savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

122611

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

Ҳазрати Алийнинг васиятлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СЕВИШИШ

@Savollar_kanal 14247-савол

Ассалому алайкум! Университетда ўқийман 1 йилдан бери 5 вақт намозни канда қилмайдиган оилавий диндор бўлган бир қиз билан гаплашаман.У жуда яхши содда илм олишдан тўхтамаяди лекин у мени жуда кўп яхши кўради унга гаплашмайлик деб роса тушунтирдм лекин йиғлаб кўнгли оғриди хафа бўп қолади.Лекин мени жудаям хурмат қилади.Бироқ базида мен тил зиноси қилиб қўяман ва афсусланаман тавба қиламан лекин яна шу ишни қилб қўяяпман у қиз бн.Борган сари у қизни ёмон кўриб кетаяпаман боре деб ташлаб кетгм келяптю лекин кўнглим бўмаяпти.Мени ўйлантирадиган 2 та савол бор ;1.Агар шундай яхши ювош диндор қиздан воз кечсам бошқа уйланадиган қизим бу қиздай бўлмаса ва афсусланишим мумкинми бу Аллоҳни белгиси бўлгандр балки шундей яхши қиз билан учраштиргандр деб,ўзи Аллоҳ номахрам йигит қизни севдирадими шу ўйлашим қанчалик тўғри? 2.Агар у билан гунох қилмаслик учун гаплашмасам дили оғриса менга таъсир қиладими ёки мени қарғасами? Илтмосим шуки шуни тўлиқроқ тушунтириб берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз ўйлагандек диндор қиз бўлса номаҳрам билан гаплашмаслиги керак бўлади. Сиз гаплашаман десангиз ҳам у рад қилса сиз айтгандек диёнатли қиз бўлар эди. Сиз ҳалолликни лозим тутинг.
2). Шаръий иш учун унинг кўнгли оғриса ҳам, қарғаса ҳам ўтмайди. Ўзингизни ўзингиз алдаб, баҳона қидирмай иффатингизни сақланг. Нафсингизни сўзига кирманг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Номаҳрам эркак ва аёл муносабатлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ҳазрати Умарнинг ҳавф ва ражолари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚОЛИБ КЕТГАН РЎЗАЛАР

@Savollar_kanal 14243-савол

Ассалому алайкум! Мен рўза тутишни бошлаганимга 2 йил бўлди 8 йиллик қарзим бор. Мен хар кун учун биттадан рўза тутиб бераманми ёки хар кун учун 60 тадан тутишим керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тутмаган кунларга бир кунига бир кундан қазоси тутилади. Тутиб туриб қасддан очиб юборилганларга 60 кун каффорат ва бир кун қазоси тутилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Мусиқа ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ражо ва ҳавф ҳақидаги ҳадис

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАРЗНИ АДО ЭТИШ

@Savollar_kanal 14239-савол

Ассалому алайкум! Мен бир дўстимдан 2 ой муддатда тўлаш шарти билан она бола сигир олдим, бироз вақт ўтиб сигир касал бўлиб қолди ва сўйдик, дўстим хижолат бўлиб пулнинг деярли ярмидан кечди, агар у айтган суммани тўласам унинг хаққига хиёнат бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сизни қўлингизга саломат ҳолда келиб кейин касалланса, дўстингизни бу ҳолда хижолат бўлишга сабаб йўқ. Ўзаро розилик билан, чин кўнгилдан кечса, сиз айтган пулини берсангиз ҳаққини еган бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ғийбат ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ражо ва ҳавф ҳақидаги оятлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЙТА ТАВБА...

@Savollar_kanal 14235-савол

Ассалому алайкум! Мен бир гунохни бошида гунохлигини билмай қилганман, билганимдан кейин тавба қилдим, лекин тавбадан сўнг ўша гунохни яна қайтардим. Шу гунохим учун тавбадан кейин гунохга қайтишим сони 100га етиб қолди тахминан, агар ундан кўпроқ бўлмаса, мени Худо кечирадими, ахир гунох кечириши учун тавбани шартларидан бири у гунохга қайтмаслик бўлса? Кечиринг вақтингизни олганим учун

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Астойидил тавба қилиб, қайта қилмасангиз Аллоҳ таоло қабул қилади. Ҳали ҳам кеч эмас. Тавба қилинг, афсус надоматда бўлинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Савдода устама фоиз қанча бўлиши керак

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ражонинг турлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СОҒЛИК ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14231-савол

Ассалому алайкум! Соғлик талаб қилганда спиртли ичимлик ичиш мумкинми? Масалан отамнинг спиртли ичимлик ичмаса қон босими кўтарилади, агар ҳар кун бир пиёла ичса ундай бўлмайди. Шу жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром шифо бўлмайди. Спиртли ичимликни ичишни Аллоҳ ҳаром қилган. Қон босимини кўтармайди деб ҳаромни истеъмол қилиш соғлом фикр эмас. Отангизни қон босимини туширадиган минглаб ҳалол нарсалар бор. Отангиз тавба қилиб тўхтатмаса, қиёматда аламли азобда қолади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Исм сўралмай никоҳ ўқилди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАЁЛАН ЎЙЛАНГАН НАРСА УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

@Savollar_kanal 14248-савол

Ассаламу алйкум! Устоз ҳазратлари, сиздан бир масалиа ҳақида сўрамокчидим. Бир ишни қилмиман деб айтгандим у шдан узоқ бўлиш учун, агар қилсам хотинимни талоқ қиламан деймикин деб ҳаёлимдан ўтказган эдим. Лекин ожиз инсон.... шу иш такрорланди лекин ҳозир жуда пушмондаман қайтиб у шни қилмасликка қасд қилдим қилмадим ҳам, илтимос жавоб берин энди нима бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Хаёлдан ўтказган нарсага жавобгарлик йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАСЖИ ҲУДУДИДАГИ ҚАБРИСТОНДА НАМОЗ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 14246-савол

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари. Мен яқиндагина сизнинг "Ҳадис ва ҳаёт" китобингизнинг 6-жузининг 2-қисмида "намоз ўқиш макруҳ ҳисобланган жойлар" бўлимида қабристонда намоз ўқиб бўлмаслиги ҳақида ўқиб қолдим. Менинг ўқиш жойим олдида масжид бўлиб, мен унга иложи борича тушликка чиққан пайтларимда ҳам кириб, пешин намозини жамоат билан бирга ўқишга ҳаракат қилиб турар эдим, лекин масжид ичида, яъни унинг ҳудудида кичикроқ қабристон бор, имом ҳутба ўқийдиган марказий ҳона ойнасининг шундоққина ўнг томонида ҳам қабрлар кўриниб туради, яъни қибланинг ўнг томонида, бу масжидга айниқса жума кунлари кўп одам келади, энди мен нима қилай? Бошқа масжидга борайми? Менинг у эрда ўқиган намозларимчи, уларни ҳаммасини қайта ўқишим керакми? Билимсизлигим учун узр сўрайман, жавобингизни интиқлик билан кутиб қоламан, Аллоҳ сиздан рози бўлсин .

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бунга ўхшаш саволлар кўпайиб қолгани учун батафсилроқ жавоб бермасак, ҳадеб такрор бўлаверади шекилли. Жавобни Миср араб жумҳуриятининг ҳозирги муфтийси Фазийлатли Шайх Али Жумъа жанобларининг «Ал-Калимут Тоййиб Фатавий асрийя» номли китобларининг 35-36- бетларидан таржима қилиб келтиришга ижозат бергайсиз. Қабри бор масжиддаги намознинг ҳукми қандай? «Ичида қабри бор масжидлардаги намоз ҳақидаги муаммо машҳурдир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг масжидларида қабрлар бор. Фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларининг қабрларигина эмас. У масжидда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳуларнинг қабрлари ҳам бор. Бундан ташқари баъзи маълумотларга қараганда Шофеъий фиқҳи бўйича «Матул ғоя ват тақрийб» китобининг соҳиби Абу Шужоъ ҳам ўша ерга дафн қилинган. Мусо ибн Уқба сийратда келтирган саҳиҳ ҳадисда айтилади:  «Абу Бусайр Сийфул баҳр ёки Жуддада вафот этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида унинг устига масжид қурилди». Аллоҳ таоло «Каҳф» сурасида айтади: «Ишларига ғолиб келганлар эса: «Уларнинг устларига, албатта, масжид қуриб олурмиз», дедилар» (21-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг бу ишларини инкор қилмадилар. Тафсир китобларида келган саҳиҳ хабарларда улар мўмин қавм бўлгани айтилган. Бу масаладаги тушунмовчилик фиқҳни билмаган баъзи кишиларнинг Бухорийнинг қуйидаги ҳадисини тўғри тушунмасликлари оқибатида келиб чиққан. «Аллоҳ яҳуд ва насороларни лаънатлади. Улар анбиёлари қабрларини масжид қилиб олдилар». Уламолар, улар ўша қабрларнинг ўзига сажда қилдилар. Уларнинг атрофида масжид қурганлари йўқ, дейдилар. Бу ҳадис саҳиҳ. Бухорийда бор. Лекин унинг маъноси ҳалиги тушунмаган одамлар айтганидек эмас. Бас, Тонжадан тортиб то Жакартагача қабрлари бор масжидларда намоз ўқиш жоиз. Барча уламолар бундай намозни жоиз деганлар. Чунки Бухорийнинг ҳадисидаги масжидларнинг маъноси Авлиё ва Анбиёларнинг қабрларига сажда қилишни англатади. Улар худди Узайрга ибоат қилганлари каби. «Узайр Аллоҳнинг ўғли, дедилар» (Тавба: 30). Ва Ийсога ибодат қилганларидек. «Масийҳ Аллоҳнинг ўғли, дедилар» (Тавба: 30). Бу нарса улар учун бегона эмас.Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрнинг атрофига масжид қуришдан қайтарган эмаслар. Фақат қабрнинг улуғлаб унга сажда қилишдан қайтарилган». Сиз бўлса, деразасидан қабр кўринадиган масжидда намоз ўқиса бўладими деб юрибсиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗАКОТНИ БЕРМАСЛИК ЖАЗОСИ

@Savollar_kanal 14245-савол

Ассалому алайкум! Закот бермасликни жазоси зинодан ҳам ёмонрокми?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/188822


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗДА РУКУЪ ВА САЖДАГА РИОЯ КИЛИШ

@Savollar_kanal 14244-савол

Ассалому алайкум! Мен 2 йил шахарда намоз ўқидим. У ерда намозда рукуъ ва сажда жуда хам узоқ қилинар эди. Бу менга жуда хам маъкул ва жуда хам рохатли бўларди ва қолаверса Пайғамбаримиз хам намозни шундай ўқиганлар. Лекин қишлоққа келганимдан буён бу ерда бундай эмас. Намозлар жуда хам тез ўқилади, айниқса рукуъ ва сажда жуда хам тез бажарилади. Сабаби бошқаларга оғир келмасинмиш. Ахир бундай тез бажарилган рукуъ ва саждада қариялар ўтириб туришга улгура олмайдилар. Ва хатто фарз намозиниг3-4 ракаатида имомни Фотиҳа сурасини ўқиганлигига шубха хам пайдо бўлади, чунки жуда хам тез укийди. Хуфтон намозининг 2 ракат суннатини мен ўқигунимча бошқалар витрни 2-3 ракатини ўқиятган бўлишади. Мен то витрни тугатганимча, имом дуога ёки қироатга келади. Мен эса ўзимни жуда нокулай хис қиламан худдики хамма менга қараётгандай. Мен рукуъ ва саждани жуда хам узоқ қиламан. Яъни Субхона раббил ъазиймни камида 3 марта шошилмасдан охиста охиста айтаман . Саждада хам шундай. Рукуъдан кўтарилиб Раббанолакалхамддан кейин бироз тураман ва саждадан бош кўтариб хам хам бироз тураман. Натижада намозим узоқ бўлади ва орқада қолиб кетаман. Бошқалар эса хатто бир марта хам субхонараббиял ъазийм ёки Субхона раббил ъало дейишмайди ва хатто имом хам жуда тез ўқийди. Буни кандай бахолаш мумкин? Уларга хадисдан гапирсак - Сизлар шахарда юриб, бошка мазхабга ўтиб кетгансизлар дейишади. Эшитишни хам хохлашмайди чунки мен хали ёшроқман ва гапимга қулоқ хам солишмайди. Бунга ким айдор менми ёки кариялар ёки имомми? Ёки мен хам улар билан баббаровар тез ўқишни бошлайми?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/701


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИМОМ МАҲДИЙ

@Savollar_kanal 14242-савол

Ассалому алайкум! Ҳорун Яҳёнинг филмларини кўрганимдан кейин Имом Маҳдий тўғрисида қизиқиб қолдим. Имом Маҳдий тўғрисида сизнинг сайтддаги китобингиздан ўқидим. Кейин ''Қиёмат аломатлари'' деган китобни ўқидим. Бу китобда Имом Маҳдий тўғрисида бир қанча ҳадислар келтирилган. Унинг тепа сочи йўқлиги, бургутбурун бўлиши, отасининг исми Абдуллоҳ, ўзининг исми Муҳаммад (Абдуллоҳ ибн Муҳаммад) бўлиши тўғрисида ёзилган. Лекин бу ҳадислар сиз келтирган ҳадислар орасида йўқ экан. Саволим шуки, 1. Имом Маҳдийнинг тепа сочи йўқлиги, бургутбурун бўлиши, отасининг исми Абдуллоҳ, ўзининг исми Муҳаммад бўлиши ҳақидаги ҳадислар саҳиҳми? 2. Унинг шаҳсий сифатларини қанақа?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Имом Маҳдийнинг исми Муҳаммад оталарининг исми Абдуллоҳ бўлиши ҳақида ривоятлар бор. Аммо сочлари ва бурунлари ҳамда тана тузилишлари, юз кўзлари ҳақидаги ривоятлари мен билмайман. У кишининг шахсий сифатларини ўрганганларга савоб ваъда қилинмагани учун ахтармаганман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАСАН БАСРИЙНИНГ ҲИКМАТЛАРИ

@Savollar_kanal 14241-савол

Ассалому алайкум! Аёл киши намоз ўқиб дуо қилса, то эрини ҳаққига дуо қилмагунча намози қабул бўлмайди. Хасан Басрий р.а. Шу гап қанчалик ҳақиқатга яқин?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай гап у кишидан ворид бўлганини билмаймиз. Бу гап шариатимиз таълимотларига мувофиқ эмас. Намознинг қабул бўлишида бундай шарт йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БУ "СЕГРЕГАЦИЯ" НИМА ДЕГАНИ

@Savollar_kanal 14240-савол

Ҳурматли шайх жаноблари! ОАВлар инқироз вазиятида Саудия Арабистони ички ишлар вазири шахзода Наиф ибн Абдул Азиз қиролликда мавжуд бўлган "сегрегация"ни яъни жинслар бўйича ажратишни йўқотиш кераклигини таъкидлади. Бу нима дегани?

ЖАВОБ:

- Бунда инсоннинг жинсига қараб камситиш дегани. Яъни, аёл кишини айнан аёл бўлгани учун камситиш.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЛИБОС

@Savollar_kanal 14238-савол

Ассаламу алайкум! Шайҳ ҳазратлари биз аёллар либосини ишлаб чиқармоқчи эдик. Ҳозирги бозор шароитидан келиб чиқиб замонавий либослар футболка куйлак(енги калта, енгсиз)ларни ишлаб-чиқариб сотиш мумкинми? Биз ушбу саволнинг ечимини фатволар бўлимидан топа олмадик. Динимиз йўлида қилаётган самарали меҳнатингизда Аллоҳнинг Ўзи ёрдамчи бўлсин

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу саволган жавоб берилган эди. Мен ўша берилган жавоблардан бирини қисқача такрорлайман.  Аёл киши сотиб олган кийимини очиқ-сочиқ ҳолда кийиб юрса, унда баъзи гуноҳ ишларни қилса, ўша кийимни тиккан ёки сотган одамга гуноҳ бўлмайдими? Бу маънода шаръий қоида бор.  Ёмонликка ва яхшиликка ишлатиш мумкин бўлган нарсаларни ишлаб чиқариш ва сотиш мумкин. Гуноҳ уни ишлатувчига бўлади.
 Агар бирор нарса ила ёмон иш қилинса, гуноҳи уни қилган ёки сотган одамга бўладиган бўлса, дунёнинг ишлари юрмай қолади. Биров пичоқ қилади. Уни яхшиликнинг кўп турларига ишлатиш мумкин. Шу билан бир вақтда у билан одам ўлдириш ҳам мумкин. Агар биров бозордан сотиб олган пичоғи ила бошқани ярадор қилса, пичоқ сотган ёки ясаган одам айбдор бўлмайдику!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЛОҚ ҲАҚИДА ГАПЛАШСА

@Savollar_kanal 14237-савол

Ассалом алайкум! Инсон ўзига ўзи талоқ қилдим билан қиламанди фарқи бор деса талоқ тушиб қолмайдими 2 савол коп савол жавобларни овоз чиқариб оқийман буни зарари ёқмикан деб қорқиб кетим шундай ҳолат болди

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолда айтилса, унинг ўзи билан талоқ тушмайди. Васвасага берилманг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БЕТОБ КИШИНИНГ НАМОЗИ. НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 14236-савол

Ассалому алайкум Ҳазрат. Мени онам қуидаги нарсаларни сўраган эдилар. 1. Онамни қон босимлари бор, базида жуда ҳам ошиб кетади ҳатто 200гача чиқиб кетади шунга намозда саждага бош қўёлмайдилар, саждага борсалар қон босимлари ошиб кетади шунга бошни эгмай, ерга теккизмай ўқиса жоизми? 2. Онам қон босимлари туфайли ҳар куни 2 та таблетка дори ичадилар уни ҳам ичмасалар қон босим ошиб кетади рўза кунлари рўза тутадилар касалсиз тутмай қўяверинг десам тутгим келяпти дейдилар. Зарурият юзасидан фақат дорини ўзини ичса бўладими? 3. Яқинда Онам сафарда бўлган эдилар улар билан бирга бўлган аёллар намозни қаср қилиб ўқиш шарт дейишибди ва қисқа қилиб ўқишган. Ҳатто суннатларни ҳам ўқишмаган бўлса керак. Суннат ўқиш жоизлигини "Ҳикматли Дунёда" эшитдим лекин қаср ҳам шартми? Онам айтишларича меҳмонҳонада шароитлар уйдагидан ҳам яхшироқ экан таҳорат ҳатто ғусла қилса ҳам бўлар экан жой ҳам кенг экан аҳир бундай пайтда тўла тўлис адо этган мақул эмасми? У аёллар айтишича агар сафарда намозни тўлалигича ўқиса гўёки Аллоҳга : мана мен сендан кучлиман сафарда ҳам ўқий оламан деган бўлиб қолармуш, аҳир ҳар қандай намозни ҳам Аллоҳ розилиги учун ўқиймизку. Саволим узин бўлган бўлса узр, бу каби ихтилофлар кўп учрагани учун бу саволни бердим. Сизга Раҳмат баҳтимизга доимо омон бўлинг Аллоҳ соғ саломат қилсин сизни устоз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бундай ҳолатларда жоиз.
2. Рўзадор одам зарурат юзасидан дори ичса ҳам рўзаси очилади.
3. Аллоҳ сафардаги бандаларига енгиллик яратиб намозни қаср қилиб ўқишга рухсат берган. Ана ўша рухсатга амал қилган яхши. Мазкура аёлларнинг айтган гаплари тўғри. «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг намозга оид жузини ўқисангиз бу масалани тўлиқ тушуниб оласиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИМОМ БУХОРИЙ МАЗҲАБЛАРИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14234-савол

Ассалому алайкум! Шайх ҳазратлари, Имом Бухорий мазҳаблари қайси бўлган? Имом Бухорий ўзлари ўз қўллари билан ёзган китоблари ҳозирги кунда қаерда сақланмоқда ва улар қайси китоблар? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Имом Бухорийнинг фиқҳий мазҳаблари ҳақида Имом Бухорийнинг фиқҳий мазҳаблари ҳақида аҳли илмлар турлича гапларни айтганлар.Тожуддийн Субкий ўзининг «Тобақотуш Шофеъийя» китобида, Сиддиқ Ҳасанхон ўзнинг «Абжадул Улум» китобида ва Ибн Ҳажар ўзининг «Фатҳул Борий» китобида Имом Бухорийнинг шофеъий мазҳабида бўлганларини айтганлар. Ибн Қайюм ал-Жавзийя ўзининг «Эъломул муқиъийн» китобида ва Ибн Абу Яъло ўзининг «Тобақотул Ҳанобила» китобида Имом Бухорийни ҳанбалийлардан деганлар. Шайх Тоҳир Жазоирий, шайх Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий ва бошқалар Имом Бухорий ўзлари мужтаҳид фақиҳ бўлганлар дейдилар. Ушбу гапни кўпчилик қўлаб қувватлайди. Имом Бухорийнинг китоблари: 1. Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ. 2. Ал-Адаб ал-Муфрад. 3. Ат-Тарих ал-Кабир. 4. Ат-Тарих Ал-Авсат. 5. Китобуз Зуафо. Китобус сунан фил фиқҳ. 7. Холқу афъолул ибод. 8. Ал - Асмаа ва Куний. 9. Ал-Қироату холфал имом.10. Китобул ҳибати. 11. Рафъул ядайни Фис Солати. 11. Биррул Волидайни. 12. Ал-Жомеъ ал-Кабир. 13. Ал-Муснад ал-Кабир. 14. Ат-Тафсир ал-Кабир. 15. Китобул Ашриба. 16. Асомис Саҳоба. 17. Ал-Ваҳдон. 18. Китобул Мабсут. 19. Китобул илал. 20. Китобул Фавоид. 21. Китобул Қазоёс Саҳобати ват Тобеъийн. 22. Машийхатул Бухорий. У киши ўз қўллари билан ёзган китоблари қаерда эканини билмайман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУШАКАЛАРНИ КАТАЛАШТИРИШ

@Savollar_kanal 14233-савол

Ассалому алайкум! Мушакларни фитнес заларда шуғуланиб бақуват ва катароқ қилиш албата оғир тошлар кўтариш билан кечади бу ҳолда инсон танага зиён ва зулим қилган ҳисобланмайдими қолаверса Аллоҳ берган жисимни ўзгартириш ношукурчилик эмасми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Танасини бировларга кўз-кўз қилиши мутлақо жоиз эмас. Бу кибр сабаб бўлади. Саломатлиги учун шуғулланса бўлади. Лекин шунақа шаклга келтираман деб танасини қийнаш ва зарар етадиган даражада шуғулланиш ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛ БИЛАН БИР САФДА ТУРИБ НАМОЗ ЎҚИЛСА...

@Savollar_kanal 14232-савол

Биродаримнинг илтимосига кўра ушбу саволни беришга рухсат бергайсиз. Аёл билан бир сафда туриб намоз ўқилса намоз бузилади деб билар эдик. Шарки Викоянинг хошиясида Абдулхай Лакнавий ушбу мавзудаги хадислар заиф деган эканлар. Шуни ўқиганимиздан кейин бошимиз қотиб қолди. Сиз шунга нима дейсиз? Илм олишимиз учун ва амал қилишимиз учун аниқлик киритишда ёрдам беришингизни илтимос қилардик.

ЖАВОБ:

Бу саволга «Мухтасари Виқоя»га ёзган шарҳимдан жавоб келтиришга ижозат бергайсиз.   Эркакка аёл зоти такбири таҳрима ва адода икковлари шерик бўлган мутлақ намозда тенглашиб қолса ва у аёлга имомликни ният қилган бўлса, эркакнинг намози фосид бўлади (бузилади). Чунки эркак олдинга ўтиш ҳақидаги амрни бажармади.  Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймнинг уйида намоз ўқидилар. Мен ва бир етим бола у зотнинг орқаларида турдик. Умму Сулайм эса бизнинг орқамизда турди». Тўртовлари ривоят қилди. Агар аёл киши эркак киши билан бир сафда турса намоз бузилмаганда ёлғиз киши бир ўзи саф тортиши мумкин бўлмагани учун Умму Сулаймни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир ўзи сафда туришига рухсат бермас эдилар. Агар имомликни ният қилмаган бўлса, аёлнинг намози бузилади. Чунки аёлнинг иқтидоси тўғри бўлмади. Бировнинг бу ҳадислар заиф дегани билан иш ўзгариб қолмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОИЛАНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14230-савол

Ассалому алайкум! Бир яқин дўстим уйланди. Оиласи ҳавас қилгудек чиройли оила. Дўстимнинг айтишича, ўзи ва аёли келишиб фарзанд кўришни кейинроққа қолдиришмоқчи. Улар 3-4 йилларда кейинга фарзанд кўришни режалаштиришяпти. Бунинг учун кўп воситалар бор, лекин у азл қилиш (уруғни ичкарига тўкмаслик)дан фойдаланяпти. У бунинг учун аёлидан сўраган ва аёли шунга рози бўлган. Ўзизга маълум, ўзбек келин куёвлари кейинги йилга фарзанд кўришни биринчи мақсад қилиб олишади. Ҳаммада шу фикр. Ҳозирда бу оила ота-оналар томондан "тезроқ" деган шикоятлар эшитишмоқда. Лекин менинг бермоқчи бўлган саволим: Ислом оилани шундай режалаштиришга қандай қарайди? Саодат асри даврларида аввал азлга руҳсат бўлмай кейин руҳсат бўлган деб ўқиганман. Шу ростми? Илтимос шу мавзуда озгина ўртоғимга ёрдам берсаларингиз. (У инетни яхши тушинмаганлиги учун мендан форумга кириб беришимни сўради).

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Оддий ҳолатларда фарзанд кўрган афзал.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КАБАГА ЙИҒИЛГАН ПУЛЛАР

@Savollar_kanal 14229-савол

Ассалому алайкум! Мусулмон ахли борки хажга пул йигади, оддий камбагал дехкон ёки курувчигача, улар арабистонга пул ташийди, бу пуллар нимага сарфланади? Араблар дубайни куришди, денгизларда касрлар куришди, хатто бухорога келиб кумда ов килишади буни кандай изохлайсиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаж Исломнинг беш асосларидан бири. Имкони бўлган мусулмон ҳаж қилиши шарт. Бунинг арабларга алоқаси йўқ. Аллоҳнинг байтини тавоф қилиш, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиш мусулмон кишиларнинг орзуси ҳисобланади. Буни тушуниш учун кишида ўша орзу бўлиш керак. Одамлар тўлаётган пуллари ўзларини ўша ердаги яшаш харажатларига сарфланади. Каъба атрофида яшайдиган арабларни Дубайнинг қурилишига алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал