savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

148449

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик

🎉 Янгилик! «Бахтиёр оила» китоби қайта нашр қилинди!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Бахтиёр оила» китоби қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

🕊 Китобда инсонга икки дунё саодати йўлини кўрсатиб берган Ислом динининг бахтли, саодатли оила қуриш, эр-хотиннинг ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари, ота-онага, қайнота-қайнонага муносабат, келин ва куёв танлаш, ақийқа, фарзанд тарбияси, талоқ, идда ва шу каби кўплаб долзарб мавзулар келтирилган.

Асар бугунгача 31 марта нашр қилинган.

Китобни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз ёки kitoblardunyosi.uz онлайн саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 68 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ УЧУН БАДАЛ

@Savollar_kanal 14519-савол

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ мухтарам устоз! Намоз хақида бир нарсани сўрашга ижозат берсангиз. Масалан, рўза тутишга тоқати ва қудрати етмаган киши учун буни бадалига яни ўрнига шариятимиз буюрган тартибда тўлов тўланади. Аммо, қалбларида инша-Аллоҳ иймонлари бўлган-у лекин бандалик (ҳато) билан ўз вақтида намозларини адо эта олмаган кишиларгачи, яни, улар бизларнинг оталаримиз-оналаримиз, ёки амакиларимиз бўлишлари мумкин. Дейлик улар ҳаёт бўлсалар инша-Аллоҳ ибодатни қарзини адо этиб берарлар. Агар вафот этган бўлсаларчи? У ҳолатда биз уларга қандай ёрдан берсак бўлади? Улар учун ният қилиб қазо намозларини ўқиб берсак бўладими ёки, бирор фидями ё қандайдир динимиз буюрган йўл йўриқ борми? Шояд улар охиратдаги Аллоҳни азобидан озод бўлсалар. Муҳтарам устоз, сизга саволим шуки: 1. Агар бирор фидя тўланадиган бўлса буни хисобини қандай билсак бўлади, ёки у қанча? 2. Буни бадалига агар бошқа иш бўлса у нима?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ким узрсиз, ҳатто имо билан ўқишга қодир бўлиб туриб олти намоздан зиёдни қолдирган бўлса каффорот беришни васият қилмоғи лозимдир. Рамазонда узрсиз рўзасини еган одам ҳам шунга ўхшашдир.Уларнинг фидяси ва каффороти қолдирган меросининг учдан биридан берилади. Ўлганнинг валийси фидяни ўз ҳисобидан берса бўлади.Фидя ва каффоротнинг миқдори бир вақт намоз учун ярим соъ буғдой (1087, 5 гр) ёки унинг қиймати ва бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади.Киши ўзи ҳаётлик чоғида ўқимаган намозининг каффоротини тўлаши мумкин эмас. Аммо рўзаникини, унинг қазосини бажаришга кўзи етмаса беради.Меросхўрлар ўлган шахснинг қазо намозларини ўқиб қўйиши мумкин эмас. Чунки намоз шахсий баданий ибодатдир.Қазо худди адодек бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БИР НЕЧА САВОЛЛАР

@Savollar_kanal 14517-савол

Ассалому алайкум Ҳурматли устоз сизга қуйидаги саволларим бор эди. Илтимос жавоб берсангиз.1. Ўзбек ҳалқимизда "қон чиқариш" деган одат бор. Яъни бир муҳим ишни бошламоқчи бўлса ёки бир нарсани қўлга киритса ёки бемор тузалиб кетсин деб хуроз, курка ёки қўй суйиб қон чиқаришади. Бу нарса шариатда дурустми? Мазкур сабаблар билан худойи қилиш одати ҳам бор. Бу тўғрисида шариатимизда нама фатво бор? 2. Бизда баъзида бир муҳимроқ меҳмон келса оёғини остига қўй сўйишади. Бу иш шариатга тўғри келадими? 3. Мен АҚШ да яшайман. Бу ерда катта супермаркетларда қўй ва мол гўшти сотилади. Бу гўшт қайси йўл билан сўйилган менга номаълум. Сўрай десам бир тайинли одамни билмайман. Ҳалол гўшт сотадиган мусулмон дўконлари ҳам бор, лекин улар мен турадиган жойдан узоқда ва у ердаги гўштлар қиммат. Шу ҳолатда супермаркетдаги гўштни еса бўлаверадими? 4. Бизни юрт Ўзбекистондаги мавқеи бир биридан қолишмайдиган, турли уломоларни бир масала устидан берган фатволари турлича бўлади. Бундай ихтилофлар кам эмас. Бу уломолар юртимизда катта уломолар ҳисобланади. Бу уламоларни барчалари ҳозирги замонда яшаяпти ва улар ҳанафий мазҳабида. Уларни фатводаги ихтилофлари нима сабабдан? Бу ҳолда бир муайян уломони устоз билиб фақат уни фатвосини қабул қилиш керакми ёки кўнглига яқин фатвони олиш керакми ёки булардан қилиниши осон бўлганиними? Шариатимизда бу тўғрисида қандоқ гап бор? Аллоҳ ажрингизни берсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 2. Бу каби сўйиш шариатда йўк.3. Узоқ ва қиммат бўлса хам халоллиги аниқ гўштни олганингиз афзал. Балиқ қаерда бўлса халол. Аслида хиристиан ва яхудийлар ўз динлари таълимотига мувофик сўйгани бизга хаолол қилинган хайвонларнинг гўшти хам дуруст. Аммо буни аниқлаш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎЗ ВАТАНИДА МУСОФИРЛИК ҲОЛАТИ

@Savollar_kanal 14515-савол

Ҳар 5 ойдан кейин ўз уйимга дам олиш учун аниқ 14 кунга бораман, шунда намозларимни қаср қилиб ўқишимга ижозат борми? Олдиндан ташаккур, Аллоҳ рози бўлсин сиздан

ЖАВОБ:

- Одам ўз уйида намозни қаср қилмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФАҚАТ ҚУРЪОН ДЕЙДИГАНЛАР

@Savollar_kanal 14513-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Интернетда бир Қозоғистонлик биродар билан бир оз гаплашиб қолган эдим. У ҳадисларнинг бизгача етиб келишида, ҳадис тўплаган имомларимиз ва умуман ҳадис масаласида яхши гапларни айтмаяпти. Унинг фикрича (ақидаси) Қуръондан бошқа нарсадан ҳалол-ҳаром масаласида ҳукм олиш (суннат, фатво, уламолар фикрлари...) "ширк" деган гапларни айтяпти. Унга бир оз тушунтиришга ҳаракат қилдим, лекин у олмаяпти. Бу масалада менинг ожизлигимни ва олимлар билан гаплашинилади деган маънони айтдим. (Унинг ҳужжати Қуръон) Саволим: У билан алоқани узишим Аллоҳ учун ажралишга кирадими? Мен шу ишни қилишим керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Насиҳатга кўнмаса, ажралиш керак ва сиз айтганга киради..


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎЛИМ

@Savollar_kanal 14512-савол

Ҳурматли устоз! Имкон бўлса қуйидаги саволимга жавоб берсангиз, зеро билмаган айиб эмас билишни истамаган айиб. Ўлим хаммамизнинг бошимизда бор. Ўткан йили (Аллоҳ жойларини жаннатдан қилсин) бувам вафот этдилар. Бизнинг оилада бундай ҳолат 1 мартта бўлаётгани сабали ҳали инсон вафот этгандан сўнг қилинадиган ишлар хақида тўла тушунчага эга эмасдик. Жанозага бориш олдидан 1 қизиқ ҳолатга дуч келдик. Бувамни масжидга жаноза намозини ўқиш учун олиб чиқилаётганда маҳалламиз фаоллари уларни оёқларидан бошқа инсонлар уларни бошларидан олиб чиқиш керак деб озгина баҳслашиб қолишди. Жанозага келган инсонлар хамда маҳалламиз домласи қараб қолишди. Яна 1 ақилга сиғмайдиган иш. Жанозадан сўнг кечқурун барча ёши улуғ (аёл) қаримдошларимиз йиғилиб Бувам вафот этган ҳонанинг чироғини 40 кун ёқиб қўйиш керак деяётган сухбатларини эшитиб қолдим ва озгина ҳурматсизлик қилиб нега ахир бу нотўғрику дедим. Улар ҳудди халқ душманига қарагандай қараб сан кичкина жим ўтир бу ишларни ота бобомиздан қолган урф биза ўлсак ҳам шу ишларни қиласизлар дейишди ва чироқни ёқишдан мақсад ўлган инсонни арвоҳи кечаси шу уйга келиб чироқ ёқиқми ёқъми яни мани эслашвоттими йўқми билиб кетади дейишди. Ва мен яна беодобгарчилик қилиб вафот этган инсонни шу ҳонанинг чиқоғини йўқиб эмас балки оқилаётган Қуръони Карим суралари орқали эслаш дурусмасми деб чиқиб кетдим ва кечаси шитдан светни очириб қўя бошладим. Яна бир ҳолат уйимизга ҳар пайшанба куни барча қариндошлар йиғиладиган бўлдилар. Лекин бу ишлар қанчалик нўтўғри эканлигини айтмай ҳеч ким мани гапимга аҳамият ҳам бермади ҳудди эшитмаганга олишди. Шу ёши котта онахон қаримдошларимиз учун махсус инсон вафотидан сўнг нима ишлар жоиз ва нима ишлар ножоиз бўлиши хақида ЪД дискка маълумотномани ёздириб уйга олиб келиб эшиттирдим, лекин дискни қўйишим билан бор олиб чиқиб кет, нарёда эшит диб озгина гап хам эшитиб олдим. Ва уларга ҳозир қилаётган ишлари қанчалик нотўғри эканлигини ҳамда Бувам ҳозир сизлар қилаётган ишлардан қабрда Нега тўғри йўлга бошламадинг? Нега ўргатмадинг? деб жазо олишларини этсам ҳар доимгидек ўша гап шу кунгача ота-бобомиз қилган урф биздан кейин ҳам давом этади ва озин уйлаганиндан сўнг фарзандларинга қанақа ҳоҳласен шунақа тарбия бериб ўргатасан дейишти. Аллоҳ билиб билми қилган гунохларимизни ўзи кечирсин. Имкон бўлса инсон вафотидан сўнг нима ишлар қилиши кераклиги ҳақида батафсил маълумотномани қаттан олиса бўлади ёки ўзингиз тўғри йўлни кўрсатсангиз. Зеро (Аллоҳ шифо берсин) бувимнинг ҳам мазалари бироз йўқ.

ЖАВОБ:

- Менинг «Кифоя» деган китобимдан олсангиз бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЖВИД ҚОИДАСИ

@Savollar_kanal 14510-савол

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари! Саволим Саудияда имомлар Қуръони Каримни ўқишда 4 алиф чўзиш лозим жойларда баъзиларини тўғри чўзиб баъзиларини эса 2 алиф чўзиб ўқишмоқда. Бу тўғри бўладими? 2. Карийм ва Ҳакийм исмлар Аллоҳникими ёки бандага исм қилиб қўйса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Тажвид қоидасига хилоф бўлса, қандай қилиб тўғри бўлади?!2. Мазкур икки исм Аллоҳнинг гўзал исмларидан ва бу сифатлар билан бандани хам номласа бўлади. Аммо хаммасидан яхшиси исм қўйиладиган бўлса, Абдул Карийм ва Абдул Ҳакийм дейилса яхши бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЛИЪОН

@Savollar_kanal 14508-савол

Лиъон масаласи илм учун ҳам ҳукм учун ҳам билдирсангиз яҳши бўларди.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/844


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Эр ва хотин. Эрнинг одоблари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ҳомила жараёнидан ибрат олиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Эр ва хотин. Бегонани уйга киритмаслик

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

«Туянинг қандай яратилганига қарамайдиларми?»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Эр ва хотин. Нима учун оилада эркак бошлиқ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ҳар бир нарса ўлчов билан яратилган

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАМШИДДИН ИСМ

@Savollar_kanal 14494-савол

Ассалому алайкум шайх хазратлари! Жамшиддин исмли биродаримиз исмларини ўзгартиришлари керакми ёки ўзи қолгани маъқулми? Ёшлари 28да, ўзлари бир фарзанднинг отаси. Жавоб учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Диннинг Жамшиди бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#hilolebook

🆓 «Hilol eBook» dasturida 32 ta kitobdan bepul foydalaning

1. «Iymon»
2. «Rasululloh sollallohu alayhi vasallam»
3. «Ixtiloflar: sabablar, yechimlar»
4. «Sogʻlom bola»
5. «Ochiq xat»
6. «Din nasihatdir»
7. «Muhammad sollallohu alayhi vasallamga sodiq Muhammad Sodiq»
8. «Islomga bagʻishlangan umr»
9. «Odam Ato va Momo Havo. Qobil va Hobil»
10. «Hazrati Nuhning kemasi va toʻfon hodisasi»
11. «Hud paygʻambar va Eram shahri hikoyasi. Solih alayhissalomning tuyasi»
12. «Ibrohim Allohni izlamoqda. Hazrati Ismoilning najot topishi»
13. «Zikr va duolar»
14. «Umrning bir lahzasi»
15. «Dildagi gaplar»
16. «Rabboniy nidolar» 1-kitob
17. «Shaytonvachchaning nayranglari» 1-kitob
18. Qurʼoni Karim toʻliq tilovati (Hasanxon, Husaynxon Yahyo Abdulmajid)
19. Qurʼoni Karim toʻliq tilovati (Abdulbosit qori Qobilov)
20. Qurʼoni Karim toʻliq tilovati (Jahongir qori Neʼmatov)
21. «Osonlashtirilgan tajvid qoidalari» (audio)
22. «Iymon» (audio)
23. «Ruhiy tarbiya» 1-juz. Poklanish (audio)
24. «Ruhiy tarbiya» 2-juz. Tiklanish (audio)
25. «Ruhiy tarbiya» 3-juz. Xulqlanish (audio)
26. «Hikmatli dunyo» 1-disk (audio)
27. «Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning bir kunlari» (audio)
28. «Uchdan keyin kech» (audio)
29. «Ийман, Ислам, Куръан»
30. «Разногласия: причины и решения»
31. «Открытое послание»
32. «Open letter»

Ushbu kitoblarni bepul mutolaa qiling yoki tinglang. 😊

📖 «Hilol eBook» dasturini yuklab oling

Siz ushbu kitoblardan qaysilarini oʻqigansiz yoki tinglagansiz? Izohda yozib qoldiring. 👇

🟢 Yaqinlaringizga ulashing.

🟢 @hiloldasturlari

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НИКОХСИЗ ТУҒИЛГАН ФАРЗАНД?

@Savollar_kanal 14518-савол

Ассалому алайкум Шайх Хазратлари! Ман бир савол ила мурожаат этмоқчи эдим. Саволим шундан иборат. Икки ёш севишганлар никохсиз фарзанд қуришса. Фарзанд туғилгандан кейин икки ёш шаръий никох тузиб эр хотин бўлишган. Ёшлигимда бир ривоят эшитган эдим. Ким эканлигинилигини билмайман. Бир куни жаннатда сой бўйида турган икки инсон бир гала қушларни кўришибди. Қушлар сойга сув ичгани келишибди, салдан кейин учиб кетишибди. Шунда уларни бири иккинчисидан сўрабди. Нега қушларни яримидан кўпи сув ичиб қолгани сувга келди-ю лекин сув ичмасдан учиб кетишди. Буни сабаби не деб сўраганларида. Иккинчи инсон жавоб қилибди. Сув ичган қушлар шариат, никохдан кейин туғилган фарзандлар. Сув ичмай учиб кетган қушлар, улар никохсиз туғилган фарзандлар деган экан. Саволим шундайки никохсиз фарзанд билан никохли фарзандни ўртасидаги нима фарқ бор. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалолдан туғилганлик билан ҳаромдан туғилганлик фарқи бор.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БИР ОИЛАНИ БУЗИШ

@Savollar_kanal 14516-савол

Ассалому алайкум ҳурматли шайх! Савол: Кўрган, сифатларидан хабардор қизни бир йигит ёқтирди ва у қизни яна ҳам чуқурроқ ўрганмоқчи, лекин у қиз турмушга чиққан. Шундай бўлса ҳам агар у йигит ушбу ўрганишида қизнинг унга энг муносиб умр йўлдош эканлигига амин бўлса, шунингдек, қиз ҳам у йигит ҳақида шундай фикрга келса йигит қизни ҳозирги оиласидан ажратиб унга уйланмоқчи. Йигит тутаётган йўл тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бировнинг оиласини бузиш катта гуноҳ. Эри бор аёлга уйланишни хаёлга ҳам келтирмаслик керак. Бу иш мутлақо мумкин эмас.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким бир аёлни эри билан ёки қулни хожаси билан орасини бузса биздан эмас», дедилар».Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.Хотин киши ишонувчи бўлади. Унга эри ҳақида бўлмағур гапларни айтиб, уриштириб оилани бузишга олиб келадиган шахс мусулмонлардан бўлмас экан. Муфҳумул мухолафа, қоидасига биноан эрга хотин ҳақида турли бўлмағур гапларни айтиб уни хотинга қарши қайрайдиган кишилар ҳам мусулмонларга хос бўлмаган ишни қилган бўлади. Аксинча мусулмон инсон нима қилиб бўлса ҳам эру хотиннинг орасини яхшилашга ҳаракат қилмоғи лозим. Бу маънода шариатимиз ҳатто ёлғон гапиришга ҳам изн берган.Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ҳеч бир аёл ўз синглисининг товоғини бўш қолдириб, ўзи никоҳланиб олиш учун унинг талоғини сўрамасин. Албатта, унга ҳам тақдир қилингани бўлур», дедилар». Тўртовлари ривоят қилишган.Аёл кишилардан ким бўлишидан қатъий назар ҳеч ким бой-бадавлат, мансабли, обрўли эркакни ўзиники қилиб олиш учун аввалги хотинини талоқ қилдиришга урунмаслиги лозим. Ризқу рўз, оилавий бахт масалалари тақдирга қараб бўлади. Бировнинг оиласини бузишга урингандан кўра, уларга бахт-саодат тилаб, ўзига ҳам худди ўшандоқ, балки ундан ҳам яхшироқ оила бўлишини тилаш, шунинг учун ҳам ҳалол-пок йўл билан ҳаракат қилиш керак.Афсуски, баъзи бир аёллар бу ҳақиқатни тушуниб етмайдилар, тўғрироғи тушиниб етишга уринмайдилар ҳам. Улар учун тайёр оилага осон йўл билан кириб олиш бахт-саодат манбаъси бўлиб кўринади. Ҳадиси шарифга яхшилаб эътибор берадиган бўлсак, бировнинг хотинини талоқ қилдириб, демасдан, ўз синглисини, дейилмоқда. Ўша аёл ким бўлишидан қатъий назар, мазкура ёмон ниятли аёл учун Ислом бўйича сингил бўлади. Бу сингиллик эса, насаб йўли бўйичалик сингилдан кўра яқинроқ бўлади. Чунки, ўртада иймон ва Ислом ҳурмати бор. Ҳар бир мўмина-муслима аёл ушбу ҳақиқатни англаб етмоғи керак.Муфҳумул мухолафа, қоидасига биноан хотинни эрдан айнитиб ўзиники қилиб олган одам ҳам гуноҳкор бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПОКЛАНИШ

@Savollar_kanal 14514-савол

Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Бу қилаётган хайрли ишларингизни ўзи бардавом айласин. Сиздан бир масала хусусида сўрамоқчи эдим. Жавоб учун олдиндан ташаккур.1-Савол: Баданни поклашга биз танадаги харом тукларни юлиб ёки тиғ билан қириб ташлашни ҳам тушунамиз, шу ҳусусда шу тукларни бошқа йўл билан, яъни кимёвий воситалар ёрдамида олса бўладими? 2-савол: Баъзи аёлларда қизларда ҳудди эркакларники каби мўйлаб, соқол борлигини кўрамиз улар шу тукларни юлиб ташлашса бўладими?

ЖАВОБ:

- Бўлади. Қадимда нура деган қоришмани ишлатилган.- Бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Эр ва хотин. Эрнинг рухсатисиз нафл рўза тутиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Солиҳ зотларнинг тааммуллари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Эр ва хотин. Эрнинг мажбуриятлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Пайғамбар алайҳиссаломнинг тааммуллари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИНСОНГА РУҲ НАЙ ЧАЛИБ КИРИТИЛГАНМИ?

@Savollar_kanal 14504-савол

Ассаламу алайкум ҳазрат! Сизга ихлосим баланд, агар саволим ноўринроқ ёки фитнага сабаб бўладиган бўлса аввалам бор Аллоҳдан тавба қилиб, сиздан узр сўрайман. Лекин инсон қийнаётган масалани билиб сўраб тагига етиши керак. Хуллас бир домла яъни Қозиробод масжидида жума маърузада инсонни яралишини сўзлаб бераётиб, дедиларки, гўёки руҳ инсонга киришни истамаган ва охири Аллоҳ най чалдириб сарҳушт қилиб киргазган деган сўзни айтдилар. Ростдан ҳам шундайми? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмаган гап!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒУСЛ МАСАЛАСИДА

@Savollar_kanal 14502-савол

Жунуб бўлиб қолганда ёки жимо қилгандан сўнг ғусл қилишдан олдин сийиб олиш керакми? Сиймаса ғусл ҳиссобга ўтмайдими? 

ЖАВОБ:

Гуслдан олдин сиймаса, гусл хисобга ўтмайди деган гап йўқ. Бу ишни қилиш яхшилиги айтилган. Мобадо баъзи бир қолган нарсалар бўлса, сийдик билан чиқиб кетади деган мақсадда.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЙТА НИКОХ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 14500-савол

Ассалому алайкум шайх хазлатлари. Сизга бир хамкасбимни илтимосига кўра саволини беряпман илтимос жавоб берсангиз. Хамкасбим эри билан қонуний ажралган. Лекин эри талоқ деб айтмаган. Унинг эри энди иккинчи хотин қилиб олишга рози. Улар қайтадан никох ўқиши мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Икковлари илмли одамнинг олдига бориб ҳамма нарсани батафсил айтиб жавоб олишсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТОБУТНИ ЕЛКАДА КЎТАРИШ

@Savollar_kanal 14498-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Саволим шундан иборат: Одам вафот этганда кўп ҳолларда жаноза намози ўқиш учун майитни масжидга олиб борилади. Масжид билан майит чиққан уйнинг масофаси 2-3 км оралиқда бўлади. Одамлар тобутни елкаларида кўтариб шу масофани босиб ўтишади. Савол: 1). Тобутни елкада кўтариб юриш шартми ёки маркаб (автомашинада) ҳам олиб борса бўладими? 2). Тобутни елкада кўтариб боришликда савоб борми? Бу саволни туғилишига сабаб тобутни кўтаришда кўпчиликнинг катта масофага тоқати етмайди, қариялар чарчаб қолишади. Жавоб учун олдиндан ташаккур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Доим узоқ масофага тобутни маркабда олиб борилади. Мен, сиз айтган маънони биринчи марта эшитиб турибман. Тобутни кўтариш савобли иш.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚИБЛА ТЎҒРИСИДА

@Savollar_kanal 14496-савол

Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари! Мен Канадада истиқомат қиламан. Намозни қуёш чиқаётган тарафга қараб ўқиб бўлмайди, дейдилар. Аммо бизнинг тарафимиздан олиб қаралганда Каъбатуллоҳ қуёш чиқадиган томонда жойлашган. Бу ердаги мусулмонлардан сўраб суриштирсам, икки хил фикрга дуч келдим. Бирлари Қуёш чиқадиган тарафни кўрсатса, бирлари ботадиган томонни кўрсатди. Илтимос, агар мен ғарбий ярим шарда бўлсам, қаерга қараб намоз ўқишим лозимлигини айтиб берсангиз. Умуман қиблани мўлжаллаётганда қуёшнинг аҳамияти қандай? Балки қуёш ботадиган томон деган тушунча фақат Марказий Осиё мамлакатлари учундир? Шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Олдиндан ташаккур. Аллоҳ Сизни ўз паноҳида асрасин!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қиблани аниқлашда қуёшга қараш бизнинг диёримиздаги гап. Қуёш чиқаётган тарафга қараб намоз ўқиб бўлмайди деган гап йўқ. Қуёш чиқаётган пайтда намоз ўқиб бўлмайди. Ўша ердаги мусулмонлар қаёққа қараб намоз ўқиётган бўлса, ўша тарафга қаранг. Қиблани аниқлайдиган асбоб бор. Уни топиб аниқлаб олинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАХФИЙ ҚИРОАТ

@Savollar_kanal 14495-савол

Ассалому алайкум! Соғ омонмисизлар яхшилар. Мен бир йилдан бери 5 маҳал намоз ўқийман. Маҳфий ва Жаҳрий намозларни биламан деб юрардим. Мен Пешин ва Аср намозларининг фарзларини махфий ўқийман яъни бошидан охиригача. Яқинда дадам Пешин ва Асрнинг фарзларида Такбир, Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ, салом кабиларни Жаҳрий айтиш керак экан деб қолдилар. Мен эса йўқ менимча якка тартибда ўқилса ҳаммасини маҳфий ўқийди, жамоат намозида эса имом шуларни жаҳрий айтади дедим. Мен Пешин ва Асрни Фарзларини бошидан охиригача маҳфий ўқийман. Қайси бири тўғри? Бошидан охиригача маҳфий ўқишим жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқувчи якка ўзи фарз намоз ўқиса такбирларни жаҳрий ёки махфий айтиши ихтиёрий бўлади, имом бўладиган бўлса дадангиз айтгандай жаҳрий айтади. Аммо ёлғиз ўқувчи ҳамма намозларни энг камида ўзи эшитадиган даражада пичирлаб ўқиши фарз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДИНИЙ НИКОҲ ВА СУННАТ

@Savollar_kanal 14493-савол

Ассалому алайкум! Ота-оналар розилиги билан қиз ва йигит ўртасида диний никох ришталари боғланган лекин улар жинсий яқинлик қилишмайди гаплашиб ўтиришади. Кези келса қизни қўлидан ушлаб яхши гаплар айтишгача боради ҳолос, жинсий яқинлик бўлмайди сабаб қиз бироз кичкина аммо бир бирларига кўнгил қўйишган бу ҳолатда улар зино ёки гуноҳ қилиб қуйишган бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шаръий никоҳнинг шартлари топилган бўлса никоҳ боғланиб ушлаш, гаплашиш каби ишлар ҳалол ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал