savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

122611

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАМОАТ НАМОЗИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13934-савол

Биз ишҳонада тўрт беш киши жамоат бўлиб намоз ўқиймиз. Саволим шундан иборатки биз ишҳонада ўқиётган намоз билан масжидда ўқилган намозниниг нима фарқи бор?

ЖАВОБ:

Жамоатнинг кўплигига бериладиган савобда фарқ бор.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЙ БИРИ САҲИҲ?

@Savollar_kanal 13932-савол

Ассалому алайкум! Бир ҳадисда ёзилишича Аллоҳ ароқ ичганни, сотганни, қуйиб берганни, олиб келганни, буюрганни лаънатлайди. Бошқа бир ҳадисда эса Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳисалом Аллоҳдан умматларига хушҳабар беришларини етказади. "Эй Муҳаммад, умматингизга ҳушхабар берингки, Аллоҳ ўзига ширк келтирмаган бандаларини ҳаттоки зино қилган, ўғирлик қилган ва ҳатто хамр ичганни ҳам Жаннатга киргазади" дейди.Ҳурматли Шайх ҳазратлари бу ҳадисларларнинг қай бири ишончли?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Биринчи ҳадис саҳиҳ. Иккинчисидан сиз ноаниқликка йўл қўйган бўлсангиз керак. Мазкур кишилар тавба қилсалар, тавбаси қабул бўлиши мумкинлиги айтилган. Лекин бу ишлардан кейин тавба қила оладими ёки йўқми? Тавбаси қабул бўладими, йўқми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚУРЪОН ТИЛОВАТИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

@Savollar_kanal 13930-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Қуръони Каримни ўқишдан олдин ўқиладиган улуғ дуоларни юборинг, илтимос.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожиймни ва бисмилаҳни ўқилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БАЛОҒАТДАН ОШГАН ФАРЗАНДЛАРНИ ЎПИШ

@Savollar_kanal 13928-савол

Ассалому алайкум мухтарам шайх хазратлари.Устоз мени қуйидагича иккита саволим бор:1) Ота она балоғатга етган фарзандини(ота қизини, она ўғлини) пешона ёки юзларидан ўпса бўладими? " Ҳожи Муҳаммад ШОҲМУРОДЗОДА, Сариосиё тумани «Хазрати Мавлавий» масжиди имом-хатиби ва Фазлидан КАРОМАТУЛЛОҲ «Хожа Алоуддин Аттор» масжиди имом-хатиби қаламларига мансуб "Таомланиш одоби" номли китобда балоғатга етган фарзандини ота она томонидан ўпилиши нихоятда қораланган. Бундай иш катта илмсизлик оқибатида содир этиладган гунох амал деб тарифланган.(54 бетида)Кўпинча мени отам мен билан кўришаётиб пешонамдан ўпадилар. Демак отамни қиладиган ишлари гунохми?2) Инсонга Махдий исмини қўйса бўладими? Агар мумкун бўлмаса уни ўзгартириш керакми?Аллох сиздан рози бўлсин, икки дунё саодатини насиб айласин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарда турганларида Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бошлиқ Ҳабашистонга ҳижрат қилган мусулмонлар қайтиб келдилар. Улар билан баъзи яманликлар ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлардан изн сўраб уларга ҳам Хайбарда тушган ўлжалардан улуш бердилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар ва у кишининг шерикларини келганларидан жуда ҳам хурсанд бўлдилар. Жаъфар розияллоҳу анҳунинг пешоналаридан ўпиб, ўзлари билан бирга олиб юрдилар ва:«Қай бири билан суюнишини ҳам билмайман; Хайбарни фатҳ бўлиши биланми ёки Жафарнинг келиши биланми?!» дедилар.Имом Абу Довуд, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтадилар:«Кўринишда, ҳайъатда, ўзини тутишда, ўтиришда ва туришда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирса, у зот ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтказар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб қолсалар, у туриб у зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди».2. Маҳдий исмини қўйса бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ

@Savollar_kanal 13926-савол

Ассалому алайкум! Агар таҳорати йўқлиги эсидан чиқиб, намоз ўқиб қўйса ва кейин эсига тушиб қолса, у нима қилиш керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат қилиб, намозни қайтадан ўқийди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛКАГОЛ(АЛ-КУҲЛ) ҚОШИЛГАН ТАОМ.

@Savollar_kanal 13924-савол

Ассаламу алайкум ҳазрат! Куни кеча бир неча араб биродарлар билан,японларни ошҳонасига овқатлангани кирган эдик. Улар овақатга буюртма беришдию, лекин мани конглим нотинч эди. Японлар бирор бир овқат қилса албатта уларни миллий усули СОУС(шою) қошади. Буни ичида эса албатта алкагол моддаси бор. Биродарларга билдирмай, оша ердаги ҳизматчиларга соус қошмасликни илтимос қилдим. Лекин биродарим билиб қолди шекилли нега ундай қилдинг деб, манга олимларни бу ҳақда иҳтилофлар қилишган, яни овақат таркибига соус қошилса ёқ болиб кетади, ёқ болган нарса қандай ҳаром болсин деб гап қилди. Савол: Шундай таомларга таркибида алкагол моддаси мавжуд болган маҳсулот қошилса эстемол қилиш учун ҳозирги уламаолрни шу ҳақда ижмоси мавжудми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДУОЛАР

@Savollar_kanal 13922-савол

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари! Агар жамоат 10 кишидан кам бўлса намоздан кейинги дуоларни имом жамоатга ўгирилмасдан ўтирса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДУО ҚИЛИНГ

@Savollar_kanal 13920-савол

Ассалому алайкум шайҳ ҳазралари! Мен сиздан бир гуруҳдошимиз чэт эл ўқиш имтиҳонларига имтиҳон топширмоқдалар. Уларнинг ҳақига дуо қилиб берсангиз. Имтиҳонлардан ўтиб кетсинлар илоҳим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ Ўзи нажот берсин! Осон қилсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САЖДАИ САҲВ

@Savollar_kanal 13918-савол

Ассалааму алайкум муҳтарам Устоз! ."МЕН ҲАМ НАМОЗ ЎҚИЙМАН" китобидан намозни мустақил ўрганганман, ўша китобда саждаи саҳв тўғрисиудаги шарҳга яҳши тушунмаганман. Намоз тугагандан сўнг ўнг элкага салом бергач икки марта сажда қилинади, кейин чап елкага салом бериб намоз тугатиладими ёки яна бошқатдан аттаҳиётни, саловот ва дуо қилиб яна салом бериладими. Илтимосим эса шуки, қалбимда озгина бўлса ҳам кибр бордай туюлади ўзимга, ўзим кибрдан ҳазар қиламан, шу нарсадан кўнглим ҳира, илтимос дуо қилинг барча мўминлар қатори менинг қалбимда ҳам заррача кибрга жой қолмасин.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/511


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЧАР ЛИКОБЧАЛАР ҲАҚИДА УЛАМОЛАРИМИЗ ФИКРИ.

@Savollar_kanal 13916-савол

Ассалому Алайкум! Мени қийнаган бир саволи бор эди. Телевизор ва газеталарда учар ликобчалар ҳақида жуда кўп гапиришади. Айримлар уни кўрдим ҳам дейди. Илтимос агар Қуръони Каримда ёки Ҳадисларда бу ҳақида малумотлар бўлса билдиринглар. Умуман бу ҳақда Ислом нима дейди.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу саволга қийланиш учун ўрин йўқ. У ҳеч кимнинг бу дунёси ёки охиратига боғлик эмас. Айтилаётган гаплар тахминдан бошқа нарса эмас. Қуръони ва ҳадисда булар ҳақида гап йўқ. Чунки улар тахминга эмас, илмга асосланган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КИМ АЖРАТДИ?

@Savollar_kanal 13914-савол

Амалларни фарз, вожиб, суннат, ... ларга ким ажратди? Пайгамбаримиз ми, сахобалармизми ёки мазхаб асосчиларимизми?

ЖАВОБ:

Пайғамбаримиз ва саҳобалар даврида ҳамма бу нарсаларни ўзи билгани учун ҳеч кимнинг алоҳида иши бўлмаган. Кейин одамларга баён қилиш эҳтиёжи тушганда мазҳаб асосчилари тартибга солиб тутунтиришган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХАРОМ НАРСА ОМОНАТ БУЛА ОЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13912-савол

Харом нарса омонат бўлиб хисобланадими? Мисол учун бир куни менинг машинамда бир одамнинг сигарети қолиб кетди мен уни ташладим ва яна ишимда ишлайдиган бир танишимнинг телефонидаги уятсиз суратларни ўчириб ташладим ва у мендан хафа бўлди чунки у хар бир сурат учун пул сарфлаган эди. Бу омонатга хиёнат хисобланадими? Бу ишим тўғри бўлдими ёки мен бошқачароқ харакат қилишим керакмиди?

ЖАВОБ:

Йўқ, омонат ҳисобланмайди. Ҳаром нарса мусулмонга мулк бўлмайди. Сиз тўғри қилгансиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАХФИЙ ДУО

@Savollar_kanal 13910-савол

Эшитишимча Аллоҳнинг каломида дуо махфий қилиниши керак экан. Унда нима учун баъзи олимларимиз ошкора дуо қиладилар ёки Қуръони Каримда бу масала хақида эмас балки бошқа масала хақида айтиб ўтилганмиди? Катта Рахмат.

ЖАВОБ:

Дуо махфий қилиниши шарт деган гап йўқ. Дуони махфий қилинадигани ва огкор қилинадигани бор. Ҳар қайсиси ўз ўрнида бўлади. Буни олимлар билади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАШИНАДА НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13908-савол

Ассалому алайкум! Ҳазрат сизга каттадан катта раҳмат Аллоҳ рози бўлсин! 1. Одам ўз машинасида намоз ўқиса бўладими, айниқса жамоат жойларда бўлиб қолса(яни намоз вақти ўтиб кетвотган бўлса)? 2. Сигарет билан масжидга кирса бўладими? 3. Таҳорат олиб турган вақтда бурни қонаб кетса нима қилиш керак? Яна бошидан таҳорат олиб буринни устида сув юргизиб намозга қўшилиб кетса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Намоз арконларини тўлиқ бажариб ўқиган афзал. Жамоат жойларида намоз ўқигани жой топиш осон.
2.Бўлмайди.
3.Таҳорат пайтида бурун қонаса, қонни ювиб, келган жойидан таҳоратни давом эттиради.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАССА ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13906-савол

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари! Сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим. Маълумки имомларимиз жума намозида хутба қилаётганда қўлларига ҳасса ушлаб оладилар. Бу нарса пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари экан. Саволим бунинг асл сабаби нима. Эштишимизга қараганда Росулуллоҳ даврларида динга одамларни таёқ билан уриб киргизишган экан. Шу ҳақда бизга маълумот берсангиз. Билмаганларимизни сиздек зотдан сўраш имконини берган Оллоҳга бе ҳисоб шукурлар бўлсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Одамларни динга таёқ билан уриб киритган деганлар дин душманларидир.Фиқҳ китобларимизда сиз сўраган масала ҳақида қуйидагилар айтилган:«Хатибнинг хутба давомида чап қўлидаги асо, камон ёки қиличга суяниб туриши суннатдир.Абу Довуд ал-Ҳакам ибн Ҳазан розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:«Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ҳайъат ила бордим. У зот билан жумада ҳозир бўлдик. У зот қилич, камон ёки асога суяниб қисқа хутба қилдилар».Мазкур нарсаларга суяниш хатибга яхши имкон яратади. У ўнг қўлини минбарга суяб туради.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КОМПЬЮТЕР ДАСТУРЛАРИ УЧУН ТЎЛОВ

@Savollar_kanal 13933-савол

Ассалому алайкум! Агар билсангиз Windows операцион тизимидан фойдаланиш аслида пуллик (лицензия 200$ туради). Бу хали шунчаки компьютерни ёқиб оддий ишларни бажариш учун тўланадиган пул. Мабодо Miсrosoft Offiсe дастурларида ишламоқчи бўлсангиз улар учун ҳам алоҳида яна пул тўлашингиз керак. Ва сизнинг эхтиёжингизга қараб яна кўплаб дастурлардан фойдаланиш учун лицензия сотиб олиш зарур. Бепул дастурлар ҳам бор, аммо уларнинг бажарадиган имкониятлари анча чекланган. Хозирда юртимизда компютер ва унинг дастурларидан фойдаланаётганларнинг 99% шу дастурларни синдирилган (ўғирланган) версиясидан фойдаланишади. Чунки бизнинг тўлов салохиятимиз ғарб мамлакатларига нисбатан анча суст. Даромадларимиз бундай харажатларни тўлаш имконини бермайди. Лекин компютер сабоқлари ва тирикчилигини қилмай ўтириб ҳам бўлмайди. Шу ҳолатда қандай йўл тутмоғимиз тўғри? Дастурчиларнинг меҳнати ҳам қадрланиши керак, илм олувчилар ҳам илмдан қолмаслиги керак ахир

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 200 доллар туради деган гап нотўғри. Сиз тошкендаги малика савдо марказига келсангиз у ерда 25 доллардан сотишмоқда. Miсrosoft Offiсe ни ҳам арзон вариантларини топса бўлади. Компютер соҳасида ишлаётганлар ойига неча юз доллар топаётганидан бизни ҳам хабаримиз бор. Агар қилаётган иши ўз ҳаражатларини ҳалол йўл билан қопламаса, бошқа ҳалол иш топиши керак. Бир нарса қиммат дегани уни ўғирлаб ишлатиш ҳалол дегани эмас. Хусусан бугунги кунда уларнинг бепул бошқа ўринбосарлари бор. Уларнинг имкониятлари кам бўлиши мумкин. Лекин масаланинг ечими мавжуд. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ВИТРНИНГ ҚАЗОСИ ЖУФТ РАКАТ ҚИЛИНАДИМИ

@Savollar_kanal 13931-савол

Ассалому алайкум! Хуфтон намозининг қазоси ўқилганида витр намози жуфт қилиб ўқиладими? Бир жойда эшитиб қолдим агар қуёш чиқишидан олдин хуфтоннинг қазоси ўқилса витр намози тоқ қилиб яни 3 ракаат ўқилади агар қуёш чиқиб бўлгандан кейин хуфтон намозининг қазоси ўқилганда витр намози жуфт қилиб яни 4 ракаат қилиб ўқиладими. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу маълумот нотўғри ёки сиз нотўғри тушунибсиз. «Витр» дегани ўзи «тоқ» дегани. Намоз ўз вақтида қандай адо қилинса, қазо бўлганида ҳам айни шундай ўқилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ҚИРОАТ

@Savollar_kanal 13929-савол

Ассалому алайкум! Мен анчадан бери намоз ўқийман масжидда намоз ўқиётганимда маҳфий ўқиладиган жойида ўзим эшитадиган даражада пичирлаб ўқийман, лекин бир киши бу ўқишим ёнимдаги одамларга ҳам эштилиб адшиб кетаётганини айтиб қолди. Бу унда жаҳрий ўқишга кириб қолмайдими? Бу вазиятда нима қилсам бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ёниздагиларга халал бермайдиган даражада сал пастроқ ўқинг. Аммо ўзингиз ҳам эшитмайдиган даражада бўлмасин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПУЛГА ПУЛ ҚЎШИБ БЕРИШ

@Savollar_kanal 13927-савол

Ассалому алайкум! Менда 20.000 талик пул бор эди. Бир бола менга бер мен сенга 22.000 бераман деди. Мен олдим мен буни рибо эканлигини кейин билдим мен унга сенга 2000 бераман дедим йўқ керакмас сенга эҳсон деди. Ваҳоланки мен ҳечам эҳсонга муҳтож эмасман, розиман олаверинг менга керакмас чин дилдан деди. Бўмаса мен телефонизга 2000 ташаб юбораман дедим. Шундай қилсам бўладими? Шунга бироз тушунмаяпман Кейин менинг айрим одамлардан қарзим бор уларни қаердалигини бимайман нима қилай қандай қилиб узай

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу айни судхўрлик бўлади. Телефонига ташлаб юборинг. Қарзларингизни эгаларини топиб беришингиз шарт. Астойидил қидириб топа олмасангиз ва топишдан умидингизни узсангиз, уларнинг номидан савоб умид қилмай камбағалларга эҳсон қилиб юборасиз. Кейинчалик топилиб қолса, қарзингизни беришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПАЙҒАМБАРЛАР ИСМЛАРИ

@Savollar_kanal 13925-савол

Ассалому алайкум! Мен исмим Имронбек, қайси пайғамбар исмининг маноси халоскор деган манони беради?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ийсо алайҳиссалом. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒУСЛ БЕТОБЛИК

@Savollar_kanal 13923-савол

Ассалому алайкум! Инсон бетоблиги сабабли таҳоратга сув ишлатолмай қолса, таяммум қилади. Лекин шу инсон эҳтилом бўлиб қолиб ғусл вожиб бўлган бўлса, намоз ўқиш учун қандай покланади? (сув ишлатса касаллиги кучайиб кетиши мумкин, лекин ғусл вожиб бўлиб қолган)

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолат шу даражада бўлса, ғуслга ҳам таяммум қилади. Аммо беморни ҳолатини биз ҳақиқатан таяммум даражадалигини билмаймиз. Умумий қоида сув ишлатиш касални зиёда бўлиши ёки тузалишини кечга сурилишига сабаб бўлса, таяммум жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРКАК ЗИНО ҚИЛСА КЕЧИРИЛИБ КЕТАДИМИ

@Savollar_kanal 13921-савол

Ассалому алайкум! Биламизки исломда зино энг катта гунох саналган. Агар эркак зино қилса унга айиб эмаскан, аёлники ҳеч қачон кечирмаскан. Унда эркакларга зино қилиш мумкинми ва аёл зино қилсаю у қандей гунохини ювса бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло зинонинг гуноҳида эркакни ҳам аёлни ҳам бир хил ҳукм қилган. Ояти каримада зинокор эркак ва зинокор аёлни ҳар бирига юз дарра урилиши айтилган. Шундай экан, уларнинг гуноҳлари ҳам, жазолари ҳам бир. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒУСЛ ТЎҒРИСИДА

@Savollar_kanal 13919-савол

Ассалому алайкум! Менда деярли ҳар куни эрталаб уйғонганимда ички кийимимда сал оқишроқ кичик доғ бўлади лекин ички кийимим қуруқ бўлади беҳаё туш кўрмайман. Ҳазрат роҳимаҳуллоҳнинг Мўминнинг меърожи китобларида келтирилишича Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳ "Раддул муҳтор" китобларида қуйидаги ҳолатда ғусл вожиб бўлмаслиги ёзилган "кўрган нарсасининг мазий ёки вадий эканига шак қилиб турса ва туши ҳам эсида бўлмаса"(75-саҳифа) Мени ҳолатим шунга тушадими? Имом Абу Ҳанифа томонидан баъзи ҳолатларда агар маний ёки мазий, маъний ёки вадий эканига иккиланса ва туш кўргани эсида бўлмаса ғусл вожиб бўлиши айтилган бу иҳтилофли масала экан. Мен кўрганим маний эмасми? мен бу ҳолатда ғусул қилайми йўқми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар куни чиқишига қараганда манийга ўхшамайди. Юқорида сиз зикр қилган гаплар сизнинг ҳолатингизга таққослаб бўлмайди. Чунки сиз ҳар куни туш кўргаингизни эслай олишингиз мумкин эмас. Катта эҳтимол бу шамоллашдан чиққани нарса бўлиши керак. Сиз мутахассисга бориб текширтиринг. Шундай бўлса ғусл қилмайсиз. Шамоллаш бўлмаса ғусл қилишингиз шарт. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЧ РАКАТЛИ НАМОЗНИ ҚАЗОСИ БОШҚАЧА ЎҚИЛАДИМИ

@Savollar_kanal 13917-савол

Ассалому алайкум! Адашмасам Меҳроб уз каналидан Шом ва Витр намозлари 3 ракатлик бўганлиги учун уларнинг қазоси бошқача ўқилади деган маънодаги бир пост кўриб қолган эдим. 1) Мени кўп йиллик шом қазоларим бор уни ҳам қолган 4 ракатлик намозларнинг қазоси каби ўқийманми, ёки бошқача ўқиладими? 2 ) бир кунда 2 та витр ўқилмайди деб эшитганман. бир кунда бир неча кунлик витрни қазосини ўқиб кейин витрни адосини ўқисам бўлаверадими, 1 кунда 2та витр ўқилмайди деган гпани қандай тушуниш мумкин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Намоз ўз вақтида қандай адо қилинса, қазо бўлганида ҳам айни шундай ўқилади. 1 кунда 2та витр ўқилмайди деган гап нотўғри, қазоси билан вақтидагини ўқилаверади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БРОЙЛЕР ТОВУҚЛАРИ

@Savollar_kanal 13915-савол

Ассалому алайкум! Мен бройлер жўжалари боқиб сотмоқчи эдим, ўзим ушбу жўжаларни гўштини емайман, жўжаларнинг насли ўзгартириб юборилганми. Ушбу жўжаларнинг емига ҳам қандайдир семиртирувчи нарсалар қўшилиши ва чет элдан келишини эшитдим. Шу иш билан шуғуллансам бўладими? Ушбу гўштнинг инсонларга зарари йўқми? Шу иш билан шуғуллансам топадиган пулим ҳалол бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарсалар едирмасангиз, боқишингизнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОТ ОРҚАЛИ ПУЛ ИШЛАШ

@Savollar_kanal 13913-савол

Ассалому алайкум! Бир киши телеграмда фойдали бот очди. Унга маърузалар, 30пора Қуръон тиловатлари, китоблар, фактлар каби маълумотлар жойлади. Жойлагунча ҳам 2ойдан кўп вақт кетди. Бу барча маълумотларни муаллифидан ботга жойлашни рухсат сўради. Ва 150, 200 $ пул сарфлаб реклама қилиб обуначиларини м: 30мингта қилди. Энди у ўзининг шу ботида 50минг, 60минг пул эвазига бошқа одамнинг (каналини, кийим-кечагини ёки бошқа маҳсулот)ъини реклама қилса. Топаётган пули жоизми? Муаллифдан фақат бўтга жойлашни сўраш керакми ёки реклама ҳам қиламан деб айтиб қўйиш керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Диний маълумотларни қўядиган одамнинг диний илми ҳам бўлиши талаб қилинади. Маълумотларни тўғри эканлигини билиши керак. Бўлмаса одамларнинг динига боғлиқ масаларда ўзи билмай нотўғри маълумот тарқатиб қўйиб гуноҳкор бўлиб қолади. Одамларнинг динга бўлган ихлосини суистеъмол қилмагани маъқул. Ҳозирда шу иш урфга кириб қолди. Кўп каналлар шундай ҳолатда реклама билан шуғулланяпти. Сиз айтган киши рухсат олибди-ку, бошқалар рухсат ҳам олмайди. Кимдир меҳнат қилиб ёзган маълумотларини рухсатсиз тарқатиб, савобни даъвосини ҳам қилишади. Бундай ҳолатда савобдан бебаҳра қолишлари ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭР ХОТИН АЛОҚАСИЗ ЯШАШ

@Savollar_kanal 13911-савол

Ассалому алайкум! Мени бир танишимни оила қурганига 30 йил бўлган. Бу орада эри билан хар хил бемуросаликлар бўлган чунки эри ичади уради 3 марта талоқ қилиб 3 марта сўратган. Орада 5 та фарзанди бор. Аёл бизга йўл йўқ деса хам мен йўлини топдим деб сўратган. Хар сафар аёл эрини ёнига қайтса озгина яхши гапириб яна хўрлаган. Аёл намозхон бўлгани учун болалари хам онани тарбиясини олган. Хозир эри билан бир уйда яшайди, лекин эр хотин алоқаси йўқ. Аёл кўнгли ғаш мен гунох иш қилмаябманми деб. Ибодатларим қабул бўляптимикин деб. Ўзини эрига қайтгиси йўқ, чунки зада бўлган.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Улар орасига биринчи уч талоқ тушганида бир-бирларига ҳаром бўлиб бўлган. Ундан кейингиз барча ишлар зино бўлган. Алоҳида яшашлари керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХУФТОН ВА ВИТР НАМОЗЛАРИ ЎҚИШ ТАРТИБИ.

@Savollar_kanal 13909-савол

Ассалому алайкум! Хуфтон намозини ўқиб тугатганимда яъни ўнг ва чап томонга салом бериб бўлиб, хеч қандай зикр ёки дуо ўқимай, жой номоздан хам чиқмай хуфтон намози ортидан дархол витр намозини ўқиб кетяпман чунки намоз ўрганадиган китобда хуфтондан кейин витр деб ёзилганига шундай ўқиб юрувдим аммо хамкасбим витрни алохида тунда туриб ўқияпсизми деб сўраб қолдилар, бу билан демак мен хувтон ортидан витрни ўқиб хато қиляпманми? Яна витр намозини овоз чиқарман махфий ўқиш керакми? Илтимос намозларимни тўғри ўқишда ёрдам беринг.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Хуфтонни фарзидан кейин икки ракъат суннати бор. Ўшани ўқиб бўлиб, кетидан витрни ўқишингиз ҳам мумкин, бир ухлаб туриб таҳажжуд вақтида ўқишингиз ҳам мумкин. Ёлғиз намоз ўқувчи ҳамма намозларини энг камида ўзи эшитадиган даражада пичирлаб ўқиши шарт. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАСЖИДДАН ЧИҚИШДА

@Savollar_kanal 13907-савол

Ассалому алайкум! Масжиддан чиққунча Бисмиллахур рохманур рахйм деб чиқсам. Ёнимдаги дўстим. Масжиддан чиққунча бундай дейилмайди деди. Шу гап ростми? Убу хадисда келганми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 
عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ لِيَقُلِ اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ 
Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматик», десин. Агар чиқадиган бўлса, «Аллоҳумма инний асъалука мин фадлик», десин», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Насаийлар ривоят қилганлар.Шарҳ: 1. Масжидга кирадиган одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга «Ассалому алайка йаа Расулаллоҳ», деб салом бериши керак.2. Шу билан бирга, масжидга кираётиб: «Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматик» – «Аллоҳим, менга раҳматинг эшикларини очгин» деган дуони ўқиш керак.3. Масжиддан чиқаётганда эса «Аллоҳумма инний асъалука мин фадлик» – «Аллоҳим, мен Сендан фазлингни сўрайман» деган дуони ўқиш лозим.Олдин билмаган бўлсак, энди билиб олдик. Доимо ушбу дуоларни  ўқиб юрайлик. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЛОҚ ОЛМАСДАН БОШҚАГА ТЕГИШ

@Savollar_kanal 13905-савол

Ассалому алайкум! Мен биринчи турмушимдан қонуний ажирашганман лекин собиқ турмуш ўртоғим талоқ деган гап айтмаган. Орадан бир йил ўтиб бошқа инсонга турмушга чикдим, собиқ турмуш ўртоғим хам бошқа аёлга уйланган. Хозирги никохим харом хисобланадими, биринчи турмушимдан талоқ олишим керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ ёки талоққа далолат қиладиган бирорта ҳам сўз айтилмаган бўлса, сиз ҳали ҳам шаръан ўша одамнинг никоҳидасиз. Иккинчи ўқилган никоҳингиз боғланмаган ва ораларингиздаги барча ишлар зино бўлмоқда. Агар ажраши вақтида талоққа далолат қиладиган гаплар бўлган бўлса ва орада иддангизни ҳам тугатган бўлсангиз кейинги никоҳ жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал