savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

122864

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

Қуръони Каримдаги ҳаё ҳақидаги оятлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЖТИҲОД ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14422-савол

Ассалому алайкум! Бир куни бир бола билан баҳслашиб қолдик. Ҳанафий мазҳабидагилар бошқа мазхабни ҳам билиб қўйиш керак деди бир танишим. Бизнинг диёрларда кўпчилик асосан ҳанафий дейди ва Мисрда агар адашмияткан бўлсам Ал Азҳар ўқишида дедими, ўзи ижтиҳод қилишни ўргатадиган йўналиш бор экан. Мен буни эшитиб ҳайрон қолдим. Ҳозирги кунда ижтиҳод даражисига еткан инсон йўқ менимча. Қандай қилиб бошқа давлатлардаги ўқишларда бундай нарсани ўргатиши мумкин? 1. Бу қанчалик тўғри? 2. Ёутубда чиқадиган ўша четдаги бизнинг ақидамиз ҳақида гапирадиган домлаларни чиқиб фақат бизни диёрларда чиқиб раддия беришади. Четдагилар ҳеч ким уларга гапирмайди дейди?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бу гапнинг асоси йўқ. У танишингиз тўрт мазҳабни ўрганиб уларнинг орасидан тўғрироғини аниқлашни ўргатадиган деган маънони айтган бўлса керак.
 2). Чет элда юрганлар уларга индамайди дегани тўғри гап эмас. Улар ўзбек тилида гапирганлари учун ва уларга раддия бера оладиганларнинг кўпчилиги бизнинг диёрда бўлганлиги учун шундай кўриняпган бўлиши мумкин. Аслида чет элда ҳам уларга раддия беряпганлар анчагина бор. Ҳатто араб уламоларининг баъзилари ҳам бугунги кунда собиқ иттифоқ мусулмонларининг ақидаси ҳақида гапиряпганларга раддия беришяпти. Бизнинг ақидамиз ҳақида гапиряпганлар саноқли кишилар ва айтяпган гапларига уламолар аллақачон етарли раддияларни бериб хато эканлигини баён қилиб бўлишган. Бизда бу масалалар янгитдан яна фитна қилиб кўтариляпгани учун шундай туюляпди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Фарз намозининг вақтида нафл ўқиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ҳаёнинг турлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЗРЛИ АЁЛЛАР ҚУРЪОНДА КЕЛГАН ДУОЛАРНИ ЎҚИШИ

@Savollar_kanal 14418-савол

Ассалому алайкум! Аёл киши узрли (хайз) холатида Қуръонда келган дуоларни ёддан ўқиб юриши мумкинми ёки улардан хам четлашиб турадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Савол: Ҳоиза Қуръон тиловат қилса бўладими?Жавоб: Ҳоизага бир оят бўлсин ёки ундан оз бўлсин тиловат мақсадида Қуръон ўқиши ҳаромдир.
وَمِنْهَا حُرْمَةُ قِرَاءَةِ الْقُرْآنِ لَا تَقْرَأُ الْحَائِضُ وَالنُّفَسَاءُ وَالْجُنُبُ شَيْئًا مِنْ الْقُرْآنِ
Нопок кишиларга қилиши мумкин бўлмаган ишлар жумласидан: Қуръонни қироат қилиш ҳаромлиги.Ҳоиза, нифос кўраётган аёл, жунуб кишилар Қуръондан бирор нарсани ўқимайдилар.Савол: Ҳоиза ва унинг ҳукмидагилар тиловатни қасд қилмасдан Қуръон оятларини ўқиса бўладими?Жавоб: Бундай кишилар қироатни ният қилмасдан, масалан шукр қилиш учун оятларни ўқисалар жоиз.
وَالْآيَةَ وَمَا دُونَهَا سَوَاءٌ فِي التَّحْرِيمِ عَلَى الْأَصَحِّ إلَّا أَنْ لَا يُقْصَدَ بِمَا دُونَ الْآيَةِ الْقِرَاءَةُ مِثْلُ أَنْ يَقُولَ الْحَمْدُ لِلَّهِ يُرِيدُ الشُّكْرَ أَوْ بِسْمِ اللَّهِ عِنْدَ الْأَكْلِ أَوْ غَيْرِهِ فَإِنَّهُ لَا بَأْسَ بِهِ
Асаҳ қовлда ҳоиза, нифос кўрган аёл, жунублар қироат қилишлари ҳаромлигида бир оят ва ундан озроғи ҳам баробардир. Лекин бир оятдан озроғини тиловатни қасд қилмасдан ўқиса, масалан шукр қилмоқчи бўлиб «Алҳамдулиллаҳ», деса ёки таомланиш ва бошқа ишлардан аввал «Бисмиллаҳ», деса зарари йўқдир. (Фатавои Ҳиндия).Савол: Баъзилар сўзлашув мобайнида қисқа оятларни қўшиб гапириш одатларига айланиб қолган. Ҳоиза ҳам одатдагидек сўзлашув мобайнида қисқа оятларни ўқиб юборса гуноҳкор бўладими?Жавоб: Ҳоиза одатдагидек сўзлашув мобайнида қисқа оятларни ўқиб юборса гуноҳкор бўлмайди.
وَلَا تَحْرُمُ قِرَاءَةُ آيَةٍ قَصِيرَةٍ تَجْرِي عَلَى اللِّسَانِ عِنْدَ الْكَلَامِ 
Сўзлашув чоғида тилга ўрнашиб қолган қисқа оятларни қироат қилиш билан гуноҳкор бўлмайдилар. (Фатавои Ҳиндия). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Сочни қора рангга бўяш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ҳаё икки хил бўлади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУҲАММАД ИСМИНИ ТАЖВИДГА МУВОФИҚ АЙТИЛАДИМИ

@Savollar_kanal 14414-савол

Ассалому алайкум! Жиянимнинг исми Муҳаммад бази устозлар Муҳаммадни чақирётганда исмидаги оҳирги ҳарфи ъъдалъъни қалқала қилиб чақириш керак дейишмоқда, шу фикрлари тўғрими қалқала қилиб чақиришимиз керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бунақа гап йўқ, бу Қуръон қироати эмас қалқала қиладиган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КАЪБА АТРОФИДАГИ ХАРАКАТ

@Savollar_kanal 14413-савол

Ассалому алайкум! хазрат. Сизга бир нечта саволларим бор эди. 1. Ўғлимга Билол деб исм қўйган эдим, шу исм маъносини бир жойда « Уч кунлик ой» деб ўқиган эдим, шу тўғрими? 2. Маълумки хаж давомида шайтонга тош отиш маросими бор. Эшитишимча шу тошлар тушган чуқурча тошлардан тозаланмас эмиш. Кимнинг хаж ибодати қабул бўлган бўлса шу инсоннинг тоши Аллоҳ хузирига кўтарилар экан, кўтарилмай қолган тошлар эса хажи қабул бўлмаганларники экан. Шу тўғрими? 3. Каъба атрофидаги харакат Иброхим халилуллох давридан бери тўхтамаган экан, шу тўғрими? Хазрат, албатта, Аллоҳ хар нарсага қодир зот. Менинг бу нарсалар бўлишига шубхам йўқ, лекин ростми ёлғонми билиб қўмоқчиман. Эртага бировга айтиб берганимизда ёлғон гапни айтиб бермайлик деган маънода сўрамоқдаман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Уч кунлик ой «Ҳилол» Билол эмас. 
2. Нотўғри. 
3. Тўғри.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОЗУҚА ҚЎШИМЧАЛАРИ ҲАЛОЛ ЁКИ ХАРОМ?

@Savollar_kanal 14412-савол

Ассалому алайкум! Интернетдан озуқа қўшимчалари деган бир таблица топдим - халол, машбух, макрух ва харом бўлинмалардан иборат. Унга кўра, жуда ҳам кўп машбух бўлимида бўлган қўшимчалар, биз хар куни истъемол қиладиган махсулотлар таркибида мавжуд. Савол: машбух бўлган озуқа қўшимчаларни истъемол қилса бўладими?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/189157


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲОМИЛАДОР НАМОЗИ

@Savollar_kanal 14411-савол

Ассалому алайкум Шайх хазратлари! Хомиладор аёл хомиласининг нечанчи ойигача намоз ўқийди?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Туққунича ўқийверади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДУОНИ ЁЛҒИЗ ҚИЛИНАДИМИ ЁКИ ИМОМ БИЛАН БИРГАМИ?

@Savollar_kanal 14409-савол

Ассалому алайкум! Устоз,биродарлар ва энди ҳидоят топган яқинларим томонидан берилаётган бу саволнинг жавобини ҳам сиздан сурамоқчиман. Намоздан сўнг, алоҳида дуо қилинадими ёки одатдагидек имом билан биргами? Баъзи биродарларимиз саҳиҳ ҳадисларда бу ҳақда келтирилганлигини айтишаяпти. Жавобингиз учун ташаккур. Аллоҳ рози бўлсин. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Намоздан кейин имомга қўшилиб дуо қилган афзал. Бунга қарши чиққанлар илмсиз кишилар. Уларнинг гапини эътиборга олмаслик керак. 
ЖАМОАТ ИЛА ДУО ҚИЛИШ
Ҳайъатга жаноб Фаҳддан қуйидаги савол тақдим этилди: Баъзи одамлар Аллоҳга жамоат бўлиб дуо қиладилар. Мажлислардан бирида буни кўриб ҳайратландим ва ўша кишидан бу шариатда борми деб сўрадим. У менга бунинг шариатда борлигини ифода қиладиган ҳадисни айтди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Бир қавм жамланса ва баъзиси дуо қилса, қолганлари омийн деса, албатта, Аллоҳ уларни ижобат қилади» деган эканлар.Бу жамоъий дуо масжиддаги ҳар бир дарс ёки мавъизадан кейин бўлар экан. Доимо шундай қилишар экан. Мен бошқа жойларда бундай дуони бидъат деб эшитган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинмаган экан. Мен ҳалиги одамга бу иш, у одам дуо қилиб қолганлари унинг дуосига омийн деб туриши бидъат эканини айтган эдим, у ўз фикрига таассуб қилди ва менга қараб ҳам қўймади. Ушбу саволга жавоб беришингизни умид қиламан. Ташаккурлар бўлсин!Ҳайъат қуйидаги жавобни берди:Истисқо ва қунутда жамоъий дуо қилиш шариатда борлигига ҳамма иттифоқ қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бир киши қавмга имомлик қилиб, уларни қўйиб хос ўзига дуо қилмасин. Агар буни қилса уларга хиёнат қилган бўлади», деганлар.Термизий ва бошқалар ривоят қилган.Ибн Асир: Бу бир киши дуо қилиб турганида бошқалар омийн деб туришидир. Қунутдагига ўхшаб деган. Ибн Таймия ҳам шунга ўхшаш гапни айтган. (Шарҳул мунтаҳа. 11995). Жамоъий дуо зикр қилинган ҳолатлардан умумийроқ жойларда ҳам шаръийдир. Ҳофиз «Фатҳ»да Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қачон қори «омийн» деса, сиз ҳам «омийн» денг. Чунки фаришталар «омийн» дейдилар….» ҳадисининг шарҳида: «Қоридан мурод намоздаги имомдир. Қоридан мурод ундан ҳам умумийроқ бўлиши эҳтимоли бор» деган.Бу ишга (жамоат бўлиб дуо қилишга) Ал-Ҳоким (саҳиҳ иснод билан) ва Тобароний Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан қилган ривоят ҳам далилдир. У киши дуоси қабул бўладиган одамлардан эди. Бир аскарга амир бўлиб борди. Душманга йўлиққанларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бир қавм жамланса баъзиси дуо қилса ва қолганлари омийн деса, албатта, Аллоҳ уларни ижобат қилади» деганларини эшитган эдим», деди. Кейин Аллоҳга ҳамду сано айтиб туриб: «Аллоҳим! Қонларимизни сақлагин. Ажрларимизни шаҳидларнинг ажрларидек қилгин» дея дуо қилиб турган эди душманнинг амири (таслим бўлиб) Ҳабибнинг чодирига кириб келди.Ал-Баҳутий «Кашфул қиноъ» (1367)да қуйидагиларни айтади:«Имом Бомдод ва Асрдан кейин ўша пайтда фаришталар ҳозир бўлиши эътиборидан дуо қилади. Қавм «омийн» деб туради. Шунда ижобатга яқин бўлади. Шунингдек, мазкур иккисидан бошқа намозларда ҳам дуо қилади. Чунки фарз намоздан кейинги пайт дуо қабул бўладиган вақтлардандир».Бас, жамоат бўлиб дуо қилиш мустаҳабдир. Бидъат эмас. Аммо уни суннат деб билинмайди. Мажмуъатул фатавои шаръийя. 7-жуз. 45-46-бет.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎГАЙ ОНАНИНГ ҚИЗИГА УЙЛАНИШ

@Savollar_kanal 14408-савол

Ассалому алайкум! Бир дўстимизнинг оналари бошқа эрга тегдилар. Шу инсонни биринчи аёлидан бир қизи бор экан. Дўстимиз шу қизга уйланса бўладими? Яъни ўгай ака сингиллар турмуш қурса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Улар бир-бирига ўгай бўлиб, ака-сингил ҳисобланмайди. Никоҳланса бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАДИСДАН ПАРЧА КЕЛГАН БЎЛСА...

@Savollar_kanal 14407-савол

Ассаламу алаукум! Муҳтарам устоз! Хайрли ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин. Масалан бирор китобда келтирилган ҳадислардан парча ёки бошланғич қисмини кўрсам, лекин у ерда тўлиқ матнни ва саҳиҳ ёки заифлиги ва қаердан олингани айтилмаган бўлса шундай пайтда мен ушбу ҳадисларни қандай қилиб тўлиқ матнини ва даражасини аниқлаб олсам бўлади? Масалан китобдан фойдаланишнинг имкони бўлмаса, бирор бир электрон программами ёки шунга ўхшаш бирор бир восита бормикан компютердан фойдаланса бўладиган? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай йўл билан ҳадислар тўғрисида маълумот олиш учун араб тилини билиш керак. Бизнинг тилимизда бу каби барномалар йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЁҚИМСИЗ ТУШЛАР КЎРГАНДА БИРОВГА АЙТИШ

@Savollar_kanal 14405-савол

Ассалому алайкум 1. Мен ибодатда бўлмаган пайтимда жуда ҳам ёмон тушлар кўрар эдим. Шу тушларимни бирида ҳатто йиғлаётган ва ўнгимда турганимда ҳам йиғлётган ҳолатда бўлар эдим. Бир куни онамнинг вафот этганлари ва йиғлаган ҳолатда тонг оттирганимда онам тепамда ўтирган эканлар. Онам: “Нима бўлди болам, тинчликми?” дедилар. Кейин мен онамни ўлганлари ҳақидаги тушимни айтиб бердим. Шайх ҳазратлари! Бу тушим нимани билдиради? 2. Яқинда ҳам онамни вафот этганлари ҳақида туш кўрдим. Лекин ҳеч кимга айтмадим, фақат сизга айтаяпман. Онам ибодат қилмайдилар, ибодатсиз ўтиб кетдилар деб йиғлаган эканман. Лекин алҳамдулиллаҳ доим таҳорат билан ухлайман. Нега бундай бўлаяпти? Илтимос шайх ҳазратлари ёрдам берсангиз. Бу тушимни ота-онамга айтсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингизга ёқмаган туш кўрганда уйғониш билан чап тарафга уч мара туфлангда, тушни ҳеч кимга айтманг. Ҳадиси шарифда шу тавсия келган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИШ ЎРГАТИШ

@Savollar_kanal 14423-савол

Ассаламу алайкум! Саволимга жавоб берсангиз илтимос. Бир тадбиркор кишига дўсти ўзининг яшаб турган шахарида бирор киши қила олмаятган ноёб ишни йўлга қўйишни таклиф қилади. Тадбиркор киши ўзининг имкониятларини ишга солиб 1йил давомида изланишлар, сонсиз тажрибалар олиб боради. Тирикчилик учун қилиш керак бўлган ишларнинг бахридан ўтиб, бир қанча харажатлар қилиб ахири ўша ишга керакли бўлган технологияларни четдан сотиб олади. Ва эндигина ишни бошлаганда машаққат чекмаган, югур-югур қилмаган, шу ишни таклиф қилган дўсти келиб мен хам шу ишни қилмоқчиман менга ўргатасан дейди. Шариатимизда илмни яшириб ўргатмаслик мумкин эмас деб тадбиркор нима қилишини билмай савол бермокда: Шу холатда нима қилиш керак? Ўргатиш керакми ёки йўқми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бағрикенглик қилиб ўргатсангиз, сизга фазл бўлади. Аммо ўргатганингиз учун ҳақ сўрашга ёки узр айтишга ҳам ҳақингиз бор.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚОН БЕРИЛГАН ТОВУҚЛАРНИ ЕЙИШ ҲАРОММИ

@Savollar_kanal 14421-савол

Ассаламу алайкум! Ҳурматли Шайх ҳазратлари! Бир биродаримнинг товуқ фермаси рор. У ҳар куни твуқларига қон берар экан. Қон ҳаром ку, ундай бўлса тухумини еса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу саволга жавоб берилган. Савол беришдан олдин унинг жавоби бор ёки йўқлигини аниқлаб олинса, ўзингизнинг ҳам, бизнинг ҳам вақтимизни тежаган бўласиз. 
ҚОНДАН ҲАЙВОНЛАРГА ЕМ ҚИЛИШ
Ҳайъатга жаноб Солиҳдан қуйидаги савол тақдим этилди:Қондан ҳайвонларга ем тайёрласа бўладими?Фатво ҳайъатининг аъзоси доктор Ийсо Закий қуйидаги ифодани берди: Қонни қайнатилганидан кейин протиндан бошқа барча моддалар буғланиб кетади. Сўнгра ажралиб қолган протин моддаси ҳайвонлар учун тайёрланаётган емга қўшилади. Шу билан емдаги протин 90% га етади. Агар турли ичак ва суякларни қўшилса протин 40% га кўпаяди.Шунингдек, у қайнатилгандан кейин қон тамоман бошқа нарсага айланишини таъкидлади ва ҳаъйатга қайта ишланган қондан намуна кўрсатди.Ҳайъат қуйидаги жавобни берди:Ҳайъат нажосат нарсаларнинг ўз табиатидан чиқиши ва асосий хусусиятларини йўқотиши ила нажосат ҳукмидан чиқади деган уламоалрнинг гапини олишни лозим топди. Шунга биноан, қачонки қон қайта ишланиш оқибатида қондан ғизо моддасига (протинга) айланар экан ва қонлик табиати ва хусусиятини йўқотар экан, бу билан у ўзининг асл ҳукми - нажасликдан чиқади. Шунга биноан ундан ҳайвонларга ем сифатида фойдаланса бўлади. 
Мажмуъатул фатавои шаръийя. 9-жуз. 51-бет.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗИМ МУКАМАЛ БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 14420-савол

Ассалому алайкум! Мен бир ҳатога йўл қўйдим шунга юрагим ғаш бўляпти менга ғусл олиш фарз бўлди ва мен ғусл олдуму лекин бир пасдан сўнг оғиз ва бурнимни юмаганлигимга амин бўлдимда сўнгра тахорат олиб пешин намозини ўқидим мени ўйлантираётган савол ғусл менга фарз бўлгандан сўнг мукаммал ғусл олмадим ва сўнгра тахорат олиб намоз ўқидим шу қилган ишим мақулми ёки бошқатан ғусл олиб намоз ўқийми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ғуслда оғиз бурун қолиб кетган бўлса, кейин таҳоратда оғиз бурунни чайиш билан ғуслдаги камчилик адо бўлади. Қайта ғусл қилишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҚЛ БИЛАН ҚАЛБ

@Savollar_kanal 14419-савол

Ассалому алайкум! Ҳазрат. Саволим шундайки ақл билан қалб бир хил деб эшитдим яъни бирга "иш қилади" маъносида. Шуни тушунтириб берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қалб барча аъзоларни ишлашига сабаб бўлади. У тўхтаса бошқалари ҳам тўхтаб қолади. Шунинг учун сиз айтгандек, ақл билан қалб бирга иш қилади, дейилган бўлса керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АМИННИ ОВОЗ ЧИҚАРИБ АЙТИШ

@Savollar_kanal 14417-савол

Ассалому алайкум! Шайх ҳазратлари. Масжидимиздаги имом домламиз ҳанафий мазҳабида «Амин»ни намоз ичида Фотиҳа сурасидан сўнг овоз чиқариб айтиш ҳаромлигини таъкидлади. Бу эса бизнинг кўнглимизга ўрнашмади. Шу ҳусусда шариатимиз ҳукми аслида қандай? Сайтингизда бу ҳақидаги муфассал маълумотга эриша олмадик.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу масала бундан бир неча йил олдин «Ихтилофлар ҳақида» деган китобимизда батафсил баён қилинган. Ўша китобни топиб ўқинг. Бошқа шунга ўхшаш масалаларни ҳам ўрганиб оласиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ ЭМАСМИ?

@Savollar_kanal 14416-савол

Ассалому алайкум! Агар бирор бир устоздан бирор нима ўргансак ва шуни ўрганиш нархи олдиндан келишилмаса, устоз айтган нарх менга тўғри келмаса ёки мен айтган нарх устозга тўғри келмаса, шунда қандай йўл тутсам бўлади? Менда шунақа вазият бўляптики, устоз билан гаплашганимда яккама якка бўладиган яъни (оффлине устозни уйига бориб органган ҳолатда) дарсни нархини 1 донаси учун айтган эди, лекин у устозга яккама якка ўтишга рухсат беришмаганлари сабабли дарсни онлине (телеграм орқали) ўтишга келишдик. Мен нархини келишмоқчи бўлганимда у устоз натижа бўлсин кейин дедида нархни келишмади, орадан 13 кун ўтгач нархини айтди лекин менга бу нарх тўғри келмади. Ҳозир устозни мен билан келишгиси келмаяпти, мен ҳам у айтаётган нархга рози эмасман. (Сабаби телеграм орқали ўтилганда фақат мавзу берди ва шу мавзуни мен бажардим, якка тартибда ўтилганидан фарқ қилгани учун нарх қимматлик қилди). Шундай вазиятда қандай йўл тутсам бўлади устозлар? Агар мен устоз сўраётган пулини бермасам бировнинг ҳаққи менда қолиб кетган бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бошида келишмагани учун ажри мисл (шундай дарсни бугунги кундаги ўртача нархи) берасиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗНИ ҲАР РАКААТИДА БИСМИЛЛАҲ ДЕЙИШ

@Savollar_kanal 14415-савол

Ассаламу алайкум Устоз! Намозга оид бир иккита савол бор эди. 1. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари намоз ўқиётган маҳалларида қибла томон яни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олд томонларида Оиша розияллоҳу анҳо онамиз уҳлаб ётган ҳолларида ҳам намоз ўқиганлари ҳақида эшитган эдик. Бу ривоятни шарҳсиз ўқиганимизда демак олд томонида киши уҳлаб ётса намоз ўқисак бўлаверар эканда деб ўзимизча ижтиҳод қилиб олд томонда биров уҳласа ҳам ўқир эдик. Кейинчалик Аллоҳ бу ҳадис шарҳини ўқишни ҳам насиб этти шарҳида ва шу ҳадисдан олинган фойдада аёл киши нафл намозда ўз эри олдида ухлаши мумкин дейилган. Савол қуйдагича: биров олд томонида биров уҳлаб ётган бўлса намоз ўқиса бўладими? 2. Бази китобларда намозни ҳар ракаатида Бисмиллаҳ дейиш бу суннат дейилган бази китобларда эса бу амал зикр қилинмаган. Ҳар ракаатда Бисмиллаҳ дейиш суннат амалми? 3. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ишораи саббоба қилганликлари ҳақида ривоятларни келтириб берсангиз. Саволарни ўринсиз берган бўлсам минг бора узр саволни тўлиқ бера олмаслигимиз бу бизнинг нуқсонимиздир.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бўлади. 
2. Бу масалада ҳанафий мазҳаби уламолари икки хил ижтиҳод қилганлар. Баъзилари ҳар ракъатда бисмиллаҳ айтилади десалар, бошқалари аввалги ракъатда айтилгани етади деганлар.
3. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозда ўтирсалар, ўнг кафтларини ўнг сонларига қўяр, панжаларини тугиб бош бормоқ ёнидаги бармоқлари билан ишора қилар эдилар. Чап кафтларини чап сонларига қўяр эдилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.«Сунан» эгалари ривоятида: «Пайғамар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон аввалги икки ракъатда ўтирсалар, худди қизиган тошларнинг устида ўтиргандек ўтирар эдилар», дейилган.Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ташаҳҳудда ўтириш ва унда қилинадиган ишлар ҳақида сўз кетмоқда.1. Ташаҳҳудда ўтирганда ўнг кафтни ўнг сонга, чап кафтни чап сонга қўйиб ўтириш. Панжаларни қиблага қаратиб ўтириш.2. Панжаларни тугиб, бош бормоқ ёнидаги-кўрсатгич-бармоқ ила ишора қилиш. Ўша бармоқни арабчада «саббоба» дейилади. Шунинг учун, ташаҳҳудда қилинадиган ишорани ҳам «ишораи саббоба» дейилади. «Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду аан лаа илаҳа» деганда «Лаа илаҳа»ни айтаётганда кўрсатгич бармоқни юқорига кўтариш ва «Иллаллоҳу»ни айтганда тушириш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқларни йиғиб олинади. Баъзилар ушбу ривоятдаги «панжаларини тугиб», деганини ташаҳҳудга ўтиришда тугиб ўтиради, деб тушунганлар. Шунинг учун аввалдан қўлларини муштга ўхшатиб ўтиришади ва «Лаа илаҳа»га келганда кўрсатгич бармоқларини юқорига кўтаришади. Тугмасдан бармоқларни оддий ҳолатда қиблага қаратиб учларини тиззага етказиб ўтириш кўпроқ маъқул бўлган.«Саббоба» сўкиш деганидир. Бинобарин, «ишораи саббоба» - сўкиш ишораси бўлади. Ташаҳҳудда «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу»нинг «Лаа илаҳа»сида кўрсатгич бармоқни кўтариш шайтонни сўкиш бўлади. «Ишораи саббоба»ни қилиб бармоқни тушириш Шайтонни темир қамчи билан уришдек гап, дейилади. Ишорани қилгандан сўнг, намоз тамом бўлгунча ўша бармоққа қараб турилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик #қуръони_карим

🎉 Мусҳафи шариф нашрдан чиқди!

«Hilol Nashr» ва «Дорул Ғавсоний» нашриётлари ҳамкорлигида чоп қилинадиган мусҳафи шарифнинг навбатдагиси нашрдан чиқди.

Маълумот учун, ушбу мусҳафи шариф бугунгача 10 марта нашр қилинди.

Эслатиб ўтамиз, мусҳафнинг варақлари сариқ рангда бўлиб, бу кўзни чарчатмаслик жиҳатдан ўқувчига фойда беради, деб ўйлаймиз.

Қуръони Каримнинг навбатдаги нашри барчамизга муборак бўлсин! 😊

Ўлчами: 17х25 см (ўрта ҳажм)

👉 Нархи: 55 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Жума куни вафот қилган одам жаннатга тушадими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ҳаё нима?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЯККА НАМОЗ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 14410-савол

Ассалому алайкум! Намозни адо этаётганда, 3-ёки 4-ракатда инсонни хайёли чалғиб, иккинчи ракатдаги аттахайётини ўқиганига гумон пайдо бўлса ва охирги ракатда саждаю савх қилиб намозини якунласа, аммо аслида 2 ракатни аттахайётини ўқиган бўлса, шундай холатни хукми қандай? Ва нима қилиш керак бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳеч нарса қилиш керак эмас. Намози дуруст бўлади. Намозда хушуъ ила туришга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Фаришталар яратишнинг ҳикмати

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Масжид одоблари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЖАРА АРЕНДА

@Savollar_kanal 14406-савол

Ассалому алайкум! Мен тадбикорлик қиламан, дўконим бор пулим камроғлиги сабаб дўконим ичидан озриқ жойини арендага берганман, арендачилар таминотчилик билан шуғулланишади ва одамлардан ҳокимятга рўйхатга қўйдириб оладиган техникаси ёки бошқа таминотини ўрнига 14% га пулини нақт қилиб беришади экан албатта буни мен энди билдим мен қандай йўл тутай? Бунинг гуноҳи қандай бўлади? Мен ҳам бу ишни қилмасамда гуноҳкор бўламанми? Ижара шартноси йўқ, йиллик қилиб келишмаганмиз арендани.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар ўша пулни шариатга мувофиқ тарзда алмаштириб беришса, жоиз бўлади. Аксинча бўлса, ишлари ножоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Одам Ато еган мева нима эди?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал