НАФЛ НОМОЗИ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13904-савол
Ассалому алайкум! Авваломбор Оллоҳ сизларга мададкор бўлсин. Илтимос менга нафл номози ва уни қандай ўқиш ҳақида маълумот берсангиз . Мен нафл номози ўқимоқчиман лекин уни тўлиқ тартибини ҳеч билолмаябман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат сизга .
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Фарз, вожиб ва суннат намозлардан бошқа намозлар нафлдир. Уларни худди бошқа намозларни ўқигандек, ўқилади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЛАҚҚА БАЛИҚ
@Savollar_kanal 13902-савол
Ҳазрат, яқинда бир биродаримиз лаққа балиқни, яъни сомни ейиш дуруст эмас деб қолдилар, лекин мен негалигини сўрасам аниқ жавоб ололмадим. Бу савол билан олимдан сўраш рукни форумга кўчганидан ҳабарим бўлмаганлиги учун уни эски манзилидан қидириб топа олмадим ва шу боис россия мусулмонлар сайтига мурожаат этгандим. У ердан ҳам қисқа Шофеий мазҳабида еса бўлади деган жавобни олдим ва Ҳанафий мазҳабида бунга қандай муносабат билдирилганлигини билмай қолавердим. Шуни тушунтириб берсангиз. Раҳмат.
ЖАВОБ:
Барча мазҳабларда номи балиқ бўлса ҳалол.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗ
@Savollar_kanal 13900-савол
Ассалому алайкум, ҳурматли шайх жаноблари! Ислом динида намозлар араб тилида ўқилиши маълум, узрли кишиларга зарурат туғилганда форс тилида ўқишликка рухсат борлигини эшитганмиз. Диёримизнинг баъзи жойларда ҳозирда ўзбек тилида намоз ўқилаётган экан. Ўзбек тилида намоз ўқишлик жоизми ёки йўқми? Шундай намоз ўқийдиган кишиларга қандай йўл билан тушунтирса бўлади? Аввалдан жавобингиз учун раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Намозда қироатни Қуръондагидек қилиш фарз. Бошқа ҳеч бир тилда ўқиб бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОЛИМЛИК ВА МУЖТАҲИДЛИК
@Savollar_kanal 13898-савол
Олимнинг олимлигини ким айта олади? Мужтаҳиднинг мужтаҳидлигиничи? Олимнинг олимлик сифати нимада? Қандай қилиб биз омилар "мана шу инсон Олим" деб айта оламиз? Албатта шу савол кўпчиликни қизиқтиради. Жавобини кутаман.
ЖАВОБ:
Бу сифатларнинг шартини билган одам айтади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲИЖОБ МАСАЛАСИ
@Savollar_kanal 13896-савол
Ассалому алайкум Устоз! Бугунги кунда Аллоҳ таолога шукурлар бўлсин ҳижоб киядиган муслималар сони кўпаймоқда, аммо баъзи бир ҳижоб кийган сингилларимизнинг ҳижобларида нуқсонлар бор манимча, баъзиларининг ҳижоблари тор, баъзиларининг ҳижоблари калта. Ҳижоблик аёлни кўйлагининг узунлиги қанча бўлиши керак, тизасидан паст бўлса бўлдими ёки узунроқми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Оёғининг устини ёпиб турадиган даражада бўлиши керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТЕЛЕФОНДА ЎҚИЛГАН НИКОҲ ҲАҚИҚИЙМИ?
@Savollar_kanal 13894-савол
Ассалому алайкум устоз! Бир дугонамнинг илтимоси билан бу саволни йўлламоқдаман. Бу жуда муҳим. Дугонам бир чет эллик мусулмон йигит билан интернет орқали танишиб у билан телефонда никоҳ ўқитишди. Энди улар учрашиб турмушларини бошлаш ниятидалар. Дугонам телефонда ўқилган никоҳдан кўнгли тўлмаяпти, йигит эса бундай қилиш мутлақо тўғри иш деб ҳисоблади. Бу масалага илтимос ойдинлик киритиб берсангиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Шахсий учрашувда никоҳни ўқитиш керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЗИНОДАН БЎЛГАН БОЛА КЕЛАЖАКДА ЯХШИ ИНСОН БЎЛИШИ МУМКИНМИ?
@Savollar_kanal 13892-савол
Ассалому алайкум Устоз! Ҳозирда кўпчилик фразандсиз кишилар, отасиз, зинодан туғилган болаларни ёки болалар уйидан ота-онаси номалум бўлган (балким у ҳам зинодан туғилган) болаларни, фарзанд қилиб олмоқдалар. Агар олинган бола валади зино бўлса уни яхшилаб тарбия қилинса у келажакда яхши инсон бўлиши мумкинми ёки тарбиянинг бундай болалар учун фойдаси йўқми? Олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Мазкур болалар тарбия асосида яхши одам бўлишлари мумкин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БОҚИБ ОЛИНГАН БОЛА
@Savollar_kanal 13890-савол
Ассалому алайкум Шайҳ жаноблари! Мен 1-гуруҳ ногирони, оилам 3 гуруҳ ногирони. Алҳамдуллилаҳ мусулмонмиз. 6 йилдан бери фарзандимиз йўқлиги туфайли бир муслима қариндошим 1 ёшли ўғил боласини савоб учун берган эди. 1,5 йил боқдик ҳозирги кунда ўз фарзандимиздек бўлиб қолди. Шу қариндошим келиб ўғлини 12 ёшдан сўнг оиламга номаҳрам бўлишини, ҳамда ўзига гуноҳ бўлишини эшитиб олиб кетаман деб келди. Ҳурматли Шайх жаноблари тез кунда сизнинг жавобингизга мунтазирмиз. Олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бола балоғатга етгандан кейин аёлингиз уни эмизмаган бўлса номаҳрам бўлиши тўғри. Аммо ўшанда шариатга амал қилинса ҳеч ким гуноҳкор бўлмайди. Қариндошингиз буни тушунмаган кўринади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЭР-АЁЛ БИР-БИРИДАН ЙИРОҚДА БЎЛИШИ
@Savollar_kanal 13888-савол
Ассалому алайкум! Устоз кўп савол бераётганим учун узур, сизнинг бундай хайирли ишларингизга Аллоҳ таоло улкан раҳмат ва савоблар билан жавоб қайтарсин. Саволим қуйидагича: Ҳозирги кунларда кўпчилик юртдошларимиз пул топиш мақсадида Россия ва чет элларга кетишмоқда, бола-чақалари бўлагани учун, у юртларда тўғри турар жойлари бўлмагани учун ва бошқа сабабларга кўра ўз айёлларини ўзлари билан олиб кетиш имконлари йўқ, шунинг учун кўпинча шаҳвоний нафсларини қондириш учун зино қилишмоқда ва уларнинг орқаларида қолган ёш келин-жувонларнинг ҳам зино қилишлари кўпайиб бормоқда. Шундай гуноҳи кабирани олдини олиш учун эр ва аёл узоғи билан бир-биридан неча ой мобайнида йироқда бўлиши мумкин?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик вақтларида кечаси бировга билдирмасдан айланиб, одамларнинг ҳолларидан хабар олиб юриб, бир ҳовлида аёл кишининг ҳижрон ҳақида байт айтганини эшитиб қолибдилар. Суриштирсалар, у а±лнинг эри Ислом лашкарлари билан жиҳодга кетган экан. Сўнгра ҳазрати Умар одам юбориб, қизлари Ҳафса онамиздан: «Аёл киши эрсиз қанча сабр қилади?» деб сўрабдилар. У киши: «Тўрт ой», деб жавоб берибдилар. Буни билгандан кейин Ҳазрати Умар ҳеч кимни аскарликда тўрт ойдан кўп ушлаб турмасликка фармон берганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ШИЯЛАРГА НАМОЗДА ИҚТИДО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 13886-савол
Ассалому алайкум Устоз! Барча эзгу ниятларингизга Аллоҳ таоло этказсин. Бир дўстим ҳозирда Ангиляда, унинг айтишига қараганда у яшайдиган жойда фақатгина шияларнинг масжиди бор экан. У дўстим жума намозларини ёки бошқа фарз намозларни шу шия домлаларга иқтидо қилиб адо этса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Шийъаларнинг турлари кўп. Қайсисидан эканликларига боғлиқ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ВАСИЛА ҚИЛИШЛИК ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13884-савол
Ассалому алайкум! Устоз, Ислом учун хизмат қилаётганлар барчага, шу жумладан сизга ҳамхайрли ишларингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин.Устоз саволларим қуйидагича: 1. Бир элга таниқли бўлган, домла амру маъруфида, Фотима онамиз розияллоҳу анҳа ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғриларида бир ҳадис бор деб қуйидагиларни айтганди: "Фотима онамиз бир куни Аллоҳ таолога қуйидагича дуо қилаётган эканлар: Эй Раббим отам ҳурматлари ҳаққи бизга ёрдам бер, деб турганларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам буни эшитиб қолиб, эй Фотима нега ўзинга яқин бўлган Аллоҳ таолони, ўртага мени қўшиб, ўзингдан узоқлаштираяпсан ,дебдилар". Шундай ҳадис борми, агар бундай ҳадис бўлмаса, Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ёки бошқа авлиёларни васила қилишлик мумкин эканлиги тўғрисида саҳиҳ ҳадислар мавжудми? 2. Киши қилган хайрли ишларини васила қилиб дуо қилишлиги бошқа василасиз қилинган дуолардан афзалми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз зикр қилган ҳадис борлиги менга маълум эмас. Ўзининг дуоси ўтмай ноилож қолган одам васийла қилади. Буни яқинда батафсил баён қилинди. Топиб ўқинг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
УЗУР СОҲИБЛАРИ
@Savollar_kanal 13882-савол
Ассалому алайкум шайх хазратлари! Хозирги кунда хар-хил дини китоблар кўп лекин кўпини муаллифларини танимиман. Шунинг учун кўпроқ сизни китобларингизни ўқишга харакат қиламан. Мен намоз ўқишда ёки ғусил қилишда узурли сабабларим бор деб ўйлайман. Сиздан илтимосим шуки менга узур соҳиблари ҳақида ўзбек тилида киттобларингизни ёки ишончли китоб ларни тавсия қилсангиз. Динимизнинг равнақи учун қилаётган хайирли ишларингизни Аллоҳ ўз даргоҳида савобини улуғ қилсин. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Кимга фарзнинг вақти ўтмасдан истеҳоза, бурун қонаш ёки шуларга ўхшаш бетаҳоратлик етиб туриш одат бўлиб қолган бўлса, ўшанинг сабабидан ҳар фарзнинг вақтига таҳорат қилади ва у билан ўша вақтда хоҳлаганича фарз ёки нафлни ўқийверади. Мазкур ҳолатларга доимий равишда ел чиқиб туриши, сийдик оқиб туриши, яраси қонаб туриши каби ҳолатлар ҳам қиёс қилинади. Мазкур ҳолатга мубтало бўлган кишилар ҳар намознинг вақтига бир таҳорат қилиб олиб ўша намознинг вақти чиққунча таҳоратли одамга жоиз бўлган ишларни қилаверади.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Фотима бинти Абу Ҳубайш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Мен истеҳоза бўламан, пок бўлмайман. Намозни қўяманми?» деб сўради. У зот: «Йўқ! Албатта, у томир узилганидандир. Ҳайз эмас. Лекин сен одатда ҳайз кўрадиган кунларнинг миқдорида намозни қўй. Сўнгра ғусл қилиб, намозни ўқийвер», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Қачонки, ҳайз келса, намозни қўй. Қачонки, у (кунлар) ўтиб кетса, ўзингдан қонни ювиб, намозни ўқийвер», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. Ўшандоқ таҳоратни қуёш чиқишига ўхшаш вақтнинг чиқиши синдиради. Мисол учун, узрли шахс Бомдод учун таҳорат қилди. Унинг таҳорати қуёш чиқиши билан синади. Қуёш чиққандан кейин қилган таҳорати билан Пешинни ўқиса бўлади.Заволга ўхшаш вақтнинг кириши эмас.Заволдан олдин таҳорат қилган узрли шахснинг таҳорати завол бўлиб Пешиннинг вақти кириши билан синмайди. Балки ўша таҳорат Пешиннинг вақти чиқиши билан синади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТАХОРАТСИЗ ҚАЙСИ КИТОБНИ ЎҚИШ ЖОИЗ
@Savollar_kanal 13880-савол
Шайх Хазратлари соғлигим туфайли тез-тез тахоратим сингиб туради. Аммо сизнинг китобларингизни ўқиб тураман. (Тафсири Ҳилол, Хадис ва ҳаёт, Сунний ақидалар, Иймон, Тасаввуф ҳақида тасаввур). Шулардан қайсиларини тахоратсиз ўқиш жоиз?
ЖАВОБ:
"Тафсири Ҳилол"дан бошқасини.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
#ҳазратим
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳозирда сотувда бор китоблари билан танишинг
Хабарингиз бор, бугунга қадар шайх ҳазратларининг 100 дан зиёд китоблари нашр қилинган.
Айни дам эса дўконларимизда ҳазратимизнинг 104 та китоблари сотувда бор. Ўзингизга қулай бўлган филиалимизга бориб, китобларни харид қилишингиз мумкин.
1. «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» — 170 000
2. «Тафсири Ҳилол» 30-жуз (Амма пораси) — 60 000
3-34. «Ҳадис ва Ҳаёт» 1-37-жузлар — 1.320.000
35-42. «Зикр аҳлидан сўранг» 1-8-жузлар — 332 000
43-47. «Хислатли ҳикматлар шарҳи» — 243 000
47-51. «Одоблар хазинаси» 1, 2, 3, 4 - жузлари — 223 000
53-54. «Кифоя» 1,2,3 - жузлари — 224 000
55-56. «Ислом тарихи» 1–2-китоблар — 143 000
57-58. «Яхшилик ва силаи раҳм» 1-2-жузлар — 76 000
59. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» - 65 000 — 52 000
60. «Ижтимоий одоблар» — 62 000
61. «Олам ва одам, дин ва илм» — 60 000
62. «Мукаммал саодат йўли» — 62 000
63. «Бахтиёр оила» — 68 000
64. «Ақийдатут-Таҳовия шарҳининг талхийси» — 58 000
65. «Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» — 48 000
66. «Усулул фиқх» — 81 000
67. «Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар» — 36 000
68. «Қуръон илмлари» — 66 000
69. «Мусталаҳул ҳадис» — 38 000
70. «Ислом шариатида мерос илми» — 37 000
71. «Фақиҳ имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни» — 34 000
72. «Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидаги нодир асллар» — 38 000
73. «Закот, садақалар, назрлар ва каффаротлар» — 27 000
74. «Васатия – ҳаёт йўли» — 34 000
75. «Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар» — 41 000
76. «Тасаввуф ҳақида тасаввур» — 31 000
77. «Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир» — 15 000
78. «Мазҳаблар бирлик рамзи» — 20 000
79. «Мўминнинг меърожи» - муфассал намоз китоби — 23 000
80. «Мўминнинг қалқони - муфассал рўза китоби» — 19 000
81. «Мўминнинг нажоти - муфассал закот китоби» — 24 000
82. «Мўминнинг умр сафари» — 24 000
83. «Амаллар ниятга боғлиқдир» — 20 000
84. «Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир» — 18 000
85. «Зуҳд ва ҳаё» — 17 000
86. «Самарқанднинг сара уламолари» — 13 000
87. «Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» — 37 000
88. «Кексаларни эъзозлаш» — 11 000
89. «Очиқ хат» — 24 000
90. «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» — 14 000
91. «Қарз ва унга боғлиқ масалалар» — 15 000
92. «Ҳидоят Имоми» (Имом Абу Мансур Мотуридий) — 14 000
93. «Сарахс аҳли сўраган масалалар ва касбнинг баёни» — 19 000
94. «Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати» — 14 000
95. «Исроф» — 13 000
96. «Нақшбандия: вазифалар, вирдлар» — 18 000
97. «Ҳадис ва Ҳаёт» 32-жуз. Фитналар ва қиёмат аломатлари — 27 000
98. «Иймон» — 42 000
99-104. «Тафсири Ҳилол» 6 жилд — 680 000
📨 Буюртма учун: @hilol_reception
☎️ +998712175999
📍 Манзилларимиз
@hilolnashr
МАСЖИДДА НАМОЗ
@Savollar_kanal 13877-савол
Ассалому алайкўм. Масжидда бир жойда жамоа билан бир намозни икки маротаба ўқиса бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Муқтадий бўлиб пешин ва хуфтонни икки жамоатга иқтидо қилса бўлади. Шунда иқтидо қилувчи биринчиси фарз иккинчиси нафл бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЁЛИМНИ ОНАСИДАН СЎКСАМ ТАЛОҚ ТУШАДИМИ
@Savollar_kanal 13903-савол
Ассалому алайкум! Мен аёлимга урушиб қолганимизда онасидан сўкардим. Бир танишим онасидан сўксанг аёлингни талоқ қилган бўласан деди. Шу тўғрими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сўкишни ўзи билан талоқ тушмайди. Бировларни ота-онасини сўкишдан сақланиш керак.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ «إِنَّ مِنْ أَكْبَرِ الْكَبَائِرِ أَنْ يَلْعَنَ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ». قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، وَكَيْفَ يَلْعَنُ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ؟ قَالَ: يَسُبُّ الرَّجُلُ أَبَا الرَّجُلِ، فَيَسُبُّ أَبَاهُ، وَيَسُبُّ أَمَّهُ
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кабираларнинг катталаридан бири – кишининг ота-онасини лаънатлашидир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб киши ўз ота-онасини лаънатлайди?» дейилди. «Киши бировнинг отасини сўкади, шунда у ҳам бунинг отасини сўкади, онасини сўкади», дедилар».Имом Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИМОМ ЗАХАБИЙ ХАҚИДА
@Savollar_kanal 13901-савол
Ассалому алайкум! Имом Заҳабий ақийда ва фиқҳда қайси мазҳабда бўлганлар? Бугунги кунда баъзи бир тоифалар Ашъарий ва Мотуридийларга қарши Имом Заҳабийдан фойдаланшяпти.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳанбалий мазҳабида бўлганлар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТАРК ҚИЛМОҚ.
@Savollar_kanal 13899-савол
Ассалому алайкум! Мен бир йилча олдин санъат институтида актёрлик йўналишида ўқир эдим. Аллоҳ дилимга солдими билмайман, лекин мен ҳар қандай мусиқани эшитишни, кино кўришни, байрамлардан, янги йил байрами, 8 март, туғилган кун ва шунга ўхшаш дунёвий байрамларни тарк қилдим. Фақат диний илмга қизиқиб қолдим. Аҳли илмларимизни марузаларини эшитаман. Қалбимга фақат Қуръон киряпти. Бу байрамларни нишонламайман ва ҳеч кимни табрикламайман ҳам. Баъзан дўстларим, танишларим мусиқа эшитмаганим учун, кино кўрмаганим учун, дунёвий байрамларни нишонламаганим ва уларни табрикламаганим учун, ароқ ва сигарет чекадиган синфдошларим ўтиришларга чақиришганда, бормаганим учун, ва улардан деярли воз кечганим учун нотўғри тушунишяпти, айримлари хафа ҳам бўлишяпти. Баъзан намозларимда Аллоҳдан мағфират сўраб йиғлайман. Йиғи ўзи келаверади. Айтингчи, янглишдимми? Танлаган йўлим тўғри эмасми? Ошириб юбордимми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг танлаган йўлингиз тўғри. Ислом дини мўътадиллик дини. Шунинг учун ҳар бир ишда, шариатнинг буйруқларига амал қилишда ҳам мўътадил бўлмоқ керак. Сиз ўзингизни гуноҳлардан асраганингиз каби сизга яқин бўлганларни ҳам гуноҳдан йироқ бўлишга чақиринг. Қариндошларингиз билан ҳам силаи раҳм қилишга ҳаракат қилинг. Дўстларингиз учун ҳам яхшиликни раво кўриб, уларни ҳам тўғри йўлга бошланг. Сиз тушкунликка тушманг. Улардан воз кечманг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЗАКОТ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13897-савол
Ассалому алайкум! 1.Уйим 2-этаж биринчи этажини ижарага берганман ижара ҳаққини 40 дан 1 ни закотимга қўшиб бераманми? 2. Ижара ҳақидан закот берадиган бўлсам 5 ой ижара берди 7 ой магазин ишламаса 5 ойлигини закоти чиқариладими? 3. Укам отамни уйида яшайди ўзи учун ер сотиб олинган уй қурмаган қарзлари кўп, укамга закот берсам бўладими? 4. Магазинимда эхтиёт қисмлари бор масалан 30 минг сўмдан 500 та (остатка) қолиб кетган махсулот бор шу нарсалар йилига 20 дона сотилмаслиги хам мумкин 5 минг сўмдан булса хам сотишга тайёрман чунки хозирда нархи аниқмас сотилмаслиги хам мумкин шу нарсларни нархини закот пулини қайси нархда чиқараман?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Одатда ижаранинг пуллари умумий пулга қўшилиб кетади. Шунда ўша умумий пулдан закот адо қилинса кифоя қилади. Агар алоҳида бўлса, ундан сиз айтганингиздек қирқдани бирини закот маблағига қўшиб берасиз.
2). Ижарачи қанча пул берган бўлса, ўшани нисобингизга қўшиб закотга ажратасиз.
3). Берсангиз бўлади.
4). Закот бераётган кунингизда бозорда сотилаётган нархидан берассиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МУСОФИРНИ ЖУМА НАМОЗИГА БОРИШИ
@Savollar_kanal 13895-савол
Ассалому алайкум! Мен хозир Россияда Санкт-Петербург шахридаман Мусофирман Жума намозига боролмаяпман дадам Россия фуқороси рухсат бермаяпди мусофир давлатда бўлганимиз учун нимага деб сўрасам миллитция рўйхатга олади бу ер санга Ўзбекистон эмас. Сен мусофирсан жумага бормай уйда пешинни адо этавер деб гапида туряпди. Нима қилсам бўлади? Қазо намозларимни хуфтон намозида кейин адо этсам бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўн беш кеча кундуздан узоқ туришни ният қилган одам мусофир бўлмайди. Жумага бориш Аллоҳ вожиб ҳисобланади. Уни шаръий узрсиз тарк қилиш мумкин эмас. Отангиз бунга тўсқинлик қилишлари мумкин эмас. Рўйхатга олиши бу узр бўла олмайди. Отангизни гаплари тўғри бўлганда, буни ҳамма жумага келадиган намозхонлар билган ва сизнинг ҳам хабарингиз бўлар эди. Жумага бормасангиз гуноҳкор бўласиз. Отангизга айтмай, рухсат сўрамай боришингиз керак.
2) Ҳа, бўлади. Қазо намозларингизни намоз ўқишдан қайтарилган уч вақтдан бошқа ҳамма вақт ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СКИДКАДАН ҚОЛГАН ПУЛ
@Savollar_kanal 13893-савол
Ассалому алайкум! Катта Магазинда ишлаймиз, бизда сотиб бўлингган маҳсулотни (кийим) ни мижозларимиз 10 кун ичида қайтариб олиб келиб алмаштириш ҳуқуқига эга. Жумладан бир куни бир мижозимиз олинган кийимни қайтариб олиб келди, ва бошқасига алмаштираман деди, афсуски ўша вактда бизни тизим ишламаётган эди. Биз мижоздан алмаштириш учун олиб келган кийимни қайтариб олсак системага (кассага) киргизиб қўйишимиз керак. Шу ҳолатни мижозга айтдик. Шунда мижоз узи янги танлаган маҳсулотни эскисига (кайтармб олиб келганига) алмаштириб нархдаги фарқни (75000 сум) ташлаб кетди. Тизим бугун ишлади ва биз уни системага (кассага) киритдик. Бизда гох гохида чегирмалар (скидка) бўлиб туради шунинг учун ўша мижоз олган махсулот (кийим)ни нархи тушиб қолган экан, биз уни бугун тизим ишлаб, системага (кассага) киритганимизда системада уша мижоз тўлаган махсулотнинг фарки 75000 эмас балки 25000 сум эканлигини билдик ва биз системага 25000 сўмни киритдик, натижада биз ни қўлимизда 50000 сум қолди. Мизож уша 75000 ни рози булиб тулаган. Саволим шуки Бу ортиб колган 50000 сумни биз ишлатсак бўладими? Бизга ҳалолми? Айтиб ўтишим керак агар ўша маҳсулотнинг (кийим) фарки 75000 сумдан 25000 сумга тушмасдан аксинча қимматлаганда (айтайлик 100000 сумга) кўтарилиб колганда хам ўша фаркни ўзимиз тўлашга мажбур бўлар эдик. Чунки бизда нархлар фақат арзонлашмайди, базида қимматлашиб базида арзонлашади.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ишлатсангиз бўлмайди. Пулни дўконнинг кассасига қўйиш керак. Чунки мижоз келган куни ҳали чегирма бўлмаган. Шунинг учун бу пул дўконнинг ҳаққи ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СОТИШ МУМКИНМИ
@Savollar_kanal 13891-савол
Ассалому алайкум! Мен магазинда ишлайман магазинда турли хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бор мени саволим шундан иборатки биламиз ҳозирги замонда лгбтчилар камалак рангларини биттасини олиб ташлаб байроғи айлантирган бизни магазинимизда бир маҳсулот бор у маҳсулотда лгбтнинг байроғи акс эттирилган сотсак ҳалолми нима қилишимиз керак катта кампанияларни маҳсулотига ҳам акс эттирилган сотишимиз мумкинми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Айнан ўшаларни белгиси бўлса сотиш жоиз эмас. Мабодо кимдир бир нарсани ясаб ўзича бўясю, у ўшаларни белгисига ўхшаб қолган бўлса сотса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ХАРОМ
@Savollar_kanal 13889-савол
Ассалому алайкум! Лаззет номли бир ўйин чиқан твда бу ўйини шарти печения оласиз ва купон чиқади купони смс қиласиз ўйинда қатнашсез номер танлайсиз номердан машина уй жихозлари ва пул чиқиши мумкун бошловчилар сизга пул таклиф қилишади сиз хохласез таклифни қабул қиласиз хохласез ўйини давом этирасиз бу халолми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда қимор шубҳаси бор. Ҳамма ўртага пул ташлаб охирида ютуқ ўшалардан баъзи кишиларга чиқадиган иш бу қимор ҳисобланади. Сизларнинг ҳам ҳолатингизда ҳам ҳамма олган печениенинг нархидан бир бўлаги ўша ютуқларга тикилиб, ютуқ эса баъзи кишиларга чиқади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАЖБУРИЙ ОҚУВЧИ ҚОН
@Savollar_kanal 13887-савол
Ассалому алайкум! Биламизки оқувчи қон таҳоратни бузади. Оқмайдиган қон эса таҳоратни бузмайди. Лекин масалан чиқаётган қон ёки сариқ сув ўзи оқмайдиган бўлса лекин бирор нарсага тегиб кетиб атрофга ёйилса ёки бармоқ билан артиб ташласа таҳорат бузиладими? Ҳозир совуқ кунлар келяпди, менинг лабим ёрилиб кетади ўзи оқмайдиган даражада суюқлик чиқади ва оз миқдорда, лабим бир бирига тегиб атрофга ёйилса таҳорат кетадими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Чиққан жойидан ёйилса, таҳорат кетади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТАЙ
@Savollar_kanal 13885-савол
Ассалому алайкум! Мен Қуръони карим тажвиди ва талаффузини онлайн дарслардан бирмунча ўргандим. Бизларда эса кўпчилик бу илмларни оғиздан ўрганган ёки билмайди. Ана шундай 5-6 кишили уйда меҳмондорчиликка узаққа бориб қолсам улар мендан катта бўлса қандай йўл тутушим керак? (масалан улар менинг тажвидни билишимни ва тажвидсиз имом,тажвидли муқтадий мазмунидаги ҳукмларни билмаса) сўзларимда бирор қалб касаллиги бўлса айтинг.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! «Орангизда тажвидлиги бўлса имомга чиқсин» деса, чиқиб имомга ўтинг. Агар ундай демасдан ўзлари ўқийверса, сиз ҳам бирга ўқийсиз. Агар имомнинг қироатида маъно бузиладиган даражада хато бўлса, шуни айтиш керак бўлади. Агар уни айтсангиз фитна чиқадиган ҳолат бўлса, ўзингиз алоҳида қайта ўқиб оласиз. Лекин ўзингизни ҳам бирор мутахассисга текширтириб олишни тавсия қиламиз. Чунки онлайн дарс олганларни ҳаммаси ҳам яхши ўзлаштира олишмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МУСОБАҚА ПУЛИ
@Savollar_kanal 13883-савол
Ассалому алайкум! Бизнинг курсда ой охирида ўқиган китобимиздан савол жавоб шаклида мусобақа қиламиз. Бошланишидан аввал ҳамма қанчадир пул ташлайди ва охирида ғолибга берилади. Шу пуллар ғолиб учун ҳалол бўладими, агар ҳамма рози бўлиб берса?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу пулларни эгаларига тарқатиб юборилсагина ҳалол бўлади. Бошқа ҳеч кимга ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЭҲСОН. ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ
@Savollar_kanal 13881-савол
Ассалому алайкум! Мен хали хеч қайерда ишламайман ва мени моддий томондан ота-онам таминлайли. Масалан хар ой малум миқдорда менга пул беришади. Мен шу пулдан эхсон қилсам бўладими ва буни ажри кимга қанақа бўлади. Ота-онам хам ажридан манффтдор бўлишадими? 2-савол: Кассобдан гўшт олаётканда яхши жойидан беринг мехмон келяпти шунга чиройли қилиб беринг деб ёки бошқа сабаблар айтиб ўзимиз учун олсак буни хукми қанақа. Чунки қассоб камдан кам холда гўштни яхши қилиб беради. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўз эҳтиёжларингиздан ташқарисини эҳсон қилишингиз мумкин, аммо эҳсон қилиб юбориб, кейин ўзингиз муҳтож бўлиб уйдагиларни қийнаб қўйманг. Ота-онангиз сизга берганига улар ҳам савоб олишади.
2). Меҳмон келмаётган бўлса меҳмонга деб ёлғон гапирманг. Чиройли қилиб олсангиз нархини ҳам ўшанга яраша қилиб тўласангиз бўлади. Лекин ёлғон гапириш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БОШКА ОИЛАНИ ТИКЛАШ МАКСАД КУЙГАН ИНСОН
@Savollar_kanal 13879-савол
Ассалому алайкум! Ман 3 талоқ олган аёлга ёрдам бермоқчиман оиласи тикланиши учун манга шунақа ёрдам сўраган аёл топиб беролислами? Максадим бир оилани тиклаш.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу сайтда ёрдам қилмоқчи бўлганларга талоқ қилинган аёлларни топиш билан шуғулланилмайди. Бунга имкон йўқ. Бу ерда шаръий масала ва саволларга жавоб берилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲАЖ
@Savollar_kanal 13878-савол
Ассалму алайкум шайҳ ҳазратлари! Отам ҳаж сафарига отланмоқдалар. Ҳужжат ҳам топширдилар. Аммо кетиш учун шу соҳадагиларга пора беришга тўғри келмоқда. Агар бермасак арзимаган важ боҳоналарни асос келтириб ортга суришмоқда. Туманимиз уламоларимиздан бу ҳақда отам сўраганда улар ҳам пора бериб кетишни маъқул кўришмоқда. Шариатимиз бизга қандай йўл кўрсатади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда пора бериш ҳам, олиш ҳам, унга воситачи бўлиш ҳам ҳаром ҳисобланади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СИНГЛИМ НОМИДАН САВОЛ
@Savollar_kanal 13876-савол
Ассаламу алайкум шайҳ ҳазратлари! Синглим сизга савол пост қилишда қийинчилик бўлганлиги сабабли уни номидан мен сўраб беришга рози бўлдим. 1). Шариятда қош териш мумкин эмасми? 2. Соч узун бўлиб кетса қанчалик калтайтирган мақул? 3). Тизасигача кўйлак билан, кенг шимни ҳижоб тариқасида кийинса бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1. Ҳа.
2. Ўзига ва эрига маъқул даражада.
3. Кўйлакни узун қилган афзал.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш