ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
@Savollar_kanal 14022-савол
Ассалому алайкум. Мен айтмоқчи бўлганим шуки, бундан бир йил муқаддам ота-онам қистови билан улар айтган қизга уйландим. Лекин турмушимиз бўлмади. Характерларимиз ва дунёқарашларимиз умуман бошқа-бошқа эди. Мен олий ма'лумотли, бойликка, пулга, ҳашамга, амалга ва дабдабага қизиқмайдиган илм кишиси эдим. Уни эса фақат бойлик, пул, зеб-зийнатлар ва латта-путталар қизиқтирар эди. Мен уни хато қилаётганлигига ва ўткинчи ҳойю-ҳавасларга берилаётганлигини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Лекин у менга бўйсунмай қўйди. натижада мен ажрашишга қарор қилдим. Уни талоқ қўймоқчи эдим унинг уйдагилари унамади. Уч ой яшамасаларинг ўзи талоқ тушади дейишди. Унинг кетганига бир йилча бўлди. Ёшим йигрма тўртда. Айтингчи энди мен қайта уйланишим мумкинми ? Меннинг собиқ турмуш ўртоғимдан ҳеч қандай "қарзим" қолмадими ?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Уч ойдан кейин ўз-ўзидан талоқ тушмайди. Сизнинг «қарзингиз» қолган қолмаганини билиш учун барча тафсилотларни биладиган киши ҳукм чиқариши керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЖАМОАТ НАМОЗИ/СУҒУРТА ҚИЛДИРИШ
@Savollar_kanal 14020-савол
Ассалому алайкум! 2 киши жамоат бўладими? Намоз вақти бўлди манда таҳорат бор қолганларда йўқ. Ман уларни кутин намозни кечиктиришим керакми ёки жамоат бўлиб ўқиш кереми? Бизда суғурта мумкинми? Масжидда намоз бошланди шунда олдимдиги кишини орқасида расим боракан.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади.-Кутиб туриб улар ҳам таҳорат қилганларидан кейин жамоат ила намоз ўқиш яхши.-Суғурта шариат шартларига тўғри келса, мумкин.-Орқасида расми бор кийим билан намоз ўқимаслик керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АҲЛИ КИТОБЛАР КИМЛАР?
@Savollar_kanal 14018-савол
Ассаламу алайкум ва раҳматуллаҳи ва баракатуҳ! Аллоҳ барчамизга Ўз фазлу карамидан насиб этсин! Саволим аҳли китоблар ҳақида эди: Улар мени тушунишим бўйича Мусо қавми ва яҳудийлар ҳисобланади. Кейинчалик уларга насоролар ҳам киради деб ўқидим. Лекин Алихонтўранинг Қуръон тафсирларида аҳли китоблар фақат яҳудийлар дейилган. Насоролар эса аҳли китобга кирмайди деб ўқиган эдим. Демак, уларга мусулмон киши уйлана олмайди ва улар сўйган гўштдан ея олмайди деган хулосага келамиз (албатта Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилгани назарда тутилмаяпти). Хуллас, аҳли китоблар аслида кимлар деб тушунишимиз лозим? Шу ҳақида билдирсангиз дегандик. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бугунги кунда яҳудий ва насоролар аҳли китоблардир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲЎРОЗБОЗ ИМОМ
@Savollar_kanal 14016-савол
Масжидимизда имомимиз ҳўрозбоз орқасидан намоз ўқисак бўладими? Жавоб учун раҳмат.
ЖАВОБ:
Бундай ҳолатда ўша одамнинг ҳақида унинг раҳбарига шикоят қилинглар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАЗО НАМОЗИ
@Savollar_kanal 14014-савол
Шайх хазратлари мени қийнаётган саволлар қуйидагича: 1 қазо намозини жамоат бўлиб ўқиса бўладими? 2. Мазхабсиз(мазхабхаб йўқ нарса фақат Қуръон ва ҳадис бор дейдиган) одам орқасида намоз ўқиса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизни икки дунё саодатига мушарраф қилсин
ЖАВОБ:
1). Бўлади.2). Мазҳабдаги одамнинг ортидан намоз ўқиган афзал.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
САВОЛ
@Savollar_kanal 14012-савол
Ассаламу алайкум мухтарам Шайх жаноблари. Масжид қурилиши учун 6 та чинор дарахтини сотиб орада воситачи бўлиб уларни рози қилган холда, фойда олса бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Аммо сиз ҳам масжидга ҳисса қўшиш учун ўз ҳақингизни олмасангиз, савоб бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
РИБО ХАҚИДА
@Savollar_kanal 14010-савол
Аллоҳ рибони сарқитини хам тарк қилинг деган экан. Узр Шайх хазратлари сизни вақтизни майда саволлар бериб олган бўлсам. Бу холатларда рибо йўқми деб шу саволларни бердим. Аллох умригизни узоқ қилсин. 1). Сарф- пул алмаштириш муомаласини тўғри бўлиши учун қўйилган 4-та шартдан энг аввалгиси ''Муомала жойида туриб, икки томон алмаштирган нарсасини қўлма-қўл олишдир деб ёзилган" қолган 3-та шарт хақида тушунча берсангиз. Илмим камлик килибми укиб топа олмадим. 2) Пул алмаштирмоқчи бўлиб бир жойга борсангиз "сиз кўчада кутиб турсангиз сиздан пулни олиб уйидан олиб чиқиб беради" "бир хонада кутиб турсангиз бошқа хонадан олиб чиқиб беради" ёки "пулни ўзи олиб ёнидаги одам бошқа валюта пулни беради". Бу холат жоиз холатми. 3) Бир кун пул алмаштирмоқчи бўлиб бир одамни олдига бордим. У одам пулни бир қисмини алмаштириб беришини, қолган қисмини шу дўконда ишлайдиган бошқа одамдан алмаштиришимни айтди. Пулни маълум қисмини мендан( яни $)ни олиб жавоб пулни, бермади. Мен қўлимда турган маълум миқдордаги ($)ни қолган қисмини халиги этган одамига алмштирганимдан сўнг беришини айтди (5-10 минут ичида) (у одам алдамаслигига ишонардим, лекин ажралиш бўлади деб уйладим). Мен аввал сиз беринг кейин улардан алмаштираман дедим. Шу ерда у одам айтгандек қилсам хам бўлармиди. Шариатни жуда тор қилиб юбормадимми. 4) Баъзи одамлар қарз қилиб $ олишса бир неча муддат ўтгандан кейин сўм қилиб қайтаради(ёки аксинча аввал сўм кейин $ қайтаради). Бундай қилса бўладими. 5) Мисол учун бир одамга (сўм) ёки $ қарз берсангиз бир неча кундан кейин пулни бир қисмини сўм, қолган қисмини $ қилиб қайтаради. Бундай қилса бўладими. 6) Биз 6 ўртоқ орамизда хар тўйда маълум миқдорда $ беришни келишиб олганмиз. Лекин тўй келганда шу кунни курсига биноан сум берамиз. Бунда бир ўртоғимиз эртароқ уйланса бошқача сумма кейинроқ уйланганига бошқача сумма тўғри келади. Бундай қилса бўладими. 7) Биз 6 ўртоқ орамизда хар тўйда маълум миқдорда $ беришни келишиб олганмиз. Мисол учун шу кун келганда $ курс 1270 сўм бўлса биз хисоб тўғри бўлиши учун 1300 хисоблаб маълум сўмни бир оз ортиқчароқ қилиб беришимиз мумкин. Бундай қилса бўладими. 8) $га товар сотиб сўм олиш (ёки аксинча). Бундай қилса бўладими. Аллоҳ рибони сарқитини хам тарк қилинг деган экан. Узр Шайх хазратлари сизни вақтизни майда саволлар бериб олган бўлсам. Бу холатларда рибо йўқми деб шу саволларни бердим.
ЖАВОБ:
1). Саломат бўлинг.2). Жоиз ҳолат.3). Сиз афзал ишни қилгансиз.4). Бўлади. Аммо қийматни аниқ бериш керак. Аввалдан келишиб олиш керак.5). Бўлади. Аммо аввал айтилганидек, низо чиқадиган ҳолатларниг олдини олиш керак.6). Қиймати бир хил бўлса, бўлди. Мисол учун ўша пул миқдорини тиллонинг нархига бичиб қўйиш керак. Бу йил уч грамм тиллонинг нархи берилган бўлса, кейин ҳам шундай бўлсин. Яъни, қоғоз пулнинг қадри тушиши билан кейин пул оладиганлар зарар кўрмасин.7). Бўлади.8). Юқоридаги шартлар ила бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАҲР
@Savollar_kanal 14008-савол
Ассаламу алайкум Шайх Хазратлари! 8-9 йил илгари маҳрга хажга олиб боришни (фурсат туғилганда) ваъда килган бўлса, энди ҳажга олиб бориш маҳр ўрнига ўтмаслиги аён бўлди. Энди улар нима килсин? Иложи бўлса синглимнинг хаққига дуо қилинг операция бўладиган. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Улар келин билан яна маҳр масаласини келишиб келишилган нарсани маҳр қилиб берилаверади. Аллоҳ осон қилсин ва шифо берсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МУНОФИҚЛАР ҲАҚИДА ҲАДИС
@Savollar_kanal 14006-савол
Ассалому алайкум Шайх Жаноблари. Битта саволим бор эди: бомдод ва хуфтон намозини масжидда жамоат билан ўқимаган кишини "мунофиқ" дейишади, шунга саҳиҳ ҳадис борми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Айни шу маънода эмас, бошқачароқ маънода ҳадис бор.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи намозларда бир қанча одамларни йўқ бўлганини билиб: «Батаҳқиқ, мен бир кишини одамларга намозга ўтиб беришни амир қилиб, ўзим хилоф қилиб намозга келмаётганларга бориб, уларнинг уйларига ўтин қалаб туриб устларидан ёқиб юборишни қасд қилдим. Агар бирлари семиз гўштли суякни топсалар, унга ҳозир бўлар эдилар», дедилар. Яъни, хуфтонга, демоқчилар.Бешовлари ривоят қилган.Бошқа ривоятда: «Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бамдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Батаҳқиқ, намозга амр қилиб, у қоим қилинганда бир кишини одамларга намоз ўқиб беришини буюриб, сўнгра ўзим ўтин кўтарган одамлар билан намозга ҳозир бўлмаган одамларни олдига бориб устларидан уйларига ўт қўйиб юборишни қасд қилдим», деганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТАҲОРАТ
@Savollar_kanal 14004-савол
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари! Маълумки, таҳоратда қўл тирсаккача ювилади қўлни унинг охиригача ювса бўладими ва бу ишни таҳоратдан кейин қўшимча равишда қилиш керакми? Ҳудди шундай юзни совун билан ювишчи?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Икки қўлни чиғаноқлари билан ювмоқ.Қўлни ювишни бармоқ учларидан бошлаб чиғаноқда тугатилади. Бармоқларнинг бурушган жойларини ва бармоқнинг учини тўсиб қоладиган тирноқларнинг остини ювмоқ ҳам фарздир. Терига ва тирноқларга сув етишини тўсадиган ҳар бир нарсани, бўёқми ёки бошқа нарсами кетказилиши фарз. Юзни совун билан ювса бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЛДАШ
@Savollar_kanal 14002-савол
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари! Савол: Сизни алдаётган кишини ёки кишилар гуруҳини вақтинча алдаш жоизми агар уларга бу ёлғонларини тушунтуриш ва тўхтатиш учун катта куч ва вақт керак бўлса ва бусиз сизниниг ишингиз юришмаса.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу ундай ишни қилмаган маъқул.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МУСУЛМОНГА ОЗОР ЕТКАЗСА
@Savollar_kanal 14000-савол
Ҳазрат, бу саволимга жавоб берилган бўлса олдиндан узр сўрайман. Менга бир неча намоз ўқимайдиган инсонлар кўпчилик бўлиб озор этказишди. Сўкиндинг - деб туҳмат қилиб юзимга уришди. Мусулмон киши уларга жавоб қайтариши керакми? Агар жавоб қайтармасам улар бошқа мусулмонга зулм қилиши мумкин.
ЖАВОБ:
Сабр қилсангиз, ажр оласиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СУННАТ НАМОЗИНИ ЎҚИМАСЛИК
@Savollar_kanal 13998-савол
Агар киши суннат намозларини ўқимасдан фақат фарз ва вожибларни бажариб юрса унга қандай бўлади? Баъзилар қиёматда маломатга қолади шу тоифа кишилар дейишади. Соф ислом таълимотларига кўра бу қандай бўлади?
ЖАВОБ:
Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракъат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради», дедилар. Умму Ҳабийба: «Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Термизий: «Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат. Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан кейин икки ракъат. Бомдоддан олдин икки ракъат»ни зиёда қилган».Ҳанафий мазҳаби ушбу ривоятни маҳкам ушлаб, ҳаётга яхшилаб татбиқ қилган мазҳабдир. Ушбу ҳадисида фарз намозларига тобеъ суннатларни қўймай ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бордир.Бу ваъда, жаннатда ушбу намозлар учун мукофот тарийқа сида Аллоҳ таоло томонидан қуриб бериладиган алоҳида уйдан иборатдир. Фарз намозларга тобеъ суннат намозларининг қўймай ўқиб боришга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам, Умму Ҳабийба онамиз ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қўймаганлар. Биз ҳам худди шундоқ қилишимиз керак.Фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намози ўзига хос равишда фарз намоздан олдин, машқ - тайёрланиш вазифасини ҳам ўтайди. У намозни ўқиб, анча тайёрланиб олган намозхон учун фарз намозининг хушуъ-хузуъини жойига қўйиш осон бўлади.Фарз намозларидан кейин ўқиладиган суннат намозлари эса, фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди.Шунинг учун ҳам, шариатда бу намозларни «мукаммилот» - тўлдирувчи намозлар деб аталади.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, таъкидланган суннат намозларига ҳанафий мазҳаби алоҳида эътибор билан қараган. Бунга Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларидан ҳужжатлар келтирганлар. У зот баъзи вақтларда суннат намозни қазосини ўқиганлари ҳақида ривоятлар ҳам бор. Шунингдек, сафарда ҳам юриб кета туриб ўқиш имкони бўлмаса ўқимаса, майли. Аммо тўхтаб турганда ўқилади, деганлар.Суннат намозларни қасддан ўқимаслик жуда ёмон иш.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ ОТАЛАРИ
@Savollar_kanal 13996-савол
Қўқондаги бир масжиднинг имоми бизни туманимиз жума масдимизга келиб масала қилди. Унинг айтишича пайғамбаримизнинг оталари(Абдуллоҳ)нинг оталари Абдумуталлиб Худодан 10та ўғил тилагани ва уларнинг бирини қурбонлик қилиш ниятида сўраганмиш. Аллоҳ унга 10 ўғил берибди. Ўғилларининг энг кичиги Пайғамбаримизнинг оталари экан. Уни қурбонлик қилмоқчи бўлганида ўша даврнинг мужтаҳид олимлари йўл қўйишмаганмиш. Шу гаплар ҳақида нима дйсиз?
ЖАВОБ:
Бу гапнинг тафсилотини «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг 19-жузида ёзганман. Китоб ўқиш керак. Бўлмаса, шунга ўхшаш оддий нарсаларни ҳам билмай юраверасиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЁЛЛАРНИ МАШИНА ХАЙДАШИ ТЎҒРИСИДА
@Savollar_kanal 13994-савол
Ассалому алайкум хурматли шайх жаноблари! Саволлар: 1. Хазрати Али бобомиз сочларини ўстирмасдан устарада олдириб юрганларини эштганман. Яқинда бир инсондан қуйидаги сўзларни эштиб қолдим "Пайғамбаримиз сочини олдирган инсонни (устарада) дуо қилган эканлар, шунда сочини олдирмаганларни хам дуо қилинг деб сўрашганида, сочини (устарада) олдирганларни уч маротаба дуо қилиб сўнгра сочини олдирмаган инсонларни дуо қилган эканлар". Мен мана икки йилдан буён сочимни устарада олдириб юраман. Бошимга бош кийимни кийишни умуман ёқтирмайман, хаттоки кишда фаслида хам. Масжидларда жума номозини ўқишга бош яланг кирганимда хамма менга бошқача қараётганга ўхшайди. 2. Хозирги кунда замонамиз ривожланиб бормоқда шунга қараб инсонларни яшаш тартиби ривожланмоқда. Аёл киши ёлғиз, узоқ йўлга махрамсиз чиқиши мумкин эмас, шундай бўлсада бугунги кунда машина миниб юрган аёллар узоқ йўлларга ёлғиз чиққани етмагандай номахрам эркакларни машинага чиқариб юришмокда.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1. Бу соч олиш ҳақидаги дуо ҳаж ва умрадаги гапдир. Оддий ҳолатдаги эмас.2. Бундай қилишлари шариатга хилоф.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ДЎКОНДАГИ ҲОЛАТ
@Savollar_kanal 14021-савол
Ассалому алайкум! Ота-онамнинг дўкони бор. Олдинлари сигарет ва нос сотиларди. Анчадан бери сотилмай қўйган. Лекин ўшанда сигаретни пули савдога қўшилар ва сотиш тўхтатилганда ҳам савдога қўшилиб кетган. Ундан кейин 3 Марта ташқаридан 10 ва 20 миллиондан савдога пул киргазилди. Ҳозир кўнглим ғаш, нима қилсак бўлади. 2) Ҳозир ҳаром нарсалар сотилмасада калбаса маҳсулотлари сотилади. Калбаса фирмаси ҳалол сертификатини олиб келиб берган аммо уни уларга ким берган билмайман. Фирманинг ўзидан сорасангиз ҳалол дейди. Аммо бу билан иш битмайди десам уйдагилар тушунишмайди. 3)Адашмасам жавобларийларнинг бирида ҳалол нарса сотилсада ҳаром пул олинса жоиз эмаслигини айтгансизлар. Бир харидорнинг хотини ва болалари қарзга нарса олиб кетишади. Аммо у харидор оптомда сигарет билан шуғулланади(сотиш билан). 4). Мен уйда ота-онам билан тураман Уйда қилинган овқатларни есам бўладими. Докондан қарзга деб нарса олсам ва ойлигимдан берсам бўладими.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Шубҳалансангиз ўшанча пул миқдорни савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга тарқатиб юборинг.
2). Биз ҳам кимлар берганини билмаймиз.
3). Ҳалол нарса ҳам сотса ёки ҳалол жойдан келадиган пули бўлса у билан савдо қилишингиз жоиз.
4). Ҳалолдан бўлса, албатта бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАЙИТНИ ҚАБРГА ҚУРЪОН БИЛАН КЎМИШ
@Savollar_kanal 14019-савол
Ассаламу алайкум! Бувим мен вафот этганимдан сўнг қабримга Қуръон билан кўмишларини васият қилдилар. Бу қанчалик тўғри?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Мутлақо нотўғри. Бу каби шариатга хилоф бўлган васиятлар қилинмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СУБҲ ДЕГАН НАФИЛ НАМОЗИ
@Savollar_kanal 14017-савол
Ассалому алайкум! Билишимча субҳ бомдодан сал олдин ўқилувчи нафл намози экан субҳ ва таҳажжуд нафл намозлари қандай ўқилиши ниятда нима дейилиши ҳақда малумот бериб ўтсангиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Динимизда субҳ дейилган нафл намози борлигини билмаймиз. Тақвимларда субҳ деб бамдодни кириш вақтига айтилади. Сиз ўйлаётган намоз бамдодни суннати бўлса керак. У ҳам бошқа намозларнинг икки ракъат суннати каби ўқилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
0% ЛИ КРЕДИТ
@Savollar_kanal 14015-савол
Ассалому алайкум! Ҳозирда бир миллион ўзбек дастурчи лойиҳасини тугатиб сертификат олган одамга бир нечта банклар томонидан 0%ли кредит бериляпти экан. Шу кредитни олиш жоизми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳеч қандай устамаси бўлмаса, жоиз. Шартномасини кўриш керак. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ПЕШИН НАМОЗИ
@Savollar_kanal 14013-савол
Ассалому алайкум! Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан ёзаяпман Термиз шаҳри масжидида Пешин намози вақти соат 13:00 да ёзилган бизниг дарсимиз ҳам соат 13:00 да бошланади соат 17:20 да тугайди шуни ҳисобга олган ҳолда пешин намози қайси пайтда ўқиганим мақул?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда Термиз шаҳрида пешиннинг вақти 12:26да кирар экан. Ўша вақтдан кейин ўқиб олишингиз мумкин. 16:53дан 18:46гача асрнинг ўқиб олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БИРОВНИНГ ОМОНАТИНИ БОШҚАГА БЕРИШ ШАРТИ
@Savollar_kanal 14011-савол
Ассалому алайкум! Корхонамизнинг яхши ишлаган мижозларини тақдирлаш мақсадида 2019 йилни июлъ ойида ишчиларимиз билан бирга (чамаси жами 50-60 киши) 2 кунга ижарага жой олиб тадбир уюштирилди. Ушбу тадбир тугаганида ходимларимиз томонидан кўзойник топиб олиниб, корхона рахбари сифатида ушбу омонат менга топширилди. Эгасини топиш учун харакат қилинди, лекин эгаси чиқмади. Қиймати 2 млн.сўм атрофида бўлиши мумкин. Ушбу кўзойнакни бошқа бировга бериб юбориш шарти шариатда қандай бўлади (ходимлар орасида сўраётганлар бор эди) ?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Шунда ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларга садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТАЛОҚ ТУШГАНМИ
@Savollar_kanal 14009-савол
Ассалому алайкум! 2та саволим бор эди. 1. Енги келинлигимда хўжайиним билан тортишиб қолганмиз жахллари тез бўганлиги учун "сандақа хотиндан кечтим" диганла лекин талоқ ниятидамас. Шундан кейин 2 та фарзандли бўлдик 2. Яқинда яна жахл билан "агар манга эрталаб чой таёрламасдан ишга жонатсен ўша куни талоғини бераман" дидила, лекин ишлари сабаб базида тўсаттан кетиб қоладила ёки ўзлари хохлами ичмасдан кетадила шу 2 та вазията талоқ тушадими? Ман бу нарсалани энди энди ўқиб ўрганвоман.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади.
2). Талоғингни бераман дейиш билан талоқ тушмайди. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ПАРПИ ОТА ЗИЁРАТГОҲИ
@Savollar_kanal 14007-савол
Ассалому алайкум! Янги туғилган чақалоқни парпи ота зиёратгоҳига обориб тиловат қилиш керак экан бу тўғри ишми? Эштишимча сабаби парпи отани фарзанди йўқ бўлгани учун чақалоқларни ўшанчун обораркан. Мен бунга ишонмиман, лекин яқинда қизли бўлдим. Лекин аёлим бир туш кўрган тушида ўша парпи отага қизимиз билан борибмиз у ерда бир аёл қизйиз сзларни тасбехлаб қўйсин кейин киргазаман дебди. Бу нимани англатади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Ҳеч нарсани англатмайди. Бу каби тушларга ишонманглар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ПУЛ УЗКАЗИШ(ПЕРЕВОД)
@Savollar_kanal 14005-савол
Ассалому алайкум! Ўзимизда шахарлар аро пул ўтказишда нақд пулни бошқа кишига ўтказилса хеч қандай устамаларсиз жоизми? Мисол учун тошкетдан наманганга 10 млн пул бор у пулни тошкентда бошқа кишининг қарзига бериб намангандан олса бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЪРОФ СУРАСИДАГИ ДУО
@Savollar_kanal 14003-савол
Ассалому алайкум! Аъроф сураси 151-оятдаги “Роббим, мени ва акамни…” деб бошланувчи дуони ака ўз укасига нисбатан оятдагидек ўқиб дуо қилса бўладими? “Ака” сўзи ўзгартирилиши керак эмасми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади, ўзгартириш шарт эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ДУО ҚИЛИШ
@Savollar_kanal 14001-савол
Ассалому алайкум! Бир киши қилган яхшилиги эвазига "хаққимга дуо қилиб қўярсиз" деб хизмат хаққини олмаса, шу қилган яхшилиги учун неча марта дуо қилиш керак бўлади? Ёки энг камида неча марта дуо қилинса омонат соқит бўлади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! "хаккимга дуо килиб куярсиз" бу гапнинг маъносидан бир марта дуо қилса соқит бўлади. Аммо кўп дуо қилишни омонат қилган бўлса неча марта дуо қилишни ўзидан сўранг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БИРОВНИ ДИЛИНИ НОХАК ОҒРИТИШ
@Savollar_kanal 13999-савол
Ассалому алайкум! Бировни дилини нохақ оғритишни ажри қандай? 2. Бир кимга ишониб дардизи сиризи айтсаю сиз буни сақлолмасдан бошқа кимсага айтиб уни устидан ёмонласангиз?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Дардни ҳеч нарса қўлидан келмайдиган одамга эмас, балки барча ишга мутлақ қодир бўлган Зот, Аллоҳ таолога айтилади ва ёрдамни ҳам сўралади. Энди уларга эътибор берманг. Бировга зулм қилиб уни бадалини тўлатишни эса Аллоҳ таолога қўйиб беринг. Сарҳисоб қилиб амалига яраша ажрини ёки азобини бериш Унинг иши.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَتَدْرُونَ مَا الْمُفْلِسُ؟ قَالُوا: الْمُفْلِسُ فِينَا مَنْ لَا دِرْهَمَ لَهُ وَلَا مَتَاعَ، فَقَالَ: إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي مَنْ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصَلَاةٍ وَصِيَامٍ وَزَكَاةٍ، وَيَأْتِي قَدْ شَتَمَ هَذَا، وَقَذَفَ هَذَا، وَأَكَلَ مَالَ هَذَا، وَسَفَكَ دَمَ هَذَا، وَضَرَبَ هَذَا، فَيُعْطَى هَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ وَهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ، فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يُقْضَى مَا عَلَيْهِ أُخِذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ ثُمَّ طُرِحَ فِي النَّارِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Касодга учраган кимлигини биласизларми?» дедилар.«Бизнинг ичимизда касодга учраган дирҳами ҳам, матоҳи ҳам йўқ одам», дейишди.«Албатта, умматимдан касодга учрагани қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган, аммо буни сўккан, буни зинода айблаган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган одамдир.Бунга унинг савобларидан берилур, анавинга ҳам унинг савобларидан берилур. Агар унинг зиммасидаги нарса тамом бўлмасдан аввал савоблари тугаб қолса, уларнинг хатоларидан олиниб, унинг устига ташланур. Сўнгра у дўзахга ташланур», дедилар».Шарҳ: Тўлиқ маънода касодга учраган одам бу дунёда одамларга ёмонлик қилган киши экан. Ушбу ҳадиси шарифда ўша касодга учраганларнинг энг яхшиси ҳақида сўз кетмоқда. Чунки у қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган бўлади.Аввал ўша касодга учраган бахтсизнинг савоблари бўлса, уларни олиб, ундан ёмонлик кўрган бечораларга тақсимлаб берилади.Кейин эса мазкур касодга учраган бахтсизнинг устига бу дунёда унинг ёмонлигидан зарар топган бечораларнинг гуноҳлари юкланади.Охирида ўша касодга учраган бахтсиз жаҳаннамнинг қаърига улоқтирилади.Ана, кўрдингизми, бировни сўкиш, бировнинг обрўсини тўкиш, бировнинг молини ейиш, бировнинг қонини тўкиш ва бировни уриш қандай ҳам ёмон иш! Бас, буларга ўхшаган ёмон ишлардан сақланайлик.
وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَتُؤَدَّنَّ الْحُقُوقُ إِلَى أَهْلِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُقَادَ لِلشَّاةِ الْجَلْحَاءِ مِنَ الشَّاةِ الْقَرْنَاءِ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, қиёмат куни ҳақларни ўз аҳлига адо қилурсиз. Ҳаттоки, шохли қўйдан шохсиз қўйга ўч олиб берилади», дедилар».Иккисини Муслим ва Термизий ривоят қилганлар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЛЛОҲ ВА ФАРИШТАЛАРНИ ГУВОХ ДЕБ ЁЛҒОН ГАПИРСА
@Savollar_kanal 13997-савол
Ассалому алайкум! Агар инсон бир ишни қилиб, Аллоҳ шохид фаришталар гувох шу ишни қилмадим деб қасам ичса ва шу ишни қилганини ўзи билиб турса бу ширк хисобланадими? Ахир ёлғон ишга Аллоҳ шохид бўлмаганку?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ширк эмас, ундай одам каззоб бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЁЛИМНИ БУ ИШДАН ҚАЙТАРДИМ
@Savollar_kanal 13995-савол
Ассалому алайкум! Аёлим Қуръонни аудио тарзда эшитиб, баклашкадаги сувга дам солиб ичганини кўрдим ва мен уни бу ишдан қайтардим. Шундай холат қайтарилса нима қилган яхши?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Яхшиси ўзи билган сураларни ўқиб дам солиб ичгани афзал. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАККА ВА МАДИНАГА ВАБО КИРА ОЛМАЙДИМИ
@Savollar_kanal 13993-савол
Ассалому алайкум! Бир хадис эшитган эдим кимдан эшитганимни эслолмаганим учун шу хадисми ёки тўқима гапми? "Макка ва мадинага вабо кира олмайди" дейишган эди.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис саҳиҳ ҳадис бўлиб, у Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ларида келган.
حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ مَسْلَمَةَ، عَنْ مَالِكٍ، عَنْ نُعَيْمِ بْنِ عَبْدِ اللهِ الْمُجْمِرِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: عَلَى أَنْقَابِ الْمَدِينَةِ مَلَائِكَةٌ، لَا يَدْخُلُهَا الطَّاعُونُ وَلَا الدَّجَّالُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мадинага кириш йўлларида фаришталар бор. Унга ўлат ҳам, дажжол ҳам кира олмайди», дедилар».
حَدَّثَنِي يَحْيَى بْنُ مُوسَى، حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ هَارُونَ، أَخْبَرَنَا شُعْبَةُ، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمَدِينَةُ يَأْتِيهَا الدَّجَّالُ، فَيَجِدُ الْمَلَائِكَةَ يَحْرُسُونَهَا، فَلَا يَقْرَبُهَا الدَّجَّالُ - قَالَ - وَلَا الطَّاعُونُ، إِنْ شَاءَ اللهُ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мадинага дажжол келиб, уни фаришталар қўриқлаётганини кўради. Дажжол унга яқин бора олмайди. Иншааллоҳ, ўлат ҳам!» дедилар». (Олтин силсила китобидан ""Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш