#Навбатдан_ташқари_сессия
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Учқўрғон туманига янги ҳоким бўлди.
Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда ташкилий масала кўрилди.
Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.
Вилоят раҳбари кейинги йилларда Учқўрғон туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида, ислоҳотларни амалга оширишда йўл қўйилган хато ва камчиликларни соҳалар бўйича бирма-бир таҳлил қилди.
Танқидий руҳда ўтган сессияда ҳудудни ривожлантириш, одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди.
Шундан сўнг депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Учқўрғон тумани ҳокими Жаҳонгир Риззаевни Учқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод этиш, ҳамда Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимовични Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқулладилар.
Музокарада сўзга чиққанлар туманнинг янги раҳбари атрофида жипслашиб, ҳудудни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга ҳисса қўшишларини таъкидладилар.
Эътиборлиси, бугун Учқўрғон туманига янги тайинланган ҳоким энг қуйи бўғин- муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган МФЙдаги ҳоким ёрдамчилари орасидан танлаб олинди.
Муҳаммад Ҳайдаров ҳозирга қадар Наманган туманидаги "Олахамак" МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Шукроналик_ҳисси
Инсон чин юракдан ҳоҳласа ва ҳаракат қилса ҳеч нима имконсиз эмас!
#DIQQAT
🚨 Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xo’jaligi vazirligi Qurilish sohasida nazorat qilish inspeksiyasi boshlig’ining o’rinbosari Maksumov Nodirjon Ergashevichning joriy yil 15-16-Fevral kuni Namangan viloyatida Sayyor qabuli tashkil etiladi.
Jarayonda sohadagi muammolarni bartaraf etish, viloyat aholisining shaxsiy hamda umumiy muammolari, taklif va mulohazalari tinglanib, joyida bartaraf etishga alohida e’tibor qaratiladi.
✅ Shu bilan bir qatorda sayyor qabulda ko’p kvartirali uy-joy fondini saqlash, undan foydalanish va boshqarish yuzasidan muammo va takliflar tinglanib, qurilish sohasiga doir muammolar ham atroflicha muhokama etiladi. shu bilan bir qatorda oqava suv hamda ichimlik suvlardan foydalanish yuzasidagi muammo va takliflar ham o'rganiladi.
Namangan viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi.
Manzil: Namangan sh. A.Navoiy koʻchasi 32-uy. Telefonlar +998 69 227 92 35
Moʻljal: Namangan shahar soliq binosi yonida
Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев томонидан Яшнобод туманида жойлашган IT Park Тошкент филиалида IT соҳани ўзлаштириб ўқув курсларини тамомлаган ва IT соҳада ўқиш истаги бор бўлган ёшлар билан суҳбат ўтказилди.
Мазкур тадбирда 60 нафар ёшлар иштирок этиб, шундан 23 нафари сертификат билан тақдирланди, айрим ёшларга IT соҳаси бўйича ўқишлари учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, ёшлар IT парк фаолияти билан билан танишишди, уларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Обуна бўлинг: @Sektorlarga
Фойдангиз тегмаяптими, зарарингиз ҳам тегмасин
Парвози гўзал капалакни ерда судиралиб юрувчи илон ҳар куни ҳалок қилиш ниятида пойларкан, ҳолдан толган капалак илондан, мен сенинг емишингманми, менда қасдинг борми, нима истайсан ўзи, деб сўрабди, шунда илон, менга парвоз қилаётганинг ёқмайди, сенинг чиройли парвозинг мени ич-этимни ейди, ўлдиради, чунки мен ўзим учолмайман, деган экан.
Парвоз қилолмаяпмизми, демак биз капалак эмасмиз, бизнинг миссиямиз, йўналишимиз бошқа...
Қўйиб берайлик капалакларга, юксакларга учишга, ўз миссиясини бажаришга, шунчаки ҳалақит бермайлик, ўзимиз билан овора бўлайлик...
🟢 @jurnalistuz
Президент ёқилғисиз иситиладиган ихчам иссиқхоналар барпо этилишини қўллаб-қувватлади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
📽Ekologik masalalarga bag‘ishlangan eng yaxshi eko-maqola va video roliklar tanlovi o‘tkaziladi
🌿Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi tomonidan “Uzbekistan eco-publication and video clips award” (“Eng yaxshi eko-maqola va video roliklar”) tanlovi oʻtkaziladi. Tanlovda mamlakatimizning ekologik kelajagiga befarq boʻlmagan barcha, jumladan, jurnalist, bloger, talaba, oʻquvchi, davlat va nodavlat-notijorat tashkilotlari vakillari ishtirok etishlari mumkin.
Kanalga ulanish: @aokanamangan
Йиғилишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбариятига илғор тажрибалар асосида қишлоқ хўжалигининг ҳар бир тармоғини ривожлантириш, соҳага инновацияларни олиб кириш бўйича таклифлар ва амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, тақдимот қилиш топширилди.
Бугун белгилаб берилган вазифалар ижроси учун масъулиятни, интизом ва назоратни кучайтириш талаби қўйилди.
Топшириқлар ижросини мувофиқлаштириш учун Вазирлар Маҳкамасида штаб ташкил қилинади. Штабда кунлик назорат ва ҳафталик муҳокама қилиш тизими йўлга қўйилади.
"Ҳар бир раҳбар самарадорлик ва талабчанликни сезиши керак, қоғоздаги рақамлар амалий натижага айланиши шарт ва зарур",
Президент ипакчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, тармоқда кескин ўзгариш қилиш зарурлигини таъкидлади.
Вьетнам ва Хитой тажрибаси асосида пиллани саноат усулида етиштириш йўлга қўйилади, пилла етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлиги оширилади.
Бунинг учун икки босқичда бозор тамойилларига ўтилади.
Биринчи босқичда бу йил пилла нархи 25 фоизга оширилади. Аҳолига пилла етиштириш учун субсидия берилади ва пилла етиштирувчилар даромад солиғидан озод қилинади.
Иккинчи босқичда эса 2025 йилдан нархни давлат белгилаши, кластерларга туманларни бириктириш, фермер ва касаначилар ўзи етиштирган пиллани фақат кластерларга сотиши амалиётидан воз кечилади.
Яъни, пилла фермер ва кластер ўртасида эркин нархда тузиладиган шартнома асосида ёки биржа орқали сотилади.
Facebook|Instagram|X
Гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 315 милллион доллар ресурс йўналтирилиши белгиланди.
Бу маблағ чорва комплексини ташкил қилиш, қорамол олиш, омухта-ем чиқариш учун миллий валютада 17 фоиздан 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга берилади.
Чорва хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлашга ҳам 1 триллион сўм имтиёзли кредит йўналтирилади. Ушбу кредитларнинг 18 фоиздан ошган қисми Тадбиркорлик жамғармасидан барча тадбиркорларга қоплаб берилади.
Facebook|Instagram|X
Қишлоқ хўжалигига инвестициялар жалб қилиш масаласига тўхталиб ўтилди.
Жорий йилда мавжуд лойиҳалар ҳисобидан 655 миллион доллар хорижий инвестицияни ўзлаштириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, тўғридан-тўғри инвестиция иштирокида 500 миллион долларлик янги лойиҳаларни бошлаш муҳимлиги таъкидланди.
Бунда, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш зарурлиги қайд этилди.
Facebook|Instagram|X
Иссиқхоналарда маҳсулот етиштиришни қўллаб-қуввалаш бўйича қўшимча чоралар белгилаб олинди.
Иссиқхона хўжаликларини кредитлаш механизмини қайта кўриб чиқиш топширилди.
Президент ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлаб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш вазифасини қўйди.
Ушбу мақсадларга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.
Facebook|Instagram|X
Йиғилишда мева-сабзавот етиштириш ва экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу мақсадда аҳолига яна 60 минг гектар ерларни тарқатишга қарор қилинди. Бунинг натижасида 1,5 миллион тонна қўшимча маҳсулот олиб, экспортни яна 200 миллион долларга ошириш мумкин бўлади.
Ёшларни деҳқончиликка яхши ўқитиб, бу ерларда банд қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|X
2024 йилги пахта ва ғалла ҳосили учун бюджетдан 10 триллион сўмдан зиёд имтиёзли ресурс ажратилди.
Кластер, фермер ва деҳқонлар имтиёзли кредит олишини осонлаштириш мақсадида очиқ-ошкора платформа ишга тушди.
Лекин 2024 йил пахтасини сотиш бўйича фьючерс шартномаси тузган фермерларнинг маълум қисми кредитларни ҳалигача олмаган.
Сабаби, айрим банклар “ресурс йўқ, гаров таъминоти керак”, деган баҳоналар билан тайёр маблағни бермаяпти.
Facebook|Instagram|X
Йиғилишда ўғит сифати ва устамаси бўйича айрим туманларда эътирозлар бўлаётганига тўхталиб ўтилди.
Президент мутасаддиларга фермерларга ўз ҳисобидан ўғит сотиб олишда қулай молиявий механизмларни жорий қилиш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди (масалан, банк ёки суғурта кафолати асосида бўлиб-бўлиб тўлаш, тижорат кредити фоизларини пасайтириш).
Жойлардаги омборлардан кластер ва фермерларга минерал ўғитни ташишда транспортни логистика порталида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади.
Шунингдек, фермерларга ёқилғини ўз вақтида етказиб беришда назоратни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|X
#Шукроналик_ҳисси
Жўравой ака Косонсой туманининг "Жар" маҳалласида истиқомат қилади. I гуруҳ ногирони. Жисмонан чекланган имконияти уни олдига мақсад қўйишдан, севган касби билан шуғулланишдан ва орзу-интилишлардан чеклолмайди.
Моҳир косиб Косонсой марказидаги мўжазгина устахонасида элимизга хизмат қилиб, кўпнинг дуосини олмоқда. Туман аҳли Жўравой акани самимий инсон сифатида ҳурмат қилишади.
- Давлатимиз томонидан скутер олиб берилиб, узоғим яқин бўлди. Ишга бориб-келишда қийналмаяпман. Бу янада кўпроқ меҳнат қилишимга туртки бўлди - дейди Жўравой ака.
Ижтимоий ҳимоя миллий Агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати ҳамда Косонсой тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан тақдим этилган видеороликда бу ҳақда батафсил танишинг.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Обуна бўлинг: @Sektorlarga
#Шукроналик_ҳисси
"Ёшлар дафтари - имкониятлар дафтари экан", - дейди Чортоқ тумани "Тинчлик" маҳалласида яшовчи Саидхўжа Собиржанов.
Саидхўжага маҳалладаги ёшлар етакчиси кўмагида "Ёшлар дафтари" орқали косибчилик тикув дастгоҳи олиб берилди. Ҳозирда у керакли иш қуроллари ёрдамида косибчилик фаолияти билан шуғулланмоқда.
Бу ҳақда Наманган вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеороликда батафсил танишинг.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Обуна бўлинг: @Sektorlarga
Қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифалар юзасидан ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Facebook|Instagram|X
👉Тошкент шаҳар прокурорининг йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари юзасидан мурожаати
Обуна бўлинг: @Sektorlarga
Чорвачиликдаги лойиҳаларга 315 миллион доллар имтиёзли кредитлар ажратилади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар натижасида ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан катта ўзгаришлар бўлмоқда
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
"Чемпион бўлиш вақти келди"
Наманганнинг «Навбаҳор» футбол клуби 15 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси доирасида Канте, Бензема каби футболчилари бўлган Саудия Арабистоннинг «Ал-Иттиҳод» клубига қарши Навбаҳор стадионида майдонга тушади.
🟢 @jurnalistuz
Пиллачилик соҳасини ривожлантириш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берилди.
Жумладан, ипак қуртини хонадонларга тарқатиб, ўрма тутзор ташкил этиш ва уй шароитида тайёр ипак ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича тизим яратилади.
Озуқа-ем базасини кўпайтириш учун бу йил далалар атрофида 150 миллион янги навли ҳосилдор тут кўчатини экиш топширилди.
Ипакчилик институти ҳузурида 2 та наслли уруғлик станциясини ишга туширилади. Институтга хитойлик мутахассислар таклиф қилиниб, наслли ипак қурти зотларини яратиш бошланади.
Facebook|Instagram|X
Балиқ етиштиришни кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Жорий йилда балиқ етиштириш ҳажмини 1 миллион тоннага етказиш ва қўшимча 50 минг аҳолини банд қилиш тармоқ масъулларининг асосий вазифаси бўлиши қайд этилди.
Дарё бўйларида камида 500 та ҳавза ташкил қилиб, кооперация асосида балиқ етиштиришни йўлга қўйиш топширилди.
"Оилавий тадбиркорлик" дастурлари доирасида балиқ боқиш учун гаровсиз кредитни 100 миллион сўмгача ошириш таклиф қилинди.
Facebook|Instagram|X
Йиғилишда худди қурилиш соҳасидаги каби қишлоқ хўжалигида ҳам иш ўринлари ва товар айланмасини "соядан" чиқариш зарурлиги таъкидланди.
Эндиликда қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш бўйича имтиёз миллий валютада экспорт қилган тадбиркорларга ҳам татбиқ қилиниши маълум қилинди.
Facebook|Instagram|X
Йиғилишда 25 турдаги талаб энг юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Бу бўйича 7 триллион сўмлик 342 та лойиҳа ишлаб чиқилган.
Келгуси икки йилда 5 та халқаро брендни жалб қилиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди.
Шунингдек, Жаҳон банкидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан янги лойиҳалар учун 10 йил муддатга, айланма маблағ учун 2 йилга миллий валютада 18 фоиздан кредит ажратилади.
Машҳур брендлар буюртмаларини бизнинг корхоналарга жойлаштириш билан шуғулланадиган сорсинг компанияларни жалб қилиш харажатининг 50 фоизи қопланади. Бунда, ҳар бир брендга 500 миллион сўмгача субсидия берилади.
Facebook|Instagram|X
Аҳолига бўлиб берилган ер майдонлари ҳамда томорқа ерларига саноат ва кооперацияни кенг олиб кириб, қўшимча 1 миллиард долларлик маҳсулот етиштириш мумкинлиги қайд этилди.
Бунинг учун 1 триллион сўм кредит учун ресурс ажратилади. Ушбу кредитлар кооперация асосида маҳсулот етиштириш, техника, айланма маблағ учун 100 миллион сўмгача гаровсиз, 150 миллион сўмгача гаров таъминоти 50 фоизга пасайтирилган ҳолда берилади.
Шунингдек, жами 10 мингта техника фермер ва деҳқонларга 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан лизингга берилади. Четдан олиб келиниб, лизингга бериладиган мотокультиватор ва минитракторларга божхона имтиёзи 3 йилга узайтирилади.
Facebook|Instagram|X
Бу йил 127 минг гектарда тупроқ унумдорлигини ошириш ва 677 минг гектар яйловларни деградациядан чиқариш бўйича янги дастур амалга оширилади.
Жорий йилда боғ, токзор, сабзавот, полиз, озуқа экини ва иссиқхонадан иборат 1,8 миллион гектар ерларни ҳам тўлиқ рақамлаштиришга топшириқ берилди.
Шунингдек, ушбу ерларда экинлар жойлашуви, вегетация жараёни, ҳосилдорлиги, минерал ўғит сарфи “Агроплатформа”да юритилади.
Facebook|Instagram|X
75 та йирик канални бетонлашга бюджетдан 680 миллиард сўм ажратилган. Асосий мақсад энг кўп сув йўқотиладиган каналларни суғориш даври бошланишигача бетонлашдан иборат.
Лекин, Қашқадарёдаги лойиҳаси тайёр 9 та канални бетон қопламага ўтказиш ишлари бор-йўғи 34 фоизга бажарилган. Ёки, Сирдарёдаги 3 та каналда бетонлаш бўйича бажарилган ишлар 10 фоизга ҳам етмайди.
Президент ҳамма кучни тўлиқ сафарбар қилиб, вегетация даври бошлангунча бетонлаш ишларини якунлаш шартлигини таъкидлади.
Сув йўқотишларини камайтириш ва сувни тежаб ишлатиш Сув хўжалиги вазирлигининг энг асосий вазифаси экани қайд этилди.
Facebook|Instagram|X
Президент яна 70 та туманда минерал ўғит сақлаш омборларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берди.
Омборлардаги ўғитлар қолдиғини кунлик мониторинг қилиб, етишмаган қисмини зудлик билан етказиш муҳимлиги қайд этилди.
Бунинг учун февраль-апрель ойларида биржага чиқадиган минерал ўғит кунлик ҳажмини 6 минг тоннадан 9 минг тоннага оширишга кўрсатма берилди.
Facebook|Instagram|X