savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

Гуноҳдан тавба қилишнинг уч омили

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 14319-савол

Ассалому алайкум! Уйғонганимдан сўнг ич кийиммда намлик сезилади, аммо кўринмайди (текширганимда хеч қандай из хам, доғ хам йўқ), фаат сезилади. Туш хам кўрмаганман ва бу холат деярли хар куни такрорланади. Бу оддий терлаш бўлиши мумкунми? Шундай пайт ғусл кқилишим керакми? (Ич кийимимни текширгунимча изи йўқолиб аммо намлик қолди деган васвас тинч қўймаяпти ва мен ушбу пайтларда ғусл қиляпман).

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз яхшилаб текширинг. Аниқ намлик бўлмасдан сизга шундай туюлса ғусл қилинмайди. Одатда маний бўлса ўзига хос ҳиди бўлади. Мабодо сал бўлса ҳиди ёки ич кийимда ёки баданда асорати бўлса, ғусл қилиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Қиёматнинг аломатлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тавба нима?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОХИРГИ ҚАДАДА АМИН ДЕСА

@Savollar_kanal 14315-савол

Ассалому алайкум! Намозда охирги қадада роббана дуосидан сўнг билмай махфий амин деса намоз бузуладими ёки саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бузилмайди, саждаи саҳв ҳам қилиш керак эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Соч ва тирноқ ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Уламоларнинг муроқаба ҳақидаги сўзлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

"ҲАЛОЛ" СЕРТИФИКАТЛИ МАҲСУЛОТДА РИБО БӮЛСА

@Savollar_kanal 14311-савол

Ассалому алайкум! Фаразан, бир тадбиркор "Ҳалол" сертификатли маҳсулотларни ишлаб чиқариб, бозорга сотиш ниятида иш бошлаш учун маьлум бир муассаса ёки шахсдан маьлум миқдордаги суммани фоиз ҳисобига олиб, кейинчалик ӯз ишини йӯлга қӯйган. Харидорлар (ҳалол касбда ишлаб туриб) ӯша маҳсулотларни сотиб олиб, истеьмол қилсалар, улар ҳам рибога қӯшилган бӯладиларми ёки уларнинг истеьмоли харидорлар учун жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол пулингизга ҳалол нарсани сотиб олсангиз, сизга ҳалол бўлади. Модомики маҳсулоти ҳалол экан ишлаб чиқарувчининг рибо ишига сизнинг алоқангиз йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Туш таъбири ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

«Ҳеч ким кўрмайдиган жойни тополмадим»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик

«Иймон» китоби қайта нашр қилинди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
ҳазратларининг қаламларига мансуб «Иймон» китоби қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Мазкур китоб Исломнинг тамал тоши – иймон жавҳарига бағишланган бўлиб, диний-маърифий адабиётимизни қайта тиклаш жараёнидаги биринчи қадамлардан ҳисобланади. Китобда Ислом нима, унинг шаръий маъноси қандай, Исломда илм масаласи, иймон нима, иймон ва илмий далиллар ҳақида, шунингдек, фаришталар ва пайғамбарларга иймон келтириш, Қуръон Карим ва суннат ҳақида атрофлича маълумот берилган.

👉 Нархи: 42 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОШҚА МИЛЛАТ ВАКИЛЛАРИНИНГ СУҒУРТА МУОМАЛАЛАРИДАГИ ХАТОЛИК НИМАДАН ИБОРАТ?

@Savollar_kanal 14306-савол

Муҳтарам шайх жаноблари! Сизга суғурта ҳақидаги савол билан ва унга боғлиқ бир ҳусусий ҳолат бўйича мурожаат қилмоқчи эдим. 1. Суғуртанинг шариатимизга мос келадиган турлари ҳақида, илтимос, маълумот берсангиз. Бошқа миллат вакилларининг суғурта муомалаларидаги хатолик нимадан иборат? 2. Бир биродаримиз Англия давлатида яшайди. Шу биродаримиз қуйида келтирилган бир холатга дуч келиб қолди. Шунинг ҳукми қандай бўлади? Ҳолат: Англияда транспорт воситаларини мажбурий суғурта қилиш йўлга қўйилган. Бу нарса, суғуртанинг турига қараб, кўплаб вужудга келиши мумкин бўлган ҳаражатларнинг олдини олишда ва бошқа одамларга етказилган зарарни қоплаб беришда қўл келади. Агар бу суғурта қилдирилмаса транспорт воситасини бошқариш ноқонуний ҳисобланади ва бунга жарима жазолари бор. Афсуски, суғурта шартларни ҳозир тўлиқ келтира олмайман.Шу сабабли бу биродаримиз ўзи суғуртанинг дуруст эмаслигига ишонган ҳолда бўлса ҳам, суғурта пулларини тўлаб, мошина миниб юрган. Кунларнинг бирида фалокат туфайли бир мошинани уриб юборган. (Бу ерда ўзининг айтиши бўйича автомагистрал йўлида юриши мумкин бўлмаган холда, яъни унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бунга руҳсат бермаган, ўша йўлда юрганлигини ҳам айтиб ўтсам. Бу масалани қавсга олганимнинг сабаби агар руҳсати бўлгандаги ҳукм қандай бўлишлигини сўрашдир.)Ўша вақтда суғурта компамияси жабрланган одамга унинг пулларини тўлаб берган ва бу биродаримизга ўз ҳужжатларини жўнатишни, акс ҳолда ўзлари тўлаган ҳаражатларни барчасини унинг ўзидан ундириб олишлиги ҳақида хат ёзишган.Энди унинг олдида икки йўл турибди: 1) Ҳужжатларни жўнатиш ва ҳаражатларни суғурта компанияси тўлаганлиги билан иш битиши, ёки 2) Бу ҳаражатларнинг ҳаммасини ўзи тўлаб бериши.Иккинчи келтирилган йўлнинг ўзига яраша муаммоси ҳам бор. Кўпинча мошина созлаш устахоналари, агар мошинани тузатиш ҳаражатлари суғурта компанияси томонидан тўланадиган бўлса, нархларини 2-3 баробар қиммат қилиб юборишаверади. Шунинг учун, агар ҳаражатларни ўзининг бўйнига олган тақдирда ҳам ҳақиқий ҳаражатлардан анча кўп пул тўлашига тўғри келади. Яъни, бир тарафдан суғурта пулларини тўлашлик зарари ва бошқа тарафдан тўланиши аслида керак бўлмаган пулларни тўлаш зарари.Илтимос, шу саволга жавоб топишимизда кўмак берсангиз. Агар бу масаланинг ечимига яна қандайдир маълумот керак десангиз, имкон қадар суриштириб бераман. 

ЖАВОБ:

Бу саволни Англиядаги мусулмон ташкилот ва уламоларга берилгани маъқул. Улар бу ҳолатни биздан яхши билишлари турган гап.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАДИСДА КЕЛГАН СИРКА НИМАДАН БЎЛАДИ

@Savollar_kanal 14305-савол

Ассалому алайкум! Мен пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп хадисларида сирка ва уни фойдаси хақида эшитганман. У оддий турмишда ишлатиладиган сирками озиқ овқатга ишлатиладиган? Бироз уялдим савол беришга, лекин менга керак эди.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сирка нимадан олинишига қараб турлича бўлади. У пайтларда ҳурмо ва узумдан олганлари бор гап. Ҳозирда сирка оладиган нарсалар кўпайган. Олмадан ҳумодан ва ҳоказо. Нонхурушлар орасида сиркадан ҳам афзали бор. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисни ўша вақтда мавжуд нарса эътиборидан айтганлар.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَأَلَ أَهْلَهُ الْأُدُمَ، فَقَالُوا: مَا عِنْدَنَا إِلَّا خَلٌّ، فَدَعَا بِهِ فَجَعَلَ يَأْكُلُ مِنْهُ وَيَقُولُ: نِعْمَ الْأُدُمُ الْخَلُّ نِعْمَ الْأُدُمُ الْخَلُّ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан хуруш сўрадилар. Улар:«Бизда сиркадан бошқа ҳеч нарса йўқ», дедилар. Бас, у зот уни опкелтирдилар ва ундан еб туриб:«Сирка қандай ҳам яхши хуруш! Сирка қандай ҳам яхши хуруш!» дедилар».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нақадар содда ва камтарона ҳаёт кечирганлар! Сарвари оламнинг уйларида нонга қўшиб, хуруш қилиш учун сиркадан бошқа нарса йўқ. У зот борига шукр қилиб:«Сирка қандай ҳам яхши хуруш! Сирка қандай ҳам яхши хуруш!» деб, сиркани мадҳ қилиб, овқатланмоқдалар. Бунда сизу бизга, у зотнинг умматларига катта ўрнак бор.
وَعَنْهُ قَالَ: أَخَذَنِي النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى بَيْتِهِ، فَقَالَ: هَلْ مِنْ غَدَاءٍ؟ فَقَالُوا: نَعَمْ، فَأُتِيَ بِثَلَاثَةِ أَقْرِصَةٍ، فَأَخَذَ قُرْصًا فَوَضَعَهُ بَيْنَ يَدَيْهِ، وَأَخَذَ آخَرَ فَوَضَعَهُ بَيْنَ يَدَيَّ، وَأَخَذَ الثَّالِثَ فَكَسَرَهُ فَوَضَعَ نِصْفَهُ بَيْنَ يَدَيْهِ وَنِصْفَهُ بَيْنَ يَدَيَّ، ثُمَّ قَالَ: هَلْ مِنْ أُدُمٍ؟ قَالُوا: لَا، إِلَّا شَيْءٌ مِنْ خَلٍّ، قَالَ: هَاتُوهُ، فَنِعْمَ الْأُدُمُ هُوَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени уйларига олиб бордилар ва:«Тушликка бирор нарса борми?» дедилар.«Ҳа», дейишди. Сўнг учта нон келтирилди.Бас, у зот битта нонни олиб, ўз олдиларига қўйдилар. Бошқасини олиб, менинг олдимга қўйдилар. Учинчисини олиб, синдириб, ярмини ўз олдиларига, ярмини менинг олдимга қўйдилар. Сўнгра:«Хуруш борми?» дедилар.«Йўқ. Фақат озгина сирка бор», дейишди. У зот:«Уни келтиринглар. У қандай ҳам яхши хуруш!» дедилар».Муслим ривоят қилган.Шарҳ: Бу сафар дастурхон тўкин экан. Икки кишига учта нон ва яна хурушга сирка ҳам бор экан. Бу ривоятда зикр қилинаётган нарсалар ҳам ўша вақтдаги таомлар васфига оид маълумотлардан холи эмас. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИБОДАТНИНГ АФЗАЛИ ФИҚҲДИР

@Savollar_kanal 14304-савол

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Ҳурматли шайх, "Ҳадис ва Ҳаёт" китобининг 3-жуз Ният, Ихлос , Илмга бағишланган бобининг 139-бетида Ибодатнинг афзали фиқҳдир. Диннинг афзали парҳезкорликдир. деган ҳадис келтирилган. Шу ҳадиснинг биринчи қисми Ибодатнинг афзали фиқҳдир деган қисмини бироз кенгроқ шарҳлаб берсангиз. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Пайғамбар алайҳиссалом: «Ибодатнинг афзали фиқҳдир. Диннинг афзали парҳезкорликдир», деганлар. Фиқҳ диний илмларни пухта эгаллашдан иборатдир. Демак, диний илмларни пухта эгаллаган одам афзал ибодатни қилиш имконига эга бўлар экан. Парҳезкорлик энг ҳалол нарсаларни истеъмол қилиб, шубҳали нарсаларни тарк этиш, тақволи бўлишдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШАЙТОННИНГ ВАСВАСАСИНИ ҚАНДАЙ БИЛИШИМИЗ МУМКИН?

@Savollar_kanal 14302-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Инсоннинг хаёлига баъзида турли хил нарсалар келади, бу шайтон васвасасимикин ёки хаёлимиздагилармикин, қандай билиш мумкин?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шариатда рухсат берилган ишни дадил қилишга ўтиш керак. Сиз айтган ҳолат васвасадир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДУО СЎРАБ...

@Savollar_kanal 14320-савол

Шайҳ ҳазратлари. Аввало динимиз йўлида, Аллоҳ ризолиги учун қиляпган ишларингизда Яратганни Ўзи мададкор бўлсин ва беҳисоб ажру-савоблар ато этсин. Ҳурматли устоз, мен сиздан қуйидаги нарсалар учун дуо қилишингизни илтимос қилмоқчиман. 1. Мени ва оиламни Аллоҳ ўзи икки дунё саодатига эриштиришини сўраб. 2. Қиёматгача мени авлодимдан дини Исломни қаттиқ ушайдиганларни чиқаришини сўраб. 3. Устоз, мен ҳозирги кунда чет эллик тадбиркорлар билан музокаралар ўтказяпман ва Аллоҳ Таолодан, бу одамларни кўнглига мен билан ҳамкорлик қилишни ва қилмогчи бўлган ишим ҳалол ва омадли бўлишини сўраб дуодаман. Яратган Эгам айтган- Дуо қилинглар, ижобат қиламан деб. Шунинг учун бу ишимда ҳам ривож тилаб дуо қилиб беришингизни илтимос қиламан. Ажаб эмас, сиздек олим қулининг дуоси ила бу нарсаларни амалга ошишини Яратган Раҳмон тақдир айлаган бўлса. Қиляпган ишларингизда Аллоҳни Ўзи мададкор бўлсин.

ЖАВОБ:

- Аллоҳ таоло барча сўраганларингизни ва улардан афзалини ҳам ато қилсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАФСНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛАЙ?

@Savollar_kanal 14318-савол

Ассалому алайкум, шайх ҳазратлари. Аллоҳ умрингизни узоқ қилсин. Сизга бир саволим бор эди. Мен нафсимни ислоҳ қилишим учун нима қилишим керак? Илтимос менга ёрдам беринг. Аллоҳ ҳаммамизни иймонимизни мустахкам қилсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Устоз топиб, таълим олинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БУРУН ВА ҚУЛОҚДА КАСАЛИ БОР ИНСОН ТАҲОРАТИ

@Savollar_kanal 14317-савол

Ассалому алайкум! Онамни қулоқ ва бурун қисмида касалиги бор таҳорат олганда шамоллаш эҳтимоли юқори бўп кетябди. Ўшанга нима қилсинлар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тузалиб олгунларича таҳорат қиганларида бурун ва қулоқни ичига сув киргизмасдан қилсалар бўлади. Бурун чайиш ва қулоққа масҳ тортиш суннат амаллар ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАБАШИЙЛАР КИМЛАР?

@Savollar_kanal 14316-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Ҳабашийлар кимлар? Улар ҳам Аҳли суннат вал жамоатми? Улар томонидан чиқарилган китобларни ўқиса бўладими? Умуман улар ҳақида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳабашийлар ёки Аҳбошлар тоифаси қўпроқ Ливанда тарқилган. Уларни Аҳли сунна уламолари танқид қиладилар. Уларнинг китобларини ўқиш мумкин эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДУОИБАД ҲАКИДА ҲАДИС

@Savollar_kanal 14314-савол

Ассалому алайкум! Жума куни Тошкентнинг "Тепа" жомеъ масжидида маъруза вақтида имом бир ҳадисни келтирди. Кибр масаласига тегишли эди. Маъносики шуки, бир саҳоба чап қўлда овқат ейди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлда егин дейдилар, лекин у менга шуниси маъқул дейди, шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлинг ишламайдиган бўлсин (ёки ўнг қўлда овган еёлмай қолгин) деган эканлар ва шу саҳобанинг ўнг қўли умрини охиригача ишламайдиган бўлиб қолган экан. Иккинчи бир ривоятни эшитган эдим, менга айтишларича Ибн Халдуннинг китобиданким, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир саҳобага қизингни менга хотинликка бер деганларида, у одам менинг қизим пес касалига мутбало бўлган дейди, ваҳоланки ундай эмасди, шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганинг бўлди қабилида сўз айтганлар ва шу одам уйга келганида қизи пес касаллигига мутбало бўлганини кўрган (валлоҳу аълам, ростми ёки йўқ). Савол шундан иборат: Ростдан ҳам тепада айтилган масалалар содир бўлганми ва бу дуоибад саналадими? Бир дўстим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон саҳобаларни дуоибад қилмаганлар, сен тухмат қиляпсан деди. 

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/738


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАБРНИ ЁН АТРОФИНИ ЎРАБ ҚЎЙИШ

@Savollar_kanal 14313-савол

Ассалому алайкум! Биз укамни қабрини ён атрофини чиройли қилиб темир решотка билан ўраб қўймочимиз. Бу хукми қандай? Устидаги тупроқларинии яйратиб гуллар экмоқчимиз жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қабрга ортиқча сарф-харажат қилиш дуруст эмас. Бу исроф бўлади. Шунингдек қабристонни боғ, чаманзорга ўхшатмай ёки шахсий ҳовлига ўхшатиб ўраб қўймаслик керак. Қабристонга кирган одам охиратни эслаши керак. Мақсад ҳам шу. 
عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ بُرَيْدَةَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: قَدْ كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ فَقَدْ أُذِنَ لِمُحَمَّدٍ فِي زِيَارَةِ قَبْرِ أُمِّهِ فَزُورُوهَا، فَإِنَّهَا تُذَكِّرُ الْآخِرَةَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ وَاللَّفْظُ لِلتِّرْمِذِيِّ.
Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сизни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у (қабр)ларни зиёрат қилинг. Чунки улар охиратни эслатади», дедилар».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники.Шарҳ: Жоҳилият даврида қабрларни улуғлаш, уларга сиғиниш авж олган эди. Аллоҳга ширк келтиришнинг кенг тарқалишига сабаб бўлган энг асосий омиллардан бири ҳам айнан қабрларга сиғиниш бўлган. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломнинг дастлабки даврида мусулмонларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдилар.Тавҳид ақийдаси кишилар онги ва қалбида мус­таҳкам жойлашиб бўлганидан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилишга изн бердилар. Нафақат изн бердилар, балки бу ишга амр қилдилар, тарғиб этдилар.Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилишнинг ҳикматларидан асосийсини эслатиб ўтмоқдалар. У ҳам бўлса, охиратни эслашдир. Охиратни эслаган одам эса дунёни қўйиб, кўпроқ охират ҳаракатини қилади.Шунингдек, зиёратчининг дуосидан қабрда ётганлар ҳам фойда топадилар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЯҲУДИЙ ДЎСТИМ БИЛАН АЛОҚАНИ УЗИШИМ КЕРАКМИ?

@Savollar_kanal 14312-савол

Ассалому алейкум хазрат мен хозир Россия федерациясининг Москва шахрида ишлаб юрибман бу йерда менинг бир рус дустим бор у менга коп яхшиликлар килган ва килиб келмокта якинда курон сурраларини укиётканимда бир оятни кориб колдим моида сураси 51 чи оят Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас. энди мен достим билан алокани узушим керакми илтимос менга тогри йол корсатинг у менга акамдай болиб колган анча мунча мусулмон у килган яхшиликни кила олмайди бошимдан отган

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Тафсири Ҳилол»ни ўқиган бўлганингизда бу ва бунга ўхшаш кўп саволларга жавоб топган бўлар эдингиз. «Эй иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга дўст тутманг. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, алббатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас». Биз оятда, дўст туманг, деб таржима этган ибора Қуръони Каримда «валий» лафзи билан келган. «Валий» сўзи эса, биз ўгирган «дўст тутиш» маъносидан кўра чуқурроқ ва кенгроқ маънони ифодалайди. Валий бўлишлик ўзаро бирлашиш, ёрдамчилар иттифоқи тузиш маъносини англатади. Қуръони Каримнинг аҳли китобларга нисбатан яхши муомалада бўлиш ҳақидаги маълумотлари бошқа масала, уларни валий тутмаслик ҳақидаги кўрсатмаси бошқа масаладир. «Улар бир-бирлари билан дўстдирлар». Яҳудий ва насоролар кофирлиги туфайли бир-бирлари билан дўст бўладилар. Ислом нуқтаи назаридан куфр миллати бир миллат ҳисобланади. Улар ҳаммаси Исломга қаршидирлар. Бу ҳақиқатни мусулмонлар тушуниб олмоқлари зарурдир. Ана шунга қараб муносабатда бўлиш керак. «Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир».Мусулмонлардан ким кофирларни дўст тутса, улар билан биргалашса, уларни ўзига яқин деб билса, шубҳасиз, мусулмонлар билан ўз алоқасини кесган бўлади. У ҳам ўша кофирлар сафидан жой олади. «Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас». Кофирларни дўст тутганлар ўзига ҳам, мусулмонлар жамиятига ҳам зулм қилган бўладилар. Ундай золим қавмларни Аллоҳ таоло, албатта, ҳидоят қилмайди. Демак сизнинг дўстингиз билан бўлаётган алоқа динингизга зарар бермаса, хавотир бўлмасангиз, жоиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚИЁМДА ҚЎЛНИ ҚАЕРГА ҚЎЙИШ ЛОЗИМ?

@Savollar_kanal 14310-савол

Ассалому алайкум устоз. Намоз ўқишда қўлни киндик остига қўйиб туришлигини биламиз. Телевизорда Арабистондаги намозларни кўриб ўтирсам хамма одам хар хил холатда турибди. Бир хиллари қўлини кўкрагига бир хиллар киндигини остига. Буни дўстимдан сўрасам, улар бошқа мазхабдагилар экан. Саволим, бизнинг мазхабда қайси хадисларга асосланиб қўлни киндик остига қўйилади-ю, бошқа мазхабларда қайси оят ёки хадисга асосланиб қўлини бошқа жойга қўяди?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши: «Суннат - намозда кафтни кафт устига қилиб киндикнинг остига қўйиб туришдир», деди».Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.Ушбу ривоятни Ҳанафий мазҳабида татбиқ қилинган. Буни бошқа кўпчилик уламолар ҳам қўллаганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛ УЧ ТЛОҚ ОЛИБ ҲАМ КЕТМАСА

@Savollar_kanal 14309-савол

Ассалому алайкум! Мен биринчи оилам билан ажрашганман бирга яшамайман. Талокини берганман, сабаби ножўя ишлар билан шуғиланиб кетгани сабабли, махаламиз, раёнимизда хамма билади. Лекин онамни сехрлик қилиб ўзига қаратиб олган, онам ўз уйидан чиқиб кетгани қўймасдан ўзлари билан бирга яшашиб олиб юрибди. Мен Россияда ишлайман ва отам ва онамга пул юбориб тураман мен юборган пул билан уни хам едиради. Мактабда ишлаб ойлик олиб олган пулига фақат кийм ва ўзига пардоз андоз қилиб юради. Мен юборган пулдан озиқланишига хаққи борми? Уч талоқ қилганман уйдан чиқиб кетмагани учун мен гунохкор бўламанми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уч талоқдан кейин бир-биризларга мутлақо бегона бўлгансизлар. Бирга яшашигизга йўқ йўқ. Иддаси тугаган бўлса, унинг нафақаси сизга вожиб эмас. Лекин сиз ота-онангизга юборган пул улар уни таомлантиришса, ейишга ҳаққи бор. Чунки у пулларни ота-онангизга берганингиздан кейин уларнинг мулкига айланади ва улар хоҳлаганича тасарруф қилишга ҳақлари бор. Уйингиздан чиқиб ўзлари хоҳлагандек тасарруф қилишлари мумкин. Талоқдан кейин уйингиздан чиқиб кетмагани учун гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАМАКИ ЧИҚАРАДИГАН ФИРМАДА ИШИМ

@Savollar_kanal 14308-савол

Ассалому алайкум ҳурматли Шайҳ! Мен УзБАТ фирмасида маркетинг бўлимида ишлайман. Маълумки ушбу фирма тамаки етиштириш билан шуғулланадани. Савол: Мен ану шу иш жойимдан меҳнатим эвазига олаётган пулим ҳаллоллигида. Яъни ану шу тамаки етиштирувчи фирмада ишлашим қандай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бошқа иш топсангиз яхши бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХАРОМ ОВҚАТ ТУФАЙЛИ ЖАННАТГА КИРМАЙДИМИ?

@Savollar_kanal 14307-савол

Ассалому алайкум! Масалан мен шу пайтгача кўп ҳаром нарсаларни еб келган бўлсам, кейин тавба қилсам бўладими? Бир жойда ҳаромдан ўсган гўшт жаннатга кирмайди деб эшитганман. Очиғи ҳавотирдаман илтимос тезроқ жавоб беринг. Мен тавба қилсам ҳам ҳаромдан ўсган гўштим йўқ бўлиб қолмайдику!?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тавба қилиб, тавбангизда собит турсангиз Аллоҳ кечиришини умид қиламиз. Ҳаромдан ўсган гўштга тавба қилинмаса, жаннатга кирмайди. Сиз кўп истиғфор айтинг, кўпроқ рўза тутинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ибодатда бўлмаган одамнинг даъвати

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Умар ибн Хаттоб билан чўпон

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТЕЛЕГРАМ БОТЛАРИ

@Savollar_kanal 14303-савол

Ассалому алайкум! Телеграмдаги баъзи ботларга стартни босгандан кейин пул ютинг деб биттатугмани босишни корсатади кейин эса қанчадир пул корсатилади , энди яна ютиш учун достларингизни таклиф қилинг дейди. Лекин ютилган пулни чиқариб болмиди чунки атайин шунде қилинади. Ҳамда бу ботларни доим хбет ёки мостбет каби компаниялар қòллайди. Бу нарса яни ботлар ҳалолми ёки ҳаромми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарсани қўллайдиган ботлардан сақланиш керак. Чунки Аллоҳнинг ҳаром қилган нарасини менсимасдан реклама қилиб ёки уларни тижоратини ривожлантирадиган ботлардан мусулмон одам ҳазар қилиши керак. Ҳаром нарсаларни реклама қилган иши ҳам ҳаром уни орқасидан топгани ҳам ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Бош кийимсиз намоз ўқиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал