Давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида “SANY” компанияси директорлар кенгаши раиси Сян Вэньбони қабул қилди.
—
В рамках деловой программы государственного визита Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял в городе Шэньчжэне председателя совета директоров компании «SANY» Сян Вэньбо.
#Mirziyoyev #qabul #SANY #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифининг ишбилармонлик тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида ўтаётган қўшма Инвестиция форумида иштирок этди.
—
В продолжение деловой программы государственного визита в Китайскую Народную Республику Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в работе совместного Инвестиционного форума, проходящего в городе Шэньчжэне.
#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #ishbilarmonlar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#ijtimoiy_rolik
Plastik kartaning maxfiy kodini hech kimga bermang!
Kanalga ulanish: @aokanamangan
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифи доирасида Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи билан учрашув ўтказди.
—
В рамках государственного визита в КНР Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев встретился с Председателем Постоянного комитета Всекитайского собрания народных представителей Чжао Лэцзи.
#Mirziyoyev #uchrashuv #Xitoy #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
💻Киберфирибгарлар тобора аҳолини чув туширишнинг янгидан янги йўллари ва усулларини ўйлаб топишмоқда.
💲 Турли сохта иловаларни фойдаланувчиларга оммавий тарқатиш ва уларнинг ушбу ҳаволага киришларига ҳамда маблағларни "осонгина" ўзлаштириб олишга эришмоқдалар.
⚠️ Фирибгарларнинг алдовига тушиб қолмаслик учун яна бир бор фуқароларни огоҳликка чақириб қоламиз!
Обуна бўлинг: @Sektorlarga
#11_bmsm #ijodimiz_parvozda #dutor_sinfi
Namangan shahar 11-son Bolalar musiqa va san'at maktabi xalq cholg'ulari yo'nalishi (dutor) 3-sinf o'quvchisi Alisherova Azizaxon ijrosida S.Rasultoyevning "Shug'non qizi" asari.
Obuna bo’ling: @Sektorlarga
🇺🇿🇨🇳 Хитой билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади – Ш.Мирзиёев
❗️Mualliflik huquqini biz orqali himoya qiling!
Namangan viloyat adliya boshqarmasi
Obuna bo’ling: @Sektorlarga
Ҳозирда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти чегарада 4 та идора, яъни, божхона, карантин, СЭС ва ветеринария органлари томонидан назорат қилинмоқда. Ваҳоланки, талаб этиладиган барча сертификат ва рухсатномалар тўлиқ рақамлашган, назоратчи ходимлар ҳужжатлар бор-йўқлигини текширади, холос.
Шу боис, чегарадаги барча назорат функциялари Божхона қўмитасига ўтказилиши белгиланди.
Бундан ташқари, икки йил олдин товарларни божхона режимида қайта ишлаш бўйича янги тартиб жорий қилинган эди. Ўтган даврда 254 та корхона ушбу тизимда ишлашни бошлагани натижасида 1,1 миллиард долларлик экспорт бўлди.
Шундан 83 фоизи Андижон, Бухоро, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги тадбиркорлар ҳисобига тўғри келади. Лекин, Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмда бундай экспорт 10 миллион долларга ҳам етмади.
Ушбу ҳудудлар раҳбарлари божхона режимида қайта ишлаш ҳисобидан 500 миллион доллардан экспортни таъминлаши зарурлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|X
Шу муносабат билан комплекс учун масъул Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев чорак якунигача ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Ўз тизимидаги камчиликлар ва сусткашлик учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б.Абидов ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари Д.Саттаров лавозимидан озод қилинди.
Инвестиция комплексига кирувчи вазир ва ҳокимларнинг режалари ва натижалари суст бўлган ўринбосарлари ишдан бўшатилиб, уларга аниқ KPI белгиланиши ва шундан кейин бир йил муддатга шартнома асосида ишга олиниши белгиланди. Натижага қараб шартнома узайтирилади ёки бекор қилинади.
Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича йиғилиш бошланди.
Давлатимиз раҳбари ялпи ички маҳсулотни ошириш бўйича катта марра олинганини, лекин бунга фақат ички инвестиция ва ички бозор билан эришиб бўлмаслигини қайд этди:
“Ягона тўғри йўлимиз – хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш ва экспортни кўпайтириш”.
Президент бевосита инвестиция, саноат ва экспортга масъул 11 та вазирлик ва идора, 10 та уюшма, хориждаги дипломатик ваколатхоналар, бундан ташқари, барча вазирлик, тармоқ ва ҳудудларда экспорт ва инвестицияга масъул раҳбар ўринбосари фаолият юритаётган инвестициялар ва ташқи савдо тизимининг фаолияти жуда сустлигини кўрсатиб ўтди.
Ҳозирги мураккаб вазиятда тизимда инвестиция ва экспорт бўйича чуқур таҳлил йўқлиги танқид қилинди.
Асосий бозорларимиз бўлган мамлакатлардаги девальвация, жаҳонда рўй бераётган зиддиятлар ва логистика ҳисобига уларга экспорт камайган.
Бундай мураккаб вазият бугун ёки кеча бошланмагани, Инвестиция вазирлиги ва тармоқлар раҳбарлари экспорт бозорларини диверсификация қилиш устида ўз вақтида бош қотирмагани кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида жорий йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилиш аввалида иқтисодий комплекс мавзуси биринчиси экани, келгусида барча соҳа ва тармоқлар фаолияти танқидий кўриб чиқилиши таъкидланди.
Ўтган йили иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилгани, бу йил ҳам бу борада катта режалар олингани қайд этилди. Уларни амалга ошириш учун иқтисодий комплекс жуда қаттиқ ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Иқтисодий комплексда жами 40 нафар раҳбар ўринбосарлари бор. Лекин, ҳозир иқтисодиётга масъулларда замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаяпти. Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди.
Давлат раҳбари тизимни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди.
Бунда ҳар бир туманда, вилоятдаги иқтисодий комплекснинг раҳбар ва ўринбосарлари ҳамда 11 та вазир ва идора раҳбари, ўринбосарларига масъулияти ва жавобгарлиги аниқ белгилаб берилади. Сўров ҳам шунга яраша қаттиқ бўлади.
Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг мамлакатимиз аҳолисига мурожаати матни
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Veb-sayt
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истайсизми?
Бу борада сизга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ахборот хизматларининг телеграмдаги расмий каналлари ёрдам беради.
❗️Қуйидаги ҳаволалар орқали Сиз барча ҳудудлардаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишингиз ва ўзингизга маъқул келган каналга аъзо бўлишингиз мумкин.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🏆 «Men G‘olib» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади
14 январь куни иккита муҳим давлат санаси – Ватан ҳимоячилари куни ва мамлакатнинг Қуролли кучлари ташкил этилганининг 32 йиллигини нишонлаш кунида «Humo Arena» старт-финиш майдончасида «Men G’olib» анъанавий қишки оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
Тадбир дастурига 3 та масофа киритилган: 3 км, 10 км ва 1 км масофада «Family Run» (оилавий оммавий югуриш мусобақаси). Ҳаваскор югурувчилар шахсий мусобақаларда иштирок этади, идоравий тузилмалар учун эса жамоавий мусобақалар ташкил этилади. 14 январь куни иштирокчиларнинг йиғилиши 07:00 да бошланади, мусобақага 08:00 да старт берилади.
«Men G‘olib» кубоги Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Президент хавфсизлиги давлат хизмати, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг вакилларидан ташкил топган 8 та жамоа ўртасида ўйналади.
Ҳаваскор югурувчилар учун 10 январгача Prorun.uz сайтида очиқ тарзда рўйхатдан ўтиш (пуллик) имконияти мавжуд. 10 км, 3 км ва «Family Run» масофалари учун рўйхатдан ўтиш қиймати – 150 000 сўм. Иштирокчиларнинг старт пакетлари 12 январь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Енгил атлетика федерациясида, қуйидаги манзилда берилади: Ислом Каримов кўчаси, 98, мўлжал – «Пахтакор» стадиони.
▪️ Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрига ташриф доирасида Ипак йўли фонди раиси Чжу Цзюнь билан учрашув ўтказди.
—
В рамках программы пребывания в городе Шэньчжэне Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с председателем Фонда Шелкового пути Чжу Цзюнь.
#Mirziyoyev #uchrashuv #Ipakyuli #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Шэньчжэнь шаҳрига келди
—
Президент Шавкат Мирзиёев вместе с супругой прибыл в город Шэньчжэнь
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🔴Киберфирибгарларни фарқлаш усуллари
🔴Киберфирибгарлардан ҳимояланиш йўллари
🔴Киберфирибгарлар "ҳужуми"дан сўнг шахсий аккаунтни "тозалаш" ишлари
🔴Ва ниҳоят киберфирибгарлик турлари
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
👨🏫 Видеороликда мутахассис барчасини мухтасар тушунтиради.
Обуна бўлинг: @Sektorlarga
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифини ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашувдан бошлади.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев начал государственный визит в Китайскую Народную Республику со встречи с Премьером Государственного совета КНР Ли Цяном.
#Mirziyoyev #uchrashuv #Xitoy #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🇺🇿🇨🇳 O‘zbekiston mahalliy avtomobil sanoati rivoji yo‘lida Xitoy bilan yaqin hamkorlik qilmoqda. Elektromobil ishlab chiqaruvchi Xitoyning yetakchi kompaniyalari bilan shartnomalar imzolanib, qo‘shma korxonalar tashkil etildi.
Navbatdagi 👉videomizda elektromobil sanoatida O‘zbekiston-Xitoy hamkorligi bizga nima berishi haqida so‘z yuritamiz.
Obuna bo’ling: @Sektorlarga
#BU_MUHIM
💧 Ichimlik suv resurslaridan oqilona va tejamkorlik bilan foydalanish burchimizdir!
Obuna bo’ling: @Sektorlarga
❔Болага китоб ўқитишни қачон бошлаган маъқул?
❔Фарзандигизни китоб ўқитишга қизиқтириш усуллари
❔ Бола китоб ўқишининг фойдали жиҳатлари
🗣Инфографикада кўрсатилган 10 та асосий тавсия ва қоида саволларга батафсил жавоб беради.
Каналга уланиш: @aokanamangan
🏕Qo‘riqxonalar, milliy bog‘lar va o‘rmon xo‘jaliklarida ekoturizm xizmatlari yo‘lga qo‘yiladi
Yurtimizning mavjud resurslaridan oqilona foydalangan holda ekologik turizmni rivojlantirish uchun yanada qulay sharoitlar yaratiladi. Bu haqda Davlatimiz rahbarining “Oʻzbekiston Respublikasida ekologik turizmni jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorida alohida belgilab qoʻyilgan.
https://eco.gov.uz/yz/site/news?id=3909
Obuna bo’ling: @Sektorlarga
Давлатимиз раҳбари экспорт соҳасидаги ишлар аҳволини таҳлил қилди. Комплекс раҳбарияти ва ҳокимларнинг 2024 йил учун экспорт режаси етарли эмаслиги қайд этилди.
Иқтисодиётимизни янги босқичга олиб чиқиш учун, экспортни йилига камида 30 фоизга ошириб боришимиз зарур
- деди Президент.
Лекин, ўтган йили 2 та драйвер тармоқ ва 4 та ҳудудда 2022 йилга нисбатан экспорт ҳажмлари камайди. Шунингдек, 10 та туман ва шаҳарда экспорт олдинги йил кўрсаткичини ярмига ҳам етмади.
Шу муносабат билан Бош вазирга Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосарлари ҳамда 10 та туман ва шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий чора кўриш топширилди.
Мева-сабзавот экспорти учун хорижий давлатларнинг фитосанитар рухсатлари олинганига қарамасдан, улардан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Масалан, Японияга 58 турдаги мева-сабзавотга фитосанитар рухсат олингани билан, 52 тури бўйича, Ҳиндистонга 38 тадан 32 таси, Покистонга 22 тадан 18 таси, АҚШга 15 тадан 11 таси бўйича экспорт бўлмади.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва ҳокимларнинг инвестиция бўйича ўринбосарлари ўртасида маҳсулотлар экспортини ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик йўқлиги танқид қилинди. Эндиликда агентлик нафақат фитосанитар рухсат олиш, балки қишлоқ хўжалиги экспортини ташкиллаштириш учун ҳам масъул бўлади. Бунинг учун карантин тизими, иш услуби ва ёндашувлари тўлиқ ўзгаради.
Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари тизимдаги муаммоларни санаб ўтди.
Комплекс раҳбарияти сўнгги олти йилда четдан қарийб 50 миллиард доллар инвестиция киргани ҳақида маълумот бераётгани, лекин ушбу инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотга, қўшилган қийматга, экспортга таъсири қандай бўлгани бўйича таҳлиллар етарли эмаслиги қайд этилди.
Масалан, ўтган йили ялпи ички маҳсулот ҳам, саноат ҳам 6 фоизга ўсди. Бироқ, товарлар экспортида кутилганидек ўсиш бўлмагани айтилди.
Ҳудудларда эса молиялаштириш тўлиқ якунланган 8 триллион сўмлик 1 мингта лойиҳа ҳалигача ишга тушмаган.
Мамлакатимиз сертификатларини тан олиш бўйича ҳалигача бирорта давлат билан келишувга эришилмаган.
Халқаро молия ташкилотлари билан қиймати 480 миллион долларлик 5 та лойиҳа бўйича келишув имзоланганига 1-2 йил бўлган бўлсада, ўзлаштириш бошланмаган.
Ёки, икки йил олдин ташкил қилинган Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига 1 миллиард доллар хорижий инвестиция олиб келиш бўйича режалар тўлиқ амалга оширилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.
Ушбу раҳбарлар бир ҳафта муддатда халққа мурожаат қилиб, режаларини оддий тилда тушунтиради ҳамда ўзига катта масъулият ва жавобгарлик олади.
Энди вазир ўринбосарларини 70 фоиз иши туманда бўлиб, улар вазирлик учун белгиланган KPI ижросини жойида ташкил қилади.
Белгиланган режаларга эришиш устидан қатъий назорат ўрнатилади: вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботи ҳар ҳафтада Ҳукумат раёсатида, ҳар чоракда эса Олий Мажлисда кўриб чиқилади.
Facebook|Instagram|Twitter
🏆 Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент шаҳрида «Men G‘olib» ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди
Мусобақалар якка тартибда ва жамоавий биринчиликларда ташкил этилди.
➡️ Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг мамлакатимиз аҳолисига мурожаати
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Veb-sayt
⚡️РАСМИЙ ХАБАРНОМА
🔰 Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати
📆 2024 йил 10 январь ҳолатига кўра
📈 Батафсил инфографикада🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Обуна бўлинг: @Sektorlarga
#diqqat
#befarq_bolmang
‼️Агарда телеграмда ўзингизни танишларингиздан ҳам шундай хабар ва файл келса очманг.
Бундай файллар вирус хабар бўлиб аккаунтингизни бузиб киришгача бўлган ишларни амалга оширишлари мумкин.
"exe" номли файллар ўрнатилувчи файл бўлиб, уни очсангиз мосламангизга ўрнашиб олиб сизнинг ўрнингизга барча амални бажариши мумкин. Пул ечиш, аккаунтни бузиб кириш ва ҳк.
Эҳтиёт бўлинг ва барча танишларингизни огоҳлантиринг!!
Обуна бўлинг: @Sektorlarga