savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА-ОНАНИ ПУЛИ

@Savollar_kanal 14161-савол

Ассалому алайкум! Ман талабаман. Хар куни метрода ўқишга бораман. Бир хилги пайт дарсимиз кеч тугайди ва ўртоғларим билан метрога борсак доейим одам кўп бўлади. Мани картам бор, телефондан пул тушуриб тўлай оламан, лекин ўртоқларимда йўқ, улар хар куни олишлари керак бўлади. Кеч бўлиб қолгани туфайли уларга хам картамдан тўлаб юбораман, лекин уларни хаммаси хам қарзини қайтармайди. Ман хамма нарсага розиман лекин манам пулни ота-онамдан олиб тушураман. Шу ишим тўғрими? Ота-онамни алдаган ёки улардар қарз олган бўлиб қолмайманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар қарз деб тўлаётган бўлсангиз уларга айтиб қўйинг. Улар ҳадя деб ўйлаётган бўлиши мумкин. Ҳамасини қарз сифатида тўлаган бўлсангиз неча марта тўлаган бўлсангиз ўшаларни ҳаммасини қайтариб беришлари керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАҲОРАТ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14159-савол

Ассалому алайкум! Менинг оёғимдан йиринг оқаяпди тахорат олиб бўлиб намоз ўқийман дегунимча йиринг оқаяпди. Шунда хам намоз ўқисам бўладими? 2) Йирингга қарши ароқ қўяман. Кийим ёки танага спирт тегса тахоратга зарар қилмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Таҳоратни эҳтиёт бўлиб олинг ва малҳам қўйиб бирор нарса билан боғлаб олинг. Кейинги таҳорат қилишда ўша боғланган нарсани устидан масҳ тортиб намозларни ўқийверасиз. Ароқ ҳаром, уни ўрнига аптекадан спирт олиб қўйсангиз у учиб кетади, нажосат эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФАРЗАНД ҲАҚИДАГИ САВОЛ

@Savollar_kanal 14157-савол

Ассалому алайкум! Турмушга чиқмай қариган қизга укасининг аёли туғиб бермоқчи. Шариатдаги масаласи қандай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аммасига берилган бола бўлиб, у катта қилиб боққан бола бўлади. Аммо тенгини топиб турмушга чиқиб ўзининг эридан фарзанд туғса яхши. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХОЖАТХОНАНИ ҚУРИШГА ДОИР МАСАЛА

@Savollar_kanal 14155-савол

Ассалому алайкум! Хожатхонани қуришда нималарга амал қилиш керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қиблага олд ёки орқа бўлмаслиги керак. Энг афзали қиблага чап томон бўлсин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОНЛАЙН КУРСЛАРНИ БЕРСА БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 14153-савол

Ассалому алайкум! Ман бир курс сотиб олган эдим(смм бўйича шу курсни ўзимни қариндош амакивачча ака укаларимга ўз жигарларимга) берсам бўладими? Сўраганим сабаби улар ҳам жуда қизиқишади, 1та жияним сотиб олишга пули бор лекин иккинчи катта амакими ўғиллари жуда қийин аҳволда шаройити чатақроқ, шунга ўз курсими икковларига ҳам берсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сотиб олган жойингиздан сўраб кўринг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАЖОСАТМИ

@Savollar_kanal 14151-савол

Ассалому алайкум! Баданга нажосат тегиб қуриган бўлса ва ўша бадани нажосат тегиб қуриган жойини ювиб тушаётган сув хам нажосат бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Нажосат ювилиб асари қолмаса, кейинги сув пок ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАСИЯ САВДО

@Savollar_kanal 14149-савол

Ассалому алайкум! Мен автомашинамни насия савдо орқали сотмоқчиман. Харидор кредитга маиший техника сотиш билан шуғулланаркан ва ойма-ой тўловларни мазкур фаолиятидан тушган пуллар ҳисобидан амалга ошираркан. Ушбу харидорга автомашинамни сотишим жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол соҳа билан иш қилиб тўласа, жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НИКОХ ЎҚИТИШ ХАҚИДА

@Savollar_kanal 14147-савол

Ассалому алайкум! Сизлардан жуда хижолатдаман бу савол мени жуда қийнаб келмоқда. 1. Турмуш қурганимизга 12 йил бўлганда никох ўқитганмиз, аммо ЗАГСдан ўтганмиз. Шу вақт оралиғида бизлар зинокорлар бўлиб қолдикми ва агар шундай бўлса буни каффорати қандай бўлади? Аллоҳдан гунохимизни кечиришини сўраб дуодаман. 2. Эрим қачонки ароқ ичса менга хароми деб бақиради ва шу вақтгача кўп бора айтган, хаттоки ота онамни хам шундай деп хақорат қилади. Бунга қандайдир чора борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сизни «никох ўқитганмиз, аммо ЗАГСдан ўтганмиз» деган гапингизни тушунмадик. Ҳаром ёки ҳалол ҳақида савол бераётганда аниқроқ ва хатосиз ёзинглар.
2). Буни чораси ароқ ичишини даволаб бу жирканч одатдан халос бўлишига эришиш. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА ОНАНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ ТУРМУШ ҚУРИШ

@Savollar_kanal 14145-савол

Ассалому алайкум! Совчи жўнатилган, ота-оналар рози бўлишган бўлса, қиз ва йигит бошқа шаҳарда ўқиб ишлашади. Шу жойда никоҳдан ўтиб бирга яшашмоқчи. Буни уйидагиларга тўйдан кейин айтишмоқчи ёки умуман буни билдиришмоқчи эмас. Бунинг ҳукми қандай бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ота-оналарнинг розилигисиз қилманглар. Бу жуда кўп нотинчликларга сабаб бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАКТАБДА

@Savollar_kanal 14143-савол

Ассалому алайкум! Биз 9-синфда ўқиймиз. Бизни 1 партага ўғил бола қиз бола бирга ўтириб ўқишга мажбурлашяпти шу ҳолатда биз гуноҳкор бўламизми ва қандай йўл тутайлик?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Гаплашманг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎҒИЛ БОЛАНИ СУННАТ(ҲАТНА) ҚИЛДИРИШ

@Savollar_kanal 14142-савол

Ассаламу алайкум! Ўғил фарзанд кўрилганда уни дарров (24 соат ичида) хатна қилдирса бўладими? Биз яшаб турган жойларда ўғил болаларни туғилгандан кейин 24 соат ўтиб хатна қилишади агар ота она ҳоҳлашса, тез битиб кетади деган манода асосан. Хатнани мусулмон бўлмаган дўхтир қилса мумкинми? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мумкин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОР ТЎҒРИЛИГИ

@Savollar_kanal 14140-савол

Ассалому алайкум! Шайх ҳазратлари! Мен яқинда Имом Ғаззолийнинг "Ўлимни эслаш ва ўлимдан сўнг" китобларини ўқиб чиқдим. Бундан ташқари фойдаланилган адабиётлардан шу нарса маълум бўлдики, Ибн Сино Ғаззолийнинг замондоши бўлиб, унга мунофиқ тарзда қараган. Менинг танлаган касбим хуқуқ-тартибот органлари билан боғлиқ бўлиб терговчи бўлиб ишлашни орзу қиламан. Терговчининг қарорига асосан суд-тиббиёт экспертизаси ходимлари одамни ёриш ва кўмилган одамни қабрини очиш (эксгумация)ни амалга оширадилар. Савол: Терговчи томонидан қабул қилинган қарорга ислом дини қандай қарайди?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Имом Ғаззолий ҳақида ушбу саҳифада мақола бор. Ўқисангиз яхши бўлади. Терговчи шариатга мос қарор қабул қилса, яхши қаралади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАННАТГА КИРИШ УЧУН

@Savollar_kanal 14138-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли шайҳ. Қуйидагича саволларим бор эди. 1. Қутайба ибн Муслим саҳобий бўлганми. Домламизнинг айтишига кўра ва тарих китобларимизда ёзилишича у Мовороуннаҳр аҳолисини кўпчилигини қатл этган, қишлоқларни вайрон этган, қадимий урф-одатларни оёқ ости қилган эмиш. 2. Жаҳаннамга кирувчилар (Аллоҳ Ўзи бизни Жаҳҳаннамдан асрасин) у ерда абадий қоладиларми. 3. Бир кунмас бир кун албатта жаннатга кириш учун иймоннинг ўзи кифоями?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Қутайба ибн Муслим саҳобий бўлмаган. У киши ҳақида айтилган гапларга қўшилиб бўлмайди. Албатта, диёримизга Ислом у киши бошчилигидаги фотиҳлар орқали кирган. Сизга Қутайба ибн Муслим ҳақида ажойиб бир ҳодисани келтиришимиз мумкин.Бундан ўн тўрт аср илгари мусулмонларнинг муқаддас китобида бошқа дин ва мафкура эгаларига, душманларига ҳам қонун бўйича мусулмонлар билан бир хилда ва тенг муомала қилиш ҳақидаги оятларнинг битилиши, уларга оғишмай амал қилиниши, инсон ҳуқуқлари масаласидаги жаҳон тарихининг олтин саҳифаларидир.Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, балки таълимотлар олтин саҳифалигича қолиб кетмаган, балки ҳаётга тўлиқ татбиқ қилинган. Бунга мисоллар кўп. Лекин шартимиз фақат биргина мисол келтиришга имкон беради холос.«Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий бошчилигидаги мусулмон фотиҳлар Самарқандга аввал у ернинг аҳолисига, Исломга кириш, аҳднома тузиш ёки уруш қилишдан бирортасини танлашни таклиф қилмай, Ислом қоидасини бузган ҳоларида тўғридан-тўғри кириб олдилар. Ерли аҳоли бу иш Ислом қоидасига хилоф эканлигини англаб етганидан кейин халифага шикоят хати юбордилар. Халифа бу ишни кўриб чиқишни қозига оширди. Қози Қутайба ва унинг одамлари Самарқандни ташлаб чиқишлари лозимлиги ҳақида ҳукм чиқарди. Бу дунё тарихида ғолиб халқ қозисининг мағлуб халқ фойдасига чиқарган биринчи ҳукм эди. Қутайба аскарлари билан Самарқандликларга узр айтиб, чиқиб кетди. Буни кўрган Самрақанд аҳолиси Исломга кирди.2. Жаҳаннамга кирувчилардан мўмин бўлганлари қилганига яраша азобни тортганидан кейин у ердан чиқарилиб, жаннатга киритиладилар.3. Жаннатга кирмай қолиш амал туфайли.Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифларга чуқур назар соладиган бўлсак, банданинг жаннатга киришдан маҳрум бўлиши ҳам унинг қилган баъзи амаллари туфайли бўлади. Аллоҳ таоло шуни ирода қилган. Мўмин банда ўзи қилган баъзи гуноҳлар туфайли маълум муддат жаннатга киритилмаслиги маълум. У мазкур гуноҳнинг жазосини ўтагунича жаннатга киришдан маҳрум қилинади. Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда баъзи катта гуноҳларни қилиш жаннатга киришни ман қилиши ҳақида хабарлар бор.Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир», деган (93 - оят).Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар, қоринларида оловни еган бўлурлар. Ва, шубҳасиз, дўзахга кирурлар», деган (10 - оят).Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳудан ривоят:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қариндошлик алоқасини узувчи жаннатга кирмайди», дедилар». Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилган.Муслимнинг ривоятида:«Қўшниси ёмонлигидан омонда бўлмаган одам жаннатга кирмайди», дейилган.Ҳаммам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Ҳузайфа билан бирга эдик. Бас, унга:«Бир киши гапни Усмон розияллоҳу анҳуга олиб бориб туради», дейилди.Шунда Ҳузайфа унга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Чақимчи жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман», деди».Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган. Демак, баъзи бир амаллар ўз эгасининг жаннатга киришига монеъ бўлиши мумкин экан. Албатта, мўмин банда диндан чиқмаса ва шариатнинг фарзу вожибларини инкор қилмаган, ҳалол ва ҳаромни инкор қилмаган бўлса, қилган гуноҳига яраша жазосини олгандан кейингина жаннатга киритилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДИННИ ХИМОЯ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ НИМА?

@Savollar_kanal 14136-савол

Ассалому алайкум! 1-саволим: Иймонга келишдан, исломни қабул қилишдан мақсад динни химоя қилиш эмасми? 2-саволим: Динни қандай йўллар билан химоя қилиш керак? 3-саволим: Жиход тушунчаси хақида хабар берсангиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Иймонга келишдан мақсад, инсонлик – бандалик бурчини адо этишдир.2. Динни Аллоҳнинг Ўзи ҳимоя қилиб олишини ваъда қилган.Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз.Ушбу зикр-Қуръон, кофир-мушриклар мажнун деб номлаётган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълифи эмас. Уни айнан Биз нозил қилдик. Уни одамлар инкор қилсалар ҳам, тан олмасалар ҳам, йўқ қилиб юбормоқчи бўлсалар ҳам, барибир, «албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз».Ислом даъвати ўз бошидан энг оғир кунларни кечираётган бир пайтда, яъни, мушриклар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ оз сонли мусулмонларни бутунлай йўқотишга, Қуръонни, умуман, номини ҳам қолдирмасликка қасд қилишиб қолган бир пайтда нозил бўлган бу ояти карима ҳақиқий илоҳий мўъжизадир. Агар мазкур китоб ҳақиқий илоҳий мўжиза бўлмаганида, шундай қийин пайтда ишонч ва таъкид билан бу гапларни айтмас эди. Бу бир мўъжиза бўлса, оятдаги ваъданинг юзага чиқиши минг мўъжизадир. Қуръон туша бошлаганидан ҳозирги кунга қадар уни йўқ қилиб юбориш, унга зарар етказиш ва ўзгартириш киритиш учун қанчадан-қанча уринишлар бўлди. Аммо Аллоҳ таоло ваъдаси устидан чиқди. Ўз китобини муҳофаза қилиб қолди. Бу китобнинг бирор ҳарфи ҳам ўзгаргани йўқ. Дунёдаги ҳамма китобларга, ҳатто Инжил ва Тавротга ҳам ўзгартириш киритилди. Аммо Қуръони Карим софлигича қолди. Ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларига ҳам ғаразгўйлар ҳамла қилишди. Оқибатда кўплаб ҳадис илми соҳиблари, улуғ уламоларимиз ҳадисларни бу ҳамладан ҳимоя қилиш учун бир талай ишларни амалга оширишга мажбур бўлдилар. Аммо Қуръони Каримнинг бир ҳарфига ҳам биров тил тегиза олмади. Аллоҳ таоло ваъдасига биноан китобини Ўз ҳимоясига олди.Мусулмонлар бошларидан оғир замонларни ўтказдилар. Улар тамоман бошқаларга қарам бўлиб қолган вақтлар ҳам бўлди. Кўп урф-одатлари ўзгариб ҳам кетди. Аммо Қуръони Карим ўзгармади. Ҳолбуки, Ислом душманларининг, мусулмонлар душманларининг асосий мақсади Қуръонга зарар етказиш эди. Улар мақсадларига ета олмадилар. Аллоҳ Ўз китобини ваъдасига биноан муҳофаза қилиб қолди. Қуръоннинг муҳофазаси Исломнинг муҳофазасидир.Бундан кейин ҳам муҳофаза қилинажаги муқаррардир.3. Бу ҳақда кўп марта тушунчалар берганмиз. Топиб ўқинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСМ ТАНЛАШ ВА ДАМ СОЛДИРИШ

@Savollar_kanal 14134-савол

Ассалому алайкум! 1-саволим: Хожиакбар деб исм қўйиш исломда жоизми? Хожиакбар исмини шархлаб берсангиз, маъноси нима? 2-саволим: Дам солдириш деганда нимани тушуниш керак? Домлаларнинг дам солишлари исломда гунох хисобланмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бу исмни болаларга қўйиш жоиз. Исмларни шарҳланмайди. Бу исмнинг маъноси катта ҳаж дегани.
2. Дам солдириш деганида бировдан дардига даво тилаб дуо қилишни тушунилади. Домлалар шариатга мувофиқ дам солсалар гуноҳ ҳиобланмайди. «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг «Тиб ва дам» китоби чиқди. Ўшани ўқисангиз, бу масалани тўлиқ тушуниб оласиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЧЕРКОВГА КИРИШ

@Savollar_kanal 14160-савол

Ассалому алайкум! Мени саволим қуйидагича: Агар киши ислом динида бўлса, лекин дунёвий билим мақсадида черковга кириш мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Черковда қандай дунёвий илм бўлиши мумкин?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХРИСТИЯНЛАР НИКОҲИ

@Savollar_kanal 14158-савол

Ассалому алайкум! шайх жаноблари, сизга соволим бор эди. Хиристянлардаги никоҳланиш жараёни исломий тарафдан тўғри ҳисобланадими? илтимос иложи борича кенгроқ жавоб ёзиб юборинг.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бошқа диндаги никоҳ Исломда тўғри бўлмайди. Энг кенг жавоб шу.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЧЎЧҚА ТЕРИСИДАН ТИКИЛГАН КУРТКА

@Savollar_kanal 14156-савол

Ассаламу алайкум! Саволим: Чўчқа аъзолари ҳаром эканлигини суҳбатларингиз ёзилган дисклардан эшитиб билдим. Аллоҳ рози бўлсин. Исломни тушуниб, тақво қилиш ҳар бир биродарларимизга насиб этсин. Саволим ҳам шу масалада қишда кийиш учун куртка олгандим, бунга 5 йил бўлди. Уни чўчқа терисидан эканлигини билмагандим, билганимда ҳам ҳаромлиги ҳақида ўйлаб кўрмасдим. Яқин кунларда бир биродаримиз курткани чўчқа терисидан бўлиши мумкинлиги ҳақида айтиб қолди. Кейин текшириб, тушунадиган одамлардан сўраб, у кишини ҳақлигини билдик. Мен шу кунгача масжидларга ҳам курткамда борганман, намоз ҳам ўқиганман. Ҳозир қандай вазиятда эканлигимни тушунгандирсиз. Ўқилган намозлар, жумалар нима бўлди? Аллоҳ асрасин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Билмасдан қилган ишлар узрли. Энди ўша ишни такрорламаслик керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҚШДАН САВОЛ

@Savollar_kanal 14154-савол

Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари сизга саволим қуйдагича: Асли Тошкентликман, тақдир тақазоси билан New York даман, қачон қайтишим номаълум! Мен намозларни қайси тартибда ўқиганим тўғри бўлади?

ЖАВОБ:

Ўн беш кундан ортиқ туришни ният қилган бўлсангиз, тўлиқ ўқийверасиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАСЛАҲАТ БЕРИНГ

@Savollar_kanal 14152-савол

Ассалому алайкум! Шайҳ Ҳазратлари ҳозирда кўпчилик уяли компаниялр ҳизматидан фойдаланишади. Телефон рақамингиз балансини тўлдириш яни пул тўлашнинг ҳар ҳил усуллари бор. Манда бугун бўлган ҳолат билан таништирсам: кимдур адашган ҳолдами билмадим (ўзимми танишларимдан сўраганимда тополмадим) мани рақамимга 5000 сўм миқдорида пайнет усули ёрдамида пул ўтқазворибди. Ман буни кимлигини билмиман ва қанақиб кимдан сўрашниям билмаямман, сўраган одамларим ман тўламадим дийишди. Энди ман учун бу пул ҳалол ҳисобланмайди, ман бу пулли қанақиб эгасини танимаган ҳолатимда розилигини олишим кере ёки бўлмаса у-бу жойга эҳсон қиворсам ўтадими? Жавобингизни кутаман олдиндан котта раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ишни устида турадиганлардан ёрдам сўранг. Умуман қайтариш имкони бўлмаса, ўша миқдорни камбағалларга берасиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЯЛИ ТЕЛЕФОНЛАР...

@Savollar_kanal 14150-савол

Ассаламу алайкум! Шайх ҳазратлари! Кўпчилигимиз уяли телефонларимизга Қуръон сураларини ёки дийний марузалар, суратлар ёки шунга ўхшаш дийний нарсаларни ёздириб оламиз ва гоҳида билиб туриб ичида шунақа муқаддас нарсалар бор телефонимиз билан хожатхоналарга кириб кетамиз. Сизга саволим: Биз гуноҳ иш қиляпмизми ёки бу нарсалар телефонди ичидаги нарсалар бўлгани учун гуноҳ бўлмайдими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби улуғ нарсаларни эҳтиёт қилиш лозим.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАРЗ БЕРМАСЛИК УЧУН ЁЛҒОН...

@Savollar_kanal 14148-савол

Ассаламу алайкум! Шайх ҳазратлари! Бир инсон мендан қарз сўраб келса мен у инсонга аниқ ишонмаганим учун ёки унга қарз бергим келмаса у инсонни хафа қилиб қўймаслик учун пулим бўлатуриб пулим йўқ қарз беролмиман деб ёлғон гапириб бахона қилсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша гапнинг ёлғон қисмини айтмай, қарз бера олмайман, деган рост қисмини айтсангиз ҳам бўлаверади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭР-ХОТИН МУНОСАБАТИ

@Savollar_kanal 14146-савол

Ассалому алайкум! Мухтарам шайх хазратлари. Сизга мени қийнаб келаётган иккита саволим бор эди. 1) Эр аёлига нисбатан яқинликни тўла амалга ошира олмай қолса (касаллик ёки бошқа сабаб билан) ушбу аёлни жавобини бериш керак бўладими ёки бошка бир йўллари хам борми, бунга шариат хукми қандай?2). Ушбу шароит билан оиладаги низо чиққан даврда ўз аёлига "бор уйинга" деб айтилган гап хам талоқ ўрнига ўтади деб ўқидим. Бундай холда қандай йўл тутиш керак бўлади? Олдиндан жавобингиз учун рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай пайтда аёл рози бўлса, юраверади. Истаса ажрашиб кетиши ҳам мумкин. Умуман, ихтиёр аёлда бўлади. «Бор уйингга!» деганда талоқни ният қилган бўлса, тушади. Бўлмаса, тушмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАДИСЛАРНИНГ МАНБАСИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14144-савол

Ассалому алайкум! Қуйидаги келтирилган мазмундаги ҳадисларнинг манбаси, саҳиҳ ёки заифлиги ҳақида маълумот бера оласизми? Ушбу ҳадислар бошқа тилдан фақат мазмунан таржима қилинган ҳолос. 1. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: Аёл киши ҳомиладор бўлган вақтдан бошлаб боласини кўкракдан чиқарадиган пайтигача (яъни эмизмасдан бошқа нарсалар орқали боқишни бошлагандан кейин) ҳуддики Исломий даватнинг чегараларини қўриқлаётган кабидир. Агар мана шу даврда у вафот топса шаҳидлик ажр савобини олади.2.Бир ҳадисга кўра Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи wассалам) шундай дедилар: “( Эй Аёллар!) Эрларингиз сизлардан ҳурсанд бўлган ҳолда сизни ҳомиладор бўлиб қолишингиз ҳудди Аллоҳ йўлида рўза тутганчалик ва кечани ибодатда ўтказганчалик ажр савоб олиш билан тенглиги сизларни қувонтирмайдими. Қачонки тўлғоқ азоблари бошланганда ер юзидади ва осмондаги маҳлуқотларнинг ҳеч бири сиз учун таёрланиб қўйилган қулайликлар ҳақида билмайдилар. Қачонки она болани дунёга келтириб ва уни ко’крак сути билан эмизганда сутини ҳар бир томчиси учун ажр савоб олади. Агар у тун давомида боласи учун уҳламай чиқишга мажбур бўладиган бўлса Аллоҳ йўлида 70 та қул озод қилганчалик ажр савобга эришади. О Саламаат! Бу аёлларни кимлигини биласанми? Улар тақводор, тоғри тарбияланган ва ўз эрларига бўйсунадиган; улардан ношукр болмайдиган аёллардир.”3.Яна бир ҳадисга шундай дейилади: “Агар аёл киши тўлғоқ азобидан вафот этса шаҳидлик сифатига эришади.”4.Ҳазрат Маил бин Ясаар (р.а) ривоат қилади: Расулуллоҳ (Соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “ Севимли ва кўп бола туғиб берадиган аёлларга уйланинглар чунки Қиёматда мен бошқа умматлар билан мусобақалашаман ва сизларни сонингиздан( ко’плигингиздан) фаҳрланаман.”5.Расулуллоҳ (Соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “ Аёлни болага берган ҳар бир томчи кўкрак сути уни ҳудди бир маҳлуқотга ҳаёт берганлик ажричалик бўлади. Қачон кўкракдан чиқариб боқишни бошлаганда эса фаришталар қўллари билан онани елкасини силаб унга шундай дейишади: Муборак бўлсин! Ўтган гуноҳларинг кечирилди, энди ҳамма нарсани ҳудди бошидан бошлагандай бўласан.”Жавобингиз учунолдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бошқаларини топа олмадик. Таржима нотўғри бўлса керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#ҳазратим

«Хислатли ҳикматлар шарҳи» китоби

Ушбу асар шайх Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Ҳикамул-Атоийя» номли китобларининг таржима ва шарҳи ҳисобланади.

Таржима ва шарҳ муаллифи Ҳазратимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳдир.

Мазкур тўпламни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, kitoblardunyosi.uz сайтимиздан буюртма беришингиз мумкин.

👉 Нархи: 243 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАДИС ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14141-савол

Ассалому алайкум! Бир кишидан ҳадис эшитдим бошқа тилда гапиргани учун яхши тушуна олмадим ман тушунганим "Ислом эркак кишини олов тилла, кумуш ва темирни эритгандай эритади. Ким ислом динига кирсам ислом менга дабдабали ҳаёт беради дунёйимни орттиради ва кунларимни ҳотиржам ўтказаман, етишмовчиликлар бўлмайди деб ойласа адашади бундай ҳаёт фақат жаннатда" илтимос шу ҳадисни тўлиқ арабча матни ва таржимасини ёзиб юборсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу Ҳаж сурасининг тафсирида келадиган бир воқеъа. Унда бир одам Исломни қабул қилганидан кейин кўзи кўр бўлиб, бойлигидан ажраб, фарзандларидан баъзилари вафот топганида исломдан ёмон гумонга бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб «Мен Исломдан чиқаман, рухсат беринг» деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ислом ҳеч кимни чиқариб юбормайди» дейдилар. Шунда у одам «Исломга кириб ҳеч қандай фойда кўрмадим, мол-дунё, қўзим, фарзандларим кетди» дейди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ислом, унга кирган одамни олов темирни, кумушни, тиллони қолибга солгандек қилиб қўяди» деган маънода гап айтадилар(имом Зайлаий - Ҳидояни хадисларини тахриж қилган ханафий муҳаддис олим буни заиф деганлар). Шунда Аллоҳ таоло "Ҳаж" сурасида қуйидаги оятини нозил қилар экан: 
 وَمِنَ النَّاسِ مَن يَعْبُدُ اللَّهَ عَلَى حَرْفٍ فَإِنْ أَصَابَهُ خَيْرٌ اطْمَأَنَّ بِهِ وَإِنْ أَصَابَتْهُ فِتْنَةٌ انقَلَبَ عَلَى وَجْهِهِ خَسِرَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةَ ذَلِكَ هُوَ الْخُسْرَانُ الْمُبِينُ۝ 
11. Одамлардан Аллоҳга бир томонлама ибодат қиладиганлари ҳам бор. Агар унга яхшилик етса, кўнгли тўлур. Агар унга бало етса, юз ўгириб кетур. У дунёда ҳам, охиратда ҳам зиён кўрур. Ана ўша очиқ-ойдин зиёндир.Мунофиқлар Исломга фақат бир тарафни ўйлаб, ундан ўзларига яхшилик – фойда етишини кўзлаб кирадилар. Агар Исломга кирганидан кейин кўзланган фойда ҳосил бўлса, хотиржам юраверади. Аммо кўзланган фойда ҳосил бўлмаса, юз ўгириб, динни тарк этади. Улар бу қилмишлари билан икки дунёда ҳам зиён кўрадилар.Мунофиқлар субутсизликлари туфайли, аввало, бу дунёда катта зиён кўрадилар. Охиратда эса жаҳаннамнинг энг қаърига тушадилар. Бундан ортиқ зиёнкорлик бўлмаса керак.Ислом тижорат эмаски, унга фойдани кўзлаб кирилса. Ислом – иймон, эътиқод, Аллоҳга бандалик қилиш, Унинг йўлида жонни ҳам, молни ҳам фидо этиш, ҳар хил бало-офатларга бардош бериш, демакдир. Ана ўша синовлардан ўтганлар икки дунё бахтига сазовор бўладилар. Аммо Исломга муайян фойдани кўзлаб кирган, ўша фойдага эришса, хурсанд бўлиб, эришмаса, динни тарк этиб, юз ўгириб кетадиган мунофиқлар икки дунёда зиён кўришлари муқаррар. Аслини олганда, мунофиқ кимса Исломдан, Аллоҳдан юз ўгириб, қаёққа ҳам борарди, кимга ҳам топинарди? ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒАЙРИДДИН ГИНЕКОЛОГ

@Savollar_kanal 14139-савол

Ассалому алайкум! Муслима аёллар ғайриддин ва ғайримуслима (корейс, рус ёки армани) аёл гинеколог шифокорига бориб даволанса бўладими? Бу кўп муслималарни ўйлантирган саволи.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Муслима аёл шифокор бўлмаса, даволанса бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХОМИЛА АБОРТИ

@Savollar_kanal 14137-савол

Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур 2та фарзандим бор 2ласини ҳам кисирва билан дунёга келтирганман. 2 фарзандимни аператсия қилишганда ҳали чоклари яхши битмаган экан вирачлар роса қийналдик дейишди. Кейинги фарзандига камида 5йил сақланмаса бачадон ёрилиб кетиши мумкин дейишган. Аммо 1йил ўтиб ҳомиладор бўлдим ва уни дунёга келтиришга уйдагилар ва доктирлар рухсат бермади ва абортга рози бўлдим. Шундан бери мени виждон азоби қийнаб келмоқда. Саволим шуки мен гуноҳкорманми. Тавба қилсам Аллоҳ шу гуноҳимни кечирадимикан. Албатта Аллоҳ кечиргувчи. Номоз ўқийман эсимга тушса йиғлайман қилган гуноҳимдан.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳомила туғилса қанчалик зарар бўлишини биз билмаймиз. Шаръий узр даражасида бўлмасдан олдирган бўлсангиз гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХИЖРИЙ 2 ЙИЛ ШАББОН ОЙИ

@Savollar_kanal 14135-савол

Ассалому алайкум! закот ва руза 2чи хижрий йил шаббон ойида фарз булишган.Руза Шаббон ойининг 10чи кунида фарз булган. Закот рузадан олдинрок фарз булганми? ёки Кейинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уламолар «Закот иккинчи ҳижрий йилнинг рамазон ойида 28-куни фарз бўлган» деб айтган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХИЗР НОМИ БИЛАН ҚИЛИНГАН ДУО

@Savollar_kanal 14133-савол

Ассалому алайкум! Ўзбекларда, топганинга Хизр барака берсин деб дуо қилиш бор. Шу нарса тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал