savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

МУШУГИМНИ ЧАТИШТИРИБ ҲАҚ ОЛИШ

@Savollar_kanal 13983-савол

Ассалому алайкум! Мени мушугим зотли. Бирон бир зотли мушукка чатиштиришга берсам ёки қўштирганимга пул олсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. 
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ عَسْبِ الْفَحْلِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا  
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак ҳайвоннинг қочириши (учун ҳақ олиш)дан наҳий қилдилар».Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.Шарҳ: Жоҳилият пайтида урғочи ҳайвонларни қочириш учун қўшиб қўйиладиган эркак ҳайвонлар учун ҳам ҳақ олишар эди. Бу иш номаълум нарсага ҳақ олиш бўлганлиги учун Исломда бекор қилинди. Ундай ҳайвонларни урғочи ҳайвон қочириб олингунча вақтинчага, бепул бериб туриш тавсия қилинди. Демак, мазкур нотўғри йўл билан мол касб қилиш ҳам жоиз эмас. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИШДАГИ ХАЛОЛЛИКДА ШУБХА

@Savollar_kanal 13981-савол

Ассалому алайкум! Мен хозирда бир интернет дўконини савдо бўлимида ишлайман. Биз турли хил махсулотлар сотамиз асосан уй учун махсулотлар. Айрим сотайтган махсулотларимзда нарх жуда баланд қўйилган ва мижозлар этирозига хам сабаб бўлган. Масалан бир махсулот бизда 350 сўм бўлса, бирор кўчадаги дўконда 100 сўмга хам бор. 1) шу тарзда нарх қўйиш хукми қандай? 2) Ўзимга бу ахвол ёқмаётгани ва мижозлар махсулот сифати 350 сўмга арзимаслигини кўп бор айтайганидан. Бу ерда ишлашдан кўнглим совиб қолган. Бунда қандай йўл тутишим керак? Ишлаб хақиқатни айтиб ўзгартишгами ёки ўзгармаса бу ишхонадан кетганим мақулми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Нарх белгилашда халқни ўйлаш ва инсоф қилиш керак. Халқни эҳтиёжидан фойдаланиб қиммат қилмаслик керак. Қанча устама қўйса ҳам жоиз аслида.
2). Қўлингиздан келса ва гапингиз ўтса арзонлаштиришни раҳбарлар билан маслаҳатлашинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИККИНЧИ НИКОХ

@Savollar_kanal 13979-савол

Ассалому алайкум! Мен иккинчи хотинга уйланмокчи эдим лекин бир танишим айтиб колди биз никохлансак унда хам менда хам бирга булиш учун имкониятларимиз кам бўлади шу билан бирга никохланмоқчи бўлган аёлимни ота онаси билиши шартми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Билиши шарт эмас. Лекин сиз ўзингиз шундай ҳолатда бирор сизга тегишли бўлган аёл киши, қизингиз ёки синглингиз сизга билдирмай эрга тегса нима қилар эдингиз?! Ўзингиз хоҳламаган ишни бошқага ҳам раво кўрмаслигингиз керак. Бу масала ҳолатдан келиб чиқиб ҳар кимда ҳар хил бўлади. Албатта ота-онанинг дуосини олиб никоҳланиш яхши бўлади. Кейин бундай ҳеч кимнинг хабари йўқ никоҳларда тарафларнинг ҳақлари пой-мол бўлишга шароит ҳам бемалол бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАХОРАТ ДУРУСТ БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 13977-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда юздаги хунсбузарларга ёпиштриб оладиган кичик бармоқ тирноғича (ёки ундан кичикроқ) резинкага ўхшаган нарса бор, у нарса ҳам ярани беркитади ҳам даволайди. Шу нарсани тахорат бор пайтида ёпиштриб кейинчалик янги тахорат олганда у нарсани олиб ташламасдан устидан тахорат олишлик жоизми? Уни остига сув етмаслиги мумкин агар олмаса.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат вақтида юзни ювиш фарз. Юзнинг кичик нуқтасига ҳам сув тегмаса фарз адо бўлмайди ва таҳорат дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА ЎГАЙ ҚИЗГА УЙЛАНСА БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 13975-савол

Ассалому алайкум! 1. Хотиннинг аввалги эридан бўлган қизига: хотини ўлгандан кейин уйланса бўладими? 2. Хотини ўлса синглисига уйланиш мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Агар никоҳдан кейин ўша хотини билан қўшилса ёки ҳилвати саҳиҳа бўлган бўлса, уйланса бўлмайди. Қўшилиши ёки ҳилвати саҳиҳа билан у қиз эрнинг умрбод маҳрамига айланди.
2). Хотини вафот этса, унинг синглисига уйланса бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик

«Дин насиҳатдир. Беҳуда ишларни тарк қилиш киши исломининг ҳуснидандир» китоби қайта нашр қилинди

«Дин насиҳатдир»
китобида ушбу номдаги ҳадисда келтирилган насиҳат қандай бўлиши шарҳлаб берилган. Шунингдек, Исломда инсоннинг ўзига кераксиз ишлар билан шуғулланиши қоралангани ҳам ҳақида сўз кетади.

Асарни ўқир экансиз, ушбу муборак ҳадислар бежиз «Исломнинг мадори» деб аталмаганига гувоҳи бўласиз.

👉 Нархи: 19 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САВОЛЛАР

@Savollar_kanal 13972-савол

Ассалому алайкум Шайҳ жаноблари! 1. Масжидга 5 вақт намозга чиқмасликни узрларини келтириб ўтсангиз. 2. Чошгоҳ намозини Пайғамбаримиз с.а.в маҳфий ўқиганмилар ёки жаҳрийми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Аёл киши ва оғир беморлар жамоатдан узрли бўладилар.2. Кундузиги барча намозларда қироат махфий бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СУМАЛАК

@Savollar_kanal 13970-савол

Сумалак ҳақида муборак Қуръони Каримда ёки Ҳадис-Шарифда бирон нарса ёзилганми? Ислом динида бу ҳақда нима дейилган?

ЖАВОБ:

Ҳеч нарса берилмаган. Бу икки улуғ манба кишиларнинг икки дунё саодатига ҳидоят қилувчи таълимотларни ўз ичига олган. Улар пазандачилик ҳақидаги китоб эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИНСОНЛАРДАН АВВАЛ

@Savollar_kanal 13968-савол

Ассалому-алайкум. Инсонлар ерга туширилмасдандан аввал ерга бошқа(Бани-жон) жамоати туширилганми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Буни билиш фарзми ёки суннатми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАННАТДА ЭРКАКГА ҲУРЛАР, АЁЛЛАРГАЧИ?

@Savollar_kanal 13966-савол

Асслому алайкум Шайх ҳазратлари. Маълумки жаннатда эркаклар учун ҳурлар ваъда қилинган. Энди саволим шуки, аёлларга ҳукм қандай, эркак ва аёл эр-хотин бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу дунёнинг аёллари жаннати бўлсалар, ҳурлардан афзал бўладилар ва ўз эрлари жаннати бўлсалар улар билан бирга бўладилар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАЖ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?

@Savollar_kanal 13964-савол

Аллоҳ Исломни ривожи учун қилаятган ишларингизни ривожини берсин, Илмингизни зиёда қилсин. Бундай саволга бошқа интернетдаги саҳиҳ сайтлардан топа олмадим, Шу масалага бироз ойдинлик киритсангиз деган ният билан бироз ҳижолат бўлиб ушбу саволни бераяпман. Яқинда Иншоллоҳ турмуш қураятган эдим, Мен уйламоқчи бўлган қиздан маҳрни сўраганимда Иложи бўлса Турмуш қурганимизнинг илк йилида (имконият бўлмаса кейинги йилида) Ҳажга бориш деб сўрадилар. Мен қўйинг уни ўрнига бирор моддий нарсалар ҳам сўрашингиз мумкин, шундоғ ҳам турмушнинг илк йилларида Ҳажга жуфти ҳалолим билан бормоқчи эдим, кейинчалик Маҳр ўрнига бошқа нарсани сўрамаганингизга афсусланманг, дедим. У киши йўқ афсусланмайман дедилар. Шунга иккаламиз ҳам кўнгандик. Лекин бироз ўтиб Маҳрга Ҳажни сўраш умуман жоизми йўқми деган савол иккаламизни ҳам бироз уйлантириб қўйди. Шу масалани Исломга кўра ҳукми қандай? Маҳр ўрнига Ҳажга аёлини этишнинг ҳукми қандай? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, барчамизни илм олувчи ёки илм берувчилардан қилсин, учинчи тоифадан бўлиб қолишдан ўзи сақласин.

ЖАВОБ:

МАҲРНИНГ ШАРТЛАРИ
1. Қийматга эга, мол деса бўлгудек нарса бўлиши керак. Кўпчилик уламолар Ҳанафий мазҳабининг маҳрнинг энг ози ўн дирҳам бўлиши керак, деган ижтиҳодини маъқул топганлар. Жобир розияллоҳу анҳу қилган ривоятда «Агар эркак киши аёлга маҳрни ҳовучини тўлдириб таом бериш ила адо этса, аёл унга ҳалол бўлур» - дейилган. Бунда маҳр уйланишдаги асосий қасд эмас, балки эрнинг хотиннинг нафақасини доимий равишда қилиб туришини ўз бўйнига олганига ишора эканини кўрсатади.2. Маҳрга бериладиган мол ҳалол ва пок бўлиши керак. Чўчқа, ароқ, ўлимтик каби шариат ҳаром қилган нарсалар маҳр ўрнига ўтмайди.3. Маҳрга бериладиган мол бировдан тортиб олинган бўлмаслиги шарт.4. Маҳрга аталган мол ноаниқ бўлмаслиги шарт.Маҳр фақат пул бўлиши шарт эмас. Молявий қийматга эга нарса бўлса бўлаверади. Ҳовли-жой, ер, ҳайвон, тижорат молига ўхшаш нарсалар шулар жумласига киради.Мазкурлардан ҳажга олиб бориш ҳам маҳр бўлмаслиги чиқади. Шунинг учун шартларни ўзида мужассам қилган маҳрни келинга бериб, ҳажга олиб боришни мурувват юзасидан ваъда қилсангиз яхши бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

"ИСЛОМДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ" КИТОБИ

@Savollar_kanal 13962-савол

Ассалому алайкум, Ҳурматли устоз! Менинг бир илтимосим бор эди, "Исломда инсон ҳуқуқлари" номли китобингизни бир неча йил олдин ўқиган эдим, лекин у китоб бировники эди. Ҳозирги кунда ҳам нафақат менда, балки кўпчилик талабаларнинг мана шу китобга эҳтиёжи сезилмоқда. Менинг илтимосим мана шу китоб юртимизда қайта нашр этилса, фойдадан холи бўлмас эди. Ва ассаламу алайкум!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ташаккур. Аммо ҳали умуман нашр қилинмаган китобларимиз жуда ҳам кўп. Китоб нашр қилиш эса осон эмас. Дуо қилиб туринглар. Аллоҳ ишимизни осон қилсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛКОГОЛСИЗ ПИВО ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13960-савол

Ассалому алайкум, Шайҳ Ҳазратлари! Сизга чексиз миннатдорчиликлар билдириб, қилаётган ҳайрли ишларингизга Оллоҳдан баракотлар сўраб, Сизга шундай савол билан мурожаат қилмоқчиман: Алкоголсиз пиво (агар шишасида алкоголлиги 0% деб ёзилган бўлса) истеъмол қилиш мумкинми? Ушбу саволимни тўғри маънода қабул қилиб, жавоб берасиз деган умиддаман! Олдиндан катта раҳмат!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу масалани кўп ёритилган. Мумкинлиги, аммо тақво тарафини тутган афзаллиги айтилган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСТИНЖО ВА НАМОЗ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13958-савол

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатоҳу устоз! Мани кўпдан бери қийнаб келаётган саволимга сиздан жавоб олмоқчи эдим, саволларим қуйидагилар: 1. Устоз, ҳожатҳонада истинжо қилиш жоизми? 2. Устоз, ман кўпинча кечқурун чарчаб ухлаб қоламан ва хуфтон намозини эрталаб бомдод кирмасдан олдин ўқиб олишга ҳаракат қиламан, шу тадбир тўғрими? Ҳайрли ишларизга Аллоҳдан куч-қувват сўраб Фарруҳ!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бўлади. Фақат эски хожатхоналарда ахлатга сувни аралаштирмай қилиш керак бўлади.2. Хуфтоннинг вақти чиқмаса бўлгани.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТИЛЛА ТРОС ТАҚИШ

@Savollar_kanal 13956-савол

Хурматли шайхимиз! Аёллар бўйинларига трос (тилла тақинчоғи) тақсалар бўладими? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак хадисларида қизларига танбех берган эканлар деб эшитдик.

ЖАВОБ:

Аёлларга тилло тақинчоқлар тақишга тухсат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САЛОВАТ АЙТИШ ҚАНДАЙ

@Savollar_kanal 13982-савол

Саловот созининг маноси. Пайгамбаримиз с.а.w саловат айтиш қандай Ҳадис ва ҳаёт 3 Олимларга сувдаги, ердаги, осмондаги махлуқотлар саловат айтади дейилган бизлар қаноқ қилиб олимларимизга Росулуллоҳ с.а.w меросхорларига саловот айтамиз илтимос дақиқ жойларигача тушунтириб берсангиз

ЖАВОБ:

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг».Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадр-қимматлари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалар улуғ эканини яна бир бор кўрсатмоқда. Бошқа биров эмас, Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиши таъкидланмоқда. Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишининг маъноси, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўтариши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади.Фаришталарнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари, у зоти бобаракот ҳақларига дуо қилишлари, истиғфор айтишлари маъносида бўлади. Мўмин-мусулмонларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари эса, улар томонидан бўлган дуо ва улуғлаш маъносидадир.Демак, Аллоҳ таоло доимо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан рози эканини билдириб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга мақтовлар айтиб турар экан.Фаришталар ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан раҳмат, саломатлик, розилик сўраб, дуо қилиб туришар экан.Уламоларга саловот айтиш уларнинг ҳақига дуо қилишдан иборатдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАДИМГИ ИНСОНЛАР!

@Savollar_kanal 13980-савол

Шайх хазратлари ҳозирги берадиган саволим, гарчи форумда берилган бўлсада, озгина фарқ қилади:маълумки Аллоҳ Қуръони Каримда биринчи инсон Одам алайҳиссалломлигини таъкидлайди! Бироқ ҳозирги тадқиқодчилар томонидан айтилишига кўра, биринчи инсонлар ақлий қобилиятга эга бўлмаган, оми, ҳаёт тарзини турли ҳодисаларга кўра асталик билан ўрганаган инсонлар дейилади! Ваҳоланки Аллоҳ: Одам алайҳиссаломга биринчи Инсон бўлишларига қарамай жуда кўп нарсани ўргатган Валлоҳу Аълам. Шунга кўра тадқиқодчилар фикрини ҳукми қандай бўлади? Жавобингиз учун олдондан Аллоҳга ҳамдлар сизга эса катта раҳмат!

ЖАВОБ:

Сиз айтган тадқиқотчиларнинг гапи асли йўқ тахминлардан иборат. Уларга эътибор бермаслик керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

...ФОИЗГА КИРАДИМИ?

@Savollar_kanal 13978-савол

Ассаламу алайкум Шайҳ ҳазратлари! Аллоҳдан сизга ва аҳли оилангизга омонлик тилаб, навбатдаги саволимни бермоқчиман. Форумдан топа оламдим, савол қайтарилаётган бўлса узр! 1. Пул жўнатиш масаласи: Бир шаҳсга пул жўнатиш мақсадида пул берсангиз, жўнатгани учун ўша пулдан % олса, бу судхурликка кирадими? 2. Мусиқа аспоблари, масалан, синтезатор микрофон ва ҳоказо билан савдо сотиқ қилиш шариатимизга тўғри келадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бу рибога кирмайди, балки хизмат ҳақи бўлади.2. Микрофонни бошқа мақсадлар, мисол учун ваъз-насиҳатга ишлатиш учун савдога қўйиш мумкин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУЧАЛ ТЎЙИ ВА НАВРУЗ

@Savollar_kanal 13976-савол

Ассалааму алаикум Шайҳ Муҳаммад Содиқ ҳазратлари! Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва илмизга илм қўшиб барча мусулмон аҳлини илмиздан баҳраманд қилсин ва барча хайрли амалларизнинг ажрини охиратда ўн баравар қилиб берсин. Омийн. Шайҳ ҳазратлари, ман мусулмон оилада туғилган бўлсам ҳам, Аллоҳ марҳамати ила, ислом динини таниётганимга бир ярим йил ҳам буляпти. Аста-секин ислом ҳақда ўқиб боряпман, лекин баъзан манда саволлар туғилади. Асосан бу саволлар ўзим тушган вазиятлар юзасидан келиб чиқади, ва шундай вазиятлардан бири, бу мучал тўйини нишонлаш. Қариндошларим мучал тўйимни нишонлаймиз дейишяпти, бунинг исломда ўрни ҳақида айтсангиз. Аниқ биламан, бундай урф Исломда йўқ, лекин бундан ташқари, Исломга зид бўлмаган урф-одатларни, байрамларни нишонласа бўлади деган фикрни ҳам эшитганман. Буни Навруз байрамини нишонлаш ҳақида ҳам айтса бўлади. Шайҳ ҳазратлари, шу икки саволим, яъни 1-мучал тўйини ва 2-навруз байрамни нишонлашнинг шариатдаги ҳукмини айтсангиз. Бу саволлар мандан бошқа яна кўпчиликни қизиқтириб келмоқда деб ўйлайман. Шу учун интизорлик билан жавобизни кутамиз, ин шаа Аллоҳ!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Икки нарсани ҳам динимизга мутлақо алоқаси йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗАМ СУРАДАН ОЛДИН..

@Savollar_kanal 13974-савол

Ассалому алайкум сизга бир саволим бор эди. Намоз пайтида Фотиҳа сурасида кейин зам сурасидан олдин бисмиллаҳир роҳманир роҳим дейилиши лозимми олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Лозим эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛЛАХ ЎРГАТТИ ДЕЙИШЛИК

@Savollar_kanal 13973-савол

Ассалому алайкум! Ахли илм устозлар Аллах илмингизни Зиёда этсин. 1-саволим щуки динимиздаги холатларда амал қилганларимиз билганларимиз ва эшитганларимиздан мен менга буни Аллах ўргатти дейишлигим тўғрими? Чунки барчаси Аллахданку, хидоятни хам Аллах беради? 2-оғир касал бўлган вақтда қандай дуо ёки сура ўқиш мумкин? Дуода нима деб сўраса ва банда ўзини қандай тутса бўлади? 3-қайтариб бераман деб ният қилиб олинган нарса ўғирлик эмасми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳнинг фазли билан ўргандим деганингиз афзал.
2). Аллоҳдан шифо ва чеккан дардни гуноҳларга каффорот бўлишини сўраш мумкин. Банда Ўзини Аллоҳни қадарига рози бўлган ҳолида тутиши керак. Дардни берган Аллоҳ давосини ҳам беради деб эътиқод қилиши керак.
3). Эгасидан сўрамай олинса, ният қайтариб бериш бўлса ҳам ўғрилик ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАРҲУМНИНГ ВАФОТИДАН КЕЙИНГИ АМАЛЛАР

@Savollar_kanal 13971-савол

Ассалому алайкум! Бизда бир бидъат бор унга кўра марҳум вафотидан кейин товуқ гўшти ейиш мумкинмас. Буни асоссиз деб биламан, менинг фикрим тўğрими? Бу бидатга амал қилишим марҳумга зиён бўлмайдими? 2). Марҳум вафотидан кейин 75000 марта калимайи тавҳидни айтиб марҳумга бағишлаш жоизми? 3). Марҳумга бу дунёдан туриб унинг оҳирати учун қандай фойдали амаллар қилишимиз керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Товуқ гўшти масаласида фикрингиз тўғри. Ўзингиз бидъат деб турибсиз, у марҳумга зиён берса-бермаса қилишингиз мумкин эмас.
2). Айни шу адад билан қилинсин деган асос йўқ. Имкони борича айтиб, савобини бағишласа бўлади.
3). Агар қодир бўлсангиз, марҳумнинг қолдирган фарз намоз ва рўзаларининг фидясини тўлаб қўйинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КУРКА ПАРРАНДАНИ СЎЙИШ ГУНОҲМИ

@Savollar_kanal 13969-савол

Ассалому алайкум! Бир танишим курка бўлган паррандани сўйиш ҳаром, гуноҳ бўлади деди. Бизни фикримиз эса бошқача. Шунинг ҳукми қандай сўйса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бир нарсани ҳаром ёки ҳалол дейиш Аллоҳ ва расулининг иши. Оят ва ҳадисларда курка бўлган паррандани сўйиш ҳаром деган гап йўқ. Ўша танишингизга қуйидаги ҳадисни ўқитиб қўйинг. 
عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ 
Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».Доримий ривоят қилган.Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган. Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(«Дин насиҳатдир» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗАКОТ

@Savollar_kanal 13967-савол

Ассалому алайкум! Четдавлатда ишлайман. Масалан ойига ўртача 1500 доллар ойлик оламан. Шунда закотни қандай хисобланади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шу йил, яъни 2021-йилда 27 200 000 (йигирма етти миллион икки юз минг) сўм ва ундан ортиқ маблағга эга бўлган кунингиз нисоб эгаси бўласиз. Ўша кундан ҳисоблаб бир йил ўтиб қўлингиздаги бор мол-мулкнинг қирқдан бирини закотга деб ният қилиб ажратасиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БУРУН ТЎХТОВСИЗ ҚОНАСА ТАҲОРАТ

@Savollar_kanal 13965-савол

Ассалому алайкум! Бурним баъзан қонаб, қон тўхташи жуда узоқ вақт давом этади. Масалан, бугун шом намозидан олдин таҳорат олмоқчи эдим, бурним қонаб кетди, тўхташини кутдим 40 минутлар ўтди, тўхтамади ноилож бурнимга пахта тиқиб, таҳоратни бурини ювмасдан олдим. Намозни ўқидим, табиийки пахтани устида қон бор эди, лекин қон оқиб теримга тегмади. Саволлар: 1). Шу ўқиган намозим дурустми? 2). Шунақа ҳолатларда нима қилиш керак ўзи шариат бўйича?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай вақтда шомнинг охирги вақтигача кутиш керак. Таҳорат олиб шомни фарзини ўқишга етадиган вақт қолгунча кутиб турасиз. Ўша вақт бўлганда пахта қўйиб таҳорат олиб шомни ўқийсиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ

@Savollar_kanal 13963-савол

Ассалому алайкум! Шом намозини бўлгач, тасбеҳ ўгириш жоизми ножоизми? Намоз ўқийдиган бир икки танишимдан сўрасам йўқ жоиз эмас дейишяпти.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар намоз, жумладан шом намозидан кейин ҳам айтса бўлади.
وَلِمُسْلِمٍ: مَنْ سَبَّحَ اللهَ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ ثَلاَثًا وَثَلاَثِينَ وَحَمِدَ اللهَ ثَلاَثًا وَثَلاَثِينَ وَكَبَّرَ اللهَ ثَلاَثًا وَثَلاَثِينَ فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ 
Муслим ривоятида эса: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбиҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлишига: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам мағфират қилинур» дейилган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЁЗУВЛИ КИЙИМЛАР

@Savollar_kanal 13961-савол

Ассалому алайкум! Ёзувли кийимларни кийса бўладими? Агар ёзувда ёмон сўзлар ёзилмаган бўлса албатта. Масалан инглиз тилида гул “flower” деб ёзилган бўлса. Ёки умуман ёзувли кийим кийиб бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фахш ёки ширк гаплар ёзилмаган бўлса, кийса бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИБОДАТЛАРГА РАҒБАТ

@Savollar_kanal 13959-савол

Ассалому алайкум! Бир савол жавобда кейинги намозларни ўқишинггизга рағбат бўлаётгани намозинггиз қабул бўлаётганидан дарак мазмунидаги жавобни ўқигандим. Буни мен учун ҳам деб тушунсам бўладими чунки намозинг қабул бўлмаяпти деган ўй ҳали ҳамон бор. Иложи борича кўп йиллик қазо намозларим ни ҳам ўқияпман. Нафл намозларни ҳам ўқиш истаги йўқ эмас. Имкон борида зуҳо намозини ўқияпман лекин давомлимас. Бамдоддан олдинроқ қазоларни кетма кетликда ўқияпман. Ҳаммасини ўқиволай кун бўйи вақтим бўлмаслиги мумкин ёш бўлам бор деб кетма кет қазо намозларимни бор кунлигини ўқияпман саждада узоқ қолмай субҳана роббиял аъла дейишим билан бош кўтараман шунгами шошиб ўқиётгандай бўлавераман лекин иложи борича хотиржам ўқишга ҳаракат қиламан. Барибир хаёлимда шу нарса. Менга таскин берадиган бирорта ҳадисми айтинг. Кўнглим хотиржам бўлсин. Худди ҳадисда келган 40 йил қарға дон чўқигани каби намоз ўқиган кишидек бўлавераман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз бу шайтоннинг васвасаларига эътибор берманг. Сизни шундай васваса қилиб, намозлардан маҳрум қилмоқчи. Ин ша Аллоҳ намозларингиз қабул бўлади. Иложи борича шошилмай, хотиржам ўқишга ҳаракат қилинг. Имкон даражасида ўқинг. Нафлларнинг ўрнига ҳам уларнинг вақтида қазоларни ўқинг. Ҳам қазо намоз адо бўлади, ҳам Аллоҳнинг марҳамати ила нафлнинг савобини оласиз. Чунки намозлар гуноҳларни ювилишига сабаб бўлади. Ҳадиси шарифда шундай дейилади: 
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَرَأَيْتُمْ لَوْ أَنَّ نَهَرًا بِبَابِ أَحَدِكُمْ يَغْتَسِلُ مِنْهُ كُلَّ يَوْمٍ خَمْسَ مَرَّاتٍ هَلْ يَبْقَى مِنْ دَرَنِهِ شَيْءٌ قَالُوا: لاَ يَبْقَى مِنْ دَرَنِهِ شَيْءٌ قَالَ: فَذَلِكَ مَثَلُ الصَّلَوَاتِ الْخَمْسِ يَمْحُو اللهُ بِهِنَّ الْخَطَايَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ أَبَا دَاوُدَ 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Айтинглар-чи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?» дедилар. «Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди», дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ана шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.Шарҳ: Ҳадиси шарифдан намознинг фазилати ва гуноҳларнинг ювилиши бобида тутган ўрни яққол аён бўлмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу маънони яхшироқ тушунтириш учун мисол келтирлар.Бировнинг эшиги олдидан анҳор оқиб турсаю, у одам ўша анҳордан ҳар куни беш маҳал ювиниб турса, кир қолмаганидек, ҳар куни беш марта намоз ўқиган одамнинг гуноҳлари ювилиб, унда гуноҳ ҳам қолмайди.Ким бир вақт намозни ўқимаса, унинг гуноҳларидан бир қисми тўкилмай, баданида кир қолади. Икки вақтни ўқимаса, яна ҳам кўпроқ қолади ва ҳоказо. Бир кунги намозларини ўқимаса, анчагина кир тўпланади. Бир ҳафта ўқимаса, бир ой ўқимаса, бир йил ўқимаса нима бўлиши маълум. Бир умр ўқимаганлар эса, бир умр ювинмаган одамдан кўра бир неча милён марта жирканч ҳолга келади. Чунки бадан кири моддий кир. Намоз ўқимаганнинг кири эса маънавий руҳий кирдир.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Шаръий масалаларни тушунтириш учун шундай ёрқин мисоллар келтириш яхшилиги.2. Намознинг ўта фазилатли эканлиги.3. Намоз туфайли банданинг гуноҳлари ювилиши. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан).  Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХАРОМНИ ОЛИШИМИЗ ТЎҒРИМИ

@Savollar_kanal 13957-савол

Ассалому алайкум! Биз эрим билан алохида яшаймиз. Қайнота қайнонам биздан кредитларини ёпиш учун ҳар ой пул сўрашади. Бозорликлариззи ўзимиз қилиб берамиз дийишади. Қайнотам боғчада ишлайди. Уйга боғчадаги озиқ овқатладан олиб келишади. Бизга ҳам жўнатишади. Агар улар берган нарсаларни олмасак қийналиб қоламиз. Шуни олишимиз тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭНЧИ

@Savollar_kanal 13955-савол

Ассалому алайкум! Халқимиз орасида энчи деган удум бор экан. шу динимизда жоизми? Жиянимизга энчи (жонлиқ) берарсиз деганди синглим. Ақиқага деб бердик. Ҳалолми ёки ҳаромми бу ишимиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром дейилмайди. Аммо жиянингиз учун жонлиқ беришга шаръан мажбур эмассизлар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал