МУНОФИҚ ИМОМ
@Savollar_kanal 14052-савол
Агар эҳтидо қилинаётган имода мунофиқлик аломатлари бўлса унга эҳтидо қилинадими ёки йўқми.Жавоб учун раҳмат.
ЖАВОБ:
Бундай имомга иқтидо қилинади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЭШОНЛАР КИМЛАР?
@Savollar_kanal 14050-савол
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Ҳурматли Устоз, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари, саволим қуйидагича: 1). Ўзларини эшон деб атавчилар кимлар? 2). Нега бунча кибр эгалари булар, гўёки жаннат калити буларнинг қўлида бўлганидек? 3). Шу эшонларга назр қилучилар кимлар? Масалан қанақа йўл билан топган моли номаълум, лекин ундан бир қисмини эшонига берса қолган қисми ҳалоллашиб қолади, деб эътиқод қилувчилар кимлар? Бу эътиқод орқали инсонлар намозга умуман эътиборсиз бўлиб бормоқдалар?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Эшонлар ҳам одамлар. Уларнинг ичида ҳам ҳар хиллари бор. Сиз баъзи салбий сифатларга соҳиб бўлганларини кўрган бўлсангиз, ҳаммалари шундай дейишга бормаслик керак. - Агар кибр қилаётган бўлса, эшонми ёки бошқами нотўғри иш қилаётган бўлади. Ўзини ўнглаши керак.- Эшонларга назр қилиш мумкин эмас ва у билан қолган пул асли ҳаром бўлса, ҳалолланиб қолмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЁШ БОЛА...
@Savollar_kanal 14048-савол
1. Ёш боланинг нажаси (сийдиги) кийимга тегса, сачраса масҳ тортиб тозалаш мумкун деб эшитдим. Неча ёшгача шундай қилса бўлади? Баъзилар бола яхши-ёмонни фарқига боргунча дейишди, баъзилар эмизикли бола қўшимча овқатга ўргана бошлагунча дейишяпти. 2. Ғиром- граммни билдирадими?
ЖАВОБ:
1. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Қиз боланинг сийдигини ювилади. Таом емайдиган ўғил боланинг сийдигига (сув) сепилади», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан қилинаётган ушбу ривоятдан оладиган маълумотимиз ўғил боланинг сийдигини ювмасдан сув сепишнинг шарти у бола фақат эмадиган, ўзи таом емайдиган бўлиши кераклигидир. Чунки ўзи таом ейдиган ўғил боланинг сийдиги ҳам ювилмаса бўладиган ҳолатда бўлиб қолади.
2. Ҳа!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАСТНИНГ ТАЛОҒИ
@Savollar_kanal 14046-савол
Шайҳ ҳазратлари илтимос саҳиҳул Буҳорийни 3-том талоқ китоби 9-бобни қисқача тафсир қилиб берсангиз. Шу бобда мастнинг талоғи ўтмайди дейилган. Ҳадис ва ҳаётда мастнинг талоғи ўтади дейилган. Икки ҳаёл бўлиб қолдим.
ЖАВОБ:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Барча талоқ жоиздир, фақат эси йўқнинг - ақлини йиғиштира олмайдиганнинг талоғи мустасно», дедилар».Термизий ва Бухорий ривоят қилган.Туғма ҳолда эси паст бўлиб, нима қилганини, деганини ажрата олмайдиган кишининг талоғи тушмаслиги, ушбу ҳадисдан олинган.Аммо, бир одамнинг эси ўз ихтиёри ила қилган тасарруфи туфайли кетган бўлса. Мисол учун, маст қилувчи ичимликлар ичгани, наша, қора дорига ўхшаш нарсалар истеъмол қилгани учун эсини йўқотган бўлса талоғи тушади.Уламолар даво учун истеъмол қилинган нарсадан маст бўлиб, қилган ишини, айтган гапини эслай олмайдиган даражага бориб қолган одамнинг оғзидан талоқ чиқса, талоғи тушмайди, деганлар.Аммо, мазкур маст қилувчи нарсаларни ҳаром йўл билан, маст бўлиш учун истеъмол қилган шахсларнинг талоғи қай ҳолда бўлса ҳам тушади. Бу ҳукмни тўрт мазҳаб бирдек қўллаганлар. Чунки, бундоқ осий, ҳаромхўрнинг талоғини тушмайди, дейишлик унинг исёнини эътиборга олишлик билан баробар бўлади. Аслида эса ундоқ набокор жазоланиши керак, талоғини тушиши ҳам жазодир.Аммо, баъзи уламолар, жумладан, ҳанафий фуқаҳолардан Имом Зуфар, Имом Таҳовий ва Имом Кархийлар айтган гапини эслай олмайдиган даражадаги мастнинг талоғи тушмайди. Чунки, бундоқ одам жиннининг ўзидир. Маст бўлгани учун эса шариатда алоҳида жазо белгиланган. Қозининг ҳукми ила кўпчилик ичида унга дарра урилади, дейишган. Шунингдек, қаттиқ ғазаб туфайли ақли бошидан учган кишининг ҳам талоғи тушмайди. Бу жуда ҳам нодир бир ҳолат бўлиб, фуқаҳоларимиз, аччиғи осмон билан ернинг фарқига бормайдиган даражада чиққан одамнинг талоғи тушмайди, деганлар. Аслида эса ғазаби чиқмаган одам талоқ ҳам қилмайди. Яъни, ҳамма талоқлар аччиғи чиққан одамлар томонидан қилинади.Бу каби масалаларда доимо уламоларга мурожаат қилиш керак. Ўзи китоб ўқиб ҳукм чиқаришга ўтиш мумкин эмас.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КИЙИМНИ ТЎПИҚДАН ЎТҚАЗМАСЛИК
@Savollar_kanal 14044-савол
Расулуллоҳ саw нинг ҳадисларида кийимни этагиними почасиними оёғининг тўпиғдан пастга тушурганлар дўзаҳийдир деб марҳамат қилганлар. Бизани ҳамма шим ва шалварларимиз тўпиқ устида ёки тўпиқдан тушиб туради. Шайҳ ҳазратлари нима маслаҳат берадилар.
ЖАВОБ:
Шариатга амал қилишга маслаҳат берадилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
САЖДАИ САҲВ. ҒУСЛ. НАМОЗ НИЯТИ
@Savollar_kanal 14042-савол
1. Намозҳонга саждаи саҳв вожиб булиб қолса лекин қадаи оҳирда ташаҳҳуддан сунг саждаи саҳвга бормай ёдидан чиқиб саловатга утиб кетса бу ҳолатда нима қилиш керак? 2. Малумки гусл қилишдан аввал таҳорат олинади. Гусл вақтида шу таҳорат олганда ювган азоларни қайта яҳшилаб ювиш керакми? 3. Бир одам намозга киришса лекин шу намозини оҳирига етказмай бузиб қуйса(масалан ниятни ҳато этиб такбири таҳрима қилса кейин ҳатосини билиб қолса) ва шу намозни вақти чиқмай қайта намоз уқимоқчи булса бу намозга қазо намози деб ният қиладими ёки оддий уз вақтида намоз уқияпман деб ният қиладими?
ЖАВОБ:
- Саждаи саҳвни қилади. - Ғуслда ҳамма баданга сау етказиш керак.-Вақтида қайта ўқилган намоз қазо бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИЗОҲ
@Savollar_kanal 14040-савол
Ҳурматли устоз. Менинг саволлармга берган жавобларингиздаги бази сўзларга илмим ожизлик қилиб тушуна олмадим. Шуларга изоҳ беришингизни сурамоқчи эдим. 1. Барзах нима? 2. Фаръи сўзининг маноси нима? Бу сўз сиз ёзган "Диннинг аслидаги ва фаръидаги" жумласидан олинди. 3. Ибн Хазм деган киши ким?
ЖАВОБ:
1. Барзах луғатда икки нарса орасидаги тўсиқ. Ақийдада одамнинг вафотидан қайта тирилгунича ўтадиган вақт.
2. Фаръи сўзи аслининг тескариси. Бўлаги, шахобчаси деса ҳам бўлади.
3. Ибн Ҳазм қадимда Андалусда ўтган олимлардан бири.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СОХТА НИКОҲ. ҚАЛБАКИ ГУВОҲНОМА
@Savollar_kanal 14038-савол
Ассалому алайкум! 1. Мен Мадина университет ўқишига таёргарлик қилаяпган эдим. Улар мендан 11-синфни битирганлик ҳақида диплом сўрашаяпти. Лекин мен мактабни 9-синфни битирибоқ, колежга кирганман. Колежни ҳам икки йилини ўқиб, учинчи йилини ўқимасдан АҚШга келдим. Лекин менда ҳозир ўқиш ҳақида бирор-бир ҳужжатим йўқ. Лекин пул бериб қилдирса бўлар экан. Яъни 11-синфни битирганлик ҳақида. Бу ишни қилсам мумкинми? 2. АҚШда кўп кишилар Америка аёлига вақтинча уйланиб, ҳужжат қилишаяпти. Яъни қўшилмаслик (жинсий алоқа қилмаслик) шарти билан. Бирга яшашмайди. Аммо бирга интервюлардан ўтади. Биз эри-хотинмиз деб ёлғон ишлатишади. Мақсад ҳужжатни олиш. Лекин ичида биродарлар ҳам бўлиб қолади. Ҳужжатни олсаму, уйдигаларни бориб кўрсам ва илм олиш учун бошқа араб мамлакатларига ҳам бориб-келиб юрсам дейишади. Ҳуллас ниятлари яҳшилари ҳам бор. Бунга Ислом руҳсат берганми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1. Қалбаки равишда ҳужжат сотиб олишга рухсат йўқ.
2. Бу каби никоҳлар дуруст эмаслигига уламолар, жумладан, фатво ва илмий изланишлар бўйича Оврупо мажлиси қарор қилган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ФИТНА, ҚОРИЛАР ТИЛОВАТИ ВА ФУТБОЛ
@Savollar_kanal 14036-савол
Ассалому алайкум! 1. Муслима қиз ўзини фитна дейиш жоизми? Яъни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадисларига шу муслима қизлар ҳам тушадими? 2. Бир қорини қироатини эшитиб, қироати чиройли эмас экан деса бўладими? 3. Бир қориин қироатини бошқа қорини қироатидан чиройли деса бўладими? 4. Футбол ўйнаб топилган пул(маош) ҳалолми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1. Фитна сифатлари бўлганларни фитна деса бўлади.
2. Бўлади.
3. Бўлади.
4. Бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИСЛОМДА ЎЗ-ЎЗИГА ЎЛИМ ТИЛАГАН ЁКИ ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛГАН
@Savollar_kanal 14034-савол
Ассалому алайкум! Шайх ҳазратлари. Аллоҳим барчамизга икки дунё саодатини насиб этсин. Сизга бир саволим бор эди. Исломда ўз-ўзига ўлим тилаган ёки ўз жонига қасд қилганларга қандай қаралади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу икки иш ҳам жоиз эмас. Иккисига ҳам ёмон қаралади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲАДИСНИ АРАБИЙ МАТНИ
@Savollar_kanal 14032-савол
Ассалому алайкум! Шайҳ жаноблари! илтимос мана шу ҳадисни арабийсини келтирсангиз. Тасҳаккур. Абу Аббос Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят: Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларидан уловларига мингашиб кетардим. “Эй бола!” - дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. “Мен сенга бир неча калималарни ўргатаман: Аллоҳнинг ҳақларини сақлагин - У Зот сени сақлайди. Аллоҳнинг ҳақларини сақла - Уни қаршингда топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра. Агар кўмак тиласанг, Аллоҳдан тила. Билгинки, бутун уммат сенга бир манфаат етказмоқ учун жамлансалар ҳам, фақат Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган манфаатни етказа оладилар. Агар улар сенга бир зарар бермоқ қасдида тўплансалар ҳам, фақат Аллоҳ сенга ёзиб қўйган зарарнигина бера оладилар. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриб бўлган”. (Термизий ривоятлари. Ҳасан-саҳиҳ ҳадис).
ЖАВОБ:
حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مُحَمَّدِ بْنِ مُوسَى أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ الْمُبَارَكِ أَخْبَرَنَا لَيْثُ بْنُ سَعْدٍ وَابْنُ لَهِيعَةَ عَنْ قَيْسِ بْنِ الْحَجَّاجِ قَالَ ح و حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ أَخْبَرَنَا أَبُو الْوَلِيدِ حَدَّثَنَا لَيْثُ بْنُ سَعْدٍ حَدَّثَنِي قَيْسُ بْنُ الْحَجَّاجِ الْمَعْنَى وَاحِدٌ عَنْ حَنَشٍ الصَّنْعَانِيِّ عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ كُنْتُ خَلْفَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا فَقَالَ يَا غُلَامُ إِنِّي أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ احْفَظْ اللَّهَ يَحْفَظْكَ احْفَظْ اللَّهَ تَجِدْهُ تُجَاهَكَ إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلْ اللَّهَ وَإِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللَّهِ وَاعْلَمْ أَنَّ الْأُمَّةَ لَوْ اجْتَمَعَتْ عَلَى أَنْ يَنْفَعُوكَ بِشَيْءٍ لَمْ يَنْفَعُوكَ إِلَّا بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ لَكَ وَلَوْ اجْتَمَعُوا عَلَى أَنْ يَضُرُّوكَ بِشَيْءٍ لَمْ يَضُرُّوكَ إِلَّا بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ عَلَيْكَ رُفِعَتْ الْأَقْلَامُ وَجَفَّتْ الصُّحُفُ قَالَ هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БИРОДАРИНИ ҚАЛБИНИ ОҒРИТИШ
@Savollar_kanal 14030-савол
Ассалому алайкум! Агарда бир биродарини шариатга ҳилоф иш қилайапганини кўрса ёки ешитса, унга қаттиқ танбеҳ берса бўладими? Чунки мен кўпроқ шундайроқман. Бирор бир биродаримдан шариатга зид амални кўрсам ёки эшитсам, қаттиқ гапириб юбораман. Баъзида кўплари мендан сал ҳафа бўлиб қолишади. Телефонларни олишмайди ва тел ҳам қилишмайди. Яъни қалби оғриб қолади. Бир биродарим билан ҳорижда турамиз. Унга: нега суннатни ўқимайсиз, фақат фарзни қаср қилиб ўқийсиз десам, мен мусофирман деди. Аҳир биз ҳозир муқиммизку, биз мусофир эмасмиз фарз ва суннатларни тўла ўқишимиз керак десам ҳам кўнмади. Шунда Аллоҳ учун ғазаб қилиб қаттиқ гапириб койидим. Шунда у: қачон менга қаттиқ гапирмайдиган бўлганизда шунда гаплашамиз деб телни тақ қилиб қўйиб қўйди. Яъни ҳафа бўлди. Савол шуки, мўминни қалбини оғритса, Каъбани вайрон қилишлик билан баробар деган гап бор. Менимча ҳадис бўлса керак. Шунинг учун бу ҳукм бунга кирмайдими? Биродарларимни қалбини оғритиб қўйсам, гуноҳкор бўлмайманми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ Қуръонда: «Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил», деган. Ушбу оятга амал қилганингиз афзал.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЭҲСОН
@Savollar_kanal 14028-савол
Ассалому алайкум, Шайҳ Ҳазратлари! Мен ҳозирги вақтда Данияда талабаман. Унаштирилганман. Ҳозирги вақтда тўй маросимларимизга кўп миқдорда маблағ сарф бўлаётгани ва бидъат кўп аралашаётгани мени фикрларим билан тўғри келмай қолди. Қуйида бир ҳадисни келтирган ҳолда саволимни берсам: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир-биридан фахрланувчи икки кишининг таомини емоқдан қайтарганлар», дер эди».Шарҳ: Маросим бериб, кишиларни таомлантиришдан асосий мақсад таомга муҳтож кишиларни тўйғазиб, дуоларини олиш ва бу ишни фақат Аллоҳнинг розилиги учун қилишдир. Таом тортиб қилинадиган маросимлар зинҳор ва зинҳор риёкорлик, мақтанчоқлик, мен фалончидан камманми, фистончидан ўтказмасам нима қилиб юрибман қабилидаги ишлар бўлмаслиги керак. Ана ўшандоқ маънода қилинаётган маросимларга айтилган одам бормаслиги керак. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар. Шундай қилиб ҳозирги вақтда атрофимда бир нечта мусофир талаба дўстларим бор, уларга эҳсон қилиб берсам дегандим, қолаверса юртимизда ҳам бир нечта болалар уйи бор, қодир бўлганим учун у ерда ҳам ота-онам бошчилигида эҳсон қилиб берсам, никоҳим кифоя бўладими, умуман бу ишим сизнинг назарингизда дурустми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Дуруст.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚИБЛАСИ ҚИЙШИҚ МАСЖИД
@Savollar_kanal 14026-савол
Масжидимизни қибласи сағал кам 50 даражага қийшиқ. Жоме масжиди бўлгани учун ҳамма намоз ўқилади. Уни устига бош имом хўрозбоз. Шу ҳақида Шайх ҳазратларини муносабатлари нима?
ЖАВОБ:
Қиблани ҳам, имомни ҳам тўғрилаш керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МОЛ ОЛДИ - БЕРДИ (ТЕҲНИКА)
@Savollar_kanal 14024-савол
Ассалому алайкум! Хурматли Шайҳ ҳазратлари. Мен оилада энг катта фарзандман, оиламга кўмак беришни ўз зиммамга олганман. Шу сабабли 1 ишни бошлаган эдим. Мен бир биродар яқин танишдан компютер олдим. У билан шартномамиз шундай бўлди: ойига бўлиб беришга келишдик. Лекин ишим юришмай қолди. Шу сабабли унга мен бўлиб берган пулим жами 200.000 бўлди. Ман у компютердан фодаланганим йўқ. Иш юришмаганлиги сабабли қолган маблағини ўз вақтида ҳисоб - китоб қила олмадим, шу сабабли у мендан компютерни қайтариб беришини сўради. Мен унга қайтариб бердим. Ундан берган пулимни қайтариб беришни сўрасам у менга бермайман деди. Ман у компютерни бошқа 1 инсонга сотаман деди. Бу санга ижара ҳисобида ўтиб кетди деб айтди. Шу берган пулни олишимга ҳаққим борми ёки йўқми? Бу масалага сизни жавобингизни олишни ва жавобингизга қараб ўзимга ҳулоса чиқаришни истайман.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу ерда икки киши ўртасидаги молиявий муомала ҳақида сўз кетмоқда. Уни икки тарафни тўлиқ эшитмасдан туриб ҳал қилиш тўғри бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
УММАТГА ФОЙДА КЕЛТИРИШ
@Savollar_kanal 14051-савол
Ассалому алайкум! Мен Архитектор ва Дизайнер бўлиб ишлайман. Доктор ва муаллимлар умматга фойда келтиргандек мен ҳам фойдам тегишини ва қилаётган ишим ибодат ўрнидан ўтишини ҳоҳлар эдим. Бунинг учун Нима қилсам бўлади маслаҳат беринглар илтимос. Шу касб орқали фойда келтиришни истайман.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизни ишингизни ҳалол, шариатга мувофиқ бажаринг. Хайрли ишларга ҳисса қўшишга ҳаракат қилинг. Кўпчиликка фойда келтирадиган лойиҳаларда хизмат қилишга урининг. Масжид ва мадраса қурилишларида ҳунарингизни ишлатиб кўмаклашинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЖИНСИЙ ҲАЁТ
@Savollar_kanal 14049-савол
Ассалому алайкум! Бу саволим бироз уятли бўлиши мумкун, авваламбор узур сўрайман. Эрим тўшакда мени шариатда йўқ, харом ишларга буюрадилар. Шу боис ажрашишим жоизми? Турмуш қурганимга 1йил бўлди. Хозирда 5 ойлик хомиладорман.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Агар оят ва ҳадисларда ҳаром бўлган ишларга мажбурласа, ҳужжат далиллар билан насиҳат қилиб кўринг. Кўнмаса талоғингизни сўрашингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТАВБА ҚИЛИШ
@Savollar_kanal 14047-савол
Ассалому алайкум! Қайси гунохларни яшириб бўлмайди ва қайсиларини яшириш керак?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аввало гуноҳ қилмаслик керак. Мабодо инсонгарчилик содир бўлиб қилиб қўйса тез истиғфор айтиш ва гуноҳни яшириш керак.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: كُلُّ أُمَّتِي مُعَافًى إِلَّا الْمُجَاهِرِينَ، وَإِنَّ مِنَ الْمُجَاهَرَةِ أَنْ يَعْمَلَ الرَّجُلُ بِاللَّيْلِ عَمَلًا ثُمَّ يُصْبِحُ وَقَدْ سَتَرَهُ اللهُ، فَيَقُولَ يَا فُلَانُ عَمِلْتُ الْبَارِحَةَ كَذَا وَكَذَا، وَقَدْ بَاتَ يَسْتُرُهُ رَبُّهُ وَيُصْبِحُ يَكْشِفُ سِتْرَ اللهِ عَنْهُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:«Мужоҳирлардан бошқа умматимнинг ҳаммаси авф қилингандир. Албатта, бир кишининг кечаси бир ишни қилиб, тонг отганда Аллоҳ уни сатр қилган бўлса ҳам «Эй фалончи, кечаси ундай қилдим, бундай қилдим», демоғи ҳам мужоҳарадандир. Батаҳқиқ, у Аллоҳ уни сатр қилган ҳолида ётган эди. Тонг отганда эса ўзидан Аллоҳнинг сатрини очади», дедилар».Икки шайх ривоят қилганлар.Шарҳ: «Мужоҳир» жаҳр сўзидан олинган бўлиб, луғатда «ошкора қилувчи» деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса гуноҳни ошкора ва уялмасдан қилувчи одамга айтилади. Ушбу ҳадиси шарифдаги таърифга қараганда, ўзи қилган гуноҳни одамларга мақтаниб юради.Демак, гуноҳни ошкора қилган, ўзидан содир бўлган гуноҳларини гапириб юрадиган мужоҳирларнинг гуноҳи авф қилинмас экан.Ана шундай мужоҳирларнинг айбини гапириш ғийбат ҳисобланмас экан. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ФУДБОЛДАКАГИ ИСЛОМИЙ БРЕНД
@Savollar_kanal 14045-савол
Ассалому алайкум! Устозлар хозирги кунда бендга айланаётга Сажда брендида чиқадигон фудболкалар бор уларда нақшларида араб тилидаги харифлари тушурилган. Ундаги харифлар малум бир манога эга эмас. Шунчаки чалкаш харфлар. Шу фудболкаларни кийиш мумкинми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Жонли нарсанинг расми ёки фахш сўзлар ёки Исломга зид бўлган сўзлар ёзилган бўлса кийиш жоиз эмас. Улар бўлмаса кийса бўлади. Аммо оят, ҳадис, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёки бошқа пайғамбар алайҳимуссаломларнинг исмлари ёзилган бўлса ҳам кийилса, уларнинг мақомига мос бўлмаган жойларда кийиб юриш эҳтимоли борлигидан киймаслик тавсия қилинади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КИТОБЛАР ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 14043-савол
Ассалому алайкум! Ҳазратимиз роҳимаҳуллоҳни Қуръон илмлари ва ҳадис илмларига оид китобларини ўқидим. Мани арабий илмим бор сизлардан тафсия сўрамохчиман. Динимиз араб тилида етиб келгани учун арабий китоб ўқишни хоҳладим. Шу икки илмга оид осонроқ шарҳи билан берган қайси арабий китобни ўқий?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Тавсия қилинадиган китоблар жуда кўп. Манааҳил фий улумил Қуръонни ўқинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАЛБ ҚОТИШИНИНГ ДАВОСИ
@Savollar_kanal 14041-савол
Ассалому алайкум! Қалбим қотиб қолган, намозларимда ҳаловат йўқ, Аллоҳнинг каломини эшитсам қалбимга ҳеч нарсани ҳис қилмайман, илтимос менга йўл кўрсатинг нима қилсам бундан халос бўлишим мумкин?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз оққон бўлганлар ёки мажруҳ бўлиб туғилган болалар даволанаётган шифохоналарга бориб уларни зиёрат қилинг ва ҳолингизни ўйлаб тафаккур қилинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЖАМОАТ НАМОЗИГА БОРИШГА УЗР
@Savollar_kanal 14039-савол
Ассалому алайкум! 1. Бизнинг уйга энг яқин масжид 4-5 км узоқда азон эшитилмайди. Шу хол жамоат намозига чиқмасликга узур бўла оладими? 2. Баъзида биз намоз вақтида масжидга унча узоқ бўлмасада киролмаймиз сабаблари турлича масалан: мактабда дарсда бўлганим учун, йўлда бўлганим учун шу жоизми?
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/188384
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КЕТСАНГ ЖАВОБ ДЕСА ТАЛОҚ БЎЛАДИМИ
@Savollar_kanal 14037-савол
Ассалому алайкум! Оилада эр хотин тез-тез жанжал бўлиб туради. Жанжал катталашган пайтлари мен кетаман, яшамайман десам эрим, кетсанг жавоб (қаёқаям борасан деган манода) дейдилар. Ва кўп маротаба айтганлар. Саволим шуки, шунчаки "жавоб" дейиш талоққа ўтадими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Ҳар айтганида талоқ тушиш хавфи бор. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТУРЛИ САВОЛЛАРИМ
@Savollar_kanal 14035-савол
Ассалому алайкум! Азон дуоси маҳфий айтиладими ёки жаҳрий? 2 Биз бир жойда ишлайдиган бола бор исми Раҳмонжон экан уни кўпчилик Раҳмон деб чақиради мен Абдураҳмон деб чақираман ўзи шу исмни қўйиш тўғрими? 3 биз йигитлар шим-трико киямизку, шуларни пойчасини 2 қатлаб юриш, хуллас шимарлаб юриш Пайғамбаримиздан суннатми?
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/188374
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЛОГИСТИКА СОҲАСИДА БИРОВНИНГ ҲАҚҚИНИ ЕЙИШ
@Savollar_kanal 14033-савол
Ассалому алайкум! Мен логистика соҳасида диспетчер бўлиб ишлайман. Катта трак фураларга юк оламан. Бизларда трак хайдовчилари (шофирлар) ишлайди. Бунда биз америкалик брокерлардан юк олиб шартнома тузамиз, ва белгиланган нархда олиб шофирларимизга берамиз. Ҳозирги кунда ўзбек, мусулмон бўла туриб шофирларнинг ҳаққига ХИЕНАТ қиладиган компаниялар кўпайган. Бунда диспетчерлар шофирга телефон килиб юкни айтишади, $1200 деяпти еки $1200 га олсам Розимисиз деган манода гапларни айтишади. Ваҳоланки юк $2000, буни хайдовчи билмайди. Ва олган шартномасини ўзгартриб хайдовчига ташлашади. АЧИНАРЛИСИ компания хўжайини бу ишни қилишга қаттиқ бел боглаган. Мени узим нечтасига амийн бўлдим. Мен бунака компанияларда ишлаб ташлаб кетганман. Бировни ҳаққи ейилаетгани. Бошида айтмайман дедим, лекин қарасам бунақа ишлар кундан кунга кўпайиб кетмоқда. Нафақат пул масаласида, жуда кўп масалада булар Ҳаддидан ошган. Саволим шуки ўша ҳайдовчиларга нима бўлиетганини айтсак бўладими? ИншааАллоҳ жавоб олгандан кейин шу соҳадаги саволларни яна йўллайман, шояд фойдали бўлса.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Масалани тафсилотини билмаганимиз учун, ҳукм маносида бирон гап айта олмаймиз. Қоида шуки, бирон шахс ёки муассасадан ишни малум қийматга баҳолаб олиб, бошқа кишини у ишга ёллаб арзонроқга бажартириш жоиз. Бу масалада ҳам тафсилотлари бор. Бирон аҳли илмга учраб аниқлаб олинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
УЗУРЛИ ХОЛАТЛАРДА НАМОЗ
@Savollar_kanal 14031-савол
Ассалому алайкум! Биза пахта йигим теримига чиқиб кетамиз далага Намозларимни ўз вақтида адо этишга вақтим бўлади, лекин тахоратда муаммо бўлади. Кўнглим тўлмай савол беришга қарор қилдим. Далада эркаклар хам бўлади, албаттта холи жой бўлиб қолади, пешин аср шом намозларида (имкони борича пешинда тахорат олишга харакат қилиб асргача тахорат ушлашга харакат қилиб) таяммум холатида кийимлар озроқ чанг бўлса ҳам ўқисам ва Аллоҳдан намозларимни шу холатда хам қабул қилишини сўраб дуо қилсам намозим тўкис адо этилган бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизни саломат қилсин. Сизлар бу ҳолатда таяммум қилиш мумкин эмас. Даладаги чанглар кийимни бенамоз қиладиган нажосат эмас. Ўша кийим билан намоз ўқишингиз мумкин. Эртаманги таҳоратда оёғингизга маҳси кийиб олсангиз қолган таҳоратларда енгиллик бўлади. Маҳсига масҳ тортишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СИГАРЕТ ЧЕКИШ
@Savollar_kanal 14029-савол
Ассалому алайкум! Бир ўртоғим чекишти Аллоҳга қасам деб ташаганди, лекин сиқилиб чеквораман диятоди. Агар қасамни бузса нима бўлади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бузмасликка ҳаракат қилиш керак, агар бузса каффоратини тўлайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЮНУС ЭМРО ФИЛИМИ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 14027-савол
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар аввалги саволим ҳам Юнус Эмро филими ҳақида эди бу филмдан коп нарсаларни ўрганиш мумкун аммо бу жоизми бу филмдаги исломий малумотлар тоғрими?Аввалги саволимда зикир айтиш усулларини мақулламадингиз унда нега улар бу усулда зикр айтишади ё бу мазҳабга боглиқми.Илтимос менга бу ҳақида иложи борича толиқ малумот берсангиз !Албатта тушунмаётганимнинг сабаби илимсизлигимда шу туфайли коплаб муаммолар келиб чиқябди бунинг учун узур сорайман
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Фиқҳда ва ақийдада аҳли сунна вал жамоа ҳақ мазҳаблари бор бўлгани каби тасаввуфда ҳам шундай фаръий масалаларда мазҳаблар бор. Сиз айтган саволдаги масала ҳам мазҳабларда ҳар хил йўлга қўйилган ва далиллари бор. Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Тасаввуф ҳақида тасаввур» «Нақишбандия» «Руҳий тарбия» китобларини ўқинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗДА ҚЎЛЛАРНИНГ ҲОЛАТИ
@Savollar_kanal 14025-савол
Ассалому алайкум! Намозда қўлни киндик пасига қўйиб ўқишлик керак экан. Ҳаж ва Умрадаги имомларнинг кўплари қўлларини юқорига, яъни киндикдан тепага қўйиб ўқишади. Бир инсон айтишларича у ердаги имомларнинг кўпи ваххобий экан шунинг учун Ҳаж ва Умрага борганлар эҳтиётдан қайтиб намоз ўқиб олиши керакми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ўша "бир инсон"ни гапларига эътибор берманг. Намозда қўлни киндик остига ёки устига қўйиш мазҳаблар орасидаги ихтилофли масала, ҳар мазҳабнинг ўзини далили бор бўлиб, у билан намоз бузилмайди ҳам қайта ўқишга эҳтиёж ҳам бўлмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИШДАГИ ХОЛАТ
@Savollar_kanal 14023-савол
Ассалому алайкум! Устоз ишхонада номахрамлар билан ишлашга тўғри келди. Бошида фақат эркаклар бирга ўтирар эдик. Кейин номахрамлар билан аралаш ишлашга тўғри келди. 10 киши умумий улардан 2 таси номахрам. Бошқалар эркакалар. Номахрамлар жуда очиқ кийинади, шу кабинетимда ишни мендан зўр биладиганлар бўлгани сабаб, сабр қилиб бу хам синовдир деб сабр қилдим. Куни бўйлаб улар билан ўтириб гунохкор бўламанку. Қуръонни ёдлашда гунохларни камайтириш керак, мен Қуръон курсига қатнашяпман. Шунга сизлардан сўрамоқчи эдим. Мен нима қилай? Ишдан чиқайми? Бундан олдинги ишхонада хам номахрам бор эди. Бошқа ишга ўтсам яна шу ахвол бўлсачи деган савволар қийнайди. Хали уйланмаганман, шунга уларни кийиниши менга озми кўпми тасир қилади баририб буни сездим, аммо уларга қарамасилкка харакат қиламан. Шунга менга бир маслахат беринг. Мени бўйнимда битта қариндошимни нафақаси бор.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Кўзингизни тийинг. Имкони бўлса бошқа хонага чиқинг бўлмаса уларга орқангизни қилиб ўтиринг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш