Қурилиш ишлари ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш билан боғлиқ тартиботлар рақамлаштирилади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Йиғилишда кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари вилоят ҳокимлари бошчилигида ташкил этилган фармацевтика кенгашлари фаолияти кўриб чиқилди.
Ҳали бирорта ҳудудда ушбу кенгашлар амалий ишларни бошламагани қайд этилди.
Маҳаллий дориларни рўйхатга олиш жараёнида бюрократик тўсиқларни тугатиш, соҳада коррупция ва ноқонуний дори айланмасига қарши курашиш зарурлиги қатъий кўрсатиб ўтилди.
Яқинда фармацевтика соҳасида қабул қилинган 1,9 миллиард долларлик лойиҳалар дастури бўйича амалий ишларни тезроқ бошлаш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахбороти тингланди.
Facebook|Instagram|X
Таҳлилларга кўра, тирбандликлар ҳам ҳавонинг тозалигига салбий таъсир кўрсатаяпти.
Чунки, ҳаракатдаги автомобилга қараганда
тирбандликда турганлари ҳавони кўпроқ ифлослантиради.
Шу сабабли, жамоат транспортини ривожлантириш борасидаги ишлар янада жадаллаштирилади.
Эндиликда автобуслар харид қилишда уларнинг йўловчи сиғимига кўпроқ эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди. Шунингдек, метро вагонлари сонини ошириш бўйича амалий чораларни ҳам тезлаштириш лозим.
Facebook|Instagram|X
Пойтахтда оғир юк машиналари, 10 йилдан ошган автомобиллар ҳамда “Евро-4”дан паст ёнилғидан фойдаланишнинг экологияга таъсирини камайтириш бўйича аниқ механизмлар ишлаб чиқилади.
Facebook|Instagram|X
Давлат раҳбари экология соҳасидаги долзарб масалаларни таҳлил қилди.
2020 йилдан буён ҳудудларда 22 мингта янги саноат корхонаси ишга тушди, бу даврда қарийб 250 минг янги уй-жойлар қурилди.
Бугунги кунда саноат корхоналари ва автомобиллардан атмосферага йилига 2 миллион тоннадан зиёд ифлослантирувчи моддалар чиқмоқда.
Айниқса, пойтахтда, Олмалиқ, Нурафшон, Оҳангарон, Ангрен, Бекобод ва Қувасой шаҳарларида ҳаводаги ифлослантирувчи моддалар миқдори бошқа ҳудудларга нисбатан анча кўп.
Facebook|Instagram|X
Йиғилишда жамоат транспорти масалалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари жамоат транспорти ҳалигача одамларга сифатли хизмат кўрсатадиган тизимга айланмаганини қайд этди.
Жамоат транспорти қамрови бор-йўғи 25 фоиз экани – бу тизимга берилган баҳо
Йиғилишда уй-жойларни сақлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Жойлардаги бошқарув компанияларининг фаолияти кўп ҳолларда қониқарсизлиги, 20 мингта кўп қаватли уйлар аҳолиси уларнинг ишидан норози экани қайд этилди.
Бошқарув компаниялари ва ширкатларнинг қайтарилмаган кредити ва дебитор қарздорлиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд.
Шу муносабат билан мутасаддиларга бошқарув компаниялари фаолиятини соғломлаштириш чораларини кўриш топширилди.
Умуман, электр, газ, сув, иссиқлик, чиқинди, “квартплата”, солиқ тўловлари бўйича хонадоннинг ягона биллинг ҳисоб-рақамини жорий қилиш вақти келгани қайд этилиб, хорижий тажриба асосида тегишли таклифларни ишлаб чиқиш топширилди.
Facebook|Instagram|X
Қурилишни коррупциядан холи соҳага айлантириш мақсадида 1 июлдан:
- қурилишда тузиладиган барча шартномалар рақамлаштирилади;
- пудратчи ташкилотлар бажарган қурилиш ишлари фақат солиқ органига тақдим этилган электрон ҳисоб-фактурадан келиб чиқиб молиялаштирилади;
- объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилиб, далолатномалар “Шаффоф қурилиш” орқали тасдиқланади;
- 10 миллиард сўмдан ортиқ лойиҳалар бўйича субпудратчиларни фақат ва фақат “Шаффоф қурилиш” тизими орқали танлаш тартиби йўлга қўйилади. Ушбу тартиб халқаро молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади;
- ишлаб чиқарувчи ҳам, қурувчи ҳам, назорат қилувчи ҳам қаерда қайси қурилиш материали қанча пул туришини онлайн кузатиб борадиган тизим бўлади.
Facebook|Instagram|X
Масалан, бугунги кунда лойиҳа ташкилотлари объект қийматини имкон қадар “шиширишга” ҳаракат қилаётгани қайд этилди. Сабаби, лойиҳа қанча қиммат бўлса, лойиҳачи шунча кўп пул олади.
Шу боис, аксарият лойиҳаларда кераксиз хизматлар, ортиқча ҳашамат қўшиб киритилмоқда.
Масалан, 2023 йилда лойиҳаларда 3 триллион сўмлик бундай кераксиз харажатлар олди олинди.
Аксинча, иқтисод қилишга келганда, қурувчиларнинг иш ҳақи ва асосий қурилиш материаллари нархи бозордан паст нархларда ҳисобланмоқда.
Буларнинг ҳаммаси қурувчи-пудратчиларни “обнал” ва “ўғирлик” қилишига, сифатсиз қурилиш материалларини ишлатишига шароит яратаётгани, "яширин" қурилиш материаллари бозори вужудга келгани қайд этилди.
Ҳоким ва прокурорлар вазиятга эътиборсизлиги қаттиқ танқид қилиниб, уларнинг бу борадаги қатъий жавобгарлиги белгиланди.
Facebook|Instagram|X
Шунингдек, йиғилишда транспорт тизимини рақамлаштириш, йўл қурилиши ва эксплуатациясига хусусий секторни жалб қилиш, темир йўлда юк ташиш автомобилга нисбатан 3 баробар кўп вақт талаб қилаётгани, ҳаво ифлосланишини олдини олиш бўйича илмий асосланган таклиф ва ҳисоб-китоблар қилинмаётгани бўйича тегишли вазирлик ва идоралар фаолиятидаги қолоқликлар кўрсатиб ўтилди.
Комплекс таркибига кирувчи вазир ва ҳокимларнинг режалари ва натижалари суст бўлган ўринбосарлари ишдан бўшатилиб, уларга аниқ KPI белгиланиши ва шундан кейин бир йил муддатга шартнома асосида ишга олиниши белгиланди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимларида қурилиш ва коммунал хўжалигига жавоб берадиган 1 нафар ўринбосар бўлиши қарор қилинди.
Facebook|Instagram|X
Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди.
Ушбу тизимда 3 та вазирлик ва идора, 3 та инспекция, 5 та компания, ҳудудларда қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳаларига масъул ҳоким ўринбосарлари борлиги, пойтахт ва Тошкент вилояти ҳокимларига қурилиш ва коммунал соҳага алоҳида ўринбосар берилганига қарамай, бу комплекс халқимиз энг кўп норози бўлиб мурожаат қиладиган соҳалардан бири экани қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари қурилиш соҳасига замонавий стандартларни жорий қилиб, қурилиш нормаларини янгилаш, ичимлик суви таннархи ва тармоқдаги йўқотишларни камайтириш, маҳаллий авиарейсларни кўпайтириш, Тошкент шаҳрида тирбандликни камайтириш ва жамоат транспортини яхшилашдаги камчиликларни бирма-бир санаб, мутасаддиларнинг бу борадаги ишлари қониқарсиз эканлигини қайд этди.
Шу муносабат билан транспорт вазири И.Маҳкамов, унинг биринчи ўринбосари М.Омаров, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи О.Саидов ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси А.Жўраевга ҳайфсан эълон қилинди ва охирги огоҳлантириш берилди.
Facebook|Instagram|X
#ИНФОГРАФИКА
📌Вирусли гепатит "А" касаллиги: юқиш йўллари, белгилари, диагностикаси ва олдини олиш чора-тадбирлари..
❗️Юқоридаги инфографикада шу ҳақида батафсил маълумот берилади.
Обуна бўлинг: @Sektorlarga
https://uza.uz/uz/posts/26-yanvar-davlat-bozhxona-xizmati-organlari-xodimlari-kuni_561802
Читать полностью…Куни кеча Наманган вилоят божхона бошқармаси томонидан 2023 йил якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда йил давомида амалга оширилган ишлар, 2024 йилда режалаштирилган соҳадаги ислоҳотлар ҳақида ОАВ га маълумот берилди.
Айниқса тадбиркорларга яратилган шароитлар бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди.
«Орзу ва ҳаёт» ижтимоий лойиҳаси
Обуна бўлинг: @Sektorlarga
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
—
Завершив государственный визит в Китай, Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вернулся в Ташкент.
#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади, аҳолининг уй-жой қурилишига улушдор бўлиши ҳуқуқий тартибга солинади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
"Яшил энергетика”ни қўллаб-қувватлаш, экологик муаммоларнинг олдини олиш ва зарарли оқибатларни камайтириш мақсадида аҳолини электромобилларга ўтишини рағбатлантириш тизими жорий қилинади.
Facebook|Instagram|X
Бош вазир А.Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берилди.
Facebook|Instagram|X
Ҳудудлардаги айрим корхоналарда ҳалигача 10 йилдан ортиқ ишлатилаётган чанг-газ тозалаш ускуналари мавжудлиги қайд этилди.
Саноат корхоналари “оёққа туриши” учун кўплаб енгиллик ва имтиёзлар берилгани, лекин айрим корхоналар на солиқлар тўлашни, на атроф-муҳитни ҳимоя қилишни ўйлаётгани кўрсатиб ўтилди.
Аксарият ҳолларда қурилиш объектлари
ва лойиҳалари экологик экспертизадан ўтказилмасдан амалга оширилаяпти.
Шу муносабат билан 1 апрелдан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ҳаво, сув ва атроф муҳитни ифлосланиш даражасига қараб тузиладиган рейтинги жорий қилиниши белгиланди.
Facebook|Instagram|X
Бундан ташқари, пойтахтдаги дренаж тизими ёғингарчилик даврида аҳоли эътирозига сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат шаҳар ҳокимлиги олдига дренаж тизимидаги энг муаммоли нуқталарда қурилиш ишларини якунлаш ҳамда 1 сентябрга қадар пойтахт дренаж тизими мастер-режасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Ўтган йилда темир йўлда вагонлар паркини янгилаш ва юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича сезиларли натижага эришилмагани кўрсатиб ўтилди.
“Ўзбекистон темир йўллари”га вагон ишлаб чиқаришни модернизация қилишга ажратилган маблағлардан унумли фойдаланиб, 1,5 мингта юк ва йўловчи вагонлари ишлаб чиқариши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
“Қўқон”, “Самарқанд”, “Тошкент” вокзаллари, “Андижон” ва “Урганч” аэропортлари бошқарувини хусусий секторга бериш масаласини ўрганиш топширилди. Шаҳрисабз, Сариосиё ва Қўқон аэродромларида таъмирлаш ишларини якунлаб, маҳаллий авиаташувларни йўлга қўйиш вазифаси қўйилди.
Facebook|Instagram|X
Ҳозирда кўп қаватли уйлардаги 2 мингта ертўла тадбиркорларга ижарага берилмасдан, бўш ётибди.
Ваҳоланки, бу орқали маҳаллаларда 20 мингта иш ўрни яратиш ва ижарадан йилига 150-200 миллиард сўм қўшимча даромад топиш мумкин.
Энди кўп қаватли уйлар ертўласи ва бўш жойларини ижарага беришни янги тартиби жорий қилинади. Бунда:
- ертўла ва бўш майдонлар ҳақида маълумотлар рақамлаштирилиб, “Менинг уйим” тизимига боғланади ҳамда аҳоли ва ташаббускорларга очиқ эълон қилинади;
- ижара тўловлари фақат “Менинг уйим” платформаси орқали ҳисоб-китоб қилинади ва аҳоли учун очиқ бўлади.
Бундан ташқари, комплекс раҳбариятига авария ҳолатидаги уйларни реновация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.
Facebook|Instagram|X
Қурилишда лойиҳалаштиришни тартибга солиш мақсадида Қурилиш вазирлигида Лойиҳа офиси тузилиши белгиланди. Офис:
- қиймати 10 миллиард сўмдан юқори лойиҳаларни ишлаб чиқиш жараёнида уларнинг хавфсизлик ва энергия тежамкорликка жавоб беришини, қиймати сунъий ошиб кетмаганини лойиҳачилар билан бирга баҳолаб боради;
- ҳар йили мактаб, боғча, тиббиёт, йўл, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти каби соҳаларнинг ҳар бирида камида 2-3 тадан намунавий лойиҳалар ишлаб чиқади.
Бундан буён, Лойиҳа офисининг тавсияси бўлмаган лойиҳа ҳужжатлари давлат экспертизасига қабул қилинмайди.
Мутасаддиларга эскирган 105 та қурилиш нормаларини илғор хорижий тажриба асосида қайта ишлаб чиқиш топширилди.
Бош прокуратурага қурилиш материаллари соҳасида қазиб олишдан тортиб, тайёр маҳсулотни истеъмолчига етказишгача барча жараёнларда яширин иқтисодиётга чек қўйиш бўйича тизим яратиш вазифаси қўйилди.
Бюджет ҳисобидан қилинадиган барча харидлар Солиқ қўмитасининг “Е-омбор” платформаси орқали амалга ошириладиган тартибни жорий қилиш, қурилиш материаллари классификатори электрон платформасини ишга тушириш юзасидан ҳам топшириқлар берилди.
Facebook|Instagram|X
Амалдаги лойиҳалаш жараёнлари ва қурилиш ишлари “ресурс усули”га асосланган.
“Ресурс” усулида 1 та мактаб қуриш учун қанча ишчи керак, қанча ёқилғи ва нечта техника ишлатилади, техниканинг тури қанақа бўлиши керак, деган юзлаб шартлар киритилган.
“Ҳажм усули”да эса пудратчидан якуний натижа сўралади. Муҳими, қурувчи объектни ўз вақтида ва сифатли топширса бўлди.
Бундан ташқари, лойиҳа, тендер, қурилиш ва объектни қабул қилиш билан боғлиқ барча жараёнларда коррупция ҳолатлари учраб турибди.
Эндиликда лойиҳа қилишдан бошлаб, объектни фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнлар ҳам, уларнинг назорати ҳам янгича ташкил этилади.
Энг аввало, келгуси йил 1 январдан барча лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, ишларни амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилишда “ресурс усули”дан воз кечилиб, “ҳажм усули”га ўтилади.
Бу тартиб 1 июлдан йўл, ичимлик суви ва кўприк қурилиши лойиҳаларида жорий қилиниши белгиланди.
Facebook|Instagram|X
Президентимиз комплексга кирувчи вазирлик ва идоралар олдида турган уй-жой ва қурилиш соҳасидаги энг долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Бу йил инвестиция дастури доирасида 1 минг 637 та инфратузилма объектини қуриш белгиланган.
Лекин соҳа ёки ҳудуд раҳбарлари бюджет маблағларини самарали ишлатиш, қурилишлар сифатини таъминлаш бўйича намуна бўладиган тизим яратмагани қайд этилди.
Қурилишларга ажратилган бюджет маблағларини мақсадсиз ишлатиш, талон-тарож ва ўғрилик ҳолатлари кўрсатиб ўтилди.
Айрим қурувчи тадбиркорларнинг яширин ишлашига ёки бундай ишлашга мажбур қиладиган шарт-шароитлар борлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|X
Президент раислигидаги йиғилишда Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Адиз Музаффарович Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига, палата раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани эълон қилинди.
Facebook|Instagram|X
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам в сферах жилья, строительства, коммунального хозяйства, транспорта и экологии на 2024 год.
Facebook|Instagram|X
#raddiya
HIZBUT-TAHRIR OQIMI VA UNING MOHIYATI
Axmedov MURODILLA
Namangan tumani "Otavalixon"
jome masjidi imom xatibi Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyati vakilligi Matbuot xizmati
Obuna bo’ling: @Sektorlarga
Хитойга давлат ташрифининг иккинчи куни: икки мамлакат ҳудудлари ва ишбилармонлари ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланишига янги суръат бағишланди
—
Второй день государственного визита в Китай: придан новый импульс развитию межрегионального и делового сотрудничества двух стран
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#ijtimoiy_rolik
Namangan viloyati Ichki ishlar boshqarmasi ogohlantiradi !
Internetdagi zararli dasturlardan ehtiyot bo‘ling !
Namangan viloyati IIB Axborot xizmati
Obuna bo’ling: @Sektorlarga
#Сарҳисоб
Наманган вилояти судида вилоят судларининг 2023 йилдаги фаолият якунлари ҳамда одил судловни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот хизматлари раҳбарлари, журналист ва блогерлар иштирок этган анжуманда Наманган вилояти суди ҳамда вилоят маъмурий суди раислари томонидан суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар, 2023 йил давомида кўрилган жиноят, фуқаролик, иқтисодий ҳамда маъмурий ишлар, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг таҳлили, ҳуқуқий тарғибот ишлари ҳамда соҳага оид бошқа маълумотлар ҳақида ахборотлар очиқланди.
Наманган вилояти суди раиси Алишер Усманов сўнгги йиллардаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларига тўхталар экан, 2016-2023 йиллар давомида мазкур йўналишда 50 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилингани, бу ўз навбатида судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этганини таъкидлади. Вилоят маъмурий суди раиси Зарипахон Қурбонова мазкур ислоҳотларда маъмурий судларнинг ўрни, тизимдаги янги ўзгартиришлар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берди.
Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш, одил судловни таъминлаш, қонунийлик ва адолат барқарорлигига эришиш борасида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Уларнинг савол, таклиф, фикр-мулоҳазаларига суд раислари ва судьялар батафсил жавоблар беришди.
Жараён аниқ далиллар, фаолиятга оид таҳлилий маълумотлар, одиллик ва шаффофликни таъминлашда эътибор қаратилаётган жиҳатларга оид масалалар билан қизғин ўтди.
Наманган вилояти судининг
жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.