savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ИЖТИМОИЙ ТАРМОКДА РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТСТВО

@Savollar_kanal 14073-савол

Ассалому алайкум! Мен агентствода ишлайман, у ерда ижтимоий тармокда ривожлантириш бўйича хизмат кўрсатамиз, лекин клиентлар орасида компъютерхона бор ва косметология хизмати бор (ботокс). Лекин мен инсонга фойдаси йўқ ва харом бўлган лойихаларни юргазиб луқмамга харом аралаштириш ниятим йўқ.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз СММчи бўлсангиз ҳаром нарсаларни ёки фаолияти ҳаром бўлган жойларни ривожланиши билан шуғилланманг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РУҚЯ ЎҚИБ ҲАҚ ОЛИШ

@Savollar_kanal 14071-савол

Ассалому алайкум! Мен бир китобда руқя учун хақ олиш керак деб ўқидим. Ханафий масхабида бор экан. Шу руқя учун қай миқдорда хақ олиш керак шариатда? Тартиби бўлса айтинг.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Руқя учун ҳақ олиш шарт эмас, балки жоиз. Ҳақ келишилган ҳолда бўлади. «Ҳадис ва Ҳаёт» китобида қуйидагича келади: Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Ибн Можа ва Имом Аҳмадлар қилган ривоятда айтилишича, Абу Саъийд ал-Худрий бошлиқ бир гуруҳ саҳобалар сафарда бўладилар. Бир қавм олдидан ўтиб, меҳмон қилишни сўрасалар, у қавм бош тортади. Иттифоқо, ўша кечаси мазкур қавмнинг улуғини чаён чақиб олади. Улардан баъзилари масканлари яқинида дам олаётган саҳобаларнинг ҳузурларига келиб, бўлган ҳодисани айтадилар ва «Ичингизда дам соладиган одам борми?» дейишади. Абу Саъийд ал-Худрий: «Бизга ҳаққини бермасангиз, дам солмаймиз», дейдилар. Бир неча адад қўйга келишадилар. Абу Саъийд ал-Худрий «Фотиҳа» сурасини ўқиб, дам соладилар. Бошлиқ тузалади. У киши қўйларни олиб, шубҳаланиб қоладилар ва уларга ҳеч бир тасарруф қилмасдан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраш учун Мадинага ҳайдаб кетадилар. Бўлган воқеъани Пай¬ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берганларида у зот: «Тақсимланглар! Менга ҳам улуш беринглар», дейдилар. Яъни бу нарсанинг жоизлиги, ҳалоллигини билдириш учун шундай деб, кулиб юборган эканлар.3. Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмадлар Хорижа ибн Солтдан, у киши амакиларидан ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан чиқиб, бир араб маҳалласига келдик. Улар:«Бизга хабар берилишича, сизлар анави одамнинг олдидан яхшилик олиб келган эмишсизлар. Сизларда бирор давоми, дам солишми, борми? Бизнинг кишанда турган бир беморимиз бор», дейишди. Биз: «Ҳа», дедик. Бас, улар кишанланган бир беморни олиб келишди. Мен унга «Фотиҳатул Китоб»ни уч кун эрталаб ва кечқурун ўқидим. Туфугимни жамлаб туриб, унга дам урар эдим. Сўнгра у худди тушовидан бўшалгандек, тузалиб кетди. Улар менга ҳақ беришди. Мен «Токи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрамагунимча (бир нарса қилиш) йўқ», дедим. У зот:«Умрим ила қасамки, албатта, ботил дам солиш билан (луқма) еяётганлар бор. Батаҳқиқ, сен ҳақ дам солиш билан единг», дедилар».Ушбу ривоят қаҳрамонининг исми Алоқа ибн Соҳҳор розияллоҳу анҳу бўлиб, у киши Хорижа ибн Солтнинг амакиларидир.Ушбу ҳадисларни ҳужжат қилиб, жумҳур уламолари «Қуръонни ўргатиш, қироат қилиш, уни ёзиш, у билан дам солиш учун ҳақ олса бўлади», дейдилар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САИД ИСМИ

@Savollar_kanal 14069-савол

Ассалому алайкум! Устозлар мани исмимда Саид қўшимчаси бор оиламизда хаммада Саид қўшимчаси бор. Бир танишим Саид пайғамбаримиз хислатлари, исмингни ўзгартир деди.  Шу гап ростми, исмим ўзгартиришим керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай гап йўқ. Исмингизда Саид қўшимчаси борлиги учунгина ўзгартиришингиз шарт эмас. Исмингизни маъноси шариатга тўғри келмаса, алмаштиришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭМИКДОШ

@Savollar_kanal 14067-савол

Ассалому алайкум! Мени ёшлигимда менинг тоғамни хотинлари кўзимга (кўзим қизариб касал бўганимда) ўзларининг сутларидан бир неча марта томизганлар. Шунинг учун уларнинг қизларига мен уйланишим мумкинми ёки эмизикдошлар бўламизми? Яъни никоҳ ўтмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аёл киши сутни чақалоқнинг кўзига томизиш билан унинг фарзандлари чақалоққа эмикдош бўлмайди. Эмикдош бўлиш учун эмизиши керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАБИБИМ ДЕБ ЧАҚИРИШ

@Savollar_kanal 14065-савол

Ассалому алайкум! Мен солихлар гулшани деган китобнинг бир жойида Аллоҳга нисбатан Хабибим деб дуо қилинганини ўқидим. Хабибимни ўзбек тилида таржимаси севгилим экан. Хабибимни инсонга нисбатан ишлатса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАҲРАМ

@Savollar_kanal 14063-савол

Ассалому алайкум! Бобомнинг укалари яъни онамнинг амакилари менга маҳрам ҳисобланадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФАРОСАТ НИМА?

@Savollar_kanal 14061-савол

Ассалому алайкум! Мен фаросат билан ёмон гумон орасани ажрата олмаяпман. Масалан: бир киши мендан қарз сўраб келса ва у киши одатда алдаб кетадиган кишиларни сўраш усулуда сўраса. Мен қарз сўровчини муомиласидан фаросатимни ишлатиб "у мени алдаб кетишни режа қилган" деп гумон қилишим (тажрибамдан фойдаланиб) момин бродарим ҳақида ёмон гумон қилишга кирадими ёки фаросатни ишлатишга кирадими? Хаётда бунга ўхшаш турли масалаларда қандай йўл тутишни билмайман, биргинасини мисол келтирдим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар ўшандек фирибгарлиги машҳур бўлса ёки асорати билинса бермаслигингизга ҳаққингиз бор. Лекин далилингиз бўлмаса таҳмин қилиб у одам ҳақида ёмон гап тарқатишга ҳаққингиз йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЙҚУДАН ТУРГАНДА

@Savollar_kanal 14059-савол

Ассалому алайкум! Мен уйқудан турганимда олатим таранглашиб турган бўлади турганимда базида мазий озроқ чиқганину кўраман базида сал кийинроқ келади лекин мен буни шахват билан отилиб чиқмаганлигини маний эмаслигини аниқ биламан. Шунда ҳам ғусул вожиб бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ғусл қиласиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СУДХЎРЛИК БЎП ҚОЛМАЙДИМИ

@Savollar_kanal 14057-савол

Ассалому алайкум! Бозорда савдо қиламан шеригим 10милён беради. У савдо ишларига умуман аралашмайди фақат ўзим ишлайман 10милёнга 5милён қолса фойдани тенг бўлишсак, у бошида берган пулини қайтариб олади тўлиқ 10милён қилиб. Шу ишимиз судхўрлик бўлиб қолмайдими бошлашимиздан аввал бунинг хукмини билиб олсак деган эдим олдиндан.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўзининг ҳиссаси миқдорида фойда олиши жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎҒИЛЧАГА ҚИЗЧАЛАРНИ КИЙИМИНИ КИЙДИРИШ

@Savollar_kanal 14055-савол

Ассалому алайкум! Бир қизим ва бир ўқлим бор Алхамдулиллах. Ўғлим 1 ёшда. Опасининг кичкина бўлган кийимчаларини уй ичида унга кийдириб қўяман, (қизларни розивый, қизил кофтичкаси, фудболкаси, розивый иштончалар билан). Уй ичида бўлаверади деб. Яқинда уни бу холатлаги видеосини кўрган холам ундай қилма дедилар. Уни исми Мухаммаджон, Пайғамбаримизни исмини қўйгансан, қиз болага ўхшатиб қўйма дедилар. Кияверса бўладими ёки кийдирмаганим мақулми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ёшдаги болага кийдирса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗАРАРСИЗ КОЛБАСА

@Savollar_kanal 14053-савол

Ассалому алайкум! Мен дўконимда колбаса сотаман. Халол харомлиги аниқмас. Лекин ўзим ҳам ейман. Халқ ҳам шу пайтгача еб келди. Ҳали жисмоний зарар кўрмадим ва кўрганни ҳам эшитмадим. Мен сотаётган колбаса махсулотлари инсонларга зиён қилмаса сотаверайми ёки тўхтатайми? Агар савдодан олиб ташлашга қодир бўлмасам, ўша маҳсулотларни фойдасини савоб умидисиз садақа қилсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз яхшилаб заводига бориб суриштиринг. Агар шариатга мувофиқ сўйилмаган гўшт ёки қўшаётган зироварларида шаръан ҳаром нарса бўлса, ейишингиз ҳам сотишингиз ҳам ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УММАТГА ФОЙДА КЕЛТИРИШ

@Savollar_kanal 14051-савол

Ассалому алайкум! Мен Архитектор ва Дизайнер бўлиб ишлайман. Доктор ва муаллимлар умматга фойда келтиргандек мен ҳам фойдам тегишини ва қилаётган ишим ибодат ўрнидан ўтишини ҳоҳлар эдим. Бунинг учун Нима қилсам бўлади маслаҳат беринглар илтимос. Шу касб орқали фойда келтиришни истайман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингизни ишингизни ҳалол, шариатга мувофиқ бажаринг. Хайрли ишларга ҳисса қўшишга ҳаракат қилинг. Кўпчиликка фойда келтирадиган лойиҳаларда хизмат қилишга урининг. Масжид ва мадраса қурилишларида ҳунарингизни ишлатиб кўмаклашинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖИНСИЙ ҲАЁТ

@Savollar_kanal 14049-савол

Ассалому алайкум! Бу саволим бироз уятли бўлиши мумкун, авваламбор узур сўрайман. Эрим тўшакда мени шариатда йўқ, харом ишларга буюрадилар. Шу боис ажрашишим жоизми? Турмуш қурганимга 1йил бўлди. Хозирда 5 ойлик хомиладорман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар оят ва ҳадисларда ҳаром бўлган ишларга мажбурласа, ҳужжат далиллар билан насиҳат қилиб кўринг. Кўнмаса талоғингизни сўрашингиз мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАВБА ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 14047-савол

Ассалому алайкум! Қайси гунохларни яшириб бўлмайди ва қайсиларини яшириш керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аввало гуноҳ қилмаслик керак. Мабодо инсонгарчилик содир бўлиб қилиб қўйса тез истиғфор айтиш ва гуноҳни яшириш керак. 
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: كُلُّ أُمَّتِي مُعَافًى إِلَّا الْمُجَاهِرِينَ، وَإِنَّ مِنَ الْمُجَاهَرَةِ أَنْ يَعْمَلَ الرَّجُلُ بِاللَّيْلِ عَمَلًا ثُمَّ يُصْبِحُ وَقَدْ سَتَرَهُ اللهُ، فَيَقُولَ يَا فُلَانُ عَمِلْتُ الْبَارِحَةَ كَذَا وَكَذَا، وَقَدْ بَاتَ يَسْتُرُهُ رَبُّهُ وَيُصْبِحُ يَكْشِفُ سِتْرَ اللهِ عَنْهُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:«Мужоҳирлардан бошқа умматимнинг ҳаммаси авф қилингандир. Албатта, бир кишининг кечаси бир ишни қилиб, тонг отганда Аллоҳ уни сатр қилган бўлса ҳам «Эй фалончи, кечаси ундай қилдим, бундай қилдим», демоғи ҳам мужоҳарадандир. Батаҳқиқ, у Аллоҳ уни сатр қилган ҳолида ётган эди. Тонг отганда эса ўзидан Аллоҳнинг сатрини очади», дедилар».Икки шайх ривоят қилганлар.Шарҳ: «Мужоҳир» жаҳр сўзидан олинган бўлиб, луғатда «ошкора қилувчи» деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса гуноҳни ошкора ва уялмасдан қилувчи одамга айтилади. Ушбу ҳадиси шарифдаги таърифга қараганда, ўзи қилган гуноҳни одамларга мақтаниб юради.Демак, гуноҳни ошкора қилган, ўзидан содир бўлган гуноҳларини гапириб юрадиган мужоҳирларнинг гуноҳи авф қилинмас экан.Ана шундай мужоҳирларнинг айбини гапириш ғийбат ҳисобланмас экан. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФУДБОЛДАКАГИ ИСЛОМИЙ БРЕНД

@Savollar_kanal 14045-савол

Ассалому алайкум! Устозлар хозирги кунда бендга айланаётга Сажда брендида чиқадигон фудболкалар бор уларда нақшларида араб тилидаги харифлари тушурилган. Ундаги харифлар малум бир манога эга эмас. Шунчаки чалкаш харфлар. Шу фудболкаларни кийиш мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жонли нарсанинг расми ёки фахш сўзлар ёки Исломга зид бўлган сўзлар ёзилган бўлса кийиш жоиз эмас. Улар бўлмаса кийса бўлади. Аммо оят, ҳадис, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёки бошқа пайғамбар алайҳимуссаломларнинг исмлари ёзилган бўлса ҳам кийилса, уларнинг мақомига мос бўлмаган жойларда кийиб юриш эҳтимоли борлигидан киймаслик тавсия қилинади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ЎҚИЁТГАНДА ЧАЛҒИБ КЕТИШ

@Savollar_kanal 14072-савол

Мен доим Намоз ўқиганимда ўз ўзидан чалғиб хаёлга берилиб кетаман. Бу холатни енгиш учун ўзимни чалғимаслигим учун қўлимдан келганича харакат қиламан, аммо хаёлларга кириб кетавериб намозни сураларини адашиб ўқиб юбораман. Бунинг учун нима қилиш керак? Намоз ўқиётганда адашмаслик чалғимаслик учун нималар қилиш керак?

ЖАВОБ:

Бунга ўхшаш саволларга олдин жавоб берилган. Бунинг учун қалб ҳозирлиги керак. Шу мавзуни ушбу саҳифадан топиб ўқинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎЛИМЛИК ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14070-савол

Илтимос, ўлимлик ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз...

ЖАВОБ:

Ўлимлик деган нарса йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФАРИШТАНИНГ "ОМИЙН" ДЕЙИШИ

@Savollar_kanal 14068-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Айтишадики, яхши гапга ҳам, ёмон гапга ҳам фаришта омийн дейди. Яна унақа дема бунақа дема фаришта омин деса нима бўлади, дейишади. Шундан кейин ўйлаб қолдим фаришта омийн дегани билан Аллоҳ хоҳламаса барибир фаришта омийн дегани бўлмайдику. Шу тўғрисида шариатимизда нима дейилган?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир нарса Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлиши ҳаммага аён. Фаришта омин деганда Аллоҳ хоҳлаб қолишидан қўрқилади-да.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДАСТУРХОН БОШИДА ҚЎЛ БЕРИБ САЛОМЛАШИШ МУМКИНМИ

@Savollar_kanal 14066-савол

Ассалому алайкум Шайх жаноблари! Мен биринчи маротаба сизга савол беряпман. Саволим жиддий бўлмаса олдиндан узр сўрайман. Жавобингиздан бошим кўкка етган бўлар эди. Баъзи кишилар кўпчилик дастурхон бошида ўтирганда келиб қўл бериб салом беради. Саломлашган кишилар хар замон қўллларина юва олмайдилар хамда ювилмаган қўл билан таом истемол қиладилар. Бу ноқулай вазиятдан чиқиш учун нима қилиш керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Дастурхон устида қўл бермаслик керак. Доимо қўлни ювиб дастурхон устига келиш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ВОЖИБ ҲУКМНИНГ ТАЪРИФИ ОҲОД ҲАДИС ТУФАЙЛИМИ?

@Savollar_kanal 14064-савол

1. Вожиб ҳукмининг таърифини ўқиганимда оҳод ҳадис туфайли деб ўқидим. Қуръонда келган ҳукмлар ҳам вожиб бўлиши мумкинми ёки фарз бўладими? 2. Киши бир вақтнинг ўзида бир нечта сабабларга кўра узр киши ҳукмига ўтиши мумкинми? 3. Отин ойи ёлғон гапириш мумкин бўлган жойларни зикр қилаётганда, ёлғондан узрли ҳолатларда "кофир бўлдим" деб қасам ичиш мумкин деб айтди. Бу гап қанчалик тўғри? 4. Лой нажосатми? Баъзан ёғингарчилик пайтида кийимга лой сачрайди. Уни ювиш керакми?

ЖАВОБ:

Вожиб. Шариат қилишни жазм ила аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амал вожибдир. Фитр садақаси, Витр намози ва икки ийд намозлари каби амаллар вожиб амаллардир.Вожиб амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Лекин вожибнинг савоби фарзникидан озроқ бўлади. Вожиб амални қилмаган одам осий бўлиб иқобга қолади. Лекин унинг иқоби фарзни қилмаганнинг иқобидан озроқ бўлади. Вожибни инкор қилган кофир бўлмайди.Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳаблар фарз ва вожибни бир нарса деб тушунадилар ва иккисини қўшиб вожиб деб атайдилар. Аммо ҳанафий мазҳаби юқоридаги дақиқ фарқни эътиборга олиб иккисини алоҳида ҳукмлар деб билади.Сиз вожибнинг таърифини қаердан ўқигансиз, билмадим. Қуръонда келган нарсалар вожиб бўлиши мумкин. Ҳаммаси фарз бўлади деган гап йўқ. - Киши бир вақтнинг ўзида бир неча сабабларга кўра узрли бўлиши мумкин.- Мушриклар Аммор ибн Ясор розияллоҳу анҳуни ўлдирмоқчи бўлганларида куфр сўзни айтиб қутилиб қолганлар ва буни Қуръондан оят тушиб тўғри бўлганини тасдиқлаган.- Лойга нажосат аралашмаган бўлса, унинг ўзи нажосат бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШУБҲАЛИ МАСАЛА

@Savollar_kanal 14062-савол

Ҳазрат, Сизга қуйидаги савол билан мурожаат қилмоқчиман. Ҳозирги кунда рибовий муомилалар кўпайиб кетганлигидан, илмимиз саёзлигидан баъзан қийналиб қолаяпмиз. Масалан, ҳозирги эхпресс карточкалари билан унунг устига фойда қўйиб савдо қилиш ҳалолми ё рибо? 

ЖАВОБ:

Саволни аниқроқ қилиб беринг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСЛАМСКИЕ МЕДИКИ ПРИЗВАЛИ МУСУЛЬМАН ОТКАЗАТЬСЯ ОТ ЕВРОПЕЙСКИХ ПРИВИВОК

@Savollar_kanal 14060-савол

Устоз яқинда ислом.уз.да "Бутун дунё мусулмон уламолар кенгашининг фатвоси - Бутун дунё мусулмон уламолар кенгашининг ёш болаларни шол бўлишига қарши эмлаш ҳақидаги баённомаси"ни о'қигандим. Лекин қуйидагиларни ҳам о'қиб ҳайрон қолдим. Эмлаш керакми, ёки ё'қми тушунмаяпман. Ҳали мусулмонларнинг эмлаш учун ваксина ишлаб чиқаргани ҳақида хабарлар ё'қ шекилли? Исламские медики призвали мусульман отказаться от европейских прививок28.01.2007 18:18 | www.риан.руЛОНДОН, 28 янв - РИА Новости, Мария Табак. Глава британской Исламской медицинской ассоциации Абдул Маджид Кетме призвал мусульман не прививать своих детей от кори, свинки и краснухи, и самим отказаться от вакцинации против дифтерита, менингита и столбняка, пишет газета "Санди Таймс".Вакцины от этих и некоторых других болезней, с точки зрения Кетме, не соответствуют законам ислама. В большинстве вакцин, созданных на Западе, по его словам, "не имеющем представления о чистом и нечистом", содержатся биологические вещества животного происхождения. Ислам же допускает употребление только тех животных продуктов, которые получены от убитых по мусульманскому обряду животных, заявляет он. Кроме того, в вакцинах содержится желатин на основе свиного белка, а свинья, согласно мусульманской религии - "грязное" животное."Вы видите, Аллах создал нас совершенными и с прекрасным иммунитетом. Если вы будете два года кормить детей грудью, как велит Коран, и будете есть еду, предписанную Кораном, и совершать омовение перед каждой молитвой, ваш иммунитет останется сильным", - сказал Кетме.Заявления Кетме подверглись критике со стороны британского министерства здравоохранения и Британской медицинской ассоциации, опасающихся вспышки инфекционных заболеваний среди мусульман, пишет газета.Радикальные мусульмане по всему миру нередко по разным причинам отказываются от прививок европейскими вакцинами. Так, в Нигерии, Афганистане, Пакистане и некоторых областях Индии мусульмане отказались прививаться от полиомиелита после того, как их лидеры заявили, что западные врачи добавили в вакцины специальные компоненты, приводящие к бесплодию.

ЖАВОБ:

Бутун дунё мусулмон уламолар кенгашининг ёш болаларни шол бўлишига қарши эмлаш ҳақидаги баённомаси худди сиз келтирган матнларга ўхшаш гапларга қарши чиқарилган. Шариат илмларини яхши билмаган баъзи одамлар шунга ўхшаш гапларни тарқатиб юрадилар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАВАЛЛУД КЕЧАЛАРИ МУБОРАК ВАТАНДОШЛАР!

@Savollar_kanal 14058-савол

Расулуллоҳнинг таваллуд кечалари муборак бўлсин! Устоз ушбу кунни байрам қилиб уйда дастурхон тузаб нишонласа бўладими? Хрисрианлар Исо (ас)нинг таваллуд кунларини (Рождество Христого) нишонлаганлари каби тақлид бўлиб қолмайдими? Мусулмонлар христианларнинг одатини қилгандек бўлмайдими?

ЖАВОБ:

- Албатта, бошқаларга кўр-кўрона тақлид қилиш мутлақо мумкин эмас. Айниқса сиз айтганга ўхшаш ҳолатларда.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗХОНЛАРНИНГ МАЪСУЛИЯТЛАРИ

@Savollar_kanal 14056-савол

Ассалому алайкум! Мухтарам шайх жаноблари. Биз намозхонларнинг одоблари тўғрисида кўп эшитганмиз. Намозхонларни маъсулиятлари хам борми? Биродарларимиз намозга киришгандан кегин қандайдир маъсулиатни сезиш керакми? Шу тўғрисида айтиб ўтсангиз. Рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фарз намозни ўқиётган одам фарзни адо этиш масъулиятида. Умуман намоз ўқиётган одам Аллоҳнинг ҳузурида турганлик масъулиятида. Бундан бошқа яна нима керак?!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗАКОТ ЎРНИГА

@Savollar_kanal 14054-савол

Шайҳ ҳазратлари! 1). Закот ҳисобини қанча муддат оралиғида ҳисобланади? Йилликми ёки қачон ҳоҳласами? 2). Закотни миқдорини ҳисоблаб ва мана шу миқдорни падаримизни ҳажга юбориш ҳаражатлари ичига киритса бўладими ёки алоҳида берилиши керакми?

ЖАВОБ:

- Закот бериш вақти оралиғи бир йил.- Закотни отанинг ҳажга бориш ёки бошқа сарфларига қўшиб бўлмайди. Умуман, ўзига нафақаси вожиб бўлган шахслар харажати учун закотни ишлатиб бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУНОФИҚ ИМОМ

@Savollar_kanal 14052-савол

Агар эҳтидо қилинаётган имода мунофиқлик аломатлари бўлса унга эҳтидо қилинадими ёки йўқми.Жавоб учун раҳмат.

ЖАВОБ:

Бундай имомга иқтидо қилинади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭШОНЛАР КИМЛАР?

@Savollar_kanal 14050-савол

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Ҳурматли Устоз, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари, саволим қуйидагича: 1). Ўзларини эшон деб атавчилар кимлар? 2). Нега бунча кибр эгалари булар, гўёки жаннат калити буларнинг қўлида бўлганидек? 3). Шу эшонларга назр қилучилар кимлар? Масалан қанақа йўл билан топган моли номаълум, лекин ундан бир қисмини эшонига берса қолган қисми ҳалоллашиб қолади, деб эътиқод қилувчилар кимлар? Бу эътиқод орқали инсонлар намозга умуман эътиборсиз бўлиб бормоқдалар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Эшонлар ҳам одамлар. Уларнинг ичида ҳам ҳар хиллари бор. Сиз баъзи салбий сифатларга соҳиб бўлганларини кўрган бўлсангиз, ҳаммалари шундай дейишга бормаслик керак. - Агар кибр қилаётган бўлса, эшонми ёки бошқами нотўғри иш қилаётган бўлади. Ўзини ўнглаши керак.- Эшонларга назр қилиш мумкин эмас ва у билан қолган пул асли ҳаром бўлса, ҳалолланиб қолмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЁШ БОЛА...

@Savollar_kanal 14048-савол

1. Ёш боланинг нажаси (сийдиги) кийимга тегса, сачраса масҳ тортиб тозалаш мумкун деб эшитдим. Неча ёшгача шундай қилса бўлади? Баъзилар бола яхши-ёмонни фарқига боргунча дейишди, баъзилар эмизикли бола қўшимча овқатга ўргана бошлагунча дейишяпти. 2. Ғиром- граммни билдирадими?

ЖАВОБ:

1. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Қиз боланинг сийдигини ювилади. Таом емайдиган ўғил боланинг сийдигига (сув) сепилади», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан қилинаётган ушбу ривоятдан оладиган маълумотимиз ўғил боланинг сийдигини ювмасдан сув сепишнинг шарти у бола фақат эмадиган, ўзи таом емайдиган бўлиши кераклигидир. Чунки ўзи таом ейдиган ўғил боланинг сийдиги ҳам ювилмаса бўладиган ҳолатда бўлиб қолади.
2. Ҳа!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАСТНИНГ ТАЛОҒИ

@Savollar_kanal 14046-савол

Шайҳ ҳазратлари илтимос саҳиҳул Буҳорийни 3-том талоқ китоби 9-бобни қисқача тафсир қилиб берсангиз. Шу бобда мастнинг талоғи ўтмайди дейилган. Ҳадис ва ҳаётда мастнинг талоғи ўтади дейилган. Икки ҳаёл бўлиб қолдим.

ЖАВОБ:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Барча талоқ жоиздир, фақат эси йўқнинг - ақлини йиғиштира олмайдиганнинг талоғи мустасно», дедилар».Термизий ва Бухорий ривоят қилган.Туғма ҳолда эси паст бўлиб, нима қилганини, деганини ажрата олмайдиган кишининг талоғи тушмаслиги, ушбу ҳадисдан олинган.Аммо, бир одамнинг эси ўз ихтиёри ила қилган тасарруфи туфайли кетган бўлса. Мисол учун, маст қилувчи ичимликлар ичгани, наша, қора дорига ўхшаш нарсалар истеъмол қилгани учун эсини йўқотган бўлса талоғи тушади.Уламолар даво учун истеъмол қилинган нарсадан маст бўлиб, қилган ишини, айтган гапини эслай олмайдиган даражага бориб қолган одамнинг оғзидан талоқ чиқса, талоғи тушмайди, деганлар.Аммо, мазкур маст қилувчи нарсаларни ҳаром йўл билан, маст бўлиш учун истеъмол қилган шахсларнинг талоғи қай ҳолда бўлса ҳам тушади. Бу ҳукмни тўрт мазҳаб бирдек қўллаганлар. Чунки, бундоқ осий, ҳаромхўрнинг талоғини тушмайди, дейишлик унинг исёнини эътиборга олишлик билан баробар бўлади. Аслида эса ундоқ набокор жазоланиши керак, талоғини тушиши ҳам жазодир.Аммо, баъзи уламолар, жумладан, ҳанафий фуқаҳолардан Имом Зуфар, Имом Таҳовий ва Имом Кархийлар айтган гапини эслай олмайдиган даражадаги мастнинг талоғи тушмайди. Чунки, бундоқ одам жиннининг ўзидир. Маст бўлгани учун эса шариатда алоҳида жазо белгиланган. Қозининг ҳукми ила кўпчилик ичида унга дарра урилади, дейишган. Шунингдек, қаттиқ ғазаб туфайли ақли бошидан учган кишининг ҳам талоғи тушмайди. Бу жуда ҳам нодир бир ҳолат бўлиб, фуқаҳоларимиз, аччиғи осмон билан ернинг фарқига бормайдиган даражада чиққан одамнинг талоғи тушмайди, деганлар. Аслида эса ғазаби чиқмаган одам талоқ ҳам қилмайди. Яъни, ҳамма талоқлар аччиғи чиққан одамлар томонидан қилинади.Бу каби масалаларда доимо уламоларга мурожаат қилиш керак. Ўзи китоб ўқиб ҳукм чиқаришга ўтиш мумкин эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КИЙИМНИ ТЎПИҚДАН ЎТҚАЗМАСЛИК

@Savollar_kanal 14044-савол

Расулуллоҳ саw нинг ҳадисларида кийимни этагиними почасиними оёғининг тўпиғдан пастга тушурганлар дўзаҳийдир деб марҳамат қилганлар. Бизани ҳамма шим ва шалварларимиз тўпиқ устида ёки тўпиқдан тушиб туради. Шайҳ ҳазратлари нима маслаҳат берадилар. 

ЖАВОБ:

Шариатга амал қилишга маслаҳат берадилар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал