Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Сингапур Республикаси Парламенти Спикери Сиа Киан Пенгни қабул қилди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев на полях третьего Ташкентского международного инвестиционного форума принял Спикера Парламента Республики Сингапур Сиа Киан Пенга.
#Mirziyoyev #qabul #Singapur #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида иштирок этиб, мамлакатимиз инвестиция сиёсати ва хорижий шериклар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в пленарном заседании третьего Ташкентского международного инвестиционного форума и обозначил приоритеты инвестиционной политики страны и основные направления сотрудничества с иностранными партнерами.
#Mirziyoyev #forum #TXIF #investitsiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Давлатимиз раҳбари иқтисодиётда чуқур трансформация жараёнлари, қулай инвестиция ва бизнес муҳити ҳамда саноатда юқори қўшилган қийматни яратиш изчил давом эттирилишини таъкидлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича устувор йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Биринчи йўналиш: “яшил” энергетика. Энергетика тармоғи самарадорлигини ошириш бутун минтақамиз учун долзарбдир. Бу борада мамлакатимизда 28 та лойиҳа устида ишлар давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон 2030 йилгача 20 гигаваттдан ортиқ қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш ва энергетика балансида унинг улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилган.
Бугун форум доирасида инвесторлар учун қўшни Қирғизистон ва Тожикистондаги гидроэлектр станцияларини биргаликда қуриш лойиҳалари тақдимоти ўтказилади. Президент ушбу йўналишда барча давлатлар етакчи компанияларини очиқ мулоқот ва амалий ҳамкорликка таклиф этди.
Facebook|Instagram|X
“Бизнинг асосий мақсадимиз – Ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айлантиришдир”,
Мамлакатимизда тадбиркорлик ва бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор аниқ чоралар ишлаб чиқилган.
Эндиликда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади.
Яқинда хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. 250 та йирик корхонанинг давлат улушини ва салкам 1000 та кўчмас мулк объектларини сотиш, 12 та корхона акцияларини фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) учун янги дастур ҳам ишга туширилди.
Тадбиркорлар барқарорлиги рейтинги жорий этилди. Юқори рейтингга эга тадбиркорлик субъектлари учун солиқ текширувлари ўтказилмайди.
Facebook|Instagram|X
Мамлакатимизда инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, бу йўлдаги тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш учун қатъий қадамлар ташлангани қайд этилди. Ҳар бир сармоядор ўзини эркин ва ишончли ҳис қилиши учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Сўнгги йилларда иқтисодиётимиз қарийб икки баробар ўсди. Ўтган йил якуни бўйича бу ўсиш 6 фоизни ташкил қилди. Инфляция 9 фоизгача пасайди. Савдо айланмаси кўрсаткичлари муттасил ошмоқда. Валюта бозори ва олтин-валюта захиралари барқарорлиги сақлаб қолинмоқда.
Охирги йилларда мамлакатимизда 60 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Халқаро молия институтларининг 14 миллиард доллардан ортиқ маблағлари ижтимоий ва инфратузилма соҳаларига жалб қилинди.
Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда.
Давлатимиз раҳбари форум иштирокчиларини самимий қутлаб, йилдан-йилга яхши анъанага айланиб бораётган ушбу формат доирасида юртимизда дунёнинг барча қитъаларидан янгидан-янги ишончли ҳамкорлар жам бўлаётганини таъкидлади.
Ўтган уч йил давомида мазкур форум икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, энг долзарб муаммоларни муҳокама қилиш, илғор ғоя ва ёндашувларни ишлаб чиқиш учун самарали мулоқот майдонига айланди.
Бугунги тадбирда 93 та давлатдан икки ярим мингдан ортиқ хорижий меҳмонлар келгани ҳам форумнинг аҳамияти тобора ортиб бораётганини яққол тасдиқлайди.
Бу ўз навбатида, мамлакатимизда ортга қайтмас тус олган ислоҳотларга, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга бўлган улкан қизиқишдан далолат беради.
Facebook|Instagram|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Азербайджанской Республики во главе с министром экономики Микаилом Джаббаровым, прибывшую в нашу страну для участия в Ташкентском инвестиционном форуме.
#Mirziyoyev #qabul #Ozarbayjon #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Турецкой Республики во главе с вице-президентом Джевдетом Йылмазом, прибывшим в нашу страну для участия в третьем Ташкентском международном инвестиционном форуме.
#Mirziyoyev #qabul #Turkiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
✅ “Янги Ўзбекистон” университети талабалари дунёнинг биринчи рақамли олийгоҳида амалиёт ўташади
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Массачусеттс технология институти MIT J-WEL билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш бўйича музокаралар ўтказди.
Мулоқот якунида икки томонлама келишув имзоланди. Унга кўра “Янги Ўзбекистон” университети MIT J-WEL нинг Марказий Осиёдаги энг яқин стратегик ҳамкори сифатида эътироф этилди. Эндиликда университет талабалари дунёнинг энг нуфузли олийгоҳида амалиёт ўташ ва малака ошириш имконига эга бўлади.
Бунда талабалар MIT профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил этиладиган дарсларда иштирок этишлари, илмий тадқиқотлар олиб боришлари, ўз лойиҳаларини янада ривожлантиришлари ва MIT лабораторияларида экспериментлар ўтказишлари мумкин бўлади. Лойиҳанинг яна бир афзаллиги шундаки, талабалар MIT да таҳсил оладиган тенгдошлари билан яқин алоқалар ўрнатиб, доимий тажриба алмашиб боришади.
Умуман, ҳамкорлик муносабатлари таълим сифати ҳамда профессор-ўқитувчилар салоҳиятини янада ошириш, талабалар учун кенг имкониятлар яратиш ва “Янги Ўзбекистон” университетининг халқаро майдондаги обрўйини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
/channel/hudud_inform
🌙АОКА жамоаси барча ҳамюртларни қутлуғ Рамазон ҳайити билан самимий қутлайди!
Меҳр-саховат, покланиш, эзгулик, сабру-қаноат ва шукроналик ойида қилинган барча ибодат ва дуолар ижобатини берсин! Халқимизнинг юксак инсонпарварлиги ва ҳамжиҳатлиги бардавом бўлиб, юртимиздаги барча оилаларни қут-барака, фаровонлик ва хотиржамлик тарк этмасин!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Президент Шавкат Мирзиёев Зомин туманидаги “Jizzax Organiс” чорвачилик кластери фаолияти билан танишди. Шу билан давлатимиз раҳбарининг Жиззах вилоятига ташрифи якунланди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью животноводческого кластера "Jizzax Organic" в Зааминском районе. На этом поездка главы государства в Джизакскую область завершилась.
#Mirziyoyev #safar #chorvachilik #klaster
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Зарбдор туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Жиззах вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
—
В Зарбдорском районе под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по мерам социально-экономического развития Джизакской области.
#Mirziyoyev #safar #Jizzax #yigilish
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Сентябрдан бошлаб Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах шаҳри билан боғловчи “Иржар – Дўстлик – Жиззах” йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилади. Натижада ушбу туманлардаги 450 минг аҳолини шаҳарга қатнашида енгиллик яратилади.
Вилоятдаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, жойларда боғча ва мактаблар қуриш, Жиззах шаҳридаги тиббиёт муассасалари ва кўприкларни таъмирлаш чора-тадбирлари юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Умуман, Жиззахда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, грантлар ажратиш учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди, вилоят фаоллари билан мулоқот бўлди
Facebook|Instagram|X
Prezident topshirig‘iga ko‘ra, Toshkentda YUNESKO tomonidan “Jahon Xotirasi” ro‘yxatiga kiritilgan Usmon mus’hafi (Toshkent Qur’oni) qadimiy qo‘lyozmasini konservatsiya va restavratsiya qilish ishlari rejalashtirilgan.
Ushbu ezgu ishga o‘z hissasini qo‘shadigan barchaga minnatdorlik izhor etaman. Birgalikda biz muqaddas qo‘lyozmani kelajak avlod uchun saqlab qola olamiz.
-
По поручению Президента будет реализована консервация и реставрация древнейшей рукописи «Мусхаф Османа», внесённой ЮНЕСКО в список «Память мира».
Я благодарна каждому, кто будет участвовать в этой благородной миссии. Вместе мы сможем обеспечить сохранность священной реликвии для последующих поколений.
Каналга уланиш: @aokanamangan
Президент Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқи
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на III Ташкентском международном инвестиционном форуме
—
Address by President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Third Tashkent International Investment Forum
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Давлатимиз раҳбари сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қатор аниқ таклифларни билдирди.
Биринчидан, янги таҳрирдаги “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши таъкидланди. Ушбу ҳужжат Жаҳон савдо ташкилоти тартиб-қоидалари ва стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Иккинчидан, тез орада мамлакатимизда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Халқаро тижорат суди иш бошлайди. Ушбу суд Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида алоҳида ўринга эга бўлади.
Учинчидан, яқин вақтда саноат зоналари тизимида мутлақо янгича ёндашувлар жорий этилади. Саноат зоналарини бошқаришда хусусий операторлар, жумладан, юқори малакали хорижий компанияларни фаол жалб қилиш амалиёти кенгайтирилади. Махсус иқтисодий зоналар фаолият муддатлари бўйича чекловлар ҳам бекор қилинади.
Хорижий сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 25 йилдан 49 йилгача, яъни, икки баробар узайтирилади. Бунда, қонунлар билан кафолатланган амалдаги имтиёз ва преференциялар тўлиқ сақлаб қолинади.
Facebook|Instagram|X
Шунингдек, энергетика йўналишидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тажрибасини ижтимоий ва бошқа инфратузилма соҳаларида ҳам кенг татбиқ этиш режалаштирилган.
Тадбиркорларга ер ажратишнинг замонавий шаффоф тамойиллари – яъни, аукцион савдо тизими йўлга қўйилди. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасида қонунчиликни уйғунлаштиришга қаратилган 60 дан ортиқ норматив ҳужжатлар қабул қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилиб, 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегия ишлаб чиқилмоқда.
Facebook|Instagram|X
Ўтган йилнинг ўзида хорижий инвестициялар ҳажми қарийб икки баробар кўпайди.
Энергетика соҳасида “ACWA Power”, “Masdar”, “Total Eren”, “Voltalia”, “Ҫalɩk” ва “Aksa”; кимё саноатида “Air Products”, “Indorama” ва “Камсе”, тоғ-кон ва металлургияда – “Orano” ва “DANIELI”, автомобилсозлик ва электротехника йўналишларида “BYD”, “Kia” ва “Samsung”, қурилиш соҳасида “Коҫ” ва “KNAUF” каби дунёнинг етакчи компаниялари ҳамда йирик брендлари билан 300 дан ортиқ инвестиция ва саноат лойиҳалари ишга туширилгани ва юз минглаб янги иш ўринлари яратилгани катта мамнуният билан таъкидланди.
Бугунги форум доирасида дунёнинг илғор компаниялари ҳисобланган “Linde”, “Orascom”, “DataVolt”, “Bonafarm”, “PASHA holding” ва бошқа шериклар иштирокида янги йирик лойиҳаларга старт берилади.
Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари бу ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган хорижий инвесторларга, барча ҳамкорларга чуқур ва самимий миннатдорлик изҳор этди.
Facebook|Instagram|X
Президент бугунги анжуман глобал геосиёсий ва иқтисодий муаммолар авж олаётган, барқарор ривожланиш йўлида хавф ва таҳдидлар кучайиб бораётган даврга тўғри келаётганини қайд этди.
Дунё тартиботида чуқур трансформация жараёнлари кечмоқда. Товар ва хизматларни етказиб бериш занжирларидаги узилишлар, халқаро савдонинг пасайиши, инвестиция оқимларининг камайиши, иқлим офатларининг кучайиши – вазият нақадар беқарор ва заиф эканини яққол кўрсатмоқда.
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари сўнгги уч йил давомида пасаймоқда. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар билан боғлиқ тенденциялар ҳам кутилган умидларни оқламаяпти.
“Албатта, биз бугун жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетаётганини яхши тушунамиз. Бироқ бир ўзгармас ҳақиқат тобора ойдинлашмоқда. Ҳеч бир мамлакат бу каби ўткир муаммоларни якка ҳолда ҳал эта олмайди. Ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳи, бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойили узоқ муддатли ҳамкорликнинг мустаҳкам устуни бўлиб қолаверади”,
Бироздан сўнг Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланади.
Давлатимиз раҳбарининг форум ялпи мажлисидаги нутқини Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Европейского банка реконструкции и развития во главе с его президентом Одиль Рено-Бассо.
#Mirziyoyev #qabul #YTTB #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Хавфсиз тун
Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликни жиловлаш ва олдини олишга қаратилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон туман прокуратураси ва туман ИИБ билан ҳамкорликда “Хавфсиз тун” тунги тезкор-профилактик тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида, 32 та жиноятлар иссиқ изидан фош этилди, 8 нафар қидирувдаги шахслар ушланди, 29 та жиноятлар аниқланди ҳамда 41 та жиноятларни олди олинди.
Обуна бўлинг: @Sektorlarga
🚀 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат боғчаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланибди.
✍️ Янги Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 648 минг сўм этиб белгиланганидан келиб чиқадиган бўлсак, энди фарзандларимиз боғчада китнинг биқинидан катлет, акуланинг қовурғасидан шашлик ейишар эканда😅
Яна бир муҳим гап. Боғчага бормаган бола мактабга қабул қилинмайди.
🟢 @jurnalistuz
Президент "Jizzax Organic" чорвачилик кластерининг имкониятлари ва режалари билан танишди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Лалмикор маҳалласида бўлди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Лалмикор в Зарбдорском районе Джизакской области.
#Mirziyoyev #safar #mahalla #tomorqa
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ушбу хабарни максимал яқинлар ва группаларга тарқатинг, видеода айтилган ҳолатга гувох бўлдингизми, дархол 102 ёки махаллий ИИБ органларига телефон қилинг
Дунё нотинч, замон нотинч, шундай замонда тинчлик нақадар улуғ неъмат экинини хис этасан киши, тинчлигимизга кўз тегмасин!
Каналга уланиш: @aokanamangan
Уй-жой ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш – доимо диққат марказида. Бу йил вилоятда 4,5 минг хонадонли 118 та уй-жой қуриш режа қилинган.
Давлатимиз раҳбари бу етарли эмаслигини қайд этиб, уй-жой қурилишини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади. Дўстлик туманидаги “барак” уйлар ўрнида янги уй-жой қуриш тажрибаси асосида қолган туманлардаги 2 мингга яқин эски уйлар ўрнида 50 минг хонадонли замонавий уйлар қуриш дастурини тасдиқлаш топширилди.
Зомин, Бахмал ва Форишда ҳам уй-жой қуриш дастурлари бошланади.
Facebook|Instagram|X