеров за организацию этого весьма важного мероприятия и желаю участникам продуктивных дискуссий и плодотворного обмена опытом.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

#Ўзбекистон24

Ахборот 24 | Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Обуна бўлинг:
@Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Бугун Вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Адилов, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси А.Насриддинов ҳамда Тўрақўрғон туман прокурори А.Юсуповлар иштирокида туман Маданият марказида вилоят прокурорининг ижтимоий-иқтисодий масалалар, ёшларни қўллаб-қувватлашга оид тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида “Келажакни бирга қурамиз” шиори остида маданий тадбир ўтказилди.

Бундан ташқари тадбирда “Ёшлар ва Қонун” танловининг туман босқичи ўтказилиб, унда 1-секторнинг “Адолат” жамоаси ғолиб деб топилди.

Каналга уланиш: @aokanamangan

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Ҳукумат ҳамда инвесторлар ўртасида очиқ ва самарали мулоқотнинг йўлга қўйилгани барқарор иқтисодий тараққиётнинг асосий калитидир.

Шу сабабли бугунги замон билан ҳамнафас қадам ташлаб, ўз олдимизга аниқ режаларни қўйишга ва саъй-ҳаракатларимизни янада уйғунлаштиришга чақираман”,

- деди Президент.

Давлатимиз раҳбари кенгаш доирасида тўртта йўналишда ишчи гуруҳларни ташкил этиш ва уларни тўлиқ амалга оширишда фаол иштирок этишга таклиф этди.

Биринчидан, капитал бозорини ривожлантириш. Бу йўналишда хорижий инвесторларнинг талабларига тўла жавоб берадиган халқаро молия марказини ривожлантириш учун ички ва ташқи капитални кенг жалб этишга асосий эътиборни қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

📝 АОКА жамоаси сўз ва матбуот эркинлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган барча ижодкорларни ушбу сана билан самимий қутлайди!

Ўткир қаламингиз, кескин ва холис сўзингиз билан адолат йўлида курашиш ва бу орқали мамлакатимиз ислоҳотларига ҳисса қўшишдек масъулиятли фаолиятингизда омад ва зафарар тилаймиз!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…
Подписаться на канал