ҚУРЪОНДА НЕГА ҚАВСЛАР БИЛАН ЁЗИЛГАН?
@Savollar_kanal 14327-савол
Ассалому алайкум! Илтимос саволимга жавоб ёзинг. Масалан: Бақара сурасининг 2-3-оятларида (Ҳақ эканлигига) ҳеч қандай шак шубҳа бўлмаган ушбу Китоб... тақволи кишилар учун йўлбишчидир дейилган, яна Ихлос сураси 1-2-3-оятларида (Эй Муҳаммад), айтинг 《У-Аллоҳ ягонадир》. Аллоҳ беҳожат (аммо) ҳожатбарордир дейилган. Менимча ҳамма сураларда қавс ичида сўзлар бор. Саволим бу сураларда қавслар ичидаги сўзлар ҳам Аллоҳнинг каломими ёки одамлар яхшироқ тушунишлари учун Пайғамбаримиз (с.а.в) қўшганми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Оятнинг таржимасида йўқ, лекин маъносида бор гапларни ўқувчи тушуниши учун қавсга олиб қўйилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
Туғилажак фарзандни башорат қилиш
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан
#HikmatliDunyo
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
Тавбанинг турлари
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан
#Видео
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
МАРҲУМНИНГ ҚАРЗИ
@Savollar_kanal 14323-савол
Ассалому алайкум! Вафот этган инсони қарзи бор йўқлигини қандай билса бўлади? Агар хеч ким сўраб келмаса қарзни, аммо бир хил пайт дўконларда ё бирор жойларда майда чуда қарз қоп кетса лекин бундан хабаримиз бўлмаса шуларни қандай йўл билан тўлаб қутилса бўлади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қарз бўлиб қолишлари мумкин бўлган жойларни бирма-бир сўраб суриштириб чиқилади. Бўлса қарзини узилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
Самовий китоблар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан
#HikmatliDunyo
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
Гуноҳдан тавба қилишнинг уч омили
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан
#Видео
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 14319-савол
Ассалому алайкум! Уйғонганимдан сўнг ич кийиммда намлик сезилади, аммо кўринмайди (текширганимда хеч қандай из хам, доғ хам йўқ), фаат сезилади. Туш хам кўрмаганман ва бу холат деярли хар куни такрорланади. Бу оддий терлаш бўлиши мумкунми? Шундай пайт ғусл кқилишим керакми? (Ич кийимимни текширгунимча изи йўқолиб аммо намлик қолди деган васвас тинч қўймаяпти ва мен ушбу пайтларда ғусл қиляпман).
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз яхшилаб текширинг. Аниқ намлик бўлмасдан сизга шундай туюлса ғусл қилинмайди. Одатда маний бўлса ўзига хос ҳиди бўлади. Мабодо сал бўлса ҳиди ёки ич кийимда ёки баданда асорати бўлса, ғусл қилиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
Қиёматнинг аломатлари
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан
#HikmatliDunyo
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
Тавба нима?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан
#Видео
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
ОХИРГИ ҚАДАДА АМИН ДЕСА
@Savollar_kanal 14315-савол
Ассалому алайкум! Намозда охирги қадада роббана дуосидан сўнг билмай махфий амин деса намоз бузуладими ёки саждаи саҳв қилиш керак бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бузилмайди, саждаи саҳв ҳам қилиш керак эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
Соч ва тирноқ ҳақида
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан
#HikmatliDunyo
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
Уламоларнинг муроқаба ҳақидаги сўзлари
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан
#Видео
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
"ҲАЛОЛ" СЕРТИФИКАТЛИ МАҲСУЛОТДА РИБО БӮЛСА
@Savollar_kanal 14311-савол
Ассалому алайкум! Фаразан, бир тадбиркор "Ҳалол" сертификатли маҳсулотларни ишлаб чиқариб, бозорга сотиш ниятида иш бошлаш учун маьлум бир муассаса ёки шахсдан маьлум миқдордаги суммани фоиз ҳисобига олиб, кейинчалик ӯз ишини йӯлга қӯйган. Харидорлар (ҳалол касбда ишлаб туриб) ӯша маҳсулотларни сотиб олиб, истеьмол қилсалар, улар ҳам рибога қӯшилган бӯладиларми ёки уларнинг истеьмоли харидорлар учун жоизми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол пулингизга ҳалол нарсани сотиб олсангиз, сизга ҳалол бўлади. Модомики маҳсулоти ҳалол экан ишлаб чиқарувчининг рибо ишига сизнинг алоқангиз йўқ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
Туш таъбири ҳақида
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан
#HikmatliDunyo
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
«Ҳеч ким кўрмайдиган жойни тополмадим»
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан
#Видео
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
МОРГДАН СОТИБ ОЛИНГАН КАЛЛА СУЯГИНИ НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
@Savollar_kanal 14326-савол
Ҳурматли шайх хазратлари, дўхтир бир аёл киши бир муаммоси билан менга мурожаат қилди. Айтишича 15 йил аввал тиббиёт олийгохида ўқиб юрган вақтларида анатомия(инсон тузилиши) дарсидан ўрганиш учун 15 сўмга морг ходимидан бир инсон калла суягини сотиб олган экан(албатта эгаси йўқ жасадга тегишли калла). Ҳозир шу аёл иймонга келиб шу калла суягини нима қилишни сўрамоқдалар.
ЖАВОБ:
Мазкур суякни қабристонга кўмиш керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗ ЎҚИЛМАЙ ЎТГАН УМР
@Savollar_kanal 14325-савол
Ассалому алайкум! Намозди ўқилмай ўтган умр учун қазо намозини ўқиш мумкинми ва мумкин бўлса унда зикр ва оятул курсини ўқиш жоизми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Вақтида адо қилмасдан қолдирилган фарз ва витр намозларини, рамазон ойида қолдирилган рўзаларни қазоларини ўқиб ва тутиб бериш шарт. Зикр ва Оятул Курсийларни ҳар бирида ўқимаса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАРЗ СЎРАШЯПТИ, ҚАЙТИШИГА КЎЗИМ ЕТМАЯПТИ. 11-ТА САВОЛ.
@Savollar_kanal 14324-савол
Ассалому алайкум шайх хазратлари! Аллоҳ таоло сизу, биздан рози бўлсин. Илтимос қўйидаги саволларга жавоб берсангиз. Олдиндан рахмат? 1. Аллоҳ каерда? Имом домламиз Аллоҳ таоло маконга мухтож эмас Ла макон деб жавоб берди. 2. Саррофлар булар бир давлат пулини иккинчи бир давлат пулига алмаштирувчиларми? Агар шундай бўлса бозордаги валютчиклар устига 0,5%, 1% фоиз қўйишади бу халолми? 3. Нима қилишини билмай иккиланаётган одам нима қилиши керак, қандай масала бўлса хам? 4. Россияда ресторанда ишласа бўладими, бухгалтерия ёки хужжат юритиш сохасида? 5. Яхши кўрган яқин одамларингни динга чақирсанг кибрда айблашади ёки замондан келиб чиқиб жавоб беришади. Асосийси хаммаси Аллоҳга ишонишади ва кечиришига хам. Яна бошқа бировлардек катта гунохлар қилишмаганини, бировга зарари йўқлигини айтишади. Нима қилиш керак? 6. Бировга рахмат дейиш хам ширк деган тушунчалар бор, буни қандай тушунайлик? 7. Дастурхондаги таомни олиб қўймай дуо қилса бўладими? 8. Фолга ишонма, фолсиз хам юрма деган гапни қандай тушунайлик? Узи бу гапни одамлар қаердан олишган? 9. Ёлғон сўзлаш катта гунохлигини биламиз, аммо иш жараёнида рост гапни тушунтириб бўлмаганда ёки кўнгил қолдирмаслик учун беозор ёлғон деп гапирса бўладими? 10. Пулим бор, қарз сўрашяпти. Қайтариб беришига кўзим етмайди. Борлигини айтсам бермай иложим йўқ нима қилиш керак? Пулим йук десам бўладими? 11. Витр намози учинчи ракатида Фотихадан кейин хар доим Ихлос сурасини ўқийман бу тўғрими? Субхан Аллоҳ, Алхамдуллилах, Аллоҳу Акбар, Ла илаха иллАллоҳ.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Имом домланинг гаплари тўғри.2. Саррфлик ҳалол касб.3, Истихора намозини ўқиши керак.5, Бошқа иш бўлмаса, бўлади.5, Бу катта хатодир. Агар Аллоҳга ишонганлари рост бўлса, Аллоҳнинг айтганини қилишлари керак. Аллоҳ бировга зараринг йўқ бўлса, ибодат қилмай юравер деган эмас. Балки ҳаммани, ҳатто Пайғамбарларни ҳам ибодатга чорлаган. Аллоҳнинг айтганида юрмай туриб Унинг кечиришига қандай умид қилишади?!6, Бу ҳаддан ошиш ва адашувдир. Бунақа гапларни айтувчилардан йироқ бўлинг.7, Бўлади.8, Бу гапни тушунманг. Буни айтганлар уни ҳаводан олганлар.9, Бўлмайди.10, Бору, аммо бермайман, денг.11, Тўғри.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚУЁШ ТИК ТУРГАН ПАЙТДА (ҚИЁМ) НЕЧА ДАҚИҚА
@Savollar_kanal 14322-савол
1. Куёш тик турган пайтда (қиём) неча дақиқа намоз ўқилмайди? 2. Бизнинг имом "намозда кироат килиш вожиб" деди. Биз унга "ахир кироат намознинг 6 та рукнларидан биттасику" дедик. У эса "тўғри, бу фарз амал лекин у вожибга киради" деди. Биз уни нима деётганини тушунмадик. Кироат фарзми ёки вожибми? 3. Шу имом яна бизга Фотиҳа сурасидан сўнг Ханафий мазхабида "Амин" сўзини овозини чикариб айтиш харом деб айтди. Шундан сўнг мен сайтингизда шу масала бўйича изландим лекин Ханафий мазхабидаги мусулмон "Амин" сўзини овоз чиқариб айтганда у қандай амал қилиб қўйганлиги хақида маълумот йўқ экан. Унинг қилган амали қанақа амал хисобланади? 4. Оддий вазиятларда қура ташлаш мумкин эмас экан фақат оғир вазиятларда ташлаш мумкин экан. Бу тўғрими ёки хар қандай вазиятда қура ташлаш мумкинми?
ЖАВОБ:
1. Асл соя узая бошлагунча.
2. Фарз.
3. Ҳанафий мазҳабига хилоф амал ҳисобланади.
4. Мумкин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ВИТР НАМОЗИ
@Savollar_kanal 14321-савол
Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Кифоя" 1-китобининг Витр намози тўғрисидаги бобда " Ҳанафий мазҳабидаги намозхон бомдод намозида шофеъий мазҳабидаги имомга иқтидо қиладиган бўлса, имом ўз мазҳабига биноан "Қунут"ни ўқиганда, муқтадий сукут сақлаб тураверади" дейилган экан. Шунда, шофеъий мазҳабида бомдод намозида ҳам қунут дуоси ўқиладими ёки бошқа нарса дейилмоқчими? Юқоридаги китобдан парчани шарҳлаб берсангиз, илтимос. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Шофеъий мазҳабида бамдод намозининг иккинчи ракаътида рукуъдан кейин «қунут» дуоси ўқилади. «Кифоя»даги матндан мурод шудир. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ДУО СЎРАБ...
@Savollar_kanal 14320-савол
Шайҳ ҳазратлари. Аввало динимиз йўлида, Аллоҳ ризолиги учун қиляпган ишларингизда Яратганни Ўзи мададкор бўлсин ва беҳисоб ажру-савоблар ато этсин. Ҳурматли устоз, мен сиздан қуйидаги нарсалар учун дуо қилишингизни илтимос қилмоқчиман. 1. Мени ва оиламни Аллоҳ ўзи икки дунё саодатига эриштиришини сўраб. 2. Қиёматгача мени авлодимдан дини Исломни қаттиқ ушайдиганларни чиқаришини сўраб. 3. Устоз, мен ҳозирги кунда чет эллик тадбиркорлар билан музокаралар ўтказяпман ва Аллоҳ Таолодан, бу одамларни кўнглига мен билан ҳамкорлик қилишни ва қилмогчи бўлган ишим ҳалол ва омадли бўлишини сўраб дуодаман. Яратган Эгам айтган- Дуо қилинглар, ижобат қиламан деб. Шунинг учун бу ишимда ҳам ривож тилаб дуо қилиб беришингизни илтимос қиламан. Ажаб эмас, сиздек олим қулининг дуоси ила бу нарсаларни амалга ошишини Яратган Раҳмон тақдир айлаган бўлса. Қиляпган ишларингизда Аллоҳни Ўзи мададкор бўлсин.
ЖАВОБ:
- Аллоҳ таоло барча сўраганларингизни ва улардан афзалини ҳам ато қилсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАФСНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛАЙ?
@Savollar_kanal 14318-савол
Ассалому алайкум, шайх ҳазратлари. Аллоҳ умрингизни узоқ қилсин. Сизга бир саволим бор эди. Мен нафсимни ислоҳ қилишим учун нима қилишим керак? Илтимос менга ёрдам беринг. Аллоҳ ҳаммамизни иймонимизни мустахкам қилсин.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Устоз топиб, таълим олинг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БУРУН ВА ҚУЛОҚДА КАСАЛИ БОР ИНСОН ТАҲОРАТИ
@Savollar_kanal 14317-савол
Ассалому алайкум! Онамни қулоқ ва бурун қисмида касалиги бор таҳорат олганда шамоллаш эҳтимоли юқори бўп кетябди. Ўшанга нима қилсинлар?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Тузалиб олгунларича таҳорат қиганларида бурун ва қулоқни ичига сув киргизмасдан қилсалар бўлади. Бурун чайиш ва қулоққа масҳ тортиш суннат амаллар ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲАБАШИЙЛАР КИМЛАР?
@Savollar_kanal 14316-савол
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Ҳабашийлар кимлар? Улар ҳам Аҳли суннат вал жамоатми? Улар томонидан чиқарилган китобларни ўқиса бўладими? Умуман улар ҳақида маълумот берсангиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳабашийлар ёки Аҳбошлар тоифаси қўпроқ Ливанда тарқилган. Уларни Аҳли сунна уламолари танқид қиладилар. Уларнинг китобларини ўқиш мумкин эмас.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ДУОИБАД ҲАКИДА ҲАДИС
@Savollar_kanal 14314-савол
Ассалому алайкум! Жума куни Тошкентнинг "Тепа" жомеъ масжидида маъруза вақтида имом бир ҳадисни келтирди. Кибр масаласига тегишли эди. Маъносики шуки, бир саҳоба чап қўлда овқат ейди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлда егин дейдилар, лекин у менга шуниси маъқул дейди, шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлинг ишламайдиган бўлсин (ёки ўнг қўлда овган еёлмай қолгин) деган эканлар ва шу саҳобанинг ўнг қўли умрини охиригача ишламайдиган бўлиб қолган экан. Иккинчи бир ривоятни эшитган эдим, менга айтишларича Ибн Халдуннинг китобиданким, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир саҳобага қизингни менга хотинликка бер деганларида, у одам менинг қизим пес касалига мутбало бўлган дейди, ваҳоланки ундай эмасди, шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганинг бўлди қабилида сўз айтганлар ва шу одам уйга келганида қизи пес касаллигига мутбало бўлганини кўрган (валлоҳу аълам, ростми ёки йўқ). Савол шундан иборат: Ростдан ҳам тепада айтилган масалалар содир бўлганми ва бу дуоибад саналадими? Бир дўстим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон саҳобаларни дуоибад қилмаганлар, сен тухмат қиляпсан деди.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/738
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАБРНИ ЁН АТРОФИНИ ЎРАБ ҚЎЙИШ
@Savollar_kanal 14313-савол
Ассалому алайкум! Биз укамни қабрини ён атрофини чиройли қилиб темир решотка билан ўраб қўймочимиз. Бу хукми қандай? Устидаги тупроқларинии яйратиб гуллар экмоқчимиз жоизми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қабрга ортиқча сарф-харажат қилиш дуруст эмас. Бу исроф бўлади. Шунингдек қабристонни боғ, чаманзорга ўхшатмай ёки шахсий ҳовлига ўхшатиб ўраб қўймаслик керак. Қабристонга кирган одам охиратни эслаши керак. Мақсад ҳам шу.
عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ بُرَيْدَةَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: قَدْ كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ فَقَدْ أُذِنَ لِمُحَمَّدٍ فِي زِيَارَةِ قَبْرِ أُمِّهِ فَزُورُوهَا، فَإِنَّهَا تُذَكِّرُ الْآخِرَةَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ وَاللَّفْظُ لِلتِّرْمِذِيِّ.
Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сизни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у (қабр)ларни зиёрат қилинг. Чунки улар охиратни эслатади», дедилар».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники.Шарҳ: Жоҳилият даврида қабрларни улуғлаш, уларга сиғиниш авж олган эди. Аллоҳга ширк келтиришнинг кенг тарқалишига сабаб бўлган энг асосий омиллардан бири ҳам айнан қабрларга сиғиниш бўлган. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломнинг дастлабки даврида мусулмонларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдилар.Тавҳид ақийдаси кишилар онги ва қалбида мустаҳкам жойлашиб бўлганидан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилишга изн бердилар. Нафақат изн бердилар, балки бу ишга амр қилдилар, тарғиб этдилар.Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилишнинг ҳикматларидан асосийсини эслатиб ўтмоқдалар. У ҳам бўлса, охиратни эслашдир. Охиратни эслаган одам эса дунёни қўйиб, кўпроқ охират ҳаракатини қилади.Шунингдек, зиёратчининг дуосидан қабрда ётганлар ҳам фойда топадилар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЯҲУДИЙ ДЎСТИМ БИЛАН АЛОҚАНИ УЗИШИМ КЕРАКМИ?
@Savollar_kanal 14312-савол
Ассалому алейкум хазрат мен хозир Россия федерациясининг Москва шахрида ишлаб юрибман бу йерда менинг бир рус дустим бор у менга коп яхшиликлар килган ва килиб келмокта якинда курон сурраларини укиётканимда бир оятни кориб колдим моида сураси 51 чи оят Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас. энди мен достим билан алокани узушим керакми илтимос менга тогри йол корсатинг у менга акамдай болиб колган анча мунча мусулмон у килган яхшиликни кила олмайди бошимдан отган
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! «Тафсири Ҳилол»ни ўқиган бўлганингизда бу ва бунга ўхшаш кўп саволларга жавоб топган бўлар эдингиз. «Эй иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга дўст тутманг. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, алббатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас». Биз оятда, дўст туманг, деб таржима этган ибора Қуръони Каримда «валий» лафзи билан келган. «Валий» сўзи эса, биз ўгирган «дўст тутиш» маъносидан кўра чуқурроқ ва кенгроқ маънони ифодалайди. Валий бўлишлик ўзаро бирлашиш, ёрдамчилар иттифоқи тузиш маъносини англатади. Қуръони Каримнинг аҳли китобларга нисбатан яхши муомалада бўлиш ҳақидаги маълумотлари бошқа масала, уларни валий тутмаслик ҳақидаги кўрсатмаси бошқа масаладир. «Улар бир-бирлари билан дўстдирлар». Яҳудий ва насоролар кофирлиги туфайли бир-бирлари билан дўст бўладилар. Ислом нуқтаи назаридан куфр миллати бир миллат ҳисобланади. Улар ҳаммаси Исломга қаршидирлар. Бу ҳақиқатни мусулмонлар тушуниб олмоқлари зарурдир. Ана шунга қараб муносабатда бўлиш керак. «Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир».Мусулмонлардан ким кофирларни дўст тутса, улар билан биргалашса, уларни ўзига яқин деб билса, шубҳасиз, мусулмонлар билан ўз алоқасини кесган бўлади. У ҳам ўша кофирлар сафидан жой олади. «Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас». Кофирларни дўст тутганлар ўзига ҳам, мусулмонлар жамиятига ҳам зулм қилган бўладилар. Ундай золим қавмларни Аллоҳ таоло, албатта, ҳидоят қилмайди. Демак сизнинг дўстингиз билан бўлаётган алоқа динингизга зарар бермаса, хавотир бўлмасангиз, жоиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚИЁМДА ҚЎЛНИ ҚАЕРГА ҚЎЙИШ ЛОЗИМ?
@Savollar_kanal 14310-савол
Ассалому алайкум устоз. Намоз ўқишда қўлни киндик остига қўйиб туришлигини биламиз. Телевизорда Арабистондаги намозларни кўриб ўтирсам хамма одам хар хил холатда турибди. Бир хиллари қўлини кўкрагига бир хиллар киндигини остига. Буни дўстимдан сўрасам, улар бошқа мазхабдагилар экан. Саволим, бизнинг мазхабда қайси хадисларга асосланиб қўлни киндик остига қўйилади-ю, бошқа мазхабларда қайси оят ёки хадисга асосланиб қўлини бошқа жойга қўяди?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши: «Суннат - намозда кафтни кафт устига қилиб киндикнинг остига қўйиб туришдир», деди».Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.Ушбу ривоятни Ҳанафий мазҳабида татбиқ қилинган. Буни бошқа кўпчилик уламолар ҳам қўллаганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЁЛ УЧ ТЛОҚ ОЛИБ ҲАМ КЕТМАСА
@Savollar_kanal 14309-савол
Ассалому алайкум! Мен биринчи оилам билан ажрашганман бирга яшамайман. Талокини берганман, сабаби ножўя ишлар билан шуғиланиб кетгани сабабли, махаламиз, раёнимизда хамма билади. Лекин онамни сехрлик қилиб ўзига қаратиб олган, онам ўз уйидан чиқиб кетгани қўймасдан ўзлари билан бирга яшашиб олиб юрибди. Мен Россияда ишлайман ва отам ва онамга пул юбориб тураман мен юборган пул билан уни хам едиради. Мактабда ишлаб ойлик олиб олган пулига фақат кийм ва ўзига пардоз андоз қилиб юради. Мен юборган пулдан озиқланишига хаққи борми? Уч талоқ қилганман уйдан чиқиб кетмагани учун мен гунохкор бўламанми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқдан кейин бир-биризларга мутлақо бегона бўлгансизлар. Бирга яшашигизга йўқ йўқ. Иддаси тугаган бўлса, унинг нафақаси сизга вожиб эмас. Лекин сиз ота-онангизга юборган пул улар уни таомлантиришса, ейишга ҳаққи бор. Чунки у пулларни ота-онангизга берганингиздан кейин уларнинг мулкига айланади ва улар хоҳлаганича тасарруф қилишга ҳақлари бор. Уйингиздан чиқиб ўзлари хоҳлагандек тасарруф қилишлари мумкин. Талоқдан кейин уйингиздан чиқиб кетмагани учун гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТАМАКИ ЧИҚАРАДИГАН ФИРМАДА ИШИМ
@Savollar_kanal 14308-савол
Ассалому алайкум ҳурматли Шайҳ! Мен УзБАТ фирмасида маркетинг бўлимида ишлайман. Маълумки ушбу фирма тамаки етиштириш билан шуғулланадани. Савол: Мен ану шу иш жойимдан меҳнатим эвазига олаётган пулим ҳаллоллигида. Яъни ану шу тамаки етиштирувчи фирмада ишлашим қандай?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бошқа иш топсангиз яхши бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш