savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

122864

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

Пайғамбар алайҳиссаломнинг тааммуллари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИНСОНГА РУҲ НАЙ ЧАЛИБ КИРИТИЛГАНМИ?

@Savollar_kanal 14504-савол

Ассаламу алайкум ҳазрат! Сизга ихлосим баланд, агар саволим ноўринроқ ёки фитнага сабаб бўладиган бўлса аввалам бор Аллоҳдан тавба қилиб, сиздан узр сўрайман. Лекин инсон қийнаётган масалани билиб сўраб тагига етиши керак. Хуллас бир домла яъни Қозиробод масжидида жума маърузада инсонни яралишини сўзлаб бераётиб, дедиларки, гўёки руҳ инсонга киришни истамаган ва охири Аллоҳ най чалдириб сарҳушт қилиб киргазган деган сўзни айтдилар. Ростдан ҳам шундайми? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмаган гап!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒУСЛ МАСАЛАСИДА

@Savollar_kanal 14502-савол

Жунуб бўлиб қолганда ёки жимо қилгандан сўнг ғусл қилишдан олдин сийиб олиш керакми? Сиймаса ғусл ҳиссобга ўтмайдими? 

ЖАВОБ:

Гуслдан олдин сиймаса, гусл хисобга ўтмайди деган гап йўқ. Бу ишни қилиш яхшилиги айтилган. Мобадо баъзи бир қолган нарсалар бўлса, сийдик билан чиқиб кетади деган мақсадда.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЙТА НИКОХ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 14500-савол

Ассалому алайкум шайх хазлатлари. Сизга бир хамкасбимни илтимосига кўра саволини беряпман илтимос жавоб берсангиз. Хамкасбим эри билан қонуний ажралган. Лекин эри талоқ деб айтмаган. Унинг эри энди иккинчи хотин қилиб олишга рози. Улар қайтадан никох ўқиши мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Икковлари илмли одамнинг олдига бориб ҳамма нарсани батафсил айтиб жавоб олишсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТОБУТНИ ЕЛКАДА КЎТАРИШ

@Savollar_kanal 14498-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Саволим шундан иборат: Одам вафот этганда кўп ҳолларда жаноза намози ўқиш учун майитни масжидга олиб борилади. Масжид билан майит чиққан уйнинг масофаси 2-3 км оралиқда бўлади. Одамлар тобутни елкаларида кўтариб шу масофани босиб ўтишади. Савол: 1). Тобутни елкада кўтариб юриш шартми ёки маркаб (автомашинада) ҳам олиб борса бўладими? 2). Тобутни елкада кўтариб боришликда савоб борми? Бу саволни туғилишига сабаб тобутни кўтаришда кўпчиликнинг катта масофага тоқати етмайди, қариялар чарчаб қолишади. Жавоб учун олдиндан ташаккур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Доим узоқ масофага тобутни маркабда олиб борилади. Мен, сиз айтган маънони биринчи марта эшитиб турибман. Тобутни кўтариш савобли иш.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚИБЛА ТЎҒРИСИДА

@Savollar_kanal 14496-савол

Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари! Мен Канадада истиқомат қиламан. Намозни қуёш чиқаётган тарафга қараб ўқиб бўлмайди, дейдилар. Аммо бизнинг тарафимиздан олиб қаралганда Каъбатуллоҳ қуёш чиқадиган томонда жойлашган. Бу ердаги мусулмонлардан сўраб суриштирсам, икки хил фикрга дуч келдим. Бирлари Қуёш чиқадиган тарафни кўрсатса, бирлари ботадиган томонни кўрсатди. Илтимос, агар мен ғарбий ярим шарда бўлсам, қаерга қараб намоз ўқишим лозимлигини айтиб берсангиз. Умуман қиблани мўлжаллаётганда қуёшнинг аҳамияти қандай? Балки қуёш ботадиган томон деган тушунча фақат Марказий Осиё мамлакатлари учундир? Шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Олдиндан ташаккур. Аллоҳ Сизни ўз паноҳида асрасин!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қиблани аниқлашда қуёшга қараш бизнинг диёримиздаги гап. Қуёш чиқаётган тарафга қараб намоз ўқиб бўлмайди деган гап йўқ. Қуёш чиқаётган пайтда намоз ўқиб бўлмайди. Ўша ердаги мусулмонлар қаёққа қараб намоз ўқиётган бўлса, ўша тарафга қаранг. Қиблани аниқлайдиган асбоб бор. Уни топиб аниқлаб олинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАХФИЙ ҚИРОАТ

@Savollar_kanal 14495-савол

Ассалому алайкум! Соғ омонмисизлар яхшилар. Мен бир йилдан бери 5 маҳал намоз ўқийман. Маҳфий ва Жаҳрий намозларни биламан деб юрардим. Мен Пешин ва Аср намозларининг фарзларини махфий ўқийман яъни бошидан охиригача. Яқинда дадам Пешин ва Асрнинг фарзларида Такбир, Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ, салом кабиларни Жаҳрий айтиш керак экан деб қолдилар. Мен эса йўқ менимча якка тартибда ўқилса ҳаммасини маҳфий ўқийди, жамоат намозида эса имом шуларни жаҳрий айтади дедим. Мен Пешин ва Асрни Фарзларини бошидан охиригача маҳфий ўқийман. Қайси бири тўғри? Бошидан охиригача маҳфий ўқишим жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқувчи якка ўзи фарз намоз ўқиса такбирларни жаҳрий ёки махфий айтиши ихтиёрий бўлади, имом бўладиган бўлса дадангиз айтгандай жаҳрий айтади. Аммо ёлғиз ўқувчи ҳамма намозларни энг камида ўзи эшитадиган даражада пичирлаб ўқиши фарз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДИНИЙ НИКОҲ ВА СУННАТ

@Savollar_kanal 14493-савол

Ассалому алайкум! Ота-оналар розилиги билан қиз ва йигит ўртасида диний никох ришталари боғланган лекин улар жинсий яқинлик қилишмайди гаплашиб ўтиришади. Кези келса қизни қўлидан ушлаб яхши гаплар айтишгача боради ҳолос, жинсий яқинлик бўлмайди сабаб қиз бироз кичкина аммо бир бирларига кўнгил қўйишган бу ҳолатда улар зино ёки гуноҳ қилиб қуйишган бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шаръий никоҳнинг шартлари топилган бўлса никоҳ боғланиб ушлаш, гаплашиш каби ишлар ҳалол ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУСОФИР НАМОЗИ

@Savollar_kanal 14492-савол

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари! Муқимга 3-4-ракъатларда иқтидо қилган мусофир намозни қандай тугатади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Имом билан тўлиқ ўқийди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФАХШ ИШ ҲАҚИДА ҲАДИС

@Savollar_kanal 14491-савол

Ассаламу алайкум! Росулуллоҳ соллаллҳу алайҳи васаллам "Қай бир қавмда фаҳш ошкор бўлса ўша қавмга ота боболари ҳам кўрмаган балони Аллоҳ юборади" деганлар. Мана шу ҳадис тўғри ёзилганми ёки қаеридадур хато қилинган жойи борми, кўриб берсангиз? Ровийси кимлигини ҳам айтиб юборсангиз илтимос.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ибн Можа ривояти. Бу узун хадисни бир қисми. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ривоятлари. 
عن عبد الله بن عمر، قال: أقبل علينا رسول الله صلى الله عليه وسلم، فقال: «لم تَظْهَرِ الفاحشةُ في قومٍ قَطُّ ؛ حتى يُعْلِنُوا بها ؛ إلا فَشَا فيهِمُ الطاعونُ والأوجاعُ التي لم تَكُنْ مَضَتْ في أسلافِهِم الذين مَضَوْا». رواه ابن ماجه.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллҳу алайҳи васаллам биз тамон келиб шундай дедилар: «Бирор бир қавмда фаҳш (зино) тарқалса ва уни улар очиқчасига қилишса, албатта, уларнинг ораларида олдинги ўтган ота-боболарида бўлмаган вабо ва касалликлар тарқалади». Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган. Имом Ҳоким: «Бу ҳадиснинг санади саҳиҳдир», деган. Имом Бусирий «Мисбаҳуз-зужааж фи завоиди Ибн Можа» китобида (4/186): «Амал қилишга яроқли деган» деганлар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎРТАДА БИТТА СУРА ТАШЛАБ ЗАМ СУРА ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 14489-савол

Ассалому алайкум! Хуфтон намозини биринчи ракатида Муҳаммад сурасини иккинчи ракатида Ҳужурот сурасини зам сура қилиб ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўртада битта сура ташлаб кетиш макруҳи танзиҳий. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЙ ЭГАСИНИ ОЛИБ БОРСА ДЎКОНЧИ ФОИЗ ЧИҚАРИБ БЕРАДИ

@Savollar_kanal 14488-савол

Ассалому алайкум! Ўзим устаман, бозорга бориб материал олиб келамиз. Уй эгаси билан магазинчи уйнга харидор олиб борганим учун пул беради. Менга шу пулни олиш жоизми яъни халол бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз дўкончи билан аввалдан келишиб, одам олиб келганингизга ҳақ олишингиз жоиз. Аммо сизни хизматингизга ҳаридордан эмас ўзининг фойдасидан бериши шарт. Масалан ҳаридор ўзи борса 10 сўм, сиз олиб борсангиз сизга 1 сўм чиқариб бераман деб 11 сўмга сотса ҳалол бўлмайди. Ҳаридор борса ҳам сиз олиб борсангиз ҳам 10 сўмга сотиб, ўзига 9 сўм олиб қолиб сизга 1 сўм хизмат ҳақи берса бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

"А"ЛАР НЕГА "О"ГА АЙЛАНГАН?

@Savollar_kanal 14487-савол

Ассалому алйкум шайҳ ҳазратлари! Саволим шуки арбча сўзларни негадир ўзбек тилига ўтгандаги вариантида А ҳарфлари О га айланган ҳолат бор. Мисол учун Амин сўзини кўпчилигимиз омин дейишга одатланиб қолганмиз. Ҳадис ва Ҳаёт китобида ҳам мисол учун Лиъан сўзи ҳам Лиъон бўлиб келган. Шуларга изоҳ берсангиз. 2). Наозларда ҳар ракатнинг бошида Фотиҳадан олдин аузу билан бисмиллоҳ айтилади. Шу нарсаа замсурадан олдин ҳам айтилиши шартми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Арабча сўзларни бошқа тил ва сўзларда ёзиш ёзувчининг тушунчасига боғлиқ.
2). Зам сурадан олдин айтилмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ҲАҚИДА ҲАДИС

@Savollar_kanal 14485-савол

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари! Бир ҳадисда келишича Пайғамбаримиз(с.а.в) дан кофир билан мусулмон ўртасида фарқ нима деган саволларига у намоздир деб жавоб берган эканлар. Шу ҳадисни тўлиқ шарҳлаб берсангиз. Ҳозирги кунда бенамоз юрган мусулмонлар нима деб аталади? Уларнинг мусулмон эканликларини ва мавжуд мазҳаблардан қайси бирини тутиб турганлигини намоз ўқимаса ҳам билиб олиш мумкинми?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/833


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АБУ ХАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲ ҲАЁТЛАРИДАН

@Savollar_kanal 14484-савол

Ассалому алайкум! Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ таҳсил олиб юрган вақтларида энди мен илмни ўргандим устоз менга жавоб беринг деганларида устозлари 1 савол беради. Намоз ўқиётганда Аллоҳ Акбар деб қулоқ қоқиш қандай амал дейди Абу Ҳанифа жавоб бера олмай яна 18 йил таҳсил олади. Илтимос шу ҳақида маълумот берсангиз яна қандай амал эканини айтсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай гап борлигини билмаймиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Эр ва хотин. Эрнинг одоблари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ҳомила жараёнидан ибрат олиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Эр ва хотин. Бегонани уйга киритмаслик

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

«Туянинг қандай яратилганига қарамайдиларми?»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Эр ва хотин. Нима учун оилада эркак бошлиқ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ҳар бир нарса ўлчов билан яратилган

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАМШИДДИН ИСМ

@Savollar_kanal 14494-савол

Ассалому алайкум шайх хазратлари! Жамшиддин исмли биродаримиз исмларини ўзгартиришлари керакми ёки ўзи қолгани маъқулми? Ёшлари 28да, ўзлари бир фарзанднинг отаси. Жавоб учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Диннинг Жамшиди бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Фотосуратга олиш жоизми

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Аллоҳ яратган нарсаларни кўриб, тааммул қилиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БАЪЗИ ОЯТЛАРДА АЛЛОҲ ҚАСАМ ИЧАДИ?

@Savollar_kanal 14490-савол

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари! Аллоҳнинг ҳар бир сўзи ҳақ-ку, нега Аллоҳ баъзи оятларда қасам ичади? Узр агар нотўғри савол берган бўлсам. Билмаганимдан сўрамоқдаман. Илтимос тушунтириб беринг. Раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримнинг бир қанча суралари қасам билан бошланган. Жумладан, «Ан-Назиат» сураси ҳам. Бу ҳолатда қасам лафзлари ишлатилмайди, балки қасам ҳарфларининг ўзи кифоя қилади. Масалан: «Ван-Назиати» ан-Назиат билан қасам ичаман, дегани. Одатда бир гапни таъкидлаш ва унга эътиборни жалб қилиш учун, энг муҳим масалаларни баён қилишдан аввал қасам ичилади. Аллоҳ Ўзи яратган нарсалардан баъзиларини қасамда тилга олиши ўша нарсаларнинг аҳамиятини яна ҳам оширади.Аллоҳ таоло хоҳлаган нарсаси билан қасам ичаверади, бу Ўзининг иши.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Аёлларнинг қабристонга бориши

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тааммул нима?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РАЖЪИЙ ТАЛОҚ

@Savollar_kanal 14486-савол

Ассалому алайкум! Сабабларга кўра аёлим жавобими берин деганида жавобиз ўзиз билан дидим ва бошқа сўз гапирмай чиқиб кеттим лекин хозирда аёлим мансиз қийналиб турганини изҳор қилди ўзим хам яшашга қарши эмаслигими айтим бу воқеага 1ой бўлди шу холатда бизга боин талоқми ёки ражъий талоқ тушганми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Олдин бошқа талоқ қилмаган бўлсангиз, бир талоқ боин тушган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Жанозада дод солиб йиғлаш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Диннинг асоси

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал