savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

БИРИНЧИ ЖАСАД ОДАМ АТО, БИРИНЧИ РУҲ РАСУЛУЛЛОҲ

@Savollar_kanal 14357-савол

Ассалому алайкум! Шайх ҳазратлари. Бизга маълум бўлишича, Аллоҳ таоло биринчи жасад қилиб Одам атони, биринчи руҳ қилиб эса Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни яратган экан. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу гапни биринчи бор эшитишим. У ҳақда менда билим йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ЖАҲРИЙ АЙТИШ

@Savollar_kanal 14356-савол

Ассалому алайкум! Мен жамоат номозлага чиқганимда аср номозини махфий ўқиларкан. Шунда ўзим ёлғиз номоз ўқиганимда ҳич ким йўқку деб жаҳрий намоз ўқигандим. Шунда намозни битта рукунини инкор қилиб диндан чиқиб қомиманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу билан диндан чиқиб қолмайсиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АХМАД ЯССАВИЙНИНГ "МИРОТ УЛ ҚУЛУБ" КИТОБЛАРИДА

@Savollar_kanal 14355-савол

Шайх хазратлари! Ахмад Яссавийнинг "Мирот ул қулуб" китобларида ёзилишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мерож кечасида Рафиқ ул аълога чиққанларида Аллох у зотга 90 минг сўз айтган экан. Шундан 30 мингтаси шариат яна 30 мингтаси тариқат қолган 30 мингтаси хақиқат сўзлари экан. Шариат хақидаги сўзларни хаммага айтасиз тариқат хақидаги сўзларни сўраганларга айтасиз хақиқат хақидаги сўзларни хеч кимга айтмайсиз деган экан Аллох. Шу маънодаги ёзувлар бор, бу қанчалик хақиқатга яқин?

ЖАВОБ:

Мен бу гапларни билмайман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПЕШИННИНГ Ё ХУФТОННИНГ ФАРЗЛАРИНИ ЎҚИМАГАН

@Savollar_kanal 14353-савол

Ассалому алайкум! Яна саволларим бор эди: 1. Мен жуда оғир ишда ишлайман. Бир неча дақиқага хам чалғишим кийин. Шунинг учун фақат фарз намозларини ўқийман. Лекин кечқурунга ёки тонгга яқин бироз ишим енгиллашади ва суннатларни ўқимайман яна фақат фарзларни ўқийман. Ўзимча пешиннинг ё хуфтоннинг фарзларини ўқимадим бомдоднинг фарзини ўқисам тўғри бўлмайди деб ўйлайман, яъни мен сафардаги одам хукмидаман ва Аллоҳ берган енгилликдан фойдаланмасам яхши бўлмас деб ўйлайман. Шу фикрим тўғрими? 2. Бу саволимни шунчаки қизиқиш ва эшитган гапларим учун бераяпман. Эшитишимча дунёда хақиқий исломий шайхлар яъни тан олинган шайхлар тўртта экан ва шулардан бири сиз экансиз. Шу тўғрими? Мен сизнинг қилаётган ишларингизни жуда хам қадрлайман, айниқса бизнинг давримизда исломий тушунчалар ва илмсизлик авж олган даврда Худо сизни бизга Ўзи етказганига шукр қиламан.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шу фикрингиз мутлақо нотўғри. Банда ибодатни қандай қилишни ўз ихтиёри ёки хаёли билан белгиламайди. Пешиннинг ва хуфтоннинг фарзини ўқимадим, Бомдоднинг фарзини ўқимасам бўлмайди, дейишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Ҳар намоз вақтида фарз. Фарзни бажаришдан бош тортишга боҳона излашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Сафарда бўлмаган одамнинг, мен сафардаги одам ҳукмидаман, дейишга ҳам ҳақи йўқ. Алоҳида ҳолат бўлса унинг ўз ҳукми бўлади. Нима бўлганда ҳам намозни тарк этишга баҳона топилмайди.  Тўрт шайх ҳақида эшитганингиз ҳам нотўғри. Бу маънода шайх деган унвон ҳам йўқ. Дуоларинингиз ва яхши истакларингиз учун ташаккур. Биз ҳам сизни дуо қилишга сазовор бўлайлик.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖОЙНОМОЗНИ ИШЛАТСАМ БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 14352-савол

Ассалому алейкум! Мушугим ховлига чиқолмай жойномозимнинг устига ахлатини ташлабди. Жойномозимнинг фақат кир жойини яхшилаб тозаладим. Уни ишлатиш учун яна ювайми ёки ишлатмаганим мақулми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Яхшилаб ўша жойни ювиб, сув томмайдиган даражада сиқасиз. Кейин шу ишни яна икки марта такрорлайсиз. Жами уч марта бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАННАТИЙ ЖИНЛАР ЖАННАТДА ИНСОНЛАР БИЛАН

@Savollar_kanal 14351-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Маълумки жинларнинг ҳам мусулмони ва кофирлари бўлади. Энди шу қоидага биноан уларнинг жаннатий ва дўзахийлари бўлади. Жаннатийлари жаннатда одамлар билан бирга бўладими ёки улар алоҳидами?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ билади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КЪАБА ИЧИДА НИМА БОР?

@Savollar_kanal 14349-савол

Азиз шайх жаноблари ва мўмин биродарлар мани битта саволга аниқ жавоб топишимга ёрдам беринглар , "Аллоҳ" уйи бўлган қибламиз асоси Кабаий муаззамани ичида нима жойлашган? Базилар жаннатдан келган тош ва пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни қиёматда киядиган кийимлари дейди. Яна бировлар яна бошқа нарса дейишади. Илтимос агар малол келмаса шу саволни жавобини айтсангиз.

ЖАВОБ:

Камина ходимингизга ҳам Аллоҳ таоло каъбаи муаззаманинг ичига кўп марталаб кириш бахтини ато қилиб келмоқда. Баъзи йиллари уч марталаб ҳам киришни ва у ерда кўплаб нафл намоз ўқиб дуолар қилишни насиб этди.Авваллари кирганимда кўрилган ҳолат ва нарсаларни қоғозга тушириб қўйган эдим. Энди уч юз саксон йил ўтгандан кейин қилинган таъмир ишларидан кейин каъбанинг ички кўриниши ҳақида икки оғиз маълумот бериб ўтишга ижозат бергайсиз.Каъбаи муаззамага унинг эшигига қўйилган кўчма зина орқали кирилади. Каъбага кириш учун, албатта, подишоҳнинг махсус амри бўлиши керак. Ўша амрга биноан содин - махсус ходим калит билан эшикни очади. Ҳозиргача Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам берган имтиёзга биноан Усмон ибн Толҳанинг авлодлари содинлик қилиб келмоқдалар. Эшик очилганидан кейин махсус қўйилган аскарлар қуршовидан ўтиб, берилган махсус ҳужжатни кўрсатиб зинага чиқилади ва тилло эшикдан каъбага кирилади. Каъбанинг ичига эшикдан бошқа ёқдан ёруғлик тушмайди. Каъбанинг ери мармар билан қопланган. Шунингдек, деворлари ҳам одам бўйидан баланд жойигача мармар билан қопланган. Ҳаммаёққа ўта хушбўй миску анбарлар суртиб ташланган.Каъбанинг эшигидан тавоф қилиб юриб келгандаги биринчи бурчаги бир метрдан ортиқроқ ичкарига чиқиб туради. Олдинлари аввалги кичик эшик ўша чиқиб турган жойга суялган бўлар эди. Аммо охирги таъмирдан кейин ўша эшик кўринмай қолди.Каъбанинг эшигига кўндаланг равишда бир тўсини бўлиб уни учта устун кўтариб туради. Устунлар наршинкор қилиб ишланган. Тўсинга баъзи эски қандиллар осиб қўйилган. Икки устуннинг орасида бир сандиқ ҳам бўлиб унга каъбани тозалашда ишлатиладиган анжомлар жойланган.Каъбанинг шифти ва ён деворларининг одам бўйидан баланд жойи «Лаа илаҳа иллаллоҳу» ёзилган яшил рангдаги ипак матоҳ ила қопланган.Каъбанинг ичига кириш бахтига муяссар бўлганлар хохлаган тарафга қараб икки ракъат намоз ўқиб дуо қилишаг шошиладилар. Аскарлар ва масъуллар чиқишни талаб қилишларига қарамай ҳамма кўпроқ намоз ўқишга ҳаракат қилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФИДЯ

@Savollar_kanal 14348-савол

Ассалому алайкум! Ёшим 55да рўза тутишни 50 ёшимдан бошлаганман, Аллоҳ қабул қилган бўлсин, шу йил касал бўлиб тутолмадим, ман тутмаган рўзаларимни тутиб беролмийман, инсон тириклигида тутмаган рўзаларини фидясини бериш мумкинми? Чунки тутмаган рўзаларими фидясини бериш учун маблағ йўқ, васият қилиб кетиш учун мерос бўлиш керак, шунга маблағ бўганда бир йил бир йил қилиб берса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар беморлигингиз сабаб умрбод рўза тута олмасангиз фидя тўлайсиз, олдинги қазолар ва ҳозирда шу дард сабаб тута олмаётган рўзаларни ҳисоблаб тўланади. Агар тузалиш умиди бўлса унда фидя тўлаш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПАРТАДА НАМОЗ ЎҚИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 14347-савол

Ассалому алайкум! Мен талабаман. Университетдаги дарсларим 2-сменада эканлиги туфайли пешин, аср вақтларида университетда бўламан. Намозларимни қазо қилишни истамайман шу учун намоз вақтларида бўш хона топиб фақатгина фарзни парта устига сажда қилган ҳолда, "жалса" ҳолатда стулга ўтирган ҳолатда намоз ўқияпман бу намозим дуруст бўляптими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз бўш хона топибсиз, намозни ҳам тўлиқ ўқинг. Бу ҳолат ўтириб ўқишга узр ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Х-БЕТДАН ЖУФТИ ҲАЛОЛИМНИ ҚАНДАЙ ҚАЙТАРСАМ БЎЛАДИ?

@Savollar_kanal 14345-савол

Ассалому алайкум! Турмушга чиққанман, жуфти ҳалолимни Хбет ўйинидан қайтаролмаябман. Пул тикиб ўйналадиган ҳар бир ўйин қумор саналади, қумор эса бизда харом саналади деб айтавериб чарчадим. Эримга гапиравериб ўзимни асабим қолмади, у ўз билганини қилиб жавоб берсам мен бераман сен эмас дейди. Мен бўлсам, гуноҳ иш қилишизни била туриб сизга жим индамай қараб туролмайман дейман. Уйимизда деярли ҳар куни шуни деб уруш. Мен кўп пул тикмайман деб доим бир нималар қилиб ўзини оқлайди. Нима қилишни билмай қолдим, эрим билан шу масалада олишганим сари ўзимни асабларим тугаябти. Томоғимни бир нима қаттиқ бўғади, қўйиб юбормайди.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Зиммангизда етказиш вазифасигина бор, мажбурлаш эмас. Етказсангиз ва у ишларга қалбан норози бўлсангиз охиратда ҳам қолганига жавобгар бўлмайсиз. Гапи ўтадиган катталар насиҳат қилсин. Эрингизга қабул қилсалар гапиринг қабул қилмаса дуо қилиш йўлига ўтинг. Топишининг аксари ҳалолдан бўлса ишлаб топганидан қилган нафақасини олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОНА ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14344-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин, сизнинг илмингизни кўплар қатори бизларга ҳам барокатли қилсин. Ҳурматли устоз сизга бир саволим бор эди. Мен талабаман уйга бир-икки ҳафтада бориб тураман. Уйга борганимда онам ўпиб қўй дейди, мен бўлсам бу масалани исломда қандайлиги билмаганим учун бу ишни қилмайман. Бундан онам ҳафа бўлгандай туюлади. Айтинг-чи устоз бу масалани исломдаги ечими қандай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Онани ўғил ўпмай кўришгани яхши.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РИБОГА КИРМАЙДИМИ?

@Savollar_kanal 14343-савол

Ассалому алайкум! Бир киши ўқув марказда дарс беради. Ўқувчилардан тўлов олиш жараёнида уларга агар ойнинг 10-санасигача тўлашса,175минг сўм, лекин агар ундан кечиктириб тўлайдиган бўлишса, 250минг сўм тўлашлари кераклиги айтилиб, шу йўсинда тўлов олинса, рибога кирадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Икки тўловдан бирини танлаб, унинг устида келишув қилиш шарт. Иккисини ҳам айтиб, бирини танлаб барака қилинмаса, жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚЎШНИСИДА ФИТНАГА УЧРАШИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ

@Savollar_kanal 14341-савол

Ассалому алайкум! Умар розияллоҳу анҳу фитналар ҳақида ҳадис сўраганларида, Ҳузайфа розияллоҳу анҳу "кишининг фитнага учраши аҳлида, молида ва қўшнисида бўлади" деган эканлар. Кишининг қўшнисида фитнага учраши қандай бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Ҳадис ва Ҳаёт» китобида қуйидагича келади: 
عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: فِتْنَةُ الرَّجُلِ فِي أَهْلِهِ وَمَالِهِ وَوَلَدِهِ وَجَارِهِ تُكَفِّرُهَا الصَّلَاةُ وَالصَّوْمُ وَالصَّدَقَةُ وَالْأَمْرُ وَالنَّهْيُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кишининг аҳлидаги, молидаги, бўласидаги ва қўшнисидаги фитнасини намоз, рўза, садақа, амр ва наҳий ўчиради», дедилар».Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар.Шарҳ: «Фитна» сўзи «синов» маъносини англатади. Арабларда маъданни ўтга солиб, синаб кўриш ҳам «фитна» дейилади.Маънавий соҳада эса инсоннинг иймон-эътиқоди, шариатга амал қилиши, унинг инсоний фазилатлари учун синов бўладиган нарсалар фитна дейилади. Шу маънода инсон учун унинг аҳли аёли ҳам фитна бўлиши мумкин. Баъзи кишиларнинг аҳли аёлига қизиқиб, уларни рози қиламан, деб, турли хатоларга йўл қўйишлари сир эмас.Шу билан бирга, молу дунё тўплаш, уни сақлаш, жой-жойига сарфлаш ҳам маълум маънода фитнадир. Инсон мол-дунё ва унга тааллуқли ишлар билан машғул бўлиб кетиб, баъзи камчиликларга йўл қўйиши мумкин.Бўла-чақа ҳам инсон учун фитнадир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:«...Молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас», деган.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида масжидга кириб келган жажжи набиралари йиқилиб тушганини кўриб, югуриб бориб уни кўтариб олганлар ва юқоридаги оятни ўқиганлар. Демак, бўла-чақа деб ҳам баъзи камчиликлар содир бўлиши мумкин. Бу бўлаларнинг фитнасидир.Қўшнилар билан бўладиган муносабатларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар содир бўлса, буни қўшнининг фитнаси дейилади.Мазкур хатоларга йўл қўйганда уларни ювиш учун Аллоҳ таоло мусулмонларга тўрт нарсани: намозни, рўзани, садақани ҳамда амри маъруф ва наҳйи мункарни бергандир. Мусулмон бу тўрт ибодатни ўз вақтида адо этиб турса, аҳли аёли, моли, бўласи ва қўшнисидан иборат тўрт нарсанинг фитнаси туфайли содир бўлган хатолари ювилиб турар экан. Ана шу фитналар туфайли содир этиладиган хатоларнинг каффороти учун бажариладиган амалларнинг бошида намознинг туриши бу ибодатнинг нақадар зарур ибодат эканлигини кўрсатмоқда. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КЕЛИН КУЁВНИНГ ФАМИЛИЯСИГА ЎТИШИ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 14340-савол

Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин ва қилаётган яхши амалларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин. Сизга битта саволим бор эди: Мен уйланяпман. Келин бўлмиш менинг фамилиямга ўтиши мумкин эмаслигини айтиб қолди ва бунга далил қилиб Расулуллоҳнинг (с.а.в): "Аёл киши ўз қавмидан бўлади" деган мазмундаги ҳадисларини келтирди. Мен бу нарсани биринчи эшитиб турганим учун бошим қотиб қолди. Бу нарсани кейин ҳал қиламиз мен олдин сўраб-суриштирай дедим. Шу маънода ҳадис борми ва у саҳиҳми? Умуман келин куёвнинг фамилиясига ўтиши мумкинми? Ҳаққимизга дуода бўлинг Ҳазрат

ЖАВОБ:

Мусулмон халқларда келин ўз оиласи номида қолиши одат бўлган. Аллоҳ сиз ва келинимизга саодатли оилавий ҳаёт берсин, ували-жували бўлиб қўша қаришни насиб этсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЛОҚ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14339-савол

Ассалому алайкум! Мен ҳозирги никоҳим иккинчи никоҳим биз заксдан ўтмай туриб никоҳ ўқитган эдик кўришиб турганимиз учун зино бўмасин деган мақасадда албатта бундан уйдагиларимни ҳабари ёқ эди заксга ариза ташагандик албатта ҳали тойимиз бўлгани йўқ мен ота онамни уйидаман яқинда тўйимиз болиши керак эди келишмовчиликлар туфайли бўмейдигон бўлди жавобимни беринг десам жавоб берилмайди закс кесилса бўлди кифоя деяпти. Закс кесилса ҳам талоқ тушадими шуни билмоқчиман

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ сўраганингизда ЗАГСни кесиш сени талоғинга кифоя деб қоғозга «бошқа яшамиман» деб имзо қўйган бўлса, талоқ тушади. Сиз оғзаки талоқ сўзини ҳам олиб олинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ўзга сайёраликлар ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Иффатнинг турлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НОМОЗ ЎҚИЙ ДЕСАМ ШАМОЛЛАШДАН ҚЎРҚАМАН

@Savollar_kanal 14354-савол

Ассалому алайкум! Мен шу йил рамазон ойидан рўза тутиб бомдод номозини ихлос билан ният қилиб ўқидим, яқинда кунлар совиб кетиши билан шароитимиз йўқлиги туфайли таҳорат қилишга қийналиб қаттиқ шамоллаб қолдим, ҳозир даволаняпман, таҳорат қилиб номоз ўқиийман десам яна шамоллашдан қўрқаман, номоз ўқигим келади, қандай йўл тутсам тўғри бўлади.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Намозларни ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Намозга ҳеч қандай ҳолатда узр йўқ. Эрталаб бир марта таҳорат қилиб маҳси кийиб қолганларида оёқни ювмасдан масҳ тортиб юринг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тишнинг пломбаси таҳоратга монеълик қиладими

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Иффат нима?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЕТИМ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14350-савол

Ассалому алайкум! Динимизда етим боққан жуда катта савобга эга бўлади дейилган экан. Мен бир нарсага тушунмаяпман, ота-онаси бор, лекин улар болани меҳрибонлик уйига ташлаб кетган. Ана шу болалар ҳам етимлар сафига кирадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Отаси ўлган ва шаръий балоғатга етмаган бўлса етим ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Намоз ўқимаган одам

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тавбани бардавом қилиш керак

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СИГАРЕТ ТАХОРАТНИ БУЗАДИМИ?

@Savollar_kanal 14346-савол

Ассалому алайкум Шайх жаноблари аввал бу хақда савол кўтарилган бўлса узр, имкони бўлса яна жавоб берсангиз. Сигарет, нослар тахоратни бузадими? Бу хақда 2 хил фатво эшитдим қайсига ишонишни билмийман. Лекин бузмайди деб айтдилар яъни (тахоратни инсонни ичидан чикадиган нарсалар, катта -кичик хожат, танадан қон, иринг кетиши шу кабиларга тайаниб айтдилар) биродаримиз. Барибир бу чекавериш керак дегани эмас деб хам қўшиб қўйдилар, Бу нарса Аллоҳ Таоло томонидан харом қилинганини таъкидлаб ўтдилар. Бошқа биродаримиз бузади дедилар? Бу хақда сизнинг фатвоингиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳақда сиз айтгандек икки хил гап бор. Мен шу нарсаларни ташлашга хизмат қилар деган умидда «Бузади» деган гапни айтаман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Нақшбандия тариқати хусусида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Юзта одамни ўлдирган киши

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФАЗОИЛ-Э-АЪМОЛ КИТОНИ ҲАҚИДА ФИКРИНГИЗ?

@Savollar_kanal 14342-савол

Ассаламу Алайкум! Шайх хазратлари, Сизга Аллох Таоло илм билан бой қилганлигига жуда хам хавас киламан ва хамда бизни хам шундай илмлилардан қилишини Яратгандан сўрайман. Яқинда қўлимга урду тилида бир китоб (1-томи) тушиб қолди, унинг номи "Фазоил-э-А'мол" (فضائل اعمال). Шу китобни мутоала қилишим мумкинми? Савол сўрашимдан мақсад - ушбу китоб бизнинг Ханафий мазхабимизга лойиқми? Хозирда турли хил китоблар кўпайиб, агар сиздек илмли уламолар биздек оддий мусулмонларга тўғри йўлдаги китобларни кўрсатмасангиз, бундай китоблар уммонида иймонимиздан хам ажраб колишимиз хеч гап эмас. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мазкур китоб, яхши китоб, уни ўқиса кўп фойда олинади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Исмни қисқартириш ёки лақаб қўйиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ҳар бир гуноҳдан тавба қилиш вожибдир

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТУШ ТАЪБИРИ

@Savollar_kanal 14338-савол

Ассалому алайкум, шайх ҳазратлари. Мен бир йилки ҳар куни туш кўраман, жуда аниқ тушлар, ибодатга доир тушлар ҳам жуда кўп. Сизга тушларим ҳақида ёзмокчи эдуму онам айтдиларки тушни оммага айтмайдилар, ёмон таъсири бўлиши мумкин, сир сақла худди Юсуф алайҳсалом қиссасидек, дедилар. Ёки тушнинг таъбирини қиладиган кишидан сўраш керак, дедилар .

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тушларингиз яхши бўлсин! Онангиз тўғри айтибдилар. Дуо қилиб туринг. «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг тушга оид жузи чиққанда керакли маълумотларни оласиз, инша Аллоҳ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал