savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

МУСОФИР САНАЛАДИМИ КИШИ...

@Savollar_kanal 13954-савол

Ассаламу алейкум! Ҳурматли ва азиз Шайҳ ҳазратлари, шу кунларда менда икки савол бор эди, шуларга сиздан аниқ жавоб олиш имконияти борлигидан бениҳоя ҳурсандман ва ушбу сайт ижодкорларига Аллоҳдан чэксиз марҳаматлар ёғлишини тилаб қоламан. Биринчи саволим қуйидагичадир: Мен Тошкент шаҳрида туғилиб, 22 йил ўша эрда улғйиб, тақсил олдим. Кейин тақдир тақозоси билан Наманган шаҳрига ота-онам билан кучиб келишга мажбур булдим. Мана 15 йилдирки, шу эрда истиқомад қилиб келяпман. Иш юзасидан Тошкентга куп бориб туришга тўғри келади. У эрга борганда (2-3кунга) акамнинг уйида ҳудди ўзимнинг уйимдаги сингари эркин яшай оламан (Ҳудога шукур), шунингдек, сафарга ўз машинамда чиқаман. Ҳудога шукурки, 290 километрли йўлда намоз амалларини адо этиш учун имкониятлар мавжуд (ҳозир кўплаб кафеларда алоҳида намозҳоналар очилган). Динимиз қоидаларига кўра уйдан 90 километр узоқлашгандан сўнг киши мусофир саналади. Аммо маҳалламиздаги бир зиёли акамиз айтишларича олдинги замондаги 90 километрли масофа бугунги 90 километрли масофадан фарқ қилади. Саволим шундан иборатки, мен Намангандан юқоридаги масофада узоқлашганимдан сўнг мусофирчилик қоидаларига амал қиламанми, жумладан намознинг суннати менга ўқиш вожибми ёки йўқми? Тошкентда қандай бўладику, йўлда қандай бўлади? Иккинчи саволим бу йил пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари қайси мелодий санага тўғри келишини аниқлаштириш эди. Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сафар нияти билан чиққанда мусофир намозини ўқийсиз ва бошқа амаларни ҳам шу ҳукмга мувофиқ қиласиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОЛДИ-СОТДИДА ВАЪДАДАН ҚАЙТИШ

@Savollar_kanal 13952-савол

Ассаламу алайкум! Мен бир уйни эгаси билан (номозҳон инсон) савдолашиб малум бир суммага келишдик, сотувчи ота онаси билан ҳам маслаҳатлашди ва мен умумий сумманинг 13% бошланғич сумма сифатида аҳдлашган заҳотимиз бердим. Икки кун утгач сотувчи қўшним яни ҳоламнинг қизи мени қўймаябди биз оламиз деб. Ваҳоланки сотувчи қўшнисини 15 кун кутган экан қўшниси сотувчини қониқтирадиган нарҳ бермаган. Энди сотувчи, мен билан аҳдлашган нарҳга яна малум бир сумма қўшиб беринг деябди. 1. Ушбу ҳолатда мен яна пул қўшиб беришим ва сотувчи уни олиши ҳалол савдо бўладими? 2. Мен ҳолис ҳадя сифатида қўшиб берсам сотувчи, олувчи уйни олиш учун шундай қилади барибир деган ниятда бўлган ҳолатдагиси-чи? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат оллоҳ ҳар бир дақиқангизни баракотли қилсин оҳирги сўзимизни ҳайрли қилсин .

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда сизга шаръий жиҳатдан ҳеч қандай ноқулайлик йўқ. Аммо сотувчи инсоф қилиш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СУННАТДА ЗАМ СУРА.

@Savollar_kanal 13950-савол

Ассалому алайкум Ҳазрат! Саволим шуки тўрт ракатлик суннат намозларда учинчи, тўртинчи ракатларида зам сура ўқимаса ҳам бўладими ёки ўқиш шартми? Менга Мисирда анча яшаган бир одам ўқимасанг ҳам бўлади деганди шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Суннат намозларнинг учинчи ва тўртинчи ракъатларида ҳам зам сура ўқилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КЕЧИКТИРИБ БЕРИЛГАН НАСИЯНИ ОЛИШ

@Savollar_kanal 13948-савол

Ассаламу алайкум! Бир киши маълум муддатга иккинчи бир кишига насияга мол сотди. Бирок, ўзаро келишилган муддат келганда, насия молнинг пули хам ўзи хам қайтарилмади. Орадан яна маълум йиллар ўтгач, ўша насия олган кишида илгари қарзини тўлаш учун имконият пайдо бўлди. Аниқроғи, бугунги кундаги инфляция хисобига ўша пайтда маълум вақтгача пулини қилиб бериш шарти билан сотилган молнинг қиймати пул хисобида 10 баравар, балки унданда кўпроқ миқдорда тушиб кетди. Масалан, илгари ўша мол 100 сўм турган бўлса, 4 йилдан сўнг худди шундай мол 1000 сўмни ташкил этди. Савол: Молни насияга сотган киши, насияга олган кишидан бугунги кундаги худди шу молнинг хисобида пул ундириши жоизми? Бундай холатлардан қандай йўл тутиш лозим бўлади? Жавобингиз учун, олдиндан ўз номимдан ва мазкур савол сохиблари номидан миннатдорчилик билдираман. Ва Оллох таолодан Сизга мустахкам ирода ва соғлик саломатлик тилаб қоламан.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Албатта, пулнинг қадри тушиши эътиборга олинади ва рақам эмас қийматга қаралади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗАКОТНИНГ 2.5 % ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13946-савол

Ассаламу алайкум! Ҳурматли домла бир одам закотнинг 2.5% лигига ҳужжат йўқ, ким қанча берса ҳам булаверади деди. Айни 2.5% лиги қаттан келиб чиққани ҳақида тушунтириб берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абу Бакр уни Баҳрайнга юборганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга фарз қилган садақа ҳақида ёзиб берган мактубда: «Танга пулда ўндан бирнинг тўртдан бири. Агар бир юз тўқсон тангадан бошқа бўлмаса, унда ҳеч нарса йўқ. Магар эгаси хоҳласа, (ўзи билади)», дейилган эди. Бухорий, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган. Бешовлари қилган ривоятда: «Танга пулнинг беш увқиясидан озида садақа йўқ», дейилган.Арабчада кумуш танга пулни «варақ», «риққа», деб аталади. Ушбу ҳадисда ўша кумуш танга пул ҳақида сўз кетмоқда.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар;1. Кумуш танга пулдан фарз бўладиган Закот миқдори ўндан бирнинг тўртдан бири, бугунги кун истилоҳи билан айтилганда икки ярим фоизи экан. Демак, кимнинг кумуш тангалари нисобга етса, икки ярим фоизини Закот қилиб чиқариши керак бўлади.2. Бир юз тўқсон танга кумуш пулга Закот фарз бўлмайди. Фақат эгаси ўз ихтиёри билан Закот бермоқчи бўлса, ўзи билади.3. Кумуш танга пулнинг нисоби беш увқия. Бир увқия-қирқ дирҳамга тенг. Уни бешга кўпайтирсак, икки юз дирҳам бўлади. Икки юз дирҳам кумуш пул нисобга етган бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЙКИДО ХАКИДА САВОЛИМ БОР ЭДИ

@Savollar_kanal 13944-савол

Ассалому алайкум Шайх хазратлари! Аввало қилаётган хайрли ишларингизда Аллоҳ ёрдам берсин. Аллох рози бўлсин. Бир саволим бор эди. Мен мана 4 йилдирки Айкидо шарк курашиш санъатига қайтайман. Хозирда яшил белбоғ (биласизки, уларда сариқ, яшил ва қора белбоғ сохиблари бўлади) учун имтихон топширмоқчиман. Аммо мени уйлантираётган нарса уларнинг бир бирларига бош эгиб рукуъ сифатида харакат қилишлари. Ўзимизнинг дарсларда бу харакатни мен қилмайман (трениримиз тушунадиган одам) аммо хозир белбоғ олиш учун бошқа шахарга семинарга кетаяпман ва у ерда мана шу харакатни қилмасам белбоғ сохиби бўла олмаслигим мумкин. Шунинг учун рақиб билан сал бошимни эгиб (хатто кўзимни хам ерга каратмасдан) саломлашсам бўладими? Бу инсонга рукуъ қилишга кириб қолмайдими? Ўтириб қилинадиган машқларда бир бирларига сажда қиладилар хисоб. Буни харакатни хам умуман қилмайман. Аммо яқинда айтишдики тиззани ерга қўйиб бир қўлга суяниб саломлашсанг хам бўлади деб. Шу шаклдага харакат қилишим Исломга зид бўлмайдими? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Бир киши:«Ё Аллоҳнинг Расули! Биздан бир одам ўз биродари ёки дўстини учратиб қолади. Ўшанда унга инҳиноъ қиладими?» деди.«Йўқ», дедилар.«Уни қучоқлаб, ўпадими?» деди.«Йўқ», дедилар.«Қўл ушлашиб кўришадими?» деди.«Ҳа», дедилар».Ҳадисдаги «инҳиноъ» сўзини «эгилиш» деб таржима қилинганидан келин салом берганидаги эгилиши шу ҳадисга биноан мумкин эмас деган хулоса чиқариш мумкин. Аммо эгилиш билан эгилишнинг фарқи бор.Уламоларимиз бу ҳадисдаги «инҳиноъ» намоздаги рукуъга ўхшаш эгилиш деганлар.Фақиҳлар, жумҳури агар бир киши бошқа одамни Аллоҳни улуғлагандек, улуғлаш нияти ила унга намоздаги рукуъ даражасида эгилиб таъзим қилса, ҳаром ишни қилган бўлади, деганлар.Аммо Аллоҳни улуғлагандек, улуғлаш нияти бўлмаса, қаттиқ макруҳ иш бўлади.Одамлар одатланиб қолган саломлашиш вақтида бошни эгиш ва энг оз рукуъ даражасига етмай эгилишда куфр ҳам, ҳаром ҳам йўқ, деганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҚЛИ ЗАИФЛАР

@Savollar_kanal 13942-савол

Ассалому Алайкум шайх хазратлари! Умуман ақли заиф кимсалар учун намоз ўқиш фарзми? Улар қиёмат куни қандай холатда бўладилар? Улар хам хайвонлар ва "Аҳли фитрат" одамларга ўхшаб тупроққа айлантириб юбориладими? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ақли заиф кишаларга намоз фарз эмас. Улар аҳли фитрат қаторида бўладилар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИБН БОЗ РАХИМАХУЛЛОХ ФАТВОЛАРИ ХАҚИДА

@Savollar_kanal 13941-савол

Ассалому алайкум! Устозлар менга бир масалани тушунтириб берсангизлар. Ибн Боз раҳимаҳуллоҳни фатволаридан Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ ,,Уламолар наздида ҳадиси шарифни ўрни" китобида фойдаланган экан. Ибн Боз раҳимаҳуллоҳни кўпчилик салафий бўлган дейишади. Муҳиддин Муҳаммад Аввома эса мазҳабга эргашадиган уламолардан. Нима учун Ибн Боз раҳимаҳуллоҳни фатволаридан мазҳабга эргашадиган уламолар ҳам фойдаланидилар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ишда ҳикмат бор. Ўша салафийлар фатвосини қабул қиладиган кишиларнинг гаплари билан шайх Муҳаммад Аввома ўзиларининг гапларини тўғрилигини исботлаб кетяптилар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КОФИР ДЕЙИШЛИК

@Savollar_kanal 13939-савол

Ассалому алайкум! Аёлим билан узаро иймон масаласида тортишиб қолдик, ўзим билмаган холда кофирсан деб юбордим. Айтган гапимдан қаттиқ пушаймон бўлиб тавба қилдим. Аёлимдан кечирим сўрадим. Мусулмон одамни кофир дейишлик хақида ўқиб ўргандим. Хукми қандай бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қилган ишингиз кифоя қилади. Қайтиб бундай гапларни гапирманг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САФ ИМОМДАН ЎТИБ КЕТСА

@Savollar_kanal 13937-савол

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда Москвадаман бу ерда мачит кичикроқ одам сонига нисбатан. Ва ичкарига сиғмаганлар ташқарида намоз ўқидик ва имомдан анча олдинда бўлиб қолдик. Шу намозимиз жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Иқтидо қилганлар имомдан олдига ўтиб кетмаслиги керак, намозлари тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТАМНИГ БУ ГАПЛАРИГА ИТОАТ ҚИЛМАЙМИ?

@Savollar_kanal 13935-савол

Ассалому алайкум! Кам еб бази кунлари рўза тутишга ҳаракат қиляпман. Уйланмаганман балоғатга етган бўлсамда. Аммо отам бунга қарши (намозгамас) мен кўп емагунимча қўймаяптилар мажбурлайдилар, жаҳл қиладилар, бундай емасдинг деб аччиғлари чиқади. Динда чуқурлашиб кетаётганимдан қўрқяптилар шекилли. Нима қилсам тўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Отангизни жаҳлини чиқарадиган ишларни қилмай туринг. Уларга динни чиройли қилиб кўрсатинг. Чиройли муомала қилсангиз, албатта хотиржам бўладилар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КОМПЬЮТЕР ДАСТУРЛАРИ УЧУН ТЎЛОВ

@Savollar_kanal 13933-савол

Ассалому алайкум! Агар билсангиз Windows операцион тизимидан фойдаланиш аслида пуллик (лицензия 200$ туради). Бу хали шунчаки компьютерни ёқиб оддий ишларни бажариш учун тўланадиган пул. Мабодо Miсrosoft Offiсe дастурларида ишламоқчи бўлсангиз улар учун ҳам алоҳида яна пул тўлашингиз керак. Ва сизнинг эхтиёжингизга қараб яна кўплаб дастурлардан фойдаланиш учун лицензия сотиб олиш зарур. Бепул дастурлар ҳам бор, аммо уларнинг бажарадиган имкониятлари анча чекланган. Хозирда юртимизда компютер ва унинг дастурларидан фойдаланаётганларнинг 99% шу дастурларни синдирилган (ўғирланган) версиясидан фойдаланишади. Чунки бизнинг тўлов салохиятимиз ғарб мамлакатларига нисбатан анча суст. Даромадларимиз бундай харажатларни тўлаш имконини бермайди. Лекин компютер сабоқлари ва тирикчилигини қилмай ўтириб ҳам бўлмайди. Шу ҳолатда қандай йўл тутмоғимиз тўғри? Дастурчиларнинг меҳнати ҳам қадрланиши керак, илм олувчилар ҳам илмдан қолмаслиги керак ахир

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 200 доллар туради деган гап нотўғри. Сиз тошкендаги малика савдо марказига келсангиз у ерда 25 доллардан сотишмоқда. Miсrosoft Offiсe ни ҳам арзон вариантларини топса бўлади. Компютер соҳасида ишлаётганлар ойига неча юз доллар топаётганидан бизни ҳам хабаримиз бор. Агар қилаётган иши ўз ҳаражатларини ҳалол йўл билан қопламаса, бошқа ҳалол иш топиши керак. Бир нарса қиммат дегани уни ўғирлаб ишлатиш ҳалол дегани эмас. Хусусан бугунги кунда уларнинг бепул бошқа ўринбосарлари бор. Уларнинг имкониятлари кам бўлиши мумкин. Лекин масаланинг ечими мавжуд. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ВИТРНИНГ ҚАЗОСИ ЖУФТ РАКАТ ҚИЛИНАДИМИ

@Savollar_kanal 13931-савол

Ассалому алайкум! Хуфтон намозининг қазоси ўқилганида витр намози жуфт қилиб ўқиладими? Бир жойда эшитиб қолдим агар қуёш чиқишидан олдин хуфтоннинг қазоси ўқилса витр намози тоқ қилиб яни 3 ракаат ўқилади агар қуёш чиқиб бўлгандан кейин хуфтон намозининг қазоси ўқилганда витр намози жуфт қилиб яни 4 ракаат қилиб ўқиладими. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу маълумот нотўғри ёки сиз нотўғри тушунибсиз. «Витр» дегани ўзи «тоқ» дегани. Намоз ўз вақтида қандай адо қилинса, қазо бўлганида ҳам айни шундай ўқилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ҚИРОАТ

@Savollar_kanal 13929-савол

Ассалому алайкум! Мен анчадан бери намоз ўқийман масжидда намоз ўқиётганимда маҳфий ўқиладиган жойида ўзим эшитадиган даражада пичирлаб ўқийман, лекин бир киши бу ўқишим ёнимдаги одамларга ҳам эштилиб адшиб кетаётганини айтиб қолди. Бу унда жаҳрий ўқишга кириб қолмайдими? Бу вазиятда нима қилсам бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ёниздагиларга халал бермайдиган даражада сал пастроқ ўқинг. Аммо ўзингиз ҳам эшитмайдиган даражада бўлмасин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПУЛГА ПУЛ ҚЎШИБ БЕРИШ

@Savollar_kanal 13927-савол

Ассалому алайкум! Менда 20.000 талик пул бор эди. Бир бола менга бер мен сенга 22.000 бераман деди. Мен олдим мен буни рибо эканлигини кейин билдим мен унга сенга 2000 бераман дедим йўқ керакмас сенга эҳсон деди. Ваҳоланки мен ҳечам эҳсонга муҳтож эмасман, розиман олаверинг менга керакмас чин дилдан деди. Бўмаса мен телефонизга 2000 ташаб юбораман дедим. Шундай қилсам бўладими? Шунга бироз тушунмаяпман Кейин менинг айрим одамлардан қарзим бор уларни қаердалигини бимайман нима қилай қандай қилиб узай

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу айни судхўрлик бўлади. Телефонига ташлаб юборинг. Қарзларингизни эгаларини топиб беришингиз шарт. Астойидил қидириб топа олмасангиз ва топишдан умидингизни узсангиз, уларнинг номидан савоб умид қилмай камбағалларга эҳсон қилиб юборасиз. Кейинчалик топилиб қолса, қарзингизни беришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗАКОТ

@Savollar_kanal 13953-савол

Ассалому алайкум! 2020 йил сентабр ойида йиғиб юрадиган пулларим нисоб ҳолатига етган эди. Закот бериш вазифаларидан бири шу нисоб пули 1 йил мобайнида қиймати ўзгармаса ёки ундан ортиқ бўлса, фарз ҳисобланади, деб айтишган. Шунга кўра, шу йили яъни 2021 йил сентабр ойида закот беришим керак бўлади. Лекин бир нарса бор, мен нисобга етган пулимнинг деярли ҳаммасини биродаримизга қарзга бериб турган эдим, яъни ҳозирги ҳолатта нисобга етадиган пулим йўқ, у бошқа одамга қарзга берилган. Закот бериш ниятим қатъийлигини ва закот бериш имконим борлиги, яъни уша қарзга берган пулимнинг 1/40 қисмини бера олишимни ҳисобга олиб, менга тўғри йўналиш беринг.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қарзга берган пулингиз қайтиб келишига кўзингиз етса, ўзингиздаги пулдан закотини бериб юборасиз. Агар қайтишига гумонда бўлсангиз қўлингизга олганингизда закотини берасиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СОЧИ УЗУН БЎЛСА НАМОЗИ ЖОИЗ БЎЛМАЙДИМИ

@Savollar_kanal 13951-савол

Ассалому алайкум! Бир танишим эркак киши сочини 5 санииметрдан ортиқ ўстирмаслиги керак, унда намоз ўқиш жоиз бўлмай қолиши мумкин деган эди. Сочлар узун бўлса намоз бузилмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бунақа гап йўқ. Нотўғри атибди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛЛОҲНИНГ ИСМИ ЁЗИЛГАН ҚОҒОЗ

@Savollar_kanal 13949-савол

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло исмининг ҳатто бош ҳарфи қоғоз ёки ҳозирги маҳсулотларнинг қадоғида ёзилган бӯлса (бунда бош ҳарф билан Аллоҳнинг исми қасд қилинган бӯлса), яьни тӯлиқ ёзилмаган бӯлса ҳам, (Аллоҳ асрасин) у нарса нопок жойга тушса, гуноҳ бӯлади шундайми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳолда қасд қилиб ёзилганини билиш мушкул иш. Агар уни сиз ёзган бўлсангиз оёқости бўлишига йўл қўйманг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПЕШИН НАМОЗИНИНГ КИРИШ ВАҚТИ?

@Savollar_kanal 13947-савол

Ассалому алайкум! Мен ўқишда 2-сменада ўқийман. Дарс соат 13:00 да бошланади. Шу кунларда тақвимларда пешин вақти 12:15 ёзилган экан. Аммо масжидларда пешин намози 13:00 да ўқиляпти. Намозни тақвимлаги вақтга қараб ўқисам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА-ОНАНИНГ ТОҒА АМАКИЛАРИ

@Savollar_kanal 13945-савол

Ассалому алайкум! Ота онанинг амма-хола амаки-тоғалари фарзандига махрам бўла оладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Ота-онанинг амма, хола, амаки ва тоғалари уларнинг фарзандларига маҳрам бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДАДАМ ЕРТЎЛАДА АРОҚ САҚЛАРКАН

@Savollar_kanal 13943-савол

Ассалому алайкум! Хурматли толиб илмлар менинг дадам ертолада арок саклаётганини билиб колдим ва дадамга босиклик Билан " дада буни нима киламиз опчикиб ташлай ёки егасига кайтариб олиб бориб берай дедим бу нарсани Аллоҳ харом килган дедим" шунда дадам "енди сен колгандинг менга акл оргатмаган"дедилар вахоланки дадам у нарсани харомлигини биладилар. Шунда мен "хоп нима киласиз унда у нарсани десам " сени опангни тойида койамиз столга ичадиган ортокларим келади" деганларида ичим шувуллаб кетди музлаб колдим ахир мен тойимни исломий той бўлишини хохлайман дадам арок тижорати Билан шугулланмайди шунчаки базида ортолари ва бошка кариндошла Билан тугилган кунларда ичади бу Билан менга йедираётган лукмаси харом бўладими? Мени килаётган ибодатларим Хабада бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сизга едираётгани ҳалолдан бўлса, отангизни ичгани билан сизни еганингиз ҳаром бўлиб қолмайди. Ибодатларингиз ҳам ҳабата бўлмайди. Опангизнинг ҳам, ўзингизнинг ҳам тўйингизда ароқ қўйдирмасликка ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#чегирма

«Нубувват ва рисолат» китобини чегирма билан харид қилинг

Китоб орқали Одам алайҳиссаломдан Исо алайҳиссаломгача ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, шунингдек, пайғамбарлик, нубувват, рисолат ва бошқа шу мавзудаги маълумотлардан бохабар бўлишингиз мумкин.

Марҳамат, асарни чегирмали нархда харид қилинг

👉 Нархи: 258 000 195 000 сўм

📍 Манзилларимиз

☎️ Буюртма учун: +998712175999

📨 @hilol_reception

* Ушбу китобга чегирма Рабъиул аввал ойининг охиригача давом этади.

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАССАЛАМНИНГ ҲАЁТ ВА ВАФОТЛАРИ

@Savollar_kanal 13940-савол

Бобомнинг саволи: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг туғилган ва Маккаи Мадинага ҳижрат қилган ҳамда вафот этган йиллари орасида фарқ мавжуд дейди. Яни айтишларича Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам 63 ёшида вафот этганлар экан. Лекин туғилган, ҳижрат қилган ва вафот этган йилларни солиштирсак 63 чиқмас экан. 

ЖАВОБ:

Ундай гап йўқ. Эҳтимол, сизга буни айтганлар ҳижрий ва мелодий тақвимни алмаштириб қўйишган бўлса керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

"ДОМЛАЛАР" МАЪНАВИЯТИ

@Savollar_kanal 13938-савол

Ассаламу алайкум Шайҳ жаноблари, авваламбор қуйида айтмоқчи бўлган фикрим ноўрин, ёки илимсизлигим туфайли бўлса барчадан узр сўрайман. Мени ҳозирги даврда энг ташвишлантираётган нарса жамиятимиздаги баъзи бир "Домла"ларнинг, яни бирор бир масжит имоми ёки қори ёки мутаваллийларнинг ўзлари билиб ёки билмасдан шариатга хилоф бўлган, ёҳуд кўрган ва эшитган инсонлар ёқа ушлайдиган амаллар билан машғул бўлиб қолаётганидир. Мисол ила айтадиган бўлсам, бир куни ёш эндигина илм ўчоғидан чиқиб келиб бирор бир масжитга имом бўлиш тараддудида юрган бир қори аканинг бир танишига телефон орқали таънаю маломатлар ёғдираётганини гувоҳи бўлиб қолдим, бунинг сабаби, ўша таниши қори акани бир кун олдин бир жанозага олиб борган экан, аммо маййитнинг эгалари қори акага озроқ пул беришгани ва "ҳурматини" жойига қўйишмагани экан. Бу сўзлашувдан сўнг қори ака аслида нечта жанозадан қанча пул қилишини ҳам фаҳрланиб сўзлаб берди. Бу ҳодиса мен аслида келтирмоқчи бўлган мисолларнинг биттаси ҳолос, сизнинг қимматли вақтингизни деҳуда олмаслик учун шу билангина чегараландим. Менинг саволим, мана шундай хулқлар билан хулқланиб қолган "илмли" пешволаримиз динимизга ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ зарар етказмаётганмикан? Менку алҳамдулиллаҳ Мусулмон билан Ислом икки алоҳида тушунча эканлигини, бир мусулмоннинг ҳатти ҳаракати ила Ислом тўғрисида таасурот олиш ҳамма вақт ҳам тўғри эмаслигини билан. Лекин бу ҳолатни кўрган ёки эшитган Исломга эндигина кириб келаётган биродарларимизнинг баъзиларига бу нарса Исломни бузиб кўрсатади. Шунинг учун, масжит имомларини мана шу кишига ўхшаш кишилардан бўлиб қолишини бартараф этиш механизмларини ишлаб чиқиш керак эмасмикан? Агар юқоридаги фикри ожизимизда камчилк ва ҳатолар бўлса минг бора узр сўрайман ва бизнинг ҳатоларни тўғрилайсиз деган умиддаман. Эътиборингиз учун олдиндан ташаккур!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Саломат бўлинг! Албатта, илмли кишилар динимизнинг ходимлари ўлароқ барча ишларда бошқаларга ўрнак ва намуна бўлишлари лозим. Сиз айтган таклифни бошқалар ҳам айтган. Бунга ҳаракат ҳам бор. Аммо кўпроқ кишиларнинг ўзлари бу каби нозик ҳолатларни тўғри тушунишлари ва динимиз манфаатларини шахсий манфаатларидан устун қўйишлари керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПАЙҒАМБАРЛАР ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13936-савол

Ассалому алайкум! Бизга пайғамбарлримизни русча номларини ва 4 та фаришталарни русча номларини ва илк ваҳий ҳақида ҳам маълумот берсангиз! 'Ҳурмат ила Нигора!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз сўраган зотларнинг русча номлари йўқ. Руслари ўз талаффузлари ила ифода қилсалар ўзларининг ишлари.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАМОАТ НАМОЗИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13934-савол

Биз ишҳонада тўрт беш киши жамоат бўлиб намоз ўқиймиз. Саволим шундан иборатки биз ишҳонада ўқиётган намоз билан масжидда ўқилган намозниниг нима фарқи бор?

ЖАВОБ:

Жамоатнинг кўплигига бериладиган савобда фарқ бор.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЙ БИРИ САҲИҲ?

@Savollar_kanal 13932-савол

Ассалому алайкум! Бир ҳадисда ёзилишича Аллоҳ ароқ ичганни, сотганни, қуйиб берганни, олиб келганни, буюрганни лаънатлайди. Бошқа бир ҳадисда эса Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳисалом Аллоҳдан умматларига хушҳабар беришларини етказади. "Эй Муҳаммад, умматингизга ҳушхабар берингки, Аллоҳ ўзига ширк келтирмаган бандаларини ҳаттоки зино қилган, ўғирлик қилган ва ҳатто хамр ичганни ҳам Жаннатга киргазади" дейди.Ҳурматли Шайх ҳазратлари бу ҳадисларларнинг қай бири ишончли?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Биринчи ҳадис саҳиҳ. Иккинчисидан сиз ноаниқликка йўл қўйган бўлсангиз керак. Мазкур кишилар тавба қилсалар, тавбаси қабул бўлиши мумкинлиги айтилган. Лекин бу ишлардан кейин тавба қила оладими ёки йўқми? Тавбаси қабул бўладими, йўқми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚУРЪОН ТИЛОВАТИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

@Savollar_kanal 13930-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Қуръони Каримни ўқишдан олдин ўқиладиган улуғ дуоларни юборинг, илтимос.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожиймни ва бисмилаҳни ўқилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БАЛОҒАТДАН ОШГАН ФАРЗАНДЛАРНИ ЎПИШ

@Savollar_kanal 13928-савол

Ассалому алайкум мухтарам шайх хазратлари.Устоз мени қуйидагича иккита саволим бор:1) Ота она балоғатга етган фарзандини(ота қизини, она ўғлини) пешона ёки юзларидан ўпса бўладими? " Ҳожи Муҳаммад ШОҲМУРОДЗОДА, Сариосиё тумани «Хазрати Мавлавий» масжиди имом-хатиби ва Фазлидан КАРОМАТУЛЛОҲ «Хожа Алоуддин Аттор» масжиди имом-хатиби қаламларига мансуб "Таомланиш одоби" номли китобда балоғатга етган фарзандини ота она томонидан ўпилиши нихоятда қораланган. Бундай иш катта илмсизлик оқибатида содир этиладган гунох амал деб тарифланган.(54 бетида)Кўпинча мени отам мен билан кўришаётиб пешонамдан ўпадилар. Демак отамни қиладиган ишлари гунохми?2) Инсонга Махдий исмини қўйса бўладими? Агар мумкун бўлмаса уни ўзгартириш керакми?Аллох сиздан рози бўлсин, икки дунё саодатини насиб айласин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарда турганларида Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бошлиқ Ҳабашистонга ҳижрат қилган мусулмонлар қайтиб келдилар. Улар билан баъзи яманликлар ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлардан изн сўраб уларга ҳам Хайбарда тушган ўлжалардан улуш бердилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар ва у кишининг шерикларини келганларидан жуда ҳам хурсанд бўлдилар. Жаъфар розияллоҳу анҳунинг пешоналаридан ўпиб, ўзлари билан бирга олиб юрдилар ва:«Қай бири билан суюнишини ҳам билмайман; Хайбарни фатҳ бўлиши биланми ёки Жафарнинг келиши биланми?!» дедилар.Имом Абу Довуд, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтадилар:«Кўринишда, ҳайъатда, ўзини тутишда, ўтиришда ва туришда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирса, у зот ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтказар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб қолсалар, у туриб у зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди».2. Маҳдий исмини қўйса бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ

@Savollar_kanal 13926-савол

Ассалому алайкум! Агар таҳорати йўқлиги эсидан чиқиб, намоз ўқиб қўйса ва кейин эсига тушиб қолса, у нима қилиш керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат қилиб, намозни қайтадан ўқийди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал