“Салом, мен ис газиман!” — Кўринмас қотил ўзи ҳақида гапириб берди
Ҳар йили кўплаб инсонларни нобуд қилувчи кулфат – ис гази ҳақида нималар биламиз?
Анимациямиз орқали сиз бу газ ва унинг ҳужумидан сақланиш ҳақида энг муҳим нарсаларни билиб оласиз.
Каналга уланиш: @aokanamangan
#Brifing
Adhamjon Karabayev - “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Namangan hududiy filiali direktori
Obuna bo’ling: @Sektorlarga
⚡️Ўзбекистондаги пахта толасининг нархи энди Нью-Йорк биржасидаги нархга қараб белгиланади
Янги фармонга кўра, фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойлаштиради ҳамда баландроқ нарх таклиф этган вилоят ичидаги кластер ушбу фермер билан фьючерс шартномасини тузади. Бошланғич нарх Нью-Йорк биржасидаги пахта толасининг охирги 12 ойдаги ўртача нархи асосида белгиланади.
Обуна бўлинг: @Sektorlarga
Вилоят ҳокимлигининг куз-қиш узлуксиз навбатчилик штаби фаолиятини кучайтирилган режимда давом эттирилмоқда.
Читать полностью…#Тайинлов
Раҳматов Илҳомжон Жўрабоевич Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Илҳомжон Раҳматов 1973 йил 18 августда Наманган вилояти, Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий. 1998 йилда Тошкент Давлат Университети (ҳозирги Миллий Университет)нинг журналистика факультетини тамомлаган. 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Наманган туманидаги “Учқун” (ҳозирги “Истиқлол”) газетасида корректорликдан бошлаган. Ўтган давр давомида оммавий ахборот воситаларининг турли йўналишларида, хусусан, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби, Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, Наманган вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси, Республика Маънавият тарғибот марказининг Наманган вилоят бўлими раҳбари, Республика «Маҳалла» ижтимоий-сиёсий, маърифий газетаси бўлим мудири, масъул котиби вазифаларида ишлаган. 2015 йилдан буён Наманган вилояти телерадиокомпаниясида катта муҳаррир, сиёсий шархловчи, радио ҳамда телевидение гуруҳлари бош муҳаррири сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил 7 декабрдаги тегишли қарори билан амалга оширилди.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!
https://uza.uz/uz/posts/yangi-konstituciya-soz-va-axborot-erkinligi-kafolati_546545
Ҳурматли юртдошлар!
Ярмаркага марҳамат!
Жорий йилнинг 10 декабрь (якшанба) куни Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги “Отчопар” ўйингоҳида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – “Ҳосил байрами” муносабати билан арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтади.
Байрам савдо ярмаркаларида 50 турдан ортиқ кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, полиз экинлари аҳолига мақбул нархларда етказиб берилади.
Сиз азизларни ушбу ташкил этилган арзонлаштирилган байрам ярмаркасига лутфан таклиф қиламиз, марҳамат.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланиш: @aokanamangan
Уй-жойларга кадастр ҳужжатини тайёрлашда акция бошландими? (+видео)
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда уй-жойлар учун кадастр ҳужжатларини тайёрлашда акция бўлиши кутилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар қанчалик асосли эканлигини аниқлаш мақсадида Кадастр агентлиги матбуот хизмати раҳбари Неъмат Атамуродов билан суҳбатлашдик.
🎥 https://youtu.be/zLiCcysTKUw
Батафсил: https://uza.uz/posts/544918
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
#Mediasavodxonlik
⚠️ Ўзбекистонда амалдаги қонунчиликда нафақат юзма-юз ҳолатда, балки ижтимоий тармоқлар орқали бир фуқаронинг бошқа фуқарони таҳқирлаши, яъни ҳақорат қилиши жавобгарликка сабаб бўлади.
❔ Ижтимоий тармоқлар орқали муайян шахсга нисбатан қонунга зид келувчи хатти-ҳаракатлар амалга оширилганда қандай жавобгарликлар белгиланади?
❔ Ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилинганлик далилларини қандай тақдим этиш мумкин?
▶️ Медиасаводхонлик видеодарсларининг навбатдаги сонини диққат билан томоша қилинг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингиздан хабардор бўлинг.
Каналга уланиш: @aokanamangan
2023 ЙИЛДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР
Наманган вилоятида 2023 йилнинг ўтган даврида Тўрақўрғон туманида “Тўрақўрғон-Ахси”, “Тўрақўрғон-Қолгандарё” (Бураматут орқали)
2 та шаҳар атрофидаги йўналишли такси йўналишлари очилди.
2023 йил якунига қадар Норин туманида “Хақулобод-Полвонкўл” (Шахидмозор орқали), Косонсой туманида “Косонсой-Янги шаҳар” (Испарон орқали) ва Янгиқўрғон туманида “Янгиқўрғон-Балиқ-кўл” (Калишоҳ орқали) фаолият кўрсатувчи 3 та шаҳар атрофи йўналишида хизмат кўрсатувчи йўналишли такси йўналишларини ташкил этиш кўзда тутилган.
Наманган вилоятида аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида Наманган шаҳридаги мавжуд 37 та автобус йўналишлари хатловдан ўтказилиб, бир-бирини такрорловчи йўналишларни мақбуллаштириш орқали 27 та йўналишлар тармоғи шакллантирилди.
Наманган вилояти Транспорт бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан амалий ташриф билан Дубай шаҳрига келди.
—
По приглашению Президента Объединенных Арабских Эмиратов Шейха Мухаммада бин Заида Аль Нахайяна Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Дубай с рабочим визитом.
#Mirziyoyev #sammit #BAA #COP28
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шаҳар йўловчилар транспортида айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталари
Обуна бўлинг: @Sektorlarga
#таълим_ислоҳотлари
#конференция
Ta’lim sifatini yanada takomillashtirishga qaratilgan qator masalalar muhokama etildi
✅ Bugun Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi hamda vazirlik tizimidagi Abdulla Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti tomonidan ta’lim tizimini takomillashtirishning dolzarb masalalari muhokamasiga bag‘ishlangan ilmiy-amaliy konferensiya tashkil etildi.
❗️Unda Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri Hilola Umarova, soha mas’ullari, olimlar, ilmiy-tadqiqot muassasalari xodimlari hamda ilmiy izlanuvchilar ishtirok etdi.
➖ Boshlang‘ich sinf o‘qituvchilarining uzluksiz kasbiy ta’limini yanada takomillashtirish, bu boradagi ilg‘or milliy va xalqaro tajribalarni tahlil qilish, samarali yondashuvlarni aniqlash va ularni amaliyotga joriy etish muhokamasiga bag‘ishlangan konferensiya o‘z ishini mavzuga doir qator shoʻbalarga bo‘lingan holda davom ettirdi.
Unda ta’lim mazmunini takomillashtirish masalalari, muammo va yechimlar, ilg‘or xorijiy tajribalar, samarali metod usullari, o‘qituvchi va ota-onalar hamkorligining huquqiy asoslari atroflicha muhokama qilindi.
👉 Batafsil: https://uzedu.uz/uz/news/1358
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Мамлакатимиздаги уй-музейларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиб, уларни мазмун ва сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш вақти келди.
-
Пришло время пересмотреть деятельность домов-музеев нашей страны, а также вывести их на качественно и содержательно новый уровень.
Каналга уланиш: @aokanamangan
#брифинг
Ҳасанбой Муҳсиддинов - «Тўрақўрғон нефть базаси» МЧЖ директори
Обуна бўлинг: @Sektorlarga
COP28: Iqlim o‘zgarishi yovvoyi hayvonlarning ko'chib yuruvchi turlariga salbiy ta’sir ko‘rsatmoqda
Matbuot anjumanida BMTning Yovvoyi hayvonlarning ko'chib yuruvchi turlarini saqlash to'g'risidagi konvensiya hisoboti haqida ma’lumot berildi.
https://eco.gov.uz/yz/site/news?id=3838
Obuna bo’ling: @Sektorlarga
📚📚📚📚
🌟Kadastr agentligi tomonidan barcha eski tizimlardagi ko‘chmas mulklarga oid maʼlumotlarni UZKAD axborot tizimiga o‘tkazish ishlari amalga oshirilib kelinmoqda.
💻 Shu kunlarda agentlik mutaxassislari tomonidan navbatdagi 500 mingta noturar joy obyektlariga oid 4 milliondan ortiq ma’lumotlar UZKAD tizimiga o‘tkazish (migratsiya) ishlari amalga oshirilmoqda. Ko‘chmas mulk, uning egalari, unga bo‘lgan huquqlar to‘g’risidagi ma’lumotlarni qayta ishlash o‘ta ehtiyotkorlikni talab qiladi. Migratsiya jarayonida qo‘shimcha mantiqiy tekshiruv va solishtiruv jarayonlarini ham joriy qilinganligi sabab, migratsiya jarayonlari belgilangan muddatdan ko‘p muddat talab qilmoqda.
🟢Hozirgi kunda 300 mingga yaqin ko‘chmas mulk obyektlari migratsiya qilinib, ushbu ko‘chmas mulklar bo‘yicha notarius, yagona portal va davlat xizmatlari markazlari orqali 2 mingga yaqin arizalar qabul qilindi.
Rejadagi yana 200 mingta obyektlar hozir migratsiya jarayonida. Ushbu jarayon hisob kitoblarimizga ko‘ra 19-dekabr kuniga qadar davom etadi.
Migratsiya jarayonidan o‘tib bo‘lgan ko‘chmas mulklar bo‘yicha hech qanday cheklovlar mavjud emas.
O‘z navbatida keltirilgan noqulaylik uchun yurtimiz aholisidan yana bir bor uzr so‘raymiz.
📩 Telegram | 📩 Instagram | 📩YouTube | 📩 Facebook | 📩 Web-sayt
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов: "Ҳудудларда қиш мавсумини беталафот ўтказиш юзасидан мурожаатлар қабул қилиниб, масалаларни жойида ечиш чоралари кўрилмоқда".
Читать полностью…Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан матбуот котиблари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида учрашув - мулоқот ўтказилди
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#jadidlar
Жадидлар миллатни, Ватан саодати, унинг бахти ва равнақи, миллат тараққий топиши, юрт озодлиги учун фидоийлик кўрсатишга даъват этган эдилар.
Каналга уланиш: @aokanamangan
#meningkonstitutsiyam
Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
1-модда.
Конституция — ҳуқуқ ва эркинликларимиз, миллий ва умуминсоний қадриятларимиз, ижтимоий адолат ва бирдамлигимиз, демократия ва давлат суверенитети принципларига содиқлигимизнинг қонуний кафолатидир.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан барча Ўзбекистон аҳлини қутлайди!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Диққат, эълон!
Жорий йилнинг 10 декабрь (якшанба) куни Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги отчопар ўйингоҳида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – “Ҳосил байрами” муносабати билан “Улоқ-кўпкари” миллий ўйини бўлиб ўтади.
Мазкур беллашувга Республикамизнинг барча вилоятлари ва қўшни Республикадан чавандозлар ташриф буюради.
Тадбирда хушовоз хонандалар иштирок этишади.
Беллашув соат 11:00 да бошланади.
Манзил: Наманган шаҳри, Давлатобод тумани отчопар ўйингоҳи.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланиш: @aokanamangan
#Тезкор #Долзарб
Наманганда газ заправкаларда нега эрта ёпилиб ҳамда газ танқислиги бошланди?
Табиий газ истеъмолчилари
Сўнги кунлардаги об-ҳаво ҳароратининг пасайиб кетиши натижасида истеъмолчиларнинг табиий газга бўлган эҳтиёжининг бир неча маротаба ортиши кузатилиб, айрим истеъмолчиларда етишмовчиликлар кузатилмоқда.
Ушбу етишмовчиликни бартараф қилиш ҳамда аҳоли истеъмолчилари учун узлуксиз ва бехатар табиий газ етказиб бериш мақсадида Наманган вилоятида фаолият юритаётган барча Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари(АГТКШ)га куннинг эрталаб 06-00 дан кеч соат
15-00 га қадар график асосида табиий газ етказиб берилиши белгиланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, содир бўлиши мумкин бўлган турли бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида ушбу вақт оралиғида АГТКШлар ҳудудига ҳаракатланишингизни сўраймиз.
“Ҳудуд Наманган” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
Обуна бўлинг: @Sektorlarga
БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси ўтаётган «Экспо Сити Дубай» мажмуасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш қутладилар.
Каналга уланиш: @aokanamangan
АҲОЛИ УЧУН ЯРАТИЛГАН ҚУЛАЙЛИКЛАР
Наманган шаҳрида жамоат транспортидан фойдаланишда йўловчилар учун қулай тарифларни жорий этиш ҳамда электрон тўловларни оммалаштириш мақсадида “Автоматлаштирилган тўлов тизими оператори” МЧЖ мутахассислари томонидан Наманган шаҳридаги йўловчи ташиш фаоляти билан шуғулланувчи Турон-95 МБИ“ МЧЖ, “Фирдавс транс сервис” МЧЖ, “Малакали автотранс сервис” МЧЖ ва “Мустафо-571 сервис” МЧЖга қарашли жами 158 та автобусларга валидаторлар ўрнатилди.
Наманган вилояти Транспорт бошқармаси
Сизларга ижтимоий-сиёсий канални тавсия қиламиз
Ўзбекистон ва дунёдаги хабарларга ўзгача ёндашув билан муносабат билдирувчи Jurnalistuz канали кўпчиликнинг меҳрини қозонмоқда. Ушбу канал сизга фақат долзарб маълумотларни улашиш билан биргаликда, сизга яхши кайфият ҳам тақдим этади.
Каналга обуна бўлинг 👉 @jurnalistuz
✅ Биринчи хоним Зироат Мирзиёева халқаро саммитда иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Қатарда бўлиб ўтган ХI Таълим бўйича халқаро инновацион саммитда иштирок этди.
Ушбу йирик анжуман 2011 йилдан буён Қатар Давлати Таълим, фан ва ижтимоий тараққиёт фонди (Qatar Foundation) раиси шайха Муза бинт Носир ал-Миснад шафелигида ўтказиб келинмоқда. Ундан кўзланган асосий мақсад – сиёсат, тадқиқотлар, етакчилик каби соҳаларда ташаббусларни илгари суриш орқали таълимда инновацион дастурларни яратишдир.
Бу йилги тадбир «Сунъий интеллект даврида инсон ижодкорлиги» мавзусига бағишланди.
29 ноябрь куни саммитнинг асосий тадбирларида юқори даражадаги меҳмонлар, жумладан, хорижий давлатлар вазирлари, таълим ва ижтимоий соҳалар экспертлари қатнашди.
Бу саммитдаги иштирок сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётган Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир ифодаси бўлди.
/channel/uzboav
Davlat kadastrlari palatasi raisining sayyor qabuli
Namangan viloyatining Pop tumanida fuqaro va tadbirkorlarning kadastr masalalaridagi murojaatlarini ko'rib chiqish maqsadida sayyor qabul bo'lib o'tdi. Unda Davlat kadastrlari palatasi raisi Moxir Valiyev hamda tuman mutasaddilari ishtirok etib, fuqarolarning masalalarini o'rganishdi.
Sayyor qabulda yig'ilgan fuqarolarning kadastrga oid savol va muammolari shaxsan tinglanib, har bir murojaat ijrosi uchun mutasaddilarga qat'iy topshiriqlar belgildi. Ijrosi ta'minlanishi yuzasidan aniq muddatlar belgilani.
Hozirgacha 30 dan oshiq murojaatlar o'rganildi.
Obuna bo’ling: @Sektorlarga
Polshada istiqomat qilayotgan vatandoshlar diqqatiga!
Sizlarga qulaylik yaratish maqsadida Ozbekiston Republikasining Polshadagi Elchixonasi tomonidan telegram boti (@uz_embassy_poland_bot) ishga tushirildi.
Mazkur bot uzoqni yaqin qilib, sizlarning vaqtingizni tejash va barcha konsullik harakatlari boyicha batafsil ma’lumotni olish imkoniyatini beradi.
Ushbu botning havolasini yurtdoshlarimizga ulashishingizni so`rab qolamiz.
Obuna bo’ling: @Sektorlarga