ДЎСТЛИК
@Savollar_kanal 14172-савол
Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракатуҳ! Дўстлик ҳақида қандай фикрдасиз ҳазрат?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Яхши фикрдаман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КОРХОНАДАГИ МАБЛАҒЛАРДАН ЗАКОТ
@Savollar_kanal 14170-савол
Шайх хазратлари.1. Бизнинг хусусий корхонамиз бор. Биз закот хиссоблайатганда банк рақамимиздаги пулимизни ва хом ашёларимизни хиссоблаймиз ва шундан закот ажратамиз. Шу тўғрими? 2. Домлаларнинг гаплари бўйича бир йил айланмай турган маблағдан закот берилади дейишган. Бизнинг маблағимиз 1 йил давомида доим айланади. Шу шароит буйича Исломда қандай йўл тутамиз? 3. Солиқга бериладиган пулнинг закот ният қилиб берсак закотга ўтадими? Закотга ўтмаса бу Исломда қайсидир амалга кирадими ёки кирмайдими? Юкоридаги ва куйидаги масалалар буйича Исломий ва бошқа давлатда қандай фатволар бор? 4. Мухтарам Шайх хазратлари хозирги кунда бизнинг диёримизда мулкдорлар ва фермерлар ривожланиб давлатимизнинг ривожига хисса қўшишмокда. Мулкдорлар ва фермерлар ўз ишларини ва фуқороларнинг узликсиз иш билан таъминлаш ва шуларга халол йўл билан мехнатига хақ тўлашлари мусулмон инсон учун энг керакли амаллардан биридир. Шу ишлар давомида биз мажбурий ва ихтиёрий фоизли кредитлар олишга мажбур бўлаяпмиз. Шу борада ўз фикрингизни беришдан аввал шу соха билан танишиб кейин Ислом динидаги ва ўз фикрингизни билдиришингизни сўраймиз. Бизнинг мамалакатимизга Парвардигор мустақиллик неъматини берди ва шу қатори сиз каби уламоларимизни берганига минг бор шукр қиламиз. Ва сиз каби Олимларни бериб биздек оми инсонларга тўғри йўл кўрсатишда сизга ва сиз каби олимларга Аллохдан сабр тоқат ва узоқ умр тилаймиз, қилаётган хайрли ишларингиздан Аллох рози бўлсин.
ЖАВОБ:
1. Тўғри.2. Бу гап нотўғри. Нисобга етган ва ҳожати аслийядан ортганига бир йил тўлган ҳар бир маблағдан закот берилади.3. Солиқ закот ўрнига ўтмайди.4. Ўз эгасига фойда келтирган ҳар бир қарз рибодир.Сизларга имкон топиб, «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг «Закот» ва «Савдо» жузларини ўрганишга ҳаракат қилишни тавсия қиламан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ФОЛБИНЛИК ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 14168-савол
Ассалому алайкум! Шахй ҳазратлари. Ҳавони кузатувчилар қачон ёмғир ёғиши ёки қор ёғишини айтувчи одамлар ёки осмонни махсус ускуналар билан кузатувчи олимлар қачон қуёш тутилишини айтишлари мумкин. Бу одамлар бу нарсаларни қилиш учун йиллаб ўқийдилар. Буларнинг қилаётган ишлари фолбинлик ҳисобланадими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Уларнинг қилаётган ишлари фолбинлик эмас, илмий ишдир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЁЛҒОН БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
@Savollar_kanal 14165-савол
Ассалому алайкум! Онлайн дарсликнинг уй вазифасида ўзимнинг хали йўлга қўйилмаган ишимни бошқа бир одамга таклиф қилишим керак ва бу инсон шу таклифга кўнса унга дарс бўйича қилган эдим, кейинчалик сиз билан ишлаб қолишимиз мумкун деб айтсам бу холатда ёлгон бўлиб қолмайдими? 2. Бу саволимни мисол тариқасида тушунтираман: Шимнинг нархи 100.000 сўм, ременнинг нархи 30.000 сўм. Аксия уйуштириб шимнинг нархини 130.000сўм қилиб уни сотиб олган одамга ременни бепул қўшиб берилиш таклифи берилса ёлғон бўлиб қолмайдими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бу ишни ёлғон гапирмай очиғини айтиб қилинг.
2). Ëлғон, қаллоблик ва фирибгарлик бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР.
@Savollar_kanal 14164-савол
Ассалому алайкум! Ҳазрат. 1.Жамоат намозларида намоз ўқигандан сўнг базилар ўтиришади ҳусусан кўпроқ бу ҳолни имомларда кўраман, салом бериб Қуръон ва дуодан кейин ҳам ўтиришади ва нималардир ўқишади шу пайт нималар айтилади эшитишимча салавот айтишар экан шу пайт нималар айтса яхши бўлади? 2. Сиз ҳам қайсидир масжидда имомлик қиласизми жума кунлари марузаларингизни эшитсак деган эдик. Ҳазрат сиздан яна бир илтимос агар сиз қилаётган ишларингизда ёрдам керак бўлиб қолса ҳизмат қилиш керак бўлиб қолса бизни ҳам чақирсангиз савобли ҳам бўлар эдик суҳбатингиздан ҳам бир оз бўлса ҳам баҳраманд бўлар эдик. Аҳир Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳу васаллам)ни ҳам кетларидан саҳобалар илм ўрганиш учун соядек юришганку, энди ўзимиздан ўзимиз ёнингизга тушиб олсак одобдан бўлмас, яна уламолар суҳбатида бўлишга тарғиб қилинади бунақа суҳбатларни жуда ҳам севаман лекин қаерга боришни билмайман агар ҳизмат бўлса биз тайёрмиз
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1. Зикр ва солавот айтса яхши бўлади.2. Мен имомлик қилмайман. Жумага ҳам ўтмайман. Билдирган рағбат ва истакларингиз учун ташаккур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОТА-ОНАНИ ПУЛИ
@Savollar_kanal 14161-савол
Ассалому алайкум! Ман талабаман. Хар куни метрода ўқишга бораман. Бир хилги пайт дарсимиз кеч тугайди ва ўртоғларим билан метрога борсак доейим одам кўп бўлади. Мани картам бор, телефондан пул тушуриб тўлай оламан, лекин ўртоқларимда йўқ, улар хар куни олишлари керак бўлади. Кеч бўлиб қолгани туфайли уларга хам картамдан тўлаб юбораман, лекин уларни хаммаси хам қарзини қайтармайди. Ман хамма нарсага розиман лекин манам пулни ота-онамдан олиб тушураман. Шу ишим тўғрими? Ота-онамни алдаган ёки улардар қарз олган бўлиб қолмайманми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Агар қарз деб тўлаётган бўлсангиз уларга айтиб қўйинг. Улар ҳадя деб ўйлаётган бўлиши мумкин. Ҳамасини қарз сифатида тўлаган бўлсангиз неча марта тўлаган бўлсангиз ўшаларни ҳаммасини қайтариб беришлари керак. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТАҲОРАТ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 14159-савол
Ассалому алайкум! Менинг оёғимдан йиринг оқаяпди тахорат олиб бўлиб намоз ўқийман дегунимча йиринг оқаяпди. Шунда хам намоз ўқисам бўладими? 2) Йирингга қарши ароқ қўяман. Кийим ёки танага спирт тегса тахоратга зарар қилмайдими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратни эҳтиёт бўлиб олинг ва малҳам қўйиб бирор нарса билан боғлаб олинг. Кейинги таҳорат қилишда ўша боғланган нарсани устидан масҳ тортиб намозларни ўқийверасиз. Ароқ ҳаром, уни ўрнига аптекадан спирт олиб қўйсангиз у учиб кетади, нажосат эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ФАРЗАНД ҲАҚИДАГИ САВОЛ
@Savollar_kanal 14157-савол
Ассалому алайкум! Турмушга чиқмай қариган қизга укасининг аёли туғиб бермоқчи. Шариатдаги масаласи қандай?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аммасига берилган бола бўлиб, у катта қилиб боққан бола бўлади. Аммо тенгини топиб турмушга чиқиб ўзининг эридан фарзанд туғса яхши. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ХОЖАТХОНАНИ ҚУРИШГА ДОИР МАСАЛА
@Savollar_kanal 14155-савол
Ассалому алайкум! Хожатхонани қуришда нималарга амал қилиш керак?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қиблага олд ёки орқа бўлмаслиги керак. Энг афзали қиблага чап томон бўлсин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОНЛАЙН КУРСЛАРНИ БЕРСА БЎЛАДИМИ
@Savollar_kanal 14153-савол
Ассалому алайкум! Ман бир курс сотиб олган эдим(смм бўйича шу курсни ўзимни қариндош амакивачча ака укаларимга ўз жигарларимга) берсам бўладими? Сўраганим сабаби улар ҳам жуда қизиқишади, 1та жияним сотиб олишга пули бор лекин иккинчи катта амакими ўғиллари жуда қийин аҳволда шаройити чатақроқ, шунга ўз курсими икковларига ҳам берсам бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сотиб олган жойингиздан сўраб кўринг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАЖОСАТМИ
@Savollar_kanal 14151-савол
Ассалому алайкум! Баданга нажосат тегиб қуриган бўлса ва ўша бадани нажосат тегиб қуриган жойини ювиб тушаётган сув хам нажосат бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Нажосат ювилиб асари қолмаса, кейинги сув пок ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАСИЯ САВДО
@Savollar_kanal 14149-савол
Ассалому алайкум! Мен автомашинамни насия савдо орқали сотмоқчиман. Харидор кредитга маиший техника сотиш билан шуғулланаркан ва ойма-ой тўловларни мазкур фаолиятидан тушган пуллар ҳисобидан амалга ошираркан. Ушбу харидорга автомашинамни сотишим жоизми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол соҳа билан иш қилиб тўласа, жоиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НИКОХ ЎҚИТИШ ХАҚИДА
@Savollar_kanal 14147-савол
Ассалому алайкум! Сизлардан жуда хижолатдаман бу савол мени жуда қийнаб келмоқда. 1. Турмуш қурганимизга 12 йил бўлганда никох ўқитганмиз, аммо ЗАГСдан ўтганмиз. Шу вақт оралиғида бизлар зинокорлар бўлиб қолдикми ва агар шундай бўлса буни каффорати қандай бўлади? Аллоҳдан гунохимизни кечиришини сўраб дуодаман. 2. Эрим қачонки ароқ ичса менга хароми деб бақиради ва шу вақтгача кўп бора айтган, хаттоки ота онамни хам шундай деп хақорат қилади. Бунга қандайдир чора борми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Сизни «никох ўқитганмиз, аммо ЗАГСдан ўтганмиз» деган гапингизни тушунмадик. Ҳаром ёки ҳалол ҳақида савол бераётганда аниқроқ ва хатосиз ёзинглар.
2). Буни чораси ароқ ичишини даволаб бу жирканч одатдан халос бўлишига эришиш. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОТА ОНАНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ ТУРМУШ ҚУРИШ
@Savollar_kanal 14145-савол
Ассалому алайкум! Совчи жўнатилган, ота-оналар рози бўлишган бўлса, қиз ва йигит бошқа шаҳарда ўқиб ишлашади. Шу жойда никоҳдан ўтиб бирга яшашмоқчи. Буни уйидагиларга тўйдан кейин айтишмоқчи ёки умуман буни билдиришмоқчи эмас. Бунинг ҳукми қандай бўлади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ота-оналарнинг розилигисиз қилманглар. Бу жуда кўп нотинчликларга сабаб бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАКТАБДА
@Savollar_kanal 14143-савол
Ассалому алайкум! Биз 9-синфда ўқиймиз. Бизни 1 партага ўғил бола қиз бола бирга ўтириб ўқишга мажбурлашяпти шу ҳолатда биз гуноҳкор бўламизми ва қандай йўл тутайлик?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Гаплашманг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ХИДОЯТ СЎРАШ
@Savollar_kanal 14171-савол
Ассалому алайкум! 32 йилдан бери бизани уйда бир рус миллатига мансуб инсон туради, албатта яшаш хоналари алохида холатда, аввалига у одам кўп ичар эдилар, аммо отам жуда кўп ичкликдан қайтариб келдилар ва 16 йил олдин мутлоқо ичкликдан тўхтади, хозирда у одамга ислом хақида имкон борича тушунтирвоман Қуръон карим(рус маънолар таржимасини) ўқвоти, аммо хали иймон келтирмади, уларям хидоят топишни сўриман,(тушимда улар иймон келтирибдилар)уларга нима нарсани тавсия қиласизлар? Агар у одамга пул ажратиб сизга шу миқдорда пул бериб тураман десам ва пул бериб юрсам, шу холатда иймон келтирса бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қалбини исломга улфат қилиш учун пул ёки бирор нарса бериб ёки чиройли муомалада бўлишингиз жоиз. Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан рус тилидга таржима қилинганларидан 2-жузи «Ислам и Ийман»ни олиб беринг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАКТАБДАГИ ҲОЛАТ
@Savollar_kanal 14169-савол
Ассалому алайкум! Мен мактабда ўқийман. Синфдошларим орасида кўплаб ёмон ҳолатлар учраб туради. Мисол учун бир синффошим бошқа синфдош қизни яхши кўриб қолади, унга гап отади, тегажоғлик қилади. Ваҳоланки синфдош қизларнинг ичида диндан хабари, никоҳсиз севги жоиз эмаслигини билишади. Шу сабабли улардан ўзини олиб очади, улар билан гаплашмайди. Лекин ўғил болаларнинг кўпи буни зино эканлиги тушунишмайдида, уларга зулм ўтказади, йўлини тўсади дарсда ҳалақит беришади. Уларга буни гуноҳлиги тушунтиришга уриндим бази болалар тушунишди лекин базилар этибор ҳам бермади. Диндан оз бўлсада хабарим борлиги, никоҳсиз севгини жоиз эмаслигини билганим учун ўша қизлар мендан ёрдам сўрашади. Уларга ёрдам бермоқчиман, чунки у болалар мендан қўрқишади. Бу холатда болаларга нисбатан куч ишлатиб, қаттиқ гапириб синфдош қизларни ҳимоя қилишим жоизми? Яхши гапирсам қулоқ солишмайди. Умуман олганда муслима опа сингилларимизни бундайлардан ҳимоя қилишимиз жоизми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қўлингиздан келса, куч ишлатмасдан насиҳат қилинг. Инсон насиҳат қилмоқчи бўлган барча кишиларнинг олдида суюкли бўлиши керак. Ўзгаларга насиҳат қиладиган, таълим берадиган ва уларни айтган гапларига амал қилишини хоҳлайдиган инсон аввало яхши илмга эга бўлиши керак. Ҳар бир билган нарсасига амал қилишга ҳаракат қилиши керак. Энг муҳими уларга яхши гапириб, муҳаббатини қозона олиши керак. Чунки ҳикматларда «Кимни яхши кўрсанг уни ҳар бир сўзи ва амаллари сенга чиройли бўлиб кўринаверади» дейилган. Қолаверса банда Аллоҳ билан ўзининг ўртасини ислоҳ қилса Аллоҳ у билан бошқа бандалар орасини ҳам ислоҳ қилиб қўяди. Бунинг учун бироз вақт ҳам керак бўлади. Сурункали касаллик даволаниши қийин ва узоқ муддат талаб қилганидек гуноҳлар ҳам сурункали бўлиб қолади, тарк қилиши учун узоқроқ муддат керак бўлади. Бунинг учун ёнидаги табиблик вазифасини бажараётганлар бироз сабр қилишлар керак бўлади. Оддий касалликни даволаш учун табобатдан илм ва тажриба зарур бўлганидек, гуноҳ касалини даволамоқчи бўлганларда ҳам даволаш илми ва тажрибаси бўлиши керак. Акс ҳолда қўполлик қилиб, гуноҳ касаллигини зўрайтириб юборади. Сиз илм ўқинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЦЕРЕБРОЛИЗИН ДОРИСИ
@Savollar_kanal 14166-савол
Церебролизин деган дори бор экан. Ушбу дорида чўчқани миясидан нимадир бор экан. Ушбу дорини бемор ичиш мажбур эмиш. Шуни истеъмол қилиш мумкинми? Агар саволим ноўрин бўлса узр! Жавобиингиз учун олдиндан раҳмат!
ЖАВОБ:
- Шундан бошқа дори бўлмаса, беморнинг тузалиши мумкин бўлмаса, ичса бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
#yangilik
«Baxtiyor oila» kitobi lotin alifbosida qayta nashr qilindi
Ushbu kitob Islom dinining oilaviy munosabatlarga oid ahkomlarining keng va batafsil sharhi bo‘lib, musulmon kishi oilaviy hayotga oid bilishi lozim bo‘lgan barcha masalalarni o‘z ichiga oladi.
Eslatib oʻtamiz, mazkur kitobning kirill alifbosidagi nashri ham ayni dam sotuvda bor. Ikkala alifbodagi kitoblarni nashriyotimizning barcha doʻkonlaridan xarid qilishingiz, kitoblardunyosi.uz saytidan buyurtma berishingiz mumkin.
👉 Narxi: 68 000 so'm
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Saytdan buyurtma bering
📍 Manzillarimiz
@hilolnashr
ОТАСИНИ ЎГАЙ АКА УКАСИДАНИ РАШҚ ҚИЛИШИ ТЎҒРИМИ?
@Savollar_kanal 14163-савол
Ассалому алайкум! Саволни бир танишим берган эди, ахмоққа ўхшаб мен саволига билиб билмасдан алжираб жавоб бериб ташлабман. Шунинг учун сизлардан аниқ жавобни олиб у танишимга ташламоқчиман Худо хохласа Савол : Бир болани отаси кичкиналигида ташлаб кетган ва бошқа аёлга уйланиб фарзандли бўлиб хозирда яшамоқда у бола эса отасини кичиналиган яхши кўради хозир хам 2-оиласидан бўлган фарзандларидан отасини рашқ қилиб қизғонади. Укалари хам бундан отасини қизғонади, отаси эса укаларига мехир берган у бола жаннатда отаси билан бирга бўлишни қаттиқ хохлайди. Саволи жаннатда хам отам билан бирга бўла оламанми ва укаларим отами ўшанда хам мендан рашқ қилмайдими деб савол берди.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ ҳаммамизни аҳли жаннат бўлишимизни насиб қилсин, бунинг учун Аллоҳ айтган ишларни қилиб қайтарганларидан қайтишимиз ва жаннатига дохил қилишини доим дуо қилиб сўрашимиз керак. Саволингизга келсак жаннатда инсон ўзини рашк, ҳасад, ёмон кўриш каби ёқимсиз одат ва ҳисларидан холи бўлади. У ерда одам боласининг кўзи кўриб қўлоғи эшитмаган хатто ҳаёлига ҳам келмаган роҳат фароғат бордир, шундан келиб чиқиб сиз айтаётган яхши кўрган отангиз онангиз ёки бошқа инсонлар аҳли жаннат бўлишса албатта бирга бўладилар ва бошқа яқинлари ҳам бирга бўлишлари мумкин. Албатта ҳеч ким ҳеч кимга ҳасад ҳам қилмайди ноқулайлик ҳам келтирмайди... Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЧЕРКОВГА КИРИШ
@Savollar_kanal 14160-савол
Ассалому алайкум! Мени саволим қуйидагича: Агар киши ислом динида бўлса, лекин дунёвий билим мақсадида черковга кириш мумкинми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Черковда қандай дунёвий илм бўлиши мумкин?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ХРИСТИЯНЛАР НИКОҲИ
@Savollar_kanal 14158-савол
Ассалому алайкум! шайх жаноблари, сизга соволим бор эди. Хиристянлардаги никоҳланиш жараёни исломий тарафдан тўғри ҳисобланадими? илтимос иложи борича кенгроқ жавоб ёзиб юборинг.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бошқа диндаги никоҳ Исломда тўғри бўлмайди. Энг кенг жавоб шу.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЧЎЧҚА ТЕРИСИДАН ТИКИЛГАН КУРТКА
@Savollar_kanal 14156-савол
Ассаламу алайкум! Саволим: Чўчқа аъзолари ҳаром эканлигини суҳбатларингиз ёзилган дисклардан эшитиб билдим. Аллоҳ рози бўлсин. Исломни тушуниб, тақво қилиш ҳар бир биродарларимизга насиб этсин. Саволим ҳам шу масалада қишда кийиш учун куртка олгандим, бунга 5 йил бўлди. Уни чўчқа терисидан эканлигини билмагандим, билганимда ҳам ҳаромлиги ҳақида ўйлаб кўрмасдим. Яқин кунларда бир биродаримиз курткани чўчқа терисидан бўлиши мумкинлиги ҳақида айтиб қолди. Кейин текшириб, тушунадиган одамлардан сўраб, у кишини ҳақлигини билдик. Мен шу кунгача масжидларга ҳам курткамда борганман, намоз ҳам ўқиганман. Ҳозир қандай вазиятда эканлигимни тушунгандирсиз. Ўқилган намозлар, жумалар нима бўлди? Аллоҳ асрасин.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Билмасдан қилган ишлар узрли. Энди ўша ишни такрорламаслик керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АҚШДАН САВОЛ
@Savollar_kanal 14154-савол
Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари сизга саволим қуйдагича: Асли Тошкентликман, тақдир тақазоси билан New York даман, қачон қайтишим номаълум! Мен намозларни қайси тартибда ўқиганим тўғри бўлади?
ЖАВОБ:
Ўн беш кундан ортиқ туришни ният қилган бўлсангиз, тўлиқ ўқийверасиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАСЛАҲАТ БЕРИНГ
@Savollar_kanal 14152-савол
Ассалому алайкум! Шайҳ Ҳазратлари ҳозирда кўпчилик уяли компаниялр ҳизматидан фойдаланишади. Телефон рақамингиз балансини тўлдириш яни пул тўлашнинг ҳар ҳил усуллари бор. Манда бугун бўлган ҳолат билан таништирсам: кимдур адашган ҳолдами билмадим (ўзимми танишларимдан сўраганимда тополмадим) мани рақамимга 5000 сўм миқдорида пайнет усули ёрдамида пул ўтқазворибди. Ман буни кимлигини билмиман ва қанақиб кимдан сўрашниям билмаямман, сўраган одамларим ман тўламадим дийишди. Энди ман учун бу пул ҳалол ҳисобланмайди, ман бу пулли қанақиб эгасини танимаган ҳолатимда розилигини олишим кере ёки бўлмаса у-бу жойга эҳсон қиворсам ўтадими? Жавобингизни кутаман олдиндан котта раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу ишни устида турадиганлардан ёрдам сўранг. Умуман қайтариш имкони бўлмаса, ўша миқдорни камбағалларга берасиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
УЯЛИ ТЕЛЕФОНЛАР...
@Savollar_kanal 14150-савол
Ассаламу алайкум! Шайх ҳазратлари! Кўпчилигимиз уяли телефонларимизга Қуръон сураларини ёки дийний марузалар, суратлар ёки шунга ўхшаш дийний нарсаларни ёздириб оламиз ва гоҳида билиб туриб ичида шунақа муқаддас нарсалар бор телефонимиз билан хожатхоналарга кириб кетамиз. Сизга саволим: Биз гуноҳ иш қиляпмизми ёки бу нарсалар телефонди ичидаги нарсалар бўлгани учун гуноҳ бўлмайдими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу каби улуғ нарсаларни эҳтиёт қилиш лозим.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАРЗ БЕРМАСЛИК УЧУН ЁЛҒОН...
@Savollar_kanal 14148-савол
Ассаламу алайкум! Шайх ҳазратлари! Бир инсон мендан қарз сўраб келса мен у инсонга аниқ ишонмаганим учун ёки унга қарз бергим келмаса у инсонни хафа қилиб қўймаслик учун пулим бўлатуриб пулим йўқ қарз беролмиман деб ёлғон гапириб бахона қилсам бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ўша гапнинг ёлғон қисмини айтмай, қарз бера олмайман, деган рост қисмини айтсангиз ҳам бўлаверади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЭР-ХОТИН МУНОСАБАТИ
@Savollar_kanal 14146-савол
Ассалому алайкум! Мухтарам шайх хазратлари. Сизга мени қийнаб келаётган иккита саволим бор эди. 1) Эр аёлига нисбатан яқинликни тўла амалга ошира олмай қолса (касаллик ёки бошқа сабаб билан) ушбу аёлни жавобини бериш керак бўладими ёки бошка бир йўллари хам борми, бунга шариат хукми қандай?2). Ушбу шароит билан оиладаги низо чиққан даврда ўз аёлига "бор уйинга" деб айтилган гап хам талоқ ўрнига ўтади деб ўқидим. Бундай холда қандай йўл тутиш керак бўлади? Олдиндан жавобингиз учун рахмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бундай пайтда аёл рози бўлса, юраверади. Истаса ажрашиб кетиши ҳам мумкин. Умуман, ихтиёр аёлда бўлади. «Бор уйингга!» деганда талоқни ният қилган бўлса, тушади. Бўлмаса, тушмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲАДИСЛАРНИНГ МАНБАСИ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 14144-савол
Ассалому алайкум! Қуйидаги келтирилган мазмундаги ҳадисларнинг манбаси, саҳиҳ ёки заифлиги ҳақида маълумот бера оласизми? Ушбу ҳадислар бошқа тилдан фақат мазмунан таржима қилинган ҳолос. 1. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: Аёл киши ҳомиладор бўлган вақтдан бошлаб боласини кўкракдан чиқарадиган пайтигача (яъни эмизмасдан бошқа нарсалар орқали боқишни бошлагандан кейин) ҳуддики Исломий даватнинг чегараларини қўриқлаётган кабидир. Агар мана шу даврда у вафот топса шаҳидлик ажр савобини олади.2.Бир ҳадисга кўра Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи wассалам) шундай дедилар: “( Эй Аёллар!) Эрларингиз сизлардан ҳурсанд бўлган ҳолда сизни ҳомиладор бўлиб қолишингиз ҳудди Аллоҳ йўлида рўза тутганчалик ва кечани ибодатда ўтказганчалик ажр савоб олиш билан тенглиги сизларни қувонтирмайдими. Қачонки тўлғоқ азоблари бошланганда ер юзидади ва осмондаги маҳлуқотларнинг ҳеч бири сиз учун таёрланиб қўйилган қулайликлар ҳақида билмайдилар. Қачонки она болани дунёга келтириб ва уни ко’крак сути билан эмизганда сутини ҳар бир томчиси учун ажр савоб олади. Агар у тун давомида боласи учун уҳламай чиқишга мажбур бўладиган бўлса Аллоҳ йўлида 70 та қул озод қилганчалик ажр савобга эришади. О Саламаат! Бу аёлларни кимлигини биласанми? Улар тақводор, тоғри тарбияланган ва ўз эрларига бўйсунадиган; улардан ношукр болмайдиган аёллардир.”3.Яна бир ҳадисга шундай дейилади: “Агар аёл киши тўлғоқ азобидан вафот этса шаҳидлик сифатига эришади.”4.Ҳазрат Маил бин Ясаар (р.а) ривоат қилади: Расулуллоҳ (Соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “ Севимли ва кўп бола туғиб берадиган аёлларга уйланинглар чунки Қиёматда мен бошқа умматлар билан мусобақалашаман ва сизларни сонингиздан( ко’плигингиздан) фаҳрланаман.”5.Расулуллоҳ (Соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “ Аёлни болага берган ҳар бир томчи кўкрак сути уни ҳудди бир маҳлуқотга ҳаёт берганлик ажричалик бўлади. Қачон кўкракдан чиқариб боқишни бошлаганда эса фаришталар қўллари билан онани елкасини силаб унга шундай дейишади: Муборак бўлсин! Ўтган гуноҳларинг кечирилди, энди ҳамма нарсани ҳудди бошидан бошлагандай бўласан.”Жавобингиз учунолдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бошқаларини топа олмадик. Таржима нотўғри бўлса керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
#ҳазратим
«Хислатли ҳикматлар шарҳи» китоби
Ушбу асар шайх Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Ҳикамул-Атоийя» номли китобларининг таржима ва шарҳи ҳисобланади.
Таржима ва шарҳ муаллифи Ҳазратимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳдир.
Мазкур тўпламни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, kitoblardunyosi.uz сайтимиздан буюртма беришингиз мумкин.
👉 Нархи: 243 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
@hilolnashr