savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ФАҚАТ АЁЛЛАР ЎҚИСИН!

@Savollar_kanal 14132-савол

Ассалому алайкум! Аёлимни сизларга саволи: бола бўлмаслиги учун спирал қўйилади. Бунда тухум уруғланиб, кейин тушади. Бу Аллоҳ берган хомилани ўлдиришга кирмайдими? Жавобингиз учун рахмат

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу масалани кўп марта ёритганмиз, топиб ўқинг. Фақат аёлнинг ҳаёти ёки бирор аъзоси ҳалокатга учраши муқаррар бўлгандагина истисно тариқасида рухсат берилган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТУРЛИ САВОЛЛАР

@Savollar_kanal 14130-савол

1. Хикоя ва романларда мавжуд булмаган одамлар ва ходисалар хакида суз боради. Бу каби адабиётлар кайсидир мавзуга эътиборни каратиб, ибрат булади. Аммо якинда Пайгамбаримиз :сав нинг «Энг ёлгон гап – икки кузи билан курмаган нарсани курдим, демокдир» деган сузларини укиб колдим ва хикоя ва роман ёзиш хам ёлгон тукишга кирмасмикин деган савол кийнай бошлади. Кейин уша хикоялар ичида кахрамонларнинг туш куришлари хам булиши мумкин. Пайгамбаримиз с.а.в нинг ёлғон туш тукиш хақида хадислари бор. «Кимки ёлгон туш тўқиса, қиёматга унга икки қилни бир бирига боғламоқ амр қилинади, аммо у қанча уринса хам эплай олмайди». Умуман олганда хаётда бўлмаган ходисалар хақида тўқиб ёзиш (ибрат учун бўлса хам) тўғрими ёки бу хам ёлғоннинг бир турига кириб қоладими?  2. Эр ёки хотин вафот топиши билан улар бир бирларига номахрам бўладиларми? 3. Исломда вақтинчалик махрамлик борми ёки бу хам мутъа никохи каби нарсами? 4. Агар инсонда маълум бир микдорда ортикча пул булса, уни бирор камбагал-фақирга берган афзалми ёки Исломга фойдаси тегадиган манбаларга (китоб, кино, болалар учун филм) тайёрлашга харажат килиш афзалми? 5. Аёл киши учун Фарзи Айн бўлган ила нима? 6. Рак касаллигининг охирги стадияларида оғрик қолдириш учун морфий каби наркотик моддалардан укол қилинади. Шундай холатда бу каби моддалардан фойдаланиш жоизми? 7. Спиртли ичимлик ичиб ва шу сабабли оламдан утган, қайси диндан эканлиги номаълум бўлган кишининг хаққига дуо қилиш жоизми? 8. Аёл киши хаёти давомида бир неча кишига турмушга чиққан бўлса, у жаннатда қайси эри билан бирга бўлади? 9. Қизимга соғлиги яхши эмаслиги туфайли докторлар художественный гимнастика билан шуғуллансин дейишди. Аммо хўжайиним иккиланиб турибдилар: «Бу яхшимикин ёки кейинчалик бирор зарари бўлсачи тарбиясида» дея. Шундай жойларга қизларни бериш яхшими? Жавобларингиз учун олдиндан рахмат. Аллох рози булсин, Хазрат.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/628


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЯНА ПАЙҒАМБАРИМИЗ ҲАЁТЛАРИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14128-савол

Кадрли шайх ҳазратлари! Кўрсатган ҳимматингиз учун ташаккурлар. Шу саволга бобомиз айнан ўзингиздан жавоб олмоқчи. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (С.А.В) милодий 571 йил туғилганлар. 622 йили ҳижрат қилганлар. Ва ҳижратининг ўн биринчи йили яни 62 ёшида вафот этганлар. Шу тўғрими? Олдиндан катта раҳмат. Нишонлик Муллахудоёр бобо номидан.

ЖАВОБ:

Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилишлари- Фил йили, 12-Робеъул Аввал. (570 мелодий сана. 20 апрел) Пайғамбар алайҳиссаломнинг Мадинага ҳижратлари-пайғамбарликнинг ўн тўртинчи йили, Сафар ойи-Биринчи ҳижрий сана. Пайғамбар алайҳиссаломнинг вафотлари - Ўн биринчи ҳижрий сана, иккинчи робийъул Аввал. У зот 63 ёшда вафот этганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒИЙБАД

@Savollar_kanal 14126-савол

Ассалому алайкум! Шайх ҳазратлари, сиздан сўрамоқчи бўлган саволим бор эди. Биррор инсонни кимлигини билдирмасдан ёки исмини ўзгартириб ўша инсон ҳақида гапирса ғийбадга кирадими ёки кимлигини танитмагани учун ғийбад ҳисобланмайдими? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аввало ғийбад эмас ғийбат. Бировни ўзи йўқ пайтида ёмонлаш ғийбатдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КОМПИЮТЕР ЎЙИНЛАРИ

@Savollar_kanal 14124-савол

Ассалому алайкум! Шайх ҳазратлари! Компиютер ўйинларини пулга ўйнатадиган жой қилиб пул ишласа бўладими? Мени иккилантирб қўйятган нарса бу компиютер ўйинларини кўпроқ ёшлар (мактаб ўқувчилари) ўйнашади шунинг учун нима қилишни билмай турибман. Илтимос менга маслахат беринг.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Иккиланган нарсангизни қилмаганингиз афзал. Бошқа шубҳасизроқ нарса топинг. Аллоҳ барака беради.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҲЛИ КИТОБ АТАМАСИ

@Savollar_kanal 14122-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли шайх ҳазратлари мен "Ислом тарихида аҳл ал-китоб мақоми берилган динлар" мавзуси бўйича илмий иш олиб бораётган эдим шу мавзу бўйича баъзи нарсаларга аниқлик киритиб олиш мақсадида сизга савол йўллаяпман саволлар қуйидагилардан иборат1. собиий ва мажусийлар аҳли китобми агар улар аҳли китоб бўлса уларнинг самовий китоблари қайси ва пайғамбарлари ким баъзи тафсир китобларида уларни аҳли китоблиги ҳақида тахминий гаплар ёзилган экан2. Аҳли китоб атамаси қачондан бери ишлатила бошланган3. жизя фақат аҳли китоблардан олинганми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Илмий иш қилган одам бу тарзда иш тутиши яхши бўлмаса керак. Шу билан бирга «аҳли китоб мақом эмаслигини ҳам айтиб қўймоқчиман. Сизга «Тафсири Ҳилол»дан ўзингиз сўраган саволларга жавоб топишингиз мумкинлигини эслатишга ижозат берсангиз. Илмий ишингизда мувофақиятлар тилаб қоламиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЙЛАНИШ ХАҚИДА

@Savollar_kanal 14120-савол

Ассалому алайкум! Мусулмон, ўзбек йигити татар миллатидаги қиз билан турмуш қурса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар ўша қиз исломда ёки хиристян динида бўлса, бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УХЛАШ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14118-савол

Ассалому алайкум! Биз толиби илмларга неччи соат ухлашликни тавсия қиласиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар ким ўз ҳолига қарайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЗРЛИ ҲОЛАТДА ҚУРЪОН ЁДЛАШ

@Savollar_kanal 14116-савол

Ассаламу алайкум ҳурматли домла!Бу саволни беришдан олдин беҳаёлик бўлган бўлса сиздан узр сўраймиз.Бир оз бўлса ҳам саҳобия аёллар тутган йўлни афзал билдик.Бизни эшитишимизча Миср, Саудий Арабистони каби давлатларда Қуръони каримни ҳайз ҳолатида бўлса ҳам дарс миқдорида ёдлашар экан. Буни бизни исломий ўқув масканларимизда ҳам жорий қилиш мумкини? Ҳурмат билан муслима қизингиз!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! - Имом Термизий, Ибн Можа ва бошқалар Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳайзли аёл ҳам, жунуб ҳам Қуръондан ҳеч нарсани қироат қилмайди», деганлар.Аммо ҳайзли аёл таълим учун ҳарф-ҳарф қилиб ўқиса жоизлигига уламолар рухсат берганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЛАБАНИНГ ҲОЛАТИ

@Savollar_kanal 14114-савол

Ассалому алайкум!  Муҳтарам шайҳ ҳазратлари. Мен талабаман. Жума куни 3 пара дарсимиз бор. Жума номози вақтида дарсда бўламан. Жумага бориш учун нима қилишим керак? Тўғри йўлни кўрсатганингиз учун раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби ҳолатларда чора тадбир қилиб йўл топиш ҳар кимнинг шахсий вазифаси. Бошқа одам шароитни тўлиқ тушунмагани учун сизга у ёки бу ишни қилиш борасида кўрсатма бериши қийин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТЎНҒИЗ ТЕРИСИДАН ТИКИЛГАН БУЮМЛАР

@Savollar_kanal 14112-савол

Асссалому алайкум! Ҳазрат, савол шундай. Ҳозирги пайтда тўнғиз терисидан тикилган буюмлар ҳақида нима дейсиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби нарсалар нажас эканлиги кўп марта айтилган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАЪЛУМОТ ВА ТАКЛИФ ВА САВОЛ

@Savollar_kanal 14110-савол

Ассалому алайкум! Эзгу ишларимиз Аллоҳ йўлида, ислом тараққиёти учун ва биз каби дини исломни ўрганаётган бандалар устози бўлаётганларга Аллоҳ таоло эҳсону офиятлар билан марҳамат кўрсатсин деб дуо қиламиз. 1. Ақш ва англия олимлари ҳисоб-китобларига қараганда 2006-йилда дунёда насроний динига 2 миллиард 140 миллион киши, ислом динига эса 1 миллиард 790 миллион киши эътиқод қилар эканлар. Насроний дини вакиллари йилига 1.3% га кўпаяётган бўлсалар ислом дини вакиллари йилига 2.9% га кўпаяётган эканлар. Ҳисоблаб кўрсак агар ўсиш иншааллоҳ камида шу равишда кетса 2017 йилда ислом дини вакиллари носоро дини вакилларидан ошиб кетадилар. 2025-йилда эса ислом дини вакиллари 300 миллион кишига носоро дини вакилларидан ошиб кетадилар. Аллоҳга беадад шукур.  Таклиф:  1. Менимча ҳозир Тошкент ислом маданияти пойтахти бўлиб турган пайтдан фойдаланиб одамларга исм қўйиш ҳақида бир фатво эълон қилиш керак. Орамизда кўпларнинг исми Аллоҳ исмларидан бири билан аталади. Кўпинча “абду” қўшилмайди; қосим, абдулқосим исмларини ҳам кўп учратамиз, руҳуллоҳ, шоҳруҳ, шаханшоҳ, шоҳжаҳон исмлари мэнимча умуман мумкин эмас, илтимос халқимизни бундай янглишмовчиликлардан қутқарайлик. 2. Тошкентдаги катта масжидларидан бири кираверишида икки четида ўзбек, рус, араб ва инглиз тилларида “тошкэнт мусулмонлар диний идораси ........масжиди деб ёзилган. Шунда инглиз тилида ёзилган вариантида “диний” сўзини “религиоус” эмас “рэлижий” деб хато ёзиб қўйибдилар. Бу хато худди “малоика” сўзини “малик” деб ёзиб қўйгандекдир. Шайх жаноблари, агар ўзгартириш жидий иш десангиз ва эмаилимга мурожаат қилсангиз масжид қайси эканлигини айтаман. Агар бу унчалик муҳим эмас бўлса Аллоҳ мени кечирсин(масжид имоми ҳечқиси йўқ шундай турса кўз тегмайди дедилар). Саволлар: 1. Ҳозирда яхши маънодаги мусиқани тинглаш мумкинми, биродарим сўраган эдилар. 2. Савдода шариат бўйича товарга 20% устама қўйиш вожибми? Агар харажатлар туфайли 35% қўйишга тўғри келсачи. Жавобингиз муҳим. 3. Пайғамбаримиз агар ипак мана бундай(қўллари билан кўрсатиб) йўл-йўл бўлса кийиш мумкин деганлар. Шуни изоҳлаб берсангиз. 4. 100% ипакдан тайёр бўлган галстук тақиш жоизми? 5. Кўпларни ўйлантирган савол: Каъбадаги тошнинг мўжизавий томонлари ҳақида айтиб беринг(ҳавода муаллақ турадими?) 6. Ювинмаган юз билан, иложсиз ҳолат бўлиб қолса, салом бериш ҳамда алик олиш мумкинми? 7. Автобусларда мозор ёнидан ўтиб кетаётганда қўл билан дуо қилмаса ҳам жоизми, яъни ичида дуо қилиб маҳфий омин дэса? 8. Шом вақти ухламаслик керак дейишади, бунга сабаб недир, мумкин бўлса атрофлича тушунтириб беринг. Раҳмат Аллоҳга бэадад шукурки яқиндан мен ва шу сайт сабаб кўп биродарларим Аллоҳ ибодатидалар, шунинг учун диниислом арконларига тўлиқ амал қилиш ниятидамиз, шу сабаб юқоридаги саволларни бераяпмиз. Аллоҳ рози бўлсин

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/615


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЛТИМОС САВОЛИМА ЖАВОБ БЕРСАНГИЗ...

@Savollar_kanal 14108-савол

Ассалому алайкум ҳурматли шайх жаноблари! Силадан сўрамоқчидим... Қиз болани хижобга киришида ота-онаси қаршилик қилса, уларга қарши чиқиш мумкинми? саволим жавобсиз қолмиди деган умиддаман

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мумкин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДИСКДАН КЎЧИРИБ ОЛИШ ХАРОММИ

@Savollar_kanal 14106-савол

Ассалому алейкум ҳурматли Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф устоз! Савол: Утозлар маърузалари ёзилган дискларни орқасига кўчириб олиш кўчириб сотиш харом деб ёзилган. Мен кўчириб оламан холос, уйда ва ишхонада эшитиш учун, шу харомми энди устоз? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз ўйлаб кўринг. Кўчириб олиш ҳаром деб ёзилган бўлса, бу саволга ўрин ҳам қолмаса керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШЕРИКЛИК ИШ ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 14104-савол

Ассалому алейкум! Мухамммад Содик Мухаммад Юсуф устоз. Бир кишидан мисол 5 минг пул олинса унга 2 минг қўшиб бераман деб айтиб олса 40 кунга шу нимага киради устоз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу рибохўрликка киради.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЛОҚ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14131-савол

Ассалому алайкум! Саволим талоқ ҳақида. Синглим икки ой олдин қиз узатди. Яхши яшаб келишаётган эди, қайнона бувижониси шахсиятига тегадиган гапла билан ҳақоратлайдиган бўлиб қолди, Куёв билан ҳам ораларига совуқчилик туширишга ҳаракат қиляпти. Жияним ёшлик қилиб отасини уйига келиб қолди. Куёв бошинг очиқ жавобини бердим депти. Эртасига буюмларини олишга борсак қуда тараф биз ажратмаймиз бирга яшашсин дейишди, қизимиз ҳам конди. Ота уйига келиб об кеган кийимларини олишга келди шу орада Куёв тел қилиб талогини бердимку нмага яшайман дединг ғурурин борми депти. Талоқ туштими ёқми шуни билмоқчимиз. Қуда тараф никоҳ оқитворамиз яшашаверади дейишяпти, қандай ёл тутайлик.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Куёвни айтган гапларидан талоқ тушган. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ҳузурида кўриш керак. Улар ўзларига яқин жойдаги тақволи аҳли илмга учраб маслаҳат қилсинлар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИНВЕСТОРНИНГ ТОПГАН ПУЛИ ХАЛОЛМИ?

@Savollar_kanal 14129-савол

Ассалому алайкум! Инвесторлик яни бошлангич тадбиркорларга уз бизнесини бошлаш учун пул бериш.Ва бизнесни бошлагандан кейин хар бир фойдадан малум бир улуш олиш халолми? Масалан 100минг сум пул бериб хар ой 50 мингдан фойда олиш

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Пул нима шартнома ва келишув асосида бериляпти? Шариат жоиз қилган шартлар асосида бўлса ва фойдани рақамларда тайин қилмасдан шартнома қилинса жоиз. Шартномани исломий молиядан илми бор одамга кўрсатиб ҳолол шартлар билан иш бошланглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ

@Savollar_kanal 14127-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирда намоз вақтларини кўрсатувчи ҳар хил дастурлар мавжуд, манам шу дастурлардан фойдаланиб намоз вақтларини кўриб намозларни ўқийман. Лекин бомдод намозини ва бошқа намозларни ҳам азондан олдин ўқиш мумкин эмас деб эшитиб қолдим гарчи намоз вақти кирган бўлса ҳам. Намоз вақти кирган бўлса ва биз азон айтилишини кутмасдан ҳам намозни ўқийверсак жоизми. Узи азондан олдин ўқимаслик керак деган тшунча мавжудми

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша намозни тўғри тақвимдаги вақти кирган бўлса ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУСУЛМОН БЎЛМАГАН ДАВЛАТГА ЯШАШ УЧУН КЎЧИБ ЎТИШ

@Savollar_kanal 14125-савол

Ассалому алайкум! Мен грин карта ютсам ва АҚШга ойилам билан кўчиб ўтсам гунохкор бўлиб қолмайманми? Олимларимиз бу масала бўйича нима дейишади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Кўчиб ўтиш ёки яшашингизга шаръан монеълик йўқ. Қаерда бўлса ҳам яшаб, ҳаром ишларни қилиш ёки қилмасликка эътибор берилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТИРИК БАЛИҚ ИСТЕМОЛИ

@Savollar_kanal 14123-савол

Ассалому алайкум! Бизни водийда тирик балиқ истемол қилиш масканлари бор. Кирсангиз ҳовуздан тирик балиқни тутиб тарозидан ўтказиб 20 дақиқа ичида қовуриб олиб келишади. Тирик балиқни қовириш учун балиқни қозонга тиригича солади ёки бош қисмига қаттиқ жисим билан уриб ўлдириб сўнг солади. Динимизда бу ҳолатни ҳукми қандай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сўйиладиган ҳайвонга ҳам зулм қилмасдан, қийнамасдан сўйиб пишириш керак. Балиқларда тасмияни айтиб сўйиш шарт эмас. Қайси йўл билан ўлдирилса ҳам ҳалол бўлаверади. Нима билан ўлгани маълум бўлмай сув устида қорни юқорига бўлиб оқиб келган балиқни еб бўлмайди.Жониворларни сўйишнинг исломий усулиАллоҳ таоло «Моида» сурасида мусулмонлар учун ҳалол қилинган гўштларни баён қилиб, жумладан, шундай марҳамат қилади: «…сўйиб ‎олсангиз (ҳалол)». «Сўйиб олсангиз» деб таржима қилинган сўз ояти каримада «заккайтум» (ذكيتم) деб келган. Бу сўз барчамизга маълум бўлган закот сўзига ўзакдош бўлиб, поклик, ўсиш маъноларини англатади. Унинг «тазкия» шакли эса «поклаш» деганидир. Ислом шариатининг жонивор сўйиш усули қуйидаги шартларнинг бажарилишини тақозо этади:a. Ҳайвон ўткир, жуда кескир тиғли асбоб (пичоқ) билан сўйилиши лозим. Шунингдек, жонивор қийналмаслиги учун тез сўйиш ҳам шарт.b. Сўйганда жониворнинг нафас йўли (ҳалқуми), томоғи ва қон томирлари кесилиши керак.‎Араб тилидаги «забиҳа» феъли сўйишни англатади. Забҳда ҳайвоннинг бўғзи, нафас йўллари (трахея) ва бўйнидаги қон томирлари кесилади, бироқ орқа мияси кесилмайди. c. Жонлиқнинг қони оқизиб юборилиши шарт.Жонлиқнинг бошини узишдан аввал унинг қони имкон қадар тўлиқ оқизиб юборилиши керак. Бундан мақсад шуки, ҳайвоннинг танасида турли микроорганизмларнинг урчиши учун қулай муҳит бўлган қон қолмаслиги керак. Орқа миянинг кесмай турилади, бунинг ҳикмати шуки, орқа мия кесилса, юракка борувчи нерв толалари узилиб, юрак тўхтаб қолиши, натижада томирларда қон қотиб қолиши мумкин.‎2. Қон микроб ва бактериялар учун қулай муҳитдир.Дарқиқат, қон – микроблар, бактериялар ва токсинлар кўп учрайдиган жойдир. Шунинг учун қоннинг тўлиқ оқизиб юборилиши талаб қилинадиган шаръий сўйиш усул гигиена талабларига тўлиқ жавоб берадиган усулдир. Шу тариқа сўйилган гўштга қондаги бактериялар, токсинлар ва микроб каби турли хил зарарли моддалар ўтиб қолишининг олди олинади.‎3. Шаръий усулда сўйилган гўшт кўпроқ вақт бузилмай сақланади.Шаръий талабларга кўра сўйилган гўшт узоқроқ вақтгача бузилмай сақланади, чунки унинг таркибидаги қон миқдори бошқа усулларда сўйилган гўштларга қараганда камроқ бўлади.‎4. Шаръий усулда сўйилган ҳайвон оғриқни сезмайдиБўйин томирлари кескин ҳаракат билан кесиб юборилса, миянинг оғриқ сезувчи асаб толаларига қон бормай қолади. Натижада ҳайвон оғриқни сезишдан дарҳол тўхтайди. Шунинг учун ҳам, шаръий усулда сўйилган ҳайвоннинг оёқларини типирчилатиб, бор кучи билан зўриқиши оғриқ туфайли эмас, балки мушакларнинг тез-тез қисқариб, бўшаши, танадан қоннинг шитоб билан оқиб чиқиши туфайли юз беради. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭР ВА ХОТИН ЖАМОАТ НАМОЗИ

@Savollar_kanal 14121-савол

Ассалому алайкум! Эр ва аёли бирга жамоат бўлиб намоз ўқишса эр имом бўлиб қандай ният қилади? Ниятда нима деб ният қилади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фалон намозни ортимдагиларга имом бўлган ҳолда ўқишга ният қилдим дейди бўлди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН НАФЛ НАМОЗ

@Savollar_kanal 14119-савол

Ассалому алайкум! Жума намозига борганда жума намози ҳали бошланмай туриб қандай намозлар ўқилади? Кўпчиликни кузатганимда масжидга кириб келиб намоз ўқишади ва ҳамма хар ҳил тартибда ўқишади бир хиллар 2 ракат яна бир хиллар 4 ракат. Бу қандай намоз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Масжидга кирганда ўқиладиган намоз бор шуни ўқишади.
Таҳиятул масжид намози
Намозхон масжидга кирганида агар фарз намозлари адо этилмаётган бўлса, масжид билан саломлашиш ниятида ўқийдиган намози «таҳийятул масжид» дейилади. Бу намозни икки ёки тўрт ракат ўқиса бўлади. Афзали тўрт ракат ўқишдир. Агар масжидга кирган киши жамоатнинг равотиб суннатларни ёки фарзни ўқиётганини кўрса, таҳийятул масжид намозини шу суннат ёки фарзларга қўшиб ният қилади. Шу билан у суннат ва ёки фарзга қўшиб таҳийятул масжидни ўқиганлик савобини олади. Аммо ниятни қилмай, суннат ёки фарзнинг ўзини ўқиса, ундан таҳийятул масжид намозини ўқиганлик савобига эришмайди. Таҳийятул масжид намозини масжидга кирган киши ўтирмасдан олдин ўқиши суннат ҳисобланади.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин», деганлар» (Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилган). Бу икки ракатли намоз «таҳийятул масжид» (масжид саломи) намози дейилади.
Шофеъий ва ҳанбалий мазҳабида таҳийятул масжидни қай вақтда бўлса ҳам: намоз ўқиш макруҳ ёки имом хутба ўқиётган пайтда ҳам ўқиш керак, дейилади. Моликий ва ҳанафий мазҳабларида эса, имом хутба қилаётган бўлса, таҳийяти масжид ўқилмайди. Шунингдек, ҳанафий мазҳабида намоз ўқиш макруҳ пайтларда ҳам таҳийятул масжид ўқилмайди. Намозхон масжидга кириши билан фарз намозни ёки бошқа бир намозни ўқисаю, таҳийятул масжидни ўқишни ният қилса, таҳийяти масжид ўрнига кифоя қилади. Борди-ю масжидга бир кунда бир неча бор кирадиган бўлса, бир марта ўқиса кифоя қилади.
Бу намознинг ҳукмидан Масжидул ҳаром истисно қилинган. Бу масжиднинг таҳийяти тавоф билан бўлади.
 Масжидга кирганда бирор узр билан таҳийятул масжид намозини ўқий олмаса, «Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни айтса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ

@Savollar_kanal 14117-савол

Ассалому алайкум! Айтингчи жума куни пешин намози қай тартибда ўқилади ва жума намозидан олдин ўқиладими ёки кейин ўқиса ҳам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бирор шаръий узр билан жумага бормаган одам пешин намозини ўқийди. Намозни вақти кириши билан, жума намози ўқилмасдан олдин ўқиса ҳам бўлади. Лекин масжидда жума адо қилинганидан сўнг ўқиши афзал ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲОМИЛАДОРНИ НИКОҲИМГА ОЛСАМ МУМКИНМИ

@Savollar_kanal 14115-савол

Ассалому алайкум! Бир қизини никохимга омохчиман, лекин у қиз хомладор, уни эри унга талоқ қўйган, у қиз хомладор ман ашу қизди ўз никохимга омохчиман фарзандига оталик қилсам ўзи билан бир жойда яқинлик қилинса зино боб қомидими? Никохимга осам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аёл киши талоқ қилингандан кейин идда ўтириши керак. Иддаси тугамагунча эрга тегиши мумкин эмас. Ҳомиладорнинг иддаси боласини туққунича бўлади. Иддаси тугамасдан ўқилган никоҳ боғланмайди. Иддада ўтирган аёлга у билан турмуш қуриш ҳақида гапириш ҳам мумкин эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚИМОРГА ПУЛ ТИКМАСДАН ЎЙНАСА

@Savollar_kanal 14113-савол

Ассалому алайкум! Мен футболга қатнайман, мурабийлар пул қўйиб ўйнашади. Мен хам улар билан ўйнайман, лекин пул бермайман. Шу қимормасми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу айни қимор бўлиб, пул тикмасангиз ҳам ўша қиморда иштирок этганингиз учун гуноҳига шерик бўласиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СУҒУРТА ПУЛИ

@Savollar_kanal 14111-савол

Ассалому алайкум! Мен давлат ишчисиман. Яқинда ишхонамизга суғурта компанияси ходими бир таклиф билан келди. Унинг таклифи шундай: - бизга ойлик иш хақингизни ўтказсангиз 5 кундан кейин сизга тўлиқ ойлигингизни ва сизни ойлигингиздан ушланадиган 12% лик солиқ суммасини ярмини қўшиб қайтарамиз деди. Яъни давлат ишчилари хар ойлигидан 12% солиқ тўлайдилар. Суғурта компанияси эса ойлик ва солиққа кетиши керак бўлган маблағни хам оладида ўша солиққа кетадиган пулни ярмини ўзига қолдириб ярмини бизга қайтаради. Бу солиқдан қочишку десам, тегишли қарорларни кўрсатди. Ушбу холатда суғурта компаниясига розилик берсак ва 5 кундан сўнг ойлигимиз ва солиқ суммасининш ярмини олсак, рибо бўлиб қолмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОИЛАВИЙ

@Savollar_kanal 14109-савол

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга 1йил бўлди яқинда фарзандлик бўлдим лекин онам бу келинини уйга сиғдирмадила уйга жўнатиб юбордилар фарзандлик бўлганимга 10 кун бўлди ҳолос. Энди бу болмага хотинимга бирор нарса олиб берсам сендан рози эмасман берган сутумга розимасман дедилар. Мен бу ҳолатни қандай йўл тутай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аёлингиз ва фарзандингизни нафақаси сизни зиммангизга вожиб. Онангизга билдириб ўтирмасдан уларни ҳолидан хабар олиб туринг. Эҳтиёжларини қилиб беринг.  Аллоҳнинг буйруғининг олдида онангизнинг норозиликлари ҳеч нарса эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СОТУВДА БЎЛГАН КИТОБНИ САЙТДАН БЕПУЛ КЎЧИРИШ

@Savollar_kanal 14107-савол

Ассалому алайкум! Мен «Ибодати исломия» китобини интернетдан қидириб кўрдим. Лекин сотувда йўқ экан (бир сайтдан ташқари). Кейин Ҳилол нашрдан электрон вариантини қидириб кўрдим, у ерда йўқ экан. Лекин баъзи сайтларда бепул электрон варианти бор экан - мадраса.уз (адашмасам сизларга тегишли экан), азон.уз да. Кейин шу сайтдан - мадраса.уз дан кўчириб олдим. Саволим: Мен сотувда бўлган китобни сайтдан бепул кўчириб ўғрилик қилган бўламанми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу китобни «Фикр медиа» нашриёти нашр қилган бўлиб, madrasa.uz ва azon.uz саҳифаларида рухсат билан қўйилган экан. Ўқишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА-ОНА РОЗИЛГИ ЁКИ ЁПИҚ КИЙИМ

@Savollar_kanal 14105-савол

Ассалому алайкум! Аллоҳ қалбимга солиб намоз ўқишни бошладим. 5 махал ўқий бошладим ота-онам 5 махални унчалик хушлашмади. Лекин онам зиёли қули очиқ мехрибон инсонлар. Хижобга кираман дидим жуда қарши чиқишди, майли тўйим бўлса тўйимдан олдин кираман дидим. Мана 2 кундан кейин тўйим. Келин кўйлак заказ қилганмиз. Шуни ота-онамга айтмасдан атмен қилиб, хижоб келин кўйлакка алиштириб хижобда кириб бормоқчиман ота-онамдан рухсатсиз. Лекин қўрқаётганим ота-онамни норози қилиб қўймайманми деб ўйлавомман. Шундай қилсам тўғри иш қилган бўламанми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аслида сатри авратга киришингиз учун ота-онангизнинг розилиги керак эмас. Шунингдек эрининг ҳам розилиги керак эмас. Бу Аллоҳнинг буйруғи. Бандасини рози қилиш учун Аллоҳга исён қилинмайди. Бу ҳолатда ота-онангизни ҳам ранжитмасликка ҳаракат қилинг. Келин кийимини авратингизни тўсадиган қилинг, тор бўлиб баданингизни билдириб турадиган ёки шаффоф бўлиб ичи кўриниб турадиган қилмасдан тиктирсангиз бўлади. Муҳими авратингизни номаҳрамлар кўрмаса бўлди. Аллоҳ Ўзи рушду ҳидоятда бардавом қилсин! Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САЛОВАТНИ ҚЎШИҚ ҚИЛИБ АЙТИШ

@Savollar_kanal 14103-савол

Ассалому алайкум! Саловатни қўшиқ қилиб айтиш мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Саловат қўшиқ қилиб айтишга ҳожат йўқ. Қўшиқ қилмай тўғри айтинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал