savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

КИТОБЛАР ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14043-савол

Ассалому алайкум! Ҳазратимиз роҳимаҳуллоҳни Қуръон илмлари ва ҳадис илмларига оид китобларини ўқидим. Мани арабий илмим бор сизлардан тафсия сўрамохчиман. Динимиз араб тилида етиб келгани учун арабий китоб ўқишни хоҳладим. Шу икки илмга оид осонроқ шарҳи билан берган қайси арабий китобни ўқий?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тавсия қилинадиган китоблар жуда кўп. Манааҳил фий улумил Қуръонни ўқинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЛБ ҚОТИШИНИНГ ДАВОСИ

@Savollar_kanal 14041-савол

Ассалому алайкум! Қалбим қотиб қолган, намозларимда ҳаловат йўқ, Аллоҳнинг каломини эшитсам қалбимга ҳеч нарсани ҳис қилмайман, илтимос менга йўл кўрсатинг нима қилсам бундан халос бўлишим мумкин?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз оққон бўлганлар ёки мажруҳ бўлиб туғилган болалар даволанаётган шифохоналарга бориб уларни зиёрат қилинг ва ҳолингизни ўйлаб тафаккур қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАМОАТ НАМОЗИГА БОРИШГА УЗР

@Savollar_kanal 14039-савол

Ассалому алайкум! 1. Бизнинг уйга энг яқин масжид 4-5 км узоқда азон эшитилмайди. Шу хол жамоат намозига чиқмасликга узур бўла оладими? 2. Баъзида биз намоз вақтида масжидга унча узоқ бўлмасада киролмаймиз сабаблари турлича масалан: мактабда дарсда бўлганим учун, йўлда бўлганим учун шу жоизми?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/188384


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КЕТСАНГ ЖАВОБ ДЕСА ТАЛОҚ БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 14037-савол

Ассалому алайкум! Оилада эр хотин тез-тез жанжал бўлиб туради. Жанжал катталашган пайтлари мен кетаман, яшамайман десам эрим, кетсанг жавоб (қаёқаям борасан деган манода) дейдилар. Ва кўп маротаба айтганлар. Саволим шуки, шунчаки "жавоб" дейиш талоққа ўтадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Ҳар айтганида талоқ тушиш хавфи бор. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТУРЛИ САВОЛЛАРИМ

@Savollar_kanal 14035-савол

Ассалому алайкум! Азон дуоси маҳфий айтиладими ёки жаҳрий? 2 Биз бир жойда ишлайдиган бола бор исми Раҳмонжон экан уни кўпчилик Раҳмон деб чақиради мен Абдураҳмон деб чақираман ўзи шу исмни қўйиш тўғрими? 3 биз йигитлар шим-трико киямизку, шуларни пойчасини 2 қатлаб юриш, хуллас шимарлаб юриш Пайғамбаримиздан суннатми?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/188374


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЛОГИСТИКА СОҲАСИДА БИРОВНИНГ ҲАҚҚИНИ ЕЙИШ

@Savollar_kanal 14033-савол

Ассалому алайкум! Мен логистика соҳасида диспетчер бўлиб ишлайман. Катта трак фураларга юк оламан. Бизларда трак хайдовчилари (шофирлар) ишлайди. Бунда биз америкалик брокерлардан юк олиб шартнома тузамиз, ва белгиланган нархда олиб шофирларимизга берамиз. Ҳозирги кунда ўзбек, мусулмон бўла туриб шофирларнинг ҳаққига ХИЕНАТ қиладиган компаниялар кўпайган. Бунда диспетчерлар шофирга телефон килиб юкни айтишади, $1200 деяпти еки $1200 га олсам Розимисиз деган манода гапларни айтишади. Ваҳоланки юк $2000, буни хайдовчи билмайди. Ва олган шартномасини ўзгартриб хайдовчига ташлашади. АЧИНАРЛИСИ компания хўжайини бу ишни қилишга қаттиқ бел боглаган. Мени узим нечтасига амийн бўлдим. Мен бунака компанияларда ишлаб ташлаб кетганман. Бировни ҳаққи ейилаетгани. Бошида айтмайман дедим, лекин қарасам бунақа ишлар кундан кунга кўпайиб кетмоқда. Нафақат пул масаласида, жуда кўп масалада булар Ҳаддидан ошган. Саволим шуки ўша ҳайдовчиларга нима бўлиетганини айтсак бўладими? ИншааАллоҳ жавоб олгандан кейин шу соҳадаги саволларни яна йўллайман, шояд фойдали бўлса.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Масалани тафсилотини билмаганимиз учун, ҳукм маносида бирон гап айта олмаймиз. Қоида шуки, бирон шахс ёки муассасадан ишни малум қийматга баҳолаб олиб, бошқа кишини у ишга ёллаб арзонроқга бажартириш жоиз. Бу масалада ҳам тафсилотлари бор. Бирон аҳли илмга учраб аниқлаб олинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЗУРЛИ ХОЛАТЛАРДА НАМОЗ

@Savollar_kanal 14031-савол

Ассалому алайкум! Биза пахта йигим теримига чиқиб кетамиз далага Намозларимни ўз вақтида адо этишга вақтим бўлади, лекин тахоратда муаммо бўлади. Кўнглим тўлмай савол беришга қарор қилдим. Далада эркаклар хам бўлади, албаттта холи жой бўлиб қолади, пешин аср шом намозларида (имкони борича пешинда тахорат олишга харакат қилиб асргача тахорат ушлашга харакат қилиб) таяммум холатида кийимлар озроқ чанг бўлса ҳам ўқисам ва Аллоҳдан намозларимни шу холатда хам қабул қилишини сўраб дуо қилсам намозим тўкис адо этилган бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизни саломат қилсин. Сизлар бу ҳолатда таяммум қилиш мумкин эмас. Даладаги чанглар кийимни бенамоз қиладиган нажосат эмас. Ўша кийим билан намоз ўқишингиз мумкин. Эртаманги таҳоратда оёғингизга маҳси кийиб олсангиз қолган таҳоратларда енгиллик бўлади. Маҳсига масҳ тортишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СИГАРЕТ ЧЕКИШ

@Savollar_kanal 14029-савол

Ассалому алайкум! Бир ўртоғим чекишти Аллоҳга қасам деб ташаганди, лекин сиқилиб чеквораман диятоди. Агар қасамни бузса нима бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бузмасликка ҳаракат қилиш керак, агар бузса каффоратини тўлайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЮНУС ЭМРО ФИЛИМИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14027-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар аввалги саволим ҳам Юнус Эмро филими ҳақида эди бу филмдан коп нарсаларни ўрганиш мумкун аммо бу жоизми бу филмдаги исломий малумотлар тоғрими?Аввалги саволимда зикир айтиш усулларини мақулламадингиз унда нега улар бу усулда зикр айтишади ё бу мазҳабга боглиқми.Илтимос менга бу ҳақида иложи борича толиқ малумот берсангиз !Албатта тушунмаётганимнинг сабаби илимсизлигимда шу туфайли коплаб муаммолар келиб чиқябди бунинг учун узур сорайман 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фиқҳда ва ақийдада аҳли сунна вал жамоа ҳақ мазҳаблари бор бўлгани каби тасаввуфда ҳам шундай фаръий масалаларда мазҳаблар бор. Сиз айтган саволдаги масала ҳам мазҳабларда ҳар хил йўлга қўйилган ва далиллари бор. Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Тасаввуф ҳақида тасаввур» «Нақишбандия» «Руҳий тарбия» китобларини ўқинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗДА ҚЎЛЛАРНИНГ ҲОЛАТИ

@Savollar_kanal 14025-савол

Ассалому алайкум! Намозда қўлни киндик пасига қўйиб ўқишлик керак экан. Ҳаж ва Умрадаги имомларнинг кўплари қўлларини юқорига, яъни киндикдан тепага қўйиб ўқишади. Бир инсон айтишларича у ердаги имомларнинг кўпи ваххобий экан шунинг учун Ҳаж ва Умрага борганлар эҳтиётдан қайтиб намоз ўқиб олиши керакми?  

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша "бир инсон"ни гапларига эътибор берманг. Намозда қўлни киндик остига ёки устига қўйиш мазҳаблар орасидаги ихтилофли масала, ҳар мазҳабнинг ўзини далили бор бўлиб, у билан намоз бузилмайди ҳам қайта ўқишга эҳтиёж ҳам бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИШДАГИ ХОЛАТ

@Savollar_kanal 14023-савол

Ассалому алайкум! Устоз ишхонада номахрамлар билан ишлашга тўғри келди. Бошида фақат эркаклар бирга ўтирар эдик. Кейин номахрамлар билан аралаш ишлашга тўғри келди. 10 киши умумий улардан 2 таси номахрам. Бошқалар эркакалар. Номахрамлар жуда очиқ кийинади, шу кабинетимда ишни мендан зўр биладиганлар бўлгани сабаб, сабр қилиб бу хам синовдир деб сабр қилдим. Куни бўйлаб улар билан ўтириб гунохкор бўламанку. Қуръонни ёдлашда гунохларни камайтириш керак, мен Қуръон курсига қатнашяпман. Шунга сизлардан сўрамоқчи эдим. Мен нима қилай? Ишдан чиқайми? Бундан олдинги ишхонада хам номахрам бор эди. Бошқа ишга ўтсам яна шу ахвол бўлсачи деган савволар қийнайди. Хали уйланмаганман, шунга уларни кийиниши менга озми кўпми тасир қилади баририб буни сездим, аммо уларга қарамасилкка харакат қиламан. Шунга менга бир маслахат беринг. Мени бўйнимда битта қариндошимни нафақаси бор.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Кўзингизни тийинг. Имкони бўлса бошқа хонага чиқинг бўлмаса уларга орқангизни қилиб ўтиринг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДЎКОНДАГИ ҲОЛАТ

@Savollar_kanal 14021-савол

Ассалому алайкум! Ота-онамнинг дўкони бор. Олдинлари сигарет ва нос сотиларди. Анчадан бери сотилмай қўйган. Лекин ўшанда сигаретни пули савдога қўшилар ва сотиш тўхтатилганда ҳам савдога қўшилиб кетган. Ундан кейин 3 Марта ташқаридан 10 ва 20 миллиондан савдога пул киргазилди. Ҳозир кўнглим ғаш, нима қилсак бўлади. 2) Ҳозир ҳаром нарсалар сотилмасада калбаса маҳсулотлари сотилади. Калбаса фирмаси ҳалол сертификатини олиб келиб берган аммо уни уларга ким берган билмайман. Фирманинг ўзидан сорасангиз ҳалол дейди. Аммо бу билан иш битмайди десам уйдагилар тушунишмайди. 3)Адашмасам жавобларийларнинг бирида ҳалол нарса сотилсада ҳаром пул олинса жоиз эмаслигини айтгансизлар. Бир харидорнинг хотини ва болалари қарзга нарса олиб кетишади. Аммо у харидор оптомда сигарет билан шуғулланади(сотиш билан). 4). Мен уйда ота-онам билан тураман Уйда қилинган овқатларни есам бўладими. Докондан қарзга деб нарса олсам ва ойлигимдан берсам бўладими.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Шубҳалансангиз ўшанча пул миқдорни савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга тарқатиб юборинг.
2). Биз ҳам кимлар берганини билмаймиз.
3). Ҳалол нарса ҳам сотса ёки ҳалол жойдан келадиган пули бўлса у билан савдо қилишингиз жоиз.
4). Ҳалолдан бўлса, албатта бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАЙИТНИ ҚАБРГА ҚУРЪОН БИЛАН КЎМИШ

@Savollar_kanal 14019-савол

Ассаламу алайкум! Бувим мен вафот этганимдан сўнг қабримга Қуръон билан кўмишларини васият қилдилар. Бу қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мутлақо нотўғри. Бу каби шариатга хилоф бўлган васиятлар қилинмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СУБҲ ДЕГАН НАФИЛ НАМОЗИ

@Savollar_kanal 14017-савол

Ассалому алайкум! Билишимча субҳ бомдодан сал олдин ўқилувчи нафл намози экан субҳ ва таҳажжуд нафл намозлари қандай ўқилиши ниятда нима дейилиши ҳақда малумот бериб ўтсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Динимизда субҳ дейилган нафл намози борлигини билмаймиз. Тақвимларда субҳ деб бамдодни кириш вақтига айтилади. Сиз ўйлаётган намоз бамдодни суннати бўлса керак. У ҳам бошқа намозларнинг икки ракъат суннати каби ўқилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

0% ЛИ КРЕДИТ

@Savollar_kanal 14015-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирда бир миллион ўзбек дастурчи лойиҳасини тугатиб сертификат олган одамга бир нечта банклар томонидан 0%ли кредит бериляпти экан. Шу кредитни олиш жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳеч қандай устамаси бўлмаса, жоиз. Шартномасини кўриш керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САЖДАИ САҲВ. ҒУСЛ. НАМОЗ НИЯТИ

@Savollar_kanal 14042-савол

1. Намозҳонга саждаи саҳв вожиб булиб қолса лекин қадаи оҳирда ташаҳҳуддан сунг саждаи саҳвга бормай ёдидан чиқиб саловатга утиб кетса бу ҳолатда нима қилиш керак? 2. Малумки гусл қилишдан аввал таҳорат олинади. Гусл вақтида шу таҳорат олганда ювган азоларни қайта яҳшилаб ювиш керакми? 3. Бир одам намозга киришса лекин шу намозини оҳирига етказмай бузиб қуйса(масалан ниятни ҳато этиб такбири таҳрима қилса кейин ҳатосини билиб қолса) ва шу намозни вақти чиқмай қайта намоз уқимоқчи булса бу намозга қазо намози деб ният қиладими ёки оддий уз вақтида намоз уқияпман деб ният қиладими?

ЖАВОБ:

- Саждаи саҳвни қилади. - Ғуслда ҳамма баданга сау етказиш керак.-Вақтида қайта ўқилган намоз қазо бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЗОҲ

@Savollar_kanal 14040-савол

Ҳурматли устоз. Менинг саволлармга берган жавобларингиздаги бази сўзларга илмим ожизлик қилиб тушуна олмадим. Шуларга изоҳ беришингизни сурамоқчи эдим. 1. Барзах нима? 2. Фаръи сўзининг маноси нима? Бу сўз сиз ёзган "Диннинг аслидаги ва фаръидаги" жумласидан олинди. 3. Ибн Хазм деган киши ким?

ЖАВОБ:

1. Барзах луғатда икки нарса орасидаги тўсиқ. Ақийдада одамнинг вафотидан қайта тирилгунича ўтадиган вақт.
2. Фаръи сўзи аслининг тескариси. Бўлаги, шахобчаси деса ҳам бўлади.
3. Ибн Ҳазм қадимда Андалусда ўтган олимлардан бири.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СОХТА НИКОҲ. ҚАЛБАКИ ГУВОҲНОМА

@Savollar_kanal 14038-савол

Ассалому алайкум!  1. Мен Мадина университет ўқишига таёргарлик қилаяпган эдим. Улар мендан 11-синфни битирганлик ҳақида диплом сўрашаяпти. Лекин мен мактабни 9-синфни битирибоқ, колежга кирганман. Колежни ҳам икки йилини ўқиб, учинчи йилини ўқимасдан АҚШга келдим. Лекин менда ҳозир ўқиш ҳақида бирор-бир ҳужжатим йўқ. Лекин пул бериб қилдирса бўлар экан. Яъни 11-синфни битирганлик ҳақида. Бу ишни қилсам мумкинми? 2. АҚШда кўп кишилар Америка аёлига вақтинча уйланиб, ҳужжат қилишаяпти. Яъни қўшилмаслик (жинсий алоқа қилмаслик) шарти билан. Бирга яшашмайди. Аммо бирга интервюлардан ўтади. Биз эри-хотинмиз деб ёлғон ишлатишади. Мақсад ҳужжатни олиш. Лекин ичида биродарлар ҳам бўлиб қолади. Ҳужжатни олсаму, уйдигаларни бориб кўрсам ва илм олиш учун бошқа араб мамлакатларига ҳам бориб-келиб юрсам дейишади. Ҳуллас ниятлари яҳшилари ҳам бор. Бунга Ислом руҳсат берганми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Қалбаки равишда ҳужжат сотиб олишга рухсат йўқ.
2. Бу каби никоҳлар дуруст эмаслигига уламолар, жумладан, фатво ва илмий изланишлар бўйича Оврупо мажлиси қарор қилган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФИТНА, ҚОРИЛАР ТИЛОВАТИ ВА ФУТБОЛ

@Savollar_kanal 14036-савол

Ассалому алайкум!  1. Муслима қиз ўзини фитна дейиш жоизми? Яъни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадисларига шу муслима қизлар ҳам тушадими? 2. Бир қорини қироатини эшитиб, қироати чиройли эмас экан деса бўладими? 3. Бир қориин қироатини бошқа қорини қироатидан чиройли деса бўладими? 4. Футбол ўйнаб топилган пул(маош) ҳалолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Фитна сифатлари бўлганларни фитна деса бўлади.
2. Бўлади.
3. Бўлади.
4. Бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСЛОМДА ЎЗ-ЎЗИГА ЎЛИМ ТИЛАГАН ЁКИ ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛГАН

@Savollar_kanal 14034-савол

Ассалому алайкум! Шайх ҳазратлари. Аллоҳим барчамизга икки дунё саодатини насиб этсин. Сизга бир саволим бор эди. Исломда ўз-ўзига ўлим тилаган ёки ўз жонига қасд қилганларга қандай қаралади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу икки иш ҳам жоиз эмас. Иккисига ҳам ёмон қаралади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАДИСНИ АРАБИЙ МАТНИ

@Savollar_kanal 14032-савол

Ассалому алайкум! Шайҳ жаноблари! илтимос мана шу ҳадисни арабийсини келтирсангиз. Тасҳаккур. Абу Аббос Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят: Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларидан уловларига мингашиб кетардим. “Эй бола!” - дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. “Мен сенга бир неча калималарни ўргатаман: Аллоҳнинг ҳақларини сақлагин - У Зот сени сақлайди. Аллоҳнинг ҳақларини сақла - Уни қаршингда топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра. Агар кўмак тиласанг, Аллоҳдан тила. Билгинки, бутун уммат сенга бир манфаат етказмоқ учун жамлансалар ҳам, фақат Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган манфаатни етказа оладилар. Агар улар сенга бир зарар бермоқ қасдида тўплансалар ҳам, фақат Аллоҳ сенга ёзиб қўйган зарарнигина бера оладилар. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриб бўлган”. (Термизий ривоятлари. Ҳасан-саҳиҳ ҳадис).

ЖАВОБ:

حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مُحَمَّدِ بْنِ مُوسَى أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ الْمُبَارَكِ أَخْبَرَنَا لَيْثُ بْنُ سَعْدٍ وَابْنُ لَهِيعَةَ عَنْ قَيْسِ بْنِ الْحَجَّاجِ قَالَ ح و حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ أَخْبَرَنَا أَبُو الْوَلِيدِ حَدَّثَنَا لَيْثُ بْنُ سَعْدٍ حَدَّثَنِي قَيْسُ بْنُ الْحَجَّاجِ الْمَعْنَى وَاحِدٌ عَنْ حَنَشٍ الصَّنْعَانِيِّ عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ كُنْتُ خَلْفَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا فَقَالَ يَا غُلَامُ إِنِّي أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ احْفَظْ اللَّهَ يَحْفَظْكَ احْفَظْ اللَّهَ تَجِدْهُ تُجَاهَكَ إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلْ اللَّهَ وَإِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللَّهِ وَاعْلَمْ أَنَّ الْأُمَّةَ لَوْ اجْتَمَعَتْ عَلَى أَنْ يَنْفَعُوكَ بِشَيْءٍ لَمْ يَنْفَعُوكَ إِلَّا بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ لَكَ وَلَوْ اجْتَمَعُوا عَلَى أَنْ يَضُرُّوكَ بِشَيْءٍ لَمْ يَضُرُّوكَ إِلَّا بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ عَلَيْكَ رُفِعَتْ الْأَقْلَامُ وَجَفَّتْ الصُّحُفُ قَالَ هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БИРОДАРИНИ ҚАЛБИНИ ОҒРИТИШ

@Savollar_kanal 14030-савол

Ассалому алайкум! Агарда бир биродарини шариатга ҳилоф иш қилайапганини кўрса ёки ешитса, унга қаттиқ танбеҳ берса бўладими? Чунки мен кўпроқ шундайроқман. Бирор бир биродаримдан шариатга зид амални кўрсам ёки эшитсам, қаттиқ гапириб юбораман. Баъзида кўплари мендан сал ҳафа бўлиб қолишади. Телефонларни олишмайди ва тел ҳам қилишмайди.  Яъни қалби оғриб қолади. Бир биродарим билан ҳорижда турамиз. Унга: нега суннатни ўқимайсиз, фақат фарзни қаср қилиб ўқийсиз десам, мен мусофирман деди. Аҳир биз ҳозир муқиммизку, биз мусофир эмасмиз фарз ва суннатларни тўла ўқишимиз керак десам ҳам кўнмади. Шунда Аллоҳ учун ғазаб қилиб қаттиқ гапириб койидим. Шунда у: қачон менга қаттиқ гапирмайдиган бўлганизда шунда гаплашамиз деб телни тақ қилиб қўйиб қўйди. Яъни ҳафа бўлди. Савол шуки, мўминни қалбини оғритса, Каъбани вайрон қилишлик билан баробар деган гап бор. Менимча ҳадис бўлса керак. Шунинг учун бу ҳукм бунга кирмайдими? Биродарларимни қалбини оғритиб қўйсам, гуноҳкор бўлмайманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ Қуръонда: «Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил», деган. Ушбу оятга амал қилганингиз афзал.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭҲСОН

@Savollar_kanal 14028-савол

Ассалому алайкум, Шайҳ Ҳазратлари! Мен ҳозирги вақтда Данияда талабаман. Унаштирилганман. Ҳозирги вақтда тўй маросимларимизга кўп миқдорда маблағ сарф бўлаётгани ва бидъат кўп аралашаётгани мени фикрларим билан тўғри келмай қолди. Қуйида бир ҳадисни келтирган ҳолда саволимни берсам: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир-биридан фахрланувчи икки кишининг таомини емоқдан қайтарганлар», дер эди».Шарҳ: Маросим бериб, кишиларни таомлантиришдан асосий мақсад таомга муҳтож кишиларни тўйғазиб, дуоларини олиш ва бу ишни фақат Аллоҳнинг розилиги учун қилишдир. Таом тортиб қилинадиган маросимлар зинҳор ва зинҳор риёкорлик, мақтанчоқлик, мен фалончидан камманми, фистончидан ўтказмасам нима қилиб юрибман қабилидаги ишлар бўлмаслиги керак. Ана ўшандоқ маънода қилинаётган маросимларга айтилган одам бормаслиги керак. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар. Шундай қилиб ҳозирги вақтда атрофимда бир нечта мусофир талаба дўстларим бор, уларга эҳсон қилиб берсам дегандим, қолаверса юртимизда ҳам бир нечта болалар уйи бор, қодир бўлганим учун у ерда ҳам ота-онам бошчилигида эҳсон қилиб берсам, никоҳим кифоя бўладими, умуман бу ишим сизнинг назарингизда дурустми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Дуруст.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚИБЛАСИ ҚИЙШИҚ МАСЖИД

@Savollar_kanal 14026-савол

Масжидимизни қибласи сағал кам 50 даражага қийшиқ. Жоме масжиди бўлгани учун ҳамма намоз ўқилади. Уни устига бош имом хўрозбоз. Шу ҳақида Шайх ҳазратларини муносабатлари нима?

ЖАВОБ:

Қиблани ҳам, имомни ҳам тўғрилаш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МОЛ ОЛДИ - БЕРДИ (ТЕҲНИКА)

@Savollar_kanal 14024-савол

Ассалому алайкум! Хурматли Шайҳ ҳазратлари. Мен оилада энг катта фарзандман, оиламга кўмак беришни ўз зиммамга олганман. Шу сабабли 1 ишни бошлаган эдим. Мен бир биродар яқин танишдан компютер олдим. У билан шартномамиз шундай бўлди: ойига бўлиб беришга келишдик. Лекин ишим юришмай қолди. Шу сабабли унга мен бўлиб берган пулим жами 200.000 бўлди. Ман у компютердан фодаланганим йўқ. Иш юришмаганлиги сабабли қолган маблағини ўз вақтида ҳисоб - китоб қила олмадим, шу сабабли у мендан компютерни қайтариб беришини сўради. Мен унга қайтариб бердим. Ундан берган пулимни қайтариб беришни сўрасам у менга бермайман деди. Ман у компютерни бошқа 1 инсонга сотаман деди. Бу санга ижара ҳисобида ўтиб кетди деб айтди. Шу берган пулни олишимга ҳаққим борми ёки йўқми? Бу масалага сизни жавобингизни олишни ва жавобингизга қараб ўзимга ҳулоса чиқаришни истайман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ерда икки киши ўртасидаги молиявий муомала ҳақида сўз кетмоқда. Уни икки тарафни тўлиқ эшитмасдан туриб ҳал қилиш тўғри бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?

@Savollar_kanal 14022-савол

Ассалому алайкум. Мен айтмоқчи бўлганим шуки, бундан бир йил муқаддам ота-онам қистови билан улар айтган қизга уйландим. Лекин турмушимиз бўлмади. Характерларимиз ва дунёқарашларимиз умуман бошқа-бошқа эди. Мен олий ма'лумотли, бойликка, пулга, ҳашамга, амалга ва дабдабага қизиқмайдиган илм кишиси эдим. Уни эса фақат бойлик, пул, зеб-зийнатлар ва латта-путталар қизиқтирар эди. Мен уни хато қилаётганлигига ва ўткинчи ҳойю-ҳавасларга берилаётганлигини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Лекин у менга бўйсунмай қўйди. натижада мен ажрашишга қарор қилдим. Уни талоқ қўймоқчи эдим унинг уйдагилари унамади. Уч ой яшамасаларинг ўзи талоқ тушади дейишди. Унинг кетганига бир йилча бўлди. Ёшим йигрма тўртда. Айтингчи энди мен қайта уйланишим мумкинми ? Меннинг собиқ турмуш ўртоғимдан ҳеч қандай "қарзим" қолмадими ?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уч ойдан кейин ўз-ўзидан талоқ тушмайди. Сизнинг «қарзингиз» қолган қолмаганини билиш учун барча тафсилотларни биладиган киши ҳукм чиқариши керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАМОАТ НАМОЗИ/СУҒУРТА ҚИЛДИРИШ

@Savollar_kanal 14020-савол

Ассалому алайкум! 2 киши жамоат бўладими? Намоз вақти бўлди манда таҳорат бор қолганларда йўқ. Ман уларни кутин намозни кечиктиришим керакми ёки жамоат бўлиб ўқиш кереми? Бизда суғурта мумкинми? Масжидда намоз бошланди шунда олдимдиги кишини орқасида расим боракан.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади.-Кутиб туриб улар ҳам таҳорат қилганларидан кейин жамоат ила намоз ўқиш яхши.-Суғурта шариат шартларига тўғри келса, мумкин.-Орқасида расми бор кийим билан намоз ўқимаслик керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҲЛИ КИТОБЛАР КИМЛАР?

@Savollar_kanal 14018-савол

Ассаламу алайкум ва раҳматуллаҳи ва баракатуҳ! Аллоҳ барчамизга Ўз фазлу карамидан насиб этсин! Саволим аҳли китоблар ҳақида эди: Улар мени тушунишим бўйича Мусо қавми ва яҳудийлар ҳисобланади. Кейинчалик уларга насоролар ҳам киради деб ўқидим. Лекин Алихонтўранинг Қуръон тафсирларида аҳли китоблар фақат яҳудийлар дейилган. Насоролар эса аҳли китобга кирмайди деб ўқиган эдим. Демак, уларга мусулмон киши уйлана олмайди ва улар сўйган гўштдан ея олмайди деган хулосага келамиз (албатта Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилгани назарда тутилмаяпти). Хуллас, аҳли китоблар аслида кимлар деб тушунишимиз лозим? Шу ҳақида билдирсангиз дегандик. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бугунги кунда яҳудий ва насоролар аҳли китоблардир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲЎРОЗБОЗ ИМОМ

@Savollar_kanal 14016-савол

Масжидимизда имомимиз ҳўрозбоз орқасидан намоз ўқисак бўладими? Жавоб учун раҳмат.

ЖАВОБ:

Бундай ҳолатда ўша одамнинг ҳақида унинг раҳбарига шикоят қилинглар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЗО НАМОЗИ

@Savollar_kanal 14014-савол

Шайх хазратлари мени қийнаётган саволлар қуйидагича: 1 қазо намозини жамоат бўлиб ўқиса бўладими? 2. Мазхабсиз(мазхабхаб йўқ нарса фақат Қуръон ва ҳадис бор дейдиган) одам орқасида намоз ўқиса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизни икки дунё саодатига мушарраф қилсин

ЖАВОБ:

1). Бўлади.2). Мазҳабдаги одамнинг ортидан намоз ўқиган афзал.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал