savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ТЕЛЕФОНДА ЎҚИЛГАН НИКОҲ ҲАҚИҚИЙМИ?

@Savollar_kanal 13894-савол

Ассалому алайкум устоз! Бир дугонамнинг илтимоси билан бу саволни йўлламоқдаман. Бу жуда муҳим. Дугонам бир чет эллик мусулмон йигит билан интернет орқали танишиб у билан телефонда никоҳ ўқитишди. Энди улар учрашиб турмушларини бошлаш ниятидалар. Дугонам телефонда ўқилган никоҳдан кўнгли тўлмаяпти, йигит эса бундай қилиш мутлақо тўғри иш деб ҳисоблади. Бу масалага илтимос ойдинлик киритиб берсангиз. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шахсий учрашувда никоҳни ўқитиш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗИНОДАН БЎЛГАН БОЛА КЕЛАЖАКДА ЯХШИ ИНСОН БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 13892-савол

Ассалому алайкум Устоз! Ҳозирда кўпчилик фразандсиз кишилар, отасиз, зинодан туғилган болаларни ёки болалар уйидан ота-онаси номалум бўлган (балким у ҳам зинодан туғилган) болаларни, фарзанд қилиб олмоқдалар. Агар олинган бола валади зино бўлса уни яхшилаб тарбия қилинса у келажакда яхши инсон бўлиши мумкинми ёки тарбиянинг бундай болалар учун фойдаси йўқми? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мазкур болалар тарбия асосида яхши одам бўлишлари мумкин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОҚИБ ОЛИНГАН БОЛА

@Savollar_kanal 13890-савол

Ассалому алайкум Шайҳ жаноблари! Мен 1-гуруҳ ногирони, оилам 3 гуруҳ ногирони. Алҳамдуллилаҳ мусулмонмиз. 6 йилдан бери фарзандимиз йўқлиги туфайли бир муслима қариндошим 1 ёшли ўғил боласини савоб учун берган эди. 1,5 йил боқдик ҳозирги кунда ўз фарзандимиздек бўлиб қолди. Шу қариндошим келиб ўғлини 12 ёшдан сўнг оиламга номаҳрам бўлишини, ҳамда ўзига гуноҳ бўлишини эшитиб олиб кетаман деб келди. Ҳурматли Шайх жаноблари тез кунда сизнинг жавобингизга мунтазирмиз. Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бола балоғатга етгандан кейин аёлингиз уни эмизмаган бўлса номаҳрам бўлиши тўғри. Аммо ўшанда шариатга амал қилинса ҳеч ким гуноҳкор бўлмайди. Қариндошингиз буни тушунмаган кўринади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭР-АЁЛ БИР-БИРИДАН ЙИРОҚДА БЎЛИШИ

@Savollar_kanal 13888-савол

Ассалому алайкум! Устоз кўп савол бераётганим учун узур, сизнинг бундай хайирли ишларингизга Аллоҳ таоло улкан раҳмат ва савоблар билан жавоб қайтарсин. Саволим қуйидагича: Ҳозирги кунларда кўпчилик юртдошларимиз пул топиш мақсадида Россия ва чет элларга кетишмоқда, бола-чақалари бўлагани учун, у юртларда тўғри турар жойлари бўлмагани учун ва бошқа сабабларга кўра ўз айёлларини ўзлари билан олиб кетиш имконлари йўқ, шунинг учун кўпинча шаҳвоний нафсларини қондириш учун зино қилишмоқда ва уларнинг орқаларида қолган ёш келин-жувонларнинг ҳам зино қилишлари кўпайиб бормоқда. Шундай гуноҳи кабирани олдини олиш учун эр ва аёл узоғи билан бир-биридан неча ой мобайнида йироқда бўлиши мумкин?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик вақтларида кечаси бировга билдирмасдан айланиб, одамларнинг ҳолларидан хабар олиб юриб, бир ҳовлида аёл кишининг ҳижрон ҳақида байт айтганини эшитиб қолибдилар. Суриштирсалар, у а±лнинг эри Ислом лашкарлари билан жиҳодга кетган экан. Сўнгра ҳазрати Умар одам юбориб, қизлари Ҳафса онамиздан: «Аёл киши эрсиз қанча сабр қилади?» деб сўрабдилар. У киши: «Тўрт ой», деб жавоб берибдилар. Буни билгандан кейин Ҳазрати Умар ҳеч кимни аскарликда тўрт ойдан кўп ушлаб турмасликка фармон берганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШИЯЛАРГА НАМОЗДА ИҚТИДО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13886-савол

Ассалому алайкум Устоз! Барча эзгу ниятларингизга Аллоҳ таоло этказсин. Бир дўстим ҳозирда Ангиляда, унинг айтишига қараганда у яшайдиган жойда фақатгина шияларнинг масжиди бор экан. У дўстим жума намозларини ёки бошқа фарз намозларни шу шия домлаларга иқтидо қилиб адо этса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шийъаларнинг турлари кўп. Қайсисидан эканликларига боғлиқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ВАСИЛА ҚИЛИШЛИК ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13884-савол

Ассалому алайкум! Устоз, Ислом учун хизмат қилаётганлар барчага, шу жумладан сизга ҳамхайрли ишларингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин.Устоз саволларим қуйидагича: 1. Бир элга таниқли бўлган, домла амру маъруфида, Фотима онамиз розияллоҳу анҳа ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғриларида бир ҳадис бор деб қуйидагиларни айтганди: "Фотима онамиз бир куни Аллоҳ таолога қуйидагича дуо қилаётган эканлар: Эй Раббим отам ҳурматлари ҳаққи бизга ёрдам бер, деб турганларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам буни эшитиб қолиб, эй Фотима нега ўзинга яқин бўлган Аллоҳ таолони, ўртага мени қўшиб, ўзингдан узоқлаштираяпсан ,дебдилар". Шундай ҳадис борми, агар бундай ҳадис бўлмаса, Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ёки бошқа авлиёларни васила қилишлик мумкин эканлиги тўғрисида саҳиҳ ҳадислар мавжудми? 2. Киши қилган хайрли ишларини васила қилиб дуо қилишлиги бошқа василасиз қилинган дуолардан афзалми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз зикр қилган ҳадис борлиги менга маълум эмас. Ўзининг дуоси ўтмай ноилож қолган одам васийла қилади. Буни яқинда батафсил баён қилинди. Топиб ўқинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЗУР СОҲИБЛАРИ

@Savollar_kanal 13882-савол

Ассалому алайкум шайх хазратлари! Хозирги кунда хар-хил дини китоблар кўп лекин кўпини муаллифларини танимиман. Шунинг учун кўпроқ сизни китобларингизни ўқишга харакат қиламан. Мен намоз ўқишда ёки ғусил қилишда узурли сабабларим бор деб ўйлайман. Сиздан илтимосим шуки менга узур соҳиблари ҳақида ўзбек тилида киттобларингизни ёки ишончли китоб ларни тавсия қилсангиз. Динимизнинг равнақи учун қилаётган хайирли ишларингизни Аллоҳ ўз даргоҳида савобини улуғ қилсин. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Кимга фарзнинг вақти ўтмасдан истеҳоза, бурун қонаш ёки шуларга ўхшаш бетаҳоратлик етиб туриш одат бўлиб қолган бўлса, ўшанинг сабабидан ҳар фарзнинг вақтига таҳорат қилади ва у билан ўша вақтда хоҳлаганича фарз ёки нафлни ўқийверади. Мазкур ҳолатларга доимий равишда ел чиқиб туриши, сийдик оқиб туриши, яраси қонаб туриши каби ҳолатлар ҳам қиёс қилинади. Мазкур ҳолатга мубтало бўлган кишилар ҳар намознинг вақтига бир таҳорат қилиб олиб ўша намознинг вақти чиққунча таҳоратли одамга жоиз бўлган ишларни қилаверади.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Фотима бинти Абу Ҳубайш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Мен истеҳоза бўламан, пок бўлмайман. Намозни қўяманми?» деб сўради. У зот: «Йўқ! Албатта, у томир узилганидандир. Ҳайз эмас. Лекин сен одатда ҳайз кўрадиган кунларнинг миқдорида намозни қўй. Сўнгра ғусл қилиб, намозни ўқийвер», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Қачонки, ҳайз келса, намозни қўй. Қачонки, у (кунлар) ўтиб кетса, ўзингдан қонни ювиб, намозни ўқийвер», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. Ўшандоқ таҳоратни қуёш чиқишига ўхшаш вақтнинг чиқиши синдиради. Мисол учун, узрли шахс Бомдод учун таҳорат қилди. Унинг таҳорати қуёш чиқиши билан синади. Қуёш чиққандан кейин қилган таҳорати билан Пешинни ўқиса бўлади.Заволга ўхшаш вақтнинг кириши эмас.Заволдан олдин таҳорат қилган узрли шахснинг таҳорати завол бўлиб Пешиннинг вақти кириши билан синмайди. Балки ўша таҳорат Пешиннинг вақти чиқиши билан синади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАХОРАТСИЗ ҚАЙСИ КИТОБНИ ЎҚИШ ЖОИЗ

@Savollar_kanal 13880-савол

Шайх Хазратлари соғлигим туфайли тез-тез тахоратим сингиб туради. Аммо сизнинг китобларингизни ўқиб тураман. (Тафсири Ҳилол, Хадис ва ҳаёт, Сунний ақидалар, Иймон, Тасаввуф ҳақида тасаввур). Шулардан қайсиларини тахоратсиз ўқиш жоиз?

ЖАВОБ:

"Тафсири Ҳилол"дан бошқасини.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#ҳазратим

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳозирда сотувда бор китоблари билан танишинг

Хабарингиз бор, бугунга қадар шайх ҳазратларининг 100 дан зиёд китоблари нашр қилинган.

Айни дам эса дўконларимизда ҳазратимизнинг 104 та китоблари сотувда бор. Ўзингизга қулай бўлган филиалимизга бориб, китобларни харид қилишингиз мумкин.

1. «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» — 170 000
2. «Тафсири Ҳилол» 30-жуз (Амма пораси) — 60 000
3-34. «Ҳадис ва Ҳаёт» 1-37-жузлар — 1.320.000
35-42. «Зикр аҳлидан сўранг» 1-8-жузлар — 332 000
43-47. «Хислатли ҳикматлар шарҳи» — 243 000
47-51. «Одоблар хазинаси» 1, 2, 3, 4 - жузлари — 223 000
53-54. «Кифоя» 1,2,3 - жузлари — 224 000
55-56. «Ислом тарихи» 1–2-китоблар — 143 000
57-58. «Яхшилик ва силаи раҳм» 1-2-жузлар — 76 000
59. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» - 65 000 — 52 000
60. «Ижтимоий одоблар» — 62 000
61. «Олам ва одам, дин ва илм» — 60 000
62. «Мукаммал саодат йўли» — 62 000
63. «Бахтиёр оила» — 68 000
64. «Ақийдатут-Таҳовия шарҳининг талхийси» — 58 000
65. «Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» — 48 000
66. «Усулул фиқх» — 81 000
67. «Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар» — 36 000
68. «Қуръон илмлари» — 66 000
69. «Мусталаҳул ҳадис» — 38 000
70. «Ислом шариатида мерос илми» — 37 000
71. «Фақиҳ имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни» — 34 000
72. «Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидаги нодир асллар» — 38 000
73. «Закот, садақалар, назрлар ва каффаротлар» — 27 000
74. «Васатия – ҳаёт йўли» — 34 000
75. «Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар» — 41 000
76. «Тасаввуф ҳақида тасаввур» — 31 000
77. «Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир» — 15 000
78. «Мазҳаблар бирлик рамзи» — 20 000
79. «Мўминнинг меърожи» - муфассал намоз китоби — 23 000
80. «Мўминнинг қалқони - муфассал рўза китоби» — 19 000
81. «Мўминнинг нажоти - муфассал закот китоби» — 24 000
82. «Мўминнинг умр сафари» — 24 000
83. «Амаллар ниятга боғлиқдир» — 20 000
84. «Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир» — 18 000
85. «Зуҳд ва ҳаё» — 17 000
86. «Самарқанднинг сара уламолари» — 13 000
87. «Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» — 37 000
88. «Кексаларни эъзозлаш» — 11 000
89. «Очиқ хат» — 24 000
90. «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» — 14 000
91. «Қарз ва унга боғлиқ масалалар» — 15 000
92. «Ҳидоят Имоми» (Имом Абу Мансур Мотуридий) — 14 000
93. «Сарахс аҳли сўраган масалалар ва касбнинг баёни» — 19 000
94. «Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати» — 14 000
95. «Исроф» — 13 000
96. «Нақшбандия: вазифалар, вирдлар» — 18 000
97. «Ҳадис ва Ҳаёт» 32-жуз. Фитналар ва қиёмат аломатлари — 27 000
98. «Иймон» — 42 000
99-104. «Тафсири Ҳилол» 6 жилд — 680 000

📨 Буюртма учун: @hilol_reception

☎️ +998712175999

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАСЖИДДА НАМОЗ

@Savollar_kanal 13877-савол

Ассалому алайкўм. Масжидда бир жойда жамоа билан бир намозни икки маротаба ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Муқтадий бўлиб пешин ва хуфтонни икки жамоатга иқтидо қилса бўлади. Шунда иқтидо қилувчи биринчиси фарз иккинчиси нафл бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ГУНОҲ ЭМАСМИ

@Savollar_kanal 13875-савол

Ассалому алайкум! Биласиз хозир ижтимоий тармоқ орқали пул топиш оммалашган. Халол сертификатга эга бўлган косметика воситаларини ижтимоий тармоқда сотиб қанчадир балл эвазига пул олиш сетевой маркетинг турига кирадими? Олдинги жавобларда адашмасам сетевой маркетинг қораланган эди. Шунинг учун иккиланиб савол беряпман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Орқангиздан кирганларни олган маҳсулотларидан ҳам сизга пул, бонус ёки балл чиқариб беришса ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРГАШИШ

@Savollar_kanal 13873-савол

Ассалому алайкум! Бир киши ўзи намоз ўқияпти ва биз унга эргашишимиз мумкинми у имомликга ният қилмаган такбирларни ҳам маҳфий айтаяпти намозимиз қабул бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша киши сиз ўқимоқчи бўлган фарз намозини ўқиётган бўлса, эргашишингиз мумкин. Сизлар иқтидо қилганидан кейин имом қироат(жаҳрий намоз бўлса) ва такбирларни жаҳрий қилиши сизларни иқтидоингизни қабул қилгани бўлади. Агар сиз айтяпган ҳолатда такбирларни айтмай давом этса, фарз намоз ўқимаяпган бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЗО ВА ҚАДАР

@Savollar_kanal 13871-савол

Ассалому алайкум! Қилаётган ишларингиз хайрли ва бардавом бўлсин ! Мен Шайх Ҳазратларининг "Суний Ақидалар" китобларини мутоала қиляпман. Қазо ва Қадар мавзусини ўқидим. Ўқиб шундай тушундим . Аллоҳ таоло бутун борлиқни яратишдан олдин қиёматгача содир бўладиган нарсаларни билганган ва ҳозир ҳам билади. Биз бандаларига ҳам ўзининг марҳамати билан озгина ихтиёр берган яъни нафс танлаш ҳуқуқини.Биз бандаларини яратишдан олдин Аллоҳ изни ила нимани ихтиёр қилиб нима амаллар бажаришимизни билган . Шу амалларни Қазо ва Қадар қилиб битиб қўйган ва Пайғамбарлар юбориб илоҳий китоблар юбориб бизларни қиладиган ёмон ишларимиздан огоҳлантириб фақат ўзига ибодат қилиб тавба қилишга буюрган. Тўғри тушундимми ? Мен қазо ва қадарга шак келтирмоқчи эмасман ! Тушунмаётганим учун сўраяпман !

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу масалада жуда чуқур кетманг. Шу билганингиз кифоя қилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХИЖОБ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13869-савол

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари бор. "Кимнинг кўнгли қандай бўлса Аллоҳ таолло шуни билиниб туриши учун унга мос бўлган ридони ёпинтириб қояди деган". Шу ҳадис бор экан демак нега хатто ёмон, зинокор аёллар ҳам хижобда юрибди. Ахир бу кийим уларга мос эмаску?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадисни борлигини билмаймиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОЛА БЕРИШ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 13867-савол

Ассалому алайкум! Аммамни қизида 4 ўғли бор, бизда 4 қиз. Хозирда аёлим 5 фарзандга хомиладор. Текширтирган эдик бу туғиладиган фарзандимиз хам қиз бўла экан. Аммамни қизи эса қиз бўлса шу фарзандилани манга берила деб илтимос қилябти. Шунақа холатда фарзандни беришимиз жоизми?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/188086


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СКИДКАДАН ҚОЛГАН ПУЛ

@Savollar_kanal 13893-савол

Ассалому алайкум! Катта Магазинда ишлаймиз, бизда сотиб бўлингган маҳсулотни (кийим) ни мижозларимиз 10 кун ичида қайтариб олиб келиб алмаштириш ҳуқуқига эга. Жумладан бир куни бир мижозимиз олинган кийимни қайтариб олиб келди, ва бошқасига алмаштираман деди, афсуски ўша вактда бизни тизим ишламаётган эди. Биз мижоздан алмаштириш учун олиб келган кийимни қайтариб олсак системага (кассага) киргизиб қўйишимиз керак. Шу ҳолатни мижозга айтдик. Шунда мижоз узи янги танлаган маҳсулотни эскисига (кайтармб олиб келганига) алмаштириб нархдаги фарқни (75000 сум) ташлаб кетди. Тизим бугун ишлади ва биз уни системага (кассага) киритдик. Бизда гох гохида чегирмалар (скидка) бўлиб туради шунинг учун ўша мижоз олган махсулот (кийим)ни нархи тушиб қолган экан, биз уни бугун тизим ишлаб, системага (кассага) киритганимизда системада уша мижоз тўлаган махсулотнинг фарки 75000 эмас балки 25000 сум эканлигини билдик ва биз системага 25000 сўмни киритдик, натижада биз ни қўлимизда 50000 сум қолди. Мизож уша 75000 ни рози булиб тулаган. Саволим шуки Бу ортиб колган 50000 сумни биз ишлатсак бўладими? Бизга ҳалолми? Айтиб ўтишим керак агар ўша маҳсулотнинг (кийим) фарки 75000 сумдан 25000 сумга тушмасдан аксинча қимматлаганда (айтайлик 100000 сумга) кўтарилиб колганда хам ўша фаркни ўзимиз тўлашга мажбур бўлар эдик. Чунки бизда нархлар фақат арзонлашмайди, базида қимматлашиб базида арзонлашади.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ишлатсангиз бўлмайди. Пулни дўконнинг кассасига қўйиш керак. Чунки мижоз келган куни ҳали чегирма бўлмаган. Шунинг учун бу пул дўконнинг ҳаққи ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СОТИШ МУМКИНМИ

@Savollar_kanal 13891-савол

Ассалому алайкум! Мен магазинда ишлайман магазинда турли хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бор мени саволим шундан иборатки биламиз ҳозирги замонда лгбтчилар камалак рангларини биттасини олиб ташлаб байроғи айлантирган бизни магазинимизда бир маҳсулот бор у маҳсулотда лгбтнинг байроғи акс эттирилган сотсак ҳалолми нима қилишимиз керак катта кампанияларни маҳсулотига ҳам акс эттирилган сотишимиз мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Айнан ўшаларни белгиси бўлса сотиш жоиз эмас. Мабодо кимдир бир нарсани ясаб ўзича бўясю, у ўшаларни белгисига ўхшаб қолган бўлса сотса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХАРОМ

@Savollar_kanal 13889-савол

Ассалому алайкум! Лаззет номли бир ўйин чиқан твда бу ўйини шарти печения оласиз ва купон чиқади купони смс қиласиз ўйинда қатнашсез номер танлайсиз номердан машина уй жихозлари ва пул чиқиши мумкун бошловчилар сизга пул таклиф қилишади сиз хохласез таклифни қабул қиласиз хохласез ўйини давом этирасиз бу халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда қимор шубҳаси бор. Ҳамма ўртага пул ташлаб охирида ютуқ ўшалардан баъзи кишиларга чиқадиган иш бу қимор ҳисобланади. Сизларнинг ҳам ҳолатингизда ҳам ҳамма олган печениенинг нархидан бир бўлаги ўша ютуқларга тикилиб, ютуқ эса баъзи кишиларга чиқади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАЖБУРИЙ ОҚУВЧИ ҚОН

@Savollar_kanal 13887-савол

Ассалому алайкум! Биламизки оқувчи қон таҳоратни бузади. Оқмайдиган қон эса таҳоратни бузмайди. Лекин масалан чиқаётган қон ёки сариқ сув ўзи оқмайдиган бўлса лекин бирор нарсага тегиб кетиб атрофга ёйилса ёки бармоқ билан артиб ташласа таҳорат бузиладими? Ҳозир совуқ кунлар келяпди, менинг лабим ёрилиб кетади ўзи оқмайдиган даражада суюқлик чиқади ва оз миқдорда, лабим бир бирига тегиб атрофга ёйилса таҳорат кетадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Чиққан жойидан ёйилса, таҳорат кетади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТАЙ

@Savollar_kanal 13885-савол

Ассалому алайкум! Мен Қуръони карим тажвиди ва талаффузини онлайн дарслардан бирмунча ўргандим. Бизларда эса кўпчилик бу илмларни оғиздан ўрганган ёки билмайди. Ана шундай 5-6 кишили уйда меҳмондорчиликка узаққа бориб қолсам улар мендан катта бўлса қандай йўл тутушим керак? (масалан улар менинг тажвидни билишимни ва тажвидсиз имом,тажвидли муқтадий мазмунидаги ҳукмларни билмаса) сўзларимда бирор қалб касаллиги бўлса айтинг.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Орангизда тажвидлиги бўлса имомга чиқсин» деса, чиқиб имомга ўтинг. Агар ундай демасдан ўзлари ўқийверса, сиз ҳам бирга ўқийсиз. Агар имомнинг қироатида маъно бузиладиган даражада хато бўлса, шуни айтиш керак бўлади. Агар уни айтсангиз фитна чиқадиган ҳолат бўлса, ўзингиз алоҳида қайта ўқиб оласиз. Лекин ўзингизни ҳам бирор мутахассисга текширтириб олишни тавсия қиламиз. Чунки онлайн дарс олганларни ҳаммаси ҳам яхши ўзлаштира олишмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУСОБАҚА ПУЛИ

@Savollar_kanal 13883-савол

Ассалому алайкум! Бизнинг курсда ой охирида ўқиган китобимиздан савол жавоб шаклида мусобақа қиламиз. Бошланишидан аввал ҳамма қанчадир пул ташлайди ва охирида ғолибга берилади. Шу пуллар ғолиб учун ҳалол бўладими, агар ҳамма рози бўлиб берса?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу пулларни эгаларига тарқатиб юборилсагина ҳалол бўлади. Бошқа ҳеч кимга ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭҲСОН. ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ

@Savollar_kanal 13881-савол

Ассалому алайкум! Мен хали хеч қайерда ишламайман ва мени моддий томондан ота-онам таминлайли. Масалан хар ой малум миқдорда менга пул беришади. Мен шу пулдан эхсон қилсам бўладими ва буни ажри кимга қанақа бўлади. Ота-онам хам ажридан манффтдор бўлишадими? 2-савол: Кассобдан гўшт олаётканда яхши жойидан беринг мехмон келяпти шунга чиройли қилиб беринг деб ёки бошқа сабаблар айтиб ўзимиз учун олсак буни хукми қанақа. Чунки қассоб камдан кам холда гўштни яхши қилиб беради. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ўз эҳтиёжларингиздан ташқарисини эҳсон қилишингиз мумкин, аммо эҳсон қилиб юбориб, кейин ўзингиз муҳтож бўлиб уйдагиларни қийнаб қўйманг. Ота-онангиз сизга берганига улар ҳам савоб олишади.
2). Меҳмон келмаётган бўлса меҳмонга деб ёлғон гапирманг. Чиройли қилиб олсангиз нархини ҳам ўшанга яраша қилиб тўласангиз бўлади. Лекин ёлғон гапириш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОШКА ОИЛАНИ ТИКЛАШ МАКСАД КУЙГАН ИНСОН

@Savollar_kanal 13879-савол

Ассалому алайкум! Ман 3 талоқ олган аёлга ёрдам бермоқчиман оиласи тикланиши учун манга шунақа ёрдам сўраган аёл топиб беролислами? Максадим бир оилани тиклаш.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу сайтда ёрдам қилмоқчи бўлганларга талоқ қилинган аёлларни топиш билан шуғулланилмайди. Бунга имкон йўқ. Бу ерда шаръий масала ва саволларга жавоб берилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАЖ

@Savollar_kanal 13878-савол

Ассалму алайкум шайҳ ҳазратлари!  Отам ҳаж сафарига отланмоқдалар. Ҳужжат ҳам топширдилар. Аммо кетиш учун шу соҳадагиларга пора беришга тўғри келмоқда. Агар бермасак арзимаган важ боҳоналарни асос келтириб ортга суришмоқда. Туманимиз уламоларимиздан бу ҳақда отам сўраганда улар ҳам пора бериб кетишни маъқул кўришмоқда. Шариатимиз бизга қандай йўл кўрсатади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда пора бериш ҳам, олиш ҳам, унга воситачи бўлиш ҳам ҳаром ҳисобланади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СИНГЛИМ НОМИДАН САВОЛ

@Savollar_kanal 13876-савол

Ассаламу алайкум шайҳ ҳазратлари! Синглим сизга савол пост қилишда қийинчилик бўлганлиги сабабли уни номидан мен сўраб беришга рози бўлдим. 1). Шариятда қош териш мумкин эмасми? 2. Соч узун бўлиб кетса қанчалик калтайтирган мақул? 3). Тизасигача кўйлак билан, кенг шимни ҳижоб тариқасида кийинса бўладими? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Ҳа.
2. Ўзига ва эрига маъқул даражада.
3. Кўйлакни узун қилган афзал.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САФАРИДА МАХРАМЛИК

@Savollar_kanal 13874-савол

Ассалому алайкум, хурматли Шайх жаноблари!Бир масала хакида сурашга ижозат берсангиз. Агада шароит тақазоси билан бир аёл ўз овсуни ва унинг эри (қайни укаси билан) сафарга борса (Умра ва Хаж) қайниси махрам бўла оладими? Олдиндан ўз миннатдорчилигимни билдираман

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАКРУҲ АМАЛ ТЎҒРИСИДА

@Savollar_kanal 13872-савол

Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари : Бир китобда (аниқ қайсилиги эсимда йўқ) "Агар киши "Аллоҳ акбар" десаю "Аллоҳ"даги биринчи алифни чўзса макруҳ,чунки савол маъноси чиқиб қолади, "Акбар"даги иккинчи алифни чўзса ҳам макруҳ чунки шайтон бир ўғлининг исмини шундай қўйиб олган дейилган эди. Савол: 1. Имом тажвиди бўла туриб "Акбар"даги алифни биламай чўзса саждаи саҳв қилиши керакми? 2. Тажвидсиз одам ҳар ракатда "Акбар"даги алифни чўзса намоз бузиладими? У одамга макруҳлиги айтилса, лекин ҳар сафар имомликка ўтиб қолганда шу ҳол такрорланса бу одамга кейинги сафар иқтидо қилиш жоизми? Агар гуноҳ иш бўлса иқтидо қилувчи ҳам гуноҳкор бўладими? Афсуски юқоридаги тилга олинган биродаримиз базида имомликка ўтиб турадилар. Намоз тугаши билан жамоатнинг кўпчилиги намозни бошқатдан ўқийди. Бази ишга шошганлар ишига кетади.

ЖАВОБ:

Намоз ўқишни ният қилган одам «Аллоҳу акбар!»нинг «Аллоҳ» ва «акбар»даги «А»ни ва «акбар»даги «б»ни чўзмасдан такбир айтади. «Мабсут» каби мўътабар китобларимизда мазкур икки алифни чўзган одам намозни бошламаган бўлади, деганлар.Бу каби хатога йўл қўядиган кишилар имом бўлиши жоиз эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЯНА 2 ТА САВОЛ

@Savollar_kanal 13870-савол

Иккита саволим бор эди: 1. Азон айтилаётган пайтда ҳожатхонага кириш мумкин эмас деб эшитдим. Шу тўғрими? 2. Намозда қироат қилинаётганда ҳарфга зиён этса намоз бузиладими ёки ҳарфга зиён етиб маъно бузилсагина намоз фосид бўладими?

ЖАВОБ:

1. Азон айтилаётганда уни эшитиш ва унга жавоб бериш, яъни, айтилиши лозим бўлган калималарни айтиб туриш керак.
2. Маъно бузилганда намоз фосид бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАСЖИДЛАР ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13868-савол

Шайҳ ҳазратлари :1.Яқинда бир жанозага бориб масжидда жамоат билан пешин намозини ўқишга кирдим . 4 ракат суннатни ўқиб бўлгач шуни гувоҳи бўлдимки жамоат тўгрига қараб турибдиб , имом эса 30 градус бурчакка бурилиб турибди . Мен ҳам сафда иложи борича имом қараган томонга қарадим. кейин "қибла ўчагичда" ўлчасам Масжид қибласи нотўғри қўйилган экан .Намозни бошқаттан ўқишга тўғри келди.Шу эрда намоз ўқиб юрадиган бир биродаримиз мени гапимни эшитиб "бўлаверади" деди . "Яни имомни ўзи қиблага қараб турса "бўлди деб айтди . Тортишишга аниқ далил билмаганим учун ҳеч нарса дея олмадим. Имомни ўзи қиблага юзланиши жоизми? 2.кейин янги масжидга борсам ўлчидиган бўлдим, яқинда иш жойим ёнидаги масжидниям ўлчсам бу масжидниям қибласи нотўғри экан, олдинига "қибла ўлчагич" бузилган деб ўйладим ,лекин бошқа масжидларда аниқ кўрсатди.Бир томондан, агар масжид қибласи нотўғрилигини имом ёки ноибларига айтсам мен тўғримда ёмон гумон ва фикрларга боришади деб ҳозирча индамадим , чунки масжид қурилганига 80 йилча бўлган у ерга анча вақтдан бери чиқдиган отаҳонлар" БУ "билағон" нима деяпти" деб калтаклашлари турган гап. иккинчи томондан буни билдириб қўйишим керак. Илтимос маслаҳат беринг. Фикримни аниқ билдира олмаган бўлсам олдиндан узр сўрайман..

ЖАВОБ:

Афсуски, сиз айтган ноқулайлик бор. Мазкур имом бечора ҳам гапиравериб чарчаган бўлса керак. Баъзи кишилар, илмсиз бўлса ҳам, аввал ўқишганкуга ўхшаш гаплар ила бу камчиликни тўғрилашга тўсиқ бўлмоқдалар. Имкони йўқ пайтда йўл қўйилган хатони масжид ўрнида турса ҳам унинг ичида қиблага юзланиш имконини ишга солиб тўғрилаш мумкин. Аммо бу нарса бир неча масжидда бардавом муаммо бўлиб турибди. Одамларимиз инсоф билан бу хатони тўғрилашлари керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАСАН БАСРИЙ

@Savollar_kanal 13866-савол

Ассалому алайкум! Бир биродарим билан бир масала ҳақида баҳслашиб қолдим. Мен қисқароқ қилиб келтираман. У биродар айтдиларки, Ҳасан Басрий айтган эканлар: Намоз вақти бўлганда,бирор ҳўжайини чақириб қолса, намозга эмас, ҳўжайинга ижобат қилиш керак экан. Мен қайси китобдан ўқидингиз ва саҳиҳми саҳиҳ эмасми деб сўрадим. Қайси китобдан эканлигини келтира олмади. Мен ҳайрон бўлдим нега Ҳасан Басрий намоз вақти бўлганда Оллоҳга эмас ҳўжайинга ижобат қилиш керак деганлар деб. Балким бу саҳиҳ эмасдир. Балким бир маконга ё шаҳсга қаратиб айтгандирлар. Бир нарсани назарда тутиб айтгандурлар агар саҳиҳ бўлса дедим. Савол шуки,ҳақиқатдан ҳам шундай айтган гаплари борми? Бор бўлса нега ундай деганлар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу гап борлигини билмайман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал