sektorlarga | Неотсортированное

Telegram-канал sektorlarga - Секторларга©мурожаат

3548

💻Ушбу платформа мамлакатимизнинг равнақига бефарқ бўлмаган, Президент сиёсатини қўллаб-қувватловчи, ватанпарвар журналист ва блогерлар томонидан ташкил этилди ва ҳеч қандай молиявий мақсадлар кўзланмаган, кимнингдир сиёсий қарашларини ҳам ифодаламайди.

Подписаться на канал

Секторларга©мурожаат

Президент қишлоқ хўжалиги тармоқларига алоҳида тўхталди.

Наманганда сув манбалари сероб бўлгани билан, сув тежовчи технологияларни биринчи навбатда шу ҳудудда жорий қилиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Жорий йилда 60 минг гектарда сув тежовчи технологияни жорий қилиш ва 40 минг гектарни лазерли текислаш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берилди.

Шунингдек, вилоятдаги каналларни бетонлаш, “Чоркесар”, “Заркент” ва “Испарон” сув омборларини қуриш, “Чуст” ва “М-2” каналини таъмирлаш масалалари кўриб чиқилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Вилоят саноат маҳсулоти ва мева-сабзавоти асосан Тошкент ва Андижон орқали экспорт бўлаётгани таннархнинг ўсишига олиб келаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга Наманган халқаро аэропортидаги бўш майдонда юк терминалини ишга тушириш, Наманганни Қамчиқ довонига яқин ҳудудида логистика марказини ташкил этиш, Нанай қишлоғи ҳудудидаги собиқ “Карвон” божхона назорат маскани фаолиятини тиклаш топширилди.

Қирғиз томони билан келишилган ҳолда “Учқўрғон” божхона постини ишга туширишни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди. Чегара пости яқинида Хитойлик ҳамкорлар билан “Учқўрғон-Кенсай” логистика марказини барпо этиш режалаштирилган.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Йиғилишда саноат ва инвестиция масалалари кўриб чиқилди.

Наманган саноат зоналари бўйича намуна бўлгани – сўнгги йилларда вилоятда 72 та кичик ва ёшлар саноат зоналари ишга тушгани қайд этилди. Шу билан бирга, Наманган шаҳри, Наманган, Янги Наманган ва Давлатобод туманларидаги 16 та саноат зонасида қўшимча лойиҳа жойлаштириш имконияти бор.

Тадбиркорлар ҳам хорижий ва маҳаллий сармоя киритиш ташаббуси билан чиққан. Бунга қўшимча равишда маҳаллий 7 та йирик лойиҳага Саноат жамғармасидан 37 миллион доллар ажратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Муфтий Нуриддин Холиқназаров: «Юртимизда биронта ҳам камбағал қолмасин. Ёшларимиз олим бўлсин, илмли бўлсин»


Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этган Намангандаги ифторлик маросимида Ўзбекистон халқи тинчлиги ва фаровонлиги учун дуолар қилинди.

Каналга уланиш: @aokanamangan

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Ангрен шаҳридан Тўрақўрғон туманигача 100 километрлик йўлда автомобиллар оқими кунига 10 мингдан ошади. Бу йўлни икки томони йил давомида жозибали.

Лекин бу ерда одамларни 2-3 соат ушлаб қоладиган лойиҳалар камлиги қайд этилди. Йўл бўйи сервиси Поп, Чуст, Тўрақўрғон туманлари учун драйвер бўлиши, тадбиркорлар 2,5 триллион сўм инвестиция киритиб, 10 минг аҳолини доимий банд қилишга тайёрлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга вилоят ҳокимлиги ҳузурида алоҳида дирекция ташкил қилиб, мастер-режа ишлаб чиқиш ва йўл бўйидаги ерларни аукционга чиқариш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Президент вилоятдаги имкониятларни ишга солиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Сайхунобод тажрибаси асосида маҳаллаларда жами 4 мингта хонадонни танлаб олиб, уларнинг даромадини ошириш чоралари кўрилади. Кейинги босқичда яна 4 мингтасига молиявий, техник, маслаҳат ва бошқа кўринишдаги амалий ёрдам берилади.

Шу тартибда, 35 минг хонадонга гулчилик, иссиқхона, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, узумчилик, қулупнай, картошка етиштиришга кўмаклашилади. Бунга етарли миқдорда кредит ажратиш режалаштирилган.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Наманган вилоятининг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида Наманган мамлакатимизнинг энг баракали, серсув ва серҳосил ҳудудларидан бири, меҳнаткаш ва саховатпеша, ғурури баланд, тадбиркорликда энг илғор инсонлар юрти эканини таъкидлади.

Уларнинг меҳнати ва фидойилиги билан Наманганда ҳаёт ўзгармоқда. Ўтган 7 йилда вилоят иқтисодиёти 2 баробар, экспорт 3 карра ўсиб, жон бошига даромад 15,5 миллион сўмга етди. 65 триллион сўм инвестиция ҳисобига 600 минг иш ўрни яратилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Обод маҳалла учун – ҳаёт-мамот

Америкалик бизнинг ватандошдан:
— Нималарни орзу қиласан, — деб сўраса,
— Ўз юртимда доимий ишим бўлса, газ-свет бўлса, — деган экан.
америкалик:
— Мен сендан орзуингни сўрадим, ҳуқуқларингни эмас, — дермиш...

Ҳуқуқларимиз учун курашаяпмиз, опен бюджетда.
Улоққа ҳам халқимизга мос совринлар қўйилган, пахта ёғи, кола-мола дегандай ичимликлар, барра қўзичоқлар, сигир – боласи билан.
Апрелда биринчи тур тугашига ҳали вақт бор, охирига бориб битта овоз учун тўя-бўталоқлар қўйилса ҳам ажабланмаймиз.

🟢 @jurnalistuz

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.   

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Наманганскую область.

Глава государства ознакомится с реализуемыми проектами в различных отраслях экономики и даст старт строительству крупных энергетических объектов, посетит махалли. Будут определены дальнейшие задачи социально-экономического развития региона.

Предусмотрено также участие в ифтаре.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Namanganning Pop shahridagi oddiy maktab o‘quvchilari “Astana Open” xalqaro turnirida g‘alaba qozondi

Ostona shahrida 8-11-sinf o‘quvchilari uchun o‘tkazilgan Astana Open xalqaro festivalida Qozog‘iston va O‘zbekistondan jami 27 maktab jamoalari ishtirok etdi.

Ikki kunlik festival doirasida Musiqiy xamsa, Erudit-kvartet, Shaxsiy o‘yin va “Zakovat” bo‘yicha bellashuvlar olib borildi. Quvonarlisi festival doirasida “Zakovat” o‘yinida 1-o‘rinni Pop tumanidagi 67-IDUMning “Geksagon” jamoasi egalladi!

E’tiborlisi, mazkur jamoa 2023-yili Umumiy o‘rta ta’lim maktablari o‘quvchilari o‘rtasidagi “Zakovat” turnirida ham 1-o‘rinni qo‘lga kiritgan edi. Shuningdek, “Zakovat” o‘yinida 3-o‘rinni ham O‘zbekistondan borgan jamoa - Sehriyo School maktabining Vorpal Swords jamoasi egalladi.

O‘zbekistonning yana bir jamoasi - International Talent Academy ta’lim muassasasining “Академия талантов” jamoasi Erudit-kvartet bahslarida 3-o‘rinni qo‘lga kiritdi. Yurtdoshlarimiz Shaxsiy o‘yin bahslarida ham medallarni qo‘lga kiritdi. 2- va 3- o‘rinlar “Академия талантов” jamoasi a’zolari - Yegor Dyomin hamda Sofya Korzikka nasib etdi.

Aytish joizki, musobaqada sovrindor bo‘lgan har uchala jamoa ham “Zakovat intellektual klubi” NNT tomonidan o‘tkazib kelinadigan “Zakovat” bo‘yicha O‘quvchilar ligasi, "Заковат: Школьная лига" va boshqa bir qator musobaqalarda muntazam qatnashib, yuqori o‘rinlarni egallab keladi.

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Бугун опен бюджетда ўзини овозини бир литр ёғга сотаётганлар эртага ватанни ҳам сотади…

Маҳаллангиз гуруҳига юбориб қўйинг.

🟢 @jurnalistuz

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Тошкент вилоятида “Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи пора билан ушланди

У тадбиркордан дафн маросимларини ўтказиш хизмати кўрсатишга рухсат бериши эвазига $2 минг талаб қилган.
Демак “олди-бердилар” мозорларимиз - сукунат диёрига ҳам кириб бормоқда.

Хуллас бешикдан то қабргача таниш ортир.


Родомдаги қадрдонларга суюнчи пули юракдан чиқариб берилади. Қабристондаги гўрковга ўлиб қутилганимиз шарофатидан узатиладими?

Олиб бориб бошинга тупроқ тортишлари ҳам икки минг кўки бўлиб кетибди, ё қудратингдан.

Демак, Умар Ҳаём айтганчалик “Кетмоқ қўлда бўлса кетмас эдим ҳам…”

Гард тегмаган манзил маконимиз қолмапти ҳисоб.

🟢 @jurnalistuz

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда Aфғонистон ва Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилганига оид хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд

Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Китоб илм кўзгуси: Имом-хатибдан хайрли ташаббус намунаси

Китоб – қалб чироғи, тафаккур қаноти. Айниқса, босма китобдан таралаётган ва электрон нашрдан топиб бўлмайдиган ўзига хос ёқимли ҳидни туйиб, варақлаш асносида мўъжизавий саҳифаларнинг сирли шитирлашидан кўнгил чексиз завққа тўлган ҳолда, китоб мутолаа қилиш, унинг мазмуни ҳақида бошқалар билан фикрлашишнинг ҳузур-ҳаловати тамоман ўзгачадир.

Косонсой туман "Тагижар" маҳаласида жойлашган "Эшонбобо" жомъе масжиди имом-хатиби Ибодиллохон Усмонов тоомнидан илмни рағбатлантирадиган, ёшлар маънавиятини юксалтиришга улкан ҳиссақўшадиган ташаббус илгари сурилди. Яъни ҳудуддаги 35,36 ва 41-мактабларга 2000 дан зиёд илмий ва бадиий адабиётлар тақдим этилди.

Китобларни қабул қилиб олган устоз ва ўқувчилар ташаббускорларга миннатдорчилик билдириб, бу китоблар ёшлар учун айни муддао бўлганини айтиб, уларни албатта ўқиб чиқишларини билдирдилар.

Барчани мана шундай хайрли ташаббусларга чорлаймиз. Зеро, илм қадрланган, эъзозланган юрт - буюк юрт.

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

O‘zining yangidan-yangi loyihalari bilan yoshlarga yo‘lboshchi bo‘lib kelayotgan Yoshlar ishlari agentligining ''Kelajak kasblari'' loyihasi ham bugungi yoshlarning chinakamiga kelajak poydevori bo‘lib xizmat qilmoqda.

Namangan shahrining Chorsu mahallasida istiqomat qilayotgan Ismoiljon Ahmatbekov mahalladagi yoshlar yetakchisi ko'magi asosida "Kelajak kasblari" loyihasining IT yo‘nalishi bo‘yicha taxsil oldi va hozirda ustozi bilan birgalikda katta loyihalarda ishtirok etib daromad topmoqda.

#KelajakKasblari #YoshlarDaftari

Obuna bo’ling:
@Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Вилоят Норин ва Сирдарёдан сув олади, 2 та магистрал канал ва 9 та сув омбори мавжуд. Лекин, Наманганнинг гидроэнергетикадаги салоҳияти ишга солинмаган эди.

Кеча Норин дарёсида ГЭСлар каскади қурилишига старт берилди. Бу ерда 228 мегаваттли 6 та станция йилига 1 миллиард киловатт электр чиқаради. Келгуси йилда Катта Андижон каналида 51 мегаваттли “Қўғай-1,2”, “Бешқўрғон-1,2” кичик ГЭСлар каскади ҳам ишга тушади.

Шу йили Попда 1 минг мегаваттли 2 та қуёш электр станцияси барпо қилинади. Бу ҳам 2,2 миллиард киловатт электр, дегани.

Натижада вилоят ўз эҳтиёжини тўлиқ қоплаб, йилига 2,5 миллиард киловатт электр экспорт қилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Вилоятда 129 та норуда конидан 29 тасига саноат кириб бормаган. Бу конларда янги лойиҳа қиламан, деган тадбиркор кўп.

Жумладан, улар керамогранит ва базальт тола ишлаб чиқармоқчи. Бундан ташқари, Чустдаги “Аличелек” мис конига Хитойлик инвесторлар 200 миллион доллар сармоя киритишга тайёр.

Вилоятдан қўшни давлатларга экспортнинг ҳозирги кўрсаткичлари бор имкониятга мутлақо тўғри келмаслиги кўрсатиб ўтилди. Қўшни давлатларда савдо уйларини очиш бўйича музокара ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини кескин ўсиши учун транспорт соҳасида имкониятлар тўлиқ ишга солинмагани кўрсатиб ўтилди.

Транспорт вазирлигига байрам кунлари авиа ва темир йўл рейслари сонини 2 баробар ошириш, Наманган ёки Фарғонага учиш графигини қайта кўриб чиқиб, водийга ҳар куни бўладиган авиа рейсларни кўпайтириш топширилди.

Ички туризмни ривожлантириш мақсадида Наманганни Бухоро ва Самарқанд билан боғловчи темир йўл рейслари, “Наманган-Поп-Чодак” йўналишида ҳар куни экспресс йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Наманган вилояти майдонининг 20 фоизи тоғлардан иборат. Бу – тоғ туризмини ривожлантириш учун катта имконият.

Айниқса, бундай лойиҳаларни Поп, Чуст, Янгиқўрғон, Косонсой ва Чортоқда амалга ошириш мумкин.

Германиялик ҳамкорлар билан Шаҳрисабз тажрибаси асосида бу туманларда тоғ туризмини ривожлантириш мастер-режасини ишлаб чиқиш ва йил якунигача лойиҳаларни бошлаш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Юртимизда қазиб олинаётган олтинни атиги 6 фоизи қайта ишланиб, бор-йўғи 78 миллион долларлик экспорт бўлаётгани қайд этилди.

Президент кеча танишган заргарлик корхонасини мисол қилиб, заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун жуда катта салоҳият борлигини таъкидлади.

Шу боис, тадбиркорлар учун алоҳида шароитларга эга заргарлик зоналари ташкил қилинади. Соҳага хомашё етказиш, мутахассис тайёрлаш, ишлаб чиқариш занжири ва сотиш тизими бутунлай қайта кўриб чиқилади.

Мутасаддиларга Туркия тажрибаси асосида Наманганда олтинни қайта ишлаш ва сотиш бўйича йирик марказни ишга тушириш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Шу билан бирга, Наманганда мавжуд салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани учун масъул комплекслар ва вилоятдаги раҳбарлар танқид қилинди.

Вилоят экспортини 86 фоизи тўқимачилик ва мева-сабзавотчилик ҳиссасига тўғри келади. Мингбулоқ ва Косонсойда бир гектардан олинадиган даромад вилоят кўрсаткичидан 2 баробар кам. Аҳолига берилган 16 минг гектардан 3,5 минг гектари бўш ётибди. Поп, Чортоқ, Норин ва Янгиқўрғонда саноатлашиш даражаси паст.

Масъуллар ҳар бир корхона, тадбиркор ва хонадон билан яқиндан ишлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Сайхунобод мисолида Уйчи туманидаги 56 та маҳаллада ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш, томорқадан 60-70 миллион сўм даромад олиш бўйича намуна яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Наманганда ифторлик қилди

Президент таъбири билан айтганда, Наманган ҳеч муболағасиз тадбиркорлар юрти, кичик ва ўрта бизнес маркази.

🟢 @jurnalistuz

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

🛫Самарқанддан Истанбулга мунтазам рейслар йўлга қўйилди

Air Samarkand авиакомпанияси биринчи мунтазам рейсни Самарқанддан Истанбулга амалга оширди.

Биринчи босқичда рейслар ҳафтада икки марта, душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Келгусида мунтазам рейслар Тбилиси, Дубай, Жидда ва Туркиянинг бир қатор шаҳарларига амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш: @aokanamangan

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

#томорқа_хазина

“Мен ўзимни имконияти чекланган деб ҳисобламайман, чунки меҳнат қилиб, даромад топяпман”

Файзиобод маҳалласида яшовчи Хурсанали Ниёзов ҳамиша шундай илғор фикр билан яшайди. 1-гуруҳ ногирони бўлса-да, ҳовлисига кирган одамнинг ҳавасини уйғотадиган манзара яратиб қўйган.

Томорқасида етти йил аввал ташкил этган иссиқхонасида бугун қулупнайлар қийғос гуллаб, мева тугишни бошлади. Қатор ораларига редиска, ён четларига ток эккан. Бир томонда лимон ўсяпти.

Хурсаналининг айтишича, 25-30 миллион сўм даромад шу иссиқхонанинг ўзидан чиқади. Бундан ташқари, турли мевали дарахтлар ҳосили, қўй боқишдан келадиган манфаатдорлик рўзғор, икки фарзандининг ўқишига асқотяпти.

2022 йилда Президентимиз Фармонига кўра “Жасорат” медали билан тақдирланган Хурсанали томорқадан фойдаланишнинг янада самарали усуллари йўлида изланмоқда.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Бешинчи муддат ҳам фожеалар билан бошланди...

Бешинчи муддатга сайланган Путиннинг ҳукмбардорлиги фожеалар билан бошланди. «Крокус Сити Холл»да 22 март оқшомида содир этилган теракт натижасида 93 нафар одам ҳалок бўлгани ва 145 дан зиёд одамлар жароҳат олишгани айтилмоқда.

Владимир Путин ҳукумат тепасига келган 1999 йилнинг сентябрида бир қатор турар-жойларда портлашлар содир этилган ва 307 нафар аҳоли ўлган ва 1700 дан ортиғи турли жароҳатлар олишганди.

Бу террорчилик ҳаракатлари ҳали унчалик машҳур бўлиб улгурмаган Путинга ўша вақтда жуда қўл келган.

2001 йил 24 мартида Минеральные Воды шаҳри бозори кираверишидаги портлашлар 21 нафар тинч аҳолини ҳаётдан олиб кетди. 2002 йил Грознийдаги ҳукумат биносидаги портлашлар 71 нафр бегуноҳ инсонлар ҳаётига нуқта қўйди. 2002 йил 9 май ғалаба кунини Каспийск(Доғистон)да нишонлаш вақтидаги террористик ҳаракат 43 нафар тинч аҳолининг ҳаётига нуқта қўйган. Шу йили Грознийда портлатилган “Камаз” ва “УАЗ"лар 71 нафар инсон ҳалок бўлиши ва 640 нафари жароҳат олиши билан якунланган.

«Крокус Сити Холл»даги каби ҳодиса 2002 йилда Москвадаги «Норд-Ост» мюзиклида 23-26 октябрь кунлари юз берган. Бунинг оқибатида 130 нафар одам ҳалок бўлгани расман эълон қилинган.

2004 йил 24 августида Домодедово аэропортидан ҳавога кўтарилган Москва-Сочи ва Москва-Волград йўналишида учаётган самолётлар ҳудкуш аёллар томонидан портлатиб юборилди. Натижада 89 нафар йўловчи вафот этди.

Грознийдаги “Динамо” стадионида 2004 йил юз берган террористик акт Чеченистон Президенти Аҳмад Қодиров ҳаётига қилинган суиқасд сифатида тарихда қолди.

2004 йил 1 сентябрида Беслан(Шимолий Осетия-Алания)да террористлар томонидан 1-мактабнинг 1100 нафар ўқувчилари, ота-оналар, ўқитувчилар гаровга олинди. Натижада 186 нафар ўқувчи, 17 нафар ўқитувчи, 10 нафар ФСБ ходими ва 2 нафар Россия ФВВ ходими ҳалок бўлди.

Букаби рўйхатни узоқ давом этириш мумкин.
Булар қаторига 2009 йилда «Хромая лошадь» клубидаги ёнғинда вафот этган 156 нафар дам олувчилар, Кемеровадаги «Зимняя вишня» савдо марказида ҳалок бўлган 64 нафар беайб фуқароларнинг вафотини ва бошқа юзлаб ёнғинлар, бахтсиз ҳодисалар ”Курск” атом” сув ости кемасининг чўкиши каби фожеаларни қўшадиган бўлсак, Россия ҳамон муаммолар гирдобида қолаётганига гувоҳ бўламиз.

Биз эса бундан тўғри хулоса чиқаришимиз ва ўзимизни узоқроқ тутганимиз ҳозирча энг мақбул йўл бўлиб қолади.

🟢 @jurnalistuz

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

💥Ҳурматли «Такси Ўзбекистон» гуруҳимиз аъзолари келинглар бир-биримизни қўллаймиз !

💯Республикамизнинг барча ҳудудидан сафарга ёки шошилинч йўлга чиққанда арзон ёки бепул таксидан фойдаланайлик 🤝

✅Бизни гуруҳимиз ривожланишида ўз ёрдамингизни аяманг👍

🆗Бизни гуруҳга ҳар бир киши ўзига яқин 50 та инсонни қўшиб, Гуруҳимиз тезкор бўлиши
ва «Такси Ўзбекистон» қандай аҳил эканлигини бир биримизга амалда кўрсатайлик❗️

🔴Гуруҳимизда қанча кўп фуқароларимиз бўлса, шунча тез манзилимизга арзон ёки бепул етиб оламиз 😊
👇

/channel/Tezkor_taxi_xizmati

гуруҳимизга ўз яқинларингизни қўшинг... ✊️

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

⚠️ Диққатингизни жамлолмаяпсиз; хотирангиз зарур вақтларда панд беряпти; асаблар таранглиги, уйқусизлик, чарчоқ, сустлик ва ҳаракатларда фаоллик камайганидан безовтасиз.


🧑‍💻 Бунга сабаб – барча турдаги экранлар қаршисида бўлиш нормаларига риоя қилмаслик!

🔔Инфографикада тасвирланган меъёр ва хавфсизлик қоидаларига амал қилишни бугундан бошланг. Саломатлигингизга бефарқ бўлманг!

Обуна бўлинг: @Sektorlarga

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

#muftiy_minbari

🌙 ДИН ОМОНАТДИР

🎙

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар 4 кун дам олишади

21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
23 март – шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);
24 март – якшанба (одатий дам олиш куни).

✍️Шундоқ ҳам Россияга кетиш учун дам оляпти ўғлонларимиз.
Байрам муборак, муҳожирларга!

🟢 @jurnalistuz

Читать полностью…

Секторларга©мурожаат

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда уй-жойлар ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам строительства жилья и массивов "Янги Узбекистон" в текущем году.

#Mirziyoyev #yigilish #uyjoy #ipoteka

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…
Подписаться на канал