savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

КРЕДИТ ВА БАХОЛАШ ФАОЛИЯТИ

@Savollar_kanal 14337-савол

Ассалому алайкум! Биз бахолаш фирмасида ишлаймиз. Бунда кўпроқ мижозларнинг мулклари яъни бино ва автомашинари бахолаб берилади. Ва мижоз бу бахоланган хисоботни банкка тақдим қилиб кредит олади. Бунда биз рибога шерик бўлиб қоламизми? Биз фақат мулк қийматини аниқлаб берамиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Айнан кредитга алоқаси бўлган хизматларни қилманг. Акс ҳолда рибонинг котиби бўлиб қоласиз.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ آكِلَ الرِّبَا وَمُؤْكِلَهُ وَكَاتِبَهُ وَشَاهِدَيْهِ وَقَالَ: هُمْ سَوَاءٌ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ 
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ҳамда икки шоҳидини лаънатладилар ва «Улар (гуноҳда) баробардирлар», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.Шарҳ: Ушбу ҳадисдан рибонинг қанчалар ёмон нарса эканлигини яна ҳам аниқроқ тушуниб оламиз. Унга аралашган ҳар бир киши Аллоҳнинг лаънатига қолиши турган гап. Улар:1. «Рибохўр»Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани еган одам албатта, Тангри таолонинг лаънатига қолиши табиий бир ҳол.2. «Унинг едирувчиси»Рибо берувчи ҳам Аллоҳнинг лаънатига қолади. Чунки у молиявий муомалани ҳаром қилинган йўл билан амалга оширди. Ҳолбуки, ҳалол йўл билан тасарруф қилиши керак эди.3. «Котиби»Яъни, рибо муомаласини ёзиб, ҳужжатлаштирган киши. Чунки у Аллоҳ ҳаром қилган ишга хизмат қилди ва ҳаром ишнинг юришига ҳисса қўшди.4. «Икки шоҳидни»Рибо муомаласига шоҳид бўлиб турган одам ҳам гуноҳкордир. Чунки у ҳам ҳаром иш учун хизмат қилди, унинг ривожига ҳисса қўшди. Бу ишга гувоҳ бўлишга рози бўлганлиги ана шу ҳаром ишни тан олганининг аломатидир.Исломда ушбу ёрдамчи ишларни қилувчилар ҳам асосий айбдорларга тенглаштирилиши бежиз эмас. Ҳар бир жамиятда бирор ёмон ишнинг тарқалишига асосий айбдор билан бирга, ёрдамчи айбдорлар ҳам баробар ҳисса қўшадилар. Баъзи ҳолларда ишнинг юзага чиқишига айнан ўша ёрдамчилар сабаб бўладилар. Фараз қилайлик, гуноҳ ишга ёрдамчи бўлишдан ҳамма баробар бош тортиб, туриб олса, ушбу ҳаром иш ўша жамиятда кенг тарқалиши мумкинми?! Албатта, йўқ! Шунинг учун ҳам ҳаром ишларга умуман яқинлашиш керак эмас. Бирор сабабга кўра аралашиб қолганлар бўлса, дарҳол тавба қилиб, ўзларини четга олишлари лозим. Ҳадиси шарифда «улар баробардирлар» дейилиши бежиз эмас. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БАЯТ?

@Savollar_kanal 14336-савол

Шайҳ ҳазратлари. Нега баяът қилмагансиз :?

ЖАВОБ:

Сизга буни ким айтди?!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

"КЕТМОҚЧИ БЎЛСАНГ ЙЎҚОЛ, КЎЗИМГА КЎРИНМА" ДЕСА

@Savollar_kanal 14335-савол

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар! Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин! Уйланганимга бир ярим йил бўлди. 1) Бундан 4-5 ойлар олдин аёлим билан тортишиб жанжаллашиб қолдим ва жаҳл устида "Кетмоқчи бўлсанг йўқол, кўзимга кўринма" дедим лекин у билан ажрашиш ёки бўлди ҳаммаси тамом бошқа яшамаслик мақсадида айтмагандим. Жаҳл устида айтиб ёбордим. Ўша куни аёлим билан яна ярашиб кетдик. Уйланганимдан кейинги ҳаётимда талоққа жиддий эътибор берар эдим ва шу сўзни сира тилимга олмасликни ўйлаб юрардим. Шу билан бирга айнан шу сўзни айтса талоқ тушади деб ўйлардим лекин телеграмдаги "Зикр аҳлидан сўранг" каналига келган талоқ ҳақидаги савол-жавобларни ўқиб кўнглимга ғул-ғула тушди. Ҳурматли устозлар шу сўздан кейин аёлимга талоқ тушган бўладими? 2) Аёлим ҳозирда 3 ойлик ҳомиладор агар талоқ тушган бўлса бунинг ҳукми қандай бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Ниятингиз ундай бўлмаса талоқ тушмайди. Ниятингизни нима бўлганини ўзингиз ва Аллоҳга ҳавола. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Савол бериш одоби

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Бировнинг гуноҳини зиммасига олиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тумор тақиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

«Мен ҳар куни юз марта тавба қиламан»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СУННАТ НАМОЗИ

@Savollar_kanal 14331-савол

Ассалому алайкум! Маьлумки биз аср намозидан ташқари қолган намозларда фарз билан суннат қисмини адо этамиз. Менинг бир танишим мана шу суннат намозларда ўқилиш буюрилган хадис йўқ деб айтди. Саволим шуки, намознинг суннат қисмини хам ўқиш буюрилган хадис борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Танишингиз динини яхши билмасдан гапиравермасин. Илмсиз бир инсонни билмагани йўқ эканлигига далолат қилмайди. 
عَنْ أُمِّ حَبِيبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَا مِنْ عَبْدٍ مُسْلِمٍ يُصَلِّي ِللهِ كُلَّ يَوْمٍ ثِنْتَيْ عَشْرَةَ رَكْعَةً تَطَوُّعًا غَيْرَ فَرِيضَةٍ إِلَّا بَنَى اللهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ. قَالَتْ أَمُّ حَبِيبَةَ: فَمَا بَرِحْتُ أُصَلِّيهِنَّ بَعْدُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: أَرْبَعًا قَبْلَ الظُّهْرِ وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَهَا، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْمَغْرِبِ، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْعِشَاءِ، وَرَكْعَتَيْنِ قَبْلَ صَلَاةِ الْفَجْر 
Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракъат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради», дедилар.Умму Ҳабиба: «Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман», дедилар».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Термизий: «Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат, Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан кейин икки ракъат, Бомдоддан олдин икки ракъат»ни зиёда қилган.Шарҳ: Ҳанафий мазҳаби мана шу ривоятни маҳкам ушлаб, ҳаётга яхшилаб татбиқ қилган мазҳабдир. Ушбу ҳадисда фарз намозларига тобе бўлган суннатларни қўймай, ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бордир.Бу ваъда бўйича, ушбу намозлар учун мукофот тариқасида Аллоҳ таоло томонидан жаннатда алоҳида уй қуриб берилиши таъкидланмоқда.Фарз намозларга тобе бўлган суннат намозларини қўймай, ўқиб боришга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам Умму Ҳабийба онамиз ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қолдирмаганлар. Биз ҳам худди шундай қилишимиз лозим.Фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намози ўзига хос равишда фарз намозга тайёрланиш вазифасини ҳам ўтайди. У намозни ўқиб, анча тайёрланиб олган намозхон учун фарз намозининг хушў ва хузўсини жойига қўйиш осон бўлади.Фарз намозларидан кейин ўқиладиган суннат намозлари эса фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса, ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди.Шунинг учун ҳам шариатда бу намозлар «мукаммилот» — «тўлдирувчи намозлар» деб аталади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ит уриштириш ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тавба - Аллоҳ таолонинг буюк раҳмати

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик #қуръони_карим

Тажвидли мусҳафи шарифнинг катта ўлчамдагиси нашрдан чиқди!

«Hilol Nashr» ва «Дорул Маърифа» нашриётлари ҳамкорлигида чоп қилинган тажвидли мусҳафи шарифнинг катта ўлчамдаги нашри сотувга чиқди.

Мусҳафнинг бу галги нашри катта ўлчамдалиги ёши улуғлар, шунингдек, оятларни катта шрифтда ўқишга ўрганган ўқувчилар учун қулай бўлади, иншааллоҳ.

Мусҳафни нашриётимизнинг барча дўконларидан харид қилишингиз, kitoblardunyosi.uz саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин.

Ўлчами: 25 см х 35 см

👉 Нархи: 135 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МОРГДАН СОТИБ ОЛИНГАН КАЛЛА СУЯГИНИ НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

@Savollar_kanal 14326-савол

Ҳурматли шайх хазратлари, дўхтир бир аёл киши бир муаммоси билан менга мурожаат қилди. Айтишича 15 йил аввал тиббиёт олийгохида ўқиб юрган вақтларида анатомия(инсон тузилиши) дарсидан ўрганиш учун 15 сўмга морг ходимидан бир инсон калла суягини сотиб олган экан(албатта эгаси йўқ жасадга тегишли калла). Ҳозир шу аёл иймонга келиб шу калла суягини нима қилишни сўрамоқдалар.

ЖАВОБ:

Мазкур суякни қабристонга кўмиш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ЎҚИЛМАЙ ЎТГАН УМР

@Savollar_kanal 14325-савол

Ассалому алайкум! Намозди ўқилмай ўтган умр учун қазо намозини ўқиш мумкинми ва мумкин бўлса унда зикр ва оятул курсини ўқиш жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Вақтида адо қилмасдан қолдирилган фарз ва витр намозларини, рамазон ойида қолдирилган рўзаларни қазоларини ўқиб ва тутиб бериш шарт. Зикр ва Оятул Курсийларни ҳар бирида ўқимаса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАРЗ СЎРАШЯПТИ, ҚАЙТИШИГА КЎЗИМ ЕТМАЯПТИ. 11-ТА САВОЛ.

@Savollar_kanal 14324-савол

Ассалому алайкум шайх хазратлари! Аллоҳ таоло сизу, биздан рози бўлсин. Илтимос қўйидаги саволларга жавоб берсангиз. Олдиндан рахмат? 1. Аллоҳ каерда? Имом домламиз Аллоҳ таоло маконга мухтож эмас Ла макон деб жавоб берди. 2. Саррофлар булар бир давлат пулини иккинчи бир давлат пулига алмаштирувчиларми? Агар шундай бўлса бозордаги валютчиклар устига 0,5%, 1% фоиз қўйишади бу халолми? 3. Нима қилишини билмай иккиланаётган одам нима қилиши керак, қандай масала бўлса хам? 4. Россияда ресторанда ишласа бўладими, бухгалтерия ёки хужжат юритиш сохасида? 5. Яхши кўрган яқин одамларингни динга чақирсанг кибрда айблашади ёки замондан келиб чиқиб жавоб беришади. Асосийси хаммаси Аллоҳга ишонишади ва кечиришига хам. Яна бошқа бировлардек катта гунохлар қилишмаганини, бировга зарари йўқлигини айтишади. Нима қилиш керак? 6. Бировга рахмат дейиш хам ширк деган тушунчалар бор, буни қандай тушунайлик? 7. Дастурхондаги таомни олиб қўймай дуо қилса бўладими? 8. Фолга ишонма, фолсиз хам юрма деган гапни қандай тушунайлик? Узи бу гапни одамлар қаердан олишган? 9. Ёлғон сўзлаш катта гунохлигини биламиз, аммо иш жараёнида рост гапни тушунтириб бўлмаганда ёки кўнгил қолдирмаслик учун беозор ёлғон деп гапирса бўладими? 10. Пулим бор, қарз сўрашяпти. Қайтариб беришига кўзим етмайди. Борлигини айтсам бермай иложим йўқ нима қилиш керак? Пулим йук десам бўладими? 11. Витр намози учинчи ракатида Фотихадан кейин хар доим Ихлос сурасини ўқийман бу тўғрими? Субхан Аллоҳ, Алхамдуллилах, Аллоҳу Акбар, Ла илаха иллАллоҳ.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Имом домланинг гаплари тўғри.2. Саррфлик ҳалол касб.3, Истихора намозини ўқиши керак.5, Бошқа иш бўлмаса, бўлади.5, Бу катта хатодир. Агар Аллоҳга ишонганлари рост бўлса, Аллоҳнинг айтганини қилишлари керак. Аллоҳ бировга зараринг йўқ бўлса, ибодат қилмай юравер деган эмас. Балки ҳаммани, ҳатто Пайғамбарларни ҳам ибодатга чорлаган. Аллоҳнинг айтганида юрмай туриб Унинг кечиришига қандай умид қилишади?!6, Бу ҳаддан ошиш ва адашувдир. Бунақа гапларни айтувчилардан йироқ бўлинг.7, Бўлади.8, Бу гапни тушунманг. Буни айтганлар уни ҳаводан олганлар.9, Бўлмайди.10, Бору, аммо бермайман, денг.11, Тўғри.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚУЁШ ТИК ТУРГАН ПАЙТДА (ҚИЁМ) НЕЧА ДАҚИҚА

@Savollar_kanal 14322-савол

1. Куёш тик турган пайтда (қиём) неча дақиқа намоз ўқилмайди? 2. Бизнинг имом "намозда кироат килиш вожиб" деди. Биз унга "ахир кироат намознинг 6 та рукнларидан биттасику" дедик. У эса "тўғри, бу фарз амал лекин у вожибга киради" деди. Биз уни нима деётганини тушунмадик. Кироат фарзми ёки вожибми? 3. Шу имом яна бизга Фотиҳа сурасидан сўнг Ханафий мазхабида "Амин" сўзини овозини чикариб айтиш харом деб айтди. Шундан сўнг мен сайтингизда шу масала бўйича изландим лекин Ханафий мазхабидаги мусулмон "Амин" сўзини овоз чиқариб айтганда у қандай амал қилиб қўйганлиги хақида маълумот йўқ экан. Унинг қилган амали қанақа амал хисобланади? 4. Оддий вазиятларда қура ташлаш мумкин эмас экан фақат оғир вазиятларда ташлаш мумкин экан. Бу тўғрими ёки хар қандай вазиятда қура ташлаш мумкинми?

ЖАВОБ:

1. Асл соя узая бошлагунча.
2. Фарз.
3. Ҳанафий мазҳабига хилоф амал ҳисобланади.
4. Мумкин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Саломга алик олинмаса

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ўтган гуноҳларнинг қазоси ва каффороти

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЯССАВИЙ, МАШРАБ ВА МАНСУР ҲАЛЛОЖ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14334-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. 1. Маълумки Аҳмад Яссавий 63 ёшида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасалламдан кўп яшайманми деб тарки дунё қилган ва ер тўлада яшаган, яна бизга маълумки шариатда тарки дунё қилиш йўқ. Бу нарса жоизмиди ёки бунда бошқача кайфият бормиди? 2. Шоҳи Машраб дўзахни ҳам жаннатни ҳам куйдураман, агар Аллоҳнинг жамолини кўрмасам деган. Унинг муҳаббати шу даражада кучлимиди ёки бу сўзлар ножоизми? 3. Мансур Ҳалложни "аналҳақ" деганини баъзилар тўғри, яъни у ўзини Аллоҳнинг олдида йўқдекман, деб шундай деган деса, баъзилар уни мен "Худо”ман деган дейишади. Қайси бири тўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Исломда тарки дунё йўқлиги аён. Баъзи кишилар буни қилса, ўзича ижтиҳод қилган бўлади.
2. Сўфийларнинг ўз лаҳжалари бўлган. Аллоҳнинг жамолига бўлган интилишларини шунга ўхшаш иборалар билан ифода этганлар.
3. Ҳаллож ҳақида ихтилоф бор. Унинг тарафдорлари мақтайди, унга мухолиф бўлганлар танқид қилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тавбанинг моҳияти

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

«Одам боласининг ҳаммаси хатокор»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДУО ҚАБУЛ БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 14333-савол

Ассалому алайкум! Мени онам дуо қиладилар мазмуни хар хил аммо охирида омин Аллоҳу акбар дейиш ўрнига облоҳу акбар дейдилар дуолари қабул бўлаверадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бизга бу саволни ёзгандан кўра онангизга «Аллоҳу акбар» деб дуо қилишни ўргатиб қўйганингиз осонроқ эди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАРДАН МУОЛАЖАДА ФОЙДАЛАНИШ

@Savollar_kanal 14332-савол

Ассалому алайкум шайҳ хазратлари. Мен сизга бир савол билан мурожат қилмоқчи эдим. Сизга малумки Ислом динида (энг тўғри динда) сипиртли ичимликлар ҳаром ҳисобланади. Энди саволим шундан идоратки биз касал бўлсак касалхонада бизга муолажа қилишда спиртдан фойдаланилади. бунга қандай фикр билдирасиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом!  Бу "минг марта" айтилган. Қайтаришга ҳожат йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КИЙИМНИ ЕЧМАСДАН ЖИМЪО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 14330-савол

Ассалому алайкум мухтарам шайх жаноблари! Бир масалани эшитдимки, эр билан хотин қўшилаётганда кийим билан қўшилса суннат бўлар экан. Шу масалага изох берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мазкур ҳолатда кийимдан бутунлай ажрамаслик одобдандир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАРЗ МАСАЛАСИ

@Savollar_kanal 14329-савол

Ассалому алайкум! Мен ўқув марказига 2-3 ой бордим ва охирги 4 та дарс ўқитувчи келмади ва шундан кейин мен ҳам бормадим. Админстратор менга телефон қилиб ўша 4 кунлик дарснинг пулини сўради мен ўқитувчи дарсга келмаганлигини айтдим у яна 2-3 сафар телефон қилиб сўради мен охири пулим бўлганда ташлаб кетаман дедим. Устозлар мен қарздор бўлиб қолдимми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўқув марказига кираётганингизда қўлингизга шартнома берилган. Шу билан танишиб чиқинг ва марказни рози қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НИКОҲНИ ЯНГИЛАШ

@Savollar_kanal 14328-савол

Ассалому алайкум ҳазрат! Никоҳни янгилаш тўғрисида эшитганман. Қандай шароитларда никоҳни янгилаш керак бўлади? Никоҳ илгари ўқилмаган бўлса-ю, никоҳни янгилаш мақсадида никоҳдан ўтишса, шаръий никоҳ ҳисобланадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳни янгилаш деган гап йўқ. Илгари никоҳ ўқитмаганлар, дарҳол ва зудлик билан никоҳ ўқитишлари керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚУРЪОНДА НЕГА ҚАВСЛАР БИЛАН ЁЗИЛГАН?

@Savollar_kanal 14327-савол

Ассалому алайкум! Илтимос саволимга жавоб ёзинг. Масалан: Бақара сурасининг 2-3-оятларида (Ҳақ эканлигига) ҳеч қандай шак шубҳа бўлмаган ушбу Китоб... тақволи кишилар учун йўлбишчидир дейилган, яна Ихлос сураси 1-2-3-оятларида (Эй Муҳаммад), айтинг 《У-Аллоҳ ягонадир》. Аллоҳ беҳожат (аммо) ҳожатбарордир дейилган. Менимча ҳамма сураларда қавс ичида сўзлар бор. Саволим бу сураларда қавслар ичидаги сўзлар ҳам Аллоҳнинг каломими ёки одамлар яхшироқ тушунишлари учун Пайғамбаримиз (с.а.в) қўшганми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Оятнинг таржимасида йўқ, лекин маъносида бор гапларни ўқувчи тушуниши учун қавсга олиб қўйилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Туғилажак фарзандни башорат қилиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тавбанинг турлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАРҲУМНИНГ ҚАРЗИ

@Savollar_kanal 14323-савол

Ассалому алайкум! Вафот этган инсони қарзи бор йўқлигини қандай билса бўлади? Агар хеч ким сўраб келмаса қарзни, аммо бир хил пайт дўконларда ё бирор жойларда майда чуда қарз қоп кетса лекин бундан хабаримиз бўлмаса шуларни қандай йўл билан тўлаб қутилса бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қарз бўлиб қолишлари мумкин бўлган жойларни бирма-бир сўраб суриштириб чиқилади. Бўлса қарзини узилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Самовий китоблар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал