savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

122611

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

Тақво амалда зоҳир бўлиши керак

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОНА СУТИ

@Savollar_kanal 14227-савол

Ассалому алайкум! Агар она сути болага зарар қилса суттан чиқарса бўладими? Шу ҳолатта бир танишим қизига агар болени эмизмасанг болам эмассан дивотти шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Болани қанча эмизиш она ва отасининг ихтиёрида. Зарар бўлса, эмизмаса бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОЛЛОХ ИСМИ

@Savollar_kanal 14226-савол

Ассалому алейкум, хурматли шайх хазратлари. 1. Оллох исми бор хатларни маълум бир сабаб биланми ё сабабсизми оловда ёндирса бўладими? 2. Бировнинг кўзи теккан бўлиши мумкин деган гумонда кийимидан олиб тутатиш исломда бор нарсами?

ЖАВОБ:

1. Оёқ ости ва хор бўлмаслиги учун куйдирса бўлади. 
2. Кўз текканда нима қилиш кераклиги ҳақида «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг 19-жузида маълумот бор.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тақво ҳақидаги ҳадислар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЧОЙХОНАДА МИЖОЗНИНГ ТАОМИДАН ТАТИБ КЎРИШ

@Savollar_kanal 14223-савол

Ассалому алайкум! Мен чойхонада ошпазлик қиламан, мижознинг овқати тайёр бўлганми йўқми тузини билиш учун маълум миқдорда татиб кўрилади. Саволим шуки мижознинг таомини татиб кўришим уларнинг хаққини еган хисобланмайдими? Қанчадир миқдорда татиб кўрса бўладими, буни хукми қандай бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ошпаз таомнинг тузини татиб кўриши бу табиий ҳолат. Мижозлар бунга рози бўлиши ҳам табиийдир. Кўнглингиз бўлмаса, розилик сўраб қўйинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТУШДА ФАХШ НАРСАЛАРНИ КЎРИШ

@Savollar_kanal 14221-савол

Ассалому алайкум! Тушимда фахш нарсаларни кўп кўряпман. Фахш нарсаларни қилмасам ҳам ўйламасам ҳам, кўрмасам ҳам барбир шундай бўлаверяпти. Фахш нарсаларни тушимда кўраман у лекин эҳтилом бўлмайман. Ҳар ётганимда 3 марта ихлос сураси Фалақ сураси Ан-Нас сураларини Оятал Курсини ва албатта Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловатлар айтиб ётаман у барбир шу холат бўлаверяпти. Бундай ҳолатларни йўқ қилишни йўли нима?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тезроқ уйланиш. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАФОВУТЛАР ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14220-савол

1.Пайгамбаримиз с.а.w Журайж ҳақидага ҳадиси шарифларида "Биронта одам бешикда гапирмаган.Фақат Исо ибн Марям алайҳиссалом ва Журайж соҳиби гапирганлар" дейилган.Лекин бизга Қурони Каримни Юсуф сурасидан малумки Юсуф алайҳиссаломга туҳмат қилинганда уларни ёнини олиб ҳам бешикда бир бола гапирган.Қурон ва ҳадис уртасидаги бу нумувофиқ ҳолат нима билан изоҳлнади :?2.Агар янглишмасам Пайгамбаримиз :саw бир ҳадисларида "Инсонларни Аллоҳни азоби билан азобламанг"дейилган.Яни инсонларни ва умуман жонли нарсаларни утда куйдириб азоблаш шариатда ман этилган.Аммо Пайгамбаримаз :саw бомдод ва ҳуфтон номозига келмаган одамларни уйига бориб утин қалаб уйи билан ёндириб юбориш тугрисида айтганлар.Бу икки ҳадис уртасидаги тафовутни қандай тушунса булади :?Аллоҳ :жж ажрингизни берсин.

ЖАВОБ:

1. Аслида булардан бошқа Юсуф алайҳиссаломга гувоҳлик берган гўдак ҳам ва Ухдудга – олов ёниб турган чуқурга ташланаётган она қўрққанда унинг гўдаги ҳам гапирган. Шундан бу ривоятдаги гапни Ийсо алайҳиссаломнинг даврида фақат икки киши бешикда туриб гапирган деб англанади. 2. Бу ҳадисдаги ўт ёқишдан мурод одамларни куйдириш эмас, уларни жамоат намозига чиқишга мажбур қилиш эканлигини уламоалримиз шарҳларида айтганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН ДЕЙИШ

@Savollar_kanal 14218-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда "Аллоҳ рози бўлсин" сўзи оддий сўз каби ишлатилмоқда. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аслида бу иборани саҳобаи киромларга ишлатиш одат бўлган. Кишиларимиз араблар билан алоқа қила бошлаганларидан кейин буни ўрганиб олдилар. Биров бу гапни айтиш мумкин эмас демаган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тақвонинг таърифлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАЙИТНИ ЭШИК ЁКИ ДЕРАЗАДАН ОЛИБ ЧИҚИШ

@Savollar_kanal 14215-савол

Ассалом алайкум! Мен талалабман яқинда лексия дарсимизда бир мунозарали ҳолат бўлди. Биз Иштихон туманида майитни дераздан чиқарилад, Навои ҳудудларида эшикдан чиқарар экан. Майитни деразадан ёки эшикдан чиқаришда қанақа маъно бор? Деразадан чиқариш бидъат ҳисобланиб қолмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Буни динга мутлақо алоқаси йўқ. Маййит эшикдан олиб чиқилади. Баъзидан эшикдан олиб чиқиш қийин бўлса деразадан ҳам олиб чиқса бўлади. Қаердан олиб чиқилса қулай бўлса, ўша ердан олиб чиқилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АСР НАМОЗИНИ ҚАЗО ҚИЛДИНГМИ ДЕБМАН ХАДИСИ

@Savollar_kanal 14213-савол

Ассалому алайкум! Бу ривоятни 2 марта иккита кишидан эшитдим. Маноси бир киши Пайғамбаримиз алайхиссаломни олдига келиб йа расулуллох мен катта гунох иш қилиб қўйдим дебди пайғамбар алайхиссалом нима қилдинг десалар зино қилдим деган экан. Шунда пайғамбар алайхиссалом ха мен сени аср номозини қазо қилдинмикин дебман деган экан. Шундай хадис борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис борлигини билмаймиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХАДИС ВА КУРЪОНДАГИ ФАКТОЛОГИК ХАТОЛИКЛАР

@Savollar_kanal 14211-савол

Ассалому алайкум! 1)Ўстоз, Қуръонда(24:26)  "нопок хотинлар нопок эркаклар учундир, нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Пок хотинлар пок эркаклар учундир, пок эркаклар пок хотинлар учундир"  деб айтилган. Лекин мен хаетимда тақводор аёл фосиқ одамга тейганини курганман. Шунака ҳолатлар сабабли айтилган оят автоматик ботил қилинмайдими? Ахир махсус холат умумий қонунга қондирилмаган булса, умумий қонун ботил деб хисобланадику. Яни "Хамма одамларнинг сочи қора" деган гапимга,исбот сифатида бирта қора соч эга булмаган одамни курсатсангиз, гапим ботил деб хисобланадику. 2) Шейх Мухаммад Содиқ рахимахуллох Исроф китобининг 54 бетида Али ва Фотима онамизнинг туйларига "Ансорийлардан бир гурухи бирт неча соъ жухори жамлаб келишди" дейилган. Лекин тарих буйича биламизки жуҳори факат Америка континентида усгани сабабли Колумб уни йерларига йетмагунича жухори Евроазия ва Африка континентида 15 аср гача мавжуд булмаган. Қандай килиб 7 асрда арабистонда жухори мавжуд булганлигини тушунмай қолдим. 3) Ўстоз, куйида айтилган Қуръон,хадис ва реал хаетдаги фактлар орасидаги қарама-қаршилигликларни купига учраган ман. Олдин шу қарама-қаршиликларга "Мен нотўғри тушунгандурман, илмим кам " фикр билан унчалик ахамият бермасликка харакат қилар эдим. Лекин илм-фан урганганим сари шу қарама-қаршиликлар кўпайиб кетиб йурагими қиса бошлади. Қуръон ва хадисларга ошиқлигим йуқолиб кетишини кундан-кунга купроқ сезйапман. Шу холат мени роса каттиқ ташвишлантирйапти. Менга нима қилишни маслахат берасиз. Хурмат ва меннатдорчилик билан, Р.У. П.С. она тилимни яхши биламаганим сабабли мактубимда грамматик/орфографик хатоликлардан узур сурайман

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/188734


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тақво ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЛМ ИЗЛАБ

@Savollar_kanal 14208-савол

Ассаламу алайкум ҳазрат, устоз! Аллоҳ сиздан, аҳли оилангиздан ва барча мусулмонлардан рози бўлсин. Саволлар: 1. Бехуда нарсаларга ғазабланиш, кўп ва бехуда гапириш каби салбий хислатлардан қутилиш йўлини ўргатсангиз. 2. Намозни янги бошлаган одамлар хам Ҳадис ва Ҳаёт 5 жуъзда келтирилган: "витрни хуфтондан кейин ухлашдан олдин ўқиган авфзал" деган маънодаги фатвога амал қилса дурустми?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/675


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РИЗҚ ҲАҚИДА САВОЛ

@Savollar_kanal 14206-савол

Ассаламу алейкум! Ҳазрат сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим. Атрофга қарасак ҳамма одамлар ризқ топиш учун ҳаракат қилишяпти. Баъзилари ибодатни ҳам четга суриб қўйишган. Мен қизиқяпман аслида ризқ ҳаракатга боғлиқми ёки йўқ? Аллоҳ ўрмалаган нарса борки ризқини бераман деганку! 

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/674


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЮМШОҚ ЎЙИНЧОҚЛАР

@Savollar_kanal 14228-савол

Ҳазрат. Бизни бир неча саволлар ўйлантириб келади. Ушбу саволларга Сиздан жавоб олиш биз учун ишончлидир: 1. Юмшоқ ўйинчоқларни (мяхкий игрушка) ёш боллар ўйнаши дурустми? Кўпинча улар ҳар ҳил ҳайвон шаклида бўлади. Уни сотиш билан кун кечиришчи? 2. Жаҳолатдаги гуноҳлар кечирилади- дейилган. Биз намоз ўқишдан олдин калима келтирганмиз, намоз жумага борганмиз, лекин ҳарбий хизматда бегуноҳ инсонларга кўп озор этказганмиз. Аллоҳ барча гуноҳларни кечиши мумкин, лекин банда билан банда орасидаги гуноҳ тирикликда розилигини олмаса, қиёматда жавоби қаттиқ деб эшитдик. Биз нима қилайлик? Ўша биздан норози бўлганларни имкон топиб розилигини олайликми(у инсонлар Ўзбекистоннинг турли вилоятларида яшайдилар), ёки тавба қилишимиз етарликми? Албатта оҳиратда жазолангандан кўра қанча узоқ бўлса ҳам улардан кечирим сўраб, розилигини олишга тайёрман.!

ЖАВОБ:

1. Қиз болаларнинг қўғирчоқларини сотса ва улар ўйнаса бўлади. Ўғил болаларга ўзларига мос бошқа ўйинчоқлар бор.
2. Тавба қилиш билан бирга зулм кўрганлардан ҳақларини ҳалол қилишини ҳам йўлга қўйиш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Садақани кимларга бериш керак

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗДАГИ ТАРТИБ

@Savollar_kanal 14225-савол

Ассаламу алайкум! Маълумки, агар бир инсон 6 махал намозни қазо қилса, ўша инсондан тартиб соқит бўлади. Энди, ўша 6 махал намозни қазо қилди деганда кетма-кет келадигон 6 махал намозни назарда тутилганми(мисол: бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон ва кейинги куннинг бомдоди) ёки мутлақ 6та намозними(мисол: бир инсон душанба куни факат бомдодни, сешанба куни хуфтонни, чоршанба куни шомни казо килди ва хоказо...)?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Умумий умрида нечта намоз тарк қилган бўлса, ҳаммасини ҳисоблайди. Олти маҳал чиқса, у соҳиби тартиб бўлолмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОВҚАТЛАНИШ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14224-савол

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки кўчада юриб овқатланиб юруш ҳақида нима дийсиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб зам-замдан ичдилар».Бухорий ва Термизий ривоят қилган ва унинг лафзида: «Замзамдан ундаги челакдан, тик турган ҳолда ичдилар», дейилган. Шунинг учун ҳам ҳозиргача, зам-зам ичиш одоблари ҳақида сўз кетганда ушбу ҳадиси шарифга амал қилиш тавсия қилинади. Бу зам-замга хос.2. Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хўл хурмони тарра билан тановул қилаётганларини кўрдим».Тўртовлари ривоят қилган.Янги пишган, ҳали қуримаган хурмо билан бир вақтда таррани ейиш одати ўша вақт ва маконда мажуд экан. Кўриниб турибди. У зот чап қўл билан еганлари йўқ. Ҳадисни яхши ўрганиш керак. Ўзича тўқиб олиш яхши эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФОТИҲА ОЛИШ

@Savollar_kanal 14222-савол

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари саволим балки но ўриндир, олдиндан узр, бирок мен учун муҳумрок. Арабча ҳарфларни ёзишни ҳам ўқишни ҳам билмайман Қуръонни аудиода эштиб ёд оляпман, тушумда мишаридан фотиҳа оларканман. Олдин мишари ким бошқаси ким билмасдим. Бироз узоқроқда экан бошқа домладан ўрганиб шундан фотиҳа олсам бўлмайдими? Бирон кор ҳол бўлмасмикан?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу яхши туш. Албатта, Мишарийдан фотиҳа олиш шарт эмас. Ўзингиз биладиган қай бир қоридан таълим олиб удан фотиҳа олишингиз яхши.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тақво ҳақидаги оятлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БААДА КРЕДИТ

@Savollar_kanal 14219-савол

Ассаляму алайкум! БАА тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Банк менга 20000$ атрофида кредит бериш таклифи билан чиқди, шартлари қуйидагилар: - Фойдаланган суммамдан % тўлови йўқ, фақат ушбу суммани 54 кун ичида қайтариш керак. Мисол: 20000$ долларни 1-сентябрь куни ишлатсам, 14-октябрь куни ушбу суммани тўлиқ ёпсам % тўлови йўқ (ноль). Мободо ёпа олмасам ва аниқ асос кўрсатсам банк менга муддат беради, муддатни хам кечиктирсам ишлатилган суммадан (қолган ёпилмай қолган қисмидан) 3,5% миқдорида устама тўлов тўлаб береришим керак. Ушбу кредит шартномасини расмийлаштиришим жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАСИЯ САВДОСИ

@Savollar_kanal 14217-савол

Ассалому алайкум! Хозирда янги иш бошлашда нақд пулга мухтож бўлиб қолганим учун, шахсий машинамни 8000$ га сотмоқчиман. Лекин ишимга машина жуда зарур бўлгани учун насия савдосига машина олиш ниятим бор ( 9000$ лик машинага бошида 4000$ ва 1 йил давомида қолган 5000$ ни. Бунда муддатидан ошиб кетса хеч қандай қўшимча пул тўламайман, суммаси қатъий белгиланган бўлади). Лекин хозирда билишимча юртимизда янги машина олиш учун камида 4-5 ой кутиш керак салондан чиқиши учун. Минилган машиналарни эса холатини билиб бўлмайди, баъзи холатларда алдов бўлиб, харид қилганлар афсусланиб қолади. Шу сабабли, ўша сотган одамимдан яна ўзимни машинамни (юқорида келтирилган насия савдо оркали) қайта сотиб олсам бўладими? Ўзимни машинам холатини яхши биламан, шу савдога ўзим розиман. Шу савдо жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз нақдга сотиб ўзингиз насияга олсангиз, рибонинг ҳийласини қилган бўласиз. Шариатда бу савдо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УСТОЗГА САВОЛ

@Savollar_kanal 14216-савол

АҚШда бир мусулмонни бир Буҳоро жугути(яҳудий) 2 марта шаббат маросимига уйига чақирибди ва бу маросимга келгач у яҳудийларни бизларни тўппига ўҳшаган кийимини 2 марта бошига кийбди. Бунда 1 марта у ҳоҳламса ҳам яҳудийни ўзи бош кийимини кийгазипти, 2-марта унга тутишган экан ўзи кийиб олибди. Бу ишлардан кейин у мусулмон одам афсус чекиб тавба-истиғфор қилмоқда. Саволим шуки бу ишларни ислом динини ўзгартиришни ният қилмаган ҳолда қилиб қўйса у одам кофир бўлиб қолмайдими? Бошқа бундай жойларга бормасликни аҳд қилиб тавба-истиғфор қилса кифоями ёки гуноҳини ювиш учун бошқа ишлар қилиши керакми?

ЖАВОБ:

Тавба кифоя қилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОИЛАГА ОИД МАСАЛАЛАР

@Savollar_kanal 14214-савол

Ассалому алайкум Шайх Хазратлари.Эр-хотиннинг жинсий алокаси вактида унинг чегараси, яъни харом, макрух булган амаллар хакида маълумот берсангиз.Жавобингиз учун рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг ўн учинчи жузини ўқинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БУ ЎРИНДА ТАЛОҚ КЕРАК БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 14212-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу. Устоз, бир танишим умрини бир қиз билан оила қуриш ниятида тўйдан олдин никоҳ ўқитганди. Афсуски, никоҳдан сўнг бир-бирларига ёқмай қолишибди. Унинг айтишича, қиз орани очиқ қилишни сўраётган экан. Танишим сиздан, айрилиш учун талоқ айтиш керакми йўқми, шуни сўраб билишимни илтимос қилганди. Ёки талоқ айтмай ажралса ҳам булаверадими?Жавоб учун раҳмат. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳу.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар орада жинсий алоқа ва хилвати саҳиҳа-жинсий алоқани ман қиладиган нарса йўқ равишда ёлғиз қолишлари бўлмаса, талоқ қилгандан кейин маҳрнинг ярмини беради. Агар мазкур ҳолатлардан бири бўлган бўлса, маҳрнинг ҳаммасини беради.Никоҳдан кейин талоқ ёки қозининг ажратиши ила ора бузилади. Менимча, сиз айтаётган ҳолатда талоқ керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЛЎЛИЛАР БИЛАН МУОМАЛА, ҚАБР ОЛДИДАН ЎТИШ

@Savollar_kanal 14210-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари сизга Аллоҳнинг раҳматини тилаб (иншааллоҳ бизга ҳам) баъзи бир нарсалар ҳақида сўрамоқчийдим.1. Аввало лўли миллати ҳақида. Бизга маълум, улар ҳар қанча ишга яроқли бўлишмасин тиланчилик билан кун кўришади. Уларнинг шу ҳолати ва уларнинг келиб чиқиши, уларга қиз бериш ва олиш ҳақида билмоқчи эдим.2. Қабристонлар олдидан ўтилаётганда кўпчилик қўл кўтариб дуо қилишаётганини кўраман, бу қанчалик тўғри? Жавобларингиз учун Аллоҳдан сизга унинг ризолигини сўрайман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Биз миллатларнинг тарихи билан шуғулланмаймиз. Агар сиз айтган кишилар мусулмон бўлсалар, уларга билан никоҳ алоқаси жоиз. 2. Бундай дуо яхши.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОНЛИНЕ САВДОДА РАСМДАН ФАРҚИ

@Savollar_kanal 14209-савол

Ассалому алайкум! Телеграмда аёллар кийими савдоси билан шуғулланаман. Тайёр кийимларни расмга тушириб ўз каналимга қояман ва сотаман. Вақт ўтиши билан маҳсулатда сифати аввалгисидан фарқ қилмаган лекин кўриниши озгина фарқ қиладиган замоги ёки тумачаси расмдагидан бошқа қойиб ишлаб чиқарилади. Бунинг сабаби кўпроқ фойда олиш эмас, балким оша замокни бозордан топа олмайди ёки уни ўрнига бошқа замоклар қолган бўлади. Шу ўзгарган маҳсулотларни харидорларга ҳар гал айтиб сотишим шартми, ҳар гал шу қисми ўзгарган деб айтавермасам анча вақт тежалади.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар сафар янги маълумот қўйиб сотинг. Чунки бу харидор билан сизнинг орангизда кейинчалик келишмовчилик туғилишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек сиз расмда кўрсатганингиздек бўлмаса, харидор қайтариб беришга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФАҚАТ ФАРЗИНИ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 14207-савол

Ассалому алайкум! Мен ўқишга дўстларим билан ҳар куни бориб келаман, уларни машинаси бор. Чамаси, 40 км.дан ортиқ йўл юрамиз. Ўқишимиз абетдан кейин 13:00 да бошланади. Биз 12:00 ларда йўлга чиқсак таҳминан 12:55 ларда етиб борамиз ва икки пара бўлса 15:50 да, уч пара бўлса 17:20 да чиқамиз. Аср эса таҳминан 16:40 ларда киряпти. Пешин намозини ўқишим учун институтдан таҳминан 500 метр узоқда Метан заправкада намозхона бор. Танаффусда пешинни ўқишга масофа ва пешин намози 10 ракатли учун дарсга ўз вақтида киришга улгирмайман. Кеч қолиб кирсам ҳам намоз ўқиб келяпман деб айтолмайман (олийгоҳларда ҳозир тўғри тушунадиганлар кам). Вақтлироқ борайлик десам шериклар кўнмайди. Икки пара дарс кунлари пешинни ўқиб олай десам жаҳли чиқиши мумкин. Мен шу вазиятда юрибман. Пешин қазо бўляпти. Ёки дарсдан вақтли чиқиб намозхонада пешинни фарзини ўзини бўлса ҳам ўқиб яна қайтиб дарсга киришни ўйлаб турибман. Ёки йўловчи таксида пешин вақидан аввал бориб пешинни ўқиб кейин дарсга кираймикан, очиғи бошим қотди. Қандай маслаҳат берасизлар устозлар? Гапларим тушинарсиз бўлган бўлса узр.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз уйдан 12дан эртароқ чиқиб, йўловчи такси билан бориб йўлдаги метан заправкада тушиб қолиб, пешинни ўша ерда тўлиқ ўқиб, ўқишингизга кириб кетинг. Ҳозирги кунда пешинни вақти 12:17да киради. Шунинг ҳисобини олинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАВБА ХАҚИДА

@Savollar_kanal 14205-савол

Ассалому алайкум! 21 ёшдаман ҳозирда ҳомиладор аёлман Алҳамдулиллаҳ мен шу ёшгача қилган катта кичик гуноҳларим учун оғзимдан чиққан ёмон сўзлар учун бировни кўнглини оғритганларим ўзим билмасдан жахил устида кимгадур қилган катта кичик ёмонликларим учун тавба қиламан. Лекин ҳечхам кўнглим тўлмийди, булар учун қабирда ҳам қиёматда ҳам жуда ҳам азобланаман деп қўрқип яшеман. Илтимос ҳотиржам яшаб охиратимдан кўнглим тўлишлиги учун яна нималар қилсам бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бировларни кўнглини оғритган бўлсангиз, узр сўраб розилигини олишингиз керак. Агар уларни топа олмасангиз ёки эслай олмасангиз уларга Аллоҳдан мағфират сўраб, ҳақларига дуо қилинг. Кўп истиғфор айтинг. Шариатнинг буйруқларини бажаринг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал