#янгилик
«Иймон» китоби қайта нашр қилинди
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Иймон» китоби қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.
Мазкур китоб Исломнинг тамал тоши – иймон жавҳарига бағишланган бўлиб, диний-маърифий адабиётимизни қайта тиклаш жараёнидаги биринчи қадамлардан ҳисобланади. Китобда Ислом нима, унинг шаръий маъноси қандай, Исломда илм масаласи, иймон нима, иймон ва илмий далиллар ҳақида, шунингдек, фаришталар ва пайғамбарларга иймон келтириш, Қуръон Карим ва суннат ҳақида атрофлича маълумот берилган.
👉 Нархи: 42 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
@hilolnashr
БОШҚА МИЛЛАТ ВАКИЛЛАРИНИНГ СУҒУРТА МУОМАЛАЛАРИДАГИ ХАТОЛИК НИМАДАН ИБОРАТ?
@Savollar_kanal 14306-савол
Муҳтарам шайх жаноблари! Сизга суғурта ҳақидаги савол билан ва унга боғлиқ бир ҳусусий ҳолат бўйича мурожаат қилмоқчи эдим. 1. Суғуртанинг шариатимизга мос келадиган турлари ҳақида, илтимос, маълумот берсангиз. Бошқа миллат вакилларининг суғурта муомалаларидаги хатолик нимадан иборат? 2. Бир биродаримиз Англия давлатида яшайди. Шу биродаримиз қуйида келтирилган бир холатга дуч келиб қолди. Шунинг ҳукми қандай бўлади? Ҳолат: Англияда транспорт воситаларини мажбурий суғурта қилиш йўлга қўйилган. Бу нарса, суғуртанинг турига қараб, кўплаб вужудга келиши мумкин бўлган ҳаражатларнинг олдини олишда ва бошқа одамларга етказилган зарарни қоплаб беришда қўл келади. Агар бу суғурта қилдирилмаса транспорт воситасини бошқариш ноқонуний ҳисобланади ва бунга жарима жазолари бор. Афсуски, суғурта шартларни ҳозир тўлиқ келтира олмайман.Шу сабабли бу биродаримиз ўзи суғуртанинг дуруст эмаслигига ишонган ҳолда бўлса ҳам, суғурта пулларини тўлаб, мошина миниб юрган. Кунларнинг бирида фалокат туфайли бир мошинани уриб юборган. (Бу ерда ўзининг айтиши бўйича автомагистрал йўлида юриши мумкин бўлмаган холда, яъни унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бунга руҳсат бермаган, ўша йўлда юрганлигини ҳам айтиб ўтсам. Бу масалани қавсга олганимнинг сабаби агар руҳсати бўлгандаги ҳукм қандай бўлишлигини сўрашдир.)Ўша вақтда суғурта компамияси жабрланган одамга унинг пулларини тўлаб берган ва бу биродаримизга ўз ҳужжатларини жўнатишни, акс ҳолда ўзлари тўлаган ҳаражатларни барчасини унинг ўзидан ундириб олишлиги ҳақида хат ёзишган.Энди унинг олдида икки йўл турибди: 1) Ҳужжатларни жўнатиш ва ҳаражатларни суғурта компанияси тўлаганлиги билан иш битиши, ёки 2) Бу ҳаражатларнинг ҳаммасини ўзи тўлаб бериши.Иккинчи келтирилган йўлнинг ўзига яраша муаммоси ҳам бор. Кўпинча мошина созлаш устахоналари, агар мошинани тузатиш ҳаражатлари суғурта компанияси томонидан тўланадиган бўлса, нархларини 2-3 баробар қиммат қилиб юборишаверади. Шунинг учун, агар ҳаражатларни ўзининг бўйнига олган тақдирда ҳам ҳақиқий ҳаражатлардан анча кўп пул тўлашига тўғри келади. Яъни, бир тарафдан суғурта пулларини тўлашлик зарари ва бошқа тарафдан тўланиши аслида керак бўлмаган пулларни тўлаш зарари.Илтимос, шу саволга жавоб топишимизда кўмак берсангиз. Агар бу масаланинг ечимига яна қандайдир маълумот керак десангиз, имкон қадар суриштириб бераман.
ЖАВОБ:
Бу саволни Англиядаги мусулмон ташкилот ва уламоларга берилгани маъқул. Улар бу ҳолатни биздан яхши билишлари турган гап.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲАДИСДА КЕЛГАН СИРКА НИМАДАН БЎЛАДИ
@Savollar_kanal 14305-савол
Ассалому алайкум! Мен пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп хадисларида сирка ва уни фойдаси хақида эшитганман. У оддий турмишда ишлатиладиган сирками озиқ овқатга ишлатиладиган? Бироз уялдим савол беришга, лекин менга керак эди.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сирка нимадан олинишига қараб турлича бўлади. У пайтларда ҳурмо ва узумдан олганлари бор гап. Ҳозирда сирка оладиган нарсалар кўпайган. Олмадан ҳумодан ва ҳоказо. Нонхурушлар орасида сиркадан ҳам афзали бор. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисни ўша вақтда мавжуд нарса эътиборидан айтганлар.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَأَلَ أَهْلَهُ الْأُدُمَ، فَقَالُوا: مَا عِنْدَنَا إِلَّا خَلٌّ، فَدَعَا بِهِ فَجَعَلَ يَأْكُلُ مِنْهُ وَيَقُولُ: نِعْمَ الْأُدُمُ الْخَلُّ نِعْمَ الْأُدُمُ الْخَلُّ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан хуруш сўрадилар. Улар:«Бизда сиркадан бошқа ҳеч нарса йўқ», дедилар. Бас, у зот уни опкелтирдилар ва ундан еб туриб:«Сирка қандай ҳам яхши хуруш! Сирка қандай ҳам яхши хуруш!» дедилар».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нақадар содда ва камтарона ҳаёт кечирганлар! Сарвари оламнинг уйларида нонга қўшиб, хуруш қилиш учун сиркадан бошқа нарса йўқ. У зот борига шукр қилиб:«Сирка қандай ҳам яхши хуруш! Сирка қандай ҳам яхши хуруш!» деб, сиркани мадҳ қилиб, овқатланмоқдалар. Бунда сизу бизга, у зотнинг умматларига катта ўрнак бор.
وَعَنْهُ قَالَ: أَخَذَنِي النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى بَيْتِهِ، فَقَالَ: هَلْ مِنْ غَدَاءٍ؟ فَقَالُوا: نَعَمْ، فَأُتِيَ بِثَلَاثَةِ أَقْرِصَةٍ، فَأَخَذَ قُرْصًا فَوَضَعَهُ بَيْنَ يَدَيْهِ، وَأَخَذَ آخَرَ فَوَضَعَهُ بَيْنَ يَدَيَّ، وَأَخَذَ الثَّالِثَ فَكَسَرَهُ فَوَضَعَ نِصْفَهُ بَيْنَ يَدَيْهِ وَنِصْفَهُ بَيْنَ يَدَيَّ، ثُمَّ قَالَ: هَلْ مِنْ أُدُمٍ؟ قَالُوا: لَا، إِلَّا شَيْءٌ مِنْ خَلٍّ، قَالَ: هَاتُوهُ، فَنِعْمَ الْأُدُمُ هُوَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени уйларига олиб бордилар ва:«Тушликка бирор нарса борми?» дедилар.«Ҳа», дейишди. Сўнг учта нон келтирилди.Бас, у зот битта нонни олиб, ўз олдиларига қўйдилар. Бошқасини олиб, менинг олдимга қўйдилар. Учинчисини олиб, синдириб, ярмини ўз олдиларига, ярмини менинг олдимга қўйдилар. Сўнгра:«Хуруш борми?» дедилар.«Йўқ. Фақат озгина сирка бор», дейишди. У зот:«Уни келтиринглар. У қандай ҳам яхши хуруш!» дедилар».Муслим ривоят қилган.Шарҳ: Бу сафар дастурхон тўкин экан. Икки кишига учта нон ва яна хурушга сирка ҳам бор экан. Бу ривоятда зикр қилинаётган нарсалар ҳам ўша вақтдаги таомлар васфига оид маълумотлардан холи эмас. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИБОДАТНИНГ АФЗАЛИ ФИҚҲДИР
@Savollar_kanal 14304-савол
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Ҳурматли шайх, "Ҳадис ва Ҳаёт" китобининг 3-жуз Ният, Ихлос , Илмга бағишланган бобининг 139-бетида Ибодатнинг афзали фиқҳдир. Диннинг афзали парҳезкорликдир. деган ҳадис келтирилган. Шу ҳадиснинг биринчи қисми Ибодатнинг афзали фиқҳдир деган қисмини бироз кенгроқ шарҳлаб берсангиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Пайғамбар алайҳиссалом: «Ибодатнинг афзали фиқҳдир. Диннинг афзали парҳезкорликдир», деганлар. Фиқҳ диний илмларни пухта эгаллашдан иборатдир. Демак, диний илмларни пухта эгаллаган одам афзал ибодатни қилиш имконига эга бўлар экан. Парҳезкорлик энг ҳалол нарсаларни истеъмол қилиб, шубҳали нарсаларни тарк этиш, тақволи бўлишдир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ШАЙТОННИНГ ВАСВАСАСИНИ ҚАНДАЙ БИЛИШИМИЗ МУМКИН?
@Savollar_kanal 14302-савол
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Инсоннинг хаёлига баъзида турли хил нарсалар келади, бу шайтон васвасасимикин ёки хаёлимиздагилармикин, қандай билиш мумкин?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Шариатда рухсат берилган ишни дадил қилишга ўтиш керак. Сиз айтган ҳолат васвасадир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЗИНОДАН БЎЛГАН ХОМИЛАНИ ОЛИБ ТАШЛАШ
@Savollar_kanal 14301-савол
Ассалому алайкум! Хомилани олиб ташлаш шариатда харомлигини биламан. Аммо нигохга ўқитишга сал бепарво бўлиб қолдим. Турмуш ўртоғим билан никохни ўқитмасдан яқинлик қиб қўйдик, хомиладор бўп қолган бўлса уни олдириб ташлаш жоизми? Ё никохимизни кеч ўқитган бўлсак туғилажак фарзандимиз зинодан бўлган хисобланадими? Бу бепарволигимизга қандай маслахат берасиз?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Никоҳсиз бўлган бўлса ҳам олдириш мутлақо жоиз эмас. Боланинг насаби зино қилган эркакка берилади. Сизлар тавба қилиб, истиғфор айтинглар ва тез никоҳланинглар. Болани ҳам туғиш керак ва тарбияси билан астойдил шуғулланинглар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЮРТИМИЗДА ҲАМ ИСЛОМИЙ БАНКЛАР ОЧИШНИНГ ИМКОНИ БОРМИ?
@Savollar_kanal 14300-савол
Ассалому алайкум Устоз! Ҳозирда кўпчилик давлатларда яъни АҚШда, Буюк Биритания, Туркия, Саудиа Арабистони, БАА хатто Россияда ҳам ва бошқа давлатларда ислом банклари фаолият кўрсатмоқда. Билишимча Саудиа Арабистонидаги "Ислом Тараққиёт Банки" ва бошқа банклар янги исломий банклар очилишига яқиндан ёрдам беришаркан. Шу имкониятлардан фойдаланиб бизнинг юртимизда ҳам исломий банклар очишнинг имкони борми? Шундай банклар очилса юртимизнинг иқтсодиётининг ривожланиши учун ҳам катта ёрдам бўларди менимча.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! «Ислом тараққиёт банки» Ўзбекистон банклари орқали ўз фаолиятини бошлади. Баъзи иқтисодий режалар учун қарз ҳам берди. Келажакда банклар очилиб қолса ҳам ажаб эмас.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ФАРЗ ВА СУННАТ НАМОЗИДА САЖДАДА ДУО ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
@Savollar_kanal 14298-савол
Ассалому алайкум Устоз! Сиздан қуйидаги саволларни сўрашимга ижозат бергайсиз: 1. Фарз ва суннат намозларидаги сажда пайтида ўз эҳтиёжларимизни (шариатга зид бўлмаган эҳтиёжларимизни) Аллоҳ таолодан қалбан сўрашлигимиз жоизми? 2. Ҳар бир инсонга гуноҳлари сабабидан қийинчиликлар етадими ва шу гуноҳларига лойиқ қийинчиликлар етадими? Агар шундай бўлса, нега бегуноҳ ёш чақалоқлар ва болалар касал бўлиб азоб тортадилар, ахир улар бегуноҳку.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қалбдан бўлса, жоиз.
2). Аллоҳ истаганини қилади ва қилганидан сўралмайди. Мусибат фақат гуноҳ туфайли эмас, гоҳида синов учун, гоҳида раҳмат юзасидан, гоҳида огоҳлантириш учун ва бошқа ҳикматлар юзасидан бўлади. Болаларга етадиган беморликлар уларнинг ота-оналари учун юқоридаги ҳикматлар юзасидан бўлиши мумкин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ДАСТУР ЯРАТИШ
@Savollar_kanal 14297-савол
Ассалому алайкум! Мен яқинда янги дастур яратмоқчиман унга кўра кимдир иш беради, бошқа Бир инсон эса ўзига иш қидиради. Ишлар тури кўп. Мен программа яратишим керак. Шу программа яратиш ҳалолми? Бу программа олх.га ўхшайди, лекин фақат иш бўйича. Бу орқали кимдир иш топади яна кимдир иш топади. Агар улар гуноҳ қилишса гуноҳларига шерик бўлмайманми? Мен фақат дастурчиман, уни тузиб бераман холос.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлган ишларни рўйхатини киргизсангиз, улар дастурдан фойдаланиб иш топиб ҳаром ишларни ҳам қилдиришса сиз жавобгар бўлмайсиз. Албатта, агар ақлингиз етса соҳангиз бўйича ҳаром ишларни қилолмайдиган қилиб қўйинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИРИМ
@Savollar_kanal 14296-савол
Ҳазрат, яна битта саволим бор эди. Буни излаб кўрдим топа олмадим. Иримга ишониш куфр амал ҳисобланадими ёки ширкми? Агар иккаласи бир нарса бўлса узр минг бора... Бандачилик...
ЖАВОБ:
Ирим нималигига қаралади. Ақийдага футур етадиган даражда бўлса, куфр ёки ширк бўлиши мумкин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЗОН ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 14294-савол
Ҳурматли шайх Жаноблари! Намоз вақти бўлиши билан азон айтадиган дастур бор. Шу дастур ишга тушиши билан яъни азон айтишни бошлагандан кейин охиригача эшитмай, ўчирса бўладими?
ЖАВОБ:
Охиригача эшитган яхши. Ўчирса, ўзининг иши.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БОМДОД НАМОЗИНИНГ ИККИНЧИ ВАҚТИ
@Savollar_kanal 14293-савол
Ассалому алайкум! Бизнинг бир қариндошимиз бомдод намозини қазо қилди ва офтоб чиққандан кейин намозни қазо қилмасдан ўқиди, ундан сўрасам бу бомдод намозининг 2-вақти бўлади деди. Бу тўғрими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қуёш чиққанидан кейин бамдод қазо бўлади. Агар қариндошингиз қуёш чиққанидан кейин ўқиган бўлса, қазо қилиб ўқиган бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАСОРОНИНГ ТАОМИ
@Savollar_kanal 14292-савол
Ҳурматли Ҳазрат! Битта танишим бир насоро билан бир ишда ишлашар эди. У насоро ўз динига жуда эътиборли ва сал камчлик томонлари бор эди (касалроқ). Шу насоро бир куни қайсидур динининг байрамида дастурҳонга қўйилган таомни олиб келиб танишимга берган экан. Ва манинг танишим ўша нарсани мажбурий ҳолатда олиб еган. Чунки у насоро мажруҳроқ бўлгани учун кўнгли ярим бўлади ва агар олмасам қаттиқ тегиб ўксимасин деб олиб еган. Ҳазрат, танишимни иши тўғрими? Ва биз бундай ҳолатларга ўҳшаган вазиятга тушсак нима қилишимиз керак?
ЖАВОБ:
Аввало таом нимадан иборат эканига қараш керак. Ҳаром нарса бўлса, зинҳор мумкин эмас. Аммо биз учун ҳалол нарса бўлса оддий ҳолатларда тановул қилинаверади. Аммо улар байрамлари учун, қандайдир нарсаларига атаб қилган таомларидан кўнгилларини ранжитмай ўзни четга олган яхши.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚУРЪОННИ ТАҲОРАТСИЗ, ЁДДАН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
@Savollar_kanal 14290-савол
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари! 1. Қуръонни таҳоратсиз, ёддан тиловат қилса бўладими?2. Аёллар уйда юзларига турли бўёклардан суртишса бўладими? Агар бўлса уларни суртган ҳолда намоз ўқиб бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1. Бўлади. Аммо савоби камаяди.
2. Бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲАДИСГА ШАРҲ
@Savollar_kanal 14289-савол
Ассаламу алайкум! "Гўзал ўрнак" китобида қуйидагича ҳадис ўқиб қолдик: Ибн умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Одамларнинг киши уловликка арзийдиганини топа олмайдиган юзта туяга ўхшаганини кўрасизлар", дедилар". Имом Муслим ривояти. Илтимос, ушбу ҳадисда зикри келган одамлар қандай тоифадаги кишилар эканлигини тушунтириб берсангиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳадисга устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қуйидагича шарҳ ёзганлар:
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تَجِدُونَ النَّاسَ كَإِبِلٍ مِائَةٍ لَا يَجِدُ الرَّجُلُ فِيهَا رَاحِلَةً. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Одамларни юзта туя каби топасан. Киши уларнинг ичида битта ҳам минишга яроқлисини топа олмайди», дедилар».Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Туя номини олган ва сиртидан туя бўлиб кўринадиган ҳайвонлар кўп. Аммо уларнинг ичидан ҳақиқий туя деса бўладигани жуда кам бўлади. Шунингдек, сиртидан одамга ўхшаб кўринадиганлар жуда ҳам кўп. Аммо ҳақиқий инсонлар жуда ҳам оз. Шунинг учун одамлар билан муомала қилишда эҳтиёт бўлмоқ зарур. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ХАРОМ ОВҚАТ ТУФАЙЛИ ЖАННАТГА КИРМАЙДИМИ?
@Savollar_kanal 14307-савол
Ассалому алайкум! Масалан мен шу пайтгача кўп ҳаром нарсаларни еб келган бўлсам, кейин тавба қилсам бўладими? Бир жойда ҳаромдан ўсган гўшт жаннатга кирмайди деб эшитганман. Очиғи ҳавотирдаман илтимос тезроқ жавоб беринг. Мен тавба қилсам ҳам ҳаромдан ўсган гўштим йўқ бўлиб қолмайдику!?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Тавба қилиб, тавбангизда собит турсангиз Аллоҳ кечиришини умид қиламиз. Ҳаромдан ўсган гўштга тавба қилинмаса, жаннатга кирмайди. Сиз кўп истиғфор айтинг, кўпроқ рўза тутинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
Ибодатда бўлмаган одамнинг даъвати
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан
#HikmatliDunyo
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
Умар ибн Хаттоб билан чўпон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан
#Видео
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
ТЕЛЕГРАМ БОТЛАРИ
@Savollar_kanal 14303-савол
Ассалому алайкум! Телеграмдаги баъзи ботларга стартни босгандан кейин пул ютинг деб биттатугмани босишни корсатади кейин эса қанчадир пул корсатилади , энди яна ютиш учун достларингизни таклиф қилинг дейди. Лекин ютилган пулни чиқариб болмиди чунки атайин шунде қилинади. Ҳамда бу ботларни доим хбет ёки мостбет каби компаниялар қòллайди. Бу нарса яни ботлар ҳалолми ёки ҳаромми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарсани қўллайдиган ботлардан сақланиш керак. Чунки Аллоҳнинг ҳаром қилган нарасини менсимасдан реклама қилиб ёки уларни тижоратини ривожлантирадиган ботлардан мусулмон одам ҳазар қилиши керак. Ҳаром нарсаларни реклама қилган иши ҳам ҳаром уни орқасидан топгани ҳам ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
Бош кийимсиз намоз ўқиш
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан
#HikmatliDunyo
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
Аллоҳ қиёматда соялантирадиган етти тоифа
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан
#Видео
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
ҚУМОР
@Savollar_kanal 14299-савол
Ассалому алайкум! Мен олдин қимор ўйнаганман. Жуда кўп пул ютганман. Лекин 3-4 ой бўлди тавба қилганимга. Ютган пулларимга кийим-кечак олгандим. Шу қиморни пулига олган нарсаларимни нима қилсам бўлади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ютган пулингизни эгаларини топишни имкони бўлса, топиб қайтаринг. Топа олмасангиз қанча ютган бўлсангиз ўшанча пулни савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиб юборинг. Кийим-кечакларнинг ҳам ўзи ёки қийматини фақирларга садақа қилишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
Фарзандларни қийнаб ҳажга бориш
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан
#HikmatliDunyo
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
Ғорда қолиб кетган уч киши ҳақидаги ҳадис
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан
#Видео
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
ЖАННАТ
@Savollar_kanal 14295-савол
Ассалому алайкум! дўстларимиз билан сухбатда бир массала бўйича бахслашиб қолдик. Дўзахдаги барча Жаннатга чиқариладими? Ва Дўзахда абадий қолувчилар борми
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бахслашмасдан, қўлларингизга китоб олиб ўқинглар. Албатта дўзахда абадий қоладиганлар бор. Кофирлар дўзахда абадий қоладилар. Осий мусулмон бандалар гуноҳларига тавба қилмай вафот қиладиган бўлишса, уларнинг иши Аллоҳ таолога ҳавола бўлади. У Зот хоҳласа гуноҳларини кечиради, хоҳласа дўзахда азоблайди. Аммо улар дўзахда абадий қолмайдилар. Қилган гуноҳларига яраша жазо олганларидан кейин дўзаҳдан чиқиб жаннатга кирадилар. Тавба қилган бандаларни эса, Аллоҳ лутфи карами ила авф этади. Шунинг учун мусулмон киши доим гуноҳларига тавба қилиши, истиғфор айтиб гуноҳларини кечирилиши ва иймони саломат бўлишини Аллоҳдан сўраб юриши керак бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
Маошни оширишни сўраш
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан
#HikmatliDunyo
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
Муроқаба ҳақидаги оятлар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан
#Видео
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
ЧЎЧҚА ГЎШТИНИ ЕДИРГАН БЎЛСА
@Savollar_kanal 14291-савол
Ассалому алайкум! Менинг ёшим 20да хозирда Россия Федерацияда Медицина Университетида 3-курсда укийман мен бу йерда Узбекистонлик бир талаба билан бирга яшайман 3 чи бирга яшаймиз магазинга копрок шеригим чикади мен у инсон мусульмон чучка йемаса керак деб ойлардим ва хар доим магазинга чикишидан олдин чучка гошти бор махсулот олма дердим лекин орада биз тортишиб колдик ва у менга 3 йил давомида факат чучка гошти бор махсулот олгани ва шу махсулотни йеганимизни айтди бу холотда мен кандай иш тутишим керак мен йеган харом лукмадан афсус даман
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аввало мусулмон одам закий бўлиши керак. Олдингизга нима олиб келса, суриштирмасдан еявериш ҳам тўғри эмас. Бу гапни дўстингизни уришиб қолганда аламзада бўлиб айтган деб гумон қиламиз. Тавба қилинг, истиғфорлар айтинглар. Мусулмонлар бунақа уришиб гина сақлаб юриши тўғри эмас. Бу масаланинг биринчи тарафи. Иккинчиси чўчқа гўштидан бошқасини еса бўлади деган гап ҳам нотўғри. Чўчқадан бошқа гўшти ҳалол ҳайвонларнинг гўштини ейиш учун улар шариатга мувофиқ сўйилган бўлиши керак. Россиядаги магазиндаги гўштларнинг аксари шариатга мувофиқ сўйилмаган бўлади. Буни ҳам инобатга олишингиз керак. Ҳалол, мусулмон қассоблар «Бисмиллаҳ, Аллоҳу Акбар», деб шариат қоидалаги асосан сўйган гўштларни истеъмол қилиш керак. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
Намоз ўқимаса шайтон айбдорми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан
#HikmatliDunyo
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube
Муроқаба нима?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан
#Видео
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube