savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

САЛОВАТНИ ҚЎШИҚ ҚИЛИБ АЙТИШ

@Savollar_kanal 14103-савол

Ассалому алайкум! Саловатни қўшиқ қилиб айтиш мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Саловат қўшиқ қилиб айтишга ҳожат йўқ. Қўшиқ қилмай тўғри айтинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРИ УЧУН АРАБЧА РАҚС ТУШИШ

@Savollar_kanal 14101-савол

Ассалому алайкум! Хўжайинимга арабча рақсга тушадиган аёллар ёқади. Мен хам эримнинг розилиги учун арабча рақс тушишни ўрганишимга исломда рухсат борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган арабча рақс шариатимизга тўғри келмайди. Шунинг учун шариатмизга мувофиқ ҳолда эрингизни хурсанд қилинг. Эр-хотиннинг орасидаги ҳамма муомалалари ҳалол. Лекин ахлоқ доирасидан чиқмаган ҳолда, мусулмонларга муносиб бўлган ҳолда муносабат қилишлари керак. Эрингизни хулқи бузилиб қолган экан, тузатиш ҳаракатида ҳам бўлинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЗО НАМОЗИНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 14099-савол

Ассалому алайкум! Мен 15 кундан кам бўлган муддатни ният қилиб сафарга чиқдим. Ва йўл ноқулайликлари сабаб 1 кунлик (5 маҳал) намозимни қазо қилиб қўйдим. Сафаримни иккинчи кунидан бошлаб намозларимни ўқий бошладим ва 4 ракатлик фарзларимни қаср қилиб ўқидим. Шу орада қазо қилган 5 маҳал намозларимни ҳам қаср қилиб ўқиб олдим. Яъни, масалан қазо бўлган пешин намозим учун фақат 2 ракат фарз ўқидим. Менинг тутган йўлим тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Сафарда қолдирган намозни қазосини қаерда ўқилса ҳам, қаср қилиб ўқилади. Намозни қолдиришга узр йўқ. Хусусан ноқулайлик умуман узр бўлмайди. Тавба қилинг, истиғфор айтинг.Танбеҳ: Ўз ватанида қолдирган намозларни қазосини сафарда ўқиса ҳам ҳазар(ўз ватани)да ўқиса ҳам тўлиқ ўқийди. Чунки у намозлар ҳазардалигида қазо қилинган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОДАМ ҚЎШАГАНИНГИЗ УЧУН ҲАҚ БЕРСА ҲАРОММИ

@Savollar_kanal 14097-савол

Ассалому алайкум! Мени синфдошим яқинда менга greenleaf деган корпаратсия тақдимотига таклиф қилди мен унда қатнашдим . Айтилишича Аввал корпаратсия ҳамкорига айланасиз (4 млн дан ошиқ пул тўлаб бир марталик тўлов орқали ) шундан сиз корпаратсия билан ҳамкорлик шартномасини имзоланади. Унга муофиқ сиз бошида қилган 4млн дан ошиқ пулиз ни олган корпаратсия сизга электрон ҳамён очиб беради ва унга 15 млн ташлайди сиз эса ушбу пулдан корпаратсияни 4000 дан ортиқ махсулотини 50% дан 70% гача сотиб олишиз мумкин . Ва яна бир томони шуки агар сиз ўзиз шу корпаратсия ҳамкори бўлиши учун 2 та дўст таклиф қилсангиз сизга корпаратсия 100$ беради ва сиз таклиф қилганлар ҳам яна таклиф қилса ундан яна сизга пул маблағи тушади . Демак менга тушган пуллардан мен корпаратсия махсулотини олиб сотишим мумкин ва ҳар ойда қанчадир махсулот дан кейинми совға келади ... . Кейин мени қизиқтирган саволлларим шуки; 1.масалан: Агар мен таклиф қилган инсон яна ўзи ҳам таклиф қилса менга тушган пул ҳалолми? 2. Агар мен таклиф қилмасам ҳам мен ўзим кимнидир орқали ҳамкор бўлса мени таклиф қилган одамга тушган пулчи бунда ҳам мен ҳам айбдор бўламанми? Бундан ташқари ҳар 6 ойда корпаратсия томонидан ҳар хил аксессуарлар ходимларга совға бўлади агар кўпроқ одам таклиф қилган бўлса ва яна нимадир шартлар бор бу қимормасми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сизни «ҳамкорига айланасиз» деб алдашган. Бу тармоқли маркетинг ҳисобланиб, Дунё Мусулмон Уламолари Кенгаши бу савдо турини ҳаром деб фатво берганлар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОИЛА

@Savollar_kanal 14095-савол

Ассалому алайкум! Мен рус миллатига мансуб аёл билан турмуш қурмоқчиман. У исломни қабул қилишга ва менга исломий турмушга чиқишга розилик берди. Никохимга олсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Олдин қабул қилсин, кейин вазиятга қараб оила катталари билан маслаҳат қилиб уйланинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ГУНОХ ИШЛАР БЎЛГАН ХОНАДА НАМОЗИ

@Savollar_kanal 14093-савол

Ассалому алайкум! Гунох иш қилинган хонада намоз ўқиш мумкинми

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Намознинг шартлари топилса бўлди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДОРИЛАР ҲАЛОЛМИ?

@Savollar_kanal 14091-савол

Ассалому алайкум! Кагор номли вино бор узумдан тайёрланган. Шифокорлар уни тиббиётда қон кўпайтириш мақсадида ёзиб беришади, аптекаларда сотилади. Шуни даво мақсадида истемол қилиш ҳаромми? 2) Чўчқанинг ошқозон ости безидан инсулин уколлари ишлаб чиқилади. Қандли диабети борлар уни ҳар кун олиши керак. Шуни олиш ҳаромми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Вино маст қилувчи ҳаром ичимлик бўлгани учун, унинг истеъмоли даво учун ҳам ҳаром. Қонни кўпайтирадиган ҳалол нарсалар кўп.
2). Бу дорининг ҳам ҳалолини топишга ҳаракат қилиш керак. Агар шундан бошқаси бўлмаса, зарурат юзасидан ва мутахассис тақволи шифокорнинг тавсияси билан ишлатиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒАЙРИДИННИ БЕРГАН ИШ ХАҚИ ҲАЛОЛМИ

@Savollar_kanal 14089-савол

Ассалому алайкум! Хорижда ишлаб юрган яқинларим бор. Улар жисмоний иш қилишади, пешона териси билан пул топишади. Лекин уларга иш хақи берадиган хўжайинлар мусулмон бўлишмаса иш хақи халол бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шаръан ҳалол ишларни қилишса, олган пуллари ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АКАМ ВАФОТ ЭТГАН

@Savollar_kanal 14087-савол

Ассалому алайкум! Акам вафот этган, унинг вояга етган ўғли бор, университетда ўқийди. Яна бир ишчим бор, болалигидан дала ишларида менга ёрдамлашиб юради. Яқинда уни уйлантирмоқчиман. Саволим мен уни уйлантирсам акамни ўғлини уйлантиришга ёрдам беролмайман. Қайси бирини аввал бажарганим афзал.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уларнинг ҳолатларидан келиб чиқиб, муҳтожроғига беринг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УМУМИЙ ПЛАТФОРМАДА ИШЛАШ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 14085-савол

Ассалому алайкум! Биз дастурлаш соҳасида ишлимиз. Асосан чет эл фирмаларига хизмат кўрсатамиз. Бир Проектимиз бор. Шу проект асосан турли соҳа вакилларини йаъни профессионал ходимларни топишга ёрдам берадиган платформа. Эгаси Америкалик. Гап шундаки ҳозирги вақтда платформанинг фақат суғуртачи мутахассисларни қидирувчи қисми ишга тушди холос. Платформанинг қолган қисмлари, йаъни бошқа соҳа вакилларини ҳам қидириш имконияти вақт ўтиши билан ишга тушиши режада бор. Саволимиз шундан ибораткий бу проектдан ишлаб топадиган пулларимиз ҳалол бўладими? Сабаби ҳомий ишни суғурта йўналишидан бошлади. Дастурни ровожлантиришимизга қараб бошқа соҳаларни ҳам қўшмоқчи. Қандай йўл тутсак тўғри бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Исломда, «Динда яхшиликда ҳамкор бўлинглар, ёмонлик ва гуноҳда ҳамкор бўлманглар» деган қоида айтилган. Ҳар бир инсон ўз ишини шунга солиб кўриши керак. Ишлаб чиқариладиган нарсалар уч турга бўлинади. Фақат гуноҳ учун ишлаб чиқариладиганлар, фақат яхшилик учун ишлаб чиқариладиганлар ва умумий мақсадда ишлаб чиқариладиганлар. Аммо кимдир уларни яхши мақсадда ва кимдир уни ёмон мақсадда ишлатади. Масалан оддий пичоқ. Кимдир ундан ошхоналарда яхши ишларга фойдаланади. Кимдир у билан жиноят содир қилади. Ҳозирги кундаги телефон, радио, интернет кабилар ҳам худди шундай. Сизни нарсангизни ҳам кимлардир яхши мақсадда ва кимлардир ёмон мақсадда ҳам фойдаланадиган бўлиб, юқоридагига тушса қилиш жоиз. Ёмон мақсадда фойдаланишини очиқ-ойдин айтса унга бу нарсани қилиб беришингиз жоиз эмас. Бу худди билиб туриб қотилга пичоқ ясаб бергандек бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗДА АДАШИШ

@Savollar_kanal 14083-савол

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқиётганимда баъзан зам сурага Таборак, Ёсин, Воқеа сурасини тўлиқ ўқийман. Шунда гохида адашиб қоламан ва шу адашган жойимдан зам сурани тугатаман. Шунда ўқиган намозларим дурустми ёки қайтиб ўқишим керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Пухта билган сураларингизни зам сура қилинг. Фарз намози жиддий масала, унга яхшилаб тайёргарлик кўриш ва яхшилаб ёдлаган сураларингизни зам сура қилинг. Намозингизни дуруст ёки дурстмаслиги адашганингизда маъно бузилишига боғлиқ. Маъно бузулса намознингиз тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ГАРОВ ҚИМОР

@Savollar_kanal 14081-савол

Ассалому алайкум! Қанчадур бет китоб ўқимасам 50$ жарима қиламан деган саволимга аниқлик киритиб берсангиз. Бу ишим жоизми ёки жоиз эмасми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳолатда ваъда бўлади. Агар сиз шу ишни ўзингизга мажбурият - вожиб қилиб олсангиз, назр бўлади. Қимор ёки гаров бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА ОНАГА ИСТИҒФОР ҚАНДАЙ АЙТИЛАДИ

@Savollar_kanal 14079-савол

Ассалому алайкум! Онам вафот этган, Аллоҳим гунохларини кечиришин сўрайман. Ота-онага истиғфор қандай айтилади арабчада?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ота-онага истиғфор айтишнинг сиёғалари кўп бўлиб, «Иброҳим» сурасининг 41-оятида шундай дейилади:
رَبَّنَا اغفِر لي وَلِوالِدَيَّ وَلِلمُؤمِنينَ يَومَ يَقومُ الحِسابُ 
«Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин».Ҳисоб қилинадиган кун деганда қиёмат тушунилади, албатта. Ўша кунда Аллоҳнинг мағфирати бўлмаса, ҳеч ким нажот топмайди. Иброҳим алайҳиссаломнинг бу машҳур дуоларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор этиб турган мушрикларга қарши маънолар кетма-кет келиши билан бирга, мўминларнинг қалбига қувват берувчи маънолар ҳам келганини кўрдик. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИККИ ЖОЙДА УЙИ БОР ОДАМ САФАР НАМОЗИ ЎҚИЙДИМИ

@Savollar_kanal 14077-савол

Ассалому алайкум! Мен Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилиб ўсганман. Ҳозирда Тошкентда ишлаб, Янгийўл туманида доимий истиқомат қиламан, яъни уй-жойим бор бўлиб, оилам (фарзандларим) билан биргаликда Янгийўлда яшайман. 1-савол: Мен Самарқанд вилоятига хизмат сафарига борсам ёки Булунғур туманига ота-онамни уйига (ёшлигимда ўсиб-улғайган хонадон) ёхуд укамни уйига (ота-онамни уйидан бошқа жойга кўчиб чиқишган, ота-онамни уйидан 1.5 км узоқда) намозни қаср ўқийманми? Мен ота-онам турадиган уйга борсам тўлиқ ўқийман. Лекин Самарқанднинг бошқа жойларида, намозларни қаср қилиб ўқийман (ота-онам турадиган уйдан узоқ бўлмаса ҳам. Масалан Самарқанд шаҳри 35 км, Жомбой тумани 20км). Тўғри қиляпманми? Кўпинча бошқа вилоятларга боришга тўғри келади. Булунғур туманидан ўтаман. Ушбу туман марказида кўча юзида масжид бор (ота-онамни уйидан 2-3 км узоқда). Ўша масжиддаги намозим қаср бўладими ёки тўлиқ. 2-савол. Аллоҳга шукрки, ибодатдаман. Намозни бошлаганимдан буён (тахминан 30 ёшимдан) намозларни қолдирмасдан ўқиб келмоқдаман. Агар мен намозни охирги 4 вақтлик қазо қилсам, биринчи бўлиб вақти кирган намозни ўқийманми ёки охирги 4 вақтлик қазо намозимни ўқиб оламанми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар ота-онангизни уйида сизни бир хона бўлса ҳам ҳаққингиз бўлса ўша ерда ҳам янгийўлда ҳам муқим бўлиб, орадаги йўлда мусофир бўласиз. Агар ота-онангиз уйида умуман Булунғурда бирорта ҳам уйингиз бўлмаса, Булунғурда мусофир бўласиз янгийўлда муқим бўласиз. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг:
https://fiqh.uz/maqola/582



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СИНГИЛЛАРИМ БИЛАН ЖАМОАТ БЎЛИБ НАМОЗ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 14075-савол

Ассалому алайкум! Сингилларим билан барча фарз намозларимни жамоат қилиб ўқисам бўладими? У ерда бир мен эркак киши бўламан ва 2 синглим. Кейин витр намозини ҳам доимо жамоат қилиб ўқисак бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аввало сиз масжидга чиқиб жамоат билан ўқинг. Мабодо жамоатга чиқолмасангиз ёки кеч қолсангиз  фарз намозларини уйда жамоат бўлиб ўқиш жоиз. Жамоат намозларининг сафида аёллар эркаклардан тўла бир саф орқада туришлари шарт. Витрни фақат рамазонда жамоат бўлиб ўқилади. Бошқа вақт ҳамма алоҳида алоҳида ўқийди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПУЛ АЙЛАНМАСИДАН ФОИЗ ОЛСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 14102-савол

Ассалому алейкум ҳурматли Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари! Авваламбор сизнинг қимматли вақтингизни олиб, савол йўллаётган биз мусулмон биродарлариз узр сўраймиз. Сизга олдинги саволларимизга ҳам жавоб берганиз учун катадан-катта раҳмат айтиб, бу жавоблариздан Оллоҳ таолонинг ўзи рози бўлишини истаб қоламиз. Ҳазрат бизнинг яна сизга йўллайдиган саволларимиз бир неча, ушбу саволлармизга ҳам тўлиқ ҳамда мазмунли жавоб йўллашизни илтимос қилиб қоламиз. 1-савол: Қироати овоз чиқарилиб ўқиладиган намозларни ёлғиз ўқувчи киши овоз чиқармай ўқиса ҳам бўладими? Қазо ҳамда нафл намозларини-чи? 2-савол: Номаҳрам аёл ёки қиз болага намоз ўқишни ўргатса бўладими? 3-савол: Мухтасар китобида "Намоз ичида ўқиган оятларини, тасбеҳларини санаш макруҳ, чунки Оллоҳга миннат қилганга ва ибодатни кўрсатишга ўхшайди" дейилган. Шу ерда бир савол туғилади: нега бўлмасам тасбеҳ доналари 33 тадан қилиб тизилган. Зеро, Оллоҳ таолони зикр қилишимизда барибир тасбеҳ доналарини санаймиз-ку? 4-савол: Жума кунида барча мўмину-мусулмонлар Оллоҳ йўлига атаб ҳайр-эҳсон, садақалар қилишади. Охирги пайтларда ўзим гувоҳи бўлаётган масжидда мазкур садақалар ким, қанча берса рўйхат қилиниб, сўнгра масжид имоми томонидан намозга йиғилганларга ўқиб эшиттирилиб, улар ҳаққига дуо қилишади. Бундай ишлар Оллоҳ Субҳаноҳу ва Таоло наздида риё ҳисобланмайдими? Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в "Ўнг қўлиз билан берган садақангизни чап қўлингиз билмасин" деб айтганлар-ку. 5-савол: Намози қазо бўлган киши токи қазо намозини ўқимагунча, ўша кишига жума мумкин бўлмайдими? 6-савол: Саҳобий Анас Розияллоҳу Анҳу томонидан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ с.а.в. қунут дуосини бомдод ва шом намозларида ўқир эдилар дейилган? Бизнинг мазҳабда ҳам ўқиса бўладими? 7-савол: Банкдаги ўзининг шахсий рақамидаги пул айланмасидан фоиз олса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бўлади.2. Аёллар ўргатгани афзал. Ноилож қолганда, иккиси ёлғиз қолмасдан, шариат қоидаларини бузмасдан ўргатиш керак бўлади.3. Намоз ичида сура ва оятларни ҳамда тасбеҳларни бармоқлари ёки тасбеҳ билан санаш мумкин эмас. Тилида айтиб санаш мутлақо жоиз эмас. Аммо қалбида ёки бармоқларини турган жойида қаттиқроқ сиқиб санаса бўлади. 4. Садақа ҳар қандай ҳолатда ҳам яхши нарса. Уни очиқ берилса ҳам яхши. Бу ҳолни кўрган бошқа кишилар ҳам ўрнак олиб, садақа қилишларига сабаб бўлади. Лекин, садақани махфий қилган ундан ҳам яхши. Чунки, бу ҳолда риёкорликдан сақланади. Холис Аллоҳнинг йўлида қилинаётгани исбот бўлади.5. Бу бекорчи гап. Ҳар бир ибодат ўз вақтида фарз. Қазони ўқийман деб яна қазога йўл қўйиш ақлдан эмас.6. Ҳанафий мазҳаби бўйича Витр намозида доимо ва мусийбат тушганида қироатни ошкора қиладиган намозлардагина қунут ўқилади. Бомдод намозида қунут ўқиш мансух бўлган. Имом Баззор, Табароний, Ибн Аби Шайба ва Таҳовийлар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдод намозида бир ой қунут ўқиб сўнгра тарк қилдилар», дейилган.Ҳанафий мазҳаби Витрда рукуъдан олдин қунут ўқишга қуйидаги далилларни келтиришади:1. Ҳазрати Умар, Али ибн Аби Толиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Аббос, Убай ибн Каъблардан қилинган ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қунутлари Витр рукуъидан олдин эди», дейилган.2. Дора Қутний Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: «Витрда қунутни қандоқ ўқишларига назар солиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тунаб қолдим. Витрда рукуъдан аввал қунут ўқидилар. Сўнгра онам Умму Абдга, бориб, у зотнинг аёллари билан тунаб қолинг, назар солингчи, Витрда қандоқ қилиб қунут ўқир эканлар, дедим. Бас, келиб менга у зотнинг рукуъдан олдин қунут ўқиганлари хабарини бердилар».3. Юқорида зикр қилинган Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳунинг ҳадислари ва бошқа кўплаб ҳадислар.7. Йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФОИЗЛИ ҚАРЗ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14100-савол

Ҳурматли Шайх хазратлари, бу саволимга ўзингиз, фақат ўзингиз жавоб беришинизни илтимос қиламан. Чунки бу мен учун жуда мухим: -Мени катта қарзим бор. Шуни тезроқ муддата узишим керак. Банкдан фоизли кредит олсам бўладими шу қарзларимдан тезроқ қутилиш учун? Банкнинг қарз устига қўядиган фоизига мингдан-минг розиман ва уни тўлашга қурбим етади ИншаАллоҳ. Илтимос, жавоб ёзинг.

ЖАВОБ:

Банкдан олган қарзни узишга етадиган қурбни одамлардан олган қарзни узишга ишлатганингиз маъқул.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОЯТИ МУДОЯНА ҚАНДАЙ

@Savollar_kanal 14098-савол

Устоз ман биродарларимдан қарз олди берди қилиб тураман. Улар пул беришса ўз дафтарларига ман пул олсам ўз дафтаримга ёзиб қўяман. Бизлар 6 йилдан кўп вақт шу аснода ишлаб келдик. Ўрталаримизда ёмон кўнгилсиз воқеалар бўлмади. Хадис ва ҳаёт 11-ояти мудоянани ўқиб бизлар гунаҳкор бўлиб қолмадикмикан деб ўйлаб қолдим. Оддий олди-бердиларимизга ҳам бегоналарни аралаштириб гувоҳ қилишимиз керакму ёки шу тарзда кетаверсак бўлаверадиму. Ман нима қилишни билмай қолдим. Илтимос жавоб берсангиз.

ЖАВОБ:

Савдо ишларига гувоҳ келтириш ҳақидаги ҳукмни уламолар «мандуб» деганлар. Яъни, қилса яхши, бўлмаса ҳечқиси йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СОЧ МОЙЛАРИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14096-савол

Ассалому алайкум! Мен бу форумда биринчи марта бўлганим учун агар бириот ҳатолик ўтса узр сўрайман. Мен сўрамоқчи бўлган мавзу соч мойлари ҳақида. Маълумки ҳозирда соч учун гел, мусъ ва ҳушбой мойлар турлари кўпайиб кетаган. Лекин исломий нуқтайи назардан биз учун қайсилари вожиб? Уларни сочга суртгач, масх тортиш тартиби қандай ва қай ҳолларда ғусл вожиб бўлади? Илтимос,шу саволларга имкон даражасида тўлароқ жавоб бўлса ўз фикрларингизни билдирсангизлар. Чексиз ҳурмат билан Жавоҳир Латиф Муҳаммад

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Саволингиз аралаш-қуралаш бўлиб кетибди. Нима деганингизни ўзингиз ҳам билмасангиз ажаб эмас. Соч мойи суртиш вожиб эмас. Сочга мой суртганда ҳеч нарса ўзгармайди. Бошқа ишлар худди мой суртмаган ҳолатдагидек давом этаверади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОМОНАТ

@Savollar_kanal 14094-савол

Ассалому алайкум ҳазрат! Мени ўртоғим интернетга ишлашни билмагани учун уни номидан хат ёзаяпман. Унга бир одам сенга омонат деб бўлган воқеани омонат топширган лекин бошқа ҳамма танишлари бу воқеадан ҳабардор. Муаммо шундаки у одамни танишлари ўртоғимдан шу воқеа тўғрисида тўлиқроқ маълумот олмоқчи бўлишган экан. Воқеани асли омонат топширилган. У одамни ўртоқларига ёки шу воқеадан ҳабардорларга шуни бошқача яъни омонатни қабул қилиб олмасдан олдинги ҳолатини айтса бўладими? Иккинчи саволим омонатдан қандай ҳалос бўлса бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Омонат деганда бировга айтма маъносида айтган бўлса, ҳеч нарса айтмасин. Омонатдан халос бўлмайди. Уни адо этади. Яъни, бажаради.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХУНАР ЎРГАНИШ ХАҚИДА

@Savollar_kanal 14092-савол

Ассалому алайкум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари! Хозирги кунда ахборот олиш ва бирор нарсани ўрганиш учун имкониятлар кўп. Лекин устози йўқнинг устози шайтон дейишади. Саволим, тирикчилик қилиш учун хунар ўрганиш ёки бирор нарса ясаб сотиш учун устага шогирд тушиш шартми ёки китоб, видео қўлланма, интернет орқали ўрганиш хам мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби нарсаларда шогирд тушиш шарт эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХОЖАТХОНА ХАКИДА

@Savollar_kanal 14090-савол

Ассалому алайкум мухтарам Шайх жаноблари. Бу саволни ёзишдан олдин жуда кўп ўйладим. Лекин ёзишга қарор қилдим. Чунки бу нарса мени жуда кўп ўйлантиради. Яқинда махалламиз оқсоқолларидан бир киши бир эхсонда хожатхонага кириш тартиблари тўғрисида гапириб ўтдилар. У кишининг айтишларига қараганда хожатхонага киришда биринчи Бисмиллахир рохманир рохийм деб чап оёк билан кириш керак дедилар, чиқишда эса ўнг оёқ билан чиқиш керак дедилар. Шу нарса тўғрими? Ахир хожатхона тоза жой эмас. У ерда Аллоҳ номини келтириш эса.... Илтимос шу саволимга жавоб берсангиз. Олдиндан катта рахмат.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/602


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРКАК КИШИНИНГ 4 МАРТАГАЧА НИКОҲ ҚУРИШИ.

@Savollar_kanal 14088-савол

Ассалому алайкум Шайҳ хазратлари! Авваламбор бу форумни ташкил этганларга, хусусан сизга ўзимни миннатдорчилигимни билдиришга ижозат берасиз. Шайҳ хазратлари! Мани кўпдан бери бир савол қийнаб келади. Буни тўғриси сўрашга қарор қила олмаётган эдим. Лекин сизга бўлган чуқур ишончим ва ҳурматим борлиги, бу савол билан сизга мурожаат қилишга ундади. Ҳаммамизга малумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳаётлари давомида адашмасам 12 ёки 13 бор никоҳ қуришган. Мани қийнаган савол ҳам шу масала устидадир. Муқаддас Китобимизда эркак кишининг 4 мартагача никоҳ қура олишлигини инобатга олсак, бу воқеъликка қандай изоҳ берса бўлади?Мен бу саволни ҳақиқий илм олиш ниятида, ҳолис илм йўлида сўраяпман. Бу саволни натижасидан қатъий назар Аллоҳнинг Расулига бўлган ишончим ва ҳурматим ҳамон эскилигича қолади, иншаллоҳ. Сизга олдиндан уз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳурмат билан, Комилжон.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг ўн тўққизинчи жузини ўқинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАҚДИРДАН НОРОЗИ БЎЛИШЛИК

@Savollar_kanal 14086-савол

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари! Сизга бермоқчи бўлган саволим шундан иборатки, айрим инсонлар бошларига бир кулфат тушганида дарҳол тақдирдан норози бўла бошлашади. Мана шу нарса тўғрими? Умуман бу ҳолатга муносабатингизни билмоқчи эдим.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/600


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТОҒЛАР БЎЙНИГА ОЛМАГАН ЮКНИ НЕГА ОДАМЗОД ОЛГАН?

@Savollar_kanal 14084-савол

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари! Савол: Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда айтадики: «тоғлар кўтармаган юкни одамзод бўйнига олди» дейди. Тоғлар кўтармаганининг сабаби нимада? Жавоб учун раҳмат!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Билиб билмай Қуръонда у деган, бу деган деб айтиш яхши эмас. Одам нима демоқчи эканини яхши англаш керак. Юк эмас, омонат.Аллоҳ айтади:«Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир».«Омонат» сўзи «амана» феълининг масдари-»иш-ҳаракат номи бўлиб, «ишониб топширилган нарса» маъносини англатади. Ушбу ояти каримада Аллоҳ таолонинг омонати, бирортага ишониб топшириладиган нарсаси борлиги тушунилади. Бу омонат нима эди, деган саволга уламоларимиз ушбу оятдан ва бошқа турли манбалардан келиб чиқиб: «Шариат таклифлари ва Аллоҳнинг фарзлари», деб жавоб берадилар. Бошқача қилиб айтганда, Аллоҳ таолонинг Ўз ҳақига, инсонларнинг ҳақига ва бошқа махлуқотларнинг ҳақларига боғлиқ амрларини, наҳийларини, кўрсатма-таълимотларини ва ҳукмларини ўз жойига қўйиш бўйича унинг ишонган вакили бўлиш таклифи, демакдир. Бу эса, ўз ихтиёри билан бўладиган нарсадир. Яъни, ўша таклифларни амалга оширадиганлар ўз ҳурриятига-хоҳласа, амал қилиб, хоҳламаса, қилмаслик ихтиёрига эга бўлади. Ушбу оятдан Аллоҳ таоло мазкур омонатни Ўзининг турли махлуқларига таклиф қилгани билинади.«Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик».Аллоҳ таоло шариат таклифларини, фарзларини, Ўз амр ва наҳийларини қабул қилишни Ўзи яратган чексиз, мустаҳкам осмонларга таклиф қилган. Бепоён, турли мавжудотларни, махлуқотларни ўз ичига олган ерга таклиф қилган. Саботли ва сервиқор тоғларга таклиф қилган.«Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар».Бу омонатни кўтариш шунчалик оғир эдики, ҳатто шундай улкан, пишиқ, қувватли ва умри узун осмонлар, замин ва тоғлар ҳам уни кўтаришдан қўрқдилар. Бу омонатни уддалаб, ўрнига қўя олишларига кўзлари етмади. Ихтиёрий бўлиб, омонатни бўйинларига олишнинг ўрнига, ихтиёрсиз бўлиб, доимий равишда ўзлари учун Аллоҳ таоло қўйган чегарадан қилча ҳам четга чиқмай юришни афзал кўрдилар.«Уни инсон кўтарди».У омонатни инсон кўтарди. Чексиз осмонлар кўтаришдан қўрққан омонатни уларнинг остида яшайдиган кичик зарра-инсон кўтарди. Улкан ва қадимий ер кўтаришдан қўрққан омонатни унинг устида яшаётган умри қисқа, кичик бир жонзот-инсон кўтарди. Салобат ва қувват рамзи бўлган тоғлар кўтаришдан қўрққан омонатни уларнинг орасида яшайдиган кўримсиз ва заиф бир махлуқ-инсон кўтарди.«Дарҳақиқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир».Дарҳақиқат, инсон жинси (ҳамма эмас, албатта) ўта золимдир. Ўзига юклатилган ва ўзи қабул қилган омонатга мувофиқ иш юритмасдан ўзига ўзи зулм қилади.Инсон жинси ўта жоҳилдир, шунинг учун ўзи рози бўлиб, қабул қилиб олган омонатнинг улканлигини билмасдан, унга хиёнат қилади. Инсон зулм қилавермасдан, ўзига юклатилган омонатни адо этсин. Инсон жоҳил бўлавермасдан, ўзига юклатилган омонатнинг қанчалик нозик эканини тушуниб етсин. Ахир, унга осмонлар, ер ва тоғлар кўтаришдан қўрққан омонат юклатилган-а!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ЎҚИЁТГАН ОДАМ ОНАСИ ЧАҚИРСА

@Savollar_kanal 14082-савол

Бир ҳадисда айтиладики бир инсон намоз ўқиётганида онаси чақириб қолади ва у онасига жавоб бермайди ва онаси уни юзинг фоҳишани юзини кўрмасдан ўлмагин деб қарғайди. Оҳирида у туҳматдан Аллоҳнинг мўжизаси билан қутилади. Шу ҳадисни оҳирида агар ўша инсон фақиҳ бўлганида онасига жавоб бериш керак эди дейишган. Агар намоз ўқиётганда онаси чақирса жавоб бериш керакми намоз ҳоҳ суннат ҳоҳ фарз бўлсин ёки бошқачами?

ЖАВОБ:

Бу ҳам олдингига ўхшаш чала билган ҳадисни ўз иборалари билан келтиришдан иборат. Аслида, ҳадис қуйидагича:Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитганман. У зот: «Биронта одам бешикдалигида гапирмаган. Фақат Ийсо ибн Марям алайҳиссалом ва Журайж соҳиби гапирганлар», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Набийси! Журайж соҳиби ким?» - дейилди. «Журайж ўз ибодатхонасидаги роҳиб одам эди. Унинг ибодатхонасидан пастроқда бир молбоқар ҳам бор эди. Ўша қишлоқда яшовчи бир бузуқ аёлнинг чўпон билан ўзаро алоқаси ҳам бор эди. Бир куни онаси келиб, эй Журайж! деб уни чақирди. У намоз ўқиётган эди. Намоз ўқиб туриб, «Онамни ихтиёр қилсаммикан, намозними?» - деб ўйлади. Кейин намозни устун кўрди-да, намозини давом эттирди. Онаси уни иккинчи марта баланд овоз билан чақирди. У яна «Онамни ихтиёр қилсаммикан, намозними?» - деб ўйлади-да, яна намозини давом эттирди. Учинчи марта чақирди. У ўша фикр билан намозни ўқишда давом этди. Жавоб бермагинидан кейин «Эй Журайж, нопок аёлларнинг юзини кўрмагунингча Аллоҳ сени ўлдирмасин!» деди-да, қайтиб кетди. Бир куни бояги бузуқ аёлни боласи билан подшоҳнинг ҳузурига судраб келишди. «Кимдан?» деб сўради. «Журайждан», деди аёл. «Ибодатхона соҳибими?» деди.«Ҳа», деди аёл. «Ибодатхонасини бузиб ташлаб, ўзини менга келтиринглар!» деди. Ибодатхонасини чўқморлар билан уриб, ер билан яксон қилишди. Ўзининг қўлини бўйнига арқон билан боғлаб, олиб кетишди. Уни нопок аёллар олдидан олиб ўтишди. Уларни кўриб, табассум қилди. Улар эса одамлар ичидан унга назар солиб турар эдилар.Подшоҳ:«Манави аёл нимани даъво қиляпти?» деди. «Нимани даъво қиляпти?» деди у. «Боласи сендан эканини даъво қилмоқда», деди. «Сен даъво қилаяпсанми?!» деди у.«Ҳа, деди аёл.«Ўша бола қани?» деди у. «Ана, онасининг қучоғида!» дейишди. Шунда Журайж унга қараб: «Сенинг отанг ким?» деди. «Молбоқар», деди бола. Шунда подшоҳ: «Ибодатхонангни тиллодан қилиб берайликми?» деди. «Йўқ», деди. «Кумушдан қилиб берайликми?» деди подшоҳ. «Йўқ», деди. «Нимадан қилиб берайлик?» деди подшоҳ. «Ўзи қандай бўлган бўлса, шундай қилиб беринглар», деди. Шунда подшоҳ:«Боя нимага табассум қилдинг?» деди. «Ўзим билган ишга. Менга онамнинг дуоси тегди», деди ва бўлган воқеани айтиб берди». Шарҳ: Бу ерда онанинг дуоси қанчалик ўткирлигининг исботи намоён бўлмоқда. Бўлмаса Журайж умрида гуноҳ қилмаган, умрини ибодатхонадан чиқмай, ибодат билан ўтказаётган одам эди. Бу ҳадисдан бошқа ривоятларда бояги бузуқ аёл Журайжнинг олдига келади, зинога чақиради, Журайж уни ҳайдаб чиқаради. Шунинг учун аёл чўпон билан зино қилиб, сўнг қасддан Журайжга туҳмат қилади. Шу қадар ўзини гуноҳдан сақлаган, доимо ибодатда бўлган одамгаям, намозда туриб, онасига жавоб бермаганлиги учун онанинг мазкур дуосига қолди Бу воқеа бизнинг уммат эмас, Бани Исроилда бўлиб ўтган. Уларнинг шариатида намоздаги кишига гапириш ва намоз ўқиётган одам ҳам гапириши мумкин бўлган.Бизда бу каби нарсалар намозда мумкин эмас. Бизда намоз ўқиётган шахсни ота-онаси чақириб қолса, фарз намозни бузиб бўлмайди. Нафл намозни ота-она чақириб қолганда бузиш ёки бузмаслик ҳақида ҳанафий уламолардан Айний мумкин эмас деса, Ибн Обидийн мумкин дейди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТЎРТ МАВЗУ

@Savollar_kanal 14080-савол

Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари! Сизга ва жамики уммат аҳлига Аллохнинг чексиз рахмати ёғилсин. Сизга бугун тўрт савол билан мурожжаат қилмоқчиман. Агар мумкин бўлса шу саволларимга жавоб берсангиз мени бағоят хурсанд қилган бўлардингиз. 1). Мен журналистикада ўқийман. Шу боисдан ўқув амалиётида бизларга турли хил эшиттиришлар таёрлаб келишни айтишади. Мен Исломга қизиққанлигим боис, ушбу сайтдаги мақолалардан эшиттириш қилганимда фойдалансам бўладими. Эшиттириш таёрлаш жараёнлари университет амалиёт хонасида бўлади ва хеч қандай эфирга кетмайди. 2). Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам номларини эшитганда хурмат юзасидан бошларини хиёл эгишади. Шундай қилиш жоизми? 3). Хазрат, шу кунларда ишларим орқага кетиб омадсизликка учраганман. Нима қилишга хам хайронман. Бошим касалликдан ва қарздорликдан чиқмийди. Барака хайрим кўтарилган. Сабабини билмай хайронман. Илтимос хазрат бирор нима қилишни маслахат берсангиз. Ахволим кундан кунга оғирлашмоқда. 4). Туғилган кунлар ўтказиш, уларга бориш ва совға олиш ёки бериш ислом динимизда бор нарсаларми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1 - Бу саҳифадан бевосита кўчириш мумкин эмас. Ўқиб, тушунганингизни ёзишигиз ёки гапиришингиз мумкин. 2 - Бундай қилиш оми одамларнинг иши. Диний таълимотларда бу ҳақда кўрсатма йўқ. 3 - Ўз ҳолингизга қаранг. Динимизга амал қилиб турган бўлсангиз, бу ишлар синов бўлади. Сабр қилиш ва Аллоҳга яна ҳам яқин бўлишга ҳаракат қилиш лозим. Агар диний кўрсатмаларга амал қилиш даражаси паст бўлса, мазкур ишлар огоҳлантириш бўлади. Унда тавба қилиш ва ўзни ибодатга уриш лозим бўлади.4 - Йўқ нарса!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИШ ҲАҚИ ТЎҒРИСИДА

@Savollar_kanal 14078-савол

Мен сартарошчилик қиламан. Мижозга ҳизмат қилгандан кейин ҳизмат ҳақи неча пул бўлди деб сўрайди. Баъзиларга неча пул бўлганини этамиз. Баъзиларга эса рози бўлиб бераверинг деймиз. Бошқалар бўлса ҳизмат ҳаққимиздан кўра кўпроқ ёки камроқ бериб кетади. Рози бўлиб қоламиз. Савол: Кўп бериб кетганларга ортиқчасини қайтариб бериш керакми ёки рози бўлинг деб олиб қолиш керакми? Бундан бошқа йўл бўлса маслаҳат беринг.

ЖАВОБ:

Ўзи рози бўлса, жоиз. Аммо ҳақиқий баҳони айтсангиз яхши бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АХЛИ КИТОБЛАРГА УЙЛАНИШ

@Savollar_kanal 14076-савол

Ахли китобларга уйланиш мумкинлигини эшитиб қолдим. Яъни, насроний ва яхудийларга. Ахли китобларга уйланиш Расулуллоҳ даврларида мумкин бўлганми ёки улардан кейинми? Уларга уйланиш мумкинлигининг асосий сабаби нимада? Яна уларга уйлангандан кейин туғилган фарзандлар ва аёлини исломга кирғизиш керак экан. Қандай қилиб Аллоҳга ширк келтириб юрган ҳолида уйланиш мумкин ва шу ҳолида ақидавий тушунчалар бир бирига тўғри келмаган ҳолда эру - ҳотин бўлиб яшаш мумкин?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/594


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СЎЗЛАР

@Savollar_kanal 14074-савол

Ассалому алакум шайҳ ҳазратлари! Эшитишимча маҳмадона сўзининг ўзаги "Муҳаммад доно" бўлган экан. Бу пайғамбаримизга тегишли экан. Шу гаплар ростми? Қуръоннинг тавсирларидан айтиб берса бўладими? Баъзилар илм бўмаса айтиб бўлмайди оят келтитиб маъносини айтолмайди (Арабчани билмасдан маъносини китобдан ўқиб олган бўса оят келтиролмаслиги ҳақида нима дейсиз? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Биринчи гап мутлақо нотўғри. -Тавсир эмас, тафсир. Сизга ўхшаган илми йўқлар, албатта, жим туриши керак. Тафсир сўзини билмаган одам қандай қилиб одамларга бир нарса айтиб бериши мумкин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал