НАМОЗДА ОЛДИДАН ЎТИБ КЕТСА НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 14204-савол
Ассалому алайкум жаноб Шайҳ ҳазратлари!Сиздан бир саволга жавоб олишга шошилмоқдаман! Биз Тошкент шаҳрининг барча масжидларида намозҳон намоз ўқиятганида олдидан кесиб ўтиш нотўғри эканини билардик! Савол: АҚШдаги масжидда намоз ўқиётганимда олдимдан индамай бошқа намозҳонлар ўтиб кетаверар экан. Менинг намозим тўғри бўладими? Жавобларингиз учун миннатдорчилик изҳор этаман!
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Дуруст бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗ ВАҚТИ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 14202-савол
Намозни вақтида таяммум билан ўқиган яхшими ёки кечиктириб (лекин қазо қилмай) таҳорат билан ўқиган яхшими?
ЖАВОБ:
Сув топишдан умиди бор киши учун намозни охирги вақтида ўқиши мандубдир. Чунки, сув ила қилинган таҳорат афзалдир. Бу худди жамоат билан намоз ўқимоқчи бўлган одамга ўхшайди.Агар яқин жойда сув борлигини тахмин қилса, уни бир камон ўқи етадиган масофагача қидириши вожибдир.Камон ўқи етадиган жой энг қисқа масфадир. Имом Косоний бир мил (1848 метр)гача сув излаши керак деганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
#янгилик
«Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг биринчи жузи қайта нашр қилинди
Шайх ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг 1-жуз — «Муқаддима» китоби қайта нашр бўлиб, сотувга чиқди.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг ушбу 1-жуз ушбу силсила ва унга асос бўлган манбалар ҳақида, силсилага оид илмий истилоҳлар, ҳадиси шарифларнинг дийнимизда тутган ўрни, ҳадис илми ва унинг тарихи, ҳадисларни ўрганиш ва уларга амал қилиш тартиб-қоидалари каби муҳим масалалар ҳақидаги дастлабки маълумотларни ўз ичига олган.
👉 Нархи: 26 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
@hilolnashr
БОШҚАГА ТУРМУШГА ЧИҚИШ УЧУН ТАЛОҚ ОЛИШ ШАРТМИ
@Savollar_kanal 14199-савол
Ассалому алайкум! 2-хотин бўп текандим, хозирда русдамиз. У хам мен хам биринчи турмушдан ажрашганман. 1 фарзандим бор хамасини билиб у отасига айтканди мен ота онамга айткандим. 2 ой оила қилдик ундан кегин на тел қилади на нафақа беради и мен тел қисам ишим кўп дейди. 4 ойдирки алоқа қимаяпти и телам қимаяпти ва шу қатори талоғим сўрасам талоғимам бермаяпти нима қилишим керак? Мени талоғими бермаса яна турмуш қуроламанми? Қўрқаман зино қилип қўуйиштан.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бошқа одамга турмушга чиқишингиз учун албатта талоғингизни олишингиз ва иддангизни тўлиқ ўтиришингиз шарт. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЭР ҲОТИН
@Savollar_kanal 14197-савол
Ассалому алайкум! Эри хотинига хиёнат қилса ўртасидаги никох бузиладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Хиёнати учун гуноҳкор бўлади, лекин хиёнат қилсам талоқсан деб шартга боғламаган бўлса, буни ўзи билан никоҳ бузилмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАКТАБДАГИ УСТОЗЛАР ШАРИАТДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИ КЕРАК?
@Savollar_kanal 14195-савол
Ассалому алайкум! Мен математика фанидан дарс бераман. Ҳар бир касб эгаси ўз касбига доир шариат қоидаларини билгани яхши. Шариатда устозлар нималарни билиши керак? Қандай китоблардан маълумот олсам бўлади.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу борада устоз учун устозларнинг устози ва буюги Сарвари олам Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллалоҳу алайҳи васаллам алайҳи васаллам гўзал ўрнакдирлар. У зоти шарифнинг сийратларини яхши ўрганиб ва суннатларига амал қилиш устознинг энг муҳим қўлланмаси ҳисобланади. Қолаверса устоз аввало шогирдларига намуна бўлиши зарур. Бунинг учун ўзи биринчи навбатда шариатнинг аҳкомларига амал қилиши керак. Одоб-ахлоқ, хулқ-атворда гўзал мисол бўлиши муҳим. Шунингдек ўзини ишида масъулиятини ҳис қилиб, ихлос билан вазифасини бажаришга ҳаракат қилиши керак. Шогирдлар Аллоҳнинг унга берган омонати эканлигини доимо ёдида тутиши зарур. Талабаларнинг вақтларини ҳам жуда қадрлаш керак. Талабаларда илмга бўлган муҳаббатни уйғотиш устознинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Бунинг учун устоз мусулмонларнинг шарафли тарихини яхши билиши ва аждодларимизнинг илмга муносабат ҳамда ундаги ютуқларини талабаларига етказа билиши муҳим рол ўйнайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЁШЛАРНИ 2-КЎРИШИШ УЧУН РУҲСАТ БОРМИ
@Savollar_kanal 14193-савол
Ассалому алайкум! Исломда тўйдан олдин қиз билан бир марта кўришишга руҳсат берилган. Агар зарурият туфайли, ота онасидан руҳсат олиб яна кўришиш мумкинми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Маҳрамларнинг гувоҳлигида кўришиш мумкин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИНТЕРНЕТДАГИ ВИДЕО-КУРСЛАР
@Savollar_kanal 14191-савол
Ассалому алайкум! Интернетда турли билимлар бўйича видео-курслар бор, аксарияти пуллик. Бир инсон у курсни сотиб олса ва у ўз профилини дўстларига берса, дўстлари бу билимни ўрганиши мумкинми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Курсни сотган эгаларидан сўранг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ДАМ СОЛИШ ХАҚИДА
@Savollar_kanal 14186-савол
Ассалому алайкум! Шайх жаноблари. Бир неча саволим бор эди. 1. Қандай инсонлар бошқаларни Қуръон билан дам солиб ўқишлари мумкин? Бунинг учун устозидан дуо (оқ фотиха) олиш керакми? 2. Мен бувим ва бувамни Қуръондан (Фотиха, Ёсин, чор қул каби суралар билан) дам солиб ўқийман. Шу амалим тўғрими? Чунки мен ўзимни жуда хам тақводор хисобламайман. 3. Куръондан дам солиб ўқишда қайси сура ва оятлардан фойдаланилган афзал ва қандай суратда дам солинади? 4. Қуръондан дам солиб ўқигани учун хақ олиш мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! "Ҳадис ва Ҳаёт"нинг ўн саккизинчи жузи "Тиб ва дам" китобини ўқинг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЛЛОҲ ЎЗҚУДРАТИНИ КЎРСАТИШ УЧУН АРШНИ ЯРАТГАНМИ?
@Savollar_kanal 14184-савол
Ассалому алайкум! шайх ҳазратлари! Мени саволим қуйидагича: Бир имом жума кунги хутбасида Ҳазрати Алининг "Аллоҳ Аршни Ўз қудратини кўрсатиш учун яратган, асло Ўзига макон қилиб эмас" деган сўзларини айтди. Ҳазрати Алининг бу сўзларини Абу Мансур ал Бағдадий деган олим ўзини "Ал-фарқу байнал фироқ" деган китобида келтирган экан. Ҳақиқатдан ҳам шу сўзни Ҳазрати Али айтганмилар? Жавобингиз учун Аллоҳ сиздан рози булсин.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа! Ҳақиқатдан ҳам мазкур сўзни ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтганлар ва бу ривоят кўплаб китобларда келган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ПАЙҒАМБАРИМИЗ ТАВАЛЛУД САНАЛАРИ
@Savollar_kanal 14182-савол
Ассалому алейкум! Шайх ҳазратлари. Менинг саволим қуйидагича: Устоз Алихонтўра Соғуний ёзган «Тариҳий Муҳаммадий» асарида Пайғамбаримиз Расулиллоҳ саллоллоҳи алайҳи васалламнинг таваллуд кунлари Рабиюл аввал ойининг 12-куни дейилган. Тарихга оид бошқа китобда 12-апрел, яна бошқасида 12-май куни дейилган. Шу тўғрисида маълумот берсангиз илтимос.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 12-Робийъул Аввалда туғилганлари тўғри. Ўша тарихни мелодий тарихга айлантиришда апрел ойига тўғри келиши ҳам тўғри. Аммо кунига келганда 20-деганлар ҳам бор.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАРЗ ВА ҚОШ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 14180-савол
Ҳурматли шайх ҳазратлари 2 та савол бор эди.1. Аёл кишини эри учун қошини териши жоизми ёки жоиз эмасми? Адашмасам қош терувчилар ҳам, тердирувчилар ҳам лаънатланган.2. Бир одам иккинчисидан қарз олди ва маълум муддатдан кейин қарзини қайтармоқчи бўлди. Шунда қарз олган киши пулни бераётиб бу пулни қимор ўйнаб ютиб олганлигини айтди. Бу ҳолатда қарз берган иккиланиб қолди. Қандай йўл тутиши керак?
ЖАВОБ:
1. Аёл кишини эри учун қошини териши жоизми ёки жоиз эмасми? Адашмасам қош терувчилар ҳам, тердирувчилар ҳам лаънатланган.- Тўғри айтасиз.2. Бир одам иккинчисидан қарз олди ва маълум муддатдан кейин қарзини қайтармоқчи бўлди. Шунда қарз олган киши пулни бераётиб бу пулни қимор ўйнаб ютиб олганлигини айтди. Бу ҳолатда қарз берган иккиланиб қолди. Қандай йўл тутиши керак?- Ҳақи бор олаверади. Жавобгарлик қиморбознинг бўйнида.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОТА-ОНА
@Savollar_kanal 14178-савол
Ота-онани ризосини олиш учун нима қилиш керак?
ЖАВОБ:
- Бу борадаги динимиз кўрсатмаларига амал қилиш керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОДАМ АТО
@Savollar_kanal 14176-савол
Ассалому алайкум! Шайҳ ҳазратлари, маҳалламиз имоми айтишича Аллоҳ билан Одам ато инсонларни жаннат ва дўзаҳга ажратишда ҳар 1000 тадан биттаси жаннатга Муҳаммад умматларидан эса ҳар 1000тадан 1таси дўзаҳга киришлиги ҳақида келишиб олишганлари ростми? Идрис алайҳиссалом ҳозир жаннатдамилар? Имомимизнинг Қуръондан тавсир қилиб беришича у киши Азроил билан дўст бўлганликлари ростми? Иймонга шукр қилмаса киши иймондан чиқадими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом!
ИДРИС АЛАЙҲИССАЛОМ
Қуръони Каримда зикр қилинган пайғамбарларнинг Одам отадан кейинги энг қадимгилари Идрис алайҳиссаломдирлар.Аллоҳ таоло у зот ҳақларида «Марям» сурасида марҳамат қилиб қуйидагиларни айтади:«Ва китобда Идрисни эсла. Албатта, у сиддиқ ва Набий бўлган эди.Ва уни олий мақомга кўтардик». (56-57 оятлар).Шунингдек, «Анбиё» сурасида:«Ва Исмоил, Идрис ва Зул-кифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир.Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир», дейди. (85-86 оятлар).Қуръони Каримда Идрис алайҳиссалом ҳақларида бундан бошқа маълумот йўқ. Ушбу зикр этилган ояти карималарда Идрис алайҳиссаломнинг бир неча сифатлари зикр қилинмоқда:1-Сиддиқлик.2-Набийлик.3-Олий мақом соҳиблиги.4-Сабр қилувчилик.5-Аллоҳнинг раҳматига кириш.6-Солиҳлик. Тарихчиларнинг таъкидлашларича Идрис алайҳиссаломнинг насаблари Одам алайҳиссаломнинг ўғиллари Шийс алайҳиссаломга етиб боради. У кишнинг оталарининг исми Ёрид, боболарининг исми Маҳлоил бўлган. У зотга Одам ва Шийс алайҳиссаломлардан кейин учинчи бўлиб пайғамбарлик берилган. Машҳур тарихчиларимиздан Ибн Исҳоқ раҳматуллоҳи алайҳининг таъкидлашларича Идрис алайҳиссалом қалам билан ёзув ёзган биринчи одамдирлар.Уламоларнинг рожиҳ гапларига қараганда Идрис алайҳиссалом Бобилда таваллуд топганлар. Аввал бошда Шийс алайҳиссаломда бўлган илмни ўрганганлар. Кейинчалик Аллоҳ таоло у зотга пайғамбарликни берган. У зот набий бўлганларидан кейин кишиларни Одам ва Шийс алайҳиссаломлар шариатига даъват қилганлар. У кишининг даъватларини озчилик қабул қилиб кўпчилик қабул қилмаган.Шунда у зот ўзларига эргашганлар билан Бобилни тарк этиб ҳижратга чиққанлар. У киши ўз ҳижратлари учун Мисрни танлаганлар. Мисрда турган пйтларида одамларни динга даъват қилганлар.Идрис алайҳиссалом биринчи бўлиб маданий ишларни йўлга қўйганлар, одамларга маданиятга оид ишларни, қонун-қоидаларни ўргатганлар. У зотнинг давларида 188 та шаҳар қурилган экан.Идрис алайҳиссалом ўз ҳикматлари ила машҳур бўлганлар. Ровийлар Идрис алайҳиссаломдан асар бўлиб қоган баъзи ҳикматларни ҳам келтирадилар:«Дунёнинг яхшиси ҳасратдир. Ёмони надоматдир».«Бахтиёр-ўзига назар солган кишидир. Унинг Роббиси ҳузуридаги шафоатчиси амали солиҳидир».«Сабр иймон ила бўлса зафар келтиради».Идрис алайҳиссаломнинг ер юзидаги истиқоматлари саксон икки йил бўлган. Ундан сўнг Аллоҳ таоло у зотни Ўзига кўтарган.-Иймонга шукр қилмаса, куфр қилган бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЯНА ЖОЙНАМОЗ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 14174-савол
Ҳурматли Ҳазрат! Яқинда жойнамозни ювиш (ёки ювмаслик) ва тешилиб қолса, ямаса бўладими (ёки йўқми) тўғрисида бахслашиб қолдик. Шулар тўғрисида илтимос билдириш берсангиз! Олдиндан катта раҳмат!
ЖАВОБ:
Бу баҳслашадиган иш эмас. Жойнамозни керак бўлганда ювиш ва ямаш керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
IPHONE 13
@Savollar_kanal 14203-савол
Ассалому алайкум! Мен youtu.be дан бир видео кўриб қолдим. Унда iPhone 13ни Аллоҳ яратган дейишяпти. Шунга сизлар нима дейсизлар? Ёутубе видео: https://youtu.be/Y3HTKPQ21lk
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз видеони тушунмабсиз. Бу видеода айфон мисолида дунё ўз-ўзидан пайдо бўлмаган, балки унинг Яратувчиси бор деган масалани тушунтирилган ва дунёни яратган Зот Аллоҳ таоло эканини инкор қиладиганларга раддия берилинган. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОТА-ОНАМ ЎРТАСИДАГИ СЎЗ
@Savollar_kanal 14201-савол
Ассалому алайкум! Кеча ота-онам ўртасида уруш бўлди. Отам онамга жавобингни бердим уйинга кет деди онам кетмайман деб туриб олди. Лекин отам жавобингни 100% бердим деб туриб олди. Аммо талоқ сўзини 1марта ҳам ишлатмади. Сизларни талоқ ҳақидаги савол жавобингизни коп оқийман шунга мен ҳам отамни бу гапидан иккиланиб қолдим. Ота-онамни никоҳи ҳали ҳам ўз кучидами?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ музокарасида жавобингни бердим деганда талоқ тушади. 100 % деганда отангиз нимани ният қилганлигини билиш керак. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмини пухта биладиган бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚУРБОНЛИКДАГИ КАЛЛА ПОЧАЛАРНИ СОТИБ ЮБОРСА БЎЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 14200-савол
Хурматли хазрат. Сизга бир саволим бор эди. Кушхонада қурбонлик қилган эдик. Сабаби қурбон хайити кунларида қассоб топиш қийин бўлади. Кушхонада қассоб кўп, сўйиш шароитлари бор ва ишингиз тез битади. Лекин хисоб-китоб охирида бўлади. Яъни, қўй эгаси қўйни тирик нақдга деярли 2 баробар нархлайди ёки сўйдириб килограммига 3800 сўмдан (ўша вақтдаги нархи) берасиз ва яна қассоб хаққини берасиз дейди. Шундан сўнг қўй сўйдирилади, гўшти тарозга тортилиб чиққан килосига 3800 сўм/кг дан пул санаб берилади. Охирида қассобга хаққи берилади. Биздан эса терисини ва калла-почасини сотиб олишади. У пулни биз садақа қилиб юбордик. Шу қилинган қурбонлигимиз дурустми?
ЖАВОБ:
- Дуруст.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
САВДО
@Savollar_kanal 14198-савол
Шайҳ ҳазратлари.сиздан бир масала ҳусусида сурамоқчидим. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Мисол бир киши бир дўконда ишлайди, унга буюмни шунча баҳога сотасан деб хўжайин ишониб топширса, у эса бу буюмни хўжайини белгилаган нархга эмас устига қўшиб сотса, топилган пул ҳалолми ёки харомми?
ЖАВОБ:
- Ҳалол эмас.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
УВАЙС ҚАРОНИЙ ҲАҚЛАРИДА.
@Savollar_kanal 14196-савол
Ассалому Алайкум шайх ҳазратлари. Савол: Увайс Қароний Яманлик киши пайғамбаримиз замонларида яшаб пайғамбаримизни кўрмасдан у киши олиб келган барча нарсага иймон келтирган экан ва пайғамбаримизга бўлган қаттиқ муҳаббати сабабли, пайғамбаримиз васият қилиб у кишига ўз ҳирқаларини қолдириб кетган эканлар. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлганми? Агар шундай бўлган бўлса уша ҳирқалари ҳозир ҳам борми? Бор булса қаерда? Жавобингиз учун Аллоҳ сиздан рози булсин.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/669
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТАЛОҚ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 14194-савол
Ассалому алайкум устоз! Бир масала мени қийнаяпти. Дўстим институтда ўқиганида бир қиз билан 4 йил яшади. Лекин тўй қилмади, никоҳдан ўтмади. Иккаласининг ҳам тасдиқлашича ҳеч қандай жинсий алоқа бўлмаган. Кетишидан ярим йил олдин никоҳдан ўтишди. Қиз дўстимнинг яқинда ташлаб кетишини сезиб бошида никоҳга рози бўлмаган. Шундай бўлса ҳам боланинг гапларига ишониб мажбуран "розиман" деган. Бир кун у қизга сен талоқсан деб ҳазиллашибди. Шу заҳоти "қайтариб олдим" деб айтибди. Дўстимнинг ота онаси норози бўлгани учун қизни ташлаб кетти. Мана ярим йилки дарак йўқ. Мен бу қизнинг мени талоқ қилган деганига ишондим ва қачон талоқ қилганига қизиқмай қизни никоҳимга олдим. Билсам иддаси чиқмасдан никоҳдан ўтган эканмиз. Ҳозир у билан алоҳида турибмиз. Бир иккита имомдан сўрасам ҳазилда айтилса ҳам талоқ тушади ва қайтариб олиш мумкин эмас. Қиз иддаси чиққач бошқанинг никоҳига ўтса бўлади дейишди. Сизнинг жавобингизни ҳам ўқидим. Саволим шуки қиз кимнинг никоҳида? Жинсий алоқа бўлмаса ҳам идда муддати ҳисобга олинадими? Қиз дўстимнинг никоҳида бўлса нима қилишим керак? Уни излаб топишнинг иложи йўқ. У Бухорода. Қиз кўп марта бориб келди лекин уни топа олмади. Менга тўғри йўлни кўрсатинг.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Агар аввалги эр жинсий алоқа қилмай ёки хилвати саҳиҳа бўлмай туриб талоқ қилган бўлса, аёлга идда вожиб бўлмайди. Ҳазиллашиб талоқ деса ҳам тушади. Сиз қизни никоҳингизга олганингизда у иддада бўлмаган. Агар айтган гаплар тўғри бўлса, биринчи йигит жинсий алоқа қилмай туриб, ҳазиллашиб талоқ қилган бўлса ва кейин сиз никоҳлаб олган бўлсангиз, ҳозир қиз сизнинг никоҳингизда бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗИНИНГ ШАРТЛАРИ ТЎЛИҚ АДО ЭТИЛМАЯПТИ
@Savollar_kanal 14192-савол
Ҳурматли устоз, мен яшаётган воҳада Жума намозининг шартлари тўлиқ адо этилмаяпти деган эътиқод билан мазкур намоз билан биргаликда эҳтиёти пешин намози ўқиляпти. Яъни, Жума қабул бўлмаган тарзда пешин қабул бўлсин деган ниятда!
ЖАВОБ:
Бундай қилиш баъзи китобларда бор. Хижолат бўлманг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НИКОҲ УЗУГИ
@Savollar_kanal 14190-савол
Ассалому алайкум ва раҳматулоҳи ва баракатуҳ! Ҳазрат аёл киши ҳижоб билан авратини ёпиб кийиниши билан бир қаторда очиқ турган жойлари яни қўли, оёғи ва юзи зийнатланмаган, эркакларни ўзига қаратадиган воситалар билан бэзамаган бўлиши керак деб ўқиганман. Саволим, турмушга чиққан аёл ҳижобда бўлиб қўлига никоҳ узугини тақиб юриши мумкинми? Агар нияти зийнат эмас эрли бўлганини билдириб туриш учун бўлса?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бизда никоҳ узуги деган нарсанинг ўзи йўқ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НОҲАЛОЛ РЕСТОРАНДА ЮВИЛГАН ИДИШЛАР ҲУКМИ
@Savollar_kanal 14185-савол
Ассалому алайкум! Биз Европадаги давлатлардан бирида яшаймиз. Ҳалол бўлмаган гўшт ва спиртли ичимликлар сотиладиган кафе ва ресторанларда фақат сув, мева шарбатлари, кофе ичишнинг ҳамда фақат сабзавотлардан тайёрланган салатлар ейишликнинг ҳукми қандай? Одатда ресторанлардаги идиш, стакан, пиёла, санчқи-қошиқлар машина ёрдамида ювилади. Бундай машиналар ичида 20-30литр атрофида иссиқ сув ва дезинфексия қилувчи суюқликлар аралашмаси бўлади. Бу аралашма кун давомида ҳамма идишларни ювиш учун ишлатилади ва одатда кеч киргандагина янги сув билан алмаштирилади. Идиш ювадиган машина аввал шу тайёр аралашмани ишлатади ва дастур охирида тоза сув билан бир марта чайқаб юборади. Идишларда ичимлик-овқат қолдиқлари қолмайди лекин шу ишлатиладиган аралашманинг ўзига ароқ-вино, ноҳалол гўшт қолдиқлари тушиб, уни ҳам макруҳ қилмайдими? Бундай идишлардан таомланиш жоизми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтгандек ювилса ва идишда таомнинг асорати қолмаса, шиша ва сирли идишларни ишлатса бўлади. Шариатимизда ҳаром таом ёки ичимликларда ишлатилган сирли идишларни сувда уч бора ювилса пок бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ДАДАМНИНГ ҚАЗО НАМОЗ ВА РЎЗАЛАРИ
@Savollar_kanal 14183-савол
Ассалому алайкум! Бир кило буғдой бозорда 3000, давлат нархи 1750 сўм экан. Дадамнинг қазо намозларини фидясини қайси нархдан бераман. 2. Дадамнинг қазо рўзаларини тутиб берсам бўладими ёки фидясини беришим керакми. 3. Дадамни қабри ёнига арча ёки бошқа дарахт эксам бўладими. 4. Дадамни қабрига мар-мар тошга қабрларнинг тартиб рақамини ёзиб қўйсам бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз давлат нархидан эмас ўша берадиган вақтингиздаги бозор нархидан ҳисобланг.
2). Намоз ва фарз рўзалар бу фарзи айн ибодатлар бўлиб, улар ҳар бир кишининг ўзини зиммасига фарз бўлади. Ўрнига бошқа одамлар адо қилиши жоиз эмас.
3). Аслида қабристонга ортиқса пул сарфламаслик тавсия қилинади Шундан келиб чиқиб, исроф қилмай, қиммат бўлмаган кўчатлар эксангиз бўлади. Мевали дарахт экмаганингиз маъқул.
4). Қабристоннинг рақами кифоя қилади. Мармарга кетадиган маблағни садақа қилиб, савобини дадангизга бағишлаганингиз афзал. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗНИ ИСЛОМ УЗ ВАХТИГА ҚАРАБ ЎҚИШ
@Savollar_kanal 14181-савол
Ассалому алайкум! Мен университетда абетдан кейинги сменада ўқийман дарсларимиз 1 20да бошлиди уйимизга яқин жойда масжид бор соат 1да азон айтади телефонимдаги ислом.уз апк сида 12 24да намоз вахти кирди деб келади 12 24да оқисам ўқишга боришгаям намозгаям улгураман 1да ўқисам ўқишга кеч қоб кетаман Аллоҳ рози бўлсин сизлардан устозлар нима қилсам бўлади
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Тақвимдаги вақти кириши билан ўқиб олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
РАМАЗОН ОЙИДА ЎЗИНИ ЎЛДИРИШ
@Savollar_kanal 14179-савол
Ассалому алайкум! Бизда бир воқеа содир бўлди. Бир инсон Рамазон ойида ўзини осиб ўлдирди. Инсон ўзини ўлдирса у албатта жаҳаннамга тушади. Рамазон ойида жаҳаннам эшиги ёпилади, жаннат эшиги очилади ва ҳеч ким жаҳаннамга тушмайди дейилган. Рамазон ойида ўзини ўлдирса жаҳаннамга тушадими ёки жаннатга?
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/188668
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЖУНУБ ХОЛАТИ
@Savollar_kanal 14177-савол
Ассалому алайкум! Жунуб холатида ухлаганда банда гунохкор бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЗОН АЙТИБ ҚАЗО ЎҚИШ
@Savollar_kanal 14175-савол
Ассалому алайкум! Мен аср намозидан ярим соат олдин азон айтиб қазоларимни ўқишни бошлайман ва бир соат ўқийман. Орада аср вақти кириши билан уни ўқийман ва қазоларни ўқишда давом этаман. Шунда асрдан олдин яна азон айтишим керакми ёки олдинги айтганим кифоя қиладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Асрга азон айтсангиз уни ҳам савобини оласиз. Сиз қазоларингизни ўқиб, кейин ўша кунги асрни ўқинг. Мабодо масжидда қазоларингизни ўқисангиз эътиборли бўлинг, бирор одам келиб сизга иқтидо қилиб олмасин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АРЕНДА
@Savollar_kanal 14173-савол
Ассалому алайкум! Бир хонани арендага бериганмиз, ошхона учун. Арендачи аренда пулини алохида олиб, газ таъминотини ошпазга тўлаттирса бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Шартномадаги келишувга қаралади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш