sektorlarga | Неотсортированное

Telegram-канал sektorlarga - Секторларга©мурожаат

3548

💻Ушбу платформа мамлакатимизнинг равнақига бефарқ бўлмаган, Президент сиёсатини қўллаб-қувватловчи, ватанпарвар журналист ва блогерлар томонидан ташкил этилди ва ҳеч қандай молиявий мақсадлар кўзланмаган, кимнингдир сиёсий қарашларини ҳам ифодаламайди.

Подписаться на канал

Секторларга©мурожаат

АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ДИСПЕТЧЕРЛИК ХИЗМАТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

Бизга маълумки, мамлакатимизда йўловчи ташиш хизматларини янада такомиллаштиришга, қулайликлар яратишга катта эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, вилоятимизда бу борада бир қатор ишлар, лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Наманган вилояти транспорт бошқармасида автоматлаштирилган диспетчерлик хизматини ўз ичига олувчи “йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” давлат муассасасини ташкил қилиш учун тегишли ҳужжатлар (низом, йўриқнома, тузилмаси) ишлаб чиқилди.

Автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати Низомига мувофиқ, йўналишлар ва ҳаракат таркибидан келиб чиқиб, назоратчилар гуруҳи сони аниқланди.

Автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати ходимларининг штат жадвали ишлаб чиқилди. Ҳамда Наманган вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасига рўйхатдан ўтказиб, тасдиқлаш учун тақдим этилди.

Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Диққат тарқатинг!!! Умра зиёратини ташкил этиш учун махсус лицензияга эга бўлмаган сайёхлик агентликлари алдовларига тушиб қолманг.
Интернетда реклама қилинган ҳар қандай сайёхлик агентликлари ҳам расмий эмас. Хусусан, Наманганда ўзини Тошкент шаҳридаги “Реал Дримс” сайёхлик агентлигининг вакили деб таништирган шахс қўл остидаги 3 нафар ходимлари билан биргаликда осон ва қинғир йўл билан бойлик орттириш мақсадида Умра зиёратига боришни ният қилган кўплаб фуқароларнинг ишончига кириб, уларни алдов йўли билан чув туширди. Ҳозирда уларга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

#Direktorlar_Angliyada

🔴 Ayni damda Buyuk Britaniyada kasbiy rivojlanish dasturida ishtirok etayotgan maktab direktorlari faoliyatidan videolavha.

✔️I
shtirokchilar ushbu dastur davomida Park Community school faoliyati bilan tanishishdi va xorijlik hamkasblari bilan tajriba almashishdi.

➖ Shuningdek, ishtirokchilar maktablarda ta'lim sifatini oshirish va samarali boshqaruvni tashkil etish mavzularidagi seminar-treninglarda qatnashishmoqda.

Obuna bo’ling: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

#Знаете_ли_вы

Наверняка вы уже слышали новость о том, что компания Open AI открыла доступ к своим сервисам для Узбекистана.

Теперь узбекская общественность может воспользоваться передовыми технологиями и инновационными возможностями, как Chat GPT и DALL·E.

Что всё это значит? Какие перспективы открываются благодаря этому шагу и как начать пользоваться данными сервисами?

Каналга уланиш: @aokanamangan

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятида замонавий буғ-газ электр станциясини ишга тушириш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород” ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимидаги нутқидан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Ўтган ҳафта Сурхондарёга ташрифда “плёнка остида парник” ташкил қилиб, экспортбоп сабзавот экинларини экиш имкониятлари кўрсатиб ўтилган эди.

Ҳудудларда бундай усулда экин экишни истаганлар жуда кўп. Лекин улар учун ер олиш мураккаб.

Шу боис, келгуси йилдан экин ери юқори унумли уруғ, кўчат, агро-технология, экспорт кўникмаларига эга бўлганларга аукцион орқали ижара ҳуқуқи билан сотилади.

Мутасаддиларга 2024 йил 1 февралга қадар камида 15 минг гектар ерни лотларга бўлиб, экспортбоп сабзавот етиштириш учун ўртача 1 гектардан аукционга чиқариш, аукциондан ер олган аҳолига уруғ, ўғит, плёнка ва айланма маблағ учун кредит ажратиш, ҳосилдор экспортбоп экинлар уруғини кафолатли етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Охирги уч йилда соҳани рақамлаштириш ҳисобига 40 миллион гектар ёки жами ерларнинг 90 фоизи кадастрдан ўтказилди.

Энди қолган муаммоли ерларни ҳам тўлиқ кадастр рўйхатидан ўтказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Қишлоқ хўжалиги ерларида аэросуратга оладиган замонавий самолёт ва лабораториялар олиб берилди.

Кадастр агентлигига туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга йил якунигача аэросуратга олиш ишларини Тошкент шаҳри, Тошкент ва водий вилоятларида, келгуси йили эса қолган ҳудудларда тўлиқ якунига етказиш топширилди.

Аэросуратлар асосида қишлоқ ерларини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Mamlakatimizda oʻtkazilayotgan sport musobaqalarining sogʻlom turmush tarzidagi ahamiyati
Yoshlarning boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil etish, iqtidorlarini shakllantirish, ommaviy sportga jalb etishga qaratilgan turli sport tadbirlarining tashkil etilayotgani yosh avlodni har tomonlama barkamol boʻlib ulgʻayishiga xizmat qilmoqda.

Sport musobaqalari eng chekka hududlardagi yoshlarni ham qamrab olmoqda. Oʻtgan yili ikki mavsumda Namangan viloyatida oʻtkazilgan tanlov va musobaqalarda 1 mln.463 ming nafardan ziyod yoshlar ishtirok etib, 800 nafardan ortiq yigit-qizlar respublika bosqichida ishtirok etib, 450 nafar yoshlar gʻolib boʻlishdi. Joriy yilning birinchi mavsum musobaqalarida esa 441 mingdan ortiq 14 yoshdan 30 yoshgacha boʻlgan Namanganlik yoshlar ishtiroki taʼminlanib, 22 ta 4 ta oltin, 8 ta kumush va 7 ta bronza medallari qoʻlga kiritildi.

Sport musobaqalarining ikkinchi mavsumida ishtirok etish uchun 512 ming 442 nafar yigit-qizlar roʻyxatdan oʻtgan boʻlib, dastlab ular koʻchalar, mahallalar aro, sektorlar kesimida 6 ta yoʻnalish boʻyicha bellashishdi.

Namangan viloyati yoshlar siyosati va sport  boshqarmasi axborot xizmati

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram | 🎞Youtube

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Zamonaviy sharoitdagi mina-futbol maydonchasi foydalanishga topshirilmoqda.

Chust tumani Toshqoʻrgʻon mahallasi yoshlari sportning mini-futbol turi boʻyicha DXX kubogining viloyat bosqichida birinchilikni egallagani uchun mahalla hududiga street workout maydonchasi qurib, foydalanishga topshirildi. Shuningdek endilikda mahalla hududiga barcha sharoitlarga ega boʻlgan mini-futbol maydonchasi qurilishi boshlandi.

Namangan viloyati yoshlar siyosati va sport  boshqarmasi axborot xizmati

Obuna bo’ling: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Водийда биринчи бор “Наманган 1-халқаро зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси” бўлиб ўтади

Ҳурматли ишбилармон тадбиркорлар ҳамда чорвачиликка иштиёқманд аҳоли диққатига!

Жорий йилнинг 22 ноябрь чоршанба куни Янги Наманган тумани “Ёшлик Барака” чорва ҳайвонлари бозорида  зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси бўлиб ўтади

Ўзининг зотли ҳайвонлари билан кўргазмада иштирок этишни ҳоҳловчи фуқаролар худудий ветеринария бўлимларида 20 ноябрь кунига қадар рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Барчани ушбу қизиқарли ва таассуротларга бой тарзда ташкилланадиган кўргазмани томоша қилишга ва иштирокчи бўлишга 
ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!!

Кўргазмада қуйидаги номинациялар таъсис этилган:
"Энг зотдор қўй"  номинацияси;
1 ўрин-30 млн. сўм; 
2 ўрин-20 млн. сўм;
3 ўрин-10 млн. сўм.

"Энг зотдор новвос (буқа)"  номинацияси:
1 ўрин-30 млн. сўм; 
2 ўрин-20. млн. сўм;
3 ўрин-10. млн. сўм.

"Энг зотдор от"  номинацияси:
1 ўрин-30. млн. сўм;
2 ўрин-20. млн. сўм;
3 ўрин-10. млн. сўм.

Паррандачилик йўналиши ғолибларини алоҳида қимматбаҳо совғалар кутмоқда!

Мурожаат учун: +998995164422
+998930465050

Манзил: «Ёшлик барака» чорва ҳайвонлари бозори.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган куннинг 32 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Янги нафас” спорт оммавий югуриш мусобақасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Матбуот анжуманига Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари вакиллари, масъул мутасадди ташкилотлар ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, блогерлар иштирок этишди.

Матбуот анжуманини Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев олиб бориб, оммавий югуриш мусобақасида иштирок этаётган барча шаҳарларда спорт тадбирининг ҳамма босқичларини сифатли тайёрлаш бўйича шаҳар ҳокимликлари ва ваколатли бошқармалар иштирокида тезкор штаблар ташкил этилганлиги, айни пайтда фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган спорт тадбирига жалб этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари қизғин давом этаётганлигини таъкидлаб ўтди.

“Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси Республикамизнинг 15 та шаҳрида 3 км, пойтахтимизда эса 3 ва 10 км масофаларга ўтказилади.

Анъанага мувофиқ, Наманганда "Гранд Шердор" меҳмонхонаси олдидан "Уч фаввора" хиёбонигача бўлган масофа старт ва финиш нуқтаси сифатида белгиланди. Барча ҳудудлардаги беллашувларга 19 ноябрь куни соат 08:00 да старт берилади.

Ёшлар сиёсати ва спорт  бошқармаси

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Yoshlar siyosati va sport vazirligi tomonidan 2023 yilda bir qator sport obʼyektlari va sport maydonchalari qurib topshirildi.

Xususan Pop tumani Chodak MFY da 4.6 mlrd soʻmga qurib topshirilgan yengil konstruksiyali sendvich panelli sport zal va sunʼiy qoplamali mini-futbol maydonchasi.

“Besh tashabbus” olimpiadasida gʻolib boʻlgan yoshlarga 20 ta sport maydonchalari topshirildi, shundan

1) “Universal” sport maydonchasi 371 589 000 soʻmdan 6 ta -jami: 2.229.534.000 soʻm

2) “Strit Workaut” sport maydonchasi 197.372.000 soʻmdan 6 ta-jami: 1.184.232.000 soʻm

3) “Workaut” sport maydonchasi 110.293.000 soʻmdan 8 ta – jami: 882.344.000 soʻm

Namangan viloyati boʻyicha 9 ta tuman shaharlarida, shundan Toʻraqoʻrgʻon tumanida 1 ta, Kosonsoy tumanida 1 ta, Uchqoʻrgʻon tumanida 3 ta, Pop tumanida 7 ta, Chust tumanida 2 ta, Namangan tumanida 3 ta, Yangi Namangan tumanida 1 ta, Norin tumanida 1 ta, Namangan shaharda 1 ta sport maydonchalari qurib foydalanishga topshirildi.

Namangan viloyati yoshlar siyosati va sport  boshqarmasi axborot xizmati

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram | 🎞Youtube

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Mamlakatimizda yaratilgan qulay investisiya muhiti natijasida joriy yil yanvar-sentyabr oylarida Namangan viloyatida 471 mln dollar xorijiy investisiya va kredit mablag‘lari o‘zlashtirildi.

Davlatlar kesimida ko‘rilganida:
-XXR -161,3 mln dollar,
-Turkiya - 73,4 mln dollor,
-Germaniya -58,2 mln dollor -Rossiya -44,5 mln dollor -Gollandiya-20,9 mln dollor investitsiya kiritgan.

Turkiyadan kiritilgan investitsiya Davlatobod tumanidagi Art Soft holding kompaniyasiga, Xitoy xalq respublikasi banklaridan yo‘naltirilgan kreditlar Chust tumanidagi Namangan sement korxonasiga, Pop tumanidagi “NEXT SOLAR ENERGY GROUP” MCHJ tomonidan 50 mln dollar xorijiy investisiya mablag‘lari o‘zlashtirish hisobiga “Fotoelektr stanisiyasi tashkil etish” loyihasi hamda boshqa sanoatni rivojlantirish uchun ishlayotgan fabrikalar rivoji uchun sarflandi.

Kanalga ulanish: @aokanamangan

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Эндиликда Наманган шаҳрида жамоат транспорти (автобус)лардан фойдаланилганда йўловчилар учун йўлкира ҳақларини UZCARD NFC карталари орқали  тўлашда  500 сўм чегирма ташкил қилинди, яни 1500 сўм тўлаш ўрнига 1000 сўм тўланади.

НАМАНГАН ВИЛОЯТ ТРАНСПОРТ БОШҚАРМАСИ

Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Joriy yil yakuni bilan mavjud imkoniyatlarni to‘liq ishga tushirish hisobiga postda ko‘rsatilgan mablag‘ga mos, asosiy mahsulot turlari eksporti amalga oshiriladi.

Joriy yil 9 oyi yakuni bilan esa 422.7 million dollar (371,7 mln. doll. sanoat va 51,0 mln.doll. meva-sabzavot) mahsulotlar eksporti amalga oshirilib, prognoz 97 foizga yoki o‘tgan yilga nisbatan
100 foizga bajarilgan.

Tayyor mahsulotlar hajmi 125 foizga o‘sishga erishilib, jami 405 ta eksportchi korxonalar tomonidan 50 tadan ortiq davlatlarga 108 turdagi tayyor mahsulotlar eksportga yo‘naltirilgan.

Savdo-sanoat palatasi Namangan viloyati hududiy boshqarmasi

Kanalga ulanish: @aokanamangan

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

АЛОҲИДА АЖРАТИЛГАН АВТОБУС ЙЎЛАКЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-59 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наманган муҳандислик-қурилиш институти илмий ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрининг транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш Бош режаси ишлаб чиқилмоқда, -деди Наманган вилояти Транспорт бошқармаси Транспортни ривожлантириш сектори бошлиғи Баходир Мақсудов.

Унда алоҳида ажратилган автобус йўлакларини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Огоҳлантиради!

Ҳурматли фуқаролар ва вилоятимиз меҳмонлари диққатига!

Автомобиллардан фойдаланишда техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг!

Namangan FVB Axborot xizmati.

Каналга уланиш: @aokanamangan

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

РАСМИЙ БАЁНОТ

“Антиструмин” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан Бош прокуратура томонидан жиноят-процессуал қонунчилик асосида дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳозирги кунда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари якунига етмаган бўлсада, жиноят иши доирасида 3 нафар аёллар қамоққа олинганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳар хил талқин қилинган ҳолда оммавий ахборот воситаларида тарқатиб келинмоқда. 

Тарқатилаётган ушбу маълумотлар терговнинг объектив ва холисона олиб борилишига халақит қилмоқда.

Жиноят-процессуал кодекси талабларидан келиб чиқиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда шахсга доир маълумотларни тарқатиш ва терговга аралашиш қонун билан тақиқланишини эслатиб ўтамиз.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, тергов тугагунига  қадар ижтимоий тармоқларда ушбу жиноят ишига оид маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз.

Тергов натижаси ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Обуна бўлинг:
@Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятида замонавий буғ-газ электр станциясини ишга тушириш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород” ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимидаги нутқидан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

✅Кичик ва ўрта бизнес тадбиркорликнинг энг катта бўғинидир

Жорий йилнинг 10 ноябридаги Президент Фармони билан кичик ва ўрта бизнес вакилларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари кенгайтирилмоқда.

Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Йиғилишда қишлоқ хўжалигида:

- 286 минг гектар ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги;

- 159 минг гектар ернинг ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қилиши;

- аввалги даврларда доимий фойдаланиш учун ажратилган 460 минг гектар ернинг ҳуқуқий мақоми аниқ эмаслиги қайд этилди.

Оқибатда жами 900 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерлари кадастр рўйхатидан ўтмасдан турибди. Кадастри йўқлиги сабабли такрорий экинлар учун бу ерларни расман иккиламчи ижарага бериш имкони бўлмаяпти.

Буларни оқибатида камида 300 минг иш ўрни, такрорий экиндан олинаётган маҳсулот ҳамда норасмий ижаранинг ҳисоби юритилмаяпти.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Бизнинг доимий энг катта орзу-мақсадимиз ёшлар ўртасида билим ва ақл-заковатга қизиқишни тренд даражасига чиқариш бўлиб келган.

Биз бундан икки йил аввал ҳар бир йигит-қиз билими ва ақл-идрокини намоён эта оладиган форматни таклиф қилгандик. Ёшлар ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлайдиган ўйин майдонини яратдик.

Бугун “Заковат-Гамбит” турнири доирасида юртимизнинг зукко ёшлари шахмат тахтасида машҳур жаҳон чемпионлари Владимир Крамник ва Хоу Ифаньга қарши дона сурдилар. Ишончим комилки, бу воқеа уларнинг ҳар бирида унутилмас таассурот колдирди ва кейинги чўққиларни забт этишда замин бўлиб хизмат қилади. Иштирокчилар эса, ўз навбатида, миллатимиз учун намуна бўлиб қолади. Ақлли, ёрқин ва истеъдодли фарзандлар намунаси.

Каналга уланиш: @aokanamangan

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

🔥Besh tashabbus olimpiadasi doirasida rektor kubogi musobaqalari bo‘lib o‘tdi.

Namangan Muhandislik-Qurilish institutida Besh tashabbus olimpiadasi doirasida sportning stol-tennisi bo‘yicha Rektor kubogi musobaqalari bo‘lib o‘tdi.

Namangan viloyati yoshlar siyosati va sport  boshqarmasi axborot xizmati

Kanalga ulanish: @aokanamangan

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Aziz hamyurtlar, “O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘i qabul qilinganligining 32-yilligi” munosabati bilan “Yangi nafas” yugurish marafoniga 2023 yilning 19 noyabr kuni tonggi soat 08:00da Namangan shahri A.Temur ko‘chasidagi “Grand Sherdor” mehmonxonasi oldidan start beriladi.

Sog‘lom hayot va farovon kelajak uchun Yangi nafas marafonida do‘stlaringiz va oila aʼzolaringiz bilan bir safda ishtirok eting!


Obuna bo’ling: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Наманган вилоятида “Диний бағрикенглик” ҳафталиги доирасида бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши биносида 16 ноябрь - Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб “Бағрикенглик ҳафталиги” мавзусида  матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 8-моддасида “Ўзбекистон халқини миллатидан қатъий назар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади”, деб аниқ белгилаб қўйилганлиги, Конституциясининг 4-моддасида эса “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таьминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади” деган қатъий қонунга амал қилиш зарурлигини қайд этдилар.

Шунингдек, “Бағрикенглик ҳафталиги” ва унинг доирасида “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик - жамият барқарорлиги гарови” мавзусида илмий-амалий конференцияларни юқори савияда ташкил этиш бўйича фикр ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Тадбирда журналистларни қизиқтирган барча саволларга экспертлар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Musobaqalar selektsiya qilish imkonini bermoqda.

Ayni kunlarda Namangan viloyati Yoshlar siyosati va sport boshqarmasi tasarrufida faoliyat koʻrsatayotgan sport maktablarida tashkil etilgan toʻgaraklarda sportning belbogʻli kurash turidan malakali murabbiylar koʻmagida mahorat darslari o'tilmoqda.

Oʻtkazilayotgan sport musobaqalari esa toʻgaraklarda belbogʻli kurash sport turi bilan shugʻullanuvchi sportchilar mahoratlilarni saralashda alohida ahamiyat kasb etmoqda.

Yangiqoʻrgʻon tumanida oʻtkazilgan oʻrtoqlik uchrashuvi ana shu maqsadga qaratildi. Malakali murabbiylar va kurash federatsiyasi mutaxassislari uchun uyushtirilgan ushbu bellashuv selektsiya qilish sharoitini ham yaratdi.

Namangan viloyati yoshlar siyosati va sport  boshqarmasi axborot xizmati

Obuna bo’ling: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йил 1-2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси иштирокчиларининг 28-конференцияси доирасидаги Иқлим ўзгаришларига қарши курашиш соҳасидаги ҳаракатлар бўйича жаҳон саммитида иштирок этади.

Дунёнинг деярли барча мамлакатлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакиллари тўпланадиган ушбу форум иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш, иқлим бўйича стратегиялар ва “яшил” энергетикага ўтишни молиялаштириш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда ғоят муҳим аҳамиятга эга.

Иқлим ўзгариши муаммоси Орол денгизининг қуриши оқибатида келиб чиққан экологик инқирозни бошидан кечираётган Марказий Осиё минтақаси учун энг ўткир муаммолардан бирига айланмоқда.

Ўзбекистонда “яшил” кун тартибидаги масалаларни илгари суришга жиддий эътибор қаратилмоқда, иқтисодиётнинг асосий тармоқларини иқлим ўзгаришига мослаштириш, углерод нейтраллигига эришиш ҳамда қайта тикланувчи энергетика улушини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Мамлакатимиз глобал экологик хатарларга қарши курашиш бўйича кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, 2023 йил 13-17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида 130 дан ортиқ мамлакат делегациялари иштирокида БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-йиғилиши бўлиб ўтади.

Келгуси йилда Самарқандда Халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади, унда Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси лойиҳаси муҳокама қилинади.

Дубай шаҳрида бўлажак СОР-28да Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти томонидан СОР-28 раиси сифатида илгари сурилаётган муҳим ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Таҳлил

Каналга уланиш: @aokanamangan

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

#Наманган
#Маънавият_марафони

Наманганда 2023 йилнинг 10 ноябрь куни “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!” шиори остида “Маънавият марафони” ўтказилади.

Барча Наманган аҳлини ушбу марафонда фаол иштирок этишга чақириб қоламиз!


Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Наманган эркин иқтисодий зонаси

Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…
Подписаться на канал